Mавзу. Бизнесни молиялаштириш
Режа:
1. Бизнесни молиялаштириш
2. Молиявий манбалардан фойдалана олиш имкониятлари
3. Инвестиция
4. Айланма капитал ва унинг таркиби
5. Шахсий капитал
6. Қарзга олинган маблағлар
7. Лизинг
8. Грантлар
Бизнесни молиялаштириш ва молиявий манбалардан фойдалана олиш имкониятлари. Бошланғич капитал: Инвестициялар, Айланма капитал ва унинг таркиби, Шахсий капитал. Бошланғич капитал манбалари: Шахсий капитал; Қарзга олинган маблағлар; Лизинг; Тўғридан-тўғри инвестициялар; Грантлар.
Бизнесни молиялаш ва молия манбаларига йўл топиш-ўз фаолиятини энди бошлаган тадбиркорлар учун ҳам, ҳозирда фаолиятини олиб бораётган тадбиркорлар учун ҳам муҳим аҳамият касб этадиган масала ҳисобланади. Молиявий маблағларнинг етишмаслиги ва йўқлиги, кўпинча инқирозга олиб келади. Шунинг учун молиявий манбаларига йўл топиш кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун ривожланишнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Ўз бизнесингизни очишингиз учун бошланғич сармоя (дастлабки сармоя) деб аталувчи маблағ керак бўлади. У инвестиция ва айланма капитал учун керак бўлади. Сизга қанча дастлабки сармоя кераклигини ва уни қаердан олишни билишингиз керак.
Инвестиция
Инвестиция сизнинг бизнесингиз учун муҳим ва қимматли ҳамда узоқ вақт ойдаланиладиган нарсани сотиб олиш учун керак. Гоҳида бизнесни очиш учун инвестиция керак эмас. Яхшиси кичик инвестициялардан фойдаланган маъқул, чунки бу ҳолда таваккалчилик камаяди. Инвестиция минимумини ҳисоблаш чиқиш зарур.
Уни иккига ажратиш мумкин: бино ва жиҳоз.
Бино бу кичкина хона ёки бутунлай бино бўлиши мумкин. Сиз ўзингизнинг техник-иқтисодий асосномангизда бизнесингиз қаерда жойлашишини кўрсатгансиз.
Келинг, энди сизнинг корхонангиз учун қанча майдон кераклигини ва сизнинг ишингиз
гуллаб–яшнаши учун қандай жойлашиш маъқул ҳисобланади? Сиз ўзингизнинг техник-иқтисодий асосномангизга, зарур бўлганда, ўзгартиришлар киритишингиз мумкин.
Сиз ўзингизни танловингизнинг аниқлаб олгач ўйлаб кўринг, сиз нимани танлайсиз:
• Бинони ижарага олишни;
• Бинони сотиб олишни;
• Бинони қуришни;
• Сизга бино керак эмас.
Ижара-энг арзон усул бўлиб, зарур бўлганда унинг жойлашиш ўрнини алмаштириш имконини беради. Ўзининг биносига эга бўлишга қараганда бу анча ишонарсиз. Сиз доим бинони реконструкция қилишингизга тўғри келиши мумкин ёки сиздан бинони бўшатиб қўйишни сўрашлари мумкин.
Бинони сотиб олиш-тез ва содда, шунингдек, агар сиз керакли бинони, зарур бўлган жойдан топа олсангиз. Бироқ ўз биноингизга эга бўлиш анча маблағ талаб этилади.
Бинони қуриш-сизнинг бизнесингиз бинони ўзи ва унинг жойлашишига нисбатан махсус талаблар қўйса, бу жуда қулай вариант. Бироқ бу сезиларли даражадаги маблағ ва қурилиш учун ойлар (ҳаттоки йиллар) талаб этилиши мумкин.
Энг арзон усул – ишни ўз уйингиздан туриб бошқариш. Сизнинг бизнесингиз фойда келтирмай турган даврида биносиз ишласа ҳам бўлади. Бироқ бу ҳолда бизнесни оиладан ажратишда муаммолар туғилиши мумкин.
Жиҳозлар масаласига келсак (асбоблар, офис мебели, транспорт воситалари ваҳаказо), улар энг аввало, ишлаб чиқарувчиларга ва ким хизмат кўрсатиш соҳасида ишлаётганлар учун керак. Гоҳида жиҳозларни сотиб олиш учун катта маблағларни сарф қилишга тўғри келади, шунинг учун сиз билишингиз керак бўлади: қайси жиҳоздан, қанча керак? Буни албатта сизнинг техник – иқтисодий асосномангизга киритишингиз керак.
Айланма сармоя ва унинг ташкил этувчилар
Сиз ўз бизнесингиздан фойда ола бошлашингиздан аввал, сиз товар ишлаб чиқаришингиз ёки қандайдир хизматни кўрсатишингиз учун жиҳоз ва материалларни сотиб олишингиз керак бўлади. Худди шунингдек, шу давр учун ходимларингизга иш ҳақи, агар бинони ижарага олган бўлсангиз унга ижара ҳақи тўлашингиз керак. Яъни ҳар қандай бизнес-аввало маблағ киритиш, сўнгра фойда олиш демак. Сиз киритган маблағ айланма капитал (сармоя) дейилади. Айланма сармоя дастлабки капитал (сармоя) таркибига киритилади. Дастлабки сармоя миқдорини аниқлагач, сиз қанча муддатдан кейин фойда олишингиз мумкин ва бу давр учун қанча айланма сармоя киритиш талаб этилишини ҳисоблаб чиқишингиз керак.
Сизнинг ҳисобларингизнинг кўрсаткичларидан кўра бироз кўпроқ сармояга эга бўлиш
керак. Бунга сабаб иш жараёнида кўзда тутилмаган харажатлар ва турли ушланиб қолишлар рўй беради.
Айланма сармоя қуйидагилардан ташкил топади:
• Хом ашё ёки тайёр маҳсулот сотиб олиш;
• Ижара тўлови;
• Иш ҳақи;
• Товарларнинг сотилиши;
• Суғурта;
• Бошқа харажатлар.
Мавзу юзасидан саволлар:
1. Молиявий манбалар нима?
2. Бошланғич капитал нима?
3. Инвестицилар хақида тушунча?
4. Шахсий капитал қандай капитал?
5. Бошланғич капитал манбалари нималардан иборат?
6. Лизинг нима?
Топшириқ. №18
Тадбиркорлик бизнес асослари фанидан
Дастлабки сармояни ҳисоблаш мисоллари
1-мисол. Нодир ўзининг дастлабки сармоясини ҳисоблаш учун кўп меҳнат қилишига тўғри келди. У қурувчилар,таъминотчилар, ижарачилар ва ҳ.к.лар билан сухбатлашди. Унинг мўлжалича, қилган харажатлари қопланиши учун икки ой керак. У ҳаммасини ҳисоблади, жадвалдаги ҳар бир рақамни
текширди. Нодир ўзининг маиший хизмат салонини ривожлантиришдаги ҳар бир босқични аниқ билади. Бу даврда дастлабки сармоя барча харажатларни қоплаши керак.
Дастлабки сармоя |
|
Инвестициялар |
|
• Бино |
|
Қурилиш |
|
Сотиб олиш |
|
Қайта қуриш ёки реконструкция |
+ 675 000 сўм |
• Жиҳоз |
|
Офис мебели |
+ 860 000 сўм |
Хонани тозалаш учун жиҳоз |
+ 740 000 сўм |
Мебелни таъмирлаш учун жиҳоз |
+ 320 000 сўм |
Кичик (майда) таъмирлашлар учун жиҳоз ва материаллар |
+ 350 000 сўм |
Техникани таъмирлаш учун жиҳоз |
+ 150 000 сўм |
Электрик ва сантехниклар учун асбоблар |
+ 150 000 сўм |
Айланма сармоя |
|
• Хизматни ривожлантириш |
+150 000 сўм |
• Иш ҳақи |
+740 000 сўм |
• Ижара |
+250 000 сўм |
• Суғурта |
+50 000 сўм |
• Бошқа харажатлар |
+400 000 сўм |
Дастлабки сармоянинг умумий миқдори |
4835 000 сўм |
2-мисол. Ариз ўзининг дастлабки сармоясини узоқ ҳисоблаб ўтирмади. У ўз бизнесини ривожлантириш учун керакли баҳоларни билади. Азиз ўзи киритган сармоянинг авто сервисни 3 ойлик иши давомида оқланишини ҳисоблаб чиқди. У ўзининг техник-иқтисодий асосномасини қуйидагича тўлдирди.
Дастлабки сармоя |
|
Инвестициялар |
|
• Бино |
|
Қурилиш |
|
Сотиб олиш |
|
Қайта қуриш ёки реконструкция |
+970 000 сўм |
• Жиҳоз |
|
Офис мебели |
+534 000 сўм |
Кичик таъмирлашлар учун жиҳоз ва асбоблар |
+120 000 сўм |
йирик таъмирлашлар учун жиҳоз ва асбоблар |
+350 000 сўм |
машиналарни ювиш учун жиҳозлар |
+650 000 сўм |
Айланма сармоя |
|
• Хизматни ривожлантириш |
+385 000 сўм |
• Иш ҳақи |
+380 000 сўм |
• Ижара |
+250 000 сўм |
• Суғурта |
+50 000 сўм |
• Бошқа харажатлар |
+350 000 сўм |
Дастлабки сармоянинг умумий миқдори |
4039 000 сўм |
Топшириқ. №19
Тадбиркорлик бизнес асослари фанидан
Дастлабки сармояни шакллантириш мисоллари.
1-мисол. Нодирга ўз ишини очиш учун сезиларли миқдордаги дастлабки сармоя керак. У маълум миқдордаги маблағни тўплади, бироқ бу етарли бўлмади. Шунда Нодир банкка кредит учун мурожаат қилди. Гаров сифатида ўзининг икки хонали квартирасини таклиф қилди. Барча зарурий нарсаларни техник – иқтисодий асосномада келтирди.
Дастлабки сармоя манбалари |
|
Зарурий дастлабки сармоя |
4835 000 сўм |
Дастлабки сармоя манбалари |
|
Тадбиркорнинг мулки |
2750 000 сўм |
Бошқа манбалар: |
|
Банк кредити |
2085 000 сўм |
ҲАММАСИ:(дастлабки сармоя суммаси) |
=4835 000 сўм |
Гаров: |
|
1. Банк кафолати |
|
Квартира манзили Навоий кўчаси 4/35 |
|
Эслатма: Ўйлаб кўринг, банкдан кредит олмоқчи бўлсангиз, сиз нимани гаров сифатида тақдим этардингиз. Буни ўзингизнинг техник – иқтисодий асосномангизда кўрсатинг.
2-мисол. Азизга дастлабки сармоянинг бир қисмини топиш талаб этилади, чунки маблағнинг асосий қисми унда мавжуд. У банкдан кредит олмоқчи эмас, чунки унинг амакиваччаси Акбар унга кредит сифатида маблағ бериб турмоқчи. Улардан нотариус иштирокида пул маблағини қайтариш шартлари ва муддатлари ҳақидаги ёзма мажбурият олинган, тасдиқланган.. Ўзининг техник – иқтисодий
асосномасида Азиз қуйидагиларни кўрсатди:
Дастлабки сармоя манбалари |
|
Зарурий дастлабки сармоя |
4039 000 сўм |
Дастлабки сармоя манбалари |
|
Тадбиркорнинг мулки |
3015 000 сўм |
Бошқа манбалар: |
|
Амакиваччаси Акбар |
1024 000 сўм |
ҲАММАСИ:(дастлабки сармоя суммаси) |
=4039 000 сўм |
Эслатма: Ўйлаб кўринг, банкдан кредит олмоқчи бўлсангиз, сиз нимани гаров сифатида тақдим этардингиз. Буни ўзингизнинг техник – иқтисодий асосномангизда кўрсатинг.
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.