КОМПЬЮТЕР ТАРМОҚЛАРИ ВА УЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

  • docx
  • 20.02.2020
Публикация на сайте для учителей

Публикация педагогических разработок

Бесплатное участие. Свидетельство автора сразу.
Мгновенные 10 документов в портфолио.

Иконка файла материала 4 макола.docx

КОМПЬЮТЕР ТАРМОҚЛАРИ ВА УЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

 

Режа:

1)    Тармоқ тушунчаси ва унинг аҳамияти;

2)    Тармоқ орқали тақдим этиладиган хизматлар;

3)    Манзил тушунчаси;

4)    Ахборот муҳитида тезлик тушунчаси, бирликлари ва ахборот каналлари сиғими;

5)    Ахборотларни қидириш тизимлари;

6)    Локал тармоғида ишлаш асослари.

 

Тармоқ тушунчаси ва унинг аҳамияти. Компьютерлар орасида маълумот алмашиш ва умумий масалаларни биргаликда ечиш учун комьютерларни бир-бири билан боғлаш эҳтиёжи пайдо бўлади. Компьютерларни бир-бири билан боғлашда икки хил усулдан фойдаланилади:

1. Кабел ёрдамида боғлаш. Бунда компьютерлар бир-бири билан коаксиал, ўралган жуфтлик кабели (UTP) ёки шиша толали кабеллар орқали махсус тармоқ плата ёрдамида боғланади.

2. Симсиз боғланиш. Бунда компьютерлар бир-бири билан симсиз алоқа воситалар ёрдамида, яъни радио тўлқинлар, инфрақизил нурлар, WiFi ва Bluetooth технологиялари ёрдамида боғланади.

Бир-бири билан боғланган компьютерларнинг бундай мажмуаси компьютер тармоғини ташкил этади.

Тармоқ - компьютерлар, терминаллар ва бошқа қурилмаларнинг маълумот алмашишни таъминлайдиган алоқа каналлари билан ўзаро боғланган мажмуаси. Компьютерлараро маълумотларни алмашишни таъминлаб берувчи бундай тармоқлар компьютер тармоқлари деб аталади.

Компьютер тармоқларини уларнинг географик жойлашиши, масштаби ҳамда ҳажмига қараб бир нечта турларга ажратиш мумкин, масалан:

Локал тармоқ - бир корхона ёки муассасадаги бир нечта яқин бинолардаги компьютерларни ўзаро боғлаган тармоқ.

Минтақавий тармоқлар – мамлакат, шаҳар, ва вилоятлар даражасида компьютерларни ва локал тармоқларни махсус алоқа ёки телекоммуникация каналлари орқали ўзаро боғлаган тармоқлар.

Глобал тармоқлар - ўзига бутун дунё компьютерларини, абонентларини, локал ва минтақавий тармоқларини телекоммуникация (кабелли, симсиз, сунъий йўлдош) алоқалари тармоғи орқали боғлаган йирик тармоқ.

Тармоқ орқали ахборотларни узоқ масофаларга узатиш имконияти вужудга келди. Тармоқ ахборотларни узатиш, алоҳида фойдаланилаётган компьютерларни биргаликда ишлашини ташкил қилиш, битта масалани бир нечта компьютер ёрдамида ечиш имкониятларини беради. Бундан ташқари ҳар бир компьютерни маълум бир вазифани бажаришга ихтисослаштириш ва компьютерларнинг ресурсларидан (маълумотлари, хотираси) биргаликда фойдаланиш, ҳамда бутун дунё компьютерларини ўзида бирлаштирган Интернет тармоғига боғланиш мумкин.

Тармоқ тақдим этадиган ҳизматлар. Компьютер тармоқлари ахборотларни электр сигналлари кўринишида узатиш ва қабул қилишга ихтисослашган муҳит. Тармоқлар бирор мақсадга эришиш учун қурилади, яъни боғланган компьютерлар орқали бирор масалаларни ечиш учун ихтисослаштирилади. Тармоқ хизматларига қуйидагиларни мисол тариқасида келтириш мумкин:

-                       Файл сервер хизмати. Бунда тармоқдаги барча компьютерлар асосий компьютернинг (сервер) маълумотларидан фойдаланиш ёки ўз маълумотларини асосий компьютер хотирасига жойлаштириш мумкин;

-                       Принт сервер хизмати. Бунда тармоқдаги барча компьютерлар ўз маълумотларини хизмат жорий қилинган компьютер бошқаруви орқали қоғозга чоп қилиши мумкин;

-                       Прокси сервер хизмати. Бунда тармоққа уланган барча компьютерлар хизмат жорий қилинган компьютер бошқаруви орқали бир вақтда Интернет ёки бошқа хизматлардан фойдаланиши мумкин;

-                       Компьютер ва фойдаланувчи бошқаруви хизмати. Бунда тармоққа уланган барча компьютерларнинг ва уларда қайд қилинган фойдаланувчиларнинг тармоқда ўзини тутиши ҳамда фаолият юритиши белгиланади ва назорат қилинади.

Тармоқ ҳар доим бир нечта компъютерларни бирлаштиради ва улардан ҳар бири ўз ахборотларини узатиш ва қабул қилиш имкониятига эга. Ахборот узатиш ва қабул қилиш компъютерлар ўртасида навбат билан амалга оширилади.  Шунинг учун ҳар қандай тармоқда ахборот алмашинуви бошқариб турилади. Бу эса ўз навбатида компьютерлар ўртасидаги ахборот тўқнашиши ва бузилишини олдини олади ёки бартараф қилади.

Компьютерлар тармоқлари ташкил этилгандан сўнг ундаги барча компьютерларнинг манзиллари белгиланади. Чунки ахборотларни тармоқ орқали бир компьютердан бошқасига узатиш компьютер манзиллари орқали амалга оширилади. Жўнатилаётган ахборотга оддий ҳаётимиздаги хат жўнатиш жараёни каби узатувчи ва қабул қилувчи манзиллари кўрсатилади ва тармоққа узатилади. Ҳар бир компьютер келган ахборотдаги қабул қилувчи манзилини ўзининг манзили билан солиштиради, агар манзиллар мос келса, у ҳолда ахборотни қабул қилиб олади ва узатувчига қабул қилиб олганлиги тўғрисида тасдиқ йўллайди. Худди шу тариқа компьютерлараро ахборот алмашинилади.

Манзил тушунчаси. Компьютер тармоқларида манзил тушунчаси сифатида қуйидаги фикрларни келтириш мумкин:

1. Манзил компьютер хотирасининг қисмларини, компьютер киритиш-чиқариш  қурилмалари портини, ҳисоблаш тармоғи компьютерларини ҳамда бошқа маълумот манбаларини ёки уларни узатиш учун белгиланган жойни аниқлайди.

2. Манзил ҳисоблаш тармоқларида узатилаётган маълумотларни қабул қилувчи ёки жўнатувчиларни аниқловчи маълумотлар кетма-кетлиги.

Ахборот муҳитида тезлик тушунчаси, бирликлари ва ахборот каналлари сиғими. Маълум вақт оралиғида алоқа муҳитлари орқали узатиладиган ахборот ҳажми - унинг узатилиш тезлигини белгилайди.

Хар қандай ҳаракатланувчи жисм ва модда учун тезлик тушунчаси ва унинг ўлчов бирликлари мавжуд бўлганидек, ахборотнинг ҳам узатиш тезлиги ҳамда ўлчов бирликлари мавжуддир, булар:

-     Бит/секунд – бир сонияда алоқа муҳити орқали узатиладиган битлар сони;

-     Кбит/секунд – бир сонияда алоқа муҳити орқали узатиладиган минглаб яхлитланган битлар сони;

-     Мбит/секунд – бир сонияда алоқа муҳити орқали узатиладиган миллионлаб яхлитланган битлар сони;

-     Гбит/секунд – бир сонияда алоқа муҳити орқали узатиладиган миллиардлаб яхлитланган битлар сони.

Ахборот каналларининг сиҳими улар орқали маълум вақт оралиғида узатиладиган ахборот ҳажми билан белгиланади. Бу ўз навбатида ахборот каналларининг ўтказиш қобилятини англатади.

 

Локал тармоғида ишлаш асослари. Локал тармоқда ишашнинг асосий афзаллиги қуйидагича: кўп марта фойдаланиладиган  режимда  дастурли  модем,  принтерлар тармоғидаги дискларнинг умумий ресурслардан ва ҳамма кириши  мумкин бўлган дискда сақланувчи  маълумотлардан  фойдаланиш,  шунингдек, бир компьютердан бошыасига ахборот узатиш  имконияти.  Файл серверли локал тармоқда ишлашнинг асосий афзалликларни санаб ўтамиз.

1. Шахсий умумий фойдаланувчи маълумотларни файлли -  серверда сақлаш имкониятининг мавжудлиги. Шу бойис умумий  фойдаланиладиган маълумотлар устида бир ваытда бир неча  фойдаланувчи  ишлай олади. (Матнлар, электрон жадвал ва  маълумотлар  базасини  кўриб чиқиш, щқиш), Net Ware воситасида файл ва каталоглар  даражасидаги маълумотлар кўп томонлама химоя қилинади; умумий  маълумотларнинг Excel, Access каби тармоқли амалий дастурланган  махсулотлар билан яратилади. Айни пайтда дастурда белгиланган кириш учун  чегара тармоқ операцион тизими орқали щрнатилган  чегара  доирасида бўлади.

2. Кўпгина фойдаланувчилар учун зарур  бўладиган  дастурли воситани доимий сақлаш имконияти: У ягана  нусхада  файл-  сервер дискида бўлади. Шуни кайд этамизки, дастурли воситани бундай сақлаш фойдаланувчи учун илк иш усулларини бщзмайди. кўпгина  фойдаланувчилар учун зарур бўлган дастурли  воситага  авволо  матн  ва график тахрирловчи, электрон жаваллар, маълумотлар базасини  бошыариш тизими ва бошыалар киради. Кўрсатилган  имкониятлар  орқали ыуйдаги ишларни бажариш мумкин: Ишчи станцияларининг  локал  дискни дастурланган воситаларни сақлашдан озод қилиш ҳисобига  ташқи хотирадан унумли фойдаланиш; тармоқ операцион тизим химоя воситаси билан дастурли маҳсулотларни ишончли сақлаш;  дастурли  махсулотлдарни ишлашга лаёкатли ахволда ишлаб туришни ва уларни  янгилашни соддалаштириш, чунки улар файл-серверда бир нусхада  сақланади.  

3. Тармоқнинг барча компьютерлар щртасида  ахборот  алмашиш. Айни пайтда тармоқдан фойдаланувчилар щртасида диалог  сақланади, шунингдек электрон почта ишини ташкил этиш имконияти  таъминланади.

4. Бир ёки бир қанча умумтармоқ принтерларида тармоқдаги барча  фойдаланувчиларнинг бир ваытда ёзиши. Бу пайтда қуйидаги оминлар таъминланади: ҳар бир фойдаланувчининг тармоқ  принтерига  кира  олиши;

5. Кучли ва сифатли принтердан фойдаланиш имконияти (малакасиз  муомиладан химояланган холда); дастурли махсулотлар сифатида  босиши  Уктувчи компьютерида бажарилган ишларни  ўқувчилар компьютерида кўрсатиш; уктувчининг компьютер мониторида ўқувчилар компьютерлари экранларини акс эттириш орқали ўқувчилар  бажарадиган  ишларни назорат қилиш.

6. Глобал  тармоқнинг  ягона  коммуникацияси бўлганда локал тармоқнинг ҳар қандай компьютеридан глобал  тармоқ ресурсларига киришни таъминлаш.

Энди эса бевосита локал тармоққа кириш ва ундан фаойдаланиш усулларини кўриб ўтайлик. Тармоққа кириш учун ишчи столда жойлашган “Сетевое окружение” ёрлиғини устига сичқончани олиб келиб чап тугмачасини икки марта босамиз. Натижада қуйидаги мулоқот ойнаси пайдо бўлади.

 

http://inter-vuz.tuit.uz/Elib_baza/Kafedra/Spes_adab/www.farpi.uz/maruza/maruz_Kirill/13m.files/image021.jpg

3.6-расм. “Сетевое окружение”  мулоқот ойнаси.

 

Ушбу мулоқот ойнасининг чап қисмида жойлашган “Отабразить компьютеры рабочей гуруппы” буйруғини танлаймиз. Натижада компьютеримиз жойлашган ишчи гуруҳдаги компьютерлар рўйҳати кўринади.

http://inter-vuz.tuit.uz/Elib_baza/Kafedra/Spes_adab/www.farpi.uz/maruza/maruz_Kirill/13m.files/image023.jpg

3.7-расм. Ишчи гуруҳдаги компьютерлар.

 

Агар биз мана шу ишчи гуруҳда жойлашган бирор бир компьютерга кирмоқчи бўлсак компьютер номи устига келиб сичқончани чап тугмачасини икки марта чертамиз. Натижада ана шу компьютерда доступ берилган папкалар рўйхати пайдо бўлади. Лекин шу ўринда шуни ҳам эслатиб ўтиш мумкинки агар тармоққа киришга парол қўйилган бўлса калит сўзларни киритиш учун сўров ойнаси пайдо бўлади. Калит сўзларни киритиб бўлганимиздан кейин “ОК” тугмачасини босамиз.

 Агар биз тармоқдаги бошқа бир ишчи гуруҳдаги компьютерга кирмоқчи бўлсак юқоридаги мулоқот ойнанинг “Другие места” бўлимидан “Microsoft Windows Network” буйруғини танлашимиз керак бўлади. Ушбу буйруқни босганимиздан сўнг тармоқда мавжуд бўлган барча ишчи гуруҳлар рўйҳати пайдо бўлади.

Мисол тариқасида баъзи бир ишчи гуруҳлар тўғрисида тўхталиб ўтамиз.

-       Arm  институт ахборот ресурс маркази компьютерлари жойлашган;

-       Bosh – институт бошқарув бўлимида жойлашган компьютерлар жой олган;

-       Nammqi – сервер компьютер;

-       Masofa_talim – институт масовий таълим маркази ва мултьимедия марказида жойлашган компьютерлар жойлашган.

Энди эса ана шу ишчи гуруҳлардан баъзи бирларига киришни кўриб ўтайлик. Ахборот ресурс маркази бош компьютерига тармоқ орқали кириб у ерга ихтиёрий бирор бир маълумотни ташлашни кўриб ўтамиз. Бунинг учун “Arm” ишчи гуруҳи устига сичқончани кўрсаткичини олиб келиб чап тугмачасини икки марта босамиз. Натижада ана шу ишчи гуруҳда жойлашган компьютерлар рўйхати пайдо бўлади. Биз ушбу рўйхатдан ўзимизга керакли бўлган компьютерни танлаймиз ва чап тугмачани икки марта босамиз. Натижада танлаган компьютеримиздаги рухсат этилган папкалар рўйхати пайдо бўлади. Биз “Inbox” номли папкага кирайлик. Бунинг учун http://inter-vuz.tuit.uz/Elib_baza/Kafedra/Spes_adab/www.farpi.uz/maruza/maruz_Kirill/13m.files/image027.jpgустига келиб сичқончани чап тугмачасини икки марта босамиз. Шунинг билан ишчи майдонда “Inbox” папкасининг ичида жойлашган барча файл ва каталоглар рўйхати намаён бўлади. Агар ҳоҳласак бу ердан ихтиёрий файл ёки каталогни ўзимизнинг компьютерга кўчириб олишимиз ёки шу ернинг ўзида очиб ўқиб кўришимиз мумкин бўлади. Бундан ташқари агар папкага рухсат тўлиқ берилган бўлса биз ўзимизда мавжуд бўлган маълумотларни кўчириб ўтказишимиз ҳам мумкин бўлади.

Локал тармоқдаги ихтиёрий бошқа компьютерга кириш ҳам юқоридаги каби амалга оширилади.

Локал тармоқдаги ихтиёрий компьютерга киришнинг юқоридагидан ташқари бошқа бир неча усуллари ҳам бор. Шулардан бири IP адрес ёки тармоқдаги номи бўйича кириш. IP адрес бўйича локал тармоқдаги бирор бир компьютерга кириш учун “Выполнить” таклиф қаторига (ёки мой компьютер манзил қаторига) ўша компьютернинг IP адреси иккита слэшдан (йўл белгиси - \\) сўнг ёзилади ва “ОК” тугмачаси босилади. Масалан: \\192.168.10.206. IP адрес бўйича киришдан олдин ўша компютерни IP адресини билишни талаб қилади. Бизнинг институтимиз сервери IP адреси \\192.168.10.10. Институтимиз IP адреслари тўғрисида яна қўшимча қилиб шуни айтишимиз мумкинки 192.168.10. – қисмигача барча компьютерларда бир хил. Фақатгина охирги қисми билан фарқланади.

Тармоқдаги ном бўйича мурожот қилиш ҳам деярли IP адрес бўйича мурожот қилиш билан бир хил. Фақат иккита слэшдан сўнг IP адрес эмас, балки унинг тармоқдаги номи ёзилади. Масалан: \\Notebook_ustoz ёки \\namqi_server. Локал тармоқда ишлаш жараёнида фойдаланувчи ўзига қулай бўлган усуллардан фойдаланиши мумкин. Лекин шу ўринда юқоридаги кириш усулларини бир биридан фарқлари ва устунлари тўғрисида ҳам тўхталиб ўтиш жоиз.“Сетевое окружение” иловаси бўйича тармоққа киришда бироз секинроқ юкланиши мумкин. Бунинг ўзига ҳос сабаби бор албатта. Яъни ушбу ҳолатда ишлаётган компьютеримиз тармоқда жойлашган барча компьютерларни кўришга ҳаракат қилади. IP адрес бўйича ёки ном бўйича киришда айнан битта компьютерни ўзига мурожат қилади ҳолос.

 


 

Саволлар:

1.     Компьютерларни бир-бири билан боғлашнинг қандай усуллари бор?

2.     Компьютер тармоқларини географик жойлашиши, нечта турга ажратиш мумкун?

3.     Қандай тармоқ хизматларини  биласиз, мисоллар келтиринг?

4.     Компьютер тармоқларида манзил тушунчаси деганда нимани тушунасиз?

 


 

Скачано с www.znanio.ru