Агрессия бу:
Л.Бендер – агрессия кучли фаоллик, қадр-қимматини намоён қилишга интилиш
Дальгадо – агрессия бу, душманлик акти, низолар, урушлар, кимнидир ёки бирон обектни вайрон қилишга қаратилган харакатлар йиғиндиси
Уильсон – тажовузкорлик-физиологик ва асосий фаолиятда томонларга тахдиди билан изохланади
АГРЕССИЯ АМАЛГА ОШИШ ШАКЛИГА КЎРА:
ГЕТЕРОАГРЕССИЯ
Бевосита гетероагрессия-ўлдириш, зўрлаш, калтакалаш
Билвосита гетероагрессия-жиноят уютириш, тахдид в.б.
АУТОАГРЕССИЯ
Бевосита аутоагрессия – ўз жонига қасд қилиш (суицид)
Билвосита аутоагрессия-барча психосаматик касалликлар
Агрессив хулқли инсонларнинг психологик хусусиятлари:
Одамлар устидан устунликка ва улардан ўз мақсади йўлида очиқ-ойдин фойдаланишга интилиш
Барбод этиш тинденцияси
Атрофдаги одамларга зарар келтиришга йўналганлик
Зўравонликка мойиллик (оғриқ етказиш)
Арт-терпия бу:
Психотерпиянинг умумсоғломлаштирувчи методлари сирасига кириб, кичик мактаб ёшидан бошлаб, катталар ўртасида хам турли кўринишларда фойдаланиб, самарали натижаларга эришиб келинмоқда.
Арт-терпиянинг афзалликлари:
Турли рухий касалликлардан химояланиш
Стресс, агрессия ва депрессияни олдини олиш
Даъволовчи муолажа сифатида дори-дармонсиз фаолиятни амалга ошириш, касалликларни енгиллаштириш
Янги қобилиятларни аниқланиши,шаклланиши ва ижодий имкониятларнинг ортиши
Ижтимоий мухитга мослаштиришда ёрдам беради
Қўрқувни енгишда фойдаланилади
Ақлий, интеллектуал салохият ортади
Организм ва психикаси ижодийликка ўргатади
Баъзан янги санъат асари дунёга келади
Ижтимоийлашув – индивиднинг ижтимоий тажрибани ўзлаштириш жараёни ва фаоллиги бўлиб, бу ўз навбатида мулоқот ва фаолиятда намоён бўлади. Ижтимоийлашув жараёни жамиятдаги турли ўзгаришлар ва мақсадга йўналтирилган тарбия натижасида стихияли тарзда кечади.
Ижтимоийлашув жараёнини турли психологик илмий мактаблар турлича таҳлил қилганлар:
Необихевиоризм намоёндалари ижтимоийлашув – бу ижтимоий ўрганишдир;
Интеракционизм вакиллари ижтимоий ўзаро таъсирлар натижаси;
Гуманистик психология вакиллари эса Мен концепциясининг намоён бўлиши деб таърифлаганлар.
Басснинг агрессия категориялари
Агрессия типи | Мисоллар |
Жисмоний-актив-тўғри | Одамни совуқ қурол билан жарохатлаш, уни калтаклаш ва ўқ отар қурол билан яралаш |
Жисмоний-актив-эгри | Қопқон-миналарни кўйиш; ёлланма қотил билан душманини йук килиш учун тил бириктириш |
Жисмоний-пассив-тўғри | Одамнинг мақсадга эришишига ёки истаган фаолияти билан шуғулланишига (масалар ўтириб ўтқазиладиган намойиш) жисмонан йул куймасликка харакат қилиш |
Жисмоний-актив-эгри | Зарур вазифаларни бажаришдан бош тортиш (масалан, утириб утказиладиган намойиш пайтида худудни бўшатиб қуйишдан бош тортиш) |
Вербал-актив-тўғри | Суз билан хақоратлаш ёки бошқа одамни камситиш |
Вербал-актив-эгри | Бошқа одамга тухмат қилиш ёки у хақида миш-мишлар тарқатиш |
Вербал-пассив-тўғри | Бошқа одам билан гаплашишдан, унинг саволларига жавоб беришдан бош тортиш ва бошқалар |
Вербал-пассив-эгри | Аниқлик киритишдан ва тушунтириб беришдан бош тортиш (масалан, нохақ танқид остига олинган одамни химоясига бирон-бир гап айтишдан бош тортиш) |
Психологияда агрессив хулқ-атвор қуйидагича классификация қилинади:1. Агрессиянинг дардмандлик даражасидаги аломатлари (тутоқиб кетиш, жаҳл келганда ўзини йўқотиб қўйиш);2. Агрессиянинг жисмоний оғзаки ва бошқа, бутун жамият учун номақбул саналган аҳлоқ қонун-қоидалари билан боғлиқ шакллари (одатда, улар ижтимоийлашув хусусиятлари, аксил ижтимоий хулқ-атвор нормаларининг мустаҳкамланиши билан боғлик бўлади);3. Жамиятда қабул қилинган аҳлоқ қонун-қоидаларини етарлича ўзлаштирилмаганлиги ёки хатти-ҳаракатларини идора қилиш имконини берувчи хусусий сифатларни тўлиқ шаклланмаганлиги билан боғлиқ агрессиянинг турли кўринишлари (таълим-тарбия кўрмаганлик);4. Айрим кузатувчилар томонидан агрессивлик ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилиш, бировга зиён етказиш гумонини пайдо қиладиган, бошқа бир кузатувчилар томонидан қатъийлик, фаоллик сифатида талқин қилинадиган барча хатти-ҳаракатлар.
Агрессияни тез-тез ифодаланиши шахснинг эмоционал ҳолати бўлиб унинг асосини қуйидагилар ташкил этади:
нерв-психик касалликлар, инсон нерв системасини ниҳоятда чарчаганлиги.
оиладаги психологик муҳитнинг носоғломлиги ва ота-оналарда педагогик- психологик билимларнинг етишмаслиги.
шахснинг ҳарактер хислати, ижтимоий муҳитнинг ёмонлашуви.
Бандуранинг фикрича, агрессив хулқ-атворни анализ қилиш учун қуйидаги вазиятларни эътиборга олиш талаб қилинади:
Бундай ҳатти-ҳаракатни ўқиш усуллари;
Уларнинг пайдо бўлишини правокация қилувчи факторлар;
Уларнинг мустаҳкамланиб қолиш шарт-шароитлари.
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.