ПСИХОЛОГИЯ ФАНИНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАДҚИҚОТ МЕТОДЛАРИ
Ҳозирги замон психологиясининг тузилиши
Ҳозирги замон психология соҳалари ҳозирги кунга келиб 300 дан ортиқни ташкил қилади. Бу соҳаларни ўзига хос объектига эга бўлиб, бир-бирларидан фарқ қиладилар. Шу боис фан соҳаларини ўрганиш учун қулай бўлиши, тармоқларни маълум тизимга келтириш мақсадида маълум гуруҳларга таснифлаш жорий қилинган. Бу борада профессор А.Ф.Петровский психология фан соҳаларини қуйидаги таснифлашни илгари сурди.
I. Аниқ фаолият турларини ўрганувчи психология соҳалари.
II. Ривожланишни ёш хусусиятларини ўрганувчи психология соҳалари.
III. Шахс ва жамиятга бўлган муносабатни ўрганувчи психология соҳалари.
Психологияда психологик тамойиллар.
Психология фанининг ривожланиши қатор босқичларни ўз ичига қамраб олиб, бу даврларда самарали тадқиқот ишлари олиб борилган. Айнан тадқиқот ишларини самарали бўлиши учун фан доирасида тамойилларни ишлаб чиқиш учун зарурат сезила бошлади. Бу борадаги ишлар Америка ва бошқа чет эл психологияси йўналишларида ҳам ишлаб чиқилади. XX аср бошларида бихевиоризм, фридизм йўналишлари вужудга келган эди. Бихевиоризм психологияси ҳайвонларда ўтказилган кузатишлар натижасига асосланган бўлиб, унинг намоёндалари Торндайк ва Уотсон ҳисобланади. «Бихевиоризм» инглиз тилида ҳулқ-атвор деган маънони билдиради. Бу оқим психика ва онгни инкор қилади,ҳулқ билан ташқи муҳит ўртасидаги муносабатларни, қонуниятларни текширишни таклиф қиладилар. Уларнинг фикрича психологиянинг вазифаси стимулга (қўзғатувчи) яъни сезги аъзоларига таъсир қилаётган қўзғатувчига ўқ отиш, бирор сўрашни кўрсатиш унга қандай жавоб реакцияси бўлишини ёки бундай реакция қандай стимул туғдиришини олдиндан айтиб бера олишдан иборат. Бихевиористларнинг формуласи «S -> R» дир.
Фрейдизм йўналишига веналик психиатр З.Фрейд асос солган. Унинг фикрича одам моҳиятига кўра ҳайвонга ўхшайди. Одамнинг хулқ-атвори ва харакатлари иккиту тамойилга роҳатланиш ва реаллик тамойилига бўйсундирилган бўлади. Бу оқим ҳам инсоннинг онгига ишонмайди. Фрейд ўзининг психологик назариясининг одам ҳақидаги жамият ва маданият ҳақидаги умумий таълимотга айлантириб Ғарб мамлакатларида катта эътибор қозонди. 1923-йилда Психологларнинг биринчи съездида К.Н.Карнилов психологияни қайта қуриш вазифасини илгари сурди. Психология фанини юзага келишида жудаям катта роль ўйнаган илмий кадрдар бўлиб етишишларига таъсир кўрсатди. Масалан, Б.Т.Ананьев, П.Болонский, С.Л.Рубинштейн, шунингдек кейинчалик Ўзбекистонда ҳам йирик олимлар етишиб чиқди. Улар жумласига М.Г.Давлетшин, Э.Ғ.Ғозиев, М.Воҳидов, В.В.Токарева. Г.Гайнитдинова, В.М.Каримова, Ғ.Б.Шоумаров, Р.Суннатова ва бошқаларни киритиш мумкин. Юқорида номлари тилга олинган олимларни ўзларининг ғоялари, миллий мафкуралари билан ёшларда тафаккур сифатлари «мустақиллик», «танқидийлик» кабиларни шакллантиришга эътибор бермоқдалар.
Ҳозирги мустақиллик шароитида психологияга бўлган талаб-эҳтиёж жуда кучайиб кетди. Ёшларни маънавиятини бойитиш учун уларни дунёқараши, тафаккури, иродаси умуман олганда онгини ўстириш учун зарур. Бунинг учун олимлар эспериментал ишларни кучайтиришимиз, таълим жараёнини технологиялар асосида қайта қуришимиз зарур. ҳозирда Республикамиздаги университетларида психология бўлимлари, кафедра, лабораториялар илмий фикрлар марказига айлантирилди. ҳозирги замон психологларининг тамойиллари қуйидагича:
1. детерминизм тамойили;
2. онг ва фаолиятни бирлиги тамойили;
3. психиканинг фаолиятда ривожланиш тамойили.
Детерминизм тамойилига кўра психика ишлаш шароити билан белгиланади. Ва шароит ўзгариши билан ўзгаради. Ҳайвонлар психикасининг тараққиёти табиий сараланиш билан одам психикаси тараққиёти эса пайдо бўлиш шакллари тараққиёти моддий нарсаларни ишлаб чиқариш усуллари ижтимоий тараққиётнинг қонунлари билан белгиланади.
Онг ва фаолият бирлиги тамойилига кўра, онг ва фаолият бир-бирига қарама-қарши ҳам, айнан бир нарса ҳам эмас. Улар бир бутунликни ташкил этади. Онг фаолиятни ички режасини, дастурини ташкил этади. Бу тамойил психологларга инсон хулқ атвори, хатти ҳаракатлари ва фаолиятларини ўрганиш орқали хатти-ҳаракатлардан кўзланган мақсадларга муваффақиятларга эришишни таъминловчи ички психологик механизм, яъни психикани объектив қонуниятларини очишга имкон беради.
Психика ва онгнинг фаолиятида тараққий этиш тамойилига кўра, психикага тараққиёт маҳсулоти ва фаолият натижаси деб қаралса, уни тўғри тушуниш ҳамда тушунтириб бериш мумкин. Бу тамойил Л.С.Выготский, С.Л.Рубинштейн, В.М.Теплов каби психологларни ишларида акс этган. Л.С.Выготский таълим психикасини ривожлантиришни йўналтиради. П.П.Блонский эса тафаккурнинг кичик мактаб ёшида ўйинлар билан ўспиринлик ёшида ўқиш билан боғлиқ тарзда ривожланишини таҳлил қилди. С.Л.Рубинштейн «Онг фаолиятда пайдо бўлиб, фаолиятда шаклланади» деган эди.
Психология фанининг ижтимоий тадқиқот методлари.
Маьлумки ҳар қандай фан ўз предметига эга бўлиб, психологиянинг предмети психика бўлиб у обьектив оламни психик ҳодисалар асосида акс эттириб, юзага келган ва шаклланган образ субьект фаолиятни ҳулқ-атворни мақсад сари йўналтиради.
Бундан ташқари ҳар қандай фан қандайдир ҳодисани қонуниятини билиш учун маьлум бир методлардан фойдаланади. И.П.Павлов «Методнинг қўлида тадқиқот тақдири ётади» деган эди. Методлар тизими фаннинг умумий метадалогиясига бирлашади.
Методологияни кенг маьнода оладиган бўлсак, у маьлум тизимга эга бўлган ва билимларни излаб топишга қаратилган мантиқан кетма-кетликка эга бўлган методлардир. Кўпчилик олимлар бу атамант илмий метод тушунчасига мос тарзда тушунадилар ва фойдаланадилар, методология фақат илмий тарзда қабул қилиниши таькидлайдилар.
Методология (юнонча methodes - билиш, тадқиқ қилиш, изланиш ўли, logos - тушунча, таьлумот) амалиёт фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишни тамойиллари ва усуллари тизими ҳамда ушбу тизим ҳақидаги таьлумотдир. Методлар – психологияни ўрганиш усуллари ва йўллари йиҒиндиси, «Метод» бу билиш, англаш йўли бўлиб, бу усул орқали фаннинг предмети аниқланади. (С.Л.Рубинийлейн).
Методлар тизими юқорида таькидланганидек фаннинг умумий метадалогияси метод ва методикалари орасидаги боғлиқлик схемаси берилган.
Шуни алоҳида таькидлаш лозимки психологик татқиқотларнинг ташкил этилишига ва ўтказилишига маьлум бир талаблар қўйилади. Улар қуйидагилардир:
1.Тадқиқотларни режалаштириш. Метод ва методикаларни танлаш ва уларни синаб кўриш;
2. Тадқиқотни ўтказиш жойи;
3. Тадқикотни техник жихозлаш;
4. Тадқиқ қилинувчиларни танлаш;
5. Тадқиқотчи шубхасиз татқиқотнинг боришига таьсирэтади ва татқиқотнинг режалаштиришдан то хулоса ва тавсияларга қадар катта аҳамятга эга;
6. Кўрсатма – у аниқ ва қисқа бўлиши лозим;
7. Тадқиқот қоидаси баённома тўлиқ ва мақсадга йўналган бўлиши керак;
8. Тадқиқот натижаларини қайта ишлаш.
Тадқиқот мураккаб жараён бўлиб, унинг ўз босқичлари ва поғаналари мавжуд.
Умумий психологияни бу соҳалари билан бир қаторда қўйиш нотўғри чунки, умумий психология инсон руҳиятининг умумий қонуни турларини методалогик ва назарий тамойиллари асосида ўрганиш билан шуғулланади.
Ҳар бир фан тараққиётининг асосий шароитларидан бири унинг маьлум даражада мумкин қадар обьуктив аниқ ишончли услубларга эга эканлигидир. Метод- услубнинг маьноси бирор нарсага бориш йўли демакдир. Умуман психалогияда инсон психикасини тадқиқ қилиш методларнинг турли таснифи мавжуддир. Тадқиқод методларини илмий жиҳатдан таҳлил қилган рус психологи Б.Г.Ананьев мазкур методларни хусусиятларига қараб классификация қилган.
Б.Г.Ананьев психикани ўрганиш методларини турли гуруҳга ажратиб, ўрганган:
А) ташлилий- қиёслаш, лонгтьюд,комплекс методлари киради;
Б) Эмпирик гурухга кузатиш, экспремент, суҳбат, сўровнома, тест, фаолият махсулини ўрганиш методи, биография, социметрия;
В) натижаларни қайта тиклаш ёки статистик;
Г) натижаларни шархлаш, гурухига шарҳлаш ва доналаш методлари киради.
Б.Г.Ананьев томонидан ажратилган классификацияга кўра тадқиқод ишларида фойдаланиладиган эмперик гуруҳ методлари ҳисобланади. Шундай бўлса ҳам бошқа гуруҳ методларига ҳам қисқача тўхталиб ўтамиз.
Тадқиқот методларининг биринчи ташкилий гуруҳи ўз ичига қиёслаш, лонгтьюд (узлуксиз), комплекс (кўпёқлама) деб аталадиган турларни қамраб олади.
Қиёслаш методидан умумий психология, ижтимоий психологиялар катта ёки кичик гурухларни ҳамда уларнинг ҳар хил тоифаларини ўзоро тоқкослаш учун, медицина психологияси – соғлом ва бемор кишиларнинг психик хусусиятларини қиёслаш мақсадида, спорт психологияси спортчиларнинг ҳолати, ўқувлигини ва ишчанлигини ўзоро таққослаш мақсадида қатор фанлардан фойдаланадилар.
Қиёслаш методи турли ёшдаги одамларнинг билиш жараёнлари шахс хусусиятлари билимларни ўзлаштириш, ақлий қобиляти салоҳияти ривожланиш динамикаси жинсларнинг тафовутлари ва ўзига хослигини ўрганишда қўлланилади. Психологлардан Л.С.Венотский, П.П.Блонский, А.А.Смирнов, Б.Г.Ананьев, Д.Б.Эльконин, П.Гамьтерин ва уларнинг шогирдлари олиб борган тадқиқодлар (чақолоқлик, гўдаклик, илк болалик, кичик мактаб ёши, ўсмирлик, ўспиринлик ёш даврларини ўзоро солиштириш) шу методдан фойдаланиб амалга оширилган.
Лонгтьюд методининг бошқа методлардан фарқи бир ёки бир нечта синалувчилар узоқ муддат ҳатто ўн йиллаб текшириладилар. Лонгитьюдметодидан немис психологи В.Штерн, француз Р.Заззо, рус психологлари Н.А.Менчинская, А.Н.Гвоздев, Н.С.Лейтес, В.С.Мухина ва бошқалар кўп йиллардан бери фойдаланмоқдалар.
Мазкур метод орқали бир хил жинсли (Ҳасан-Ҳусан, Фотима- Зуҳра ёки аралаш жинсли ҳасан – Зуҳра, Фотима- Ҳусан) эгизаклар кузатилган. Лонгитьюд методи ёрдамида субьъектив олимларнинг ўзига хослигини объектив шарт –шароитлари ва ижтимоий муҳитнинг синалувчига таъсирини ўрганилади. Чунончи эгизакларнинг ўхшашлиги ва тафовути, таъсирланиши, ҳис туйғуни ўзгариши кишилар ўртасидаги индивидуал фарқлар (ишчанлиги, темпераменти, олий нерв фаолияти тизими ва ҳоказо) бўйича маълумотлар олиш Лонгитъюд методи орқали амалга ошади.
Комплекс методи ёрдамида ўрганилган объектдаги ўзгаришлар турли нуқтаи назардан таҳлил қилинади ёки уларга ҳар хил ёндашилади. Масалан болада оддий билимларни ўзлаштириш хусусияти психологик жиҳатдан текширилаётган бўлса, комплекс ёндашиш таъсирида ана шу ўзлаштиришнинг фалсафий, мантиқий, физиологик, ижтимоий, биологик хусусиятлари ёритилади. Айтайлик, кексайишнинг биологик омилларини ўрганиш, унинг психологик, физиологик, мантиқий жиҳатларини ёритишга хизмат қилади.
Илмий тадқиқот методларининг учинчи гуруҳи натижаларни қайта тиклашга шуғулланган бўлиб, улар статистик (миқдор) ва психологик (суҳбат) таҳлил турларига бўлинади. Илмий тадқиқот методларини турлича шарҳлаш гуруҳи генетик ва доналаш методларидан иборатдир.
Генетик метод билан тадқиқот давомида тугалланган маълумотлар яхлит ҳолда мақсадга мувофиқ тарзда шарҳланади. Бу методдан фойдаланишнинг асосий мақсади синалувчида вужудга келаётган ички жами образларнинг ривожланиши иш ва билиш жараёнларининг ўзгаришига тажриба натижасига суяниб таъриф ва тавсиф беришдир. Шунингдек бунда мазкур фазилат ва хусусиятларнинг намоён бўлиш даври, босқичи ҳамда баъзи машаққатли дақиқаларга, пайтларга қўшимча шарҳлар бериш имконияти туқилади. Генетик методига асосланиб психик ўзгаришлар билан ривожланиш босқичларининг бевосита боғлиқлигини илдизи аниқланади.
Доналаш методи билан тадқиқот объектига кирган шахс психикасидаги барча ўзгаришлар ўзига хослик ўзаро алоқа, ўзаро таъсир ва уйҒунликнинг ўзаро боғанишлари ўргани-лади. Жумладан, инсон хулқини идрок қилиш учун сезги, идрок, хотира, тафаккур жараёнларининг бир пайтда, биргаликда қилиниши бунга ёрқин мисолдир. Бунда ҳар бир билиш жараёнининг усули ифодаланади ёки унинг аҳамияти алоҳида таъкидланади, уларнинг ўзаро боғлиқлиги асослаб берилади.
Эмпирик методлар гуруҳи ўз навбатида иккига, яъни асосий ва ёрдамчи методларга бўлинади. Асосий методларга кузатиш ва эксперимент методлари кирса, ёрдамчи методларига суҳбат, сўровнома ва тест
Кузатиш методи – икки хил булиб, объектив (ташки) ва субъектив (ички) кузатиш турлари мавжуд. Инсон психикасидаги узгаришларни кузатиш учун қуйидагиларни амалга оширилади:
а) кузатишнинг максад вазифаси белгиланади;
б) кузатилаётган объект танланади;
в) тадқиқот ўтказиш вақти ривожлантирилади;
г) кузатиш канча давом этиши қатъийлаштирилади;
д) кузатиш инсоннинг қайси фаолиятида (ўқиш, ўйин, меҳнат, спорт) амалга оширилиши тавсия қилинади;
е) кузатишнинг шакли (якка, гуруҳ, жамоа) танланади;
ё) кузатилганларни қайд килиб бориш воситалари (кундалик суҳбат дафтари, кузатиш варақаси, магнитафон, видеомагнитафон) тайёрлаб қўйилади. Кузатиш орқали турли ёшдаги одамларнинг диққати хис-туйҒулари, асаб тизимининг ташки ифодалари, имо-ишоралари, сезгирлиги, хулқ-атвори, нутқ фаолияти кабилар ўрганилади. Аммо ўта мураккаб ички кечинмалар, юксак хиссиётлар, тафаккур, мантиқий хотира ва ақл заковатни тадқиқ этишга бу методнинг имкони етмайди.
Ўспирин ёшларнинг спорт фаолиятини кузатиш орқали уларнинг иродаси, ишчанлиги, хис-туйгусининг ўзгариш хусусиятлари, талабга интилиш, ўз ҳаракатини ирода қила олиш юзасидан материаллар йиҒиш мумкин.
Ташқи кузатишда баъзан тафаккур буйича ҳам маълумотлар олиш мумкин. Иш устидаги кайфиятни чеҳрадаги ташвиш ва изтиробни, синчковлик ва бу руҳий ҳолатларни кузатиб, тафаккурдаги ўзгаришни аниқлаш мумкин. Бундан ташкари қўлнинг титраши, асабийлашиш, нутқнинг бузилиши ҳам инсоннинг руҳиятидаги ўзгаришлар бўйича маълумотлар беради. Психологияда илмий бўлмаган ўз-ўзини кузатиш, яъни итероспекция методидан ҳам фойдаланилади.
Тажриба ёки эксперимент методи – ўз навбатида табиий ва лаборатория методларига ажратилади. Табиий тажриба методларининг илмий асосларини 1910 йилда руспсихологи А.Ф.Лазурский кичик мактаб ёшидаги бола шахсини шакллантиришни ўрганиш мақсадида қўллаган. Табиий методдан фойдаланишда, ишлаб чиқариш жамоалари аъзиларининг, илмий муассасалар ходимларининг, ўқитувчилар, кексайган кишиларнинг психологик ўзгаришлари, ўзаро муносабатлари, иш қобилиятлари, мутахассисликка яроқлилиги муаммо-ларини ҳал қилиш назарда тутилади. Табиий шароитда инсон психикасини ўрганишда синалувчиларнинг ўзлари бехабар бўлиши таълим жараёнида берилаётган билимлар тадқиқот мақсадига мувофиқлаштирилиши, катта ёшдаги одамларга тарбиявий таъсир ўтказиш, кундалик меҳнат доирасида амалга оширилиши, завод ва фабрикада эса моддий маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилиши лозим.
Лаборатория методи ёрдами билан диққатнинг сифатлари сезги, идрок, хотира ва тафаккурнинг хусусиятлари эмоционал ҳамда иродавий ва ақлий зўриқиш сингари мураккаб психик ҳолатлар текширилади. Купинча лаборатория шароитида кишилар ва кутилмаган тасодифий вазиятларнинг моделлари яратилади. Асбобларнинг кўрсатиши бўйича ўзгаришлар, ривожланиш динамикаси, жисмоний ва ақлий толиқиш, эмоционал, иродавий, асабий зўриқиш, жиддийлик, танглик қандай содир бўлганинин ифодаловчи маълумотлар олинади.
Суҳбат методи билан инсон психикасини ўрганишда суҳбатнинг мақсади ва вазифаси белгиланади. Унинг объекти ва субъекти танланади, мавзу ўтказиладиган вақти аниқланади, якка шахслар гуруҳ ва жамоа билан ўтказиш режалаштирилади, ўрганилаётган нарса билан боғлиқ савол – жавоб тартиби тайёрланади. Суҳбатнинг бош мақсади маълум бир вазият ёки муаммони ҳал қилиш жараёнида инсон психикасидаги ўзгаришларни ўрганишдир. Суҳбат орқали турли ёшдаги одамларнинг тафаккури, ақл – заковати, хулқ – атвори, қизиқиши, билим савияси, эътиқоди, дунёқараши, иродаси тўғрисидаги маълумотлар олинади. Суҳбат чоғида ўзаро изчил боғланган саволлар берилади.
Суҳбат методининг юқорида таъкидланган ижобий жиҳатлари билан бирга айрим заиф томонлари ҳам мавжуд. Қайтарик сўзлар «гализ» иборалар нутқнинг тезлиги, фикрнинг мавҳумлиги, зерикарлилиги, муваффақиятсизликка сабаб булади. Шунингдек савол-жавобнинг бир хил шаклда эмаслиги синалувчида ўзига хос ишлаш услуби ошкораликнинг етишмаслиги, ийманиш, уялиш атрофлича маълумотлар олишни қийинлаштиради ва шу сабабли бошқа методларга мурожаат қилишга тўҒри келади.
Фаолият маҳсулини таҳлил қилиш методи.
Инсон хотираси, тафаккури, қобилияти ва ҳаёлининг хусусиятларини аниқлаш мақсадида бу метод иш даври психологиясида кенг қўлланилади. Болалар чизган расмлар, ясаган ўйинчоклар, моделлар, ёзган шеърларини таҳлил қилиш орқали уларнинг мантиқий хотираси, тафаккури, техник, бадиий ва адабий қобилияти, ижодий хаёли юзасидан материаллар қўллаш мумкин. Мазкур методдан фойдаланишда маҳсулотни яратган шахс бевосита иштирок этмайди. Объект билан субъект ўртасида мулоқот ўрнатиш учун шахснинг психикаси тўғрисида сиртдан маълум хукм хулоса чиқарилади.
Ижодий фаолият маҳсулларини таҳлил қилиш орқали болалар, ўқувчилар, талабалар, конструкторлар, олимлар, ҳунармандлар, ишчилар психик хусусиятлари тўғрисида маълумотлар туплаш мумкин. Лекин инсондаги психик ўзгаришлар камол топиш ва уларнинг кечишини ифодаловчи материаллар йиғиш учун бу методнинг ўзи етмайди. Шунинг учун инсон психикасини ўрганиш мақсадида бошқа методлардан ҳам фойдаланиш маъқул.
1905 йилдан француз психологи А.Бине унинг шогирди А.Симон инсоннинг ақлий ўсиши ва истеъдод даражаларини ўлчаш имконияти борлиги ғоясини илгари сургандан кейин психологияда тест методи қўлана бошлади.
Биография (таржимаи ҳол) методи. Инсон психикасини тадқиқ қилиш учун унинг ҳаёт фаолияти, ижодиёти тўғрисидаги оғзаки ва ёзма маълумотлар муҳим аҳамиятга эга. Бу борада кишиларнинг таржимаи ҳоли хотиралари, эсдаликлари, ўзгалар ижодига берган баҳолари тақризлари алоҳида ўрин эгаллайди. Шу билан бирга ўзгалар томонидан тўпланган таржимаи ҳол ҳақидаги материаллар, эсдаликлар, хатлар, расмлар, тавсифлар, баҳолар, магнитафон овозлари, фотолавхалар, хужжатли филмлар ўрганилаётган шахсни тўлиқроқ тасаввур этишга хизмат қилади.
Таржимаи ҳол маълумотлари инсон психикасидаги ўзгаришларни кузатишда унинг суҳбат ва тажриба методлари билан ўрганиб бўлмайдиган жиҳатларини очишга ёрдам беради.
Сўровнома методи. Психологияда кенг қўлланиладиган методлардан биридир. Унинг ёрдамида турли ёшдаги одамларнинг психологик хусусиятлари нарса ва ходисаларга муносабатлари ўрганилади. Сўровнома одатда 3 хил тузилишда бўлади. Уларнинг биринчиси хаёли англатилган мотивларни аниқлашга мўлжалланган саволлардан тузилади. Иккинчи хилида ҳар бир саволнинг бир нечтадан тайёр жавоблари берилади. Учинчисида синалувчига ёзилган тўғри жавобларни баллар билан баҳолаш тавсия этилади. Сўровномадан турли ёшдаги одамларнинг лаёқатларини муайян соҳага қизиқишлари ва қобилиятларини, ўзига тенгдошларга, катта ва кичикларга муносабатларини аниқлашда фойдаланилади.
Социометрик метод. Бу метод кичик гуруҳ аъзолари ўртасидаги бевосита эмоционал муносабатларни ўрганиш ва уларнинг даражасини ўлчашда қўлланилади. Бунга Америкалик социолог Ж.Морено асос солган мазкур метод ёрдамида муайян гуруҳдаги ҳар бир аъзонинг муносабатини аниқлаш учун унинг қайси фаолиятида ким билан бирга қатнашилиши сўралади. Олинган маьлумотлар матрица график схема жадвали шаклида ифодаланади. Улардаги миқдор кўрсаткичлари гуруҳдаги кишиларнинг шахслараро муносабатлари тўҒрисида тасаввур ҳосил қилади. Бу маълумотлар гуруҳий муносабатларнинг ташқи кўринишини акс эттиради.
Шунинг учун ҳозир Я.Л.Колинский ва И.П.Волков томонидан социометриянинг ёш даври психологияси мослаб ўзлаштирилган турлари янгилаб ишлаб чиқарилган.
Булар шахснинг бир-бирининг танлаш мотивларини кенг ифодалаш имконини беради. Айниқса социометриянинг Я.М.Коломинский ишлаб чиққан ўзгартирилган тури болалар жамоасидаги шахслараро муносабатлар ҳақида тўлароқ ахборот беради.
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.