Фарғона водийсининг чоч-илоқ билан маданий ва иқтисодий алоқалари. (қадимги ва ўрта асрлар йўллари мисолида)
Аннотация: ушбу мақолада Фарғона водийсининг қадимги ва ўрта асрларда Тошкент воҳасидаги Чоч-Илоқ билан олиб борилган савдо, маданий алоқалари баён этилади. Қадимги ва Ўрта асрларда Фарғона ва Чоч-Илоқ шаҳарлари билан ижтимоий, маданий ва савдо-сотиқ алоқалари Буюк ипак йўлининг шимолий тармоғи тараққиётида муҳим роль ўйнагани акс эттирилган.
Калит сўзлар: Бронза даври, кашф, ҳўжалик ҳаёти, янги ерлар, илк шаҳарлар, дастлабки улов, қадимги Шарқ дунёси, милоддан аввалги, воҳа, алоқа йўли, маданият, макон, илк темир даври.
Аннотация: В статье описываются торговые и культурные связи Ферганской долины с Чач-Илаком в древнем и средневековом Ташкентском оазисе. Отражено, что в древности и средневековье социальные, культурные и торговые отношения с городами Фергана и Чач-Илак играли важную роль в развитии северной ветви Великого шелкового пути.
Ключевые слова: бронзовый век, открытия, фермерская жизнь, новые земли, первые города, первое животное, древневосточный мир, до нашей эры, оазис, способ общения, культура, космос, первый железный век.
Abstract: This article describes the trade and cultural relations of the Fergana Valley with Chach-Ilak in the ancient and medieval Tashkent oasis. It is reflected that in ancient and medieval times, social, cultural and trade relations with the cities of Fergana and Chach-Ilak played an important role in the development of the northern branch of the Great Silk Road.
Keywords: Bronze Age, discovery, farm life, new lands, first cities, first beast, ancient Eastern world, BC, oasis, way of communication, culture, space, first Iron Age.
Бронза даврига келиб Ўрта Осиёдаги тарихий –маданий тараққиётни тезлаштирган бир қанча жараёнлар бўлиб ўтди. Бронзанинг кашф этилиши ва жадаллик билан ҳўжалик ҳаётига кириб келиши, ўтроқ деҳқончилик хўжаликларининг ривожланиши натижасида янги ерларнинг ўзлаштирилиши, қишлоқларнинг ривожланиб илк шаҳарларга айланиши, бошқарув тизимининг янада мураккаблашуви, қадимги йўлларнинг шаклланиши ваниҳоят, дастлабки улов ва транспорт воситаларининг пайдо бўлиши ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиш учун улкан аҳамиятга эга бўлди. Шунингдек, айнан бронза давридан бошлаб Ўрта Осиёни қадимги Шарқ дунёси билан алоқа, савдо-транзит йўллари тизимининг пайдо бўлиши ва шаклланиши минтақанинг ҳалқаро алоқалар тизимига қўшилишига асос бўлди.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, мил. авв. II минг йилликнинг иккинчи ярмидан бошлаб Фарғона водийсини минтақанинг жанубий ҳудудлари билан боғловчи алоқа йўллари тизимидан ҳам изчил фойдаланиши бошланади. Бу даврда Жанубий Туркманистонда Мурғоб воҳаси орқали Шимолий Афғанистон ва Сурхон воҳасидаги келувчи йўллар билан туташиб минтақанинг шимолий-шарқий ҳудудларига, хусусан, Фарғона водийси томонига кенгайди. Бу алоқа йўли Зарафшон воҳасидан Уструшона, Шимолий Тожикистон ва Чоч воҳаси ҳудудлари орқали ўтганлиги таҳмин қилинади.
Бу давр Фарғона ҳудудларига хос маданиятларга мансуб маконлардан топилган металл буюмлар бронза даври дашт ҳудудлари билан қизғин алоқалар бўлганлигидан далолат беради. Бу алоқа йўналишлари Фарғона ғарбидаги текисликлар орқли амалга оширилган бўлиб, Чоч-Илоқ воҳаси орқали ўтган.
Илк темир даврига келиб Ўрта Осиёнинг жанубий Фарғона водийси, Тошкент воҳаси ва Устиришона ҳудудлари билан боғловчи алоқа йўлларининг бир неча йўналишлари фаолият кўрсата бошлайди. Булар орасида Фарғона-Чоч-Суғдиёна йўналиши, айниқса, муҳим аҳамиятга эга эди. Фарғона водийсининг минтақанинг жануби билан боғловчи йўлларини шимолий йўналиши қадимги Чочдан ўтганлиги таъкидланади. Бу йўналиш ҳозирги Зомин ёки Жиззаҳдан, Фарғонадан Хўжанд орқали келган йўллар билан бирлашиб, Суғдиёнанинг марказий шаҳри бўлган Мароқандга олиб борган. Фарғонанинг Чоч воҳаси орқали Суғдиёна билан боғловчи бу йўналишнинг шаклланиши ва ривожланишида илк темир даври катта ўрин тутади.
Антик даврга келиб Фарғонадаги Чотқол тоғи орқали Сирдарёнинг ўрта оқимидаги Қанғ давлати ерларидан ўтувчи, сўнгра Салавкийлар давлати таркибида бўлган Суғдиёна ва у орқали Бақтрия, Марғиёна ва Парфияга олиб борувчи йўллар муҳим аҳамиятга эга ҳисобланган. Бу алоқа йўллари ва шаҳар маданиятининг янги марказлари пайдо бўлишига мос равишда шаклланади.
Тадқиқотларга кўра, илк ўрта асрларда Чоч воҳаси минтақанинг ички ва ташқи алоқаларида муҳим ўрин тутар эди. Ушбу воҳа орқали бу даврда минтақанинг шарқий (Фарғона водийси) ва шимолий дашт ҳудудларидан Амударё кечувларига қараб кетувчи йўллар ўтган. Чоч ва Илоқ шимолидаги дашт чорвадорлари ва Сибир ҳамда Хитой билан алоқаларда ҳам асосий ўрин эгаллаган ҳудудларидан бири эди. Айрим тадқиқотлар Зомин орқали, асосан, Самарқанддан Хўжанд орқали Фарғонага ёки Ховос орқали Шошга олиб борувчи йўл ўтганлигини таъкидлайдилар. Қадимги ва ўрта асрлар даври транс-минтақавий ва минтақавий-иқтисодий ҳамда маданий алоқаларда Фарғона ва Чочни боғловчи йўллар муҳим аҳамият касб этган бўлиб, бу йўлнинг асосий йўналиши қуйидагича эди: Олтой –Шарқий Фарғона водийси – Чоч ва Илоқ воҳаси – Уструшона – Сўғд – Бақтрия.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, энг қадимги даврлар ва ўрта асрлар савдо карвонлари минг–минглаб км чўзилган йўллар орқали кўзланган манзилга ўша даврлар шароити нуқтаи назаридан етиб боргани шубҳали бўлса-да, маҳсулот айрибошлаш қабиладан–қабилага, тумандан–туманга, вилоятдан–вилоятга, воҳадан–воҳага ўтиб кенг ҳудудларни қамраб олганлиги бугунги кунда илмий жиҳатдан асосланган. Ушбу ҳудудлар тизимида Ўрта Осиё ҳудудида яшаган қадимги қабилалар ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг саъй–ҳаракатлари ва фаолиятлари натижаси ўлароқ минтақада илк шаҳар маданияти шаклланиб, дастлабки давлат уюшмаларига асос солинди, иқтисодий ва маданий муносабатлар ривож топди. Бу ўринда, қадимги ва ўрта асрлар Фарғона ва Чоч-Илоқ муносабатлари алоҳида аҳамият касб этади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати:
1. Буряков Ю.Ф. Страницы древней истории Ангрена. Мат. Конф. –Тошкент. 2006 г. Стр. 24-25.
2. Мавлонов Ў. Марказий Осиёнинг қадимги йўллари шаклланиши босқичлари. Тошкент. Академия. 2008 йил.
3. Масон В. М. Первые цивилизация. И. 1989 г. Стр. 119-120.
4. Эшов Б, Буряков Ю. Қадимги Ўрта Осиё тарихидан лавҳалар. Тошкент. Фан ва технология. 50-бет.
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.