Феълингиз ёмонми?
Оценка 4.8

Феълингиз ёмонми?

Оценка 4.8
doc
18.02.2020
Феълингиз ёмонми?
Феълингиз ёмонми.doc

Феълингиз ёмонми? Даволанинг!

Баъзан ўз-ўзидан асабий, баъзида эса жиззаки бўлиб қоламиз. Яна бўлар бўлмасга йиғлашимизни айтмайсизми. Тўғри бу каби ҳиссиётлар атрофимиздаги воқеа-ҳодисалар таъсирида ҳам юз беради. Аммо психологларнинг фикрича организмдаги ўзгаришлар ҳис-ҳаяжоннинг жунбушга келишига сабаб бўлар экан. Қуйида европалик психологларнинг тадқиқотларидан мисол келтирамиз:

АГРЕССИЯ: Тўғри танбеҳ беришаётганини биласиз, бироқ тезликда жавоб қайтариб, суҳбатдошингизни “мот” қилишни истайсиз. Изн берилса, ер билан битта қилишга ҳам тайёрсиз. Яъни сизда агрессия аломатлари сезиляпти. Психологлар бу ҳолатни тез-тез юзага келадиган бош оғриқлари (кўпинча мигрен) ўт пуфаги, қорин дам бўлиши ёҳуд ушбу аъзо билан боғлиқ ўзгаришлар ҳамда тиш оғриғининг асоратидан деб таҳмин қилишади.

ЎЗИНГИЗНИ НОТИНЧ СЕЗСАНГИЗ: Овқат ҳазм қилиш фаолияти, юрак қон айланиши тизимидаги бузилишлар ҳамда эт увишиши сабабли юзага келиши мумкин дейилади. Нимага хавотир олаётганингизни билмайсиз, лекин кўнглим нотинч дея қўлингиз ишга бормайди.

ҚУВВАТСИЗЛИК: Гипотония, милклар яллиғланиши, умуртқа поғонасидаги оғриқ, ўпка ва нафас йўлларига доир касалликларда кузатилиши мумкин.

ҲАФАГАРЧИЛИК: Агар тушкун кайфиятингизнинг сабабини тушуна олмасангиз қуйидаги аломатларга диққат қилинг. Эҳтимол сизда тиш билан боғлиқ безовталиклар, юрак ёки ҳазм қилиш фаолияти билан муаммолар бордир. Тумов ёки синусит бўлмаганмисиз? Текшириб кўринг.

МАНМАНЛИК: Шуниси қизиқки, айрим инсонларга хос манманлик ҳам руҳият ва тана саломатлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин экан. Ҳусусан ўз-ўзидан димоғдор бўлиб қолиш бўғимлар яллиғланиши, нафас йўллари, жигар фаолиятига доир ўзгаришларга ишора қилиши мумкин.

ХАСАД: Кимгадир хасад қилишдан аввал жигарингиз, қорин ва ўт пуфагингиз саломатми, ўйлаб кўринг. Психологларнинг фикрича айнан ушбу аъзоларда хасталик бўлганида бировга хасад қилиш, бошқаларнинг ютуғини кўролмаслик туйғуси юзага келаркан.

НОШУКУРЛИК: Турмушингиздан тортиб, қилаётган ишингизгача қониқтирмаётган бўлса, юрак, қон айланиш тизими, мигрень, нафас йўллари касалликлари, умуртқа поғонасининг қийшайиши ҳамда ортиқча вазн каби муаммоларга аҳамият беринг. Кўпинча мазкур аъзолардаги безовталиклар қониқмаслик ҳиссини келтириб чиқаради.

ҚАТЪИЯТСИЗЛИК: Аввалига ҳаммаси яхши кетаётганди. Бироқ ишни тугатай деганингизда ўзингизни қандайдир қатъиятсизсезяпсиз. Мутаҳассислар бу ҳолат жигар, нафас йўллари, умуртқа поғонаси ҳамда бош оғриқлари сабаб юзага келиши мумкин дейишади.

ЖИЗЗАКИЛИК: Танадаги оғриқлар,уйқусизлик, бош соҳасидаги безовталиклар, қон босимининг кўтарилиши ёҳуд пастлаши шунингдек, овқат ҳазм бўлмаслиги жиззакиликка сабаб бўлиши мумкин.

ҚЎРҚУВ: Бу ҳис борасида шифокорлар ва психологларнинг фикри бўлинади. Бири қўрқувнинг соғлиқ билан боғлиқлиги йўқ деса, бошқаси аксини айтади. Қўрқув нафас йўлларининг сурункали касалликларини, бош оғриқлари, кўриш ва эшитиш қобилияти билан алоқадор ўзгаришларда учраши мумкин экан.

ҲАММА НАРСАДАН ЗЕРИКИШ: Қон айланиш тизимининг бузилиши, ўт қопи, тери ва сочлар билан боғлиқ ўзгаришлар, шунингдек, организмнинг иммун тизими заифлашганида атрофдаги воқеа-ҳодисаларга нисбатан зерикиш ҳисси келиб чиқади.

УРУШҚОҚЛИК: Арзимас нарсаларга ҳам қўлини мушт қилиб тугиб, овозини баландлатадиган кишилар юрак-қон томир тизими, оёқ томирларининг сиқилиши (спазм), буйрак ва сийдик йўли касалликларига диққат қилишлари лозим. Мутахассислар, айнан мана шу аъзоларда аниқланган хасталиклар жанжалкашликка туртки бўлади.   


Феълингиз ёмонми? Даволанинг!

Феълингиз ёмонми? Даволанинг!

РҚУВ: Бу ҳис борасида шифокорлар ва психологларнинг фикри бўлинади

РҚУВ: Бу ҳис борасида шифокорлар ва психологларнинг фикри бўлинади
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
18.02.2020