ЎзбекистОн республикАСИМАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ “ИЛК ҚАДАМ” МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ ДАВЛАТ ЎҚУВ ДАСТУРИ мавзусидагиТАҚДИМОТИТошкент – 2018 йил
Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Одамларимиз ислоҳатлар самарасини келажакда эмас, балки бугун ўз ҳаётида ҳис этишлари зарур” – деган боқий фикрлари биз учун дастур амал бўлмоғи лозим.
Дастур Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2018 йил 7 июлдаги 4-сонли ҳайъат йиғилиши қарори билан тасдиқланган ва нашр қилиш учун тавсия этилган.
“ИЛК ҚАДАМ” МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ ДАВЛАТ ЎҚУВ ДАСТУРИ
Муаллифлардан: Дастур муаллифлари ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Халқаро болалар жамғармасига ва, шу жумладан, мазкур дастурни ишлаб чиқишда ўз фикр-мулоҳазалари ва тавсияларини тақдим этган ҳамда уни қўллаб-қувватлаган барча инсонларга самимий миннатдорчилик билдирадилар: Анна Голубева ЮНИСЕФ халқаро консультантиДипа Шанкар ЮНИСЕФ таълим секцияси раҳбариВазира Назарова ЮНИСЕФ маслаҳатчисиЮлия Нарольская ЮНИСЕФ маслаҳатчиси Муаззам Исмоилова ЮНИСЕФ консультанти Ли Донг Вук Пучон (Жанубий Корея) университети профессори Муаллифлар: И.В.Грошева, Л.Г.Евстафьева, Д.Т.Махмудова, Ш.Б.Набиханова, С.В.Пак, Г.Э.Джанпеисова
Мундарижа
1-боб. Умумий қоидалар
2-боб. МТМдаги таълим фаолиятининг мақсад ва тамойиллари
3-боб. Мактабгача ёшдаги болалар таълимига компетенциявий ёндашув» 4-боб. Ўқув-тарбиявий фаолият 5-боб. Ривожлантирувчи муҳитни ташкил этиш
6-боб. . Иловалар
1-боб. Умумий қоидалар
-давлат мактабгача таълим муассасалари;
-мактабгача таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи нодавлат муассасалари;
-мактабгача гуруҳларга эга бўлган - «Меҳрибонлик» болалар уйлари;
-мактабгача ва бошланғич таълимни назорат қилувчи бошқарув органлари.
Давлат ўқув дастури Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида жойлашган
қуйидаги таълим муассасаларида
қўллаш учун мажбурий:
1.1. МТМда давлат ўқув дастурини қўллаш.
МТМда давлат ўқув дастурини қўллаш
Давлат ўқув дастури вариатив ўқув дастурларини яратишда мажбурий таянч хужжат ҳисобланади.
Таълим муассасалари Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган вариатив ўқув дас-турларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Таълим муассасаси Давлат дастури асосида ўзининг МТМ ишчи ўқув дастурини ишлаб чиқиш хуқуқига эга.
Таълим муасасасининг ишчи ўқув дастури муассаса педагоглари томонидан ота-оналарни жалб этган ҳолда тузилади ва амалдаги қонунчилик тартибида тасдиқланади.
1.2. МТМнинг мақсад ва вазифалари
МТМнинг мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:
- боланинг индивидуал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожланишига оид Давлат талаблари асосида ҳамда Давлат ўқув дастурига мувофиқ унинг ҳар томонлама ва баркамол ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
- мактабгача ёшдаги болаларнинг ўқув-тарбиявий фаолиятини ташкил қилиш ва амалга ошириш;
- болаларнинг илк ривожланиши масалаларида ота-оналар ва жамиятга тегишли билимлар беришни ташкил этиш ва амалга ошириш;
- болаларнинг илк ривожланиши масалаларида оила ва жамият билан ўзаро ҳамкорликни ташкил қилиш ва амалга ошириш.
2-боб. МТМ таълим жараёнининг мақсад ва тамойиллари
2.2. МТМда таълим жараёнини ташкил қилиш тамойиллари
2.1. МТМ таълим жараёнининг мақсадлари
2-боб. МТМ таълим жараёнининг мақсад ва тамойиллари
2.3. МТМда қўшимча таълим хизматларини ташкил қилиш
2.4.Алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болалар учун мўлжалланган таълим фаолияти
2-боб. МТМ таълим жараёнининг мақсад ва тамойиллари
2.5. Ота-оналар билан ҳамкорлик
3-боб. Мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришда компетенциявий ёндашув
Компетенция- боланинг билим, кўникма, малака ва қадриятлари мажмуидир. Бошланғич компетенциялар, ривожланиш соҳасидан қатъи назар, бола шахси шаклланиши учун асос бўлиб хизмат қилади.
Мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришда компетенциявий ёндашув ўсиб бораётган бола шахсини ҳаётга тайёрлаш, унда ҳаётий муҳим масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган, ахлоқий меъёр ва қадриятларни ўзлаштириш, бошқа инсонлар билан мулоқот қилиш, «Мен» образини қуриш билан боғлиқ бўлган фаолият усулларини шакллантиришга тайёргарликни кўзда тутади.
Бошланғич муҳим компетенциялар боланинг фаолият ва ахлоқ субъекти сифатидаги яхлит ривожланишини талаб этади.
3.1. Мактабгача ёшдаги (6-7 ёш) боланинг умумий муҳим компетенциялари
Коммуникатив компетенция – мулоқот воситаларидан турли вазиятларда фойдалана билиш кўникмаси.
Ўйин компетенцияси – боланинг ўйин жараёни ва уни ташкил қилишда тажриба, билим ва кўникмалардан ижодий фойдаланиши. Ўқув-тарбиявий фаолият учун асос ҳисобланади.
Ижтимоий компетенция – ҳаётий вазиятларда катталар ва тенгдошлар билан мулоқотда ахлоқ қоидалари ва меъёрларига риоя қилган ҳолда ўзини тутиш маҳорати.
Билиш компетенцияси – атрофдаги оламни онгли равишда идрок қилиш ва олинган билим, кўникма, малака ва қадриятлардан ўқув ва амалий вазифаларни ҳал қилиш учун фойдаланиш.
3.2. Боланинг ривожланиш соҳалари компетенциялари
3.2.4. «Билиш жараёнининг ривожланиши» соҳаси компетенциялари
Билиш жараёнининг ривожланиши соҳасидаги ўқув-тарбиявий фаолият якунига етганидан сўнг 6-7 ёшли бола:
билим олишга фаол қизиқишни намоён этади;
ўқув ва ҳаётий фаолият учун ахборотни мустақил равишда топади ва ундан фойдаланади;
предметлар, воқеалар ва кўринишлар ўртасидаги оддий алоқаларни тушунади ва уларни яхлит бир бутунлик сифатида идрок қилади;
рақамлар, ҳисоб-китобни билади ва уларни ҳаётда қўллайди;
макон, шакл ва вақтга мос равишда иш тутади;
элементар математик ҳисоблашларни амалга оширади;
атроф-муҳитдаги воқеа-ҳодисалар ва кўринишларни кузатади ҳамда тадқиқ қилади;
атроф-муҳитга нисбатан эҳтиёткорона ва ғамхўр муносабатни намоён этади.
Йиллик мавзувий режа.
Йиллик мавзувий режада ҳар бир ёш гуруҳи учун ой мавзулари ва ҳафта мавзулари акс эттирилади. Мактабгача таълим муассасаси ҳудуд ёки бошқа хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ўзининг йиллик мавзувий режасини тузишга ҳақли. Мазкур мавзувий режа мактабгача таълим муассасасининг Педагогика кенгашида тасдиқланади.
Ҳафталик режа
Ҳафталик режа йиллик мавзувий режага асосланади ва ҳафтанинг кичик мавзулари, шунингдек, мазкур мавзу бўйича ўтказиладиган тадбирларни(жараёнларни) ўз ичига олади.
Ҳафталик режа барча ривожланиш соҳалари бўйича мақсадларни белгилаш, тегишли марказларни тайёрлаш, машғулотларни ҳафта мавзусига мос равишда тақсимлашга йўналтирилган. Ҳафта мавзуси барча эркин фаолият марказлари орқали ўтиши лозим. Ҳафталик режада гуруҳдаги ва сайр вақтидаги дидактик ва ҳаракатли ўйинлар режалаштирилади. Болалар билан олиб бориладиган ишнинг мазмуни ва изчиллиги фаолият тури (фаол фаолият / пассив фаолият; индивидуал фаолият / кичик гуруҳда * катта гуруҳда; тарбиячи раҳбарлиги остида ўтадиган фаолият / бола раҳбарлиги остида ўтадиган фаолият) ва уни ўтказиш жойи (хона ичидаги фаолият / кўчадаги фаолият)ни ҳисобга олган ҳолда режалаштирилиши керак.
Ҳафталик режа хилма-хил ва мослашувчан бўлиши лозим. Бошқача айтганда, об-ҳаво ўзгариши ва боланинг қизиқувчанлигини ҳисобга олган ҳолда, режалаштирилаётган фаолият бошқасига алмаштирилиши ёки фаоллик вақти бироз кўпроқ ёхуд камроқ вақтга мўлжалланиши мумкин. Масалан, агар тарбиячи баҳорги гуллаган боғга боришни режалаштирган бўлса-ю, об-ҳаво жуда ёмғирли бўлса, бу тадбирни хонада ўтказишнинг имкони бўлган бошқа тадбирга алмаштириши мумкин.
Ҳафталик режа – бу тарбиячининг иш журнали ва машғулотлар конспекти. арбиячининг иш журнали қуйидаги бўлимлардан ташкил топади:
титул варағи;
гуруҳнинг илиқ ва совуқ даврдаги кун тартиби;
эрталабки бадантарбия комплекси;
гуруҳда сентябрдан августгача бўлган таълим жараёнини режалаштириш таркибига эрталабки суҳбат, сайр, куннинг иккинчи ярми киради;
ҳафталик иш таҳлили;
иловалар.
Машғулотлар конспектларида мақсадлар, фаолиятнинг қисқача таърифи, зарурий жиҳозлар ифодаланади. Мазкур конспектлар тавсиявий характерга эга ва тарбиячи томонидан ижодий ўзгартирилиши мумкин.
Материалы на данной страницы взяты из открытых источников либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.