МАКТАБГАЧА ТАъЛИМДА ИНТЕРАКТИВ МЕТОДЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Аннотатсия. Мақолада Мактабгача таълим ташкилотларида тарбиячилар томонидан педагогик жараённи ташкил этишда интерактив методлардан фойдаланишнинг самарали усуллари кўрсатилган.
Калит сўзлар: машғулот, таълим, тадқиқот, инновatsiя, интерактив, рефлектсия, энержайзер.
Аннотatsiя. В данной статье освещена использование интерактивных методов при организatsiи педагогического процесса.
Ключевые слова: занятия, образования, исследования, инновatsiя, интерактив, рефлекция, энержайзер.
Annotation. Thisarticlereports the directions of using of interactive metnods in organizing pedagogical processes in kindergardens.
Keywords: training, education, research, innovation, interactive, reflection, energiser.
Сўнгги йиллардаги таълим-тарбия мазмуни, шакли восита ва методларни янгилашга эътибор бериш мактабгача таълимга оид инновatsiяларни излаш, уни таълим-тарбия жараёнига, тарбиячиларнинг педагогик фаолиятига киритиб1 боришда малака ошириш тизимининг аҳамияти каттадир. Айниқса, педагогик жараёнга илғор педагогик технологияларни татбиқ этиш, инновatsiяларни жорий этиш ўқитувчи ва тарбиячиларни замонавий усуллардан фойдаланиш, кўникма ва малакалари билан қуроллантириш малака ошириш тизими олдига қўйган вазифалар замирида амалга оширилмоқда.
Мактабгача таълим ташкилотларида интерактив усуллардан “Ақлий ҳужум”, “Ролли ўйин”, “Кичик гуруҳларда ишлаш”, “Баҳс-мунозара”, “Галерияга сайр”, “Кластер”, “Бумеранг”, “Енержайзерлар”дан фойдаланиш мумкин. Тарбиячи машғулот ўтказиш жараёнида машғулотнинг боши ва охирида мавзу юзасидан болаларнинг тушунчаларини аниқлаш ҳамда олган билимларини мустаҳкамлаш учун ақлий ҳужум усулидан фойдаланииши мумкин2. “Кичик гуруҳларда ишлаш” – болаларнинг ўзаро мулоқот ва фикр алмашувига асосланади. Бунда гуруҳга таҳлил қилиш, текшириш асосида берилган мавзу ишлаб чиқилади. “Ролли ўйинлар”да болаларга бирор муаммоли вазият берилади. Болалар бу метод ёрдамида (реал ҳаёт) ҳолатларини қайта жонлантирадилар.
Юқорида келтирилган интерактив усуллар ва методлардан фойдаланиш мактабгача таълим сифати ва самарадорлигига эришишда муҳим аҳамият касб этади.
Шунингдек, мактабгача таълим муассасасида болаларни машғулотга қизиқишини ташкил этишда болаларнинг ўзига хос белгиларга эга бўлган ёшга доир хусусиятлари ва эҳтиёжларини ҳисобга олиш муҳим аҳамият касб этиши қайд этилади3.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, интерактив усулларни қўллаб, тайёрлов гуруҳида тажриба - тадқиқот машғулотининг тарбиячи томонидан тайёргарлик модули ва машғулот ишланмасидан намуна келтирамиз4.
Тарбиячининг машғулотга тайёргарлик модули
Соҳа: Билиш жараёнини ривожлантириш Машғулот мавзуси: Ҳаво билан таништириш |
|
Мавзу мақсади: Болаларни теварак атроф билан таништириб бориш, ҳаво ҳақидаги тасаввурларни шакллантириб бориш, луғат бойлигини ошириш, бадиий эстетик қарашлари ва мустақил ижодий қобилиятларини ривожлантириш Вазифалари: 1. Таълимий. Болаларнинг ҳаво ҳақидаги тасаввур- ларини шакллантириш. Тарбиявий: ҳаво ва сув билан ишлашда эҳтиёткорликни тарбиялаш. Ривожлантирувчи: Болаларни амалий тажрибаларни ўтказиш асосида мустақил хулоса чиқариш ва фикрлаш доирасини кенгайтириш. |
Болалар эгаллаши лозим бўлган асосий тушунчалар: ҳаво ҳақида маълумотга эга бўладилар; ҳавони тутиш усулини ўрганади; ҳаво хусусиятларини билиб олади; инсон танаси ичида ҳам ҳаво мавжуд- лигини тажрибаларда аниқлайдилар. |
Машғулотнинг технологик харитаси: Ҳаво ҳақида нималарни биласиз? “Ақлий ҳужум” – 3 дақиқа (топишмоқ орқали); Лабараторияда ҳаво орқали тажрибалар ўтказиш – 20 дақиқа Энержайзер – 3 дақиқа. Рефлектсия – 4 дақиқа. |
Машғулот учун керакли жиҳозлар: палиетилин халталар (болалар сонига қараб), гуаш (буёқлар), шаҳарлар, стакан ва найча, сандиқча, тоғорача тош, тахтача ва майда предметлар. |
Мавзу: Ҳаво билан таништириш.
Машғулотнинг бориши:
Тарбиячи: Болалар бугун мен сизларга тадқиқот билан шуғулланадиган олимлар ролини бажариш имкониятини бераман. Ҳозир мен сизларга бир топишмоқни айтаман. Топишмоқнинг жавобини топсангиз тадқиқот нима билан ўтказилишини билиб оласиз.
Кўкрагимизга бурун орқали ўтади, Яна орқага қайтиб чиқади.
У кўринмас, бўлсада, У сиз бизга ҳаёт йўқ. Болалар: Ҳаво
Тарбиячи: Айтингчи, атрофимиздаги ҳавони кўрамизми?
Болалар:Йўқ кўрмаймиз.
Тарбиячи: Болалар ҳавони кўриш учун биз лабораторияга борамиз (болалар оқ фартукни тақиб стол атрофига турадилар). Ҳавони билиш учун уни тутишимиз керак.
Тажриба 1. “Кўринмасни тут”
Тарбиячи: Ҳаммангиз стол устидаги палиетилин халтани қўлингизга олинг, унда нима бор.
Болалар: У бўш.
Тарбиячи: Уни олиб бир неча марта пуфлаймиз, энди уни бураймиз, халта ҳавога тўлди, ҳаво тўлдирилган халтача ёстиққа ўхшайди. Ҳаво бутун ёстиқчага ўрнашиб халтачани эгаллади. Агар биз уни ечиб юборсак нима бўлади.
Болалар: Халтадаги ҳаво чиқиб кетади буюм ўз ҳолига қайтади.
Тарбиячи: Ҳавони сезиш учун уни тутишимиз керак экан, биз бунга эришдик. Биз ҳавони тутдик.
Тажриба 2. “Пуфлаш машқи”
Тарбиячи: Сизнинг олдингизда сув солинган стакан, стаканга солинган найчани пуфлаймиз ва нима содир бўлишини кузатамиз.
Болалар: Майда пуфакчалар ҳосил бўлади.
Тарбиячи: Биз пуфлаганимизда ҳаво чиқиб сувда пуфакчалар ҳосил бўлади. Демак, ҳавони яна бир бор кузатдик.
Тажриба 3. “Учар шарлар”
Тарбиячи: Болалар қаранглар, бугун машғулотимизга учар шарлар келишибди. Биттаси қувноқ тўла ва қип-қизил, иккинчиси ранги оқарган, озғин ва хафа. Сиз нима деб ўйлайсиз иккинчи шар нега унақа?
Болалар: Унинг ичида ҳавоси йўқ чиқиб кетган, бу шар дум-думалоқ бўлиши учун уни пуфлаш
керак.
Тарбиячи: Сиз нима деб ўйлайсиз биз шарни пуфласак шарнинг ичида нима пайдо бўлади.
Болалар: Ҳаво
Тарбиячи: Энди кафтларимизни оғзимизга қўйиб нафас чиқарамиз, нимани ҳис қилдингиз.
Болалар жавоби: Кафтимизга ҳаво текканини.
Дидактик ўйин.
“Чўкади, чўкмайди”
Болалар: Навбати билан сандиқчадан тош, тахтача бошқа майда предметларни тоғорачадаги сувга ташлаб кўрадилар.
Тарбиячи: Болалар кўрдингизми ичида ҳавоси бор предметлар сув устида қалқийди.
Энержайзер. “Қувноқ шарчалар”
Ўйиннинг бориши: Ушбу ўйин учун 6 та, 8 та шар керак бўлади. Иштирокчилар “санама” айтиш орқали 3 ёки 4 гуруҳга бўлинадилар. Ҳар бир гуруҳ аъзолари давра қуриб, бир-бирларининг қўлларини маҳкам ушлайдилар. Тарбиячи ҳар бир гуруҳга бир нечта шар беради. Уларнинг вазифаси қўлларини қўйиб юбормасдан шарларни ҳавода иложи борича кўпроқ ўйнатишдан иборат. Ерга тушган шарни олиш мумкин эмас. Шарларни узоқ вақт ҳавода ушлаб ўйнатган гуруҳ ғолиб деб топилади.
Тажриба 4. Томчини шишир. Ҳаво билан расм чизиш.
Тарбиячи: Қоғозга дарахт чизамиз, бунинг учун сувни кўпроқ ишлатамиз. Буёқли суюқ найчани оламиз, найчанинг пастки учини расм марказига йўналтирамиз сўнгра куч билан пуфлаймиз, кейин буёқни ҳар томонга пуфлаймиз. Қаранглар, қандай қилиб буёқ ҳар томонга тарқаяпти. Бу нимага ўхшайди?
Болалар: Дарахтга ўхшайди. Тарбиячи: Бу сизга ёқдими? Болалар: Ҳа
Тарбиячи: Сизлар зўр ҳаво изловчиларсиз. Изланишларимиз натижасида қуйидагиларни билиб олдик.
Бизнинг атрофимизда ҳаво борлигини;
Ҳавони тутиш усулини;
Ҳаво сувдан енгил;
Ҳаво предметлар ичида ҳам бор;
Ҳаво инсон танаси ичида ҳам мавжуд. Шу тариқа машғулот якунланади.
Демак, мактабгача таълим ташкилотларида тарбиячилар белгиланган педагогик вазият учун кетадиган тахминий вақтни аниқ белгилаб олиши, машғулотни интерфаол усуллардан фойдаланиб, технологик харита асосида кетма-кетликни тўғри белгилаши даркор.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, тарбиячи томонидан қўлланиладиган интерактив усуллар болалар- нинг қизиқиши ва эҳтиёжлирини қондирадиган даражада ташкил этилиши мактабгача таълимнинг сифатини оширувчи муҳим омил ҳисобланади.
Зеро, яхши муаллим – сифатли таълим демак.
Фойдаланилган адабиётлар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси халқ та'лими тизимини 2030-йилгача ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2019-йил 29-апрел №ПФ-5712-сон Фармони.
Ишмуҳамедов Р.Ж., Абдуқодиров А., Пардайев А. Тарбияда инновatsiон технологиялар (таълим муассасалари ўқитувчилари, тарбиячилари, гуруҳ раҳбарлари учун амалий тавсиялар). – Т.: Истеъдод, 2010.
Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари. – Т.: 2018.
Ирисова С. Мактабгача таълимни ривожлантиришда интерактив методлардан фойдаланишнинг аҳамияти.// Замонавий таълим. 2016-йил. № 3.Б. 56-61.
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.