Статью на тему "ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ДАРСЛАРИДА ЎҚИТУВЧИНИНГ НАЗАРИЙ БИЛИМ БЕРИШ МАҲОРАТИ ".
Оценка 4.9

Статью на тему "ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ДАРСЛАРИДА ЎҚИТУВЧИНИНГ НАЗАРИЙ БИЛИМ БЕРИШ МАҲОРАТИ ".

Оценка 4.9
Научно-исследовательская работа
docx
физическая культура
Взрослым
26.07.2018
Статью на тему  "ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ДАРСЛАРИДА ЎҚИТУВЧИНИНГ НАЗАРИЙ БИЛИМ БЕРИШ МАҲОРАТИ ".
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан кейин таълим тизимини ривожлантириш борасида бир қатор ислоҳотлар олиб борилмоқда. Узликсиз таълим тизимини шакллантириш, шунингдек, таълим мазмунини янгилаш таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг бош ғояси сифатида эътироф этилади. Шу боис узлуксиз таълим тизими доирасида фаолият олиб борувчи таълим муассаларида илғор, демократик ҳамда инсонпарвар ғояларга таянган ҳолда янгича мазмунга эга бўлган таълим жараёнини ташкил этиш муҳим вазифалардан биридир. “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да таъкидланганидек, таълим тизими ва мазмунини шакллантириш учун “Илғор педагогик техналогияларни ҳамда ўқув-тарбиявий жарённинг дидактик таъминотини яратиш” талаб этиладизбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан кейин таълим тизимини ривожлантириш борасида бир қатор ислоҳотлар олиб борилмоқда. Узликсиз таълим тизимини шакллантириш, шунингдек, таълим мазмунини янгилаш таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг бош ғояси сифатида эътироф этилади. Шу боис узлуксиз таълим тизими доирасида фаолият олиб борувчи таълим муассаларида илғор, демократик ҳамда инсонпарвар ғояларга таянган ҳолда янгича мазмунга эга бўлган таълим жараёнини ташкил этиш муҳим вазифалардан биридир. “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да таъкидланганидек, таълим тизими ва мазмунини шакллантириш учун “Илғор педагогик техналогияларни ҳамда ўқув-тарбиявий жарённинг дидактик таъминотини яратиш” талаб этилади
Жисмоний Тарбия дарсларида.docx
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ДАРСЛАРИДА ЎҚИТУВЧИНИНГ НАЗАРИЙ БИЛИМ БЕРИШ МАҲОРАТИ  Шербекова Сурайё Норбек қизи  Ўзбекистон   Республикаси   мустақилликка   эришганидан   кейин   таълим   тизимини ривожлантириш   борасида   бир   қатор   ислоҳотлар   олиб   борилмоқда.   Узликсиз   таълим тизимини   шакллантириш,   шунингдек,   таълим   мазмунини   янгилаш   таълим   соҳасидаги ислоҳотларнинг бош ғояси сифатида эътироф  этилади. Шу боис узлуксиз таълим тизими доирасида   фаолият   олиб   борувчи   таълим   муассаларида   илғор,   демократик   ҳамда инсонпарвар ғояларга таянган ҳолда янгича мазмунга эга бўлган таълим жараёнини ташкил этиш   муҳим   вазифалардан   биридир.   “Кадрлар   тайёрлаш   миллий   дастури”да таъкидланганидек,   таълим   тизими   ва   мазмунини   шакллантириш   учун   “Илғор   педагогик техналогияларни ҳамда ўқув­тарбиявий жарённинг дидактик таъминотини яратиш” талаб этилади   Янги   инновацион   педагогик   техналогияларни   амлиётга   татбиқ   этиш   ўқитувчи касбий   маҳорати   ва   уни   ривожлантириш   педагогик   технологияларни   борасида   халқ таълими   тизимида   ҳам   изланишларнинг   ташкил   этилаётганлиги   алоҳида   эътиборга моликдир.   Зеро,   халқ   таълими   тизими   ижтимоий   зарурият   сифатида   намоён   бўлаётган малакали   мутахассисларни   тарбиялаш   жараёнида   ўзига   хос   ўрин   тутади.   Умумий   ўрта таълим мактаблари таълим жарёнида педагог ва ўқувчи ўртасида шундай муносабатлар тизимини вужудга келтириш керакки, бунда уларнинг биргаликдаги фаолияти натижасида кўзланган мақсадга эришиш имконияти яратилсин, ишонч ва манфаатдорликка максимал даражада риоя қилиниб, таълим жараёнида ҳар бир иштирокчи ўз қобилиятини намоён эта олиш имконига эга бўлсин.   Халқимизнинг   келажаги,   мустақил   Ўзбекистоннинг   истиқболи   кўп   жиҳатдан ўқитувчига,   унинг   савиясига,   тайёргарлигига,   фидоийлигига,   ўқувчиларни   ўқитиш   ва тарбиялаш   ишига   бўлган   муносабатига   боғлиқ.   Ёш   авлодни   келгусида   юрт   мавқеини юксакларга   кўтарувчи,   давлат   сарҳадларини   мустаҳкамловчи   ва   ҳар   жиҳатдан   кучли, билимли,   ақлли   ўғил­қизлар   бўлиб   етишишлари   учун   уларнинг   жисмонан   баркамол бўлишларига   эътибор   қаратилмоғи   лозим.   Шундай   экан,   умумий   ўрта   таълим мактабларида жисмоний тарбия дарсларини мукаммал йўлга қўйиш, юқори малакали ва касбий   маҳоратли   мутахассис­ўқитувчиларни   бу   жарёнга   жалб   этиш   лозим   бўлади. Ўзбекистон Республикаси Презинденти И.А.Каримов таъкидлаб ўтганидек: “Ҳар қандай миллатнинг равнақи, умубашарият тарихида тутган ўрни, мавқеи ва шуҳрати бевосита ўз фарзандларининг   ақлий   ва   жисмоний   етуклигига   боғлиқдир”.   Ўқучиларга   жисмоний тарбия дарслари жарёнида назарий билимларни бериб бориш хам мухим ахамиятга эга. Зеро ,интелектуал салохият хамда жисмоний етуклик ўзаро ҳамоханг ривожланиши зарур.  Бугунги кунда жисмоний тарбия ўқитувчилари назарий билим даражасининг талабга жавоб бермаслиги, жисмоний машқлар билан шуғулланишнинг янги шакллари хамда улар мазмунидан   хабардор   бўлмаслик,   ўқитишнинг   замонавий   техналогияларини   ишлаб чиқилмаганлиги   каби   ҳолатлар   дарс   жараёни   сифат   ва   самарадорлигининг   пасайишига сабаб бўлмоқда.  Жисмоний тарбия дарси жарёнида ўқувчилар жисмоний тарбия ва спорт соҳасида   зарур   назарий   билимларни   олишлари,   жисмоний   машқларнинг   аҳамиятини тушунсинлар,   гигеник   қоидаларни   билишлари   ва   уларни   қўллай     олиш   кўникма   ва малакаларига эга бўлишлари лозим. Бу ўқувчининг жисмоний тарбия дарсларига, синфдан ташқари   машғулотларга   онгли   мунособатда   бўлишига,   жисмоний   тарбия   ва   спорт воситаларидан   ўз   фаолияти   давомида   фойдаланишига   ёрдамлашади.   Жисмоний   тарбия машқлари   давомида   ўқувчилар   билан   сухбатлар   уюштириш   муҳим   ахамиятга   эга. Ўқитувчи шунга ҳаракат қилиши керакки, ўқувчи ҳар бир суҳбатдан назарий маълумотлар ва шулар   билан бир қаторда амалий тавсиялар олсинлар. Суҳбатлар давомида ўқитувчи болалар   учун   тушунарли   бўлган   шаклда   мамлакатимизнинг   жисмоний   тарбия   ва   спорт соҳасидаги   муваффақиятларини,   юртимиз   спортчиларининг   қўлга   критган   ютуқларини кўрсатиб   ўтиши   лозим.   Бу   ўқувчиларда   миллий   ифтихор   ва   ғурур   туйғуларини тарбиялайди,   ўқувчиларни   янги   ютуқлар   сари   ундайди.   Қандайдир   даражада   уларда мотивларни   шакллантиради.     Ўқувчиларнинг   жисмоний   тарбия   дарслари   давомида олишлари   лозим   бўлган   назарий   маълумотлардан   ота­оналар   ҳам   хабардор   бўлиши мақсадга   мувофиқ.   Бунинг   учун   ўқитувчи,   мактаб   врачи,   ота­оналар   учун   лексия   ва суҳбатлар ўтказади. Бу жарёнда болалар жисмоний тарбия машғулотларида эгаллайдиган билим   кўникма   ва   малакалар   илмий   асосда   ёритиб   берилади.   Мактаб   ва   оиланинг биргаликда олиб борадиган фаолияти ўқувчилар жисмоний тарбиясида доимо сезиларли натижаларни   беради.   Ўқувчиларнинг   маънавий   ҳаёти,   дунёқараши,   ақлий   камолоти, билимларининг   мустаҳкамлиги,   ўз   кучига   ишончи   уларнинг   қувноқлиги,   тетиклигига боғлиқ.   Шу   сабабли   ўқитувчи   жисмоний   машғулотлар   давомида   ўқувчиларнинг кайфиятини кўтаручи элементларга эътибор қаратиш лозим. Шунга кўра, жисмоний тарбия дарслари   мактаб   ўқувчиларида   ҳаётий   муҳим   билим,   кўникма   ва   малакаларини шакллантиришда  муҳим аҳамият касб этади.  Шуни   айтиш   мумкинки,   жисмоний   тарбиянинг   ижтимоий   феномен   сифатида ривожланиш   муаммоси   шахс   жисмоний   маданиятини   шакллантириш   билан   боғлиқдир Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бу жаҳонда катта ютуқларни қўлга киритиши учун жисмоний тарбия ўқитувчиларининг зиммасига улкан маъсулият юклатилади. Даврнинг ўзи улардан   ўз   устида   мунтазам   ишлаш,   касбий   маҳоратини   ва   таълимнинг   инновацион техналогияларидан фойдаланиш малакаларини ривожлантириб боришин талаб этмоқда.  АДАБИЁТЛАР:  1.Каримов И.А. Баркамол авлод ­ Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. –Т.: Маънавият, 2010..  2.Абдуллаева   Ш.А.,   Собиров   Б.Б.,   Султонмуродов   Д.   Замонавий   ўқитувчининг компетенцияси. ­Т.: Комрон –Пресс, 2015.

Статью на тему "ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ДАРСЛАРИДА ЎҚИТУВЧИНИНГ НАЗАРИЙ БИЛИМ БЕРИШ МАҲОРАТИ ".

Статью на тему  "ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ДАРСЛАРИДА ЎҚИТУВЧИНИНГ НАЗАРИЙ БИЛИМ БЕРИШ МАҲОРАТИ ".

Статью на тему "ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ДАРСЛАРИДА ЎҚИТУВЧИНИНГ НАЗАРИЙ БИЛИМ БЕРИШ МАҲОРАТИ ".

Статью на тему  "ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ДАРСЛАРИДА ЎҚИТУВЧИНИНГ НАЗАРИЙ БИЛИМ БЕРИШ МАҲОРАТИ ".
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
26.07.2018