Компьютерлар тарихи
Оценка 5

Компьютерлар тарихи

Оценка 5
docx
20.02.2020
Компьютерлар тарихи
Компьютерлар тарихи.docx

Компьютерлар тарихи.

Ҳозирги вақтда инсон ҳаётига компьютер жадал кириб келмоқда. Компьютер иш юритишни осонлаштиради, янги ҳужжатлар ва ҳар хил матнларни тез ва сифатли тайёрлаш ва таҳлил қилиш, телефон алоқа орқали ахборотлар билан алмашиш, мураккаб ҳисоб китобларни тез бажариш ва ишлаб чиқариш жараёнини осонлаштиради. Яқин келажакда компьютерсиз ҳаётимизни тасаввур қилиб бўлмайди. Шунинг учун ҳар бир кишига тушунарли бўлган кичик ҳажмдаги билимлар жуда керак бўлади.

Ҳисоблаш техникасининг ривожланиш тарихига назар ташлайдиган бўлсак, унинг қуйидаги бир неча муҳим даврларни ўз ичига олишини кўриш мумкин:

-         ибтидоий ҳисоблаш воситалари ва ҳисоб чўтлар даври;

-         механик машиналар даври;

-         электро-механик машиналар даври;

-         электрон ҳисоблаш машиналари даври.

Механик машиналаргача бўлган давр. Ҳисоблаш ишларининг тарихи одамзод пайдо бўлишидан бошланади. Ер юзидаги энг биринчи ҳисоблаш воситаси сифатида ибтидоий одамлар томонидан қўл бармоқлари фойдаланилган .

Қўл ва оёқ бармоқлари ибтидоий "ҳисоблаш воситаси" вазифасининг ўтаган. Бинобарин, ўша қадим замонлардаёқ ҳисоблашнинг энг биринчи ва энг оддий усули-бармоқ ҳисоби пайдо бўлган. У қадимий қабилаларда ҳисобни 20 гача олиб боришни таъминлаган. Ҳисоблашнинг бу усулида бир қўл бармоқлари "беш" ни, икки қўл бармоқлари "ўн" ни, қўл ва оёқ бармоқлари биргаликда "йигирма" ни билдирган.

Дастлабки ва энг содда сунъий ҳисоб асбобларидан бири биркадир. Бирка 10 ёки 12 та таёқчадан иборат бўлиб, таёқчалар турли-туман шакллар билан ўйилган. Кишилар бирка ёрдамида подадаги моллар сонини, йиғиб олинган ҳосил миқдорини, қарз ва ҳоказоларни ҳисоблашган.

Инсон ҳисоблай бошлашидаги дастлабки ҳисоблаш воситаси бўлиб одамларнинг бармоқлари хизмат қилган. Аммо улар ёрдамида фақат санаш ишларни бажарган (сабаб бармоқлар сони чекланган). Шунинг учун аста секин сунъий ҳисоблаш воситалари вужудга кела бошлаган. Улардан биринчилари бўлиб тошлар ва таёқчалар бўлган. Сўнгра абак (грек, мисрлик, римлик, хитойлик суан-пан ва японлик соробан), Непер таёқчалари, рус счётлари вужудга келган.

Ҳисоблаш ишларининг мураккаблашуви эса янги ҳисоблаш асбоблари ва усулларини излашни тақозо этарди. Ана шундай эҳтиёж туфайли вужудга келган ва кўринишидан хозирги чўтни эслатувчи абак асбоби ҳисоблаш ишларини бирмунча осонлаштирди. Дастлабки ҳисоб асбобларидан яна бири рақамлар ёзилган бир қанча таёқчалардан иборат бўлиб, шотландиялик математик Жон Непер номи билан аталган. Непер таёқчалари ёрдамида қўшиш, айириш ва кўпайтириш амаллари бажарилган. Кейинроқ бу асбоб анча такомиллаштирилади ва ниҳоят логарифмик чизғич яратилишига асос бўлди.

 

image001

Механик давр. Аммо одамзод, ўзига ўхшаш механик машинани - ёрдамчини (роботни) яратиш орзуси билан яшаб келган эди. 1623 йилда немис олими Вилгелм Шикард (1592-1636) томонидан ихтиро қилинган механик мослама механик ҳисоблаш машиналар даврини бошлади.

Ҳисоблаш техникасида механик мосламалар даврини бошлаб берган машиналардан бири немис олими Вильгельм Шиккард томонидан 1623 йили ихтиро қилинди. Бироқ, бу ҳисоблаш машинаси жуда тор доирадаги кишиларгагина маълум бўлганлиги сабабли узоқ вақтларгача бу борадаги биринчи ихтирочи 1645 йили арифмометр ясаган француз математиги Блез Паскал деб ҳисобланиб келинган. Лекин, 1958 йили Штутгарт шаҳри кутубхонасида И. Кеплернинг қўлёзма ва ҳужжатлари орасидан топилган ҳисоблаш машинаси чизмаси бу борадаги биринчи ихтирочи Шиккард эканлигини узил-кесил тасдиқлади.

Лекин, Шиккарднинг машинаси ҳам биринчи эмас эди. 1967 йили Мадриддаги миллий кутубхонада Леонардо да Винчининг нашр қилинмаган икки жилдли қўлёзмаси топилди. Қўлёзманинг биринчи жилди механикага бағишланган бўлиб, ундаги чизмалар орасида ҳисоблаш қурилмасининг чизмаси ҳам чиққан. Шу чизма асосида машина яратилганда, у қўшиш ва айириш амалларини бажарувчи қурилма эканлиги маълум бўлди. Шунга қарамай, Леонардо да Винчи ХВ-ХВИ асрларда ясалган ҳисоблаш машиналарининг номаълум ихтирочиларидан бири деб ҳисобланиб келинмоқда. Механик ҳисоблаш машиналарининг тарихи эса, юқорида айтиб ўтилганидек, Паскал машинасидан бошланади. Блез Паскалнинг отаси Этьен Паскал молия ишларига боғлиқ турли вазифаларда хизмат қилар эди ва табиийки ҳисоб-китоб унинг кўп вақтини оларди. Ёш Паскал отасининг меҳнатини енгиллаштиришга уринди ва ҳисоблаш машинасини яратишга муваффақ бўлди. Паскал соат механизмини ҳисоблаш машинасига айлантиради. Ўртадаги тафовут шунда эдики, қўзғалмас циферблат қўзғалувчан, ҳаракатланувчи соат мили эса, аксинча қўзғалмайдиган бўлди.

Циферблат дастлаб ҳисоб дискига, кейинроқ эса, ҳисоб ғилдирагига айланди. Паскалниинг машинаси бўйи 30-40 см эни 15 см баландлиги 10 см бўлган жез қутичадан иборат эди.

Паскалнинг машинаси немис математиги, механиги ва файласуфи Готфрид Лейбницни ҳам ихтирочиликка ундади. Аммо у фақат қўшиш ва айиришнинг ўзинигина эмас, балки тўртта арифметик амални бажара оладиган машина яратишни истарди. Лейбниц 1673 йили шундай машинани яратди (Лейбниц ҳисоблаш машинаси) ва уни Париж академиясига тақдим қилди. Лейбницнинг ҳисоблаш машиналаридан бири ҳозир Ганновер шаҳри музейида сақланмоқда.

Механик ҳисоблаш машиналарининг яратилишида рус олимлари З. Слонимский (тўрт арифметик амал бажарадиган ва илдиз чиқарадиган машина, 1845 йил); В. Буняковский (12 хонагача бўлган сонларни қўшиш ва айириш имкониятига эга бўлган ҳисоблаш машинаси, 1867 йил), В.Однер (ғилдиракдаги тишлар сони ўзгарувчи бўлган мосламали ҳисоблаш машинаси, 1889 йил) ва бошқаларнинг ҳиссаси каттадир.

Аммо Шикард машинаси ҳам аслида биринчи бўлмаган, чунки буюк италиялик рассом, олим ва математики Леонардо да Винчининг нашр этилмаган қўлёзмасида 13-та рақамли сонларни қўшиш ва айириш амалларни бажарувчи механик мосламанинг чизмаси топилган. Шуни айтиш лозимки Леонардо да Винчи ҳамда Вилгелм Шикард мосламалари ҳаётда қўлланилмаган бўлиб қолган. Механик ҳисоблаш машиналарни яратилиш тарихининг дастлабки саҳифаларидан бири франсуз файласуфи, ёзувчиси, математики ва физики Блейз Паскал (1623-1662) номи билан боғлик. У 1642 йилда биринчи жамловчи (қўшиш ва айириш) машинани яратди. 1673 йилда эса бошқа олим немис Готфрид Вилгелм Лейбниц (1646-1716) 4-арифметик амални бажарувчи машинани яратди. ХИХ асрдан бошлаб бу машиналарга ўхшаш машиналар жуда кўп қўлланар эди. 1820 йилда Шарл де Колмар томонидан биринчи калкулятор - АРИФМОМЕТР яратилди.

 

image002

1885 йилда америкалик ихтирочи Увилям Барроуз клавиатура ва когозга Печатьлаш ускуналардан иборат арифмометрни яратди.

image003

 

Электромеханик машиналар даври. Механик ҳисоблаш машиналарида мос қурилмалар қўл кучи билан ҳаракатга келтирилар эди. Энди мана шу вазифани электр энергияси ёрдамида амалга оширувчи ҳисоблаш машиналари пайдо бўла бошлади. Шунинг учун ҳам бундай машиналар электромеханик ҳисоблаш машиналари дейилади. Электромеханик ҳисоблаш машиналарининг деярли ҳаммасида сонлар машинага махсус тугма ёрдамида киритилади. Бундай машиналардан Россияда Однер арифмометри каби ишлайдиган ўнта тугмали "ВК-1" машинаси, кейинроқ эса, барча арифметик амалларни бажариш учун етарли сонда тугмалари бўлган ҳисоблаш машиналари яратилади. Шуни айтиш керакки, бундай машиналар механик машиналарга нисбатан такомиллашганлигига қарамай, унда мутахассис-лаборант 8 соатлик иш кунида ҳаммаси бўлиб 200 амал бажара олар эди.

Универсал автоматик ҳисоблаш машинани яратиш ғояси ва лойихаси Кембридж университетининг професори Чарлз Бейбиджга (1792-1871) мансубдир. Унинг лойихаси бўйича бу машина хотира қисми, ҳисоблаш қисми, бошқариш қисми ва чиқариш қисмига эга бўлиши шарт эди.

ХИХ асрнинг охирида ва ХХ асрнинг ўрталарида фан ва техниканинг барча соҳаларида жуда кўплаб кашфиётлар ва ихтиролар қилинди. Бу кўп мехнат талаб қиладиган машиналарни яратишга зарурат пайдо қилди. Бейбиджнинг лойихаси асосида кўп олимлар машиналар яратишга ҳаракат қилган. 1988 йилда америкалик инженер Герман Ҳоллерит биринчи электромеханик ҳисоблаш машинани - ТАБУЛЯТОРНИ яратди. Ушбу машина реле асосида ишлаган бўлиб перфокарталарда ёзилган малумотлар билан ишлай олар эди. 43-та Ҳоллерит табуляторлари 1890 йилда бўлиб утган 11-чи Америка аҳолини руйхатдан ўтказишда ишлатилган.

image004

1930 йилда америкалик олим Ванневар Буш томонидан компьютернинг катта электромеханик аналоги - ДИФФЕРЕНСИАЛ АНАЛИЗАТОРИ яратилган. Ушбу машинада маълумотларни сақлаш учун электрон лампалар қўлланилган.

Электрон ҳисоблаш машиналари даври.

Электромеханик машиналар ҳам, ўз навбатида, ХХ аср фан ва техникаси тараққиёти эҳтиёжларини қониқтира олмай қолди. Бу машиналарда ҳисоблаш жараёни кўп вақт талаб қилиши, яъни ишлаш тезлиги ва амал аниқлигининг кичиклиги сабабли янада тезроқ ҳисоблайдиган, янги хил машиналар яратиш зарурияти туғилди. Шу боисдан ҳам ҳисоблаш машиналарида юқоридаги талабларни амалга оширишга замин яратувчи электрон лампалардан фойдаланиш устида жадаллик билан тадқиқот олиб борила бошланди.

Тарихан қисқа давр ичида ЭҲМнинг тўртта авлоди яратилди. ЭҲМларни авлодларга ажратишларни яратишда нималарга асосланганлиги, қандай тузилганлиги, техник характеристикалари, фойдаланувчилар учун қулайлиги ва бошқа томонлари асос қилиб олинади.

ЭҲМларнинг биринчи авлоди (1945-1950 йиллар). Биринчи авлод ЭҲМлари марказий процессорининг элементлар базаси сифатида умумий сони бир неча ўн мингларга етган электрон лампалардан фойдаланилган. Оператив хотира феррит узаклар блокларида қурилган. Кўплаб ишлаб чиқарилган совет даври машиналаридан биринчи авлодга мансублари Стрелла (1953 й.), Урал (1954й.), М-20 (1959й.), Минск -1 (1960 й.), БЭСМ серияли қатор машиналар киради. Секундига 10000 амални бажаради. Хотирасига 2047 тагача сон сиғади. Оператив хотира ҳажми машинавий сўзнинг узунлиги билан иккилик рақамлар ёки битлар (бит-бўлак, бўлакча маъносини англатадиган инглизча бит сўзидан олинган бўлиб, битта иккилик рақамидан ташкил топган маълумотдаги информация миқдори каби аниқланадиган информация бирлигини англатади) сони билан аниқланади. Машинавий сўзнинг стандарт узунлиги 8 та иккилик рақамни ўз ичига олади бундай бирликни байт (бите-бўлакча) дейилади: 1 байт- 8 бит. Шунга ўхшаш каттароқ ўлчов бирликлари ҳам ишлатилади: 1-килобайт (кб)=1024 байт, 1 мегабайт(мг)=1024 кб.

1875 йили Россияда яшаган швед олими Однер электрон механик машина ясади ва 1925 йили электрореледан йиғилган ҳисоблаш машинаси ясади. Фан ва техникада қилинган ютуқлар натижасида 1946 йилда биринчи “ЭНИАК” номли ЭҲМ яратилди. АҚШдаги Пенсильвания университетида америкалик олим Дж. Фон Нейман(1903-1957) ахборотларни сақлаш имконига эга бўлган электрон лампалар ёрдамида рақамли ҳисоблаш машинасини яратди. Бу ЭҲМ 18.000 та электрон лампадан тузилган бўлиб, 30 тонна оғирликка эга ва 150 м2 хонани эгаллаган. Арифметик амал бажариш тезлиги секундига 104 , хотираси 1024 та сўз жойлашган.

 Россияда 1951 йили профессор Лебедев раҳбарлигида электрон ҳисоблаш машинаси яратилган.

ЭҲМ ўзининг ривожланиш тарихини 50-йиллар бошларидан бошлаб, то ҳозирги кунларга қадар бир неча авлодларни ўз бошидан ўтказди:

1941 йилда немис инженери З3 номли биринчи бўлиб дастурларда ишловчи ҳисоблаш машинани яратди. 1943 йилда Буюк Британия маҳфий лабораторияларида Алан Тюринг бошчилигида электрон лампаларда ишловчи Колосс номли биринчи ЭҲМ (электрон ҳисоблаш машинаси) яратилди. 1944 йилда АҚШнинг ҳарбийлари учун америкали инженер Говард эйкен электромеханик реле асосида огирлиги 35 тоннали ЭҲМ яратди. Бу машинани номи МАРК-1 эди. Лекин унинг тезлиги шу замон талабларига жавоб бермас эди.

Шу мақсад йўлида 1942-45 йилларда, биринчи бўлиб АҚШ даги Пенсильвания университетида, ахборотларни сақлаш имкониятига эга бўлган электрон лампалар ёрдамида ишловчи рақамли ҳисоблаш машинаси яратилди. 30 тонна оғирликдаги, 150 квадрат метрли хонани эгаллаган ва 18 мингта электрон лампага эга бўлган улкан электрон ҳисоблаш машинаси "ЭНИАК" деб ном олди

1945 йилда америкали олимлар Джон Мочли ва Преспера Экерта биричи универсал тўлиқ электрон ҳисоблаш машинани яратдилар. Ушбу машина электрон лампалар асосида ишлар эди ва унинг номи ЭНИАC эди. У МАРК-1 дан минг марта тезкорроқ эди, лекин унинг ҳам камчиликлари бор эди: оғирлиги - 30 тонна; узунлиги 170 квадрат метр хонани эгаллар эди; таркибида 18000 электролампалар бор эди; ишлаш жараёни жуда мураккаб ва бу машина жуда тез ишламас эди (секундига 300 кўпайтириш ёки 5000 қўшиш амаллари бажариши мумкин эди). Шу камчиликларни бартараф қилиш учун олимлар жуда кўп меҳнат килар эди. Биринчи ЭҲМ лар авлоди лампали деб номланади. 1947 йилда БЕЛЛ лаборатория ходимлари В. Шокли, Ж. Бардин ива В. Бертейн томонидан биринчи транзистор кашф этилди. 1948 йилдан эса электрон лампалар урнига кашф этилган транзисторлар қўллана бошланди ва шунинг учун 2 авлод ЭҲМ лари транзисторли деб номланган. 1949 йилда Джей Форрестер томонидан магнитли хотира ускуналари яратилди ва шу йилда Кембридж университетида биринчи хотирага эга ЭҲМ - ЭДСАC номли ЭҲМ яратилди.

ЭҲМларнинг иккинчи авлоди (1950-1965 йиллар).

Иккинчи авлод машиналари биринчи авлод машиналаридан фарқли ўлароқ марказий процессорининг элиментлар базаси сифатида транзисторлар ишлатилган оператив хотира, аввалгидек ферромагнит ўзакларидан қурилади, аммо уларнинг ўлчовлари кескин камайтирилган эди.

Иккинчи авлод машиналари ўзининг параметрлари бўйича биринчи авлод машиналаридан кескин устунликка эга эди. Улар бир секундда 100000 тага яқин амаллардан иборат тезкорликка ва 3200 та сўздан иборат оператив хотира хажмига эга эди. Транзисторлар асосида йиғилган. ЭҲМнинг иккинчи авлодига қуйидаги машиналар киради: Минск-2, Раздан-3, М-220, БЭСМ-6, Мир, Наири, Минск-22, Минск-32, Урал-14 ва бошқалар. Бу машиналарда қўйилган масалаларни тез ечиш имкониятини яратидиган программадан, яъни масалани ечишда ЭҲМ бажариши лозим бўлган амаллар кетма-кетлигидан фойдаланиш мумкин . Бундай ЭҲМларнинг ўртача тезлиги 100000 амал-секунд, хотирасига 10000 тагача сўз сиғади.

Биринчи авлод машиналарида ишлаганда программист программани бевосита машина тилида ёзган, иккинчи авлод машиналарининг кўпчилигида эса машиналар тилида дастурлашдан алгоритмик тилларда дастурлашга ўтилган. Биринчи алгоритмик тиллар 50-йилларнинг охири 60-йилларнинг бошида пайдо бўлди. Мисол сифатида Алгол-60 ни келтириш мумкин.

Алгоритмик тилларнинг муҳим афзаллиги уларнинг универсаллигида ва халкаро стандартнинг мавжудлигидадир, бу тилларда ёзилган дастур қандай конкрет тур машинага мўлжалланганига мутлақо боғлиқ эмас. Алгоритмик тилда ёзилган дастур ЭҲМда бажарилиши учун у, аввало, шу универсал тилдан машинанинг ўз тилига ўтказилиши лозим. Буни ЭҲМ нинг ўзи махсус дастур-траслятор (транслатор-таржимон) ёрдамида амалга оширади.

1959 йилда Роберт Нойс (ИНТЕЛ фирмани аратган одам) битта пластинада бир нечта транзисторларни жойлаштириб интеграл схемалар ёки чипларни яратган.

Электрон ҳисоблаш машиналарининг кейинги мукаммаллашуви турли вазифаларни бажарувчи мосламаларнинг яратилишига олиб келди, бу эса ўз навбатида, элемент ва схемаларнинг ўлчамларини кичрайтиришни ва уларнинг ишлашдаги ишончлигини оширишни, хотира сиғимини катталаштиришни, ишлаш тезлигини яна ҳам тезлатишни талаб этди. Шунга асосан, микроэлектроникада тез орада 1 куб.см ҳажмли кристаллида энг камида 5 дона электроника элементини бирлаштирган электрон қурилма, яъни митти интеграл схемалар пайдо бўла бошлади. Бундай схемалар иккинчи авлод машиналарида мавжуд бўлган барча камчиликларнинг анча қисмини бартараф этишга ва янги ҳисоблаш машиналарининг пайдо бўлишига замин яратди. Интеграл схема, аввало ясалаётган мосламаларни жуда ҳам кичиклашишига олиб келди.

ЭҲМларнинг учинчи авлоди (1965-1975 йиллар) транзисторлар ва турли хил эҳтиёт қисмлар ўрнига интеграл схемалардан кенг кўламда фойдаланиши билан тхарактерланади.

 

2211____

Интеграл схемалардан фойдаланиш туфайли машиналарнинг техник ва ишлатиш характеристикаларини анча яхшилашга, жумладан, ихчамлашувига ва ишлаш тезлигининг ошишига эришилди. Бундай машиналарнинг ишлаши анча самарали ва ишончли бўлди. Уларнинг хотира сиғими 2048 Кбайтгача кенгайди. Бу авлод машиналарини бир нечта мамлакатлар биргаликда ишлаб чиқарганлиги учун уларни Ягона Система (ЕС-единая система) туридаги машиналар деб номланди, уларнинг номлари «ЕС» қисқартмасидан бошланади: ЕС -1050, ЕС-1022 ва бошқалар.

Бу машиналар турига караб, секундига 2 миллионгача турли арифметик амалларни бажариши мумкин бўлди.

Фан ва техниканинг ривожланиши одам билан ЭҲМ ўртасида мулоқот қилиш мумкин бўлган ҳисоблаш машиналари яратиш заруратини туғдирди. Бу имконият янги пайдо бўлаётган тўртинчи авлод машиналарида амалга оширилди.

1968 йилда Бурроугс фирмаси томонидан интеграл схемаларда ишлайдиган биринчи компьютерни чиқарди ва шунинг учун учинчи ЭҲМлар авлоди катта интеграл схемали деб номланади. Шу йилда америкали инженери Дуглас энджелбарт ҳозирги сичқонча қурилма вазифасини бажарувчи ускунани яратди. 1970 йилдан бошлаб ИНТЕЛ фирма хотиранинг интеграл схемаларни чиқара бошлади. Шу фирмада ишлаган Маршиан эдвард Хофф шу йилда микропроцессорни кашф этган (бита кремний чипда бир нечта интеграл схемаларни жойлаштирди). Шу йилдан бошлаб микропроцессорларда ишловчи тўртинчи ЭҲМлар авлоди бошланди, улар кичик интеграл схемали авлод деб номланади.

ЭҲМларнинг тўртинчи авлоди (1975 йилдан бошлаб). Уларда элемент базаси сифатида катта интеграл схемалар, яъни 1см. куб ҳажмда 100 мингтагача элементни бирлаштирган микросхема қўлланилади.

Ҳозирги кунда бешинчи авлод машиналарини ишлаб чиқиш устида катта ишлар қилиняпти. Айниқса, бу соҳада ХХ асрнинг 80-йилларида Япония олимлари таклиф этган бешинчи авлоднинг лойиҳаси диққатга сазовордир. Бу лойиҳа кейинги давр машиналарини яратишни кўзда тутган. Япония олимлариниг таъбирича, ушбу авлод машиналари мантиқий масалаларни ҳал қила оладиган, оғзаки гапларни "эшитадиган" ва "тушинадиган", матнларни ўқиётган тезликда таржима қила оладиган ҳамда "кўра" оладиган, "тушунадиган" бўлиши керак.

1973 йилдан бошлаб ЭҲМ тарихининг янги саҳифаси, персонал компьютерлар саҳифаси бошланди. Шу йилда франсиядаги Труонг Тронг Ти фирма томонидан биринчи персонал компьютер яратилди. Шу билан бирга 1973 йилда дунёга таниқли ХЕРОХ фирма томонидан Алто номли шахсий компьютер яратилган. Ушбу компьютерда биринчи бўлиб файллар ва дастурларни ойналар кўринишда очиш принципи қўлланилган.

1977 йилда Аппле Cомпутер фирмаси томонидан Аппле ИИ номли шахсий компьютерлар оммавий равишда чиқарила бошлаган. Ушбу компьютерлар пластмасса корпусли, клавиатура ва дисплейга эга бўлган.

1980 йилда Осборне Cомпутер фирмаси биринчи портатив компьютерларни чиқара бошлади. Ушбу компьютер оғирлиги 11 кг, жуда кичкина ҳажмга эга бўлган ва нархи атиги 1795 доллар бўлган.

1981 йилдан бошлаб ИБМ (Интернатионал Бусинесс Масҳинес) фирмаси томонидан персонал компьютерлар сериялаб чиқара бошланди ва бутун дунёга сотила бошланди. Шундан бери компьютер ҳаётимизда мустахкам жойлашиб, ахборотни қайта ишлашнинг энг замонавий воситасига айланди ва бутун дунёга таниқли бўлди. Шунинг учун персонал компьютерлар стандарти шу компьютер номи билан номланади - ИБМ ПC (персонал компьютер). Бундай компьютерлар катта ва ўта катта интеграл схемалар асосида қурилиши назарда тутилган

Компьютерлар хотирасининг ҳажми, амалларни бажариш тезлиги ва бошқа хусусиятлар бўйича 5-та гурухга бўлинади:

Супер компьютер. Жуда катта тезликни ва катта ҳажмдаги масалаларни ечиш учун мўлжалланган компьютерлар. Улар ёрдамида об-хаво глобал прогнози, уч улчовли фазода турли окимларниг кечиши, глобал информацион системаларни ва ҳоказолани бошқариш масалалари бажарилади. Бундай компьютерлар сони жахонда 500-та

Катта компьютер. Фан техниканинг турли соҳаларига оид масалаларни ечишга мўлжалланган компьютерлар.

Мини компьютер. Катта компьютерларда бир поғона паст компьютерлар.

ПC - Шахсий компьютер. Ҳозирги кунда корханалар, ўқув юртлар, муассасаларда кенг тарқалган компьютерлар.

Нотебоок - Блокнот компьютер. Ҳажми ихчам ва электр энергияси ичига ўрнатилган батарея (акамулятор) орқали таъминлайдиган компьютерлар.


 

Компьютерлар тарихи. Ҳозирги вақтда инсон ҳаётига компьютер жадал кириб келмоқда

Компьютерлар тарихи. Ҳозирги вақтда инсон ҳаётига компьютер жадал кириб келмоқда

Кейинроқ бу асбоб анча такомиллаштирилади ва ниҳоят логарифмик чизғич яратилишига асос бўлди

Кейинроқ бу асбоб анча такомиллаштирилади ва ниҳоят логарифмик чизғич яратилишига асос бўлди

Лейбниц 1673 йили шундай машинани яратди (Лейбниц ҳисоблаш машинаси) ва уни

Лейбниц 1673 йили шундай машинани яратди (Лейбниц ҳисоблаш машинаси) ва уни

Шунинг учун ҳ ам бундай машиналар электромеханик ҳисоблаш машиналари дейилади

Шунинг учун ҳ ам бундай машиналар электромеханик ҳисоблаш машиналари дейилади

Тарихан қисқа давр ичида ЭҲМнинг тўртта авлоди яратилди

Тарихан қисқа давр ичида ЭҲМнинг тўртта авлоди яратилди

АҚШнинг ҳарбийлари учун америкали инженер

АҚШнинг ҳарбийлари учун америкали инженер

ЭҲМ бажариши лозим бўлган амаллар кетма-кетлигидан фойдаланиш мумкин

ЭҲМ бажариши лозим бўлган амаллар кетма-кетлигидан фойдаланиш мумкин

Ягона Система (ЕС-единая система) туридаги машиналар деб номланди, уларнинг номлари «ЕС» қ исқартмасидан бошланади:

Ягона Система (ЕС-единая система) туридаги машиналар деб номланди, уларнинг номлари «ЕС» қ исқартмасидан бошланади:

Шундан бери компьютер ҳаётимизда мустахкам жойлашиб, ахборотни қайта ишлашнинг энг замонавий воситасига айланди ва бутун дунёга таниқли бўлди

Шундан бери компьютер ҳаётимизда мустахкам жойлашиб, ахборотни қайта ишлашнинг энг замонавий воситасига айланди ва бутун дунёга таниқли бўлди
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
20.02.2020