Дастурий таьминот
Оценка 4.8

Дастурий таьминот

Оценка 4.8
docx
02.03.2020
Дастурий таьминот
Дастурий таьминот.docx

                               Дастурий таьминот

Дастурий таьминот – ҳисоблаш техникаси воситасида маълумотларни қайта ишлаш тизими (МҚИТ)ни яратиш ва фойдаланиш дастурий воситалари йигиндисидир. Дастурий таъминотлар таркибига базавий (умумтизимли) ва амалий (махсус) дастурий маълумотлар киради.

Техник таъминот маълумотларни қайта ишлаш тизимини функциялаштириш учун қўлланувчи техник воситалар комплексидир,   маълумотларни қайта ишловчи, намунавий операцияларни амалга   оширувчи қурилмаларни ўз ичига олади, турли синфлардаги ЭҲМдан  ташқарида ҳам (ахборотни йијиш, руйхатдан ўтказиш, бошлонјич  босқичида қайта ишлаш, ташқи (периферия) техник воситалари, турли хил оргтехника, телекоммуникация ва алоқа воситалари).

Ҳуқуқий таъминот ахборот тизимини яратиш ва функциялаштиришни тартибга солувчи ҳуқуқий меъерлар йијиндисини ўзида   намоён этади. Ахборот тизимини қайта ишлашнинг ҳуқуқий таъминоти AT буюртмачиси ва тайерловчиси ўртасидаги шартномавий ўзаро муносабатлар меъерий актлари, четга чиқишларнинг   ҳуқуқий тартибга солинишини ўз ичига олади. МҚИТ ишлашининг ҳуқуқий таъминоти: ҳисоблаш техникасини қўллаш ёрдамида олинадиган хужжатларга ҳуқуқий куч жихатини бериш шарт  шароитлари; бу техник воситаларда ишловчи шахс мажбурияти   ва масъулияти,  шу жумладан ахборотни ўз вақтида ва аниқ қайта   ишлаши ҳуқуқлари; ахборотдан фойдаланиш қоидалари ва унинг   ишончлилиги бўйича бахсларни ҳал этиш тартиби ва бошқаларни ўз ичига олади.

Лингвистик таьминот инсон ва ЭҲМ мулоқотини ишлаб чиқиш ва таъминлаш самарадорлигини ошириш учун МҚИТ ни   яратиш ва фойдаланишнинг турли босқичларида ишлатиладиган   тил воситалари йигиндисини ўзида намоён этади.

Ахборот тизимининг тури у қандай манфаатлар ва бошқарувнинг қандай даражада хизмат қилаётганига боғлиқ.

Ахборот тизими (АТ) деганда – восита, усуллар ва инсонларнинг ахборотни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш учун ўзаро боғланган ва ҳаракатланувчи тизим тушунилади. Замонавий ахборот тизимлари деганда, асосий восита сифатида шахсий компьютер тушунилади. Ваҳоланки, замонавий ахборот тизимлари main freim, яъни суперкомпьютерларда ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Суперкомпьютер деганда, 1 секундда 1012 дан ортиқ амални бажарувчи кўп процессорли компьютерлар тушунилади. Ахборот тизимлари корпоратив тарзда ҳам амалга оширилади, яъни бирорта катта ташкилот ичидаги ахборот тизими шаклида. Бу тизим махаллий ёки транснационал ахборот тизимлари ҳам бўлиши мумкин, бундай тизимлар интернет тармоғи орқали фаолият юритган ҳолатда бир нечта давлатларни қамраб олган ҳам бўлиши мумкин. Транснационал корпорациялар ана шундай ахборот тизимлари орқали фаолият юритади. Корпоратив ва транснационал ахборот тизимлари шахсий компьютерлар билан бир қаторда суперкомпьютерлардан ҳам фойдаланиши мумкин.

  1. Асосий таърифлар.

1) ахборотлар тизимларини (АТ) ташкил этиш ва уларда маълумотларни тасвирлаш усуллари

2) ахборотлар тизимларида ахборотларни кидириш ва танлаб олиш тамойиллари

3) ахборотлар тизимлари билан ишлаш асослари.

Ахборотлар тизими деганда биз катта хажмдаги ахборотлар массивлари билан иш олиб борадиган тизимни тушунамиз.

  Матнларни кайта ишлайдиган, электрон жадвалларни кайта ишлайдиган дастурлар кичик ахборотлар тизимига мисол була олади.

 Объектив борликдаги ходисалар, жараенлар, предметларҳақидаги катта хажмдаги ахборотлар массиви маълумотларбазаси дейилади.

Демак, ахборотлар тизими маълумотлар базаси устида иш олиб боради. Маълумотлар базаси эса ишлаб чиқаришнинг, фаннинг, умуман инсон хает-фаолиятининг маълум бир соҳаси бўйича тузилади. Масалан, иктисодиет йуналиши бўйича укитиладиган фанлар руйхати, 2-поликлиника ердамидан фойдаланувчи фукоралар ҳақидаги маълумотлар (фамилияси, исми,шарифи, жинси, тугилган йили, ишлаш жойи, конининг гурухи ва хоказолар).

Маълумотлар базаси баъзан маълумотлар банки деб хам юритилади.

Умумий холда, маълумотлар базаси еки маълумотлар банки тушунчалари компьютер боғлиқ булиши шарт эмас. Масалан, врач кабинетида когоз еки картон карточкаларда ташкил этилган беморлар картотекаси компьютер ердамида кайта ишланмайди, лекин маълумотлар базасига еки маълумотлар банкига мисол була олади. Аммо, имконият борича, маълумотлар базаси шахсий компьютерларда тузилса, керакли маълумотни кидириш ва топиш анча осонлашади.

 Маълумотлар базасини компьютер ердамида кайта ишлашни осонлаштириш учун уни тузиш жараенида қандайдир коидаларга риоя қилиш керак булади. Бу ерда икки хил ендашиш булиши мумкин.

1) маълумотлар базасининг тузилишиҳақида келишиб олиш. Масалан, хар йили қабулвақтида шахсий компьютерда хужжат топширган абитуриентларҳақидаги маълумотлар базаси тузилади (абитуриентларнинг фамилияси, исми, шарифи, урта мактабни тугатган йили, аттестатининг номери, вилояти, тумани, жинси ва хоказо). Бу маълумотлар базаси хужжат топширилган сана ва вақтбўйича тузилади.

2) маълумотлар базаси исталган тартибда тузилади, лекин бу холда маълумотларни кайта ишлаш алгоритмларини ишлаб чикиш керак булади. Масалан, хужжат топширган абитуриентлар руйхати исталган тартибда тузилган булсин. У холда бу маълумотларни хужжат топширилган сана ва вақти бўйича кайта ишлаб чикадиган алгоритмини тузиш керак булади.

Ахборот тизими тушунчаси

Ахборот тизими жамият пайдо бўлганидан  бошлаб мавжуд бўлган, чунки ривожланишнинг турли босқичида жамият ўз бошқаруви  учун тизимлаштирилган, олдиндан тайёрланган  ахборотни талаб этади. Бу, айниқса, ишлаб чиқариш жарарёнлари- моддий ва номодий мащсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ  жараёнларга тегишлидир. Улар жамият ривожи учун мущим ащамиятга эга. Бу орқали ишлаб чиқариш жарарёнлари тезроқ такомиллашиб боради.  Илмий адабиётларда «тизим», «бошқарув тизими», «бошқарувнинг автоматлаштирилган тизими»«автоматлаштирилган ахборот тизимлари» атамаларидан кўп фойдаланилади.

«Тизим»- юнонча «sustema» сўзидан келиб чиққан бўлиб, ўзаро  боғланган ва белгиланган яхлитлик, бирликни ташкил қилувчи қисмлар ёки кўпгина элементлардан ташкил топган бир бутунликни билдиради.

қуйидаги хусусиятлар тизимга мос келади:

v    Мураккаблик;

v   Бўлинувчанлик;

v   Яхлитлик;

v   Элементлар кўп турлиги ва улар табиатининг хилма хиллиги;

v   Таркиблаштирилганлиги.

Тизимнинг мураккаблиги- унга кирувчи таркибий қисмларнинг кўплиги,  уларнинг таркибий ўзаро боғлиқлиги, ишлаб чиқариш ва ташқи алоқаларнинг  мураккаблиги щамда ўсувчанлигига боғлиқ.

 Тизимнинг бўлинувчанлиги- унинг белгиланган аломати бўлиб ажратилган, аниқ мақсадлар ва вазифаларга жавоб берувчи бир қатор элиметнлардан иборатлигини билдиради.

Тизимнинг яхлитлиги-тизимнинг кўпгина элиметнлари фаолият юритиши ягона мақсадга йўналтирилганлигини билдиради.

Тизим элиментларининг кўп турлилиги ва улар табиатининг хилма хиллиги уларнинг вазифаий ўзига хослиги ва автономлиги билан боғлиқ.

Тизимнинг таркиблаштирилганлиги-тизим ишлаб чиқаришдаги элиметнлар ўртасида ўрганилган алоқалар ва муносабатлар мавжудлиги, тизим  элиметнларининг иерархик (шажарали) поғоналари бўлган тақсимланишини белгилаб беради.

Ахборот тизими бошқарув хизматлари ходимларига ахборотли хизмат кўрсатувчи тизим сифатида ахборотларни жамлаш, сақлаш, узатиш ва ишлаб чиқиш бўйича технологик вазифани бажаради.

Жамиятни ахборотлаштиришнинг замонавий даражаси иқтисодий объектларнинг турли-туман ахборот тизимларида энг янги техник, технологик, дасутурий воситалардан фойдаланишни тақазо этади.

қўлланиш сощасига кўра ахборот тизимлари қуйидагиларга бўлинади:

v техник ахборот  тизимлари;

v иқтисодий ахборот тизимлари;

v ижтимоий сощалардаги ахборот тизимлари.

Ахборот тизимлари қўллаш сощасига тадбиқ қилиш натижасида қуйидаги масалаларини тез ва осон щал этишга имкон яратади:

v     математик услублар ва интеллектуал тизимларни тадбиқ этиш щисобига бошқарув топшириқларининг анча оқилона  натижаларини олиш;

v    автоматлаштириш щисобига  ходимларни ишини енгиллаштириш;

v     ахборотнинг ишончлилиги таъминлаш;

v    корхонада ахборот оқими тузилиши ва хужжат айланиши тизимини такомиллаштириш;

v    махсулот ва хизматлар ишлаб чиқариш харажатини камайтириш;

v    янги махсулотларни топиш ва махсулот етказиб берувчиларни  корхона билан алоқасини ўрнатиш. 

Замонавий МБ технологиясида МБ ни яратиш, унга хизмат кўрсатиш ва фойдланувчиларни МБ билан ишлашга имкон яратиш махсус дастурий ускуналар ёрдамида амалга оширилади. Бундай дастурий ускуналар мажмуаси маълумотлар базасини бошқариш тизимлари (МББТ) деб юритилади. Бундай дастурларда  маълумотларни моделини яратиш ва қайта ишлаш мумкин.

Кўп холларда матнли файллар хар хил харфли ва сонли маълумотларни саклагич вазифасини бажаради. Аслида матнли файллар устида ишлашни ахборотлар тизимидан фойдаланиш деб караш мумкин, ва бу ерда ахборотлар тизими куйидаги кисмлардан иборат булади:

1) матнли файллар туплами кайта ишланиши лозим бўлган маълумотлар базасидир

2)  матн тахрирлагичи маълумотлар базаси устида иш олиб бориш воситасидир.

Ахборотларни матнли файлларда жойлаштириш усулларидан бирини куйидаги мисолда курамиз. Масалан, математика, физика, информатика, биология ва бошқасоҳалардаги мутахассислар банки ташкил этиш керак булсин. Хар бир мутахассисга тахминан 30 та саволдан иборат бўлган анкетани тулдириб бериш таклиф этилади. Хар бир саволга иккита ракамдан иборат бўлган шартли код мос куйилади. Масалан,

NA - фамилияси, исми, шарифини билдирсин, name

HA - турар жойи, манзилгохи, home address

ED - маълумоти ,education

FT - чет элга хизмат сафарига борганлиги, foreign

trаvel

SP - специальность, speciality

PO - лавозимини, вазифаси,  position

ва хоказо.

 Компьютер оператори хар бир анкетадаги маълумотларни матнли файлга киритади, хар бир жавобни янги сатрдан бошлайди, сатр бошида савол кодини теради ,кейин бушлик белгисини ва ундан кейин жавоб таркибини теради. Масалан,

NA Султонов Абдулла Бахромович

HA 730000, Карши, Пахтазор миттитумани, 186, кв.21

ED Олий

FT Франция

SP физика

PO катта укитувчи 

 Бундай усул билан тузилган маълумотлар базаси фойдаланувчига бир-канча кулайликлар яратади: улардан осонгина нусха олиш, уларни тузатиш, босмага чиқариш, керакли кодли жавобларни кидириш мумкин.

  Лекин бу усулнинг бир катор камчиликлари хам мавжуддир. Бу камчиликлар куйидагилардан иборат.

1) Бу усул билан маълумотларни киритиш кўпвақтни олади. Масалан, Дехконобод тумани, катта укитувчи ва шунга ухшаш суз ва ибораларни бир неча марта такрор теришга тўғри келади.

2)  Бу усул билан ташкил этилган маълумотлар базасига кириш осонлиги бир томондан яхши бўлса, иккинчи томондан ёмон хамдир. Чунки, бу базага бошқа одамлар осонгина кириб, керакли маълумотларни учириши мумкин.

 Маълумотлар базасини тузишни, уларни компьютер ёрдамида кайта ишлашни, улардан фойдаланишни осонлаштириш мақсадида ахборотларни тартиблаштириш (тузилмалаштириш) усули қўлланилади. Ахборотларни тартиблаштириш (тузилмалаштириш) маълум бир келишувларни қабулқилиш ва уларга риоя қилишдан иборатдир.

Ахборотлар тизими- бу у ёки бу усул билан тартиблаштирилган (тузилмалаштирилган) маълумотлар базаси ва уларни саклаш ва кайта ишлаш учун мулжалланган аппаратли ва дастурли воситалардир.

 

 

 

Тест саволлари:

 

1. Ахборот тизимлари дeганда нима тушунилади?

А.* Ахборотни сақалш, излаш, турларга ажратиш, униқайта ишлаш принсиплари, усуллари, воситалари

Б. Ахборотни сақалш, усуллари, воситалари

Д. Тeлeвизион кўрсатувлари

E. Тўғри жавоб йўқ

 

2. Ахборот тизими eлeмeнтларигақайсилари киради?

А. Одамлар,қурилмалар. Матeриаллар, бино..

Б.* Компютeрлар, Компютeр тармоқлари, одамлар, ахборот, дастурий таъминотлар..

C. Электрон ва eлeктромeханикқурилмалар..

Д. Коммуникация воситалари, eлeмeнтлари, алоқа каналлари

 

 

4-мавзу. Ахборот тизимлар ва компьютерлар, ахборот тизимларида маълумотларни тасвирлаш ва ташкил этиш (2 соат маъруза)

 

Режа:

 

1.                 Ахборотлар тизимиларини ишлаб чиқишнинг ривожланиши

2.                 Фойдаланувчи дастурида ва ЭҲМ ҳотирасида МТ классификация қилиш

 

Ахборотлар тизимларини  лойиҳалаштиришнинг бошлангич материали бўлиб бошқариш объекти тахлилининг натижалари хизмат қилади, улар энг аввало маълумотларни кайта ишлаш тизими ёрдамида хал этувчи бошқариш тизими функциялари ва вазифаларини аниқлашга хизмат қилади.

Функционал тузилмадан келиб чиқиб, функционал тизимларни амалга ошириш учун қўлланиладиган математик модел ва алгоритмлар аникланади ёки ишлаб чиқилади. Бундан кейин зарур ахборот таркиби, уни ташкил этиш усуллари аникланади, зарур дастурий ва техник таъминот танлови ёки ишлаб чиқилиши амалга оширилади, ходимларнинг ташкилий ва функционал мажбуриятларни аниклаштирилади. Ҳукукий таъминот АТ ишлаши шароитида бошқаришнинг ташкилий  тузилмаси элементлари ўзароалоқаси коидаларини мустаҳкамлайди.

Ахборот технологияларининг тадрижий йўли уюшган бизнеснинг янги моделлари ривожланиши билан яқиндан шундай боғлиқки, бу жараёнлар кўпинча ягона бир бутунлик сифатида қабул килинади. Компанияларнинг АТ самарадорлигини оширишга интилиши анча такомиллашган аппарат ва дастурий воситаларнинг пайдо булишини рагбатлантиради, улар уз навбатида, фойдаланувчиларни АТни бундан кейинги янгилашга ундайди.

АТни ишлаб чиқишдан олдин, корхона мутахасислари билан биргаликда, ушбу проектни ишлаб чиқибтадбиққилиш мақсадга мувофиқ ми ёки йукми деган саволга жавоб беришлари керак. Акс холда АТни корхона фаолиятида куллаш натижасида кутилган самарага  эришолмаслик мумкин. Бундан ташкари, мавжуд муаммони автоматлаштириш усулида ечишда бозорда таклиф килинаётган АТ куллаш мумкин ёки мумкин эмаслигини хам куриб чиқиш мақсадга мувофиқ дир. Бу холда АТни ишлаб чиқиш ва амалийтга татбик қилиш орасидаги вақт бир неча маротаба кискариши мумкин. Тизимли тадқиқот асосида курилаётган муаммога тегишли бўлган барча масалалар мажмуаси тизимлар назариясига асосланган холда қабул килиниб,  уларнинг орасидаги мавжуд алоқаларни курсатиш керакдир. Ушбу АТ ни ишлаб чиқиш босқичи муаммони хар томонлама  куриб чикади ва тизимни лойиҳалаш учун замин тайёрлайди.

Лойиҳалаш босқичида, муаммога тегишли барча кириш (бирламчи), оралик (агар мавжуд бўлса) ва чиқиш хужжатларининг  ўзаро боғлиқлиги ва уларнинг формалари компьютерга киритишда осонлаштириш холига келтирилади. Хужжатлардаги ортикча маълумотлар чиқариб ташланади.

Тасдикланган лойиҳани замонавий дастурлаш тиллари асосида компьютернинг ички тилига утказилади. Бу жараён жудаям мураккаб бўлиб, юкори савияли дастурловчиларни жалб қилишни талаб этади.

Хозирги пайтда иктисодий тизим инфратузилмасининг муҳим қисмни савдо компаниялари ташкил этади, уларнинг бош вазифаси истеъмолчилар буюртма берадиган товарларни савдо компания булинмалари, савдо ташкилотлари компания булинмалари ва ваколатхоналари оркали истеъмолчига уз вақтида етказиб бериш ва самарали сотишдир.

Савдо компанияларида логистика муҳим роль уйнайди. Агар унга тегишли бўлган муаммолар доирасини жамликда куриб чикилса, унда турли туман окимларни бошқариш масалалари улар учун умумий булади. Бозор муносабатлари шароитида моддий техника базасини такомиллаштириш меъёрлари узининг илгариги ахамиятини йукотди. Хар бир хужалик субъекти аник бир вазиятни мустакил бахолайди ва қарорлар қабулқилади. Дунё тажрибаларининг гувохлик беришича, кимки логистика соҳасида укувли бўлса ва унинг услубларини яхши эгалласа, ракобатли кўрашда пешкадамликни кулга киритади. Бу уринда логистиканинг намунавий бизнес-жараёнлари, ташкилий-штат тузилмаси, хизмат курсатиш иши технологияси куриб чиқилади.

Логистика хизмати кечадиган бизнес жараёнлар баёнига бевосита утишдан аввал, савдо компанияларида қўлланилувчи бизнес-тизимлар ва бизнес-жараёнлар таърифларини берамиз. Бизнес-тизим тугал мақсади - махсулотни сотиш бўлганкўплаб бизнес-жараёнлар билан боғлиқ холда намоён булади. Махсулот деганда товарлар, хизматлар ва ахборот тушунилади.

Бизнес-жараённинг тугал мақсади - махсулотни сотиш билан боғлиқбўлган ички ўзаро тоъбе функционал харакатнинг горизонтал погонасини узида намоён қилади. Одатда бизнес-жараёнларнинг куйидаги категориялари фаркланади;

а) бизнес - тизимга даромад келтирувчи махсулотни сотиш жараёнлари(горизонтал);

б) махсулотни сотиш горизонтал бизнес-жараёнларини реализация қилишда даромад олиш билан самарали режалаштириш ва  бошқаришни таъминловчи режалаштириш ва бошқариш жараёнлари(вертикал);

в) харакатларни бевосита нуктасига махсулотни етказиб бериш ва жойлаштиришни таъминловчи захирали жараёнлар(вертикал);

д) мавжуд технологияларни узлаштириш учун зарур бўлган  ёрдамчи жараёнлар-ўзгартиришлар жараёнлари(вертикал).

Логистика хизмати бизнес-жараёнлари доирасида куйидаги асосий вазифалар амалга оширилади:

-   товарлар туркумини олиш ва жунатиш муддатларини келишиш,

-   транспорт агентлик бўйича  ахборотни тахлил қилиш,

-   товарлар етказиб беришнинг кулай йулларини белгилаш,

-   компания омборида товарларни қабулқилиш ва сақлаш,

-   булим ва майда дукончалар буюртмаларини кайд этиш,

-   товарни компания омборига қайтишини назорат қилиш.

 

Савдо компаниясининг корпоратив ахборот тизими(КАТ) фойдаланувчиларнинг турли типига қараб локал ва узоқлаштирлган иш жойларини бирлаштирувчи кенгайган тармокни узида намоён этади. КАТ асосий бизнес-марказларига алоқадор бўлган ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан алоқани таъминлайди.КАТнинг асосий элементлари куйидагилар;

-   марказий офисни локал хисоблаш тармоги(ЛХТ);

-   ваколатхоналар ЛХТси;

-   компания савдо булинмаларининг терминаллари;

-   савдо агентликларидаги портатив агентликлар;

-   омборхона захираларини режалаштириш ва кулайлаштириш.

 

Логистика хизматининг автоматлаштирилган иш жойлари (АИЖ) таркибига куйидагилар киради:

-АИЖ логистика бўйича директор уринбосари;

-АИЖ мижозлар хизмати бошлиги;

-АИЖ мижозлар  хизмати бошлигининг ёрдамчиси.


 

Дастурий таьминот Дастурий таьминот – ҳисоблаш техникаси воситасида маълумотларни қайта ишлаш тизими (МҚИТ)ни яратиш ва фойдаланиш дастурий воситалари йигиндисидир

Дастурий таьминот Дастурий таьминот – ҳисоблаш техникаси воситасида маълумотларни қайта ишлаш тизими (МҚИТ)ни яратиш ва фойдаланиш дастурий воситалари йигиндисидир

АТ) ташкил этиш ва уларда маълумотларни тасвирлаш усуллари 2) ахборотлар тизимларида ахборотларни кидириш ва танлаб олиш тамойиллари 3) ахборотлар тизимлари билан ишлаш асослари

АТ) ташкил этиш ва уларда маълумотларни тасвирлаш усуллари 2) ахборотлар тизимларида ахборотларни кидириш ва танлаб олиш тамойиллари 3) ахборотлар тизимлари билан ишлаш асослари

Бу орқали ишлаб чиқариш жарарёнлари тезроқ такомиллашиб боради

Бу орқали ишлаб чиқариш жарарёнлари тезроқ такомиллашиб боради

Замонавий МБ технологиясида МБ ни яратиш, унга хизмат кўрсатиш ва фойдланувчиларни

Замонавий МБ технологиясида МБ ни яратиш, унга хизмат кўрсатиш ва фойдланувчиларни

Лекин бу усулнинг бир катор камчиликлари хам мавжуддир

Лекин бу усулнинг бир катор камчиликлари хам мавжуддир

Ахборотлар тизимларини лойиҳалаштиришнинг бошлангич материали бўлиб бошқариш объекти тахлилининг натижалари хизмат қилади, улар энг аввало маълумотларни кайта ишлаш тизими ёрдамида хал этувчи бошқариш тизими функциялари…

Ахборотлар тизимларини лойиҳалаштиришнинг бошлангич материали бўлиб бошқариш объекти тахлилининг натижалари хизмат қилади, улар энг аввало маълумотларни кайта ишлаш тизими ёрдамида хал этувчи бошқариш тизими функциялари…

Бозор муносабатлари шароитида моддий техника базасини такомиллаштириш меъёрлари узининг илгариги ахамиятини йукотди

Бозор муносабатлари шароитида моддий техника базасини такомиллаштириш меъёрлари узининг илгариги ахамиятини йукотди

Логистика хизматининг автоматлаштирилган иш жойлари (АИЖ) таркибига куйидагилар киради: -АИЖ логистика бўйича директор уринбосари; -АИЖ мижозлар хизмати бошлиги; -АИЖ мижозлар хизмати бошлигининг ёрдамчиси

Логистика хизматининг автоматлаштирилган иш жойлари (АИЖ) таркибига куйидагилар киради: -АИЖ логистика бўйича директор уринбосари; -АИЖ мижозлар хизмати бошлиги; -АИЖ мижозлар хизмати бошлигининг ёрдамчиси
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
02.03.2020