"Таълим методлари" мавзусида маъруза
Оценка 4.7

"Таълим методлари" мавзусида маъруза

Оценка 4.7
Научные работы
docx
информатика
Взрослым
10.02.2017
"Таълим методлари" мавзусида маъруза
Мақолада ўқувчиларнинг дарсга бўлган муносабати ва илм олишга бўлган қизиқишини оширадиган ҳамда ўқувчида яшириниб турган қобилият ва истеъдодларни рўёбга чиқарадиган таълимнинг интерфаол усуллари ва баҳолаш мезони келтирилади. Ушбу таълим усуллари схема орқали тасвирланган ва хар бир таълим усули очиб берилган.Макола
Таълим методлари.docx
ТАЪЛИМНИНГ ИНТЕРФАОЛ УСУЛЛАРИ Мақолада   ўқувчиларнинг   дарсга   бўлган   муносабати   ва   илм   олишга   бўлган қизиқишини оширадиган ҳамда ўқувчида яшириниб турган қобилият ва истеъдодларни рўёбга чиқарадиган таълимнинг интерфаол усуллари ва баҳолаш мезони келтирилади.  Таянч сўзлар: интерфаол таълим усуллари, дамино усули, галерия усули, усулларни баҳолаш. Ключевые   слова:  интерактивные   методы   обучения,   метод   “домино”,   оценивание методов.   метод   “галерия”, Таълим усулларини қуйидаги схема орқали тасвирлаймиз: ТАЪЛИМ УСУЛЛАРИ ПАССИВ ФАОЛ ИНТЕРФАО Таълимнинг   пассив   усулларида  ўқитувчи   ва   ўқувчи   орасидаги   мулоқот   бир   томонлама бўлиб   қолади.   Таълимнинг   бу   усулларида   ўқитувчи   марказий   ўринда   туради   ва   асосий ташкилотчи   вазифасини   бажаради.   Олдиндан   тайёрланган     режа   асосида   вазифаларни ўқувчиларга бўлиб беради. Таълимнинг бу усулларида гуруҳнинг ҳамма ўқувчилари фаол иштирок эта   олмайдилар,   ўзаро   мулоқот   қилмайдилар.   Таълимнинг   бу   усулига   маъруза,   сўзлаш   ва ўқувчилардан мавзуни сўраш киради.   Таълимнинг бу усули қуйидаги схема орқали тасвирланади:   Таълимнинг фаол усулларида ўқувчилар пассив иштирокчи бўлиб қолмайди. Ўқувчилар ўқитувчига саволлар беради ва аксинча ўқитувчи ҳам ўқувчиларга савол ва топшириқлар беради. Бу   усулда   ўқувчилар   ўзларининг   фикрларини   эркин   баён   эта   оладилар.   Таълим   жараёни ўқитувчи томонидан тўлиқ режалаштирилмайди.   Таълимнинг фаол усулида ўқитувчи ва ўқувчи орасидаги мулоқот икки томонлама бўлади. Таълимнинг бу усули қуйидаги схема орқали тасвирланади: Интерфаол   сўзи   инглизча   сўздан   олинган   бўлиб,   inter   –“ўзаро”,   act­   “мулоқот”   маъносини англатади.   “Интерфаол”   диалог   режимида   бўлиш   маъносини   ҳам   англатади.   Таълимнинг интерфаол   усулида   ўзаро   мулоқотлар   қўйидагича   бўлади:   ўқитувчи   –   ўқувчи,   ўқитувчи   – ўқувчилар,   ўқувчи­ўқувчи,   ўқувчи­ўқувчилар,   ўқувчи   –   компьютер.   Таълимнинг   бу   усулида ўқувчилар   марказий   ўринни   эгаллайди,   яъни   асосий   фигурага   айланадилар.   Шу   билан   бир қаторда бошқарувчилик, йўналтирувчилик функциясини ҳам бажаради. Ўқитувчи эса ўқувчиларга бериладиган   топшириқларни   тайёрлаб   келади,   вақтни   назорат   қилади,   консультация   беради, қийин вазиятларда ёрдам беради. Таълим бериш жараёнида бу усулдан фойдаланилганда дарс давомида  ҳамма  ўқувчилар  фаол  иштирокчига  айланади. Ўқувчилар  бир­бирлари  билан   ўзаро фикр алмашадилар. Янги мавзуни ўзлаштиришда ўқувчиларнинг ҳар бири ўз ҳиссасини қўшади. Бу усулда гуруҳдаги барча ўқувчилар, ҳатто суст ўзлаштирувчилар ҳам ўзаро мулоқотга киришиб, дарс иштирокчисига айланадилар. Таълимнинг бу усулида ўқувчиларга   янги билим олиш билан бир қаторда, бошқаларнинг фикрини тинглаш, ҳар хил фикрларни баҳолаш, фикр билдириш, бир­ бирин фикрини тўлдириш, мулоқотда иштирок этиш, биргаликда ечим топиш, ўқувчиларда дўстлик муносабатларини  ҳам шакллантиради. Бундан кўриниб  турибдики, интерфаол усуллар  таълим билан бирга ўқувчиларни тарбиялашда ҳам катта ёрдам беради. Интерфаол усуллар ўқувчилар гуруҳда ишлашга ўргатади, асабий чарчоқликни олади, бир­бирини тушунишга ўргатади, ўзига ишонч ҳамда қатъийлик ҳиссини шакллантиради.     Таълимнинг бу усули қуйидаги схема орқали тасвирланади: Интерфаол усулларга: 1. Зинама­зина усули 2. Дамино усули 3. Зукко ҳайдовчи 4. Чигил ёзди усули 5. Мўъжизалар майдони усули 6. Конверт усули 7. Сонлар тилга кирганда усули 8. Бумеранг усули 9. Галерея усули 10. БББ усули 11. Ким кўп билади усули 12. 5 дақиқа усули 13. 14. 15. 16. 17. 18. Нимага ва нима учун?  усули Хаёлий саёҳат усули Таянч сигналлар усули Қўлланмалар билан ишлаш усули Кубик усули Зигзаг усули 19. 20. 21. 22. 23. 24. 25. 26. 27. 28. 29. 30. 31. 32. 33. 34. 35. 36. 37. 38. 39. 40. 41. 42. 43. 44. 45. 46. 47. 48. 49. 50. 51. 52. 53. 54. 55. Семинар дарс усули Масофали таълим усули Кўчма бозор усули Компьютерлаштирилган дарс Давра суҳбати усули Блок (тўсиқ) дарс усули Бошқотирмалар усули Муаммоли вазият усули Ролли ўйинлар усули Алломалар йиғини усули Табақалаштирилган дарс усули  Хазиналар сандиғи  усули Кимсасиз оролда усули Ҳамкорлик дарс усули Арра усули Қарорлар шажараси усули Ўзинг учун қулай жой танла усули Учинчиси ортиқча усули Бир саволга уч жавоб усули Аниқлаштириш ва исбот усули Дамино усули Тафаккур гулшани усули Ҳикматлар гултожиси усули Занжир машқи усули Интилиш усули Пинбард усули Тўғри топ усули Синквейн усули Прес усули Лото усули Кластер усули Орфографик ўйин усули 6х6х6 усули Эстафета усули Таянч сигналлардан фойдаланиш усули Зинама­зина усули Инсерт усули Қуйида мен ўз дарс жараёнимда ўзим яратган интерфаол усул ҳақида тушунча бериб       ўтаман.  Домино усули  Домино усули – фикрий жараёнларни мос тушунчалар кетма­кетлигида тўғри тақдим этиб,  бирон бир шаклни ҳосил қилишдир. Бу усул ўқувчиларни ижодий қобилиятини ўстиришга, ўзаро хаккорликда ишлашга, ақлий қобилиятини ўстиришга, нафосат тарбиясини ривожланишига олиб келди. Ушбу таълим усулидан дарснинг ихтиёрий этапида фойдаланилса бўлади. Баҳолашда тушунчалар миқдори ва моҳияти алоҳида эътиборга олинади. Домино усулини ўтказиш тартиби Дамино  усулида  ўқувчилар  3  гуруҳга  бўлиниб, кичик гуруҳларда  ишлайдилар. Ҳар  бир гуруҳга маркер ёрдамида тенг иккига бўлинган бир хил ўлчамдаги тўғри тўртбурчаклар берилади. Ҳар бир гуруҳ ўқувчилари ушбу тўртбурчакдан   бирини олиб, ўтилган мавзу бўйича икки томонига икки хил тушунча ёзади ва пинборд ойнасига ёпиштиради. Кейинги ўқувчи ёзилган икки тушунчанинг бирига мос тушунча   ёзади, иккинчи томонига эса ўтилган мавзу бўйича яна бир тушунчани ёзади. Олдинги ўқувчининг тушунчасига мос тушунча ёзилган томонни ёпиштиради. Ҳар бир гуруҳ шу тариқа бирон бир шакл  яратадилар. 3та гуруҳ уч хил шакл яратади.  Масалан,     шундай   тўртбурчакнинг   бир     томонига   системавий   дастурий   таъминот   деб ёзилса, иккинчи томонига амалий дастурий таъминот деб ёзилади.  Иккинчи тўртбурчакнинг бир томонига системавий дастурий таъминот таркибига кирган асосий ДТ, иккинчи томонига амалий дастурий   таъминот   таркибига   кирган   офис   дастурий   таъминот   деб   ёзилади.   Иккинчи тўртбурчакнинг   Асосий ДТ деб ёзилган томони биринчи тўртбурчакнинг системавий дастурий таъминот деб ёзилган томонига ёпиштирилади яъни худди Домино ўйинига ўхшаб кетади.  ОФИС ДАСТУРЛАРИ АСОСИЙ ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТ   СИСТЕМАВИЙ ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТ  АСОСИЙ ДАСТУРИЙ ТАЪМИНО Т Бу усул бирон бир шакл ҳосил бўлгунга қадар давом этади: Офис  дастур­ лари Асосий  дастурий  таъминот d r o W S M   Система­ вий  дастурий  таъминот    қ о м р a T ­ р у т с а д и р а л Амалий  дастурий  таъминот Сунъий  интеллект  тизимлари ­ и т ь л у M   а и д е м   й и р у т с а д   т о н и м ъ а т   с и х ш а Т ­ р у т с а д и р а л   н о и ц а р е п О м и з и т S O D S M Хизмат  кўрсатувчи  дастурий  таъминот     с у р и в и т н A и р а л р у т с а д l e c x E   s M i x n L i r a r n W i i x n U р е т ю ь п м о К Демак, юқорида 9 та тўғри тўртбурчакдан ташкил топган Т харфи шакли яратилди. Худди шу тариқа яна 2 та фигура яратилади.   Домино усулини баҳолаш мезони ва кўрсаткичлари Гуруҳлар Тушунчаларнин Тушунчалар­ г  моҳияти 1,5 балл нинг бир­ бирига боғланиши 1 балл Тушунчала р миқдори 1 балл Шаклнинг Вақт мураккаблик 0,5 балл даражаси 1 балл Жами тўпланга н балл  (5 балл) 1 2 3 5 балл – «аъло». 4 балл – «яхши». 3 балл – «қониқарли». 0­2 балл­ «қониқарсиз». «Галерея»   усули   кичик   гуруҳларда   бирданига   бир   нечта   масалани  муҳокама   қилиш имконини   беради.   Бунда   гуруҳнинг   ҳар   бир   аъзоси   барча   таклиф  этилган   масалалар муҳокамасида иштирок этиши ва ўз улушини қўшиши мумкин. “Галерея” усули    “Галерея” усулини ўтказиш босқичлари 1­қадам. Масалани қўйиш. Ўқитувчи ҳар бир гуруҳга мавзуга тегишли маълум бир мавзуни беради. 2­қадам. Ҳар бир гуруҳнинг ўз мавзуси устида ишлаши. Танланган мавзулар устида ишлаш кичик гуруҳларда амалга оширилади (одатда 10 ­15 минут). 3­қадам. Кичик гуруҳларнинг  қўшни гуруҳлар  мавзусини  охиригача    ёритишга  ўтиш. Ҳар бир кичик гуруҳ ўз мавзуларини очиб берган  катта варақни олмасдан доира бўйлаб силжийди.  4­қадам. Қўшни  мавзуни очиб беришни  охиригача етказиш. Ҳар бир кичик  гуруҳ вараққа ёзилган   қўшни   гуруҳ  мавзуларини  ўрганади;   савол   белгиси   билан   рози  бўлмаганларни белгилайди; қўшни  мавзуни  ечими бўйича ўз  тушунчаларини  ёзади.  5 минутдан кейин гуруҳлар доира бўйлаб кейинги кичик гуруҳга ўтиб, яна жойлари билан алмашади. Силжишлар сони кичик гуруҳлар (қўйилган мавзулар сонига тенг яъни 4 га). про­ 1­гуруҳ Замонав ий матн  5­қадам. Ўз  мавзусига  қайтиш.  Мавзудан мавзуга  доира бўйича  ўтишлар ҳар бир кичик 2­гуруҳ гуруҳ ўзининг дастлабки мавзусига  қайтиш билан тугалланади. Замонав 6­қадам. Тақдимот ва иш натижалари муҳокамаси. Ҳар бир гуруҳнинг навбат билан қоғоз варақларида йиғилган натижаларни тушунтириш ва шарҳлар билан тақдим этади. Бошқа гуруҳлар улар   тақдимот   қилаётган   гуруҳ  варағига   ёзган  ўз   тушунчаларини  тушунтирадилар   ва шарҳлайдилар. Зарур ҳолларда тушунчалар умумий гуруҳда муҳокама қилиниши мумкин. уларнинг  ОФИС  имкония ДАСТУРЛ тлари АРИ  ий  жадвал  процессо рлари ва  уларнинг  имконият лари “Галерея” усулинининг схемаси: 4­гуруҳ Тақдим от ва  унинг  яратиш нинг  замонав ий  дастури й  таъмин оти. цессорл ари ва  ПАКЕТИ  ВА УНИНГ  ТАРКИБИ 3­гуруҳ Касбий  фаолиятда  офис  дастурларид ан  фойдалани ш (турли  касбий  соҳалар  мисолида). Галерия усулини баҳолаш мезони ва кўрсаткичлари Гуруҳлар Ўз мавзусининг моҳияти очиб берилиши 5 балл Қўшни мавзуларга ёзган тушунчалар миқдори ҳар бирига 0,5 балл (жами 5 балл)  Ўз мавзусини шарҳлаш (5балл) Қўшни мавзуларга ёзган тушунчаларн и шарҳлаш  (5 балл) Гуруҳдаги бирдамли к 5 балл Жами тўпланга н балл  (25 балл) 1 2 3 4 22­25 балл – «аъло». 18­21 балл – «яхши». 17­14 балл – «қониқарли». 0­13 балл­ «қониқарсиз». ХУЛОСА Жамиятимизда рўй бераётган имтимоий­сиёсий ўзгаришлар ва фан­техниканинг жадаллик билан ривожланиши таълим мазмунига, дарс моҳияти ва мазмунининг такомиллашувига объектив омил вазифасини бажарди.  Таълимнинг интерфаол усуллари ўқувчиларнинг дарсга бўлган муносабати ва илм олишга бўлган қизиқишини оширади ҳамда ўқувчида яшириниб турган қобилият ва истеъдодларни рўёбга чиқаради. Ҳар   томонлама   етук   инсонни   тарбиялаш   бугунги   жамиятимиз   олдида   турган   долзарб масалалардан   биридир.     Бундай   усуллар   ўқувчиларни   тайёр   билимларни   ўзлари   қидириб топишларига,   мустақил  ўрганиб   таҳлил  қилишларига,  хатто   хулосаларни   ҳам   ўзлари   келтириб чиқаришларига ўргатади.

"Таълим методлари" мавзусида маъруза

"Таълим методлари" мавзусида маъруза

"Таълим методлари" мавзусида маъруза

"Таълим методлари" мавзусида маъруза

"Таълим методлари" мавзусида маъруза

"Таълим методлари" мавзусида маъруза

"Таълим методлари" мавзусида маъруза

"Таълим методлари" мавзусида маъруза

"Таълим методлари" мавзусида маъруза

"Таълим методлари" мавзусида маъруза

"Таълим методлари" мавзусида маъруза

"Таълим методлари" мавзусида маъруза

"Таълим методлари" мавзусида маъруза

"Таълим методлари" мавзусида маъруза
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
10.02.2017