ИНФОРМАТИКА ФАНИ ДАРСЛАРИДА КОМПЕТЕНЦИЯВИЙ ЁНДОШУВГА АСОСЛАНГАН ТАЪЛИМ

ИНФОРМАТИКА ФАНИ ДАРСЛАРИДА КОМПЕТЕНЦИЯВИЙ ЁНДОШУВГА АСОСЛАНГАН ТАЪЛИМ

docx
10.02.2020

150.000₽ призовой фонд • 11 почетных документов • Свидетельство публикации в СМИ

Опубликовать материал

1111111111111.docx

ИНФОРМАТИКА ФАНИ ДАРСЛАРИДА КОМПЕТЕНЦИЯВИЙ ЁНДОШУВГА АСОСЛАНГАН ТАЪЛИМ

 

М. Уринова

НамДУ Амалий математика кафедраси ўқитувчиси

 

Бугунги кунда Прeзидeнтимиз тoмoнидан интeллeктуал салoҳиятга эга, илм- фаннинг замoнавий ютуқлари асoсида мустақил фикр ва мушoҳада юрита oладиган, мустақил равишда зарурий ахборотларни излаб топадиган ва улардан таҳлил асосида зарурийларини ажратиб оладиган, барча билан мулоқатга кириша оладиган, таълим муассаcасида олган билимларини ҳаётий эҳтиёжларида қўллай оладиган ёшларни тарбиялаб камол топишларида катта эътибор қаратган. Бунинг учун эса ўқувчиларимизни бошланғич синфлардан бошлаб бунга тайёрлаб бориш керак Яъни,  бошланғич фанлар бўйича чуқур билим бериш, чет тилларини пухта ўргатиш ва ахборот технологиялари бўйича керакли зарур малакаларни шакллантириб бориш лозим.

Маълумки, ҳозирги кунда ахборотлар оламида яшаяпмиз.  Ўқишда ҳам, ишда ҳам, кундалик  фаолиятда  ҳам  компьютер  техника  воситаларига  дуч  келамиз  ва  буларсиз бугунги кунимизни тасаввур ҳам қила олмаймиз. Шундай экан ўқувчиларимизга информатика фанидан чуқур билим бериш, компьютер ва унинг бошқа техник воситаларидан тўғри ва оқилона фойдаланишга ўргатиш керак. Ўқувчилар эса  зарурий ахборотга  эга  бўлиш,  уларни  излаб  топиш,  ундан  кераклисини  ажратиб  олиш  ва

фойдаланишни ўрганиши керак.

 

Шу билан биргаликда ўрганилган билим, кўникма ва малакаларидан кундалик ҳаётларида учрайдиган муаммоларни ҳал этишда фойдалана олишлари     учун шакллантирилиши зарур. Шунга кўра, бу вазифаларни   таълим муассасида ўқувчиларни ўқув предметларини ўрганиш жараёнида  зарурий билим, кўникма ва малакаларга эга қилиш билан биргаликда уларни ҳаётий эҳтиёжларида қўллай оладиган ҳолда тайёрлаш керак. Бунинг учун компетентлик ёндошувга асосланган ҳолда ўқитиш керак.

Компетенциявий ёндашувга асосланган таълим ўқувчиларда эгалланган билим, кўникма ва малакаларини ўз шахсий, касбий ва ижтимоий фаолиятларида амалий қўллай олиш компетенцияларини шакллантиришга йўналтирилган таълимдир.

Таянч компетенциялар:

 

1.    Коммуникатив компетенция

 

2.    Ахборот билан ишлаш компетенцияси

 

3.    Шахс сифатида ўззини ривожлантириш компетенцияси

 

4.    Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси


5.    Умуммаданий компетенциялар

 

6.    Математик  саводхонлик,  фан  ва  техника  янгиликларидан  хабардор  бўлиш  ҳамда фойдаланиш компетенцияси

Информатика фанидан умумий ўрта таълим мактабларида  шакллантириладиган таянч компетенцияларни амалиётга жорий этилишини 7инфларда “Интернетда маълумотларни излашмавзуси мисолида кўриб чиқамиз

1. Коммуникатив компетенцияси

 

Интернет бўйича ўрганган билимларини оғзаки ва ёзма тарзда аниқ ва тушунарли баён қила олиш, мавзудан келиб чиқиб саволларни мантиқан тўғри қўя олиш ва жавоб бериш;

инфда  ўзаро  мулоқотда  муомала  маданиятига  амал  қилиш,  жамоавий ҳамкорликда ишлай олиш;

-мулоқотда суҳбатдош фикрини ҳурмат қилган ҳолда ўз позициясини   ҳимоя қила билиш, уни ишонтира билиш;

-турли зиддиятли вазиятларда ўз эҳтиросларини бошқариш, бошқа ўқувчиларга нисбатан ҳурмат, муаммо ва келишмовчиликларни ҳал этишда зарур (конструктив) бўлган қарорларни қабул қила олиш.

Топшириқ: Интернетда маълумотларни излашнинг қандай усулларини биласиз ва санаб беринг.

Компетенцияни татбиқ  қилиш усуллари

 

Коммуникатив компетенцияда гуруҳларга бўлиб ўқувчиларда интернет бўйича тушунчаларини  ривожлантириш ва ундан тўғри фойдаланишни ўргатиш мумкин.  Гуруҳ бўлиб ишлаганда ўқувчиларда мустақил мулоқот ва ўзаро фикр алмашиш вужудга келади.

2. Ахборот билан ишлаш компетенцияси

 

Интернет бўйича маълумотларни мавжуд ахборот манбаларидан (интернет, телевизор, радио (аудиоидео ёзув), телефон, компьютер, электрон почта ва бошқ.) топа олиш ва фойдалана олиш.

Топшириқ: Электрон почта  бўйича ахборот топинг.

 

Компетенцияни татбиқ  қилиш усуллари.

 

Ахборот билан ишлаш компетенцияси болаларни,  мустақил ўзи ахборот тўплаш, изланиш,  кузатиш ва янги  дарсга  тайёрланиб  келашга ўргатади. Бунинг учун янги мавзу бўйича   олдиндан   ўқувчиларга   таянч   иборалар   ёки   мавзу   юзасидан   саволномалар бериладиЎқувчилар  кўпроқ мустақил  мулоқотда бўлиб,  янги  дарсга тайёрланадилар.

3. Шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси


Интернетга оид маълумотлар билан шахс сифатида ўзини ақлий ривожлантириш ва интеллектуал камолотга интилиш;

-ўз устида мустақил равишда мунтазам ишлай олиш;

 

-ўзини назорат қила билиш,  ҳалоллик, тўғрилик, зарурий ахборотга эга бўлиш, уларни излаб топиш, ундан кераклисини ажратиб олиш каби сифатларга эга бўлиш;

-ўқиб-ўрганганлари ва ҳаёт тажрибасидан фойдаланган ҳолда кундалик турмушда учрайдиган  муаммоларни ҳал эта олиш.

Топшириқ: “Мен севган касб мавзуси бўйича маълумотларни изланг.

 

Компетенцияни татбиқ қилиш усуллари.

 

·    Менинг севган касбимга қизиқишим орти

 

·    Менинг севган касбим бўйича

 

Шахс сифатида доимий равишда ўз-ўзини ривожлантириш, ўқиб-ўрганиш, мустақил равишда изланиш, ўз ҳатти-ҳаракатини баҳолаш, ўзини назорат қила билиш, зарурий ахборотга эга бўлиш, уларни излаб топиш, ундан кераклисини ажратиб олиш, ўқиб- ўрганганлари ва ҳаёт тажрибасидан фойдаланган ҳолда кундалик турмушда учрайдиган муаммоларни ҳал эта олиш сифатларини шакллантиришга қаратилган интерфаол усулларни қўллаш.

4. Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси

 

Интернетни жамиятда муҳим аҳамиятга эга эканлигини тушуниш ва уни бўлаётган воқеа, ҳодиса ва жараёнларга дахлдорлигини ҳис этиш.

Топшириқ: Интернетдан бола ҳуқуқлари конвенцияси бўйича маълумот топинг

 

Компетенцияни татбиқ  қилиш усуллари

 

Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси   асосан   ўқувчиларда   ёзма   ишларни ечиш,  тест  саволларининг ечимини  топиш, оғзаки  саволларга  жавоб  бериш,  ўз хуқуқларини   билиш, кундалик ҳаётида учрайдиган ҳолатларда мулоқот қилиш,   ўз фикрини  билдириш, ўз  билимини  баён эта  олиши  фаоллигини  оширишга қаратилган дидактик ўйинлар технологиялари.

5.Умуммаданий компетенцияси

 

Интернетнинг умуминсоний ва миллий қадриятларимизга таъсирини билиш. Топшириқ: Интернетдан миллий байрамларимиз бўйича маълумот топинг. Компетенцияни татбиқ қилиш усуллари

Жамоада  ва  кичик  гуруҳларда  ишлаб,  информатик  терминларни  тўғри  талаффус

 

қилишни,  АКТ изоҳли  луғат билан ишлашни, миллий қадрятларимиз, миллий эртаклар ва ҳикоятлардан  фойдаланишни ўргатади.


6. Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси

Интернетдага ахборотларга асосланган ҳолда шахсий, оилавий, режаларини туза олиш;

-кундалик фаолиятда керак ва зарур бўлган ахборотларни тез ва арзон ўқий олиш ва улардан фойдаланиш.

Топшириқ: Интернетдан бугунги кун Обавоси  тўғрисида маълумот олинг.

 

Компетенцияни татбиқ  қилиш усуллари

 

Ўқувчининг ҳаёт  тарзида  уни қуршаб турган воқеа ҳодисаларни ўрганиш, узоқни кўра   олиш,   мавжуд ахборотларни   ҳаётга   татбиқ   эта   олиш ва улардан тўғри фойдаланиш,  қисқа  муддатда  хаётий  масалаларни ечимини  топа  олишга  ўргатиш. Жамиятда   ўз  ўрнини  топишда, онгли  қарор  қабул  қилиш,  математик    саводхонлик, янги  техника  янгиликларидан  хабардорлиги,  компьютерда   ишлай олиш, оғзаки ва ёзма жавоб бериш  тафаккурини  ривожлантиришга қаратилган усул.


 

скачать по прямой ссылке
Друзья! Добро пожаловать на обновленный сайт «Знанио»!

Если у вас уже есть кабинет, вы можете войти в него, используя обычные данные.

Что-то не получается или не работает? Мы всегда на связи ;)