Жамоада шахслараро муносабатларни ташкил этиш шартлари
Мулоқот ўта мураккаб жараён бўлганлиги сабабли унга ягона тўғри таърифни бериш жуда мушкул. Шунинг учун одатда мулоқот тушунчасининг мазмуни унинг айрим томонларига урғу бериш орқали таърифланади.
Мулоқот - ҳамкорликда фаолият эҳтиёжи билан тақазоланган алоқа ўрнатиш ва уни ривожлантириш жараёни.
Мулоқот - субъектларнинг белгилар тизими орқали ўзаро таъсирланишуви.
А.В.Петровский: мулоқот икки ва ундан ортиқ кишилар ўртасидаги ахборот айрибошлаш, ўзаро таъсир ва бир-бирини тушунишдан иборат жараён сифатида эътироф этилади.
М.Г.Давлетшин: мулоқот - бу икки ёки ундан ортиқ кишилар орасидаги аффектив баҳоловчи характерда ва билиш бўйича маълумот алмашинишидан иборат бўлган ўзаро таъсир этишдир"- деб таъкидланади. Мулоқот - икки ёки ундан ортиқ одамларнинг ўзаро бир-бирига таъсир этишидир.
Юқоридаги таърифларга мувофиқ мулоқотга умумий тарзда қуйидагича таъриф бериш мумкин: мулоқот - камида икки кишининг ўзаро таъсир жараёни бўлиб, бу таъсир давомида ахборот алмашинади, муносабат ўрнатилади, ривожлантирилади.
Мулоқот тушунчасини коммуникасия тушунчасидан фарқлаш лозим. Коммуникация - тирик ва ўлик табиатдаги тизимлар ўртасида ахборот алмашинувини англатади. Ҳайвонлар ўртасидаги сигналлар алмашинуви, инсоннинг техник воситалар билан алоқа қилиши, буларнинг барчаси коммуникасияга мисол бўлади. Мулоқот фақат инсонлар ўртасида амалга оширилиши мумкин. Мулоқотнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти беқиёсдир. Инсон боласи айнан бошқалар билан мулоқотда, муносабатда бўлиш жараёнида шахсга айланиб боради. Мулоқот орқали инсон ижтимоий тажриба ва маданиятни эгаллаб боради. Янги туғилган инсон бошқалар билан мулоқотда бўлиш имкониятидан маҳрум бўлса, у ҳеч қачон шахсга айлана олмайди, яъни у ўз психик тараққиёти бўйича орқада қолиб кетади. Зеро, инсон психик тараққиёти мулоқотдан бошланади.
Кишилар мулоқотга киришар экан, савол бериш, буйруқ, илтимос қилиш, бирор нарсани тушунтириш билан бирга ўз олдига бошқаларга таъсир этиш, шу нарсани уларга тушунтириш мақсадини қўяди.
Мулоқотнинг мақсади кишиларнинг биргаликдаги фаолиятига эҳтиёжини акс эттиради. Бунда мулоқот шахслараро ўзаро таъсири сифатида намоён бўлади, яъни кишиларнинг биргаликдаги фаолияти жараёнида пайдо бўлувчи алоқа ва ўзаро таъсирлар йиғиндисидир. Биргаликдаги фаолият ва мулоқот ижтимоий назорат шароитида рўй беради. Жамият ижтимоий нормалар сифатида махсус хулқ-атвор намуналари тузилишини ишлаб чиққан. Ижтимоий нормалар кўлами ниҳоят кенг - меҳнат интизоми ҳарбий бурч ва ватанпарварлик, хушмуомалалик қоидалари ана шулар жумласидандир. Ижтимоий психология нуқтаи назаридан мулоқотга киришувчилар бажарадиган ролнинг "репертуар"ига мос ҳолда намоён бўлади. Психологияда "рол" деганда ижтимоий (сосиал) мавқени эгаллаб турувчи ҳар бир кишидан атрофдагилардан кутадиган, норматив томонидан маъқулланган хулқ-атвор намунаси тушунилади. (Ёш, мансаб, жинс ва оиладаги, ўқитувчи ва ўқувчи шифокор ва бемор, катта киши ёки бола, бошлиқ ёки ходим, она ёки буви, эркак ёки аёл, меҳмон ёки мезбон ролида намоён бўлиши мумкин). Ўз навбатида ҳар бир рол ўзига мос талабларга жавоб бериши керак.
Бир киши турли мулоқот вазифаларида турли ролларни бажариши мумкин. Масалан, хизмат жойида директор, касал бўлса шифокор кўрсатмаларига итоат этувчи бемор, оилада кекса ота-онасининг қобил фарзанди, меҳмондўц оила бошлиқи бўлади. Турли ролларни бажарувчи кишиларнинг ўзаро муносабати рол кутишлари билан бошқарилади. Хоҳлайдими ёки ё’қми атрофдагилар ундан маълум намунага мос келувчи хулқ-атворни кутадилар. Агар рол яхши бажарилмаса, ижтимоий назорат томонидан баҳоланади, озми-кўпми чекланишлар қилинади. Мулоқотнинг бевосита муваффақиятининг шарти ўзаро таъсир этувчи кишиларнинг ҳар биридан кутилаётган ҳаракатларга мос келувчи хулқ-атвор намунасини қўлланишидадир. Кишининг бошқалар ундан нимани кутаётганини, нимани эшитишга ва унда нимани кўришга тайёр эканлигини тўғри, аниқ, хатосиз кўчира олиш қобилияти такт деб аталади.
Маълумки такт педагогик фаолиятда муҳим компонент ҳисобланади. Айниқса, педагогик жараён ўқитувчи ва ўқувчиларнинг уюшган фаолиятлари асосида тузилган. Шу боис ўқитувчи педагогик жараённи ўқувчилар жамоасидан ташкил топганлигини унутмаслиги ҳар бир ўқувчи шахсини эътибордан четда қолдирмаслиги керак. Ўқувчилар билан психологик алоқанинг қисқа муддатга бўлсада йўқолиши, оғир оқибатларни вужудга келтиради.
Ташкилотдаги коммуникация. Коммуникация тушунчаси. Менежмент сохасига татбиқ этилганда коммуникация сузи «ташкилотда ўзаро мувофикликни ташкил этиш максадидаги маълумот узатиш жараёни»ни англатади.
«Информацион назария»ни ташкилот фаолияти тахдилига татбиқ этиш бошкарув соҳасини янада такомиллаштириш йул-йурикдарини очиб берди.
Ташкилотда маълумот узатиш коммуникация асоси сифатида кабул килинар экан, унинг куйидаги икки асосий тури фаркданади: горизонтал, яъни бир мавкега эга булган ходимлар уртасидаги маълумот алмашуви ва вертикал, яъни ташкилот тизимининг турли погоналарида турувчи ходимлар уртасида маълумот алмашуви. Уз навбатида вертикал маълумот алмашуви хам икки куринишда булиши мумкин: а) Юқоридан пастга, яъни юкори раҳбариятдан куйи бугин радбарлари ва ходимларга ҳамда б) ходимлардан, куйи бугин рахбарларидан юқорига, маъмуриятга.
Коммуникациянинг ахамияти. Хозирга келиб жамият ривожланишини ахборот алмашинувисиз тассаввур этиб булмай қолди. Хар қандай соҳадаги асосий эътибор муайян йуналиш буйича замонавий ва энг янги маълумотга эга булишга каратилмокда. Менежмент Институтининг (Буюк Британия) тадкиқотларига кура, замонавий бизнес учун энг калтис хавфлар куйидагилар экан:
мавқе (обруни) йукотиш (50% респондентлар);
тижорат бозоридаги уз позициясини йукотиш (55%);
ваколатни йукотиш (59%);
ёнгин содир булиши (62%);
ахборот технологияларидан фойдаланиш имкониятини йуқотиш (82%).
Бу талкинда ахборотга эга булиш нафақат глобал маънода, балки ташкилот микёсида ҳам долзарб аҳамиятга эга.
Ташкилотдаги маълумот алмашинуви шу корхонанинг ижтимоий жихатдан «тирик»лигини таъминловчи асосий омилдир. Ташкилот мицёсидаги коммуникациялар нафакат маълумот олиш ва узатиш белгисига кура, балки маълумот утиши самарадорлигига кура ҳам фарқланади. Рарб тадкикотларига биноан, горизонтал йуналишдаги маълумот алмашинувида бор йуги 10% маълумот йуколиб, 90% маълумот тугри таркалар экан.
Вертикал йуналишда узатиладиган маълумотларга эса тамоман бошка манзара хос экан. Тадкикотчи Килленнинг натижаларига кура, йирик компаниянинг рахбариятидан келаётган маълумотнинг атиги 25 фоизи ишчи-ходимлар томонидан кабул килинади ва тугри тушунилади. Булим бошлиги кабул киладиган маълумот микдори эса сал купроқ булиб, у 30 фоизни ташкил этади. Цех бошлиги бу маълумотнинг 40 фоизига эга буларкан. Лекин, пастдан юкорига узатилувчи маълумотлар бундан хам ажабланарли куринишга эга. Энг юкори рахбариятга ходимлар томонидан йулланган маълумотнинг 10 фоизигина етиб борар экан. Шунинг учун булса керақ хозирга келиб баъзи илгор компанияларда горизонтал ва вертикал коммуникацияни ривожлантиришга астойдил киришилаяпти. Бу йуналишни такомиллаштириш максадида купгина корхоналарда интранет тармоги ишлаб турибдики, хар бир ходим ташкилот микёсида узи учун ахамиятли деб топган маълумотни олиш имкониятига эга. Шундай тажрибалар ҳам борки, ҳатто халқаро филиаллардан бирида ишлаётган йирик компания ходими марказий маъмуриятга хабар йуллаши ва жавоб кутиши мумкин. Бундай тадбирлар вертикал муносабатларда иложи борича бевосита мулокотни ташкил этиш оркали амалга оширилади.
Ташкилот микёсида маълумот алмашинувининг сустлиги ходимлар орасида турли миш-мишлар, рахбарият хакида уйдирма гаплар тугилишига олиб келади. Асосий маълумотнинг тепада колиб кетиши ва пастки бугинларга етиб келмаслиги ишлаб чикаришга бевосита алокадор булган ходимлар хатти-ҳаракатида турли англашилмовчиликка сабаб булади. Масалан, нега шундай карор қабул килинди, нега бу маҳсулотни чиқараяпмиз, қайси муддат хақида гап бораетгани хакида ходимни хабардор этиш унинг ташкилот билан бир тану бир жонлигини хис этишга, ташкилот хаётига масъуллик хиссини уйготади. Умумий масъулиятнинг ходимлар уртасида булиниши, куп жихатдан маълумот билан булишишга, маълумот билан хамма иштирокчиларни таъминлашга боглиқ. Машхур психолог А.Л.Свенцицкийнинг аниқлашича, ишчини смена давомида корхонадаги маълумотлар билан таъминлаб туриш натижасида меҳнат самарадорлиги 10-30% усиши мумкин.
Ташкилотдаги коммуникацияни, организмни озука билан таъминловчи қон томирига ухшатиш мумкин. Бошқарув қарорининг қабул қилиниши ва унинг ижроси, ташкилот ҳаётида пайдо бўладиган янги узгаришлар, ходимларни такдирлашга оид маълумотлар — буларнинг хаммаси ташкилот аъзолари томонидан тезда огоҳ этилиши лозим булган омиллардир. Ва агар керак булса, айрим масалалар буйича уларнинг фиколари эшитиб курилиши айни муддао буларди.
Ташкилот миқёсида маълумот узатиш, яъни коммуникацияни ташкил этиш ҳам узига хос хусусиятга эга. Рахбариятдан тарқалаётган шундай маълумотлар борки, улар тула-тукис ҳолатда ходимгача етиб бориши мумкин, лекин факат рахбарият сохасига тегишли маълумотлар хам булиб, бу ахборот узатиш услуби махсус саралаш фильтрларига эга булиши ва керакли маъмурий катламларгагина таксимлашниши лозим. Хусусан, мавжуд маълумотни тула-тукис узатиш куп холларда ташкилотни бошкаришга салбий таъсир этиши мумкин. Ишааб чикариш, махсулотни сотиш, ходимлар бандлиги ҳакидаги батафсил маълумотнинг ходимлар орасида тарқалиши жуда аянчли окибатларга олиб келиши мумкин. Масалан, ходимлар штатини кдсқартиришга оид режалаштирилган тадбир.
Ташкилотни информацион бошкариш махсус социал технологиялар мажмуига кириб алоҳида ёндошув ва макоратни талаб қилади. Бундай тадбирнинг охир максади ходимни кузланган мақсад сари йуналтиришдан иборатдир. Ташкилотнинг режалари ва истикболдаги махсулотлари хақидаги маълумотни истеъмолчига етказиш натижасида истеъмолчида маълум эхтиёж шаклланади, корхонага иисбатан ижобий ижтимоий фикр уйгонади ва хатто Кўшимча ишчи кучлар «окиб» келишига сабаб булади. Бир неча мамлакат менежерлари уртасида утказилган суров натижаларига кура америкалик 73%, англиялик 63% ва япониялик 85% раҳбарлар коммуникациями ташкилот самарадорлигининг асосий омилларидан бири деб хдооблашади.
Кайта алока. Ташкилотнинг барча булим рахбарлари ва хатто ходимлар уртасидаги мавжуд алока корхона умумий максадига интилиш ҳакида маълумот бериб туради. Аввал айтилганидеқ бошқарувнинг асосий мазмуни -ходимлардан умумий максадга эришишда фойдаланишдир. Бу жараённинг самарали утишини белгиловчи икки шарт мавжуд: биринчидан, умумий максад хамма ходимлар учун нафакат маълум булиши, балки кабул килинган булиши шарт. Йккинчидан, шу максадга кандай эришаётганлик хакида доимий маълумот олиб туриш лозим. Биринчи шарт карор Кабул килиш ва унда ташкилот аъзоларининг иштироки билан белгиланса, иккинчи шарт шу карор қандай бажарилаётганлиги хакидаги кайта алокадир.
Баъзи бир рахбарлар карор кабул килишга алохида ходимни, жамоани таклиф этишади-ю, лекин максадга эришиш йулида қандай кийинчилик юзага келгани, қандай муваффақият кулга киритилди-ю, қаерда хатога йул куйилганлиги ҳақида деярли гапиришмайди. Натижада ходимларда жараён хакида узуқ-юлуқ маълумот туплана бошлайди. Ташкилотда қарорнинг ижро этилиши ва умумий мақсадга эришиш жараёни хакидаги мунтазам маълумотнинг йулга куйилиши, самарали қайта алоқанинг ишлаётганидан далолат беради. Корхонада қайта алоқа мавжудлигидан катор ижобий томонларга эга:
Ходим узини корхона учун керакли, деб ҳис этади ва узини ташкилотнинг бир булаги сифатида куради.
Ходим умумий мақсадга эришиш йулида яна канча масофа колганлиги ҳакида объектив маълумотга эга булади ва бу маълумот янада кушимча кучларни сафарбар этишга сабаб булади.
Умумий максадга эришишни тезлаштиришнинг янада янги имкониятини излашга туртки булади. Новаторлик роялари, ихтиролар купаяди.
Гуруҳ аъзолари уртасида якдиллиқ ҳамфиколиқ ягона мақсад сари ўзаро жамоавий жипслашиш кучаяди ва натижада гурухий кайфият янада кутарилади. Гурухий ўзаро назорат ва ташкилотга вафодорлик усади.
Доимий ва узгариб борувчи маълумотнинг мавжудлиги гуруҳ аъзоларини фиколашга, доимо сергак булишга ва демақ жамоавий аклий салохиятнинг ошишига олиб келади.
Мана шу устунликлар эвазига ташкилотда мавжуд маълумот алмашиш жараёни, яъни коммуникацияни ривожлантириб ва такомиллаштириб бориш максадга мувофикдир.
Коммуникацияни чекловчи омиллар. Хуш, ташкилотларда қониқарсиз коммуникациянинг мавжудлигига сабаб нима? Бошкарув соҳасини таджиқ этувчи мутахассислар фикрига кура бу куйидагилардан иборат:
1. Коммуникациянинг накадар ахамиятлилигини рахбарият билмаслиги. Куп холларда ташкилот рахбари урта ва куйи бошқарув бугинлари баъзи бир масалалар юзасидан хабар топиши шарт эмас, деб хисоблайди. Утказилган суров натижаларига кура, бундай рахбарлар ходимларни хабардор қилишни муваффакиятли фаолиятнинг омили сифатида охирги уринга куядилар. Урта ва куйи бугин раҳбарлари эса ташкилот ва маъмурият ҳакидаги маълумотга эга булишни иккинчи-учинчи уринга куйиб, аҳамиятли деб хисоблаганлар.
2.Жамоадаги носомом психологик мухит. Ходимлар уртасида адоватли муносабатлар бир-биридан маълумотни яширишга, маълумотни узгарган ҳолда узатишга олиб келади. Хатто маълумот ва уни кай тарзда узатиш касос олиш услубига айланган доллар хам учраб туради.
3. Маълумот алмашинувида
иштирок этаётган ходимларнинг шахсий сифати. Кимдир узининг лавозими юзасидан бошка ходимлар олдида ҳисобот беришни эп
курса, кимдир бу маълумотни қабул килаётиб турли стереотиплар, яъни,
чекланишлар таъсирида булади ва натижада маълумот асл холатига мутлакр мос
келмайдиган доллар ҳам учрайди. Масалан, "Рахбар бугун келмади"
деган хабар "Рахбаримиз касал булиб колибди" деган иборага ва
натижада "Рахбарнинг касалидан хабар олишимиз керак" деган ўзгаришгача
етиб бориши мумкин.
4. Узатилаётган маълумотнинг чалалиги. Куп холларда маълумот узатувчи хабарнинг айрим қисмини хаммага тушунарли деб уйлаб, атайлабдан кискартирилган холда узатади. Натижада узатувчи савиясига эга булмаган кабул килувчи, уни чала кабул кдгсиши ва етмайдиган кисмига уз талкдшини кушиб куйиши мумкин. Окибатда охирги натижа, ва ҳатто қарор ижроси аслига мос келмайди. Хатто маълумотнинг бир кдемини яшириб, ходимни узига тобеъ равишда ушлаб турувчи кимсалар хам учраб туради.
5. Маълумотнинг ноаницлиги. Таркрқ, мантикий богликлиги йуқва узундан-узун маълумотни нафакат узатиш, балки кабул қилиш хам кийин
6. Хотирапинг заифлиги. Аникланишича, итоатдаги ходим берилган маълумотнинг 50% ни, раҳбар эса 60% ни хотирасида сакдар экан. Шунинг учун маълумот кабул килишда аниклаштириш, такрорлаш ва ёзиб олиш зарурати тукилади.
7. Қайта алоканинг йуцлиги. Қайта алоқа маълумот узатишда иштирок этаётган икки ходим ўзаро муносабатида ва бутун ташкилот миқёсида тушунилиши мумкин. Икки ходим мисолида гапирилганда, маълумот узатувчи доимо маълумот кандай кабул килинганлиги ҳакида тасаввурга эга булиши лозим ва бу қайта алоқанинг бир шаклидир. Бажарилаётган вазифа қандай оралиқ натижага олиб келганлиги, уни амалга оширишда қандай кийинчиликлар пайдо булаётгани ҳакида уз вактида берилган хабар ижрони туррилаб туришга, унга талукди узгартириш киритишга ёрдам беради.
Маъмурият ўз мавқеидан келиб чиққан ҳолда бутун ташкилот ва унинг бўлимлари ҳақида доимий қайта алоқага эга бўлиб туриши лозим. Ўз вақтида олинган натижа ташкилот қай йўналишда бораётганлиги, унинг фаолиятига қандай ўзгаришлар киритиш зарурлиги ҳақида керакли хулоса чиқаришга ёрдам беради.
Юқорида айтиб утилган фиколар ташкилотда коммуникациям чекловчи омиллардан бўлиб, раҳбар иложи борича маълумот алмашуви жараёнини жадаллаштирувчи услублардан фойдачаниши лозим. Бундай услублардан бири, раҳбарият ва ходимлар муносабатини иложи борича горизонтал йуналишга якинлаштиришдир.
Ташкилотнинг норасмий муносабатини ривожлантириш ва "раҳбар-ходим" тизимига тенглик аломатини киритиш маълумот ҳажми ва алмашиш тезлигига ижобий таъсир этади. Шу муносабат билан раҳбарнинг ходимлар билан бевосита муносабатини амалга оширишда фаоллик таклиф этилади. Масалан, уз хонасига чакиргандан кура, айрим пайтларда рахбар узи ходимнинг олдига бориши, нафакат шу ходим билан, балки унинг атрофидагилар билан буладиган муносабат доирасини янада кенгайтиради, маълумот алмашиш имкониятини оширади.
Куп ташкилотлар раҳбарияти, ходимлар уртасида мулоқотни купайтириш ва маълумот алмашувини таъминлаш мақсадида алоҳида тадбирлар уюштириб туришади. Баъзи бир йирик компаниялар амалиётида ҳатто фазовый тузилмалар шакллантириш оркали ходимлар муносабатини «зичлаштириш»га эришдилар. "Форинг гласе" фирмаси қаватлар уртасида лифт урнига эскалатор урнатишди ва бу орқали ходимларнинг ўзаро муносабатини янада ривожлантиришга эришишди. Умумий овқатланиш хонасини катталаштириш ва хатто ходимларни умумий иш хоналарига кучириш орқали ўзаро алоқалар зичлиги таъминланади.
Мураккаб ечим талаб этувчи вазифалар эса, марказлашмаган коммуникация жамоаларда тез ва унумли хал қилиниши исботланган.
Коммуникация роллари. Жамоада коммуникацияларга оид яна бир ёндошувда асосий эътибор, маълумот узатиш жараёнида бажариладиган ролга қаратилган булиб, бунга биноан ташкилотдаги маълумот узатиш а) "коровул", б) "ғоявий етакчи", в) "алоқачи" ва г) "чегарачи" каби касблар билан қиёсланади.
Ушбу ролларнинг хар бири, у ёки бу ташкилотга хос коммуникацияни ифодалайди. Масалан, "қоровул" шаклидаги тармоқли ташкилотда маълумотнинг ҳаракати бир ходим томонидан узатилади, ва ҳатто, бошқариб турилади. Бундай ролни одатда котиба, телефон станцияси оператори, диспетчерлар бажаради.
"Роявий етакчи" ролини ижро этувчи шахс уз фикр ва эътиқоди билан жамоанинг бошка аъзоларига таъсирини утказади. Купинча бу хил таъсир норасмий булиб, расмий ташкилот томонидан куллаб-кувватланмайди. Гуруҳ хам уз навбатида, ушбу шахс фикрига кулоқтутишни маъкул куради ва у уз қарашини бу норасмий лидерга мувофиклаштириб боради.
"Алокачи" шаклидаги тармокда бирор-бир шахс икки ГУРУҲ уртасида воситачилик ролини бажаради. Хақикий алоқачи ролини бажараётган шахс хеч қайси гуруҳга узини киритмайди ҳамда бу ролни амалга ошириш расмий ва норасмий муносабатлар тизимида кузатилади.
"Чегарачи" шаклидаги тармокда ал ока тизимидаги ҳар бир ходим барча маълумотларга максимал даражада алокадор булади, марказ ва чекка кисмлар уртасида жуда кучли маълумот алмашуви йулга куйилади.
Демақ рахбар, юзага келаётган вазиятга караб, у ёки бу маълумот алмашуви тармогини ривожлантириши ва иложи борича "чегарачи" шаклидан фойдаланишга интилиши лозим. Аммо, у ёки бу тармоқ шаклини куллаш ходимлар савиясига, гурухнинг ечиши лозим булган вазифага ва албатта, мавжуд вазиятга караб танлангани маъкул.
Ўзаро мулоқот давомида ўзганинг етакчи репрезентатив тизимини аниклаш қуйидаги усуллар орқали амалга оширилиши мумкин:
1. Куз харакатларини кузатиш. Америкалик машхур амалиётчи психологлар Р.Бендлер ва Дж.Гриндер тадқиқотлари орқали аниқланишича, одам учта репрезентатив тизимнинг биронтасидан фойдаланар экан, бу жараён унинг куз ҳаракатида ҳам ифодаланади. Қаршимиздаги одам куз (гавҳари) харакатининг йуналиши, унинг руҳий жараёни муайян репрезентатив тизимга асосланган холда утаётганлигидан далолат беради. Масалан, инсон кузининг горизонтал ҳолатда чапга, унгга хамда пастга-чапга йуналганлиги аудиал тизимга мурожаат этаётганлиги белгисидир; кузнинг юқорига-чапга, юкорига-унгга ҳамда тугрига йуналиши визуал тизимга мойиллик белгиси; кузнинг пастга-унгга йуналганлиги эса айни пайтда кинтестетик тизим устунлигини ифодалайди.
2. Сухбатдошнинг нутқини таҳлил этиш. Мулоқот давомида суҳбатдошимиз қайси репрезентатив тизимга асосланишини аниқлашнинг асосий услубларидан бири, унинг сўзларини таҳлил этишдир. Одатда, кундалик мулоқот давомида одамлар гапнинг синтактик тузилмаси ва сўзларга беиҳтиёр мурожаат этадилар. Ўзга шахснинг гапидаги сўзларга эътибор берган ҳолда унинг ҳаёт тажрибаси ва шахсий ҳислатларини аниқлаб олиш қийин эмас. Гапнинг эга, сифат ва равиш қисмлари айни пайтдаги репрезентатив тизимни акс эттиради. Айнан шундай сўзлар мажмуаси у ёки бу репрезентатив тизим етакчи бўлган инсонларда турлича кўринишга эга. Қуйида турли репрезентатив тизимга мойил кишилар нутқида учровчи сўзлар қатори баён этилган:
Визуал реперезентатив тизимли шахснинг нуткида - кўриш, қараш, тасаввур этиш, аниқ, узоқни кўзлаб, олдиндан кўриш, нарсаларга эътибор бериш, кўрсатмоқ, хаёлан кузатиш, қарашлар, ухшаш, тасвир, ноаниқ ва шу каби сузлар куп учрайди.
Аудиал репрезентатив тизимга мансуб кишининг нуткида - эшитмок тингламоқ, эшитилмоқ акс садо каби, шовқин, тинч, товушнинг турли оханглари, пичирлаб айтмоқ, талаффуз этмоқ, аниқ эшитмоқ каби сўзлар тез-тез учрайди.
Кинестетик учун эса - сезмоқ, хис этмоқ, синмоқ, тутиб олмоқ, (фикрни) илгаб олмоқ, совуқ, иссиқ, қаттиқ, уринмоқ, қийин, босим, босмоқ, куз югуртириб чикиш, сезгир, тегизмоқ, тийиб туриш ёки тура олмаслик ва шу каби сузлар куп учрайди.
3. Шахсий ҳисоботлар. Инсон узини қайси репрезентатив тизимга мансуб деб ҳисоблаши.
Турли репрезентатив тизимлар етакчи булган инсонлар мулокотида баъзи бир қийинчиликлар учраши мумкин. Масалан, визуал репрезентатив тизимга асосланиб баён этилаётган ахборотни кинестетик одам ахборот етишмовчилиги сифатида кабул килиши мумкин.
Икки репрезентатив тизимга мансуб шахслар мулокотидаги зиддиятни кузатар эканмиз, хизмат юзасидан булган вазият ходим ва рахбар муносабатларида куйидаги муаммони тугдириши мумкин - рахбар-визуал бирон масалани ходим-аудиалга тушунтирар экан, раҳбар ходимнинг тинглаётганини дикдат билан кузатади ва ходим бир томонга угирилиб кул оқ тутиб турганини куриб, бу холатни эътиборсиз равишда тинглаш, деб талкан этиши мумкин. Аслида эса аудиал учун айнан шундай тана холати маълумотни тинглаш учун кулайдир. Турли репрезентатив тизимга мансуб бир оила аъзолари уртасидаги муносабатлар ҳатто, можароларга хам олиб келади. Ота фарзандини койир экан, фарзанд кучли хислар огушида булади, ва ерга қараб туради (ҳақиқий кинестетик ҳолат). Фарзандининг ҳаракатларини кузатиб турган ва визуал репрезентатив тизим устунлик килаётган ота эса, фарзандининг эътиборини сухбатга йуналтириш мақсадида уни койий бошлайди: «Мен сенга гапираяпман, сен эса нима хакида уйлаяпсан? Қани, кузимга қарачи.». Айни пайтда ота учун фарзандининг тушунганлиги аломати унинг ота томонга нигоҳ ташлаши булиб ҳисобланади. Агар шундай холат юз бермаса, демақ ота фарзандининг эътибори бошка нарсаларга йуналган, деб йуяди.
Турли репрезентатив тизимга мансуб кишилар, масалан раҳбар ва ходим сухбатида кулланувчи сузлар ҳам орада маълум зиддиятни юзага келтиради.
Ходим қайси репрезентатив тизим оркали маълумотни қабул килиши, ёдда саклаши ва онгида қайта ишлаши хусусиятларини билиш, бериладиган топширикни унга янада мослаштириб баён этиш имконини беради. Визуал ходимга масалани тушунтириш давомида унинг тасаввурига асосланиш, тасвирлаш ва чизмадан фойдаланган маъкул. Аудиал ходимга эса унинг идрок хусусиятига мос сузларни танлаш ва маълумотнинг мантикий томонига эътибор берган долда баён этиш керақ Кинестетик репрезентатив тизим етакчи булган ходимга эса маълумотда хиссиёт ва туйгуни ифодаловчи тушунчалар, вазифанинг таркибий булакларига мувофиқ пайдо булувчи турли сезги ҳислари мужассамлашган булгани маъкул. Масалан, «... эшикдан ичкарига кирганингизда қаршингизда катта харфлар билан ёзиб куйилган...». Ушбу киска матндаги таги чизилган сузлар айнан кинестетикларга хос калит сузлар булиб ҳисобланади. Етакчи репрезентатив тизимлари турлича булган икки ходимнинг телефондаги сухбати куйидагича утиши мумкин:
«Аудиал: - Мени дикдат билан эшит, мухим топшириқ бор, яхшилаб тушуниб ол.
Визуал: - Бундай мухим масалани телефон оркали ҳал килиб булмайди, кел, куришиб гаплашиб олайлик».
Кези келганда шуни айтиш
керакки, одатда аудиал типига мансуб кимсалар телефон оркали ишларни хал этишни
маъкул куришади. Телефоннинг ишламай колиши улар учун иш кунининг самарасиз
утиши белгисидир. Визуал шахс битта чироқ ёниб турган жойда иккинчисини
излайди ва хамма нарса куз остида булишини хохлайди. «Минг
бор эшитгандан кура, бир марта курган афзал» мақоли визуалларнинг хаёт
тамойилидир. Кинестетик учун эса хонадаги жихозларнинг кулай жойлашганлиги,
айниқса ўтирадиган стул ва суянадиган столининг қулайлиги катта аҳамиятга эга.
Ходимларнинг етакчи репрезентатив тизимга мансублигини билиш улар уртасидаги баъзи тушунмовчиликлар, мукаррар булган зиддиятларни оддини олиш имконини беради.
Ташкилот микёсида ходимларни классификациялашга оид яна бир ёндошув машхур психолог К.Юнг томонидан яратилган психотиплар ҳакидаги таълимот булиб, бунга мувофиқ инсон характерининг айрим хислатлари тугма асосга эга. Масалан, улардан бири инсон узига куч-кувват олишда каерга йуналганлиги билан боглиқ холатдир. Кимдир шу кувватни ташки мухитдан олса, кимдир уз ички дунесига мурожаат этади. Ташқи муҳитга йуналган инсонлар экстраверт деб аталади, эътибори уз ички дунесига каратилган шахсга эса интроверт ибораси кулланади. Ушбу икки типнинг батафсил тавсифи куйидагича:
Экстраверт - узгалар билан мулокотда булишга эхтиёжи катта ва бу оркали узига гайрат олади, танхр колиш уни кувватсизликка олиб келади; аввал гапириб, кейин эса уйлайди; фаол ва мулокотга киришувчан; атроф-мухитдаги куп нарсаларни билишга интилади.
Интроверт - якка, танхр колганда узини яхши хис этади, фикр ва уйларини бошкалар билан уртокдашмайди, кучли мухокама жараёни уларни тез толиктиради, гапиришдан кура тинглашни яхши куради, суҳбатдан сунг фиколари ва ҳиссиётларини жамлаб ва тартиблаб олиш учун тащо қолишни маъкул куради.
Назорат саволлари
1. Шахслараро муносабатларни ташкил этиш шартлари нималардан иборат?
2. Ташкилотдаги коммуникация шартларини кўрсатинг.
3. Коммуникацияни чекловчи қандай омиллар мавжуд?
4. Коммуникация деганда нима тушунилади?
5. Такт бу ...?
6. Новаторлик ғояларига нималар киради?
7. Коммуникация ролларини изоҳланг.
Материалы на данной страницы взяты из открытых источников либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.