Статью на тему "SPORTCHINING MASHG‘ULOT JARAYONIDAGI O‘RNI".
Оценка 4.8

Статью на тему "SPORTCHINING MASHG‘ULOT JARAYONIDAGI O‘RNI".

Оценка 4.8
Научно-исследовательская работа
docx
физическая культура
Взрослым
25.06.2018
Статью на тему  "SPORTCHINING MASHG‘ULOT  JARAYONIDAGI O‘RNI".
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганлиги туфайли ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялашда фақат оила, мактаб, жамоатчилик ҳамкорликда ёндашиб иш олиб борган тақдирдагина самарадорликни таъминлаш мумкин. Бу талаб табиийки, уюшмаган ёшлар билан олиб бориладиган тарбиявий ишларга ҳам тааллуқлидир. Жамият аъзолари томонидан тан олинган умумий одоб-аҳлоқ нормаларидан четга чиққан, ўз ҳулқ-атворидан ва ўқув фаолиятларида нормаларга риоя қилмайдиган ўсмир ёшларни ўқитиш ва соҳада олиб бориладиган индивидуал ишлар оила, мактаб ва барча ўқув муассасаларида маънавий-маърифий, ўқув тарбиявий фаолият билан комплекс тарзда бирга олиб борилган тақдирдагина максимал даражада мувофақиятни таъминлаш мумкин.Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганлиги туфайли ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялашда фақат оила, мактаб, жамоатчилик ҳамкорликда ёндашиб иш олиб борган тақдирдагина самарадорликни таъминлаш мумкин. Бу талаб табиийки, уюшмаган ёшлар билан олиб бориладиган тарбиявий ишларга ҳам тааллуқлидир. Жамият аъзолари томонидан тан олинган умумий одоб-аҳлоқ нормаларидан четга чиққан, ўз ҳулқ-атворидан ва ўқув фаолиятларида нормаларга риоя қилмайдиган ўсмир ёшларни ўқитиш ва соҳада олиб бориладиган индивидуал ишлар оила, мактаб ва барча ўқув муассасаларида маънавий-маърифий, ўқув тарбиявий фаолият билан комплекс тарзда бирга олиб борилган тақдирдагина максимал даражада мувофақиятни таъминлаш мумкин.
АХМЕДОВА Ш.docx
Listening strategies in the L2 classroom: more practice, less Testing Тошкент вилояти Чирчиқ Давлат педагогика институти ХТХҚТМО ҳудудий маркази “Педагогика, психология ва таълим технологиялари ” кафедраси катта ўқитувчиси Ахмедова Шоҳида Абдуразаковна Уюшмаган ёшлар орасида маънавий­маърифий ишлар Инсоннинг   ҳаёт   ўзгаришларида   тўғри   йўл   белгилаши   табиат   ва ижтимоий   муҳитда   юз   бераётган   ҳодисаларни   қай   тарзда   англашига   кўп жиҳатлардан   боғлиқ   бўлиб,   бу   англаш   жараёнлари   эса   воқеа­ҳодисалар, нарсаларнинг моҳиятини айнан ифодалаш, чуқур тушуниб етишга йўл очади.   Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганлиги туфайли ўсиб келаётган   ёш   авлодни   баркамол   қилиб   тарбиялашда   фақат   оила,   мактаб, жамоатчилик   ҳамкорликда   ёндашиб   иш   олиб   борган   тақдирдагина самарадорликни   таъминлаш   мумкин.   Бу   талаб   табиийки,   уюшмаган   ёшлар билан   олиб   бориладиган   тарбиявий   ишларга   ҳам   тааллуқлидир.   Жамият аъзолари   томонидан   тан   олинган   умумий   одоб­аҳлоқ   нормаларидан   четга чиққан,   ўз   ҳулқ­атворидан   ва   ўқув   фаолиятларида     нормаларга   риоя қилмайдиган ўсмир ёшларни ўқитиш ва соҳада олиб бориладиган индивидуал ишлар оила, мактаб ва барча ўқув муассасаларида маънавий­маърифий, ўқув тарбиявий фаолият билан комплекс тарзда бирга олиб борилган тақдирдагина максимал даражада мувофақиятни таъминлаш мумкин.   Девиант   сўзи   лотинча   “deviatio”   сўзидан   олинган   бўлиб,   чекиниш, бузилиш   деган   маънони   англатади.   Девиант   ҳулқ­атвор   мавжуд   жамиятда ўрнатилган ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган инсоний фаолият ёки хатти­ ҳаракат, ижтимоий ҳодисадир. Девиант ўсмирларнинг характерида ёлғончи, иккиюзламачи,   ўз   шахсига   беэътиборлик,   мақтанчоқ,   ўзига   бино   қўйган, қўпол, серзарда, ўзидан кичик болаларга нисбатан қўрс муомала каби салбий иллатларни кузатиш мумкин. Ўсмирлар характеридаги бундай оғишлар (бу энди болаликдаги шўхлик эмас)ни тузатиш учун уларни қизиқтирадиган ўйин, ўқиш ва ижтимоий фойдали меҳнат фаолиятларига жалб қилиш керак. Улар ана шу фаолиятлар жараёнида девиантлилик иллатларидан қутилиб инсоний сифат ва фазилатлар эгаси бўлсинлар. Девиант ҳулқли ўсмир ёшлар келиб чиқишнинг   асосий   сабабларидан   яна   бири   уларда   ўқишга   нисбатан   салбий муносабатнинг   пайдо   бўлишидир.   Жумладан   ўқув   фаолияти   усули, малакалари   тўла   таркиб   топмаганлиги   сабабли   нисбий   билим   олиш   билан қаноат   ҳосил   қилиш,   ўзлаштириш   қобилиятининг   суст   ривожланганлиги, муайян   вазиятларда   хукм   ва   хулоса   чиқаришда   қийинчиликка   дуч   келиш, педагог­ўқитувчилар   томонидан   ўқувчига   объектив   баҳо   берилмаслиги, уларнинг   индивидуал­психологик   ва   интеллектуал   имкониятига   етарлича эътибор бермаслиги, ўқитиш савиясининг пастлиги, ёшларнинг синф жамоаси билан   яхши   алоқада   бўлмаслиги   ва   бошқалар.   Ўсмир   ёш   билан   жамоа фикрининг мос келмаслиги унинг жамоа ичида ўз ўрнини борган сари йўқотиб боришига   сабаб   бўлади.   Жамоа   аъзолари   бундай   ўқувчининг   қарашларини вақти­вақти   билан   ҳисобга   олишлари   яхши   натижа   бериши   мумкин.Унинг фикр ва қизиқишларини жамоанинг қўллаб­қувватламаслиги ёки бепарволиги уни   қонунбузарликка   ундайди   ва   гиёҳвандлик   каби   салбий   ҳолатларнинг келиб   чиқиши   учун   имконият   яратади.   Натижада   ўсмир   ёш   учун   келажак режаларининг поймол бўлиш хавфи туғилиб, ўқишдан ва жамоадан юз ўгирган ўсмир   ўз   келажагини,   орзу­умидларини   ўқув   маскани   ва   тенгдошлари фаолиятига   боғлашдан   кўра   янги   “дўстлари”   билан   алоқа   қилишни   афзал кўради ва бошка кишилардан нажот излайди. Бунинг натижасида ўсмир ёш носоғлом ҳулқли болалар тўдасига тушиб қолади ва улар ҳулқ­атворига хос бўлган характерга эга бўлади. Бундан ташқари, оилавий шароитнинг салбий таъсири ҳам девиант ёки тарбияси оғир ўсмир ёшларнинг келиб чиқишига сабаб   бўлади.   Айрим   оилаларда   бола   учун   зарурий   имкониятлар   мавжуд эмаслиги   сабабли   бола   нохуш   ҳолат   билан   ёлғиз   кураш   олиб   бориш кечинмалари билан яшайди. Ўсмир ёш дунёсида оилавий шароитга нисбатан пайдо бўлган норозилик ҳисси кундан кун авж олиб ички қўзғолонга айланиб боради.   ота­она   ўртасидаги   муносабатларнинг носоғломлиги, баъзи ота­оналарнинг спиртли ичимликларга ружу қўйишлари ҳам   ўсмир   ёшнинг   руҳий   дунёсига   таъсир   кўрсатади.   Кўпинча,   ўсмир ёшлардаги   девиантлилик   оиладаги   ва   таълим   тизимидаги   педагогик қаровсизлик   натижасида   юзага   келади.Педагогик   қаровсизлик   қуйидаги кўринишларда тавсифланади:    Бундан   ташқари, 1. Ҳулқ­атвордаги беқарорлик, ўз “мен”ига ортиқча баҳо бериш. 2. Катталар ва тенгқурлари билан алоқа бузилиши, ўқиш ва меҳнатга қизиқмаслик, низолар эгоистик йўналишга асосланиши. 3. Салбий характер хусусиятлари яққол намоён бўлади, ҳуқуқбузарлик ошкора   қилинади,   ўзлари   тўғри   деб   қабул   қилган   “аҳлоқ нормалари”ни   оқлашга   урунадилар,   ҳуқуқбузарлик   чегараларини тушуниб етмайдилар. 4. Вояга етмаган қонун­ҳуқуқбузарлар бўлиб, уларнинг ҳулқ­атворини бошқариб   бўлмайди.Хатти­ҳаракатларида   тажовузкорлик   кўпроқ учрайди,   ҳуқуқбузарлик   мотивларини   ўзлари   белгилаган   “аҳлоқий меъёрлар” билан ўлчайдилар, натижада жиноятга қўл урадилар. Тарбиячи,   педагог­ўқитувчилар   ва   психологлар   аввало   ўсмир   ёшларнинг оилавий   аҳволини   ўрганиш,   ўқув   маскани   билан   ота­она   ўртасида   узвий алоқани   ўрнатиш,   фан   ўқитувчилари   билан   алоқани   мустахкамлаш, ўқувчининг дарсга қатнашини кузатиш, дарсдан ташқари фаолиятини назорат қилиш, турли савол­жавоблар ўтказиш орқали тарбияси оғир болалар билан ишлаш дастури ва режаларини белгилаб олиш лозим. Бундан ташқари ўқув маскани   шифокори   билан   ҳамкорликда   тиббий   варақаси   билан   танишиб чиқиш   керак   бўлади.Агар   ўсмир   ёш   соғлом   ривожланган   бўлса­ю   ўқув маскани   ва   оила   тарбиясига   бўйсунмаса,   бундай   вазиятларда   психолог ёрдамига келиши, ўсмир ёш билан суҳбатлашиб, нима учун унинг ҳулқида бундай ўзгаришларнинг юзага келганлиги, кўча таъсирига берилиши, салбий норасмий гуруҳларга аъзо бўлиб қолиши, дарсни сабабсиз қолдирилиши, паст ўзлаштириши, жамоат ишларида қатнашмаслик сабабларини аниқлайди. Ўсмир ёшлар ўртасида девиантликнинг олдини олишда куйидагиларга эътибор қаратиш мақсадага мувофиқдир:   ўзгарувчанлик,  Девиантликка эга бўлган ўсмир ёшлар шахсида ассоциаллик, руҳий беқарорлик,   аффектга   мойиллик   каби хусусиятларнинг   яққол   ифодаланганлигидан   келиб   чиқиб   улар яшаётган оила ва ижтимоий муҳитни соғломлаштириш, шахслараро муносабатларни яхшилаш натижа беради.  Воега етмаганлар ўртасидаги ҳулқ оғишининг асосий сабаблари улар фаолиятини назорат қилмаслик, оилада бола тарбиясига эътиборнинг сустлиги.   Оила   ва   ўқув   маскани,   махаллада   ўсмир   ёшлар фаолиятини, бўш вақтларида нималар билан шуғулланишини назорат қилиш, бола тарбиясига эътиборни кучайтириш мақсадга мувофиқ.  Ота­оналарнинг   бола   психологиясининг   билмаслиги,   моддий таъминотнинг   ёмонлиги   ҳулқ   оғишнинг   келиб   чиқишига   таъсир этишини   ҳисобга   олиб,   бундай   оилаларга   ижтимоий   таъминот, махаллий   ҳокимият   ва   ҳайрия   жамғарма   томонидан   моддий ёрдамлар бериб туришни ташкил этиш.  Ҳулқ оғишининг оолдини олишда болалар ва ўсмир ёшларнинг ёш ва индивидуал­психологик хусусиятларини ҳисобга олиш. Демак   ўсмир   ёш   шахсини   индивидуал   психологик   хусусиятларини   ҳар томонлама   мукаммал   тахлил   қилиш   уларни   ўқитиш   ва   тарбиялаш самарадорлигининг муҳим шартларидан биридир. Девиант   ҳулқли   ўсмир   ёшлар   билан   қуйидаги   маънавий­маърифий ишлар олиб боришга қаратилган тавсиялар: 1. Шу ўсмир ёш билан суҳбатлашиб “қизиқарли касблар” учрашувларини уюштириш. 2. Улар,   ўқув   жамоаси   билан   Ўзбекистон   ҳудуди   бойлаб   саёҳатлар уюштириш. 3. Гуруҳда жамоавий ишларга жалб қилиш. 4. Синф раҳбари томонидан маълум ишончли ишларга берилиши. 5. Ўқув маскани ташкилий ишларига жалб қилиш. 6. Ўсмир   ёшнинг   қизиқишидан   келиб   чиқиб   шу   ишга   жалб   қилиш. Масалан, ўсмир ёшнинг ўқиш мотиви суст, лекин ижодиёт юқори турли тадбирларда дейлик, ашула айтиш. 7. Кичик меҳнат турига жалб этиш орқали моддий раҳбатлантириш. 8. Синф раҳбарлари девиант ҳулқли ўсмир ёшлар билан ишлашда айнан   методлардан шуларга   қаратилган   педагогик   технологиялар, фойдаланиш. 9. Девиант ҳулқли ўсмир ёшлар билан психологлар тренинглар ўтказиш. Юқоридаги   фикрларга   таяниб   шуни   айтиш   мумкинки,   ёшларни   баркамол қилиб   тарбиялашда   девиант   ҳулқ   атворга   хос   бўлган   белгиларни   намоён бўлиши олдини олиш зарур аҳамият касб этади.

Статью на тему "SPORTCHINING MASHG‘ULOT JARAYONIDAGI O‘RNI".

Статью на тему  "SPORTCHINING MASHG‘ULOT  JARAYONIDAGI O‘RNI".

Статью на тему "SPORTCHINING MASHG‘ULOT JARAYONIDAGI O‘RNI".

Статью на тему  "SPORTCHINING MASHG‘ULOT  JARAYONIDAGI O‘RNI".

Статью на тему "SPORTCHINING MASHG‘ULOT JARAYONIDAGI O‘RNI".

Статью на тему  "SPORTCHINING MASHG‘ULOT  JARAYONIDAGI O‘RNI".

Статью на тему "SPORTCHINING MASHG‘ULOT JARAYONIDAGI O‘RNI".

Статью на тему  "SPORTCHINING MASHG‘ULOT  JARAYONIDAGI O‘RNI".
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
25.06.2018