Инновацион фаолият тушунчаси
“Инновация” тушунчаси жуда кенг қўлланилмокда. Инновация сўзи инглизча сўз бўлиб-«инновацион» янгилик киритиш деган маънони билдиради, яъни тизим ички тузилишини ўзгартириш, деб таърифланади. «Инновация» тушунчаси биринчи марта XIX асрда маданиятшунослар ўрганишларида пайдо бўлди ва бир маданият элементларини бошқасига жорий қилиш маъносини билдирган. Унинг бу маҳноси ҳозиргача этнографияда сақланиб қолган.
Президентимиз Ш.Мирзиёев 2019 йил 8 майдаги ПҚ-4312 сонли қарори билан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”да қатор устувор вазифалар келтирилган: “Таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш болаларнинг ривожланганлиги даражасини ва уларнинг умумий бошланғич таълимга тайёрлигини, шунингдек, уларнинг ижтимоий, шахсий, ҳиссий, нутқий, жисмоний ва ижодий ривожланишини баҳолаш асосида амалга оширилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган. Бунда болаларда Ватанга муҳаббат ҳиссини, оилага, ўз халқининг миллий, тарихий, маданий қадриятларига ҳурмат, атроф-муҳитга нисбатан эҳтиёткорона муносабатни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Боланинг келгусида ўзини-ўзи муваффақиятини намоён қилиши учун асос сифатида ижтимоий-эмоционал кўникмаларни ривожлантириш”
Ўзбекистон Республикасининг “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасида мактабгача таълим ва тарбия- болаларга таълим ва тарбия беришга, уларни интеллектуал, маънавий-ахлоқий, этик, эстетик ва жисмоний жиҳатдан ривожлантиришга, шунингдек болаларни умумий ўрта таълимга тайёрлашга қаратилган узлуксиз таълим тури эканлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонунининг 29-модда мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастурига бағишланган бўлиб, бунда болаларни миллий ҳамда умуминсоний қадриятлар, Ўзбекистон Республикасида яшовчи миллатлар ва элатларнинг урф-одатлари ва анъаналари билан таништириш, боланинг ижтимоий мослашувини амалга ошириш белгиланган. Қонунда белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида тадқиқот ишимизда мактабгача 5-7 ёшдаги болаларни Она-ватан ва атроф олам билан таништириш жараёнида миллий анъана ва урф-одатлар билан таништириш, уларни ижтимоий мослашувида атроф-муҳит таъсирининг муҳимлигини ўрганиш назарда тутилган.
Инновацион жараённинг асосий боскичлари
1-босқич. Янги ғоя пайдо бўлиши ёки янгилик концепциясн юзага келиши, уни шартли равишда фундаментал ва амалий илмий текширишлар (ёки бирдан пайдо бўладиган) натижалардан келиб чиқадиган янгилик босқичи деб атайдилар.
2- босқич. Кашф этиш вақти, яъни амалга ошган объект, моддий ёки маънавий маҳсулот намунаси кўринишидаги янгилик яратиш.
3-босқич. Яратилган янгиликка амалий кўпайиш топилиб уни қўшимча ишлаб мукаммаллаштириш амалга оширилади. Бу босқич янгилик киритишдан мустаҳкам самарадорликка эришиш билан якунланади. Шундан сўнг янгиликнинг мустақил мавжудлиги бошланиб, янгилик киритиш жараёни кейинги босқичга ўтади, бу босқич фақатгина янгиликни қабул қилиш шартидагина амалга ошади. Янгиликдан фойдаланиш даврида кейинги босқичлар кўринади.
4-босқич. Янгиликнинг тарқалиши унинг янги соҳаларга диффузияланиб (қўшилиб) кенг татбиқ этилишидан иборат.
5-босқич. Янгиликнинг бирор соҳада ҳукмрон бўлиши, бунда хусусан янгилик ўз янгилигини йўқотиб, янгилик сифатида мавжуд бўлмай қолади.Бу босқич янги самарали янгилик пайдо бўлиши ёки унинг янада самараси билан алмашиши билан якунланади.
6-босқич. Янгиликнинг қўлланилиш доираси қисқариб, янги маҳсулотлар билан алмашади.
Умумий педагогиккани инновацияларга ажратиш мумкин,булар қуйидагилар:
Педагогика фани тизими ва педагогик амалиётни янги бўлмаган, бироқ доимий долзарб ва ўқув-тарбия жараёнининг умумий ғоялари ва амалий технологияларини ўзида мужассам қилган.
2) Инсонпарвалик педагогикасининг барча назарий қоидалари ва амалий технологияларининг йиғиндиси жамланган.
3) Педагогик жараёнларни ташкил этиш ва бошқаришга янги ғоявий ёндашувга асосланган.
4) Ахборотлаштириш, оммавий коммуникациялашнинг янги ғоялари ва воситаларини қўллашга асосланган технологияларни инновацион технологиялар ҳисобланади.
Педагогик тизимда инновацион тузилмаларнинг бош йўналиши:
-яхлит педагогик тизим:
-ўқув юрти:
- педагогик назария:
- тарбиячи:
- ўқувчилар:
- педагогик технология:
- мазмун:
шакл, методлар, воситалар:
- бошқарув:
- мақсад ва натижалар.
ЮНЕСКО қошида таълимни ривожлантириш Осиё педагогик инновациялар маркази мавжуд бўлиб, дунёдаги турли мамлакатлардаги педагогик янгиликларни умумлаштириб, таълим масалалари бўйича халқаро бюро билан биргаликда педагогик жамоатчиликка махсус нашрларда улар ҳақида маълумотлар тарқатади.
Инновацион жараённинг микроструктурасини ўрганиб олишлар янгилик киритишнинг «ҳаётий цикли, (даври)» концепциясини алоҳида кўрсатдилар, у янгилик киритиш вақт давомида ўтиб борадиган жараён, деган фикрдан келиб чиқади.
Тизим ости тузилмаларининг чуқурлиги бўйича инновацион янги киритмаларнинг моҳияти, сифати ва мақсадга мувофиқлиги ҳақида хулоса қилиш мумкин.
ХУЛОСА
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.