Педагог шахс хусусиятларининг ўқувчилар психологик хавфсизлигига таъсири
Оценка 4.8

Педагог шахс хусусиятларининг ўқувчилар психологик хавфсизлигига таъсири

Оценка 4.8
doc
17.02.2020
Педагог шахс хусусиятларининг ўқувчилар психологик хавфсизлигига таъсири
Педагог шахс хусусиятларининг ўқувчилар психологик хавфсизлигига таъсири.doc

Педагог кадрларни тайёрлаш ва малакасини оширишда педагогик-шахс хусусиятларининг ўқувчилар психологик хавфсизлигига таъсири

 

Халқимизнинг миллий онги, миллий ғурури, миллий ифтихори ўсиб  маънавий дунёси кундан-кунга бойиб бормоқда. Бу эса мустақил  давлатимизнинг маънавий асосини янада мустаҳкамлашга имконият яратиб  бермоқда. Лекин бундан маънавият соҳасида ҳеч қандай муаммо йўқ, деган  хулосани чиқариб бўлмайди. Бугунги кунда эркин фуқаро маънавиятини  озод шахсни шакллантириш масаласи олдимизда турган энг долзарб  вазифадир.

Одатда педагог учун баъзида қийинчиликларни англаб етилмай  мураккаб нарсаларни енгиб ўтаётганини билиш муҳим бўлаётганда одамлар  фақатгина фаолиятда, мулоқотда бу жараёнларни кейинчалик нормал  бўлишига тўсқинлик қилаётганлигини фиксация қилади. Мураккабликлар  низолар биргаликдаги фаолият мулоқотда уларнинг субъектлари томонидан  тўсиқ сифатида англанилса кузатув натижалари маълумотига кўра ҳулқ-атворда мулоқотнинг “ноадекват” шароитида ва фаолият характерида  алоқани ўрнатиш ва қўллаб - қувватлаш туриш хусусиятларида мулоқотдаги  одамларнинг психологик комфорт даражасида уларнинг эмоционал ҳис  қилишларида сезилади.

         Педагог шахс хусусиятини ўқувчи психологик хавфсизлигига жуда катта таъсири мавжуд бўлиб, педагогнинг ўқувчиларга вербал таъсир  кўрсатиш турлари ҳам педагогнинг фаолияти даражаси ва унинг ўқувчисини  тушуниш қобилияти билан боғлиқлиги аниқланган. Фаолияти юксак  даражали педагогда 34 та таъсир таъсир кўрсатиш усуллари мавжудлиги, фаолияти паст даражали педагогда эса атиги 24 та усули бўлиши  аниқланган.

         Фаолият даражаси юқори ва паст бўлган педагоглар вербал таъсир кўрсатишлари тизими миқдор билангина эмас, балки сифат билан фарқ қилади.

С.В.Кондратьева юқори даражали фаолиятли педагоглар кўпроқ  қуйидаги сўз билан таъсир кўрсатиш усулларидан фойдаланишларини  аниқлади. (аҳамиятига қараб): кўрсатма бериш, овозни баландлиги, фамилиясини айтиш, рағбатлантириш, хазил-мутойиба, фаолияти паст  даражали педагоглар кўпинча баланд овоз билан гапирадилар ёки  ўқувчининг исми шарифини айтиб мурожаат этадилар, лекин хазиллашиш ва  рағбатлантиришни кам қўллайдилар. Улар йўл кўрсатишдан янада камроқ  фойдаланадилар, чунки бундай педагоглар ўқувчиларни ўқув фаолиятига онгли муносабатни таркиб топтиришдан кўра кўпроқ тартиб-интизомга чақирадилар.[1]

Бу борада кўпгина шарқ алломалари ҳам ўз асарларида фикр ва мулоҳазаларини билдирганлар. Жумладан,  Ибн Сино билим олишда болаларни мактабда ўқитиш зарурлигини қайд этар экан, таълимда қуйидаги томонларга риоя этиш зарурлигини таъкидлайди;

- болага билим беришда бирданига китобга банд қилиб қўймаслик;

-  таълимда енгилдан оғирга бориш орқали билим бериш;

-  олиб бориладиган машқлар болалар ёшига мос бўлиши;

-  ўқитишда жамоа бўлиб мактабда ўқитишга эътибор бериш;

-билим беришда болаларнинг майл, қизиқиш ва қобилиятини ҳисобга олиш;

-ўқитишни жисмоний машқлар билан қўшиб олиб бориш;

        Талабага   билим   бериш  ўқитувчининг   масъулиятли   бурчидир. Шунга кўра, Ибн Сино ўқитувчининг қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр юритар экан, шундай йўл йўриқлар беради. Булар қуйидагилардан иборат:

- болалар билан муомалада босиқ, ва жиддий бўлиш;

- берилаётган билимнинг талабалар қандай ўзлаштириб олаётганлигига эътибор бериш;

- таълимда турли метод ва шакллардан фойдаланиш;

- талабанинг хотираси, билимларни эгаллаш қобилиятини ва шахсий хусусиятларини билиш;

-  фанга қизиқтира олиши.

-  берилаётган билимларнииг энг муҳимини ажратиб бера олиши;

-   билимларни талабаларга тушунарли қилиб, унинг ёши ақлий даражасига мос равишда бериши;

- ҳар бир сўзнинг болалар ҳиссиётини уйғониш даражасида бўлишга эришиш зарур, дейди олим.

          «Ўқитувчи-дейди Ал Форобий - ақл-фаросатга, чиройли нутққа эга бўлиши ва ўқувчиларга айтмоқчи бўлган фикрларини тўла ва аниқ, ифодалай олишни билмоғи зарур». У ўз фикрини давом эттириб, «Ўқитувчи ва раҳбарнинг вазифаси доно давлат раҳбари вазифасига ўхшайди, шу сабабли ўқитувчи эшитган ва кўрганларининг барчасини эслаб қолиши, ақл-фаросатга, чиройли нутққа эга бўлиши ўқувчиларга айтмоқчи бўлган фикрларини тўла ва аниқ, ифодалаб беришни билмоғи лозим. Шу билан бирга ўз ор-номусини қадрлаши, адолатли бўлиши лозим. Ана шундагина у инсонийликнинг юксак даражасига эга бўлади ва бахт чўққисига эришади» деб таъкидлайди.

         Педагогнинг ўқувчилар билан вербал ўзаро муносабатлари  тузатишни ўрганишга бағишланган чет эл тадқиқотлари машғулот пайтида умумий вербал ўзаро алоқанинг учдан икки қисмини педагог нутқи ташкил этиши психолог Э.Стоунс томонидан кўрсатилади.

         Шундай қилиб педагог машғулотлар пайтида ўқувчилардан икки  маротаба кўп гапиради. Бу маълумотлар бошқа тадқиқотчилар томонидан  олинган маълумотлар билан ҳам тасдиқланади. Юзага келган анъаналарга биноан педагогнинг вербал фаолияти машғулотнинг кўп қисмини эгаллаши  керак.

         Ўқувчилар ўртасидаги зиддиятлар асосан ўспиринлик даврида жуда кўп учрайди. Чунки, олимларнинг фикрича ўспиринлик даври кризисга бой давр бўлиб, ҳисобланади

Бу борада С.Холи ўз тадқиқотини олиб борган. Унинг фикрича, бу давр шахс эпоҳасини келтириб чиқаради яъни ижтимоий ҳолатнинг талаблари билан ҳайвонлар антропоидлар ярим баробар ананаларнинг тўқнашуви натижасида рўёбга чиқаради. Соли биринчи марта амбивалентлик ва пародоксаллик ҳарактерини ушбу даврнинг асосий қарашларини очиб берди.

Истиқлолни ҳимоялаш, уни қадрлаш, улуғлаш ва унга хизмат қилиш миллий онгимизга, ақидамизга айлансагина, бизни танлаган йўлимиздан ҳеч қандай куч қайтаролмайди, қаддимизни буколмайди.

Бу буюк ғоялар ҳар биримизнинг қонимизга, қалбимизга сингиб, келажак авлодларга муқаддас бойлик - муқаддас мерос бўлиб ўтиши керак”.

Педагогнинг ўрни ва унинг вазифалари ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялаш ишига жамият ва жамоатчилик томонидан эътибор қаралишининг нақадар муҳим аҳамиятга эгалиги билан аниқланади.

Мамлакатимизда кадрлаш тайёрлаш миллий дастурини ҳаётга тадбиқ этиш жараёнида педагогнинг ёш авлодга таълим ва тарбия беришда жамият олдидаги жавобгарлиги янада ортиб бораверади.

          Жамият томонидан қўйиладиган талаблардан энг муҳими педагогнинг шахси ва унинг касби билан боғлиқ ҳислатларига қаратилган.

       Педагогнинг энг муҳим шахсий ҳислатлари қуйидагилардир:

          - педагогнинг ўз Ватанига содиқлиги, болаларни севиши, уларни инсонпарварлик рухида тарбиялаш истаги, ўз юрти, она тили, ўз халқининг тарихи ва унинг маданиятини севиши давлатнинг мустақиллиги ғоясида яшашидан иборатдир.

- ижтимоий жавобгарликни юксак даражада ҳис этиши;

- олийжаноблиги, ақл-фаросати, маънавий пок – маънавият ва маърифат бўйича юксак мақсадларга мос келиши, бундай ҳислатларни жамият хохиши бўйича болаларга сингдириб бориши;

          ўзини қўлга ола билиши, сабр-тоқатли, бардам, матонатлилигидир.

           Жамиятнинг педагоглик касбига қўядиган асосий талаблари қуйидагичадир:

           -  шахсни маънавий ва маърифий томондан тарбиялашнинг, миллий уйғониш мафкурасининг ҳамда умуминсоний бойликларнинг моҳиятини билиши, болаларни мустақиллик ғояларига содиқлик руҳида тарбиялашни билиши, ўз  Ватани, табиатга ва оиласига бўлган муҳаббати;

           -  кенг билим савиясига эга бўлиши, турли билимлардан ҳабардор бўлиши;

          -  ёш педагогик-психология, ижтимоий психология ва педагогика, ёш физиологияси ҳамда мактаб гигиенасидан чукур билимларга эга бўлиши;

          - ўзи дарс берадиган фан бўйича мустаҳкам билимга эга бўлиб, ўз ҳабардор бўлиши;

- таълим ва тарбия методикасини эгаллаши;

- ўз ишига ижодий ёндошиши;

- болаларни билиши, унинг ички дунёсини тушуна олиши;

          - педагогик техникани (мантиқ, нутқ, таълимнинг ифодали воситалари) ва педагогик тактга эга бўлиши;

- педагогнинг ўз билим ва педагогик маҳоратини доимий равишда ошириб бориши.

           Ҳар бир педагог ана шу талабларга энг юқори даражада мос келадиган бўлишига интилиши керак.

        Педагогга жамият томонидан қўйиладиган талаблар, турли хилдаги ижтимоий кутишлар, педагогнинг индивидуаллиги, унинг шу тариқа талабларга жавоб беришга субъектив тайёрлиги муайян педагогнинг педагогик фаолиятга нақадар тайёрлигидан далолат беради.

 

Фойдаланилган адабиётлар:

 

1. И.А.Каримов. «Юксак маънавият-енгилмас куч». Т.: «Маънавият», 2008.

2. И.А.Каримов "Баркамол авлод Ўзбекистон тараққиётининг пойдево­ри" Т.1997 й.

3. В.А.Крутецкий. "Ўқувчиларнинг таълим ва тарбияси психологияси”. 1976 йил.

4. М.Г.Давлетшин. "Замонавий мактаб ўқитувчисининг психологияси".                                                       Т. 1999 йил

5. М.В.Вохидов – “Психология” Тошкент 1981 йил


Скачано с www.znanio.ru



[1] М.Г.Давлетшин – “Замонавий мактаб педагогсининг психологияси” Тошкент 1999 йил

Педагог кадрларни тайёрлаш ва малакасини оширишда педагогик-шахс хусусиятларининг ўқувчилар психологик хавфсизлигига таъсири

Педагог кадрларни тайёрлаш ва малакасини оширишда педагогик-шахс хусусиятларининг ўқувчилар психологик хавфсизлигига таъсири

Талабага билим бериш ўқитувчининг масъулиятли бурчидир

Талабага билим бериш ўқитувчининг масъулиятли бурчидир

Чунки, олимларнинг фикрича ўспиринлик даври кризисга бой давр бўлиб, ҳисобланади

Чунки, олимларнинг фикрича ўспиринлик даври кризисга бой давр бўлиб, ҳисобланади

Педагогга жамият томонидан қўйиладиган талаблар, турли хилдаги ижтимоий кутишлар, педагогнинг индивидуаллиги, унинг шу тариқа талабларга жавоб беришга субъектив тайёрлиги муайян педагогнинг педагогик фаолиятга нақадар тайёрлигидан…

Педагогга жамият томонидан қўйиладиган талаблар, турли хилдаги ижтимоий кутишлар, педагогнинг индивидуаллиги, унинг шу тариқа талабларга жавоб беришга субъектив тайёрлиги муайян педагогнинг педагогик фаолиятга нақадар тайёрлигидан…
Скачать файл