Agartiwshi imunitet
Оценка 5

Agartiwshi imunitet

Оценка 5
docx
13.02.2020
Agartiwshi imunitet
Agartiwshi imunitet.docx

9-синф

14-дарс

 

Мавзу: Мафкуравий иммунитет

Таълимий мақсад: Иммунитет, мафкуравий иммунитет ҳақида тушунчани билади

Тарбиявий мақсад: Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя билан кураша олади

Ривожлантирувчи мақсад: Ўқувчиларнинг фикрлаш доираси, ўз фикрини ҳимоя қила олиш ва баён қилиш каби ўзини бошқариш қобилиятлари шаклланади.

Таянч сўзлар: тажовуз, мафкуравий тажовуз,  иммунитет, мафкуравий иммунитет

Услуб: Гуруҳлар билан ишлаш.

Усул: Конференция

Дидактик воситалар: Дарслик, тегишли адабиётлар, расмлар, плакатлар, Президентимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” китоби, 

          Тайёргарлик босқичи:  (3 минут)

          СаломлашишДавоматни аниқлаш.

  Ўқувчиларни  фаоллаштириш.

Гурухларда ишлаш: Олдиндан тайёрланган топшириқларни бажариш учун синф ўқувчилари  5 та гурухларга бўлинадилар: ҳар бир савол алоҳида қоғозга ёзилиб, конвертларга солинади. Гурухлардан бир нафардан ўқувчи чиқиб, конвертларни тортиб олади.  

 Ҳар бир гурухга  берилган топшириқ дастлаб шу гурух аъзолари томонидан  қоғоз (ватман)га ёзилиб, кейин бошқа  гурух аъзоларига узатиб юборилади. Бошқа гурух аъзолари ҳам шу тарзда берилган саволга жавобларни ёзиб кейинги гурух аъзоларига узатиб юборадилар. Топшириқларга ҳар бир гурух томонидан жавоблар ёзилиб, гурухлар ичида айлантирилиб чиқилади ва  яна дастлабки гурух аъзоларига қайтарилади. Ҳар бир гурух сардори ўзларига берилган топшириқларни  бошқа гурухлар томонидан билдирилган фикрлар асосида  умумлаштириб, масалани мисоллар ёрдамида тушунтиришга ҳаракат қилади..

(Мазкур чархпалак усулида ўтилган дарсда  берилган топшириқларга синф ўқувчилари яъни гурух аъзоларининг барчаси  жалб қилинади, бу эса дарс самарадорлигини оширади).

   Топшириқлар:

1.     Бугунги кунда инсон қалби ва онгига ҳавф солаётган мафкуравий тажовузлар

2.     Қалб ва онгнинг ҳусусиятлари 

3.     Иммунитет ва мафкуравий иммунитет.

4.     Мафкуравий иммунитетнинг асосий ҳусусиятлари

5.     Миллий ғоянинг мазмун-моҳияти

Ақлий ҳужум: (5 минут)

1-гурух тақдимоти

Марказий Осиё минтақаси стратегик жиҳатдан ғоятда қулай ҳудудда жойлашгани,  ер ости ва ер усти бойликлари кўп бўлгани учун бу ерда қадим замонлардан буён турли давлатлар ўз манфаатларини кўзлаб кураш олиб борган. Босқинчи ва ёвуз кучлар ўзларининг ғаразли мақсадларига эришиш учун аввало бу ердаги халқни ғафлатга солиш, билимсизлик ва жаҳолатга қолдириш усулидан фойдаланишга ҳаракат қилган.

 Бугунги кунда у ёки бу ҳудудда ҳукмронлик қилиш учун уерларни босиб олиш, аҳолисини мавҳ этиш шарт эмас. Зеро, онги ва шуури забт этилган қараш ва кайфиятлари “маъқул” йўналишга ўзгартирилган ерлик аҳоли кўмагида ҳар қандай бойлик, табиий ресурсларга эгалик қилиш мумкин бўлиб қолмоқда.

Мамлакатимиз ичида ўзларининг ғайриисломий ғояларини тарқатишга ҳаракат қилган кимсалар ана шундай ғаразли мақсадаларни, яъни ёшларни чалғитиш, улар ёрдамида мамлакатни ўз тараққиёт йўлидан четлатиб юборишни кўзда тутган эдилар. Чет элларда “таълим” олган “ваҳоббийлар”, “ҳизбут таҳрир”чиларнинг ёшларимиз онгини заҳарлаш йўлидаги ҳаракатларини ҳам айнан шундай баҳолаш мумкин.

Мафкуравий тажовуз бирон бир мамлакатга нисбатан ичкаридан ёки ташқаридан туриб бевосита амалга ошириладиган ғоявий бузғунчиликнинг бир шакли. Бугунги кунда мафкуравий тажовузни хилма-хил усуллардан, диний, миллий ҳиссиётлари, мавжуд ижтимоий-иқтисодий қийинчиликлардан, шунингдек, замонавий техника, телекоммуникация воситаларидан усталик билан фойдаланилмоқда.

 Мафкуравий тажовуз – муайян миллат, жамият, давлатнинг тинчлиги ва барқарорлигига қарши қаратилган, мавжуд ижтимоий-сиёсий муносабатларни заифлаштиришга ва барбод қилишга йўналтирилган, фуқаро ва жамият ҳавфсизлигига таҳдид солувчи ғоявий-назарий қарашлар ва унга асосланган амалиёт сифатида чиқади.

Мамлакатимизда татбиқан мафкуравий тожовуз аҳолининг маълум бир қатламлари, айниқса, ёшларнинг қарашларини ўзларига маъқул йўналишда ўзгартириш, диний экстремизм, аҳлоқсизлик каби бузғунчилик ғояларини сингдиришдек кўринишларда содир бўлмоқда. Бундай тажовуж демократия байроғи остида фуқароларни қонуний ҳокимият органлари  фаолиятини издан чиқариш,  зўравонлик ҳатти-ҳаракатларини амалга оширишга ундаш, уларни  Конститутциямизда кўзда тутилмаган бошқа тузилмалар билан алмаштиришга чақиришдек уринишларда ҳам намоён бўлмоқда.

 

2-гуруҳ

 

Бугунги кунда дунёда инсон қалби ва онгини эгаллаш учун қаттиқ кураш бормоқда. Бу курашда турли мафкуравий полигонлар томонидан ҳар-хил таъсир воситалари ишга солинмоқда.

Маълумки,  инсоннинг қалби ва онги унинг ҳаёти маъно-мазмунини белгилайдиган, бутун вужудини бошқариб турадиган сезги ва фикр марказларидир.

Қалб ҳис-туйғулар макони. Инсон ҳис туйғулари ўта нозик бўлгани боис қалб тез ўзгариб туради. Қалбни адашишлардан сақлаш учун унда ишонч шакллантирилади. Ишонч эътиқодга асос бўлади. Эътиқодли қалбни эса енгиш, салбий томонга ўзгартириш қийин бўлади.

Онг тафаккур маркази бўлиб, унда фикр ва маълумотлар жамланади ва тахлил қилинади, хулоса чиқарилади. Онгда дунёқараш шаклланади. Дунёқараши соғлом  одамни соҳта ғояларга ишонтириб ҳам, алдаб ҳам бўлмайди.

Лекин ёшларнинг туйғулари ва тафаккурларида шаклланиш жараёни кечаётгани учун уларда ҳали эътиқод ва дунёқараш шаклланмаган бўлади. Шу боис ёт бегона ғоялар асосан ёшларнинг қалби ва онгига хужум бошлайди.  

Бундай тажовузларга йўл қўймасликнинг энг қулай йўли уларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришдир.

 

3-гуруҳ

 

“Мафкуравий иммунитет” тушунчасини биринчи Президентимиз Ислом Каримов ишлатган ва унга қуйидагича таъриф берган.

“Маълумки, ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун, аввало, киши организмида унга қарши  имммунитет ҳосил қилинади. Биз ҳам фарзандларимиз юрагида она Ватанга, бой тарихимизга ота-бобларимизнинг муқаддас динига соғлом муносабатини қарор топтиришимиз, таъбир жоиз бўлса, уларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришимиз зарур”. 

Иммунитет (лот. Immunitas – озод бўлиш, қутилиш)деганда тиббиётда организмнинг доимий ички муайянлигини сақлаши, ўзини турли хусусиятларга эга таъсирлардан, уни ташқи инфекциялар кириб келишидан ҳимоя қилишга қодир бўлган реакциялар мажмуи тушунилади.

Иммунитет муайян ҳимоя демакдир ва у ниманингдир олдини олишга, унга қараши курашга  қаратилган бўлади.

Миллий ғоя асосидаги  мафкуравий иммунитет, аввало, ҳар бир юртдошимизнинг соғлом эътиқод ва юксак дунёқарашига эга бўлишини тоқозо этади. У   Президентимиз Ислом Каримов асарларида илгари сурилган олийжаноб ғоялар, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳот натижалари, Ватанимиз ва дунё тарихи, миллий ва умумбашарий қадриятлар, замонавий цивилизация ютуқларига доир билим ҳамда тасаввурларга таянади.   

Мафкуравий иммунитет тизимини шакллантиришда ёт ғоялар кириб келишининг олдини олиш ва уларни йўқотишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини ўз ичига оладиган мафкуравий профилактиканинг ўрни катта.

Мафкуравий ҳимоя ғоявий бўшлиқни тугатиш, мафкуравий парокандаликни олдини олиш ёки бирор-бир ҳудуд, қатлам, гуруҳни ёт ва зарарли ғоялар таъсиридан халос қилиш мақсадида амалга оширилади.

Мафкуравий кураш глобал характер касб этган бир шароитда ғайриинсоний бўлган ғояларга қарши тура олиш ўқувчиларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш зарурлигини кўрсатади.

Соғлом иммунитетга эга бўлмаган одам соғлом эътиқод ва дунёқарашдан маҳрум бўлади. Ундай кишилар яхши билан ёмоннинг, дўст билан душманнинг фарқига бормайди. Халқ ва Ватан манфаатлари улар учун бегона.

 Соғлом иммунитетли одам эса ўзини ёмон ишлардан тияди. Бинобарин, ёмонликка қарши нафрат, яхшиликка нисбатан муҳаббат ва ҳайрихоҳлик – соғлом  иммунитетнинг асосий белгиларидандир. Унинг асосий ҳусусиятлари огоҳлик, фикрга қарши фақат фикр, ғояга қарши фақат ғоя, жаҳолатга қарши фақат маърифат билан кураша олиш кўникмаларидир.

 

4-гуруҳ

 

Эрурсен шоҳ – агар огоҳ сен,

Агар огоҳсен сен – шоҳсен сен

Огоҳлик – дунёдан, ён-атрофда бўлаётган ўзгаришлардан, одамлар ва халқларнинг орзу-интилишларидан доимий бохабар бўлиб яшашдир. Мана шундай қоидани ҳаёт тарзига айлантирган халқ ҳаётда пайдо бўлаётган муаммоларни вақтида ҳал этади, тажовузкор кучларнинг ғоявий ва бошқа ҳар қандай ҳамлаларига қарши муносиб зарба бера олади.

Дунёни билиш, ён-атрофда содир бўлаётган воқеаларнинг асл маъносини англаш инсонга куч-қувват бағишлайди. Дунёдан беҳабарлик, жоҳиллик эса одамни заиф қилиб қўяди.

Огоҳлик айниқса бугунги кунда ғоятда муҳим аҳамият касб этмоқда.  Чунки инсоният қўлида мавжуд бўлган қурол яроғлар ер куррасини бир неча бор яксон қилишга етадиган ядровий бомбалар захираси тўпланиб қолган, инсоният тақдири қил устида турган пайтда бепарво ва лоқайд яшаш – келажакка хиёнат қилиш билан баробардир.

Мафкуравий иммунитетнинг муҳим шартларидан бири  маърифатлиликдир. Чунки маърифатли одам фақат билим асосида яшайди, ҳақиқатни тушуниб етмасдан туриб, ҳар томонга оғиб кетавермайди. Юртимизда ана шундай маърифатли, баркамол инсонларни тарбиялашга муҳим аҳамият берилмоқда. Таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳатлар, халқ маънавиятини юксалтириш борасида қилинаётган ишлар, соғлом авлодни тарбиялаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар – барчаси билимли, маърифатли ва онгли инсонни вояга етказишга қаратилгандир.

Билимли одам сохта мафкуравий оқимлар  ва бошқа шаклдаги зарарли таъсирларга берилмай, инсониятнинг синалган тарихий тажрибалари, энг аввало ўз аждодларининг анъаналари йўлидан боради, ҳар қандай жозибали ғоялар билан ниқобланган жаҳолатга қарши маърифат билан курашилади.

Маънавий ҳаётимизга жиддий хавф соладиган яна бир иллат бу – сотқинликдир. Сотқинлар иккита одамнинг, иккита мамлакатнинг ўртасидаги урушни ҳам бошлаб берадилар. Биз бундай одамлардан ҳамда бировнинг ҳаётига, ён-атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга бетараф ва бепарво бўлган одамлардан ҳам одамлардан огоҳ бўлишимиз керак.

 

5-гуруҳ

 

Миллий ғоя ўзининг мазмун-моҳияти билан турли ранг ва шаклларда намоён бўладиган мафкуравий тажовузларга қарши тура оладиган кишиларни тарбиялашга хизмат қилади.

Президентимизнинг “Куч – билим ва тафаккурда” деган шиори ҳам ёшларни билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллашага даъват этмоқда. Бунинг учун юртимизда ёшлар учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда.

Бугунги ёшлар соғлом эътиқод, юксак дунёқараш, маърифат асосида ўзлигини намоён қилмоғи, ўзининг бор куч ва имкониятларини уларни ўз бағрида асраб-авалаб вояга етказаётган азиз Ватанимиз равнақи учун бахш этмоғи лозим.

Жасур боболаримиз мактаблар, илм даргоҳлари, газета ва журналлар очиш, халқни билимли ва маърифатли қилиш йўлида ўз жонларини ҳам аямаганлар. Чунки маърифатли инсонни ҳеч ким йўлидан адаштираолмайди, ҳеч қандай куч енга олмайди

“...ёшларимиз миллий ўзлигини, шу билан бирга, дунёни чуқур англайдиган, замон билан баробар қадам ташлайдиган  инсонлар бўлиб етишсин. Ана шунда жоҳил ақидапарастларнинг “даъвати” ҳам аҳлоқ-одоб тушунчаларини рад этадиган, биз учун мутлақо бегона ғоялар ҳам уларга ўз тасирини ўтказа олмайди” – Ислом Каримов Юксак маънавият – енгилмас куч” – 120-бет.                                                                                                                                                                                              

 “Миллат бор экан, миллий давлат бор экан, унинг мустақиллиги ва эркинлигига, анъана ва урф одатларига таҳдид соладиган, уни ўз  таъсирига олиш, унинг устидан ҳукмронлик қилиш, унинг бойликларидан ўз манфаати йўлида фойдаланишга қаратилган интилиш ва ҳаракатлар доимий хавф сифатида сақланиб қолиши муқаррар”, - деб ёзади Президентимиз. Шундай экан, вояга етаётган ҳар бир фарзандимизни кучли мафкуравий иммунитетга эга шахс сифатида тарбиялаш озод ва обод Ватан, эркин ва фаравон ҳаётни таъминлашимизнининг асосий шартларидан бири бўлиб қолади. 

 

Мустаҳкамлаш:

     

1. Миллий истиқлол ғояси билан боғлиқ билим ва тасаввурлар нималарни шакллантиришга хизмат қилади? 

А. Миллий маданият ва санъатни

В. Саломатлик сирларини тўғри ўзлаштиришни

С. Фақат миллийликни

Д. Юксак дунёқараш, соғлом эътиқод, мафкуравий иммунитетни

2. Инсон қачон сохта ғоя ва мафкурага ишонади?

А. Дўстидан хафа бўлса.

В. Қалби ёки онгида бўшлиққа йўл қўйилса

С. Бугунги кундаги  ўзгаришлардан бехабар бўлса

Д. Дунё  хабарларидан воқиф бўлмаса

3. Бирор нарсадан халос ва фориғ бўлиш маъносини билдирадиган лотинча сўз ёзилган қаторни топинг.

А. immunites

В. demоs

С. liberalis

Д. Cоnserv

4. Нима эътиқодга асос бўлади?

А. Туйғу

В. Фикр

С. Онг

Д. Ишонч

5. Инсон қалби ва онгига таъсир ўтказадиган қуроллар қандай номланади?

А. Жанговор қуроллар

В. Ғоявий қуроллар

С. Ўқув қуроллар

Д. Методик қуроллар

6. Ҳозирги вақтда бирор бир давлат ўз рақиби бўлган давлатни қандай йўллар билан заифлаштиришга ҳаракат қилади?

А. Ҳарбий, сиёсий, босқинчилик йўли билан

В. Маданий-маърифий, ижтимоий йўл билан

С. Ташқи алоқаларни мустаҳкамлаш йўли билан

Д. Иқтисодий, ғоявий, экологик ва информацион кураш йўллари билан

Уйга вазифа: Қўшимча адабиётлардан фойдаланиб, “Огоҳлик – давр талаби” мавзусида иншо ёзиб келиш


 

Мавзу: Мафкуравий иммунитет Таълимий мақсад:

Мавзу: Мафкуравий иммунитет Таълимий мақсад:

Мазкур чархпалак усулида ўтилган дарсда берилган топшириқларга синф ўқувчилари яъни гурух аъзоларининг барчаси жалб қилинади, бу эса дарс самарадорлигини оширади)

Мазкур чархпалак усулида ўтилган дарсда берилган топшириқларга синф ўқувчилари яъни гурух аъзоларининг барчаси жалб қилинади, бу эса дарс самарадорлигини оширади)

Мафкуравий тажовуз бирон бир мамлакатга нисбатан ичкаридан ёки ташқаридан туриб бевосита амалга ошириладиган ғоявий бузғунчиликнинг бир шакли

Мафкуравий тажовуз бирон бир мамлакатга нисбатан ичкаридан ёки ташқаридан туриб бевосита амалга ошириладиган ғоявий бузғунчиликнинг бир шакли

Ишонч эътиқодга асос бўлади. Эътиқодли қалбни эса енгиш, салбий томонга ўзгартириш қийин бўлади

Ишонч эътиқодга асос бўлади. Эътиқодли қалбни эса енгиш, салбий томонга ўзгартириш қийин бўлади

Миллий ғоя асосидаги мафкуравий иммунитет, аввало, ҳар бир юртдошимизнинг соғлом эътиқод ва юксак дунёқарашига эга бўлишини тоқозо этади

Миллий ғоя асосидаги мафкуравий иммунитет, аввало, ҳар бир юртдошимизнинг соғлом эътиқод ва юксак дунёқарашига эга бўлишини тоқозо этади

Агар огоҳсен сен – шоҳсен сен

Агар огоҳсен сен – шоҳсен сен

Миллий ғоя ўзининг мазмун-моҳияти билан турли ранг ва шаклларда намоён бўладиган мафкуравий тажовузларга қарши тура оладиган кишиларни тарбиялашга хизмат қилади

Миллий ғоя ўзининг мазмун-моҳияти билан турли ранг ва шаклларда намоён бўладиган мафкуравий тажовузларга қарши тура оладиган кишиларни тарбиялашга хизмат қилади

Ватан, эркин ва фаравон ҳаётни таъминлашимизнининг асосий шартларидан бири бўлиб қолади

Ватан, эркин ва фаравон ҳаётни таъминлашимизнининг асосий шартларидан бири бўлиб қолади

В. Фикр С. Онг Д. Ишонч 5

В. Фикр С. Онг Д. Ишонч 5
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
13.02.2020