Maxalle milliy qdiryatlar maskani
Оценка 4.9

Maxalle milliy qdiryatlar maskani

Оценка 4.9
docx
13.02.2020
Maxalle milliy qdiryatlar maskani
Maxalle milliy qdiryatlar maskani.docx

 

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ  ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

 

 

Нукус тумани   22 – сонли  умумий  ўрта

таълим  мактабининг  миллий истиқлол ғояси ва

маънавият асослари фани  ўқитувчиси

 

 

 

Агилаш Сайлауовнинг

 

 

 

 

 

 

 

 

 

«Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти”                                   И.А.Каримов

МАВЗУ:   МАҲАЛЛА – МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР   МАСКАНИ.

Ҳозир Ўзбекистон тараққиётнинг ўзбек модели деб тан олинган йўлидан бориб, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маданий- маънавий юксалиш борасидаги мавжуд қийинчиликларни аста - секин енгиб, янги ютуқларни қўлга киритмоқда.

Мустақил мамлакатимизнинг жаҳондаги обрў - эътибори ортиб бораётгани ҳам инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Шундай мураккаб, масъулиятли шароитда ғоявий, мафкуравий курашлар кескинлашаётганидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Бу кураш мустақиллигимизнинг тақдири, мамлакатимиз ва халқимизнинг истиқболи масалалари билан ҳам бевосита боғлиқдир. Бу курашда бетараф бўлишга интилиш, лоқайдлик қилиш, иккиюзламачилик йўлига ўтиб олиш хатарлидир. Ғоявий, мафкуравий кураш борасида бой берилган имкониятларни эртага қайта тиклаш қийин бўлади. Зеро бу  кураш одамларнинг онги, эътиқоди, иймони учун курашдир. Яна бир хатарли масала шундаки, бу кураш коммунистик мафкура барбод бўлганидан кейин маънавий бўшлиққа узил – кесил хотима берилмаган, миллий истиқлол ғояси ва мафкураси одамларнинг онгига ва эътиқодига эндигина сингиб бораётган, эски мустамлакачилик тузумини турли йўллар билан тиклашга янги ҳаракатлар бошланган, миллатимиз ва мамлакатимиз тараққиётини ўрта асрлардаги андозаларга мослашга қаратилган фундаментализм, диний экстримизм минтақамизда аста- секин томир отаётган, турли давлатлар миллий манфаатларимиз, қадр - қимматимизни эътиборга олмай, мамлакатимизни ўз таъсири доирасига тортишга интилаётган, ижтимоий, иқтисодий ҳаётимизда ҳали айрим қийинчиликлар сақланиб турган шароитда амалга ошмоқда. Бундай шароитда миллий истиқлол ғояси ва мафкурасини яратиш, барча имкониятлардан кенг фойдаланиб, уларни халқнинг онгига, эътиқодига сингдириш, мустақиллигимизнинг моҳияти, аҳамияти ва истиқболларини ёшларга тушунтириш, миллий бирлик ва бардамлигимизни мустаҳкамлаш биринчи даражали вазифадир. Бу борадиги ишларда танаффус бўлмайди, мавсумийликка йўл қўйиш, хўжа кўрсинга иш қилиш ниҳоятда хатарлидир. Ҳозирги кундаги ғоявий, мафкуравий курашларда ёшларни ватанпарварлик, инсонпарварлик, миллатпарварлик, адолатпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда миллий ифтихор, халқ, миллат, мамлакат олдидаги бурч, масъулият, мустақиллигимиз душманларига нисбатан нафрат туйғусини шакллантириш, ҳалол меҳнат қилиб яшаш ва ишлашга, миллий мерос ва қадриятларни ҳурмат қилиш ва янада ривожлантиришга чорлаш, мамлакатдаги ижтимоий, миллий тотувлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш ва янада ривожлантиришга чорлаш, мамлакатдаги ижтимоий, миллий тотувлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, умуминсоний қадриятларни ўрганишга эътибор беришни кучайтиришнинг аҳамияти каттадир. Ислом Каримов кўрсатиб ўтганидек, «Ҳозирги мураккаб шароитда халқимиз, аввало, ўсиб – униб келаётган ёш авлодимиз онги ва қалбида мафкуравий иммунитет ҳосил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Бу ишни бамисоли ёш ниҳолга мевали дарахт куртагини пайванд қиладиган уста боғбондек нозиклик ва меҳр билан, оқилона йўл билан амалга ошириш лозим».1

Мана шундай муҳим вазифалар эътиборга олиниб, Ўзбекистонда миллий истиқлол ғояси, мафкураси концепциясини ишлаб чиқишга катта эътибор берила бошланди. Бу концепцияда миллий истиқлол ғояси, мафкурасининг тарихий, назарий муаммоларини, ҳозирги кундаги мафкуравий курашларнинг моҳияти ва мақсадини очишига, маънавий – мафкуравий тарбиянинг янги, илмий асосланган тизимини яратишга, бу борадаги вазифаларни амалга оширишнинг аниқ йўлларини белгилашга эътибор қаратилган.

Ушбу муаммони ёритиш учун ғоя ва  мафкура тушунчаларининг моҳиятини, турли ижтимоий, сиёсий ғоялар ва мафкураларнинг  шаклланиши сабаблари, жамият ҳаёти ва тараққиётига таъсири, миллий ғоя ва мафкуранинг умумий ва ўзига хос томонларини атрофлича илмий таҳлил этмоқ керак.

Ғоя - ўтмиш сабоқларига таяниб, ҳозирги кун эҳтиёжлари ва имкониятларини чуқур билиш, таҳлил этиш асосида истиқболни чуқурроқ, аниқроқ англашга имкон берадиган, жамият тараққиётининг асосий, муҳим йўналишларини ифодалайдиган, одамлар фаолиятини муайян, мўътадил мақсадлар асосида бирлаштирадиган, илмий асосланган, амалий эҳтиёжлар билан тақозо этилган фикрлар, қарашлар, хулосалар, мақсадлар тизимидир. Ғоя  - моҳиятан муҳим, мўътадил, нисбий барқарор бўлади, шу билан бирга жамият тараққиёти эхтиёжлари ва имкониятлари асосида ривожланиб, ўзгариб, янгиланиб туради. И.Каримов ғояни, «одамларнинг минг йиллар давомида шаклланган дунёқараши ва менталитетига асосланган, айни пайтда шу халқ, шу миллатининг келажагини кўзлаган ва унинг дунёдаги ўрнини аниқ - равшан белгилаб беришга хизмат қиладиган, кечаги ва эртанги кун ўртасида кўприк бўлишга қодир бўлган»1 маънавий куч деб таърифлаган.

Миллий ғоя шаклланиши, амал қилиши, кишиларнинг фаолиятига таъсир этиши учун маълум шароит ва имкониятлар ҳам керак. Шу маънода миллат яшаётган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий мухит, у амал қилаётган анъаналар, урф – одатлар, турмуш тарзи ҳам миллий ғояларни англашнинг  даражаси ва амалий имкониятларига таъсир этади.

Миллатлар ўтроқ, компакт бўлиб яшаётган жойлар ва шароитларда кишиларнинг эътиқодий бирлиги, ижтимоий ҳамжиҳатлиги анча барқарор бўлиб, уруғ- аймоқчилик каби кайфиятлар тез авж олмайди. Бу эса миллий бирликни барқарорлаштиришнинг асосий шартларидандир. Муайян этник гуруҳнинг вакиллари бир -  биридан қанча олис, ажралиб яшаса, миллий бирликнинг вазияти ва аҳамиятини англаш имкониятида ҳам маълум қийинчиликлар юзага келиши мумкин. Бу шаҳарларда, қишлоқларда, маҳаллаларда гавжум яшайдиган аҳоли билан кўчманчи аҳоли ўртасидаги миллий бирликка муносабатдаги фарқларда яққол кўринади. Ҳар ҳолда ғоялар кишилар фаолиятини муайян мақсадлар атрофида бирлаштиришга қаратилган экан, халқнинг уюшиши, бирлашиши, қовушиб фаолият кўрсата олишининг ички, руҳий имкониятлари ҳам бу ўринда катта аҳамиятга эга.

Маҳалла – кўпчилик кишиларнинг миллий бирлиги, бирдамлиги, ҳамжиҳатлигини кучайтирган ижтимоий – маънавий омилдир. Маҳаллаларда яшовчи кишиларда миллий руҳ кучлилиги, миллий ўзликни англаши мўътадиллиги яққол кўзга ташланиб туради. Ўзбеклар ҳозир ҳам уй – жой сотиб олишмоқчи бўлса, ўзининг миллатдошлари яшайдиган жойдан харид қилишга ҳаракат қиладилар. Бошқа халқларда ҳам шу фазилат бор. Миллий ғоя қалбида чуқур ўрин олгани учун ҳам бир миллат вакиллари бир–бири билан тез тил топишади, яқин яшашга интилади.

Аҳоли бир–биридан олис яшаб, кўчманчи хаёт кечираётган жойларда эса уруғ-аймоқчилик кайфиятлари кучлидир. Ўрта Осиёда яшовчи баъзи халқларнинг вакиллари ҳозир ҳам бир– бири билан учрашганида биринчи навбатда қайси уруғга, қабилага мансублигини суриштиришади. Демак, қабила ва уруғга мансублик туйғуси кишиларни этник бирликка мансубликни ҳис қилишдан кўра кўпроқ  жипслаштиради. Кишилар ўртасидаги барча муносабатларда ҳам бу омилнинг таъсири бор. Бу умуммилий ғоя, миллий бирлик, бардамлик туйғуси кишиларнинг эътиқодида ҳали мустаҳкам ўрин олмаганлигинниг белгисидир.

Бир этник гуруҳ вакиллари узоқ даврлар давомида бир – биридан ажралиб, турли давлатларда яшаши натижасида махаллийчилик кайфиятлари ҳам уларнинг онги ва эътиқодида катта ўрин олади. Бу ҳам бир миллат вакиллари умуммиллий ғоя атрофида бирлашишига салбий таъсир этувчи  омилдир. Ўзбеклар, баъзан, махаллийчилик кайфиятига берилиб, ўзларини фарғоналиклар, тошкентликлар, самарқандликлар, хоразмликлар, чимкентликлар ва ҳоказоларга ажратиши, баъзи гуруҳлар онгида миллий ғоя заифлиги улар халқнинг миллий тарихи, тақдири, иқтисодий, сиёсий, маънавий манфаатлари бирлигини етарли даражада англаб олмаганлиги белгисидир.

Уруғ - аймоқчилик ва маҳаллийчилик умуммиллий ғояларни амалга ошириш йўлидаги яна бир тўсиқни – гуруҳбозликни келтириб чиқаради. Гуруҳбозлик – умуммиллий  манфаатларни, уларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган вазифаларни маъсулият билан, муштарак англамасликнинг натижасидир. Гуруҳбозлик миллатнинг умуммиллий истиқболини, унга эришиш йўлларини белгилашдаги катта тўсиқдир. Бундай иллатлар маълум шароитларда миллатнинг ижтимоий, маънавий бирдамлигига раҳна солмоқчи бўлган ташқи кучларнинг мафаатига ҳам хизмат қилиши мумкин. Ўзбеклар ўз тарихининг айрим даврларида ички зиддиятлар, турли босқинчилар олиб борган сиёсат таъсирида бир – биридан ажралиб яшадилар, турли майда давлатларга бўлиниб кетдилар. Бу эса махаллийчилик  кайфиятларини кучайтиради. Халқимиз мустақилликка эришиб, ўзининг яхлит миллий давлатини барпо этган шароитда экстремистлар таъсирига берилиб, мамлакатни яна турли хонликлар ва амирликларга бўлиб юборишга интилиш миллий ғояларга бутунлай зид бўлган ҳаракатдир.

Авлодлар ўртасидаги ворислик муносабатларида ҳам миллий ғояларнинг ўрни катта. Ворислик – мақсадлар, манфаатлар муштараклиги, тарих тажрибаси, ота боболаримиз босиб ўтган мураккаб ва маъсулиятли йўлнинг изчил давомийлигидир. Бу йўлнинг сабоқлари ҳозирги кун, келажак учун аҳамиятли бўлгани сабабли ҳам қадрланади. Тарихни билиш – фақат орқага қараш эмас, балки ўтмиш сабоқларини ўрганиб, уларга ҳам таяниб, очиқкўз, соғлом  ақл  билан олдинга  боришдир.

Кексаларни ҳурмат қилиш миллий ғоямизнинг асосий томонларидандир. Кексалар катта ҳаёт тажрибасига эга бўлгани учун ҳам миллий ғоя, анъана ва қадриятларига таяниб ёшларни тарбиялайдилар. Лекин миллий ғояга асос бўлган манфаатлар ва мақсадларни англаш борасида авлодларни иккига – яъни ёшлар ва кексаларга бўлиб ташлаш уларни бир-бирига қарама-қарши қўйиш зарарлидир. Ишонч, мақсад, манфаат, иймон, эътиқод, аҳлоқ, одоб шаклланишининг биологик ва ижтимоий – маънавий омилларини ҳисобга олиб, кишиларни ёшлар, ўрта ёшлилар ва кексаларга бўлиш  тўғрироқдир.

Жисмоний  камол топиб, ҳаёт, унинг мақсадлари ва моҳияти ҳақидаги тушунчаси, тасаввури эндигина шаклланиб бораётган 15 – 20  ёшли йигит – қизларда келажак ҳақидаги идеал орзу – умидлар, хаёлий фаразлар ниҳоятда кучли ва таъсирчан бўлади. Улар тарих сабоқларини, кўплаб миллий анъана ва қадриятларни яхши, мукаммал билмагани, хаётнинг машаққатли йўлларини қийинчиликларга учраб босиб ўтмагани туфайли доим идеал орзулар оғушида бўладилар, ниятлари, мақсадларига тезроқ етишишга ҳаракат қиладилар. Жисмоний  етилиш  маънавий, амалий чиниқишга нисбатан тез бораётгани сабабли уларда  оптимистик кайфият ҳам кучли бўлади. 15-20 ёшли йигит ва қизларга ота-оналарнинг, кексаларнинг ўрнаги, насиҳатлари кўпинча ортиқчадек, хатто вайсашдек бўлиб туюлади. Улар баъзан санъат, маданият, аҳлоқ, одоб борасидаги миллийликнинг моҳиятини ҳам етарли тушунмайдилар, Ғарб маданияти, анъаналари таъсирига тезроқ бериладилар.

Одам 25-26 ёшга етиб, хаётга мустақил қадам қўйиб, ижтимоий, амалий муносабатлар доирасига киргач, ҳаётнинг қийинчиликлари, мураккабликларига бевосита дуч келади. Унинг ёшликдаги хаёлий тасаввурларида ҳам жиддий ўзгаришлар юз беради. Улар хаёлий орзуларга эмас,  балки жамиятда, жамоада амалга ошириш мумкин бўлган мақсадларни ўйлайдилар. Уларнинг орзу – умидлари осмону – фалакдан ерга тушиб, инсон ҳохишидан кўра мураккаброқ бўлган реал воқеаликка  дуч  келади. Улар хаётни чуқурроқ ўрганишга, миллий руҳни, ғояни, ўтган авлодлар сабоқларини билишга, ҳаётда катта тажриба  орттирган кишиларнинг  фикр – мулоҳазаларига қулоқ солишга ҳаракат қиладилар. Бу ижтимоий – маънавий жараён келажакка куч ва ғайрат билан интилаётган кишини ўтмишда инсоният ва миллат таракқиётига асос бўлган ғояларни чуқурроқ англаш ва эгаллашга ундайди. Шахснинг истиқболга интилиши хаёлий тасаввурлар доирасидан чиқиб, реал имкониятлар, воқеалик билан  боғлана  бошлайди.

Инсон маънавий камол топгани сари, унинг Ватан ҳақидаги тушунча, тасаввурлари ҳам кенгайиб, чуқурлашиб боради. Чақалоқ тасаввурида Ватан тушунчаси даставвал ётган бешиги, кейин ота-онаси, акалари, опалари, кейинроқ қариндошлари, уйи, маҳалла-куйи, тарбияланаётган жамоаси ва ниҳоят яшаётган юрти тимсолида шаклланади. Ҳар бир шахс фаолияти, маънавий камолоти, ҳаёт ҳақидаги тушунчалари шаклланиши натижасида Ватаннинг аҳамияти ва моҳиятини тўлароқ англай бошлайди. Ниҳоят, Ватан инсон қалбида «муқаддас қиблагоҳ ва саждагоҳ» сифатида ўрин олади. Инсоннинг  маънавий камолоти  жараёнида Ватанга меҳри, ватанпарварлик эътиқоди ривожланиб, қалбида чуқур ўрин олгач иймон даражасига кўтарилади. Ҳадисларда айтилган «Ватанни севмоқ иймондандир», деган сўзнинг маъносида ҳам шу ётади.

ҲОЗИРГИ  ЗАМОН ДАРСИГА  ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР.

   Ҳозирги замон дарси учта максадни;  таълим, тарбия ва ривожлантириш мақсадларини кўзда тутади.Аммо, ўкувчиларни келгуси ҳаётга тайёрлашда техника ва меҳнатнинг роли тобора ортиб бораётир.

          Биз ўқитувчилар дарс жараёнида биринчи навбатда ўқувчиларга фанлардан чукур ва мустаҳкам билим бериш билан бирга, уларда билимга қизиқишни, меҳнат килишга эҳтиёжни тарбиялаб боришни кўзда тутамиз.       

          Ҳозирги замон дарсига қўйиладиган энг муҳим талаблардан бири ҳар бир дарсда танланадиган мавзунинг илмий асосланган бўлишидир,янги дарсдан кўзланган максад ҳамда ўкувчилар имкониятини ҳисобга олган ҳолда мавзу ҳажмини белгилаш унинг мураккаблигини аниқлаш,аввалги ўрганилган мавзу билан боғлаш,ўқувчиларга берадиган топшириқ ва мустақил ишларнинг кетма-кетлигини аниклаш, дарсда керак бўладиган жиҳозларни белгилаш ва қўшимча кўргазмали қуроллар билан бойитиш, қўшимча аҳборот технология (компьютер)ларидан фойдаланган ҳолда дарсда муаммоли вазиятни яратишдир.

Шунинг учун ҳам  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 майдаги “Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 130 -сонли қарори,  Ўзбекистон  Республикаси Халқ  таълими  вазирлигининг 2012 йил 16 майдаги 160 –сонли буйруғига мувофиқ умумтаълим мактаблари ўқув дастурларига ўзгаришлар  киритилган ва  ана шу мақсадда Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, таълим жараёнига татбиқ этилган “Дарс — муқаддас” деб номланган, умумтаълим мактабларида ўқув-тарбия жараёнини самарали ташкил этишда ўқитувчиларга ёрдам берадиган тадбирлар мажмуи ижодкорлик билан ёндашган ҳолда, янгидан-янги тажрибалари билан бойитиш  кўзда  тутилган.  Шунинг учун  мен ҳам шу  мақсадда қуйидаги  дарс  ишланмани  янги  инновацион  усулларни  қўллаган ҳолда  ҳамкасбларим  учун  ёзишга  ҳаракат қилдим.

 

8 – 9 – синф.  Миллий истиқлол  ғояси  ва  маънавият  асослари

 

Мавзу: Маҳалла - Миллий  қадриятлар  маскани.

 

         Таълимий мақсад: Ўқувчилар онгида  маҳаллага бўлган  ҳисни ва  ҳеч  қайси  дунёда  йўқ бўлган  тараққиётнинг ўзбек моделидаги жамиятни янгилаш ва ислоҳ этишнинг, ҳамда миллий  қадриятлар  маҳалладан бошланишини ва унинг Ўзбекистон истиқболини таъминлашга хизмат қилиши тўғрисидаги билимларини сингдириш.

Тарбиявий мақсад: Миллий ғоянинг миллий манфаатлардан келиб чиқиши ва уни ўзида ифода этиши, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг миллий ва умуминсоний асосга қурилганлигини тушунтириш

Ривожлантирувчи мақсад:  иқтисодий, сиёсий-ижтимоий билимларини ҳосил қилиш, нутқини ўстириш, мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантириш

Таянч сўзлар:Маҳалла , уруғ, қариндош, комитет, оқсоқол, маслаҳатчи

Дарс тури: Аралаш

Дарсдан фойдаланадиган методлар: ақлий хужум, чархпалак ва гурухларда ишлаш

        Дарс жиҳози: Дарслик, Президентимизнинг   “Юксак маънавият – енгилмас куч” китоби  ва  Олий  Мажлиснинг   “ Фуқароларнинг  ўзини ўзи  бошқариш  органлари  тўғрисида ” ги  қонуни.

 

Дарсбосқичлари

Вақт

1

Ташкилий қисм

2дақиқа

2

Сиёсий  жараён

3 дақиқа

3

Ўтилган мавзу юзасидан савол-жавоблар:                 

10 дақиқа

3

Доскада  ишлаш

5дақиқа

4

Фаоллаштирувчи  саволлар

5 дақиқа

5

Янгимавзунибаёнэтиш.

15дақиқа

6

Дарс якуни ва ўқувчиларни баҳолаш, уйга вазифа бериш

5 дақиқа

7

Жами

45 дақиқа

                           

 

Дарснингшиори:

Аъло мамлакатнинг аъло фарзанди,

Билиб     қўйки, сени Ватан кутади.

 

Дарснинг бориши

 

Ташкилий қисм.

1. Ўқувчилар билан саломлашиш.

2. Ўқувчилар ва синфнинг дарсга тайёргарлик

Ҳолатини  текшириш.

Ўқувчилар:

Гар синфга кирса устозларимиз,

Тик туриб қарши олиш бурчимиз.

Устоз:

Менинг  азиз  ўқувчиларим,

Гул  ғунча-ю  лолаларим

Ассалому  алайкум.

Ўқувчи:

Миннатдормиз  биз  Сиздан

Таъзим  ҳар  ўғил қиздан

Устоз:

Навбатчимиз ким экан?

Навбатчи:

Синфда мен навбатчи,

Устозимга  ёрдамчи.

Пок  тутаман  хонани,

Намда  ёзув   тахтани.

Устозимиз  шод  бўлинг,

Бугун  ҳамма шу ерда

Дарсингизни  мириқиб

Эшитиш  умидида.

 

Устоз:

Ҳамма  соғми, омонми?

Сизлар дарсга  тайёрми?

 

Ўқувчи:

Раҳмат, устоз, омонмиз,

Бизлар дарсга тайёрмиз.

 

 

II.Такрорлаш  (10 минут)

 

Мавзуни умумлаштириш мақсадида савол-жавоб ўтказилади.

Ўқитувчи:Барча  инсоний  жиҳат  ва  фазилатларни  тарбияловчи  ҳаёт  мактаби  қаер ҳисобланади?

Жавоб:Оила ва мактаб  ҳамда  маҳалла. Айниқса, маънавият  қўрғони  ҳисобланмиш    оилада  инсон  тарбиясига  асос  солинади.

Ўқитувчи:Юртбошимиз  оилавий  тарбия ҳақида  нима деганлар?

Жавоб:Юртбошимиз И.А.Каримов  ўзларининг  “ Юксак  маънавият – енгилмас куч ” асарларида : “ Оилавий  тарбия масаласида хатога  йўл қўймаслик  учун  аввало  ҳар  қайси  хонадондаги  маънавий  иқлимни  ўзаро  ҳурмат, ахлоқ – одоб, инсоний муносабатлар  асосида  қуриш  айни  муддао  бўлур  эди. ” деганлар.

Ўқитувчи:Азиз  ўқувчилар  бўлажак  ота – оналар қандай бўлиши  керак?

Жавоб:Устоз – менимча бўлажак  ота –она энг  аввало  соғлом бўлиши, насл – насаби, дунёқараши, ахлоқий  тушунчаларнинг  ўзаро  мослиги, уларнинг турмуш  қуришга  ҳар томонлама тайёрлиги, оиланинг  мустаҳкамлиги, тинч – тотув  ва фаравон  ҳаёти бўлса  керак.

Ўқитувчи:  Қандай оила  мустаҳкам бўлади?

Жавоб:Турмуш  қуришга  чоғланган  йигит  ва  қизнинг  ўзаро  розилиги, ҳурмати  ва  муҳаббати  асосида  қурилган  оила  мустаҳкам бўлади.

Ўқитувчи: Фарзандларга  аталган  қандай мақолларни  биласиз?

Жавоб:Халқимизнинг “ Болали  уй – бозор, боласиз  уй мозор ” ,  Болалилар  бош бўлар, боласизлар  ёш  бўлар ”, “ Бола – эр –хотин  тилмочи  ” , “ Одобли  ўғил – кўкдаги  юлдуз, одобли  қиз – ёқадаги  қундуз ” – каби  ва  бошқа  мақоллари мавжуд.

Ўқитувчи:Меҳнат  тақсимоти  деганда  нимани тушунасиз?

Жавоб: Меҳнат  тақсимоти энг  аввало  оилада ота – она  ва  фарзандлар  ўртасида бажарилиши  лозим бўлган ва тақсимлаб берилган  иш туридир.

 Ўқитувчи:Оила  муносабатлари  ҳақида  конституциянинг  қайси моддасида  сўз  юритилади?

Жавоб:Ўзбекистон Республикаси  Конституциясининг  64 – моддасида “ Ота – оналар  ўз фарзандларини  вояга  етгунларига  қадарбоқиш  ва  тарбиялашга мажбурдирлар” дейилган  бўлса, 66  - моддасида “ Вояга  етган, меҳнатга  лаёқатли  фарзандлар  ўз  ота – оналари  ҳақида  ғамхўрлик қилишга  мажбурдирлар ” – дейилган. 

Ўқитувчи:  Юртбошимизнинг  “ Юксак  маънавият – енгилмас  куч ” асари   қачон  ёзилган  ва у неча  бобдан иборат?

Жавоб: Юртбошимизнинг  ушбу  асарлари  2008 йили  чоп этилган бўлиб,

              4 – бобдан  иборатдир.

 1 боб – Маънавият- инсоннинг  улғайиши  ва куч – қудрат  манбаидир.

 2 боб – мустақиллик – маънавий  тикланиш  ва  юксалиш

 3 боб – Маънавиятга  таҳдид – ўзлигимизга ва келажагимизга  таҳдид

 4 боб – Ватанимиз  тараққиётининг мустаҳкам  пойдевори  деб  номланган.

 

Ўқитувчи : Стратегик  йўл  деганда  нимани тушунасиз?

Жавоб :  Узоққа  мўлжалланган  умумий  мақсадни  ифода  этишдир.

Ўзбекистоннинг стратегик йўли  бозор  иқтисодиётига  асосланган  ҳуқуқий  демократик  давлат, фуқаролик жамияти  барпо  этишга  қаратилган  мустақил  тараққиёт  йўлидир.

 

 

III. Янги мавзу:

МАҲАЛЛА – МИЛЛИЙ  ҚАДРИЯТЛАР МАСКАНИ.

 

Гурухларда ишлаш:(15 минут)

Олдиндан тайёрланган топшириқларни бажариш учун синф ўқувчилари  3 та гурухларга бўлинадилар:ҳар бир савол алоҳида қоғозга ёзилиб, конвертларга солинади. Гурухлардан бир нафардан ўқувчи чиқиб, конвертларни тортиб олади.

 Ҳар бир гуруҳга  берилган топшириқ дастлаб шу гуруҳ аъзолари томонидан  қоғоз (ватман)га ёзилиб, кейин бошқа  гуруҳ аъзоларига узатиб юборилади  ёки ёзув  тахтасига  кетма – кет ёпиштириб чиқилади.   Бошқа гуруҳ аъзолари ҳам шу тарзда берилган саволга жавобларни ёзиб қолган гуруҳ аъзоларига узатиб юборадилар. Топшириқларга ҳар бир гурух аъзолари томонидан жавоблар ёзилиб,   яна дастлабки гуруҳ аъзоларига қайтарилади. Ҳар бир гуруҳ сардори ўзларига берилган топшириқларни  бошқа гуруҳлар томонидан билдирилган фикрлар асосида  умумлаштириб, масалани мисоллар ёрдамида тушунтиришга ҳаракат қилади.

 

 

 

Ўқувчиларга қуйидаги топшириқлар берилади.

 

1.     Президентимизнинг  “ Юксак  маънавият – енгилмас куч ” асарида  маҳаллага  нисбатан  қандай таъриф берилган?

2.     Қандай  қонунларда   маҳалла  ҳақида  сўз  боради?.

3.     Маҳаллага  оид қабул қилинган қонунлар ва қарорлар.

 

Гурухлар тақдимоти: (10 минут)

Бу босқичда гуруҳлар иши тақдимоти муҳокама этилади. Ҳар бир гуруҳ сардори ўзларига берилган масалани мисоллар ёрдамида тушунтиришга ҳаракат қилади. Бошқа  гуруҳдаги ўқувчилар муҳокама этилаётган масала бўйича билдирилаётган янги фикрларни ёзиб борадилар.

 

 

1-гуруҳ тақдимоти

 

1. “ Халқимизга хос ўзини – ўзи бошқариш тизимининг  ноёб усули ”

2.Маҳалла тизими айнан бизнинг халқимиз турмуш  тарзига мослиги  .

3.Халқимиз турмуш тарзи билан чамбарчас боғлиқ  ижтимоий  ҳодисалиги  .

4. Бошқа  бирор мамлакатда  унинг  ўхшашини топиб бўлмаслиги.

5.Маҳалланинг  андозаси ҳам , стандарти  ҳам   йўқлиги.

6. Фақат  Ўзбекистонда  мавжудлиги.

 

 

 

 

2-гуруҳ тақдимоти

 

1. Ўзбекистон  Республикаси  Конституциясининг  105 - моддасида.

2. “ Шаҳарча, қишлоқ  ва  овулларда, шунингдек  улар таркибидаги  маҳаллаларда  ҳамда  шаҳарлардаги  маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари  ўзини ўзи  бошқариш  органлари бўлиб, улар  икки ярим  йил  муддатга  раисни  (оқсоқолни ) ва  унинг маслаҳатчиларини сайлайди ” .

3.Ўзини ўзи  бошқариш  органларини сайлаш тартиби, фаолиятини  ташкил этиш  ҳамда  ваколат  доираси  қонун билан  белгиланади.

4. Маҳаллани  бошқаришга  ҳуқуқий  мақом  берилганлигидир.

 

3-гуруҳ тақдимоти

 

1.1992 – йил 12 сентябрда “ Маҳалла ” хайрия жамғармаси ташкил этиш ҳақидаги  Президентимизнинг фармони.

2. 1992 йил 17 – октябрдаги “ Республика  “ Маҳалла”  хайрия жамғармаси фаолиятини ташкил этиш  масалалари  тўғрисида ” ги  Вазирлар  Маҳкамасининг қарори.

3. 1993 йил 2 – сентябрдаги “ Фуқароларнинг ўзини – ўзи  бошқариш органлари  тўғрисида ” ги Олий  Мажлиснинг  қонуни

4. 2010 йил 12 ноябрдаги “ Ўзбекистонни ривожлантиришга  оид концепцияси ”.

 

 

 

Ўқитувчи  дарсни  давом  эттиради:

Бугун биз маҳаллаларни ўзини-ўзи бошқариш органлари деб атаяпмиз. Бу бежизга эмас. Чунки ҳар бир маҳалла ўзига хос бир олам. Мустақилликка эришгач, маҳаллаларимиз кўркига кўрк, ҳуснига тароват қўшилди, обод маҳаллалар сони кўпайди. Биргина бизнинг  Наманган  шаҳримизнинг  ўзида ҳозирги кунда  85 та  маҳалла фуқаролар  йиғини фаолият  кўрсатиб келмоқда. Миллийлик ва замонавийликни ўзида мужассамлаштирган, олис тарих поёнидан садо бераётган бугунги кун маҳаллалари нафақат давлатимизнинг, балки бутун миллатимизнинг фахридир.

Юртимизга ташриф буюраётган хорижий сайёҳлар, тадбиркорлар-у, турли лавозим эгалари диёримизнинг ўзига хослиги, халқимизнинг меҳмондўстлиги, табиатимизнинг дилтортарлигини кўп бор таъкидлашган. Уларнинг аксарияти ўз таассуротларини баён этишаркан, маҳаллаларимиз ҳаётига алоҳида тўхталиб ўтишади. Бугун бизнинг ўзимизгагина хос ўзбек маҳаллалари ҳақида дунё билмоқда, башарият эшитмоқда.

 

«Ҳовли олма, қўшни ол», деб бежизга айтилмаган. Кези келганда корингга ярамайдиган қариндошлар ўрнини босадиган қўшнилар, яхши-ёмон кунингда, тўй-маъракангда елкадош бўлиб, иссиқ-совуғингдан хабардор туришади.

 Маҳалла — Ватаннинг остонаси! У азалдан меҳр-оқибат ўчоғи бўлиб келган. Наманган  шаҳрида   жойлашган « Оби – Ҳаёт » маҳалласи оқсоқолларидан бири Турсунбой ота шундай ҳикоя қиладилар:

   Уруш йиллари. «Ҳамма нарса фронт учун» деган тушунча одамлар онгига қаттиқ сингдирилган. Шу туфайли бутун маҳалла-кўй, қўни-қўшни, қавму-қариндош саҳармардондан ишга тушиб кетишади. Эркакларнинг бари фронтда. Оғир меҳнатга аёллар, кексалар, мактаб ўқувчилари сафарбар этилган. Қаттиқ ишлаганга яраша тузук овқатланилмайди. Буям майли, кунора хонадонларга «қорахат» келиб туради. Ўта оғир, машаққатли кунлар… Лекин ана шундай кунларда ҳам одамлар бир-бирларини ташлаб қўйишмаган, тўқроқлари очларини тўйғизишган, етимларнинг бошини силашган, бир-бирларига беминнат хизмат қилишган. Бизнинг ўзбекчилигимиз, мусулмончилигимиз ана шунақа бўлади!

 

 

«Қўшнимни танимайман...»

Афсуски  айрим ҳолларда  маҳалла  - кўй , қўни – қўшничилик , қариндош – уруғчилик  анъаналари  бузилмоқда.  Бунга кўп  ҳолларда  кўп қаватли  уйларда  яшаяпган  кишиларнинг  ҳаддан ташқари  иши кўплиги, эрта чиқиб кетиб кеч келишлари натижасида  қўни – қўшниси ким эканлигини. Нима иш билан шуғулланишини  ҳам билмайдилар, бепарволар. Натижада айрим хонадонларда  бегона шахслар пайдо бўлишмоқда, кишилар ҳаётига  хавф солмоқдалар....

 

Ўқитувчи хулосаси (2минут)

Ўзбекчилигимизда ажойиб бир жумла бор: «Маҳалла-кўйдан қўймасин».  Мантиқ ва ҳақиқатга тўла бу жумла, инсоннинг ахлоқ ва одоб доираси чегараларини белгилаб беради. Азал-азалдан, инсонлар турмушида маҳалланинг ўрни алоҳида бўлган. Маҳалла одамлардаги оқибат тушунчасини ва ўзаро меҳр-муҳаббат туйғуларини бирлаштиришда кўприк вазифасини бажаради десак, ҳеч муболаға қилмаган бўламиз.

Дунёдаги ҳар қандай жамиятнинг, ҳар бир давлатнинг ўзига хос ва ўзига мос келадиган, унинг учун хизмат қиладиган, туб мақсадлари ва манфаатларини ҳимоя қиладиган ғоялар тизими бўлади. Унга эга бўлмасдан туриб бирорта ҳам жамият ўз мақсадларига ета олмайди. Ўзбекистоннинг ҳозирги даври, бундан кейинги тарихий тараққиёти ва истиқболи учун ана шундай ғоялар тизими сув билан ҳаводек зарур. Буни ҳаётнинг ўзи яққол кўрсатиб турибди.

 

IY. Мавзуни мустаҳкамлаш (Ақлий ҳужум3 минут)

1.Оилавий муҳитнинг  соғломлиги нималарга ва  кимларга боғлиқ?

2.Қайси  йилни “ Обод маҳалла йили ” - деб  айтилган?

3.Республика “ Маҳалла ” жамғармаси, унинг вилоят  ва шаҳар, туман бўлимлари ҳисобидаги  маблағлар  қаерга  сарфланади?

 

Y. Ўқувчиларнинг ўзлаштиришини аниқлаш ва баҳолаш (5 минут)

 

YI. Уйга вазифа: Қўшимча адабиётлардан фойдаланиб, реферат тайёрлаш

 (2 минут)

 

Дарсга қўйиладиган асосий талаблардан бири-таълим методлари ва усулларини бир-бири билан мустаҳкам боғлаб олиб бориш самарадорлигини оширишдир.

I.Анъанавий  дарс  ўтиш   усуллари.

1.Ўқув  мавзусини   оғзаки  баён(ҳикоя)  қилиш  методи.

2.Суҳбат (савол-жавоб) методи.

3.Дарслик   билан  ишлаш методи.

4.Намойиш қилиш–кўрсатиш,саёҳат қилиш  методи.

5.Амалий машғулотлар (масалалар  ва лаборатория ишларини  бажариш) методи.

6.Мактаб лекцияси.

7.Дастурли  ўқитиш  методи.

II.Ноанъанавий  дарс  ўтиш  усуллари.

1.Конференция дарси

2.Семинар дарси

3.Техника  воситалари   ёрдамида  дарс   ўтиш.

4.Бадиий топишмоқ

5.Ўйлаб топ (эврика  )

 6.Ўйинчоклар ёрдамида  дарс  ўтиш

7.Касбга  боғлаб   дарс   ўтиш

8.Экспериментал   дарс   ўтиш

9.Баҳс-мунозара дарси

10.Ёзма ишлар    олиш

11.Интеграция

12.Илмий-оммабоп адабиётлардан   фойдаланиш.

III.Инновацион   усуллар.

Инновацион - лотинча сўз бўлиб,  “ янгиликни  киритаман,татбиқ  этаман,ўзгартираман  ”деган  маъноларни  билдиради.

1.Моделлаштириш (тренировка)

2.Намойиш қилиш

3.Кичик гуруҳларда   ишлаш

4.Аклий ҳужум

5.Танқидий   тафаккур

6.Дебатлар

7.Нуқтаи назаринг бўлсин

8.Ҳар ким - ҳаркимгаўргатади

9.Ролли ўйинлар

10.Муайян ҳолатни (вазиятни)ўрганиш

11.Модификацияланган маъруза

12.Ўйинлар.

13.Бинго

14.Бумеранг» технологияси

15. “Идрок харитаси” методи

16. «Зинама-зина» технологияси

17. «Муаммо» технологияси

18. «Лойиҳалаш» технологияси

19. «Дебатлар» технологияси

20.  «Чархпалак» технологияси

21. «Иккиқисмликундалик» методи

22. «Кластер» методи

23. «Инсерт» технологияси

24.  «Муаммоливазият» технологияси

25. «Хулосалаш» (Резюме) технологияси

26. «ЎҚУВ ЦИКЛИ» технологияси

27. “Ассесмент” технологияси

      28хборот технологиялари (компьютер) ёрдами  кабиларда олиб бориш лозим.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Фойдаланилган  адабиётлар:

 

1.   И.А.Каримов  “ Миллий истиқлол  ғояси: асосий тушунча  ва   тамойиллар ”  Т. Адолат   2000  йил.

 

2. И.А.Каримов  “Юксак маънавият–енгилмас  куч ”

                                  Т. Адолат 2008 йил.

3. И.А.Каримов “ Ўзбекистон  - мустақилликка 

эришиш   остонасида ”Т. 2011 йил.

4. Миллий  истиқлол  ғояси  ва  маънавият  асослари

 9 – синф . Дарслик

4.     Интернет  орқали олинган маълумотлар.

( Зиёнет ва Зиё .уз сайти )


 

Скачано с www.znanio.ru



1 Каримов И. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. 7-бет.

ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ

ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ

Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти”

Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти”

Ислом Каримов кўрсатиб ўтганидек, «Ҳозирги мураккаб шароитда халқимиз, аввало, ўсиб – униб келаётган ёш авлодимиз онги ва қалбида мафкуравий иммунитет ҳосил қилиш муҳим аҳамиятга эга

Ислом Каримов кўрсатиб ўтганидек, «Ҳозирги мураккаб шароитда халқимиз, аввало, ўсиб – униб келаётган ёш авлодимиз онги ва қалбида мафкуравий иммунитет ҳосил қилиш муҳим аҳамиятга эга

Миллатлар ўтроқ, компакт бўлиб яшаётган жойлар ва шароитларда кишиларнинг эътиқодий бирлиги, ижтимоий ҳамжиҳатлиги анча барқарор бўлиб, уруғ- аймоқчилик каби кайфиятлар тез авж олмайди

Миллатлар ўтроқ, компакт бўлиб яшаётган жойлар ва шароитларда кишиларнинг эътиқодий бирлиги, ижтимоий ҳамжиҳатлиги анча барқарор бўлиб, уруғ- аймоқчилик каби кайфиятлар тез авж олмайди

Уруғ - аймоқчилик ва маҳаллийчилик умуммиллий ғояларни амалга ошириш йўлидаги яна бир тўсиқни – гуруҳбозликни келтириб чиқаради

Уруғ - аймоқчилик ва маҳаллийчилик умуммиллий ғояларни амалга ошириш йўлидаги яна бир тўсиқни – гуруҳбозликни келтириб чиқаради

Улар баъзан санъат, маданият, аҳлоқ, одоб борасидаги миллийликнинг моҳиятини ҳам етарли тушунмайдилар, Ғарб маданияти, анъаналари таъсирига тезроқ бериладилар

Улар баъзан санъат, маданият, аҳлоқ, одоб борасидаги миллийликнинг моҳиятини ҳам етарли тушунмайдилар, Ғарб маданияти, анъаналари таъсирига тезроқ бериладилар

Шунинг учун ҳам Ўзбекистон

Шунинг учун ҳам Ўзбекистон

Тарбиявий мақсад: Миллий ғоянинг миллий манфаатлардан келиб чиқиши ва уни ўзида ифода этиши, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг миллий ва умуминсоний асосга қурилганлигини тушунтириш

Тарбиявий мақсад: Миллий ғоянинг миллий манфаатлардан келиб чиқиши ва уни ўзида ифода этиши, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг миллий ва умуминсоний асосга қурилганлигини тушунтириш

Билиб қўйки, сени Ватан к у тади

Билиб қўйки, сени Ватан к у тади

Дарсингизни мириқиб Эшитиш умидида

Дарсингизни мириқиб Эшитиш умидида

Жавоб: Турмуш қуришга чоғланган йигит ва қизнинг ўзаро розилиги, ҳурмати ва муҳаббати асосида қурилган оила мустаҳкам бўлади

Жавоб: Турмуш қуришга чоғланган йигит ва қизнинг ўзаро розилиги, ҳурмати ва муҳаббати асосида қурилган оила мустаҳкам бўлади

Стратегик йўл деганда нимани тушунасиз?

Стратегик йўл деганда нимани тушунасиз?

Бошқа гуруҳ аъзолари ҳам шу тарзда берилган саволга жавобларни ёзиб қолган гуруҳ аъзоларига узатиб юборадилар

Бошқа гуруҳ аъзолари ҳам шу тарзда берилган саволга жавобларни ёзиб қолган гуруҳ аъзоларига узатиб юборадилар

Халқимизга хос ўзини – ўзи бошқариш тизимининг ноёб усули ” 2

Халқимизга хос ўзини – ўзи бошқариш тизимининг ноёб усули ” 2

Бугун биз маҳаллаларни ўзини-ўзи бошқариш органлари деб атаяпмиз

Бугун биз маҳаллаларни ўзини-ўзи бошқариш органлари деб атаяпмиз

Маҳалла — Ватаннинг остонаси!

Маҳалла — Ватаннинг остонаси!

Афсуски айрим ҳолларда маҳалла - кўй , қўни – қўшничилик , қариндош – уруғчилик анъаналари бузилмоқда

Афсуски айрим ҳолларда маҳалла - кўй , қўни – қўшничилик , қариндош – уруғчилик анъаналари бузилмоқда

Унга эга бўлмасдан туриб бирорта ҳам жамият ўз мақсадларига ета олмайди

Унга эга бўлмасдан туриб бирорта ҳам жамият ўз мақсадларига ета олмайди

Дастурли ўқитиш методи.

Дастурли ўқитиш методи.

Муайян ҳолатни (вазиятни) ў рганиш 11

Муайян ҳолатни (вазиятни) ў рганиш 11

Maxalle milliy qdiryatlar maskani

Maxalle milliy qdiryatlar maskani

Maxalle milliy qdiryatlar maskani

Maxalle milliy qdiryatlar maskani

Фойдаланилган адабиётлар: 1

Фойдаланилган адабиётлар: 1
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
13.02.2020