Компьютер тармоқлари.
Корхоналар миқёсида
иқтисодиётни бошқариш мазкур жамоаларнинг
иштирок этишини талаб қилади. Бу жамоалар шаҳарнинг турли
туманларида,
мамлакатнинг турли минтақаларида ва ҳатто бошқа-бошқа
давлатларда жойлашган
бўлиши мумкин. Бошқарувни оқилона амалга оширишни ҳал этиш
учун ахборот
алмашиш тезлиги ва қулайлиги ва шунингдек маъмуриятнинг узвий
алоқада
бўлиши имкониятлар муҳим ва долзарб бўлиб қолади. 1970-1980
йилларда ушбу масалаларни ҳал этишда ахборотни «марказлаштирилган»
қайта ишлаш тизимларидан фойдаланиш кенг тус олган эди.
Катта моддий харажатлар
талаб қилувчи электрон ҳисоблаш машиналардан (ЭҲМ)
марказлашган усулда фойдаланиш аввало унинг ҳисоблаш қувватидан
беунум
фойдаланишига ва компютер ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини
чекланишига олиб келди. Қолаверса марказий ЭҲМнинг бирор
қисмининг қисқа
вақтга бўлсада ишдан чиқиши бутун тизим учун оғир
оқибатларни келтиради. Бу
эса информацион тизим фойдаланувчиларнинг барчасининг ишини тўхтатишга
олиб келади.
Кичик ЭҲМ, микро
ЭҲМлар ва ниҳоят шахсий компютерлар, серверларнинг
дунёга келиши, ҳамда тармоқ технологияларининг ривожи ахборотларни
йиғиш ва
қайта ишлашнинг янги - «тармоқланган қайта ишлаш»
технологиясини яратишга
асос бўлади.
Ахборотларни қайта
ишлаш тармоқланган тизими информацион
тизимнинг шундай бир турики, унда ахборотларни қайта ишлаш мустақил
равишда
алоҳида-алоҳида, лекин ўзаро информацион алоқа каналлари
билан боғлик бўлган
компютерларда амалга оширилади.
Маълумотларни
тармоқланган усулда қайта ишлашни амалга ошириш учун
кўп машинали бирлашмалар ташкил этилиб, улар кўп машинали ҳисоблаш
мажмуалари (КМҲМ) ёки компютер (ҳисоблаш) тармоқлари кўринишларида
амалга оширилиши мумкин.
Кўп машинали
ҳисоблаш мажмуалари - ёнма-ён жойлаштирилган ҳисоблаш
машиналари гуруҳи бўлиб, улар махсус боғлаш воситалари ёрдамида
бирлаштирилгандир ва биргаликда ягона ахборот-ҳисоблаш жараёнини
бажаради.
Компютер ҳисоблаш тармоғи - алока каналлари ёрдамида маълумотларни
тармоқланган қайта ишлашнинг ягона тизимига уланган компютерлар ва
териминаллар тўплами бўлиб, у кўп машинали бирлашманинг энг юқори
шаклидир.
Компютер тармоғи «тармоқ
абоненти», «станция» ва «физик узатиш
муҳити» каби таркибий қисмлардан ташкил топган.
Тармоқ абонентлари тармоқда ахборотни юзага келтирувчи ёки уни
истеъмол қилувчи объектдир.
Алоҳида
ЭҲМлар, ЭҲМ мажмуалари, терминаллар, саноат роботлари,
программавий бошқарувли дастгоҳлар ва шу кабилар тармоқ
абонентлари бўлиши
мумкин. Тармоқнинг ҳар бир абоненти станцияга уланади.
Станция - ахборот узатиш ва қабул қилиш билан боғлик
вазифаларни
бажарувчи объект.
Абонент ва станция билан
биргаликда «абонент тизими» деб аталади.
Абонентларнинг ўзаро алоқасини ташкил этиш учун физик узатиш муҳити
мавжуд
бўлиши керак.
Физик узатиш муҳити
- электр, радио ёки бошқа сигналлар ёрдамида амалга
ошириладиган алоқа канали ва маълумотларни узатиш, қабул
қилиш
қурилмасидир.
Физик узатиш муҳити
негизида абонент тизимлари ўртасида ахборот
узатишни таъминловчи коммуникацион тармоқ ташкил этилади. Бундай ёндошув
ҳар қандай компютер тармоғини абонент тизимлари ва
коммуникацион тармоқ
йиғиндиси сифатида кўриш имконини беради
Абонент тизимларининг
ҳудудий жойлашувига қараб компютер
тармоқларини учта асосий туркумга ажратиш мумкин:
Ø локал тармоқлар (LAN - Local Area Network);
Ø минтақавий тармоқлар (MAN - Metropolitan Area Network);
Ø глобал тармоқлар (WAN - Wide Area Network).
Локал компютер тармоғи унча катта бўлмаган ҳудуд чегарасида жойлашган
абонентларни бирлаштиради.
Масалан, корхоналар, ташкилотлар, фирмалар, банклар, офислар миқёсидаги
компютерларни ўзаро бирлаштирувчи тармоқлар локал компьютер тармоғи
туркумига киради. Ҳозирги вақтда локал ҳисоблаш тармоқлари абонентларининг ҳудудий жойлашуви буйича қатъий чеклашлар йўқ. Одатда бундай тармоқларнинг
доирасида 2-2,5 км билан чекланади.
Минтақавий компютер тармоғи бир-биридан анча узоқ масофада жойлашган
компютерларни ва локал компьютер тармоқларини ўзаро боғлайди. У катта шаҳар,
иқтисодий минтақа ва алоҳида мамалакат доирасидаги абонентларни ўз ичига
олиши мумкин. Одатда, минтақавий ҳисоблаш тармоғи абонентлари ўртасида масофа ўнлаб, юзлаб километрни ташкил этади.
Глобал компьютер тармоқлари турли мамлакатлар ёки қитъаларда жойлашган
абонентларни бирлаштиради. Мазкур тармоқ абонентлар ўртасидаги алоқа
телефон, радио алоқа ва космос алоқа тизими негизида амалга оширилади.
Глобал, минтақавий ва локал компьютер тармоқларининг бирлашуви кўп
тармоқли иерархияни ташкил этиб, умумжаҳон ахборотлар ресурсларини
бирлаштириш ва улардан коллектив равишда фойдаланиш имкониятларини
яратади.
Материалы на данной страницы взяты из открытых источников либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.