Технологиятушунчаси, ахбороттехнологияларивауларнингтурлари
Оценка 5

Технологиятушунчаси, ахбороттехнологияларивауларнингтурлари

Оценка 5
docx
02.03.2020
Технологиятушунчаси, ахбороттехнологияларивауларнингтурлари
Технологиятушунчаси.docx

Технологиятушунчаси, ахбороттехнологияларивауларнингтурлари
(2 соат маъруза)

Режа:

1.   Ахборот технологиясига таъриф

2.   Маълумотларни қайта ишловчи ахборот технологиялари

3.   Маълумотларга   ишлов   бериш   ахборот   технологиясининг   асосий компонентлари. Асосий компонентлари

4.   Ахборот технологиялари турлари.

 

Технология грек тилидан (techne) таржима қилинганда санъат, усталик, билиш, англаш каби маънолоарни англатади.

Жараён деганда олдимизга қўйилган мақсадга эришиш учун бажариладиган ҳаракатларнинг йиғиндиси тушунилади.

Жараён инсон томонидан танланган турли восита ва усуллар йиғиндисидан ташкил топган стратегияни тадбиқ этилиши билан ифодаланади.

Ахборот технологияси, моддий ресурсларни қайта ишлаш технологиясига ўхшаб кетади

 

Ахборот технологиясига таъриф

Ахборот технологиялари деб — бирор объект ҳолати ҳақидаги янги, сифатли ахборотга эга бўлиш учун, бирламчи ахборотни йиғиш,қайта ишлаш ва узатиш воситалари йиғиндисидан фойдаланиш жараёнига айтилади.

Итология предмети - ахборот технологиялари (АТ), шунингдек уларни   яратиш   ва   қўллаш   билан   боғлиқ   бўлган   жараёнлардир.

Итологиянинг асосий усуллари қуйидагилардан иборат:

1.  Илмий билимларнинг структуризациясини амалга оширувчи ахборот технологиялари энг муҳим бўлимлари эталон моделларининг яхлит тизимидан иборат бўлган методологик ядро шаклидаги                                                   (метабилимлар) асосини яратиш. Ушбу усул архитектура спецификация номини олди.

2.      АТни бу тизимларнинг интерфейс (чегара)ларида кузатилиши мумкин    бўлган    АТ,    яъни    АТ-тизимларини    амалга    оширишспецификациялари   шаклида   тақдим   этиш.   Ушбу   усул,   шунингдек функционал спецификация деб ҳам аталади.

3.      Ахборот технологиялари спецификацияларини ва уларнинг ҳаётий циклини      бошқаришни                                            стандартлаштириш, бу                                             қатъий регламентланган фаолият асосида ихтисослашган халқаро ташкилотлар тизими томонидан амалга оширилади. Ушбу жараён базавий сертификатланган илмий билимларнинг тўпланишини таъминлайди, очиқ технологияларни яратиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

4.      Ахборот технологиялари спецификациялари асосида ишлаб чиқилган ахборот технологияларини (яъни АТ тизимини) амалга оширишнинг айнан шу спецификацияларга мослигини текшириш (аттестация) аппарати (концепцияси ва услубияти), (моҳият жиҳатидан ушбу аппарат АТ маконида математик таҳлилдаги эпсилон-дельта аппарати ўйнайдиган ролни ўйнайди).

5.      АТни профиллаш ёки АТ функционал профилларини ишлаб чиқиш – базавий ва унинг асосида ишлаб чиқилган (стандартлашган шаклда                        тақдим                                       этилган)                                           спецификацияларни                 ушбу спецификацияларнинг мос параметрларини созлаш билан комбинациялаш воситасида комплекс технологиялар спецификациясини қуриш усули (моҳият жиҳатидан профиллаш базисли АТ маконида композицион оператор ҳисобланади, базис сифатида базавий, яъни стандарт спецификациялар хизмат қилади).

6.      АТ профилларининг таксономияси (таснифий тизими), у АТ маконида идентификациялашнинг уникаллигини, АТлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни яққол акс эттиришни таъминлайди.

7.      Билимларни алгоритмлаш ва формализациянинг турли-туман усуллари, амалий АТ конструкциялаш усуллари (парадигмалар, дастурлаштириш тиллари, базавий очиқ технологиялар, АТ функционал профиллаш ва ҳ.к.).

Янги ахборот технологиялар тушунчасида эса, ҳар хил воситалар, жумладан телефон, телеграф, телекоммуникация, факс ва бошқалар ёрдамида маълумотлар узатувчи коммуникация технологиялар тушунилади. Янги ахборот технологиялари деб —   фойдаланувчининг интерфейслар орқали компьютер ва телекоммуникация воситаларидан фойдаланиш технологиясига айтилади.

Ахборот          технологияси           жамиятнинг           ахборот          ресурсларидан

фойдаланиш жараёнининг энг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Ҳозирги
вақтга келиб у бир нечта эволюция босқичларидан ўтди, бу босқичларнинг
алмашиниши          асосан        илмий-техника           тараққиётининг              ривожланиши,

ахборотни қайта ишлашнинг янги техник воситалари пайдо бўлиши билан белгиланади. Шахсий компьютер замонавий жамиятда ахборотни қайта ишлаш технологиясининг асосий техник воситаси бўлиб хизмат қилади, у технологик жараёнларни қуриш ва фойдаланиш концепциясига  ҳам,

натижали ахборот сифатига ҳам жиддий таъсир ўтказди. Ахборот соҳасига шахсий компьютерни жорий этиш ва алоқанинг телекоммуникация воситалари қўлланиши ахборот технологияларининг ривожланишида янги босқични белгилаб берди ва оқибатда «янги», «компьютер» ёки «замонавий» синонимларидан бирини қўшиш ҳисобига унинг номини ҳам ўзгартирди.

«Янги» сифати бу технологиянинг эволюцион ҳарактерини эмас, балки
новаторлик ҳарактерини таъкидлайди. Уни жорий этиш шу маънода
новаторлик ҳисобланадики, у ташкилотларда фаолиятнинг хилма-хил
турлари мазмунини сезиларли даражада ўзгартиради. Янги ахборот
технологияси тушунчасига коммуникация технологиялари ҳам киритилган,
уларахборотнитурливоситаларбилан,хусусан                                               телефон,телеграф,

телекоммуникациялар, факс ва бошқалар орқали узатишни таъминлайди. Янги ахборот технологиялари (ЯАТ) – фойдаланувчи ишининг «дўстона» интерфейсли ахборот технологияси бўлиб, бунда шахсий компьютерлар ва телекоммуникация воситаларидан фойдаланилади.

"Компьютер" сифати уни амалга оширишнинг асосий техник воситаси
компьютер          эканлигини         таъкидлайди.          Янги        (компьютер)          ахборот

технологиясининг учта асосий тамойили:

компьютер билан интерактив (мулоқот) иш режими;

бошқа дастурий маҳсулотлар билан интеграциялашганлиги;

маълумотларни   ҳам,   вазифаларнинг   қўйилишини   ҳам   ўзгартириш

жараёнининг мослашувчанлиги.
Компьютерахбороттехнологиясиатамасиниэмас,балкиянги
атамасини    анча    аниқроқ    деб    ҳисоблаш    зарурга    ўхшайди,    чунки    у    унинг
тузилишида          наафақат         компьютерлардан            фойдаланишга           асосланган

технологияни,             балки           бошқа,           айниқса           телекоммуникацияларни

таъминлайдиган, техника воситаларга асосланган технологияларни ҳам акс эттиради.

Маълумотларни қайта ишловчи ахборот технологиялари

Ҳарактеристикаси ва қўлланилиши

Маълумотларни қайта ишловчи ахборот технологиялари, олдиндан мавжуд бўлган маълумотлар ва алгоритмлар устида   бошқа стандарт процедураларга эга бўлган топшириқлар бажариш учун хизмат қилади Бутехнологияюқорималакагаэгабўлмаганфойдаланувчилардакўп учрайдиган қийин вазифаларни бажаради.

Маълумотларга   ишлов   бериш   ахборот   технологиясининг   асосий компонентлари. Асосий компонентлари

 

АТ унинг учун асосий муҳит ҳисобланадиган ахборот тизимлари билан узвий боғлиқдир. Бир қарашда дарсликка киритилган ахборот технологияси ва тизимлари тушунчаси ўзаро жуда ўхшашдек туюлиши мумкин. Лекин аслида бундай эмас.

АТ компьютерларда сақланадиган маълумотлар устида мураккаблик даражаси турлича бўлган босқичлар, ҳаракатлар ва операцияларни бажаришнинг аниқ регламентланган қоидаларидан иборат бўлган жараён ҳисобланади. АТнинг асосий мақсади дастлабки ахборотни қайта ишлаш бўйича мақсадли ҳаракатлар натижасида фойдаланувчи учун зарур бўлган ахборотни олишдан иборатдир.

Ахборот тизими таркибий қисмлари компьютерлар, компьютер тармоқлари, дастурий маҳсулотлар, маълумотлар базаси, одамлар, алоқанинг турли техник ва дастурий воситалар ва ҳ.к.лардан иборат бўлган муҳит ҳисобланади. Ахборот тизимининг асосий мақсади – ахборотни сақлаш ва узатишни ташкил этиш. Ахборот тизими ахборотга ишлов беришнинг ―одам – компьютер тизимидан иборатдир. Ахборот тизимининг функцияларини унга йўналтирилган АТни билмасдан туриб амалга ошириб бўлмайди. АТ ахборот тизими соҳасидан ташқарида ҳам мавжуд бўлиши мумкин.

Шундай қилиб, АТ анча кенг тушунча бўлиб, ахборот жамиятида
ахборотни          ўзгартириш           жараёнлари             тўғрисидаги          ҳозирги         замон

тасаввурларини акс эттиради. Иккита ахборот технологиясини – бошқарув ва компьютер технологиясини оқилона қўшиб олиб бориш ахборот тизими муваффақиятли ишлашининг гаровидир.

Юқорида қайд этилганларни умумлаштириб, компьютер технологияси
воситалари         ёрдамида           амалга        ошириладиган          ахборот         тизими        ва

технологиясининг илгаригиларга нисбатан бирмунча торроқ тушунчасини таклиф этамиз.

Ахборот технологияси – ходимларнинг ахборотга компьютерда қайта ишлов бериш бўйича аниқ белгиланган мақсадга йўналтирилган ҳаракатлари мажмуидир.

Ахборот тизими - компьютер ахборот технологияларидан фойдаланадиган ахборот маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қарорлар қабул қилишни қўллаб-қувватлаш учун одам-компьютер тизими.

 

Технологияларнинг асосий компонентларини киёслаш

Махсулотларни ишлаб чиқариш асосий технологиялар компонентлари

Моддий

Ахборот

Хом-ашё ва материалларни тайёрлаш

Маълумотлар ёки бошлангич ахборотни йигиш

Моддий махсулотни ишлаб чиқариш

Маълумотларни кайта ишлаш ва сернатижа ахборот олиш

Ишлаб чиқарилган махслотларни истеъмолчига сотиш

Сернатижа ахборотни унинг асосида қарорлар қабулқилиш учун фойдаланувчига узатиш

 

Замонавий ахборот  технологиялари - шахсий компьютерлар ва телекоммуникация воситаларидан фойдаланган холда фойдаланувчи ишининг дустона интерфейсли ахборот технологиясидир.

Замонавий ахборот технологияларининг уч асосий тамойили:

-компьютерли интерактив(мулокотли) иш режими;

-бошқа дастури махсулотлар билан   интеграциялашлик (туташищ), ўзароалоқа:

-хам маълумотлар ,хам вазифанинг куйилиши жихатидан ўзгаришлар жараёнларининг мослашувчанлиги.

Бугунги кунда таъминловчи ЗАТ ва функциоанл ЗАТ ҳақида гапириш мумкин.Таъминловчи ЗАТ турли вазифаларни хал қилиш учун  хилма-хил предметли соҳаларда асбоблар мажмуи сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ахборотни кайта ишлаш технологиясидир.Таъминловчи туридаги ахборот технологиялари вазифаларга йуналтирилган синфларга нисбатан тасниф килиниши мумкин.Функционал ЗАТ таъминловчи ЗАТларнинг шундай модификациясини узида намоён этадики, унда предметли технологиялардан бирортаси реализация килинади. Масалан, банк кредит булими ходимининг ЭҲМдан фойдаланиладиган иши карз олувчининг кредит олиш кобилятини бахолашнинг банк технологиялари йигиндиси, кредит шартнома ва тезкор мажбуриятлар .туловлар графики хисоб-китоби ва бирор бир ахборот технологияларида амалга оширилган бошқа технологияларни шакллантиришни албатта кузда тутади:матнли процессордаги МББТ ва хоказо. Предметли технология ва ахборот технологиялари бир-бирига таъсир этади. Масалан, пластикали карточкаларнинг молиявий ахборот сифатида ташувчилиги предметли технологияларни тубдан ўзгартиради, бу ташувчиси мавжуд булмаган имкониятларни беради. Мисол тарикасида картотека билан ишлаш банк технологиясини келтириш мумкин, у молиявий назорат мотивлари бўйича шахсий хисоб ракамининг ёпилиши  туфайли кайта ишлашга тушган ва бажарилмаган хужжатларни уз ичига олади. Бу холда аввал хисоб раками ёзилади. Сўнгра, агар ахборот технологияси қўлланса, бу ёзув картотека раками билан шундай белгиланадики, хисоб ракамидаги колдикни камайтирувчи барча бошқа хужжатлар ушбу картотекага тушиши керак. Ахборот технологиялари компьютерда сақланувчи маълумотлар устида турли мураккаблик даражасидаги операциялар, амаллар, босқичларнии бажаришнинг аник регламентли коидаларидан ташкил топади. Ахборот технологиясининг асосий мақсади- ахборотни сақлаш ва узатишни ташкилэтиш. Ахборот тизими ахборотни кайта ишлашнинг ахборот-компьютер тизимини узида ифодалайди.

 

Ахборот технологиялари асослари.

 

Ахборот тизими функцияларини амалга ошириш унга йуналтирилган ахборот технологияларини билмасдан туриб мумкин эмас. Шундай килиб, ЗАТ ахборот жамиятида  ахборотни ўзгартириш  жараёнлариҳақида замонавий тасаввурларни акс эттирувчи анча кенг тушунча. Ахборот тизимлари ишининг муваффакият гарови -бошқарув ва компьютер ахборот технологияларидан окилона уйгунликда фойдаланишда.

Ахборотни марказлашган холда кайта ишлашЭҲМ хисоблаш  марказларида тарихан  дастлаб юзага келган технологиядир. Катта ЭҲМ билан жихозланган жамоавий фойдаланувчи йирик ХМ (ВЦ)лари яратилди. БундайЭҲМларни куллаш  катта микдорда кириб келаётган ахборотни кайта ишлаш  ва бу асосида фойдаланувчига бериладинган ахборот махсулотларининг хилма хил турларини олиш имконини беради. Бундай технологик жараён 60-70 йиллар корхона ва ташкилотлар хисоблаш техникаси билан етарли жихозланмаганлигига боғлиқ. Марказлаштирилган технология услубиятининг афзалликлари:           - фойдаланувчининг маълумотлар базаси куринишидаги катта ахборот окимига ва кенг номенклатурадаги ахборот махсулотларига мурожаат этиш имкониятлари;

- марказлаштирилган қабул килиниши туфайли ахборот технологияларини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича услубий қарорларни тадбиқ этишнинг нисбатан енгиллиги.

Бундай услубиятнинг камчиликлари куйидагилар:

а)фойдаланувчининг тезкор ахборотнинг олишига кулайлик яратмайдиган куйи ходимларнинг чекланган масъуляти, бу хол бошқарув қарорларини  тўғри ишлаб чиқишга тускинлик қилади;

б)ахборотни олиш ва ундан фойдаланиш жараёнида фойдаланувчи имкониятларининг чекланганлиги.

Ахборотнинг номарказлаштирилган холда кайта ишлаш 80-йилларда шахсий компьютерларининг пайдо булиши ва телекоммуникация воситаларининг ривожланиши билан боғлиқ. У аввалги технологияни анча жиддий сикиб  чиқарди, чунки фойдаланувчига ахборот билан ишлашда  кенг имкониятлар беради ва унинг ташшаббусини чекламайди.

Бундай услубиятнинг афзалликлари куйидагилардир:

- фойдаланувчи ташаббусларига кенг шароит таъминловчи тузилманинг мослашувчанлиги;

- ходимлардаги масъулиятининг кучайиши;

-марказий компьютердан фойдаланиш эхтиёжи ва тегишлича ХМ томонидан назорат килиниши;

-компьютер алоқа воситаларидан фойдаланиш туфайли фойдаланувчи ижодий имкониятининг  анча тулик амалга ошиши. Бирок бу услибият уз камчиликларига эга:

- кўп сонли ноёб ишланмалар туфайли стандартлаштиришнинг мураккаблиги;

-ХМ тавсия этадиган стандартлар ва тайёр дастурий махсулотларни фойдаланувчи психологик томондан қабул килмаслиги;

-махаллий жойларда ахборот технологияси даражасининг ривожланиши бир текис эмасли.

Марказлашган ва номарказлашган ахборот технологияларининг баён этилган афзаллик ва камчиликлари хам бу ёндашувни окилона куллаш заруратига олиб келади. Бундай ёндашувни окилона услубият деб номлаймиз. Бу холда мажбурият куйидагича таксимланади:

-ХМ ахборот технологияларидан фойдаланишнинг стратегияларини ишлаб чиқиш, фойдаланувчиларга ишда хам, укишда хам ёрдам бериш;


 

Технологиятушунчаси , ахбороттехнологияларивауларнингтурлари (2 соат маъруза)

Технологиятушунчаси , ахбороттехнологияларивауларнингтурлари (2 соат маъруза)

АТ маконида композицион оператор ҳисобланади, базис сифатида базавий, яъни стандарт спецификациялар хизмат қилади)

АТ маконида композицион оператор ҳисобланади, базис сифатида базавий, яъни стандарт спецификациялар хизмат қилади)

Маълумотларни қайта ишловчи ахборот технологиялари Ҳарактеристикаси ва қўлланилиши

Маълумотларни қайта ишловчи ахборот технологиялари Ҳарактеристикаси ва қўлланилиши

Технологияларнинг асосий компонентларини киёслаш

Технологияларнинг асосий компонентларини киёслаш

Ахборотни марказлашган холда кайта ишлашЭҲМ хисоблаш марказларида тарихан дастлаб юзага келган технологиядир

Ахборотни марказлашган холда кайта ишлашЭҲМ хисоблаш марказларида тарихан дастлаб юзага келган технологиядир
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
02.03.2020