ЗАМОНАВИЙ МАКТАБ ЎҚИТУВЧИСИНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Оценка 4.6

ЗАМОНАВИЙ МАКТАБ ЎҚИТУВЧИСИНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Оценка 4.6
doc
17.02.2020
ЗАМОНАВИЙ МАКТАБ ЎҚИТУВЧИСИНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
ЗАМОНАВИЙ МАКТАБ ЎҚИТУВЧИСИНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ.doc

ЗАМОНАВИЙ МАКТАБ ЎҚИТУВЧИСИНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Юксак маънавият-енгилмас куч” асарида “Одобли, билимдон ва ақлли, меҳнатсевар, иймон-эътиқодли фарзанд нафақат ота-онанинг, балки бутун жамиятнинг энг катта бойлигидир” – деб таъкидлаганлар[1].

“Ўқитувчи – дейди Ал Фаробий, - ақл-фаросатга, чиройли нутққа эга бўлиши ва ўқувчиларга айтмоқчи бўлган фикрларини тўла ва аниқ ифодалай олишни билмоғи зарур”. У ўз фикрини давом эттириб: “Ўқитувчи ва раҳбарнинг вазифаси доно давлат раҳбари вазифасига ўхшайди, шу сабабли ўқитувчи эшитган ва кўрганларининг барчасини эслаб қолиши, ақл-фаросатга, чиройли нутққа эга бўлиши, ўқитувчиларга айтмоқчи бўлган фикрларини тўла ва аниқ ифодалаб беришни билмоғи лозим. Шу билан бирга ўз ор-номусини қадрлаши, адолатли бўлмоғи лозим. Ана шундагина у инсонийликнинг юксак даражасига эга бўлади ва бахт чўққисига эришади".

Замонавий мактаб ўқитувчиси қатор вазифаларни бажаради. Ўқитувчи - синфдаги ўқув жараёни ташкилотчисидир. Ўқитувчи ўқувчилар учун дарс пайтида, қўшимча дарсларда ва шу билан бирга дарсдан ташқари ҳолатларда ҳам керакли маслаҳатлар беришда билимлар манбаидан биридир. Кўпчилик ўқитувчилар синф раҳбари вазифасини бажариб, тарбия жараёни ташкилотчилари бўлиб ҳисобланадилар.

Замонавий ўқитувчи ижтимоий психолог бўлиши керак ва ўқувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни йўлга сола олиши, болалар жамоасида ижтимоий-психологик механизмлардан фойдаланишни билиши зарурдир.

Ўқитувчи мактабнинг педагог жамоа аъзоси сифатида мактаб, ҳаёти фаолиятини уюштиришда бевосита иштирок этиб, турли фан ўқитувчилари ва синф раҳбарларининг методик бирлашмаларида ишлайди, топшириқларни бажаради. Ҳар бир ўқитувчи, ўқувчиларнинг ота-оналари ва жамоатчилик олдида маърузалар ўқиб, суҳбатлар олиб борар экан, демак, у педагогик билимлар тарғиботчиси ҳамдир. Вазифаларнинг шу қадар кўплиги учун ҳам жамиятнинг ўқитувчилар олдига қўядиган талаблари тушунарлидир.

Ўқитувчига жамият томонидан қўйиладиган талаблар, турли хилда ижтимоий кутишлар, педагогнинг индивидуаллиги, унинг шу тариқа талабларга жавоб беришга субъектив тайёрлиги муайян ўқитувчининг педагогик фаолиятга нақадар тайёрлигидан далолат беради.

Ўкитувчининг мустақил билим эгаллаши ва малакасини ошириш педагогик фаолиятнинг самарадорлигини оширишда зарурий шартларидандир. Шарқ мутафаккирлари ўкитувчи ўзи ўқиб турсагина - ўкитувчи бўла олади, агар у ўкишни тўхтатиб кўяр экан, унда ўкитувчилик қам ўлади, деб жуда қкконий айтганлар. Бу қақиқатни ёши қандай бўлишидан, педагогик мақоратидан, қандай дарс беришидан қатъий назар барча ўқитувчилар яхшилаб билиб олишлари лозим.

 

 

 

 

 

 

 

 

А.В.Петровский жамоадаги шахслараро муносабатлар фаолиятдан келиб чиқишини ўрганиб, таълим жараёнида ўқитувчининг ўқувчилар билан ҳамкорлигини ташкил қилиш фақат уларни мулоқотга эҳтиёжини қондириш воситаси эмас, балки ўқув материалини ўзлаштиришнинг ҳам воситаси эканлигини таъкидлаган эди.

Носириддин Тусий ўзининг "Ўқитувчиларни тарбиялаш тўғрисида" деган асарида шундай дейди: "Ўқитувчи мунозараларни олиб боришни, рад этиб бўлмайдиган даражадаги исбот қилишни билиши, ўз фикрларининг тўғрилигига ишониши, нутқи эса мутлақо тоза, жумлалари мантиқий ифодаланадиган бўлиши лозим. Ўқитувчи нутқи ҳеч қачон ва ҳеч қаерда захарханда, қўпол ёки қаттиқ бўлиши мумкин эмас. Дарс пайтида ўқитувчининг ўзини тута олмаслиги ишни бузиши мумкин".

Стресслар инсон психикасининг турли жабҳаларини қамраб олиши мумкин. Бу, энг аввало, умумий ҳиссий фонда акс этади, яъни киши ғамгин, маъюс, пессимист бўлиб қолади. Узоқ муддат давом этган стресс таъсирида инсон нормал ҳолатдагига нисбатан беҳаловат, муваффақиятга нисбатан ишончи суст бўлиб қолади. Кучли стресс ҳолатини енгиллаштириш ўз кечинмаларини нутқ орқали ифодалаш орқали ёки бирор жисмоний машғулотни бажариш туфайли амалга оширилиши  самарали натижа беради.

Мулоқот инсон ҳаёти ва фаолиятининг муҳим шартидир. Айнан мулоқот ёрдамида инсонлар табиатини ўзлаштириш ва ўз индивидуал эҳтиёжларини қондириш учун биргаликда ҳаракат қилиш имкониятига эга бўладилар. Мулоқот жараёнида инсон хулқ-атворининг муайян образ ва моделлари шаклланиб, кейинчалик улар инсоннинг ичига киради. Шахснинг тафаккури, оламни ва ўзининг образини таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш қобилияти мулоқот жараёнида шаклланади. Мазкур муаммога атрофлича баҳо берган  польшалик психолог Э.Мелибруда қуйидагиларни таъкидлайди: "Мулоқот шахслараро муносабатларда биз учун ҳаводек аҳамиятга эгадир".  Мулоқот - субьектларнинг белгилар тизими орқали ўзаро таъсирланишидир.

Мулоқотсиз инсоният жамияти бўлиши мумкин эмас. Айнан субьектив муносабатлар ҳамкорликда фаолият юритувчи индивидлар жамоасини шакллантиради. Ҳамкорликдаги фаолият режасини тузиш ва уни рўёбга чиқариш учун индивидлар ўртасида ўзаро муносабатлар амалга оширилиши шарт. Мулоқот воситасида ҳамкорликдаги фаолият ташкил этилади ва амалга оширилади. Айни вақтда фаолият давомида инсонлар ўртасида янги-янги муносабатлар ва алоқалар шаклланади. Демак, мулоқот ва фаолият ўзаро чамбарчас боғлиқдир. Мулоқот фақат инсонлар ўртасида амалга оширилиши мумкин. Мулоқотнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти беқиёсдир. Инсон боласи айнан бошқалар билан мулоқотда, муносабатда бўлиш жараёнида шахсга айланиб боради. Ўзаро субьектив муносабатлар орқали инсон ижтимоий тажриба ва маданиятни эгаллаб боради.

Фикрнинг исталган йўналишда ўзгариши инсонни кўнгилсизлик сабабларидан чалғитади ва шу билан вазиятдан чиқишнинг янги мақсад ва йўлларини излашга туртки беради.

Стресс жисмоний ҳаракатлар етарли даражада бўлмаганида янада кучаяди. Шунинг учун ҳам эҳтирос ва жазава кучини мускулларга йўналтириш лозим. Масалан, оддий имтиҳонни кутиш пайтида бир жойда ўтириб кутгандан  кўра ҳаракатда бўлиш, у ёқдан бу ёққа юриш осонроқ кечади.

  Инсон вазиятни ўта оғир деб идрок этаётганида бош мия пўстлоғида доминант қўзғалиш ўчоғи юзага келади. Бу вазиятда инсонга ёрдам бериш учун унга янги доминант қўзғалиш ўчоғини юзага келтириши лозим. Бош мия пўстлоғидаги янги қўзғалиш ўчоғи унинг кучини камайтиради ва баъзан умуман босиб кетади. Масалан, ички низолар туфайли кучли руҳий тенглик ҳолатида турган инсон ўзига яқин одамига ҳавф таҳдид солганда ўз кечинмаларини унутиб, бутунлай соғайиб кетади. Албатта, бундай вазиятларда жамоатчилик ишларига чалғиш, илмий ёки бадиий иш билан шуғулланиш шахсий кечинмаларнинг енгиллашишига ёрдам беради.

У.Кеннон яна шуни таъкидлаб ўтадики, организмни стрессга қарши курашиш ёки қочиш вақтида юрак уриши тезлашади, қон айланиши бузилади, яъни мақсадга интилиш учун тайёргарлик кўришда организмда қочиш ва курашиш кечади. Бу реакцияни у организмнинг мослашиш тизими деб атайди. Кучли ҳиссий зўриқиш ҳолатида бўлган инсонга турли юпатиш сўзлари орқали таъсир қилишга ҳаракат одатда ҳеч қандай самара бермайди, чунки у бу суҳбатдан ўз эмоционал ҳолатига мос келадиганларини танлаб олиб идрок этади ва эътиборига олади. Инсонни хафа бўлма, ғам-ташвиш сен ўйлаганчалик эмас, деб юпатиш унда алам ҳиссини юзага келтириши, ҳеч ким мени тушунмайди деган тасаввурга олиб келиши мумкин.

Юқоридаги фикрларга қарамай ўзлаштиришнинг турли босқичларида ўқитувчи билан ўқувчиларнинг турлича ҳамкорлиги қандай уюштирилиши масаласи ҳал бўлган эмас. Бинобарин, ўқитувчида ўқув фаолиятини ҳамкорлик асосида ташкил қилиш кўникмалари йўқлиги қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Субъектив ҳодисаларнинг асосий хусусияти — уларнинг бевосита субъектга тааллуқлилигидир. Агар шахс яққол идрок қилса,  фикрласа, эсласа, ҳохиш билдирса, албатта ана шу ҳодисаларни бир даврнинг ўзида тушуниб (кузатиб) ҳам туради. Инсон интилса, иккиланса, бир қарорга келса, биз уларнинг барчасини содир  бўлаётганлигини англаб турамиз. Шунинг  учун ҳодисалар бизнинг руҳиятимизда содир бўлишидан ташқари, улар бевосита кўз ўнгимизда намоён бўлиб туради. Образли қилиб айтганда, одамнинг ички дунёси турли ҳодисалар вужудга келади, кечади, одатда шахс бундай ҳодисаларни ҳаракатлантирувчи кучи ҳам, уларнинг томошабини ҳисобланади.

Юқорида таъкидлаб ўтилган субъектив ҳодисалар хусусиятидан келиб чиқан ҳолда айрим психологлар психология фани субъектив кечинмаларни пайдо бўлиши ва уларнинг кечиши билан шуғулланиши зарур, уларнинг асосий методи ўз-ўзини кузатиш (шахснинг ўз фикрлари, ҳис-туйғулари ва ҳаракатларини ўзи кузатиши) бўлмоғи керак деган хулосага келадилар. Лекин психология фанининг кейинги даврдаги тараққиёти бундай чекланганлик фанни- мутлақо таъминлай олмаслигини тасдиқлади.

Таниқли психолог  олим Л.С.Виготский тараққиётдан илгарилаб кетган таълимгина самарали булишини  қайта- қайта  таъкидлаган эди. Бугун бола  катталар ёрдамида амалга ошираётган ишни эртага ўзи бажариши керак. Бунга болани ҳар  томонлама  ривожлантирадиган, уни фикрлашга ўргатадиган, қобилиятини аста-секин ўсиб боришига имкон яратадиган тафаккурнинг янги-янги қирраларини очадиган таълим ва  тарбияда, педагогик  усулларга, психологик хизмат тизимига эга бўлинган тақдирдагина эришиш мумкин.

Педагог ва психологларнинг асосий вазифаси – барча болаларнинг қобилияти максимал даражада ва ҳар томонлама ривожланишини таъминлайдиган шарт-шароитларни аниқлашдан иборат. Шу билан бир қаторда муайян соҳаларда чуқур қизиқишини, мойиллиги ва қобилиятини намоён қилаётган ўқувчиларни ҳам аниқлаш ва уларга бундан кейинги ривожланиши учун барча шарт-шароитларни яратиб бериш зарур.

Замонавий ўқитувчи ижтимоий психолог бўлмаслиги мумкин эмас. Шунинг учун ҳам ўқувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни йўлга сола олиши, болалар жамоасида ижтимоий-психологик механизмлардан фойдаланишни билиши зарурдир.

Ўқитувчининг мустақил билим эгаллаши ва малакасини ошириш педагогик фаолиятнинг самарадорлигини оширишда зарурий шартларидандир. Шарқ мутафаккирлари ўқитувчи ўзи ўқиб турсагина - ўқитувчи бўла олади, агар у ўқишни тўхтатиб кўяр экан, унда ўқитувчилик ҳам ўлади, деб жуда хаққоний айтганлар. Бу хақиқатни ёши қандай бўлишидан, педагогик маҳоратидан, қандай дарс беришидан қатъий назар барча ўқитувчилар яхшилаб билиб олишлари лозим.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ўқитувчи доимий равишда ўз малакасини ошириб, ўз ишининг муваффақиятини юқори даражада таъминлашга ёрдам берадиган шахсий хислатларини тарбиялаб бориши зарур. Педагогик фаолият жараёнида таълим-тарбия жараёни субьект-субьект муносабатларига асосланган ҳолда ташкил этилиши кўзланган мақсаднинг амалга ошиши билан бир қаторда педагогик жараёнда юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳисларнинг, ҳиссий зўриқишларнинг камайишига сабаб бўлади.

 

 

Xulosa kilib, shuni aytish joizki, o’kituvchining barcha ijobiy, umuminsoniy axlok me'yorlariga mos keluvchi xislatlari katta aqamiyatga ega. Agar biz quyidagi xislatlarini olib karaydigan bo’lsak, bularning barchasi qam o’ta muqim omillardir. Jumladan, o’kituvchining tashki kiyofasi uning obro’si shakllanishiga ta'sir etadi. O’kituvchining ozodaligi, ixchamligi, uning pokizaligi, saranjom - sarishtaligi, o’zini chiroyli tutishi kaddi-komati va yurish-turishlari o’quvchilarda juda yaxshi taassurot koldiradi.

Адабиётлар:

1.     Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият. 2008 – 56 б

2.     Давлетшин  М.Г. Замонавий  мактаб  ўқитувчиси  психологияси. Тошкент, 1998 й.

3.     Эргашев П.С. Мулоқот психологияси. –Т.: 2003, -48 с.

4.     Ғозиев Э.Ғ. Олий мактаб психологияси. –Т.: 1997.

5.     М.Г.Давлетшин, Ш.Дўстмуҳамедова, М.Мавлонов, С.Тўйчиева, М.Джумабаева. Ёш ва педагогик психология. Т., 2007


Скачано с www.znanio.ru



[1]Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият. 2008. –Б. 56.

ЗАМОНАВИЙ МАКТАБ ЎҚИТУВЧИСИНИНГ

ЗАМОНАВИЙ МАКТАБ ЎҚИТУВЧИСИНИНГ

Вазифаларнинг шу қадар кўплиги учун ҳам жамиятнинг ўқитувчилар олдига қўядиган талаблари тушунарлидир

Вазифаларнинг шу қадар кўплиги учун ҳам жамиятнинг ўқитувчилар олдига қўядиган талаблари тушунарлидир

Дарс пайтида ўқитувчининг ўзини тута олмаслиги ишни бузиши мумкин"

Дарс пайтида ўқитувчининг ўзини тута олмаслиги ишни бузиши мумкин"

Фикрнинг исталган йўналишда ўзгариши инсонни кўнгилсизлик сабабларидан чалғитади ва шу билан вазиятдан чиқишнинг янги мақсад ва йўлларини излашга туртки беради

Фикрнинг исталган йўналишда ўзгариши инсонни кўнгилсизлик сабабларидан чалғитади ва шу билан вазиятдан чиқишнинг янги мақсад ва йўлларини излашга туртки беради

Юқоридаги фикрларга қарамай ўзлаштиришнинг турли босқичларида ўқитувчи билан ўқувчиларнинг турлича ҳамкорлиги қандай уюштирилиши масаласи ҳал бўлган эмас

Юқоридаги фикрларга қарамай ўзлаштиришнинг турли босқичларида ўқитувчи билан ўқувчиларнинг турлича ҳамкорлиги қандай уюштирилиши масаласи ҳал бўлган эмас

Педагог ва психологларнинг асосий вазифаси – барча болаларнинг қобилияти максимал даражада ва ҳар томонлама ривожланишини таъминлайдиган шарт-шароитларни аниқлашдан иборат

Педагог ва психологларнинг асосий вазифаси – барча болаларнинг қобилияти максимал даражада ва ҳар томонлама ривожланишини таъминлайдиган шарт-шароитларни аниқлашдан иборат

Jumladan, o’kituvchining tashki kiyofasi uning obro’si shakllanishiga ta'sir etadi

Jumladan, o’kituvchining tashki kiyofasi uning obro’si shakllanishiga ta'sir etadi
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
17.02.2020