Она тили ўқитиш методикасининг мазмуни ва мақсади.

  • docx
  • 24.01.2021
Публикация на сайте для учителей

Публикация педагогических разработок

Бесплатное участие. Свидетельство автора сразу.
Мгновенные 10 документов в портфолио.

Иконка файла материала Она тили ўқитиш методикасининг мазмуни ва мақсади..docx

Она тили ўқитиш методикасининг мазмуни ва мақсади.

 

 

 

Аннотация: Ушбу мақолада она тили методикаси фани бўйича эгалланган билимларни педагогик амалиётга жорий қилиш, илғор технологиядан фойдаланиш малакаларини шакллантириш ва ривожлантиришга йўналтирилганлиги, она тили таълими мазмунининг таркибий қисмлари, она тили ўқитиш методикаси тарихи, мазмуни, мақсади ва принциплари ёритиб берилган.

 

Калит сўзлар: таълим, кадрлар тайёрлаш, миллий дастур, янгиланиш, ривожланиш, соҳалар, луғат, ифодалаш, методика, оғзаки нутқ, ёзма нутқ, мазмун, шакл.

 

Аннотация: В статье описывается применение знаний в области методологии родного языка в педагогической практике, формирование и развитие навыков использования передовых технологий, составляющие содержания обучения родному языку, история, содержание, цели и принципы методики обучения родному языку.

 

Ключевые слова: образование, обучение, национальная программа, обновление, развитие, направления, словарь, выражение, методика, устная, письменная речь, содержание, форма.

 

Annotation: This article describes the application of knowledge in the field of mother tongue methodology in pedagogical practice, the formation and development of skills in the use of advanced technology, the components of the content of mother tongue education, the history, content, purpose and principles of mother tongue teaching methods.

 

Keywords: education, training, national program, renewal, development, areas, dictionary, expression, methodology, oral, written speech, content, form.

 

Мустақиллик шарофати билан ўзбек диёрида ҳам янгиланиш, ривожланиш даври бошланиб, ижтимоий ҳаёт умумжаҳон андозаларига мос тараққиёт йўналишларига жадал суръатлар билан кириб бормоқда.

Халқ хўжалигининг барча соҳалари, шу жумладан, таълим соҳасида ҳам улкан ислоҳатлар амалга оширилмоқда.

Мустақилликнинг биринчи кунлариданоқ биринчи призидентимиз И.А.Каримов ёш авлод тарбиясига жиддий эътибор бера бошлади. Ўзбек тилининг «Таълим тўғрисида»ги қонун, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури», «Давлат таълим стандартлари»нинг чоп этилиши фикримизнинг яққол далилидир.

Тилни тизимли ўрганишга асосланган она тили ўқитиш методикаси ўқувчиларнинг мустақил ва ижодий фикрлашга ўргатиш, луғат бойлигини ошириш, ўзгалар нутқини тинглай ва англай олиш, фикрни аниқ, ихчам ифодалаш, сўз танлаш ва уни ўринли қўллаш, оғзаки ва ёзма нутқ малакаларини шакллантириш, фикр ифодалашда шакл ва мазмун уйғунлигига эришиш, ўқувчи – таълим – ўқитувчи муносабатларини тўғри ташкил этиш таълим самарадорлигини оширишнинг муҳим омили эканлигини назарий ва амалий жиҳатдан асослаб беришга хизмат қилади.

Она тили методикаси фани эгалланган билимларни педагогик амалиётга жорий қилиш, илғор технологиядан фойдаланиш малакаларини шакллантириш ва ривожлантиришга йўналтирган.

Она тили таълими мазмунининг таркибий қисмларини қўйидагича кўрсатиш мумкин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Юқоридаги жадвалга асосланган ҳолда она тили ўқитиш методикаси фани ёш авлодга она тилидан нималарни? қанча? қандай? ўргатиши керак деган саволларга жавоб беради. Тўғри танланган мазмун эса мақсадга эришишга ёрдамлашади. Тил ўқитиш методикасини ўрганиш – турли таълим босқичларига мос, қулай методларни излаш, танлаш, қўллай билишдир. У илғор тажрибаларни умумлаштириш, ўқитишнинг замонавий технологиясини ишлаб чиқиш ва ундан самарали фойдаланишга асосланади.

Она тили ўқитиш мазмуни. Ўқувчи – таълим – ўқитувчи тизими – янгиланган таълим мазмунида етакчи омил. Бўлажак она тили ўқитувчиси методика фанини чуқур ўрганиши, коммуникатив саводхонлик меъёрлари бўйича ДТС талабларини яхши билиши даркор. Шунингдек, ўқувчи сўз бойлигини ошириш ва бойитишнинг хилма-хил усулларини билиши, эгалланган нутқий кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш, ривожлантириш, такомиллаштириш юзасидан, такомиллаштириш юзасидан изчил малакага эга бўлиши лозим.

Она тили ўқитиш мазмуни - фонетика, лексикология, граматика (морфология ва синтаксис), услубият; тўғри талаффуз, тўғри ёзиш, сўз танлаш ва гап тузиш; ижодий фикрлаш, фикрни тўғри, аниқ ифодалаш, ифодали ўқиш (қироат), матн яратишни қамраб олади.

 

Тил бўлимлари

Кўникмалар

Малакалар

Фонетика

Лексикология

Морфология

Синтаксис

Услубият

Талаффуз

Тўҳри ёзиш

Сўз танлаш

Гап тузиш

Ижодий фикрлаш

Фикрни ифодалаш

Ифодали ўқиш

Матн яратиш

 

Она тили ўқитиш методикасининг мақсади. Она тили ўқитиш методикасининг асосий мақсади тил имкониятларидан тўғри, аниқ ўринли ва унумли фойдаланиш кўникма ва малакаларини ҳосил қилиш: мантиқий – ижодий тафаккурни ривожлантириш, коммуникатив саводхонликни ошириш; миллий ғояни, тарбияни шакллантириш; ўқувчи шахсини маънавий ва замонавий ривожлантириш;

Тил ўқитиш методикасининг асосий мақсадини англашда қуйидаги жадвалдан фойдаланиш мумкин:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Жадвалда ўқитиш мақсади тўрт турда кўрсатилган:

*   амалий мақсад: тил имкониятларидан мустақил ва эркин фойдаланиш кўникма ва малакаларини ҳосил қилиш;

*   таълимий мақсад: мантиқий ва ижодий тафаккурни ривожлантириш, коммуникатив саводхонликни шакллантириш;

*   тарбиявий мақсад: маънавий, ғоявий-эститик тарбия бериш;

*   ривожлантирувчи мақсад: ўқувчи шахсини ақлий жиҳатдан ривожлантириш.

Она тили ўқитиш методикасининг асосий вазифаси. Тил методикасини ўқитишнинг асосий вазифаси ўқувчиларни эркин, ижодий, мустақил фикрларини оғзаки ва ёзма шаклда, адабий тил меъёрлари асосида тўгри ифодалай оладиган бир маънони турли шаклларда бера билиш кўникмаси шаклланган адабий нутқ меъёрларини эгаллаган етук мураббийларни тарбиялаб етказишдир.

Она тили ўқитиш методикасини ўрганиш жарвёнида қўйидаги вазифалар бажарилади:

*   ўқув машғулотларида тил ва нутқ ҳодисоларини ўзаро фарқлаш, қиёслаш, умумлаштириш асосида олиб бориб, ўқувчининг мусақил ва ижодий фикрлаши учун кенг имконият яратиб бериш;

*   ўқувчи фаолиятини сўзга эҳтиёж ҳосил қиладиган ўқув топшириқлари орқали мақсадли бошқариб бориш, сўз бойлигини оширишни, тафаккур доирасини кенгайтириш, нутқий салоҳиятни шакллантириш;

*   ўқувчиларни коммуникатив саводхонлик даражасини орттиришнинг шакл, йўл ва усулларини ўрганиш.

Демак, она тили машғулотларида ўқувчини ижодий ва мустақил фикрлашга йўналтириш, сўз танлаш, гапда сўзни тўғри ва ўринли қўллаш. ўз фикрни аниқ, ихчам, равон ифодалашга ўргатиш тил ўқитиш методикасининг бирламчи вазифаси бўлса, «ўқувчи ўқувчи», «ўқувчи ўқитувчи» тизимида ўзаро мулоқатни, баҳсу мунозарани тўғри ташкил қилиш, ўқувчи тафаккурини оқилона бошқариш, фикр ифодалаш малакасини шакллантиришни ўрганиб, талабаларни ўқитувчилик маҳорати ва илғор технология билан таништириб бориш методика фанининг иккинчи ва бағият муҳим вазифаси ҳисобланади.

Она тили методикасининг тарихи. Она тилини ўқитиш тарихианча қадимги даврларга бориб тақалади. Шарқда IX-XV асрларда ижтимоий – маданий ҳаётда юксалиш, илм – фан, маданиятида тараққиёт кузатилади. Бу даврда ўрта Осиёда яшаб, ижод қилган, қомусий олимларимиз турли фанлар буйича эришган ютуқлари билан жаҳон маданияти, маърифати, илму фан ривожига улкан ҳисса қўшдилар. Марқазий Осиёни жахонга танитган Ал - Хоразмий, Ат - Термизий, Абу Наср Фаробий, Абу Али ибн Сино, Абу Райхон Беруний, Исмоил Журжоний, Марқиноний, Замаҳшарит, Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб каби улкан олимлар бебаҳо кашфиётлари билан ўз халқларининг шухратини оламга ёйдилар. Улар таълим бобида ҳам ўчмас из қолдирдилар.

Чунончи, Ал-Хоразмий: «Сезги орқали билиш бу қисман билиш бўлса, мантиқий билиш ҳақиқатдир», - дейди ва билим эгаллашда ижобий фаолиятни асос қилиб олади.

Абу Наср Фаробий. Шарқда «иккинчи муаллим» деб тан олинган (Арастудан кейин) Абу Наср Фаробийнинг «Таълим-тарбия бериш усуллари» асаридаги «Билим, маърифат, яхши ахлоқ билан билимдон, маърифатли, етук, мукаммал инсон етишади. Бунинг учун таълим жараёни ўқитувчи томонидан тўғри ташкил этилиши, бошқарилиши ва маълум мақсадларга йўналтириши лозим», - дейди. Бу фикр «ўзбек тили ўқитиш методикаси» фанида ҳам асосий, бош мезон вазифасини ўтайди.

Абу Райхон Беруний. Абу Райхон Беруний ҳар бир ишнинг киши руҳига, қобилиятига мос, уни толиқтирмайдиган бўлишига алоҳида эътибор беради:

«Бизнинг мақсадимиз ўқувчини толиқтириб қўймасликдир. Агар ўқувчи бир масаладан бошқа бир масалага ўтиб турса, у худди турли-туман боқларда сайр қилгандек бўлади. Ҳар бир янги нарса роҳат бақишлайди», - дейди буюк аллома. Бу хулоса тил фактларини ўрганишда, инсоний материалларни жойлаштириш ва ўқитишда дастурамал бўлиши шубҳасиздир.

Абу Али ибн Сино. Улуғ мутафаккир фаннинг кўплаб соҳалари қатори тилшунослик билан ҳам махсус шуғулланган «Лисон ул-араб» (Араб тили) номли китоб ҳам ёзган. Абу Али ибн Сино ёзади: «сонинг фикрларинг бола юрагига етиб бориб, унга ўйлаб, фикр юритиб кўришга имкон берсин… Агарда сенинг суҳбатдошинг ёки дўстинг сўзларингга ва насиҳатингга эътибор бермаётганини сезсанг, суҳбатни бошқа вақтга кўчир».

Юсуф Хос Ҳожиб. Шарқдаги сўз ва ундан фойдаланишга қўйиладиган талабларга мисол тариқасида Юсуф Хос Ҳожибнинг қўйидаги фикрларини келтириш мақсадга мувофиқдир: - Кўп сўзлик фойдасиз машғулотдир. Шунинг учун ҳам туман сўз тугунини бир сўзда ёзиш мумкин. Зеро, киши сўз туфайли қадр топиш ёки, аксинча, боши эгик бўлиши мумкин. Демак, сўз маъноларини илқаш учун ҳам билимдонлик талаб этилади.

Алишер Навоий ўзбек тили равнақи учун астойдил куйинди.. Қатъий кураш олиб борди. Навоий асарлари тил омилларидан, ўзбек тилининг лексик-грамматик имкониятларидан унумли ва маҳорат билан фойдаланишнинг олий намунасидир. Заҳриддин Муҳаммад Бобир Алишер Навоийнинг адабий тилга мувофиқ ижод этганини махсус таъкидлайди: - «Андижон элининг лафзи қалам била ростдур, они ким Мир Алишер Навоийнинг мусаф-нафоти бову жудким Хирида нашъу намо таъжубдур, бу тил биладур».

Навоий тилнинг ижтимоий ҳодиса эканлигини таъкидлайди, уни «гавҳари шариф» дея таърифлайди. Сўз инсонни ҳайвондан ажратган улуқ неъматдир:

«Тенгрики, инсонни қилиб ганжи роз,

Сўз била ҳайвондин анга имтиёз»

Навоий ҳар доим ҳар шаклнинг мазмунига уйғун бўлишини талаб этади:

Назмки маъни анга марғуб эмас,

Аҳли маъоний қошида хўб эмас.

Назмки ҳам сурат эрур хуш анба

Зимнида маъни доғи дилкаш анга.

Умар Аз – Замаҳшарий, Маҳмуд Қошғарий, Аҳмад Яссавий, Ҳожа Баҳоуддин Нақшбанд, Мирзо Улуғбек, Жомий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби алломаларнинг баён этган маърифий фикрлари, ахлоқий-таълимий қарашлари ҳам ёшлар тарбиясида муҳим ахамиятга эга.

ХХ аср бошларидаги тарихий шароит Туркистонда дидактик ғояларнинг тарқалиши ва ривожланиши, таълим принцеплари ҳамда таълм методлари ҳақида илмий асарлар, методик қўлланма ва мақоллаларнинг дуёга келишига, педагогика, қисман методика фанининг ривожланиши ва тараққий этишига замин яратди. Бунга мисол сифатида Абдулла Авлонийнинг «Туркий гулистон ёки ахлоқ» асарини келтириш мумкин. У мазкур китобида : «Муаллим шогирдларига берган дарсларини амал ила чоғиштириб ўргатмаклари лозимдир, таълим ила берилган дарс ва маълумот шогирдларнинг дилига тез кириб борур.

Маҳмуд Қошғарий. Маҳмуд Қошғарий XI асрдаги буюк тилшунос олимдир. Гарчи унинг асари «Девону луқотит-турк» («Туркий сўзлар девони») ўз давридаги туркий сўзларни изоҳлашга бақишланган бўлса-да таъсир қилиб, улар илмий, одобли бўладилар» - деб ёзади.

ХХ аср бошларида анъанавий ўқитиш усуллари ёнига янги - Европача ўқитиш усуллари ҳам келиб қўшила бошлайди.

Илк методистлардан бири Эрназар Эргашбоев бу ҳақда шундай ёзади:

«1918-1920 йилларда бир тўда маърифатпарвар ёшлар мактаб таълимида «Совға» ва «Устоди аввал» китоблари билан қаноатланмай, ўзларига қирқма ҳарфлар тайёрлаб, улар ёрдамида болаларнинг саводини чиқаришга ҳаракат қилдилар.. Биз Бешёқоч маҳалласида очилган… мактабга бориб таълимда қўлланилаётган янги усулларни, яъни дарсда кўргазмали қуроллардан фойдаланиш, матн устида ишлаш каби масалаларни ўрганиб, педагогик фаолиятимизда бу усулларни қўлладик. Абдулла Авлоний, Мажид Қодирий каби ўртоқларим билан уйимизда, мактабда учрашиб, ўқиш ва ўқитиш йўлларини белгилаб, маслаҳатлашиб иш олиб бордик.

30-йиллардан педагогика ва тил ўқитиш методикасига оид илмий рисолалар яна пайдо бўлди. Улар савод чиқариш, имло ва нутқ нутқ ўстириш масалаларига бақишланади. Бу дастур ва методик қўлланмаларда асосий эътибор ҳар бир ўқув фанини назарий жиҳатдан асослашга қаратилади. Дастур ва қўлланмаларни яратишда маҳаллий зиёлилардан Фитрат, Мунаввар кори, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Абдулла Авлоний, Қори Ниёзов, Қаюм Рамазон, Шорасул Зунун, Мурод Шамс, Ҳалил Қаюмов, Мажид Қодирий ва бошқалар фаол иштирок этадилар.

1940 йилларда С.А.Фессалоницкийнинг «Она тили ўқитиш методикаси» қўлланмаси юзага келди. Бу ўз даври учун катта назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлди. Қўлланманинг кўп қисми нутқ ўстириш ва иншоларга бағишланади. Лекин морфология ва синтаксис ўқитиш методикасига эътибор қаратилмайди.

1944 йилда Мурод Шамс «Ортография ўқитиш методикаси», К. Хайруллаев «Типик орфо ўргатиш хатолар ва уларни бартараф этиш» мавзуда диссертациялар химоя қилишди. Кейинроқ, 1950 йилда Мурод Шамс «Ўзбек тили ўқитиш методикаси» қўлланмасини нашр қилдирди, 1952 йилда «Ўзбек тили ўқитиш методикаси»га оид дарсликнинг босмадан чиқди. Мазкур қўлланма ва китобда она тили дарсларини уюштириш ва ўтказиш бўйича зарурий кўрсатмалар, она тили ўқитишни яхшилаш бўйича маслаҳатлар, машғулотларда нутқ ўстиришнинг усул воситалари, жадваллар мажмуаси, дарс ишланмалари берилган. Лекин орфография ва пунктуацияга оид масалаларга тўхтатилмаган.

1960 йилда Ҳасан Рустамовнинг «Синтаксис ва пунктуация ўқитиш методикаси» 1969 йилда Носир Абдураҳмоновнинг «Ўзбек тили ўқитиш методикаси» китоблари босилди. Лекин бу қўлланмаларда ҳам нутқ ўстириш ва услубий машқлар мазмуни ва методикасига етарли ўрин берилмаган.

1975 йили Ёқуб ¢уломов ва И.Расулов, Ҳ, Рустамов, Б.Мирзааҳмедовлар муалифлигида «Ўзбек тили ўқитиш методикаси» ўқув қўлланмаси чоп этилди.

1960 - 80 йиллар давомида она тили ўқитиш методикаси бўйича илмий- тадқиқот ишлари кўлами янада кенгаяди. Бу соҳада А. Ғуломов, М.Асқарова, Ғ.Абдураҳмонов, Ҳ. Рустамов, И. Розиқов, М. Олимхонова, А. Сафуллаев, Й. Абдуллаев, К. Қосимова, А. Ғуломов, Ҳ. Неъматов, А. Ҳожиев, Ё. Тожиев, М. Адураимова ва бошқа методик-олимларнинг илмий тадқиқотлари таълим тизимига жорий этилди.

Ўқитувчиларнинг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олиб айрим журнал ва «Ўқитувчилар газетаси», ҳозир «Маърифат газетаси» илғор иш тажрибалари, методик тавсиялар изчил ёритила бошланди. Эндиликда «Тил ва адабиёт таълими» сингари махсус илмий методик журналлар ҳам фаолият кўрсатмоқда.

Миллий истиқлол миллий ғоянинг туғилишига ва шаклланишига олиб келди. Таълим тизимини умумжаҳон андозаларига мослаш, дарсга илғор педагогик технологияларни жорий этиш зарурияти туғилди.

Ўқув дастури ва дарсликлар ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларга мувофиқ такомиллаштирилмас ва янгиланмас экан, «Миллий дастур» ва ДТС талабларини таълим мазмунига жорий этиш масаласи муаммо бўлиб қолаверади.

Янги тараққиёт босқичига кўтарилаётган ўзбек тилшунослигида тилни тизимий ўрганиш масалаларини профессор олим ва методистлар Ҳ. Ғ. Неъматов, А. Нурманов, Н. М. Маҳмудов ва А. Қ. Ғуломовлар бошлаб боришди.

1989 йилда тизимимизга «Давлат тили» мақоми берилгач, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги томонидан ўзбек тили доимий анжумани таъсис этилди. Шу йили Самарқанд шаҳрида ўтган биринчи йиғинда тўртта муқобил дастур қабул қилинди. («Ўқитувчи I – II», «Таълим I – II», «Ижод I – II», «Индуктив I – II».

Бу дастурлардан «Индуктив I – II»да она тилини ўқитиш мазмуни янгиланган ҳолда берилиб, ўқувчиларнинг мустақил фикрлашига асосий эътибор қаратилди.

Анжуман таъсис этилгандан буён унинг ҳар бир йиғилишига ёшларнинг сўз бойлигини ошириш, ижодий тафаккурини ривожлантириш, нутқ маданиятига ўргатиш, матн яратиш каби ниҳоятда долзарб масалалар муҳокама этилмоқда.

Анжуман таъсис этилгандан буён «Она тили ўқитиш концепцияси», «Давлат таълим стандартлари» намунавий дастурлари яратилди, умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари дарсликларнинг янги авлоди яратилиб тажриба-синовлардан ўтказилмоқда.

Таълим мазмунининг янгилангани таълим усулларидаги янгиланишларни, янги педагогик технологияларини тақоза этиши ҳам табиий.

Ҳозирги ўзбек ёзувининг шаклланиши. Ҳар бир миллатнинг ўз тили, ўз ёзуви бўлади. ёзув тилнинг Зоҳирий ифодаси, авлодларнинг муносабат воситасидир. Инсоният тарихи, донолар бисоти ёзувлар орқалигина бизгача етиб келган. Ёзув авлодларни, даврларни бир-бири билан боғлайди, нутқни ўзоқ сақлайди.; инсоният қўлга киритган билимлар абадийлигини таъминлайди.

Ўрта Осиёда яшаган халқлар анча қадимдан ёзувнинг ҳарф (товуш) шаклларидан фойдаланган. Суғд ва Хоразмий алифбоси асосида юзага келган ва қайта ишланган қадимги Турк – Урхун - Энасой ёки рук ёзувини яратганлар. Бу ёзувда ҳар бир товуш учун махсус шакл қўлланган.

Она тили ўқитиш принциплари. Принцип (лотинча - асос, негиз) таълим - тарбия жараёнида асос бўладиган таълимий қонун-қоида сингари маъноларни ўз ичига олади.

Таълим жараёнида дарсни ташкил этиш, бошқариш, назорат қилишда ўқувчи ва ўқитувчи фаолиятига қўйиладиган талаблар, дидактик қоидалар таълим принципларидир. Мазкур принцеплар ҳар бир қўув предметида ўзига хос татбиқ этилади.

Проффессор Е.И.пассов таъкидлаганидек, дидактик принцип ўқитиш жараёни аталмиш бинонинг пойдеворидир.

Таълимнинг тарбиялиги принципи. Таълимнинг тарбиявийлиги принципи ёш авлодни ҳар томонлама камолотга етказишни назарда тутади. Она тили ўрганиш жараёнида ўқувчиларга миллий ғоя, она Ватанга садоқат, табиатга муҳаббат, кишиларга ҳурмат, эҳтиром, яхшилик, адолатли бўлиш каби ижобий хусусиятлар сингдирилади.

Она тили дарсларида ёшларни тарбиялаш йўллари кўп:

ü ҳар бир мавзу ва бўлимнинг таълимий имкониятларини тўла ишга солиш;

ü танланган матнларнинг ўрганилаётган тил ҳодисасига ва шарқона тарбия йўналишларига тўла мослаштириш;

ü дарсликда берилаётган маърифий матнлар ҳам тарбиявий аҳамиятга эга бўлишини таъминлаш шулар жумласидандир.

 

 

Фойдаланган адабиётлар рўёҳати:

1.    A.Rafiyev, N.G‘ulomova. Ona tili va adabiyot. Akademik litsey va kasb-hunar kollejlari uchun darslik. Т:,-2013

2.    А.Ирисов. Ҳаким ибн Сино. Тошкент. «Ўзбекистон», 1992. 56-бет.

3.    Ё.Ғуломов, И.Расулов, Ҳ.Рустамов, Б.Мирзааҳмедов. «Ўзбек тили ўқитиш методикаси» ўқув қўлланма. Т:,-1975

4.    К. Хайруллаев «Типик орфо ўргатиш хатолар ва уларни бартараф этиш» мавзуда диссертация. Т:,- 1944

5.    М.Шамс «Ортография ўқитиш методикаси» диссертацияси.  Т:,- 1944

6.    М.Шамс «Ўзбек тили ўқитиш методикаси» ўқув қўлланмас Т:,- 1950

7.    Н.Абдураҳмонов «Ўзбек тили ўқитиш методикаси». Т:,-1969

8.    С.А.Фессалоницкий «Она тили ўқитиш методикаси» ўқув қўлланма. Т:,-1940

9.    Ҳ.Рустамов «Синтаксис ва пунктуация ўқитиш методикаси» Т:,-1960


 

10.