Богча ёши даврининг психологик хусусиятлари
Оценка 4.9

Богча ёши даврининг психологик хусусиятлари

Оценка 4.9
doc
17.02.2020
Богча ёши даврининг психологик хусусиятлари
болалар психологияси.doc

Богча ёши даврининг психологик хусусиятлари

 

Боланинг 3 ёшдан 7 ёшгача булган богча ёши болалик даврининг ката бир кисмини ташкил тади. Асосан манна шу даврдан бошлаб боланинг мустакил фаолиятлари ривожланади хамда шахсий индивидуал хусусиятлари (инсоний фазилатлари)  таркиб топа бошлайди. Машхур рус педагогларидан П.Ф.Лестгафнинг фикрича, инсоннинг богча ёшидаги даври шундай бир даврки, анна шу давр мобайнида келгусида кандай характер хислатлари пайдо булиши белгиланади ва ахлокий сифатларининг асослари юзага келади.

Бола богча ёшига етгач, унинг психик тараккиётида жиддий узгаришлар юзага келади. Чунки худди анна шу даврдан бошлаб боланинг мустакил фаолияти анчагина кучая бошлайди. Богча ёшидаги бола мустакил фаолиятда булла олиши учун зарур булган иккита кудратли кучга эга. Биринчидан, маълум даражада узига буйсундирилган харакат аппаратига, иккинчидан эса, атрофидаги ката одамлар ва уз тенгдошлари билан бир кадар эркин  муносабатда булла оладиган нуткка эга. Мана шунинг учун бу ёшдаги болаларнинг хулк-атворлари, хатти-харакатлари, кизикиш ва эхтиёжлари богчага тарбия ёшидаги болаларникидан кескин фарк килади. Бу эса, уз навбатида, богча ёшидаги болалар билан  богчагача тарбия ёшидаги болалар таълим-тарбиясига хам утрлича  муносабатда булишни такозо килади. Богча ёшидаги даврда боланинг барча психик жараёнлари жадал ривожлана бориб, унинг ташки мухит билан булган муносабатларида анчагина узгаришларни юзага келтиради. Бир томондан, бола богча ёшига етгач, катталарнинг доимий ёрдамларидан анча озод булиб, улардан бир кадар узоклашади, иккинчи томондан, катталар билан булган муносабатлари мураккаб, куп томонлама характер касб эта бошлайди. Шу нарса характерлики, кичик богча ёшидаги бола димий ёрдам ва гамхурлик талаб киладиган объектдан секин-асталик билан оила холида богча болалар группасининг фаол аъзосига айлана бошлайди. Демак, бу даврдан бошлаб, мухтожликдан кутилиб, узи хам бошкаларга маълум даражада ёрдам бера оладиган, узининг бурчи, вазифалари, кизикишлари хамда   хилма-хил эхтиёжларига эга булган шахсга, жамоа аъзосига айлана бошлайди.

Богча ёшидаги болаларнинг психик жихатдан ривожланишларида уларда пайдо буладиган хилма-хил эхтиёж ва кизикишлар болаларни у ёки бу харакатга ундовчи, уларни ишга солувчи (омил) хисобланади. Маълумки, илк ёшдаги болаларда (Янги чакалокларда) асосан органик эхтиёжлар (масалан: овкатланиш, ташкаликни кондириш, ухлаш каби) мавжуд булади. Богчагача тарбия ёшидаги болалар эса бундаё органик эхтиёжлардан ташкари ижтимоий  ва интеллектуал эхтиёжларнинг дастлабки куртаклари юзага кела бошлайди.  Масалан: богчагача тарбия ёшидаги болалар яхши гапира олмасалар хам, хаддан ташкари кизикувчан буладилар. Улар кузларига куринган хар бир нарсани куллари билан тимирскилаб ушлаб кургунларича тиниб тинчимайдилар. Богчагача тарбия ёшидаги болаларда учрайдиган манашундай кизикувчанлик уларда интеллектуал эхтиёжларнинг юзага келаётганидан далолат беради. Богча ёшидаги болаларда ижтимоий интеллектуал ва ахлокий эхтиёжлар яккол курина бошлайди. Агар богчагача тарбия ёшидаги бола узок вакт давомида ёлгиз узи бирон уйинчок билан машгул булиб утира олса, богча ёшидаги (хусусан урта ва ката группа болалари) бола бундай ёлгиз уйнашга токат кила олмайди. Уларда узларига якин булаган  катта одамлар ва теглошлари билан муносабатда булиш эхтиёжи тугилади. Улар тор оила доирасидаги муносабатлар билан уз эхтиёжларини кондира олмай кенгрок доирадаги муносабатларга интила бошлайдилар. Натижада бу ёшдаги болаларнинг ижтимоий муносабат ва фаолият доиралари тобора кенгайиб боради. Богча ёшидаги болалар табиатларига хос булган кучли эхтиёжлардан яна бири хар нарсани билиб олишга булган эхтиёждир. Боланинг фаолият доираси кенгайган сари атрофидаги нарсаларни билишга каратилган эхтиёжлари хам орта боради. Бунга сабаб болада турмуш тажрибасининг озлигидир. Хар бир нарса бола учун янгилик булиб туюлади ва бола уни хар томонлама билиб олишга интила беради. Шунинг учун хам улар жуда куп саволлар беради. Богча ёшидаги болаларнинг психик жихатдан ривожланишларида богча мухити жуда ката роль уйнайди. Богчадаги тартиб , интизом ва турли-туман таълимий машгулотлар болаларда юксак ижтимоий, интеллектуал, ахлокий ва гигиеник эхтиёжларнинг гармоник равишда юзага келиш учун шароит тугдиради. Психология нуктаи назаридан Караганда, одатлар уз мохияти жихатидан эхтиёжга якин нарсалардир. Бошкача килиб айтганда, турлича одатлар кундалик хаётда такрорлана бериши натижасида вужудимизга жуда сингиб кетиб, эхтиёжга айланиб колади. Шунинг учун болаларда ижобий ва фойдали эхтиёжларни тарбиялаш деганда уларда ижобий ва фойдали одатларни хосил килишни тушунамиз. Богча ёшидаги даврда хосил килинган мустахкам ижобий одатлар (эхтиёжлар) кишининг бутун умри давомида сакланиб колади. Богча ёшидаги болаларнинг психик жихатдан ривожланишларида кизикишнинг хам роли гоят каттадир. Кизикиш, худди эхтиёж каби, болани бирон фаолиятга ундовчи (харакатга солувчи) омиллардан биридир.  Кизикиш деганда, биз вокеликдаги нарса ва ходисаларни бирмунча чукуррок билишга каратилган махсус интилишни тушунамиз. Демак, кизикиш билиш жараёни билан боглик булган хар бир шахснинг мураккаб сифатидир. Богча ёшидаги болалар хама нарсаларга бирдек кизика бермайдилар.Улар айрим нарсаларга  купрок, бошка бир нарсаларга камрок кизикадилар. Лекин богча ёшидаги болаларнинг кизикишлари ката одамлардаги каби бир нарсага нисбатан катъий хамда мустахкам булмай, бир нарсадан  иккинчи бир нарсага тез-тез куниб туради. Бундан ташкари, богча ёшидаги болаларнинг кизикишлари жуда таркок ва юзаки булади. Улар нарса ва ходисаларнинг мохияти ёки натижаларига эмас, балки шу нарса ва ходисаларнинг узигагина кизикадилар. Шу сабабли богча ёшидаги болаларда асосан бекарор ва бевосита кизикишлар устун туради. Тарбиячи богчада турли машгулотлар, экскурсиялар, сухбатлар утказиш ва китоблар укиб бериш  болаларда марказлашган баркарор кизикишларни юзага келтиришга харакат килишлари лозим.

Бола психологиясининг ривожланишида кизикишнинг ахамияти шундаки, бола кизиккан нарсасининг мумкин кадар чукуррок билишга тиришади. Бинобарин, узок вакт давомида кизиккан нарсаси билан шугулланишдан зерикмайди. Бу эса, уз навбатида, боланинг диккати, иродаси каби мухим психик жараёнларини ривожлантириш хамда мустахкамлашга ёрдам беради. Болаларда бирор сохага нисбатан барвакт юзага келган кизикиш келажакда уларнинг шу сохасини яхши эгаллашлари учун кандайдир тайёргарлик ролини уйнайди.

Богчада болаларнинг биргаликда таълим-тарбия олишлари, биргаликда уйнашлари ва биргаликда овкатланишлари уларда коллективизм туйгусини юзага келтира бошлайди. Купчилик булиб бир уйинни уйнаш ёки бирон вазифани бажаришда уз хатти-харакатларини келишиб олиш, ролларни таксимлаш ва бир-бирларига ёрдам бериш каби  коллектив хаётига оид фазилатлар намоён булла бошлайди. Бирок богча ёшидаги даврда болалар коллективи эндигина таркиб топа бошлаётганини унутмаслик лозим. Болалар коллективини мустахкамлашда уларнинг коллективдаги  эндигина юзага келаётган узаро мураккаб муносабатлари, яъни бир-бирига буйсуниш, бир-бирига ён босиш каби муносабатлар катта роль уйнайди хамда болаларнинг психик тараккиётига ёрдам беради.

Болаларнинг бундай уйинларида пала-партишлик, тартибсизлик йук.Чунончи, улар кугирчокларини ювинтирадилар, кийинтирадилар, овкатлантирадилар сунгра богчага олиб борадилар, ухлатадилар ва х.к. бундай катъий тартиб билан амалга оширилади. Ана шундай тартибли, системали фаолиятда булишга одатланиш богча ёшидаги болалар шахсий хислатларининг таркиб топиши учун катта ахамиятга эга. Богча ёшидаги болалар жисмоний ва психик жихатдан хам етарли даражада ривожланганликлари туфайли улар оддийгина мехнат топширкларини бажара оладилар. Болаларнинг ижодий харакатлари асосан уйин хамда тасвирий санъат фаолиятида (расм чизиш, лой иши, когоздан хар нарсалар ясаш каби) намоён булади. Болалар узларининг уйин ва тасвирий фаолиятларида катталарнинг мехнатларини танкидий тарзда кайта тиклаб, мехнат хаётини фаол равишда узлаштира бошлайдилар. Бу уларнинг мехнат фаолиятига тайёрланишларида ката ахамиятга эгадир.

Богча ёшидаги болаларнинг уз хатти-харакатларини маълум вазифаларни адо этишга буйсундира олишлари, тобора кучайиб бораётган кизикиш ва эришган аклий тараккиёт даражалари уларни маълум таълимий программа асосида тарбиялаш имконини беради. Богчада тугри йулга куйилган тарбиявий ишлар болаларда мехнат фаолиятининг дастлабки белгилари хамда билимга кизикишни таркиб топтиради.

Богча хаётининг куп киррали ва сермазмунлиги болалар билиш фаолиятларининг кенгайишига хамда чукурлашишига ёрдам беради. Бу эса асосий билиш жараёнлари булиши-идрок , тасаввур, хотира ва тафаккур каби жараёнларнинг характерини узгартириб юборади. Богчагача тарбия ёшидаги болаларда бу жараёнлар уларнинг уйин ёки бирон амалий фаолиятлари билан бирга намоён булади. Масалан, кичик ёшдаги болалар Бирон нарса билан машгул булиб турганларида уни идрок киладилар, илгари хам шу нарса билан машгул булганларини эслайдилар ва уни анализ ва синтез килиб курадилар. Богча ёшидаги болаларда эса бу асосий билишижараёнлари бир-биридан дифференциялашган (ажратилган) булади. Богча ёшидаги бола бирон уйинфаолияти ёки бирон нарса билан  машгул булиши жараёнидагина эмас, балки бундай амалий фаолиятдан ташкари хам бирор нарса ёки ходисани идрок килиши, тасаввур этиши, эсида олиб колиши, эсига тушуриши хамда оддий тарзда тафаккур килиши мумкин. Шунинг учун боланинг богча ёшидаги даврида анна шу асосий психик жараёнлари ва хусусан тафаккур хамда нутк жараёнлари жадал ривожланади. Болалар катталар билан булган муносабатларида нарса ва ходисалар хакида элемантар тушунчалар системасини эгаллаб олиб, тафаккур килишга ургана бошлайдилар. Кичик ва богча ёшидаги болаларга хос булган «нимага?», «нима килади?», «нима кераги бор?» каби куп саволлар уларни нарса ва ходисаларнинг сабаблари хакида фикр юрита бошлаётганликларидан дарак беради. Богча ёшидаги болаларнинг  хис-туйгулари нихоятда кучли булади. Уларнинг барча хатти-харакатлари кутаринки хиссий холатда утади.  Бундан ташкари, богча ёшидаги болаларнинг хис-туйгулари чукур ва мустахкам булла бошлайди. Болаларда богча ёшидан бошлаб ахлокий, интеллектуал ва эстетик хиссиётларнинг энг сода турлари юзага кела бошлайди. Богча ёшидан юошлаб болаларда ирода ва иродавий сифатлар хам тез ривожлана бошлайди. Уларда узининг бутун хатти-харакатларини онгли равишда куйилган умумий бир максадга буйсундириш укуви юзага кела бошлайди.

Богча ёшидаги болаларда айрим психик жараёнларнинг ривожланиши билан бирга уларнинг шахси ва шахсий хислатлари хам таркиб топа бошлайди. Боланинг ташки мухитдаги нарса ва ходисалар хамда узига нисбатан булган тугри, окилона муносабатларининг асоси худи шу даврда юзага келади. Бундан ташкари, богча ёшидаги даврда боланинг кобилиятлари тез ривожланиб, янги-янги эхтиёжлар ва кизикишлари хосил булади. Бола шахсининг ана шундай ривожланиб бориши натижасида унинг характерига оид хислатлар намоён була  бошлайди. Богча ёшидаги даврда болада кандай характер хислатлари тарбияланса , бу хислатлар боланинг мактаб ёшидаги даврида ва хатто ката одам булиб етишганида хам намоён булади. Шунинг учун бошка ёшдаги даврида болада ижобий шахсий хислатларнинг таркиб топишига алохида ахамият бериш зарур. Болалар богча ёшидан бошлаб хулк-атворининг ахлокий нормалари ва коидаларини интенсив равишда узгартира бошлайдилар. Улар узларининг у ёки бу хатти-харакатларига катталар томонидан бериладиган бахоларга зур кизикиш билан карайдилар. Шунинг учун улар хамиша нима яхши-ю, нима ёмонлигини, кандай харакат тугри-ю кандай харакат нотугрилигини аниклашга интиладилар. Бундай ишда болаларга хамиша ёрдам бериш керак, уларнинг бундай харакатларини куллаб-кувватлаш лозим. Лекин шуни эсдан чикармаслик керакки, ахлокий норма ва коидаларни амалда катталар хамда уз тенгдошлари билан булган муносабатларида куллай олиш тажрибасига эга булиши керак. Шундагина бу ахлокий норма ва коидаларни сингдира олади. Ана шуни назарда тутиб, болалар билан булган муносабатда ахлок нормалари ва коидаларидан мутлоко четга чикмай, бу сохада уларга намуналар курсатиши керак. Шундай килиб, юкорида айтиб утганимиздек, боланинг богча ёшидаги даврида унинг факат психик жараёнларигина эмас, балки шахси хамда шахсий сифатлари хам камол топади. Мактабга бориш болаларнинг хаётида жуда ката вокеадир. Мактаб хаёти болаларга Янги бир дунёни очиб беради, мактаб даврида болаларнинг асосий фаолиятлари узгаради. Мактаб ёшидан бошлаб болаларнинг асосий фаолиятлари, асосий вазифалари укиш, фан асосларини пухта узгартириш  булиб колади. Етти ёшли болалар учун Янги фаолият булган укиш улардан Янги сифат, янги хусусиятларга  эга булишларини  талаб килади.  Укиш фаолияти учун болаларда баркарор диккат, уткир зехн, мустахкам хотира, бир кадар тафаккур, яхши нутк, ирода  ва шунинг билан бирга мустакиллик, батартиблик хислари булиши керак. Болаларнинг мактабга утишлари уларнинг яслидан богчага утишларига Караганда мураккаб боскичдир. Шуни хам назарда тутиш лозимки болалар мактабга утишлари натижасида уларнинг ижтимоий холатларида хам узгаришлар юз беради. Масалан: етти ёшга якинлашган  болалар богчада «ката», яъни ката группа болалари деб хисобланар эдилар. Мактабга утишлари билан яна «энг кичиклар» каторига тушиб коладилар. Етти ёшдаги болаларнинг мактабга утишлари билан юзага келадиган анна шундай жиддий узгаришларни назарда тутиб, уларни мактабдаги янги хаётга хар томонлама тайёрлаш керак. Маълумки, болалар богчасининг асосий вазифаларидан бири болаларга хар томонлама тарбия бериб, уларни тараккиёт даражаларининг мактабда укий оладиган килишдан иборатдир. Бу эса уз навбатида мактабдаги укиш ишлари билан богчадаги таълим-тарбия ишлари уртасида маълум изчиллик булишини талаб килади.

         Богчада болаларнинг жисмоний усишларига канчалик эътибор берилса, унинг аклий ва айлокий усишларига хам шунчалик эътибор берилади. Болаларнинг мактабга чикишлари доимо назарда тутилиб улар билан утказиладиган таълимий машгулотларда болаларнинг идроки, диккати, тасаввури, хотиралари, хаёл хамда тафаккурлари, иродавий сифатлари системали равишда тараккий эттириб борилади.

         Шуни алохида таъкидлаб утиш лозимки, болаларни мактабдаги укиш жараёнига тайёрлашда уларнинг нуткини устириш жуда зарурий шартлардандир. Бу масалани уз даврида машхур рус педагогларидан К.Д.Ушинский хам таъкидлабутган эди. К.Д.Ушинскийнинг курсатишича, болаларнинг нуткни эгаллашлари уларнинг мактабдаги укишга тайёр эканликларини курсатувчи энг ишончли далилдир. Шунинг учун мактабдаги укишга тайёрлашда уларнинг уз она тилларини яхши, пухта урганишларига, яъни суз бойлигини орттиришга, тугри талаффуз килишларига ва тула хамда тугри жумла туза олишларига ахамият бериш керак.  Богча болаларини мактабга тайёрлашда уларнинг кизикишларидан фойдаланиш лозим. Ката группа болалари мактаб хаёти билан жуда кизика бошлайдилар. Богча болаларидаги бундай кизикишни тарбиячи куллаб-кувватлаши ва янада ортириб бориши керак. Бунинг учун мактаб ва унда укиш хакида кизикарли сухбатлар утказиш хамда якин атрофдаги мактабга  экскурсия уюштириш яхши натижа беради. Шу  нарса диккатга сазоворки, богчалардаги  етти ёшга тулган болаларнинг хаммаси хам мактабдаги укиш машгулотларига баб-баравар тайёр булавермайдилар. Айрим болалар мактабдаги янги шароитга тез киришиб кета олмайдилар. Уларда укиш машгулотлари учун кандайдир бир хусусият етмаётгандек куринади.  Бу уринда шундай бир савол тугилади. Болаларни кай пайтда психологик жихатдан мактабдаги укиш жараёнига тайёр деб хисоблаш мумкин? Айрим психологларнинг фикрича, бола мактабда укиш учун атрофдаги нарса ва ходисаларга доир анчагина тасаввур ва тушунчаларга эга булиши хамда маълум даражада аклий жихатдан усган булиши лозим. Лекин бу боланинг укишга тайёр эканлигини аниклашда хал килувчи омил эмас, чунки бу ерда ёш масаласи хам бор. Бошка бир омиллар эса боланинг укишга тайёр эканини аниклашдаги асосий нарса ирода сифатларининг етилганлигидадир  дейдилар. Бу фикр бир ёкламаликка йул куйишдан бошка нарса эмас. Етти ёшга тулиш даври гудакликнинг туглланиши ва усмирликнинг бошланиши даврига тугри келади. Худи ана шу даврдан бошлаб болаларда уз-узини англаш таркиб топа бошлайди. Шунинг учун хам шу даврдан бошлаб болаларни системали укитишга утиш максадга мувофикдир. Х.Д, Ушинскийнинг фикрича, боланинг мактабдаги укиш фаолиятига тайёрлиги айрим психик жараёнларнинг таракиёт даражаси билангина эмас,балки бола шахсининг умимий тараккиёт даражаси билан аникланади. Шундай килиб,боланинг мактабдаги укишга тайёрлиги шахсни ижтимоий етуклик боскичларидан биридир.Лекин ижтимоий таракиётнинг бундай етуклик боскичига бола уз-узидан кутарилмайди.Уни бу боскичга богчадаги ва оиладаги бутун таълим-тарбия иши кутаради.Бола етти ёшга тулганда у жисмоний жихатдан анча усади,узини идора килишга,ножуя хатти-харакатлардан узини тийишга,хулк-атвор коидаларини узлаштиришга харакат килади.Уузини бемалол эплайдиган булади,уз кучига яраша мехнат кила олади,коллективда яшашга куника бошлайди.Бу даврда боланинг турмуш тажрибаси анчагина ортади,куп нарсаларни номини ва улардан кандай фойдаланишни билади.Хотираси ва тасаввурлари усиб,купгина шеър ва хикояларни ёддан билиб олади. Етти ёшли боланинг нутки маълум даражада ривожаланиб, Суз запаслари купаяди, натижада у уз уртоклари ва катталар билан эркин сухбат киладиган булади. Етти ёшга тулган болаларда харакатлар хам мустахкамланади. У кайчи, игна, калам, ручка каби куроллардан фойдаланиш малакасини эгалай бошлайди.Бирок бу даврда хам болада беихтиёр фаоллик хам устунлик килади.Шу сабабли болани кизиктирадиган ёки унга кучли таъсир киладиган нарсалар унинг диккатини узига жалб килади.Шуни хам айтиш керакки,етти ёшли бола мактабга чиккандан кейин хаки хам жуда катта урин эгаллайди. Бола укиш машгулотларидан буш пайтида хар- хил уйинларни уйнашда давом этаверади. Уйин протцессида бола уз-узини идора килишга, уз харакатларини  уйин коидаларига буй сундиришга жавобгарликни сезишга, коллектив манфаатини устун куйишга одатланади. Уйин ва богчадаги дитактик машгулотлар жараёнида болаларнинг акл идроки, хотира ва тафаккури усади. Буар уз навбатида, боланинг мактабда укий олиши учун психологик замин тайёрлайди. Бундай заминни тайёрлаш ва мустахкамлашда, албатта оилада хамда болалар богчасида олиб борилган таълим тарбия ишлари хал килувчи ахамиятга эгадир.              

 

 

Таянч иборалар.

 

Сенсор тараккиёт; баркарор диккат, механик эсда олиб колиш;  мантикий эсда олиб колиш; богланишли нутк; маъноли нутк; кургазмали-образли тафаккур; тасаввур хаёли; ижодий хаёл.

 

Адабиётлар руйхати.

 

1.                     И.Каримов. «Баркамол авлод орзуси». 1998 й.

2.                     И.Каримов. «Маънавият юксалиш йулида». 1999 й.

3.                     И.Каримов. «Узбекистон XXI аср бусагасида» 1992 й.

4.                     М.Вохидов. «Болалар психологияси». Тошкент. 1992 й.

5.                     К.Даминов. У.Отавалиев. Х.Иброхимов. «Психологиядан топшириклар» Тошкент. 1992 й.

6.                     П.Левентуев. А.Аскархужаев. В.Чудновский. М.Вохидов. «Болалар психологияси очерклари» .

7.                     Г.Капюшен, М.Дерюгина, «Йургакдан мактабгача». 1996 й.

8.                     П.Хохлова. «Психологиядан семинар ва лаборатория машгулотлари». 1992 й.

9.                     Э.Гозиев. «Психология». Тошкент. 1992 й.

10.                 К.Абдуллаева. «Нутк ўстириш». 1990 й.


Богча ёши даврининг психологик хусусиятлари

Богча ёши даврининг психологик хусусиятлари

Богча ёшидаги болаларда ижтимоий интеллектуал ва ахлокий эхтиёжлар яккол курина бошлайди

Богча ёшидаги болаларда ижтимоий интеллектуал ва ахлокий эхтиёжлар яккол курина бошлайди

Бола психологиясининг ривожланишида кизикишнинг ахамияти шундаки, бола кизиккан нарсасининг мумкин кадар чукуррок билишга тиришади

Бола психологиясининг ривожланишида кизикишнинг ахамияти шундаки, бола кизиккан нарсасининг мумкин кадар чукуррок билишга тиришади

Богча ёшидаги болаларда эса бу асосий билишижараёнлари бир-биридан дифференциялашган (ажратилган) булади

Богча ёшидаги болаларда эса бу асосий билишижараёнлари бир-биридан дифференциялашган (ажратилган) булади

Шундай килиб, юкорида айтиб утганимиздек, боланинг богча ёшидаги даврида унинг факат психик жараёнларигина эмас, балки шахси хамда шахсий сифатлари хам камол топади

Шундай килиб, юкорида айтиб утганимиздек, боланинг богча ёшидаги даврида унинг факат психик жараёнларигина эмас, балки шахси хамда шахсий сифатлари хам камол топади

Шу нарса диккатга сазоворки, богчалардаги етти ёшга тулган болаларнинг хаммаси хам мактабдаги укиш машгулотларига баб-баравар тайёр булавермайдилар

Шу нарса диккатга сазоворки, богчалардаги етти ёшга тулган болаларнинг хаммаси хам мактабдаги укиш машгулотларига баб-баравар тайёр булавермайдилар

Буар уз навбатида, боланинг мактабда укий олиши учун психологик замин тайёрлайди

Буар уз навбатида, боланинг мактабда укий олиши учун психологик замин тайёрлайди
Скачать файл