Мактабгача ёшдаги болаларга таълим- тарбия беришда тарбиячи ва мусика рахбарининг хамкорлиги
Оценка 4.9

Мактабгача ёшдаги болаларга таълим- тарбия беришда тарбиячи ва мусика рахбарининг хамкорлиги

Оценка 4.9
Лабораторные работы +1
rtf
воспитание
Взрослым
25.11.2020
Мактабгача ёшдаги болаларга таълим- тарбия беришда тарбиячи  ва мусика рахбарининг хамкорлиги
Мусиқавийлик-алоҳида ва ўзига ҳос ҳусусият бўлиб, у мусиқага нисбатан эмоционал жавоб ҳиссининг пайдо бўлиши, унда ўзига ҳос ифода этилган мазмунни кўра олишдир. Психологлар инсоннинг бу ҳусусиятнинг шаклланишига илк болалик даврларида - уч ёшгача бўлган даврда асос солинишини таъкидлайдилар. Болаларнинг вақтларини тўғри тақсимлаш, уларга керакли билимларни беришда, мактабгача таълим муасасасида педагогик вазифаларни тўғри қўйиш мухим.
Мусика хамкорлик.rtf

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Р Е Ф Е Р А Т

 

 

 

 

 

«Мактабгача ёшдаги болаларга таълим - тарбия беришда тарбиячи  ва мусиқа раҳбарининг ҳамкорлиги»

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тошкент

 

Мактабгача ёшдаги болаларга таълим- тарбия беришда тарбиячи  ва мусика рахбарининг хамкорлиги

 

Режа

 

 

1. Мусиқа инсон ҳаётининг табиий бўлаги эканлиги.

 

2. Куйлаш, гуруҳ хонасида мусиқа тинглаш.

 

3. Рақс куйлари, байрамлар, туғилган кун

 

 

Мусиқавийлик-алоҳида ва ўзига ҳос ҳусусият бўлиб, у мусиқага нисбатан эмоционал жавоб ҳиссининг пайдо бўлиши, унда ўзига ҳос ифода этилган мазмунни кўра олишдир. Психологлар инсоннинг бу ҳусусиятнинг шаклланишига илк болалик даврларида - уч ёшгача бўлган даврда асос солинишини таъкидлайдилар.

Болаларнинг вақтларини тўғри тақсимлаш, уларга керакли билимларни беришда, мактабгача таълим муасасасида педагогик вазифаларни тўғри қўйиш мухим.

 

 

Мусиқа инсон ҳаётининг табиий бўлагидир

 

 

Мусиқага  қабул қилинадиган (тинглаш орқали) объект ёки ўқув фани сифатида ҳам қараш мумкин. Шунингдек, унга бошқа томондан, яъни кундалик, ижтимоий ҳаётимизнинг ажралмас (худди уйқу ва овқат каби) бир бўлаги сифатида ёндошиш ҳам мумкин.

Мусиқа инсонга бевосита ва кучли эмоционал таъсир этувчи воситадир. Инсоннинг ҳиссий кечинмалари билан боғлиқ воқеа ва ҳодисалар аксарият ҳолларда мусиқа билан ҳамоҳанг тарзда кечади.

Демак, мактабгача ёш давриданоқ, болаларга мусиқанинг инсон ҳиссиётларини қитиқловчи ифодавий  воситаларини ҳис қилишларига имкон бериш ва шунга ўргатиб бориш мухимдир.  Бироқ ушбу вазифани ҳал этиш учун бир ҳафтада икки маротаба олиб бориладиган мусиқа машғулотлариинг ўзи асло кифоя қилмайди. Шунинг учун ҳам юқоридаги мақсад ва вазифаларни амалга ошириш иши мусиқа раҳбаридан кўра кўпроқ тарбиячининг зиммасига тушади. Айнан тарбиячи, мусиқани турли шакл ва кўринишда, гуруҳнинг кундалик ҳаётига  олиб киради. Гуруҳга мусиқани қандай шаклларда олиб кириш мумкин?

 

 

 

 

                               

 

                                          Куйлаш.

 

 

         Бу ижрочиликнинг энг оддий, содда ва ҳар бир инсонга  хос бўлган шакли.

Азал-азалдан куйлаш инсоннинг ҳаёти давомида, унинг қайси ижтимоий қатламдан келиб чиқишидан қатъий назар, унга ҳамроҳ бўлиб келган.

 Она алласи, эркаламалар, бирор иш ёки юмушни бажариш давомидаги меҳнат қўшиқлари, турли маросим, байрам ва сайлларга оид  қўшиқлар шулар жумдасидандир. Ўзбек миллати, оилада фарзанд дунёга келган илк кунларида, унинг қулоқларига азон айттиради. Азон сураси ҳам Қуръони Каримнинг бошқа сўралари каби маълум бир оҳангга солиб, қироат билан айтилади. Демак, азонни алла билан бир қаторда, инсон дунёга келиб эшитган илк қўшиғи деб ҳам айтишимиз мумкин. Қўшиқ-боланинг мусиқа оламига олиб кирувчи илк мусиқий шаклдир. Қўшиқ инсоннинг психоэмоционал мувозанатга келтирувчи бир восита эканлигини она алласини тинглаб, тинчланувчи ва осуда уйқуга кетувчи гўдакни кузата туриб тўлиқ ишонч билан айтишимиз мумкин. Бу борада шарқ ва ғарб дунёсининг машҳур алломалари бир қатор изланишлар олиб борганлар. Улар ёшларга таълим-тарбия берибгина қолмай, ўз ишларига изодшларни етиштириш учун ташкил қилган масканларида, мусиқа инсоннинг руҳига таъсир этувчи восита эканлигини таъкидлаганлар. Масалан, К.Ф.Э.Бахнинг:«Мусиқанинг мақсади-юракларга таъсир этиш» ёки Л. Бетховеннинг :«Мусиқа инсонлар қалбини оловлантириши лозим» деган сўзларини мисол қилишнинг ўзи бошқа далил ва исботга хожат қолдирмайди.

Мусиқа ёрдамида инсон рухини бокира, гўзал, олижаноб ёки аксинча туйғуларга созлаш (худди чолғу асбоби каби) мумкин.

Тарбиячи ўзи фаолият олиб бораётган гуруҳда шундай мухитни юзага келтириши лозимки, унда болаларнинг сўзлашлари, юришлари, ўйнашлари қанчалик табиий ҳол бўлса, куйлашлари ёки рақс тушишлари ҳам худди шундай табиий бир ҳолга айлансин. Бунда, тарбиячи ота-оналар билан ҳамжиҳатликда иш олиб бориб, боланинг юқоридаги ҳатти-ҳаракти оиладаги катталар, ота-оналар томонидан ҳам табиий ҳолдек қабул қилинишига эришиш лозим.

Тарбиячи энг аввало ўзининг куйлай олишига ўзида ишонч ҳосил қилиши ва гуруҳда куйлашни биринчи бўлиб бошлаши лозим. Буюк мутафаккир Абу Наср ал Фаробий: «Куйлаш-инсонга хос табиий ҳусусиятдир» деб таъкидлаган эдилар. Агар сиз кичик гуруҳданоқ таълим-тарбия ишини ишни шундай шаклда йўлга қўйган бўлсангиз, демак гуруҳингизда куйлаш аллақачон таибиий холга айланиб бўлган. Тажрибалар шуни кўрсатадики, ҳар бир тарбиячи буни ўз гуруҳида амалга ошира олади ва бундан ўзи ҳам завқланади. Энг мухими-куйлаш вақтида ўзингизнинг руҳий ҳолатингиз  ҳам ўзгаради: тинчланасиз, таскин топасиз, энг мухими, сизнинг бу ҳолатингиз болаларга ҳам ўтади. Айнан мана шунинг учун ҳам биз тарбиячилардан болаларга табиий, жонли овозда куйлашларини (турли ёзувли тасмалардан фойланмаган ҳолда) илтимос қилиб қоламиз.

Шуни эслатиб ўтамизки, чолғу асбоби жўрлигисиз куйлаш, болаларнинг товуш баландлигини эшитиш ва фарқлаш қобилиятларининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Чунки куйлаш вақтида улар фақат бир товушнигина эшитадилар ва куй йўналишини кузатиб, уни илғаб олишлари, эслаб қолишлари  анча енгиллашади.

Куйлаш болаларнинг товуш ҳосил қилиш аппаратларининг тўғри ривожланишига яхши имкон беради. Айрим бўғинларни куйлаш усули эса - нутқида нуқсони бўлган болалар билан логопед-тарбиячининг олиб борадиган ишида ҳам яхши натижа беради. Мактабгача ёшдаги болаларнинг фаолияти катталарга тақлид қилишларини унутмаган ҳолда, тарбиячилар куйлаш вақтида сўзларни ютиб юбормасдан, дона-дона, аниқ талаффуз қилишларига доимий эътибор беришлари шарт.

Тарбиячилар билан мунтазам (якка тартибда) иш олиб бориш ҳамда гуруҳ хонасида болалар билан тинглаш ва куйлаш учун репертуар танлашда уларга керакли ёрдам ва тавсияларни бериш-мактабгача таълим муассасаси мусиқа раҳбарининг мажбуриятига киради. Албатта мусиқа раҳбари тавсия этган мусиқий материалдан ўзингизга ёққан, энг аввало сизнинг ўзингизда эмоционал жавоб уйғота олган асарларни танлаб олиш ҳуқуқи сизда қолади.

Демак, кундалик ҳаётнинг қайси онларида  ва нималарни куйлаш мумкин?

* уйқу олдидан - аллалар;

* меҳнати ва қўл ишини бажариш вақтида лирик ва осойишта оҳангдаги (халқ оғзаки ижоди намуналари ёки муаллифлик асарлари) қўшиқлар;

* ўйин-давра қўшиқлари;

* болалар хазил қўшиқлари;

* табиат қўйнида-мавсумий, тақвимий айтим ва қўшиқлар;

* эркаламалар;

Болалар учун репетуар танлашда унинг ҳақиқий бадиий қийматлилигига асосланинг!  Шунингдек болаларнинг ҳаёт хавфсизликларини таъминлаш мақсадида уларга доимий тарзда, ёшларига мос ва тушунарли шаклларда куйлаш вақтида овқат емасликларини, сув ичмасликларини таъкидлаб туринг.

 

 

                    Гуруҳ хонасида мусиқа тинглаш

 

 

Мусиқа тинглаш ҳам сиз ва болалар учун китоб ўқиб беришдек доимий ва одатий ҳолга айланиб қолиши лозим. Бироқ, мусиқа (яхши мусиқа бўлган тақдирида ҳам) доимий равишда болаларнинг ҳар бир олиб бораётган фаолиятларига фон сифатида янграб туришига йўл қўймаслик лозим. Бу телевизор кўриш ва радио эшитишга ҳам таалуқли.

Мусиқа янграётган вақтида бирор иш ё юмуш билан шуғулланаётган болаларнинг эътиборларини чалғитмаслиги ва болалар ўз машғулотларини давом эттира олишлари учун баралла янграмаслиги лозим. Гуруҳ хонангиз қулоққа ўрнатиладиган эшитиш мосламалари билан жиҳозланган бўлса, айни муддао бўлади. Бунда мусиқани тинглашни истаган болалар билан, ёки алоҳида бир бола билан тинглаш имкони яратилар эди. Мусиқа тинглаш жараёнида энг мухими ҳеч кимни мажбурламаслик ва хонада хамжиҳатлик мухитининг яратилганлиги.

 

      

 

 

 

 

 

 

 

 

  

          Тинглаш учун материал танлашда қуйидагиларга асосланинг:

 

* кичик мактабгача ёшдагиларга тинглаш учун бирор бир мусиқа асаридан парча танлаган бўлсангиз, катта мактабгача ёшдаги болалар учун, кичик хажмли бўлсада, яхлит мусиқа асарларини танланг. Бунда мусиқа асарининг давомийлиги 3 - 5 дақиқадан ошмаслиги керак.  Айнан шу давомийликда янграган мусиқани бола бир

бутун асар сифатида қабул қила олади, эслаб қолади ва  ортиқча зўриқишсиз эмоционал жавоб ҳиссини намоён қилади;

* танланган асар энг аввало ўзингизга ёқиши ва ўзингизда таассурот қолдириши лозим;

* асарнинг ҳақиқий бадиий қийматга эга бўлиши;  болалар ниманидир «тушунмай қолишлари» дан чўчиманг, таълимий жиҳатдан осон ва енгил қабул қилинувчи репертуардан йироқ бўлинг;

* мусиқа тинглаш давомида, болалар турли, кундалик ҳаётлари давомида пайдо бўлмайдиган эмоционал ҳолат ва кечинмалар - руҳланиш,  мунг, ҳаёлпарастлик, хайрат кабиларни ҳис қилишлари мумкин. Бироқ, уларнинг эмоционал аппаратлари бу нозик туйғуларни маълум бир енгил машқлантириши керак. Катта куч ва оғир кечинмали мусиқа асарларидан йўроқ бўлинг. Аксинча, ранг-баранг, бироқ, енгил ва нозик кечинмаларни уйғотишга интилинг.

* имкони борича чолғу асбоблар таркиби ҳилма-хил бўлишига интилинг. Бунда болалар турли чолғуларнинг ўзига хос жаранги билан танишиб борадилар.(масалан, фотепианода ижро этилган куйни скрипка ёки флейта билан; дуторда иижро этилган куйни танбур ёки рубоб билан алмаштириб эшиттиринг ва ҳ.к).

* мусиқа асарини тинглаб бўлганларидан сўнг, болаларга у нима ҳақида эканлигини  тушунтириб ўтирманг. Аксинча, у ҳар бир болада қандай кайфият уйғотани ва ҳар бир боланинг  кўз олдида қандай образлар намоён бўлганлигини аниқлашга ҳаракат қилинг.

* Баъзи ҳолларда мусиқани бирор адабий асарни ўқиб бериш давомида ҳам эшиттириш мумкин.

 

 

                                  Рақс куйлари

 

 

Болалар рақс тушишни ниҳоятда севадилар. Демак сиз гурух хонасида, турли машғулотлар орасидаги танаффуслар вақтида ёки болаларнинг талабларига биноан машғулотлардан бўш вақтларда ҳам рақс куйини қўйиб беришингиз мумкин. Мухими ўз вақтида тез, жадал темпдаги куйни тинч, оҳиста куйга ўзгартириш. Катта мактабгача ёшдаги болалар катта қизиқиш билан «раққоса», «концерт-концерт» ўйинларини ўйнайдилар;

Замонавий мусиқадан фойдаланганингизда ҳам, куйи ва шеърий матни жиҳатидан эътиборга лойиқ асарларни танланг.

 

 

 

 

                           

                                 Давра ўйинлари

 

Беш ёшдан сўнг, ҳаракат эркинлиги шаклланиб ва ривожланиб бораётган болалар, бундай ўйинлардан тўлақонли лаззатланишни ҳис қилишлари мумкин. Айнан шу ёшдаги болалар ривожланишида, ўйинлар бошқа даврдагидан кўра кўпроқ ривожлантирувчи аҳамиятга эга, чунки, бунда болалардан ўйин қоидасига риоя қилиш, маълум сценарийга  «бўйсуниш» талаб этилади.

Бола ўзининг ҳаракатларини бошқариш ва атрофидагиларнинг ҳаракатларини кузатиш ҳамда зарур ҳолларда тузатишга  ўрганади ва умумий ўйин иштирокчисига айланиб, баъзан ўйиндан ташқари ҳолатда, баъзан эса ўйин марказида бўлиб, шунга мос турли эмоционал ҳолатларни бошидан кечиради. Баъзан, ўйин марказида бўлишдан қўрқадиган ва аста-секин бу қўрқувни енгиб ўтадиган болалар ҳам учрайди. Доимий лидерликни қўлдан бермасдан, ўйнни бошқарувчилар ҳам вақти-вақти билан ўйиндан ташқарига чиқиб қолишлари ва шундайларнинг ўрнида ўзларини ҳис қилиб кўришлари фойдадан ҳоли эмас. (шунга ўхшаш усуллардан психотерапевтлар болалар билан ишлашда тез-тез фойдаланадилар). Бундай ўйинлар давомида болаларда тенгдошларига нисбатан ўз муносабатларини билдириш имконияти очилади. Педагог учун эса, ўйин давомида олган бу каби маълумотлари, кейинчалик, ҳаётий вазиятларда «афзал кўрилувчи» ва «рад этилувчи» болаларни, яъни, ўйинда ҳеч ким танламайдиган болаларни аниқлашда жуда қўл келиши мумкин.

Деярли барча ўйинлар болаларда диққат-эътиборни ва хотирани ривожлантиради.

Давра ўйинларини гуруҳ хонасида ва муассаса ховлисида ҳам бирдек ташкил қилиш мумкин. Улар ҳаракатлари кўлами билан бир-биридан фарқланиши сабабли алмашиниб турилиши керак.

Ўйинда қуйидаги ҳаракатларнинг бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади:

*доира бўйлаб, ҳаракат йўналишини ўзгартириб юриш ваюгуриш;

*марказда кичик доира қуриш ва марказдан узоқлашиб, катта доира қуришнинг алмашиниб туриши;

* «девордан-деворга» (олдинга ва ортга тўлқинсимон ҳаракатланиш);

                   * ички ва ташқи дорида қуриб, икки ҳил тезликда ҳаракатланиш (ички дориа югуради, ташқиси юради, ички доира юради ёки юриш кетма-кет бир жойда туриш билан алмашаиб боради); соат стрелкаси бўйлаб ва стрелкага қарши ҳаракатланиш; катта ва кичик доиранинг ўрин алмашинуви (болалар бир-бирларининг ораларидан ўтадилар);

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                  

   

                                  Байрамлар

 

Байрамларни катталар болалар учун тайёрлайдилар. Ҳар бира байрамнинг «оилавий» қисми бўлиб, у гуруҳ хонасида, аксарият ҳолларда ота-оналар иштирокида ўтади.

Ҳар бир байрамда:

* муассаса таомномасидан махсус таом ёки ширинлик жой олиши;

* гуруҳ хонаси ва дастурхон байрамона тузалади;

* байрам мазмунига мос ўйинлар ташкил қилинади, шеър, қўшиқ ва ҳ.к. айтилади;

* болалар ва катталар учун кўнгил очиш соатлари ўтказилади;

* сир тутилган дақиқалар, эсдалик совғалари ташкил қилинади;

Бола макатбгача таълим муассасасига қадам қўйган давридан бошлаб, йилма-йил бир жадвал асосида байрамлар ташкил қилиб борилади. Бу катта мактабгача ёшдаги болаларга:

*ҳар бир байрамга олдиндан ўзларини тайёрлаб бориш;

*байрамни ташкил қилиш ва ўтказишда ташаббус кўрсатиш;

*байрам тадбирида ўзини эркин ва ишонч билан тутиш имконини беради.

Катта мактабгача ёшдаги болалар байрамга энди «истеъмолчи» сифатида эмас, балки, меҳмонлар, ота-оналар, кичик ёшдаги болалар учун байрамни «ташкил қилувчилар» сифатида борадилар. Бу вазиятда болалар ўзларини артистлар, яъни атрофидагиларга қувонч ва лаззат улашиш учун меҳнат қилувчи инсонлардек ҳис қиладилар. Кичик ёш даврларида улар бу ишни ҳали уддалай олмас эдилар.  Катта мактабгача ёшга етиб болалар концерт, спектакль (қўғирчоқ театри ёки ролли ижро), кўнгил очишлар,  кўрик-танловлар, сюрпризли чиқишлрни ташкил қила оладилар.

Ишни юқоридаги шаклда ташкил қилиш кўзда тутилган бўлса, қуйидагиларни эътиборга олиш зарур:

*ташаббус болаларнинг ўзларидан келиб чиқиши лозим;

*бу жараёнда иштирок этишнинг ихтиёрий бўлиши;

*тайёргарлик жараёнининг хажми вақт жиҳатидан қисқа бўлиши(болаларнинг байрамга тайёргарлик давридаёқ толиқиб, байрам тадбирига етиб боргунларича зерикиш пайдо бўлмаслиги мақсадида) ва бир ойдан ошмаслигига қатъий эътибор бериш;

*тайёргарлик ишлари болаларнинг ҳамма бўш вақтларини банд қилмаслиги ва уларга дам олиш имкониятини бериш;

                         

                              Анъанавий байрамлар

 

Мавсумий: Ҳосил байрами(Меҳржон); Арча байрами; Наврўз байрами; Гуллар ва қушлар байрами;

Ушбу байрамлар холқ оғзаки ижоди намуналар асосида ташкил қилинади. Йилма йил болаларнинг ушбу байрамлар, уларнинг ҳар бири билан боғлиқ бўлган халғимизнинг маданий, миллий анъана ва урф-одатлари ҳақида олган билимлари кенгайиб боради.

Ижтимоий-сиёсий: Мустақиллик куни; 21-октябрь-ўзбек тилига давлат мақоми берилган кун; 8-декабрь-Конституция куни; 14-январь-Ватан посбонлари куни;

 

                                 Туғилган кун

 

Агар сиз доимий тарзда туғилга кунларни байрам  шаклида ташкил қилиб келагн бўлсангиз, унда гуруҳингизда ушбу тадбир билан боғлиқ маълум бир анъана ва одатлар пайдо бўлган бўлиши табиийдир. Қуйида уни ўтказиш билан боғлиқ асосий лаҳзаларни эслатиб ўтамиз:

·  «____ойида туғилган барчани табриклаймиз» каби вариантни қўллаш қатъиян ман қилинади. Ҳар бир бола алоҳида шахс сифатида, ўз туғилган кунида муборакбод этилади. Агар бу кун дам олиш кунига тўғри келса-душанбада. Бодию, бола бетоблиги сабали муассасага келмаган бўлса, келган биринчи  куниёқ. Катта мактабгача ёшдаги болалар касал бўлиб қолган болага тарбиячи билан биргаликда телефон орқали табриклашни уддалайдилар, туғилган кунининг ўзида табрик қоғози ёки умумий ишланган плакат шаклидаги табрикни катталардан бериб юборишлари ҳам мумкин.

* Туғилган кунини нишонлаётган болани табриклаш маросими, тонгда, нонуштадан олдин ўтказилади; Бордию, иш тажрибангиз давомида, туғилган кун сабабчисини унинг ота-онаси иштирокида табриклаш анъанаси йўлга қўйилган бўлса (кечки соатларда), унда бу маросим кечқурун яна бир бор такрорланади, бироқ гуруҳ болалалари, эрта тонгда, у гуруҳ хонасига кириб келиши билан, табриклайдилар. Болалар ҳаяжон билан табриклаш ва табрикланиш онларини кутадилар, Шу сабабли уларни кун давомида кутишга, ҳиссий зўриқишга мажбур қилиш асло мумкин эмас. Айнан яна шу сабабли, туғлиган кун сабабчисини кун давомида ўринли ва ўринсиз эсга олавериш ва барча ишни унинг шарафига қилиш ҳам тўғри келмайди. Доно халқимиз айтганидек : «Холванинг ҳам ози ширин», қадимий японлар айтиб ўтганларидек : «Яхши нарсанинг кўп бўлишининг ўзи яхшимас».

*нонушта вақтида туғилган кун сабабчисининг столи байрамона тузатилади (дастурхон, сафеткалар, гуллар). Имкон қадар туғилган кун сабабчисининг олдида махсус, чиройли идиш-товоқлар, тантанавор чиройли стол (тахтиравон кўринишида), махсус бош кийими (тиллақош ёки гулчамбар), эгнига юлдузчалар (гуллар ва ҳ.к) билан безатилган кийим ёки бир сўз билан айтганда, уни бошқа болалардан ажратиб турувчи бир элементнинг бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади.

*кичкинагина ва ортиқча хашаматсиз кулча ёки бошқа яхлит ширинликни ташкил қилиш, дона-дона конфетлардан кўра афзал. Биринчидан, болалар ундаги шамчлаларни ёқиш ва пуфлаб ўчиришни хуш кўрадилар; иккинчидан, яхлит ширинлик бола сонига етарли қилиб бўлинади ва  ҳар бир бола умумий, яхлитдан ўзига тегишли бўлакни олишга ўрганади;

*Табриклаш ўзига хос, барча учун бир ҳил тартибда ўтказилиши лозим. Масалан, туғилган кун қўшиғини умумий, ёки бирин-кетин, алоҳида ижро этиш билан.

Болаларни эшитиш орқали қабул қилиш қобилиятларини ривожланиши

Болалар билан биргаликда фақатгина бирор бир чиройли ва қизиқарли нарсаларни томоша қилишгагина эмас, балки ариқда оқаётган сувни шарқирашини тинглагани, ёмғирнинг томчилашига қулоқ тутгани, тўкилган япроқларнинг оёқларингиз остида қисирлашини, қушлар сайрашини, муассаса ёнидан ўтаётган автомобиль ёки бошқа транспорт шовқини ва сигналига қулоқ тутиш имконини ташкил қилинг. Болаларни ўзларига таниш одамлар, қушлар, ҳайвонлар, чолғу асбобларини кўрмасдан туриб,  овозидан фарқлашга ўргатинг. Табиат, ён атрофдаги товушларни тинглаш катталр ва болалар асаб тизимини тинчлантиради.

 

     Мусиқа раҳбари билан ўтказиладиган машғулотлар

 

Мусиқа раҳбари ҳар ҳафтада икки маротаба мусиқа машғулотларини олиб боради. Унда гуруҳнинг барча болалари иштирок этади. Ҳар бир машғулотдан машғулотга сайин болаларга мусиқавий таълим-тарбия беришнинг қайсидир вазифаси ҳал этиб борилади. Сиз, ўз навбатида ушбу машғулотларда бевосита иштирок этасиз, чунки сиз, болаларни мусиқавий ривожлантириш ишини асосий амалга оширувчи педагогсиз. Мусиқа раҳбари сизга ушбу ишда раҳбарлик қилади, тўғри йўл кўрсатиб, маслаҳат ва тавсияларини бериб боради.

     

                        Ижодкорлик фаолияти

 

Ёдда тутинг! Ўрта ёшдан бошлаб, болалар ўзлари мустақил равишда содда оҳанг ва айтимларни куйлаш воситасида тўқий оладилар. Педагог, болаларда беихтиёр юзага келувчи бундай айтим ва оҳангларни магнитофон ёрдамида ёзиб, мухрлаб олади. Сўнг, турли чолғу асбобларида чалишга мослаштириш, ритми, темпи ва тоналлигини ўзгартириш орқали қайта ишлаш имкониятларини кўрсатиб беради.

Болалар биргаликда: ўз ўйинчоқларига аллалар, томчилаётган ёмғир куйини, изғирин шамоли куйини, япроқ ёзаётган гул куйини, юраётган мушук, тўкилаётган барг, ёғаётган қор куйини, менинг кайфиятим қўшиғи ва ҳ.к.ларни тўқишлари мумкин.

Бундай фаолиятлар давомида, педагогнинг алоҳида қизиқиш билан шуғулланаётган болалар гуруҳини аниқлаб, белгилаб олиши ва улар билан алоҳида машғулотларни давом эттириши айниқса мухим аҳамиятга эга. Айнан мана шу болалар билан кейинчалик мусиқа йўналишида чуқурроқ иш олиб бориш ва уларнинг ота-оналарига болаларини махсус мусиқа таълимини олишларига имкон яратиб беришларини маслаҳат бериш мумкин.

   

                Мусиқа остида ҳаракатланиш

 

*Бу машғулотда энг аввало болаларнинг мушак аппаратларини қиздириш зарур.

*шундан сўнг машғулот бутунлай ҳаракатга бағишланади. Ўрта ёш гуруҳида ҳаракатланишнинг ягона кўриниши бўлган ифодали пластика, энди машғулотнинг бошида ёки энг сўнгида бир бўлак, лавҳа сифатида сақлаб қолинади.

* Катта мактабгача ёшда болаларнинг ҳаракат эркинликлари ривожланганлиги боис, халқ, хореографик ва бал рақслари элементларини бажаришга ўргатиш имкони туғилади. Агар, мактабгача таълим муассасасида ритмика ёки хореография бўйича мутахассис бўлса, у ўз машғулотларини мунтазам, режали олиб боради. Бунда педагог ва болалар орасидаги муносабатлар аввал айтиб ўтилганидек, ҳеч қандай мажбурлашларсиз, ихтиёрий равишда қурилади ва асосий эътибор ҳар бир болада ўзига ҳос ҳаракатланиш услубини ишлаб чиқишга қаратилади. 

 

 

 

 

 

 

                            

                               Концертлар

 

*концертлар бир ойда биттадан кам ташкил қилинмаслиги шарт.

*Мусиқа раҳбарининг ўзи болалар учун вокал ёки чолғу мусиқасини ижро этади.

 

*Иложи борича тантанавор мухитни юзага келтириш лозим (чиройли либослар, чироқлар). Ижрочи меҳмонларни таклиф қилиш ҳам мумкин. Масалан, муассасага яқин жойлашган мусиқа мактабининг юқори синф ўқувчилари, касби хонанда ёки созанда бўлган ота-оналар, камер жамоалар; болаларнинг концерт залларига саёҳатларини ташкил қилиш.

*Бундай концертларда болалар ўз кўзлари билан кўриб, қулоқлари билан эшитишларини таъминлаш мақсадида, имкони борича турли  чолғу асбобларидан фойдаланинг.

*концерт давомийлиги репертуар ва болаларнинг тайёргарлик даражаларидан келиб чиқиб, 12-15 дақиқа бўлиши мумкин.

 

 

                              Қўғирчоқ теартлари

 

Катталар болаларга ҳар ойда икки маротаба қўғирчоқ театри намойишини ташкил қиладилар. Бунда ҳар бир спектакль дид билан  безатилган бўлиши мухим. Ишнинг асосий қисми мусиқа раҳбарининг зиммасида бўлиб, тарбиячилар ижрочилар вазифасини бажарадилар.

Концертлар, қўғирчоқ театрлари ва бошқа кўнгил очишлар, галма-гал тартибда, режа асосида, ҳафтанинг маълум бир кунида, куннинг иккинчи ярмида ташкил қилинади. 

 

 

        Мусиқа раҳбарининг Қўшимча мажбуриятлари

 

*Гуруҳ тарбиячилари билан якка (индивидуал) иш олиб бориш: қўшиқ, рақс, ўйин ва давра қўшиқларини ўрганиш; тарбиячиларни халқ оғзаки ижодиётининг ўзингиз яшаб турган жойга хос бўлган анъаналари билан таништириш. Ҳар бир тарбиячини ўз кучи ва имкониятларига ишонтириш: аллалар, айтимлар, халқ қўшиқлари, лапар ва яллалар, ҳамда унинг ёки ўзингизнинг таклифингизга кўра урфга кирган қўшиқларни ўргатиш. Ўрганаётган мусиқий материал тарбиячига ёқиши мухимлиги ёддан чиқарманг.

*муассасада бой ва ранг-баранг фонотекани ташкил қилиш;

*ҳар ойда камида бир марта педагог ходимлар учун мусиқа ёки айрим кампозиторлар ҳақида маърузалар ташкил этиш.

*оддий ва содда болалар чолғулари ҳамда турли шовқинли, ясама ўйинчоқ чолғулар фондини яратиш;

*машғулот олиб боришда фойдаланидиган чолғу асбобингизнинг доимий созланган бўлишини таъминлаш.

*мактабгача таълим муассасаси ходимларининг мусиқий маданий ҳаётини ташкил қилиш.

 

 

        Мактабгача ёшдаги болаларга мусиқий таълим-тарбия беришнинг

                                            асосий талаблари:

 

 

*мусиқа асарларига нисбатан эмоционал жавоб беришни ривожлантириш

*болаларнинг эстетик дидларини ривожлантириш

*болаларнинг эшитишга оид диққатлари, хотиралари ва қабул қилишларини ривожлантириш, товушларни баландлигига кўра фарқлаш, мусқани ритми, темпини ҳис қилишга ўргатиш. Товушларни динамикаси ва чўзимига кўра фарқлаш қобилиятларини такомиллаштириш.

*мусиқавий иқтидорга эга болалар билан алоҳида иш олиб бориш.

*эштиш орқали тасаввур қилишни ривожлантириш, товушлар воситасида образлар яратишга иштиёқ уйғотиш.

*болаларга айрим композиторлар ҳақида илк билимлар бериш.

Шундай қилиб, мусиқа бола ҳаётидатурли кўринишларда намоён бўлади. Бир томондан бу қабул қилиш объекти бўлса, бошқа томондан, катта мактабгача ёшда мусиқа таълим олиш, ўрганишни ва махсус таълим олишни талаб этадиган фан сифатида пайдо бўлади. Ва ниҳоят, мусиқа шахсий ҳиссиётларни бошқариш-уларни ифода этиш ва ўзгартириш, йўналтиришда зарурий воситадир. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, мусиқани энг аввало болага қувонч, завқ бахшида этувчи бир нарса сифатида қабул қилинса, юқорида белагиланган вазифаларни амалга ошириш имкони яратилади.                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                               

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Р Е Ф Е Р А Т «Мактабгача ёшдаги болаларга таълим - тарбия беришда тарбиячи ва мусиқа раҳбарининг ҳамкорлиги»

Р Е Ф Е Р А Т «Мактабгача ёшдаги болаларга таълим - тарбия беришда тарбиячи ва мусиқа раҳбарининг ҳамкорлиги»

Мактабгача ёшдаги болаларга таълим- тарбия беришда тарбиячи ва мусика рахбарининг хамкорлиги

Мактабгача ёшдаги болаларга таълим- тарбия беришда тарбиячи ва мусика рахбарининг хамкорлиги

Куйлаш. Бу ижрочиликнинг энг оддий, содда ва ҳар бир инсонга хос бўлган шакли

Куйлаш. Бу ижрочиликнинг энг оддий, содда ва ҳар бир инсонга хос бўлган шакли

Куйлаш болаларнинг товуш ҳосил қилиш аппаратларининг тўғри ривожланишига яхши имкон беради

Куйлаш болаларнинг товуш ҳосил қилиш аппаратларининг тўғри ривожланишига яхши имкон беради

Тинглаш учун материал танлашда қуйидагиларга асосланинг: * кичик мактабгача ёшдагиларга тинглаш учун бирор бир мусиқа асаридан парча танлаган бўлсангиз, катта мактабгача ёшдаги болалар учун, кичик…

Тинглаш учун материал танлашда қуйидагиларга асосланинг: * кичик мактабгача ёшдагиларга тинглаш учун бирор бир мусиқа асаридан парча танлаган бўлсангиз, катта мактабгача ёшдаги болалар учун, кичик…

Давра ўйинлари Беш ёшдан сўнг, ҳаракат эркинлиги шаклланиб ва ривожланиб бораётган болалар, бундай ўйинлардан тўлақонли лаззатланишни ҳис қилишлари мумкин

Давра ўйинлари Беш ёшдан сўнг, ҳаракат эркинлиги шаклланиб ва ривожланиб бораётган болалар, бундай ўйинлардан тўлақонли лаззатланишни ҳис қилишлари мумкин

Байрамлар Байрамларни катталар болалар учун тайёрлайдилар

Байрамлар Байрамларни катталар болалар учун тайёрлайдилар

Ижтимоий-сиёсий: Мустақиллик куни; 21-октябрь-ўзбек тилига давлат мақоми берилган кун; 8-декабрь-Конституция куни; 14-январь-Ватан посбонлари куни;

Ижтимоий-сиёсий: Мустақиллик куни; 21-октябрь-ўзбек тилига давлат мақоми берилган кун; 8-декабрь-Конституция куни; 14-январь-Ватан посбонлари куни;

Болаларни ўзларига таниш одамлар, қушлар, ҳайвонлар, чолғу асбобларини кўрмасдан туриб, овозидан фарқлашга ўргатинг

Болаларни ўзларига таниш одамлар, қушлар, ҳайвонлар, чолғу асбобларини кўрмасдан туриб, овозидан фарқлашга ўргатинг

Концертлар *концертлар бир ойда биттадан кам ташкил қилинмаслиги шарт

Концертлар *концертлар бир ойда биттадан кам ташкил қилинмаслиги шарт

Мактабгача ёшдаги болаларга мусиқий таълим-тарбия беришнинг асосий талаблари: *мусиқа асарларига нисбатан эмоционал жавоб беришни ривожлантириш *болаларнинг эстетик дидларини ривожлантириш *болаларнинг эшитишга оид диққатлари, хотиралари ва…

Мактабгача ёшдаги болаларга мусиқий таълим-тарбия беришнинг асосий талаблари: *мусиқа асарларига нисбатан эмоционал жавоб беришни ривожлантириш *болаларнинг эстетик дидларини ривожлантириш *болаларнинг эшитишга оид диққатлари, хотиралари ва…

Мактабгача ёшдаги болаларга таълим- тарбия беришда тарбиячи ва мусика рахбарининг хамкорлиги

Мактабгача ёшдаги болаларга таълим- тарбия беришда тарбиячи  ва мусика рахбарининг хамкорлиги
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
25.11.2020