Урфу одатимиз - бахту саодатимиз
Оценка 4.8

Урфу одатимиз - бахту саодатимиз

Оценка 4.8
Документация
docx
воспитательная работа
СCУЗ, ВУЗ
08.04.2024
Урфу одатимиз - бахту саодатимиз
Внеурочное занятие по узбекской литературе
Урфу одатимиз - бахту саодатимиз.docx

“Урфу одатимиз – бахту саодатимиз” мавзусида адабий-мусиқий кеча.

Кеча  мавзуси: Урфу одатимиз – бахту саодатимиз

Кечанинг максади: а/ талимий: ўқувчиларимизга  халкимизнинг

азалий урф-одатлари, анъаналари ҳақида тушунча бериш ва уларни

ўргатиш.

б/ тарбиявий: ўқувчиларни урфу одатларимиз орқали гўзал

ахлоқли, одобли, комил ва етук инсонлар қилиб тарбиялаш;

в/ ривожлантирувчи: нутқ ва фикрлаш малакаларини, хотира ва

диққатларини, тафаккур ҳамда дунёқарашларини ривожлантириш

Кеча жиҳозлари: плакатлар, шиорлар, миллий кийимлар, саҳна

жиҳозлари, чолғу асбоблари.

Кечани ўтказиш жойи: мактаб зали

Кеча меҳмонлари: устозлар, ўқувчилар.

Кечанинг бориши: I Ташкилий қисм

1. Кеча меҳмонлари билан саломлашиш ва уларни кутиб олиш.

2. Ўқувчиларни залга ўтқазиб жойлаштириш.

II. Ўқитувчининг кириш нутқи:

-Ассалому алайкум, ҳурматли ўқувчилар ва қадрли устозлар, бугун

биз барчамиз «Урфу одатимиз – бахту саодатимиз» мавзусида адабий-

мусиқий кечани ўтказишга йиғилдик. Бизнинг халқимиз дунёдаги энг

қадимий, улуғ ва гўзал халқлардан биридир. Унинг маданиятини, турмуш тарзини, касб-корини, одоб-ахлоқини, гўзал одату маросимларини, тилию адабиётини дунё халқлари ўрганмокда десак, муболаға бўлмайди. Шундай халқнинг фарзанди бўлиб яшаш, менимча, энг юксак бахтдир, лекин ҳар бир ўзбекнинг зиммасида ўз халқининг миллий меросини, қадриятларини яхшилаб ўрганиш ва уларни келажак авлодларга аслича етказиш вазифаси турибди. Шунинг учун ҳам бугунги адабий-мусиқий кечамизни  яхши тарбия бериш билан бирга инсонни олтин каби жилолантирувчи гўзал урфу одатларимизга бағишладик. Марҳамат,томоша қилингизлар.

III. Асосий кисм:

1-бошқарувчи:

-Ўзбек халқиинг маданияти, маънавияти, тарихи кўп асрлик.

Юксак маънавий қиёфа, ахлоқ ва меҳнатсеварлигимизни ифода

этувчи анъаналаримиз ҳозир ҳам ўз қимматини йўқотмаган. Улар

асосида яна янгича одатлар шаклланди ва шаклланмокда.

2-бошқарувчи:

-Меҳмондўстлик, катталарга ҳурмат, болажонлик ва кўп болали

оилаларга марҳаматли бўлиш, маҳалла бўлиб яшаш, тўй ва мотам маросимларида, ўзаро ёрдамлашиш, йигит ва қизларимизни

меҳнатсеварлик руҳида тарбиялаш, оиланинг сабаб-бесабаб

бузилиб кетишига йўл қўймаслик каби яхши удумларимиз бугунги

кунда ҳам халқ манфаати йўлида хизмат қилиб келмокда.

1-бошқарувчи:

-«Ассалом», «яхшимисиз», ўзидан хуш одоби,

Иймонига йўғрилган умр баён китоби.

Жаннатта йўл очади Сайрамда Сонсиз боби,

Гулга тўла қучоғи ғамдин йироқ ўзбегим.

2-бошқарувчи:

Ўзбек халқининг азалий ва энг эзгу одатларидан бири саломлашиш

одатидир. Саломлашиш одамийликнинг биринчи белгисидир.

Бошқа халқларнинг саломлашишига қараганда ўзбек халқининг

саломлашиши кўп кўриниш ва турларга эга экан. Буни ҳозир саҳнада кўриб томоша қиласизлар.

Саҳна кўриниши: Саломлашиш одати. 11-синф ўкувчилари ўзбек халқига хос саломлашиш турларини намойиш этадилар.

Рақс: 6-синф ўқувчиси Умрзакова Г.

2-бошқарувчи:

Ташламайди момолар яхши урф-одатин,

Бугунидан ўйлайди эрта кун саодатин.

Меҳмон келса, хуш кўриб, жойга қўяр ҳурматин,

Меҳр-оқибат гадоси қўли очиқ ўзбегим.

1-бошқарувчи:

Амма, хола, тоға деб сийлашади каттани,

Яшамаса қасрда, тинчликдадир ватани,

Тарихининг юлдузи Усмони бор, Чўлпони,

Осмонига ярашган димоғи чоғ ўзбегим.

2-бошқарувчи:

Ўзбек халқида ўзидан катталарни сийлашга, ҳурмат қилишга катта

эътибор беради. Бобо,буви, ойи, дада, ака, опа деб атаб, барчасининг ҳурматини ўз жойига қўяди. «Ота рози-худо рози» деган мақолни ўзларига ҳаётий қонун қилиб олишган. Ҳатто ўз оиласидан  ташқари маҳалладагиларни ҳам қаттик ҳурмат қилишади.

Саҳна кўриниши: Катталарни ҳурмат қилиш одати 7-синф ўқувчилари

Рақс: 7-синф ўқувчиси Эгамбердиева Д.

1-бошқарувчи:

Қадимдан қизларни келинликка тайёрлаш одат бўлиб келган. Бу

тайёргарлик қизларнинг жуда ёшлигидан бошланади. Ҳаёт бўсағасида турган қизга ҳар хил тикишлар тикиш, турли таомлар тайёрлаш, рўзғор ишларини юритиш, меҳмон кутишга ҳозирлик кўриш ўргатиларди. Ҳозир эса бу одат ҳам аста-секин йўқолиб бормокда. Баъзи оналаримиз олийгоҳда ўқиётган қизларига  бу  ишларни ўргатмаяти. Бу ҳол ёш оилаларнинг кўплаб

бузилишига салбий таъсир кўрсатяпти.

2-бошқарувчи:

Яна қизларимизни турмушга бераётгандаги гўзал одатларимиздан

бири «Ёр-ёр» айтишдир. Ҳозир саҳнада шу одатни кўриб томоша қиласизлар.

Саҳна кўриниши: «Ёр-ёр» айтиш одати 10-синф ўқувчилари

1-бошқарувчи:

Шаҳар ва қишлоқларимизда тиконли ўсимликлар, аччиқ

ўсимликлар ҳамда исириқ  каби ўсимликларни эшик олдига осиб

қўйиш одати бор. Аёлларимиз кўз ўтмасин учун исириқни

тутатишни ҳам одат қилишган. Ҳозир шу одатни саҳнадан кўрамиз.

Саҳна кўриниши: «Исириқ  тутатиш» одати 9-синф ўқувчилари

2-бошқарувчи:

Ўзбегим деб кенг жаҳонга

Не учун мадҳ этмайин!

Ўзлигим билмоққа даврим

Берди имкон ўзбегим.

1-бошқарувчи:

Қайга бормай бошда дўппим,

Шуҳратим, қадрим буюк,

Олам узра номи кетган

Бахти бутун ўзбегим.

Саҳна кўриниши: Дўппи кийиш одати 8-синф ўқувчилари

2-бошқарувчи:

Халкимиз одатларга жуда бой халқ.Бу одатлар салбий ва ижобий турларга бўлинади.Ижобий одатлар одамларнинг ҳаётига мазмун ва чирой бахш этиб,тўғри тарбия берса,салбий одатларимиз уларнинг тан соғликларига катта зарар етказиб,ноқулай ва ёқимсиз ҳолатларни вужудга келтиради.Шундай бўлса-да,ҳалигача халқимиз бундай салбий одатлардан қутулолмай келяпти.  Бу одатларнинг барчасини,афсуски, сизларга намойиш эта олмаймиз. Шунинг учун яна салбий ва ижобий одатларнинг бир қанчасидан хабардор этиш учун уларни ҳар хил имо-ишоралар билан ҳар бир синфдан 1-2 та ўқувчи саҳнага чиқиб, 3 тадан одатни овозсиз кўрсатади.Сиз томошабинлар уларнинг номларини топиб айтасизлар. Марҳамат,қани бошлайлик.

IY. «Фантомимо» ўйини

7-синф: Ўсма қўйиш, чилим чекиш, нос отиш.

8-синф: Ароқ  ичиш, мўйлов қўйиш, соч ўриш.

9-синф: Сув сепиб ҳовли супуриш,дарахт экиш,эрта туриш.

10-синф: Хино қўйиш,катталарга йўл, жой бериш,рўмол тақиш.

11-синф: Сочқи сочиш,қанд тишлатиш,алла айтиш одати.

V. Кечада фаол иштирок этган ўқувчиларни рағбатлантириш ва

тақдирлаш.

VI. Якуний қисм.

1-бошқарувчи: Ҳурматли томошабинлар, бугунги кечамизда олган ахборотларингиздан  тўғри хулоса чиқаришларингизни умид қиламиз.Яхши одатларимизга  доим амал қилиб,уларни ривожлантириб, келгуси авлодга тўғри ва тўлиқ етказишда ўз ҳиссаларингизни қўшиларингизни тилаб қоламиз. Шунинг билан урфу одатларимизга бағишланган адабий-мусиқий кечамиз ўз якунига етди.Эътиборларингиз учун раҳмат.


 

Урфу одатимиз – бахту саодатимиз” мавзусида адабий-мусиқий кеча

Урфу одатимиз – бахту саодатимиз” мавзусида адабий-мусиқий кеча

Марҳамат,томоша қилингизлар.

Марҳамат,томоша қилингизлар.

Саҳна кўриниши: Саломлашиш одати

Саҳна кўриниши: Саломлашиш одати

Яна қизларимизни турмушга бераётгандаги гўзал одатларимиздан бири «Ёр-ёр» айтишдир

Яна қизларимизни турмушга бераётгандаги гўзал одатларимиздан бири «Ёр-ёр» айтишдир

Шундай бўлса-да,ҳалигача халқимиз бундай салбий одатлардан қутулолмай келяпти

Шундай бўлса-да,ҳалигача халқимиз бундай салбий одатлардан қутулолмай келяпти
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
08.04.2024