ОИВ инфекцияси
Оценка 5

ОИВ инфекцияси

Оценка 5
Документация
doc
биология
Взрослым
15.11.2022
ОИВ инфекцияси
ОИВ ИНФЕКЦИЯСИ план.doc

ОИВ инфекциясининг глобал муаммолиги сабаблари. ОИВ инфекцияси бўйича дунёдаги, Республикада ва тегишли худуддаги вазият. ОИВ инфекцияси бўйича асосий меёрий директив хужжатлар.

ОИВ инфекциясининг глобал муаммолиги сабаблари.

Бугунги глобаллашув даврида ОИВ/ОИТС хасталиги дунё ҳамжамияти олдида турган энг долзарб муаммолардан бири бўлиб, мутахассисларнинг фикрича, айни пайтда мазкур касалликка чалинганлар сайёрамизнинг барча минтақасида учрайди.

Шу боис мамлакатимизда унга қарши самарали курашиш, хасталикнинг олдини олиш ҳамда беморларга тиббий хизмат кўрсатиш бўйича муайян ишлар қилинмоқда.

Хусусан, бу борада зарур меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, ҳуқуқий пойдевор яратилган. Жумладан, давлатимиз раҳбарининг 2008 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши курашнинг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 5 январдаги “ОИТСга қарши кураш марказларининг ташкилий тузилмасини ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2014 йил 10 сентябрдаги “2014 — 2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорлари мазкур йўналишдаги ишларни янада ривожлантиришда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир. Айниқса, 2013 йил 24 сентябрдан кучга кирган “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича ягона тизимнинг фаолият кўрсатишини таъминлаш, хасталик профилактикаси, унга ташхис қўйиш, касалликни юқтириб олганларни бепул махсус даволаш ҳамда ижтимоий муҳофаза қилиш, шунингдек, ташхис қўйиш, даволаш ва илмий мақсадларда фойдаланиладиган тиббий препаратларнинг, биологик суюқликларнинг хавфсиз бўлиши устидан давлат назоратини, қолаверса, хасталик тарқалиши устидан эпидемиологик назоратни амалга ошириш каби қатор муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Айтиш жоизки, бугун мазкур ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тармоққа илғор диагностика ҳамда даволаш услублари татбиқ этилиб, нафақат биз фаолият юритаётган Республика ОИТСга қарши кураш маркази, балки вилоятлар, туман ва шаҳарлардаги тиббий муассасаларда ҳам замонавий ташхис лабораториялари, ишонч хоналари ташкил этилиб, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, энг замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлашга алоҳида аҳамият қаратилаяпти. Соҳада фаолият юритаётган мутахассисларнинг тажриба ҳамда малакаси тизимли равишда ошириб борилаётир. Бу эса касалликни вақтида аниқлаш, тўғри ташхис қўйиш, хасталик туфайли юз берадиган оғир асоратларнинг олдини олишда қўл келаётир.

Аҳолини ОИВ инфекциясига тест синови билан қамраб олиш ва касалланганларни барвақт аниқлаш мақсадида ҳар йили 3 миллион нафар киши тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида биргина хорижга кетаётган ва чет давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётган 500 минг нафардан ортиқ шахс мазкур тестдан текширилиб, уларга ОИВ инфекцияси профилактикаси тадбирлари бўйича тегишли маслаҳатлар берилди.

Республикада ретровирусга қарши махсус даво чораларини қўллаш, беморларни махсус даволаш учун Глобал жамғарма лойиҳаси ҳамда давлат бюджети ҳисобидан йилига ўртача 4 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилмоқда. ОИТСга қарши кураш марказларида диспансер ҳисобида турадиган беморларнинг иммун ҳолати махсус лаборатория текширувлари асосида мунтазам кузатиб борилаяпти. Бундан ташқари, ОИВ инфекцияси билан хасталанган беморларга ОИТСга қарши кураш бўйича Республика маркази қошидаги клиникада малакали тиббий ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилган.

Қолаверса, мамлакатимизда ОИВ инфекциясининг онадан болага юқишининг олдини олишга катта эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда жорий йилнинг ўтган даврида 549 минг 81 нафар ҳомиладор аёл ОИВ инфекциясига текширувдан ўтказилиб, хасталик аниқланганларда касалликнинг онадан болага ўтишини олдини олиш бўйича махсус профилактика (АРВП) тадбирлари бажарилаётир.

ОИВ/ОИТСнинг олдини олишда ҳар биримиздан, энг аввало, соғлом турмуш тарзига қатъий риоя қилишимиз, миллий менталитетимизга хос фазилатларни турмуш тарзимизга чуқур сингдиришимиз талаб этилади. Шу билан бирга, ўз саломатлигимизни асрашга алоҳида эътибор қаратишимиз, ўткинчи ҳою ҳаваслар таъсирига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлишимиз даркор. Буни “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, маҳаллалар билан ҳамкорликда таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзи тарғиботига бағишлаб ташкил этилаётган давра суҳбатлари, учрашув ҳамда семинарларда ҳам мунтазам таъкидлаймиз.

Таҳлилларга кўра, ОИВ инфекциясини юқтириб олганларнинг ҳаммасида ОИТСнинг ривожланиш даври бир хил кечмайди. ОИВ инфекциясининг ОИТС даврига ўтишини секинлаштириш, яъни беморнинг умрини соғлом одамнинг умригача узайтириш касалликка чалинган шахсларнинг ўз саломатлигига масъулият билан ёндашиши ва даволаниш тартибига риоя қилишига боғлиқлиги бугунги кунда исботини топган.
ОИВ инфекциясини юқтириб олмаслик учун, аввало, киши соғлом турмуш тарзига риоя этиши, ахлоқан пок бўлиши, қолаверса, тери ҳамда шиллиқ қаватлар бутунлиги бузилиши билан кечадиган тиббий ва нотиббий муолажалар вақтида бир марта ишлатиладиган шприц, ниналардан ҳамда стерил анжомлардан фойдаланиш, бошқалар ишлатган соқол, тирноқ олиш асбоблари, тиш чўткаси каби гигиеник воситалардан фойдаланмаслиги керак. Булар нафақат ОИВ инфекциясидан, балки бошқа юқумли таносил касалликлари ҳамда вирусли гепатитларнинг В, С турлари юқишидан ҳам ҳимоя қилади.

ОИТС хасталиги, унга чалиниш сабаблари ва оқибатлари ҳақида деярли барча балоғат ёшига етган инсонлар эшитган ҳамда бошланғич тушунчаларга эга. ОИТС (Орттирилган Иммунитет Танқислиги Синдроми) ОИВ инфекциясининг якуний босқичи ҳисобланади. Шу боис ОИВ (Одам организмидаги иммунитет танқислигини келтириб чиқарувчи Вирус) инфекциясини инсон кўзи илғамас, жинс, ирқ ва чегара билмас қотилга қиёслаш мумкин. Илк бор 1981 йил аниқлангандан буён, у дунёдаги ҳар бир мамлакатда минглаб йўқотишларга олиб келди, бутун жаҳон миқёсида эса 32 миллиондан ортиқ кишиларнинг умрига зомин бўлди. ЮНЭЙДС (UNAIDS) ҳисоботига кўра, фақат 2017 йилнинг ўзида Ўзбекистонда тахминан 1900 киши шу касаллик туфайли вафот этган.

Ушбу жаҳон миқёсидаги офатга қарши самарали курашишда халқаро ҳамкорлик катта аҳамиятга эга. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси келтирган маълумотларга кўра, ўтган 15 йил ичида Америка Қўшма Штатлари ОИТС/ОИВга қарши глобал курашиш учун 80 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлади. ЮНЭЙДС ҳисоб-китобларига кўра, биргина 2020 йилнинг ўзида ОИТСга қарши курашиш учун 26,2 миллиард доллар керак бўлади.

Марказий Осиё давлатларида қанча аҳоли ОИВ-инфекцияси билан яшайди? Бу борада махсус тиббий ёрдам кўрсатиш марказларида расмий қайд қилинган кишилар сони БМТнинг ЮНЭЙДС дастури доирасида келтирилган рақамлардан фарқ қилади. Бундай фарқ 1,5 ва ҳаттоки 2 баробарни ҳам ташкил қилади. Бунинг сабаби, ОИВ инфекциясига чалинган кишиларнинг фақат маълум бир қисмигина махсус тест-текширувлардан ўтган ва расмий қайд этилган.

UzAnalitics сайти мазкур мамлакатларда расмий қайд этилган ва БМТнинг ЮНЭЙДС дастурида келтирилган маълумотларга асосланган ҳолда минтақанинг ҳозирги кундаги ОИВ статистикасини эътиборингизга ҳавола қилади.

Юқорида келтирилган расмий маълумотлар ва ЮНЭЙДС дастури доирасидаги ҳисобларга кўра, Марказий Осиё давлатларида ОИВ инфекциясини тарқалиш даражаси дунёнинг бошқа минтақаларига нисбатан анча паст. Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонда ОИВ инфекцияси билан яшаб келаётган кишилар сони ушбу давлатлар аҳолисининг 0,1 фоиздан 0,2 фоизгача бўлган қисмини ташкил қилади.

Айни пайтда энг юқори курсаткич Шарқий ва Жанубий Африка мамлакатларида кузатилади. Ушбу минтақа давлатларида аҳолининг ОИВга инфекциясига чалинган кишилар сони аҳолининг деярли 7 фоизини ташкил қилади. Шунингдек, Ғарбий ва Марказий Африка ҳамда Кариб денгизи бассейни давлатларида ҳам бу кўрсаткич нисбатан юқоридир – 1,2-1,5 фоиз.

Аммо, Марказий Осий давлатлари ОИВ статистикасининг дунёнинг бошқа минтақаларига нисбатан паст кўрсаткичларига қарамай, ОИВ инфекциясига чалиниш ҳолатларини йилдан йилга янада камайтириш, унинг олдини олиш, даволаш ва тарқалишини чеклаш ҳамда шу мақсадда кенг қамровли чора-тадбирлар ва ишларни давом эттириш, тегишли дастурларни жорий қилиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ОИВ инфекциясининг этиологияси, қўзғатувчиларининг турлари, антиген тузилиши, турли ташқи муҳит объектлари ва дезинфекцияловчи моддалар таъсирига чидамлилиги хусусиятлари

ОИВ инфекциясининг этиологияси

         Орттирилган иммунтанқислик синдромидан (ОИТС), 1981 йилда биринчи бор ташҳис қўйилгандан буён, 25 миллион одам ҳаётдан кўз юмди. Бу кўрсатгич касалликнинг инсоният тарихида энг қақшатгич фалокат эканлигини билдиради. Кейинги пайтда антиретровирус даво имкониятлари кенгайишига қарамай, 2005 йилда ОИТС эпидемияси ўртача 3,1 миллион (2,8-3,6 млн) аҳолининг ўлимига сабаб бўлди. Буларнинг ярим миллиондан ортиғи (570000) болалар эди. 2005 йилга келиб, одам иммунтанкислик вируси (ОИВ) билан яшаётганлар сони энг юқори даражага етди. Мутаҳассисларнинг баҳолашича, ўша давргача 40,3 миллион (36,7-45,8 млн) одам ОИВ билан яшаган. Ҳар йили 5 млн дан ортиқ аҳоли ОИВ-инфекциясини юқтиради.

         ОИТСнинг биринчи ҳолатлари АҚШда рўйхатга олинган. 1981 йилнинг ёзида АҚШ касалланишни назорат қилиш Марказининг Лос–Анжелос ва НьюЙоркда 5 та пневмоцистли зотилжам ва 26 та Капоши саркомаси касалликларини илгари соғлом бўлган гомосексуалистларда аниқланганлиги ҳақидаги маърузаси чоп этилган. Ундан кейинги ойларда эса аёл ва эркак гиёҳвандлар орасида, қон қуйилган, айниқса, гемофилияли беморларда ОИТС ташҳисланди. Бу беморлар гуруҳлар ҳақидаги маълумотлар чуқур ўрганиб таҳлил этилгандан сўнг, касалликнинг сабаби жинсий алоқа орқали, хамда қон ва унинг компонентлари орқали юқувчи инфекция эканлиги маълум бўлди. Одам иммунтанқислик вируси бирин биринчи марта 1983 ва 1985 йилларда икки тадқиқотчи-олимлар (Монтанье ва Гало) томонларидан бирбирига боғлиқ бўлмаган ҳолда аниқланди ва касалликка сезувчан ҳисобланган ИФА ёрдамида ОИВ-инфекциясини ташҳислаш усули ишлаб чиқилди. Бу тадқиқот ОИВ-инфекцияси тарқалишини баҳолашга имкон яратди. Бутун дунёда, айниқса ривожланаётган давлатларда, кўп сонли ОИВ антитаначаларини ташиб юрувчилар аниқлангандан сўнг, ОИВ-инфекцияси пандемия шаклини олганлиги аниқ бўлиб қолди. Беморлар қонида СD4+ лимфоцитлар сони (иммуносупрессия кўрсаткичи сифатида) билан ОИВга қарши антителолар аниқланиши, ОИВ-инфекциясини кечиши турлича эканлигини: ҳеч кандай белгиларсиз ташиб юришдан то ОИТС касаллиги белгиларини яққол намоён бўлиб кечишигача бўлишини кўрсатди. ОИВ ретровируслар оиласи, лентивируслар турига киради («ленти» - секинлашган, узоқ давом этувчи). Ретровирусларнинг ўзига ҳос ҳусусияти - геномини ноёб тузилганлиги ва қайта транскриптаза ферменти (РНКга боғлиқ ДНК-полимераза) борлиги ҳисобланади. Вирус таркибида қайта транскриптаза борлиги генетик маълумотларни тескари (қайта) - ДНКдан РНКга эмас, балки РНКдан ДНКга томон йўналишини таъминлайди. ОИВни 2 та антиген штаммлари фарқланади – ОИВ-1 ва ОИВ-2. Ўзбекистонда инсон учун энг хавфли ва юқумли бўлган ОИВ-1 штамми кўп тарқалган, ОИВ-2 штамми эса фақатгина ғарбий Африкада учрайди. ОИВ кўпайиши маълум хужайлар билан боғлиқ бўлиб, у фақат юзасида СD4+ рецепторлар бўлган ҳужайраларнинг ичига кира олиш ҳусусиятига эгадир. Вирус ҳужайра ичига киргач, у билан билан ўзаро таъсирлашади. Бу рецепторларни асосан асаб тизимининг носпецифик элементига кирувчи, шу билан бирга қон, лимфа ва тўқима суюқлиги билан айланиб юрувчи ҳужайралар сақлайди. ОИВ асаб тизимининг турли ҳужайраларида ҳам топилган. Бу инфекциянинг кечишида марказий асаб тизимининг зарарланиши катта клиник аҳамиятга эга бўлиб, сероз менингит, энцефалопатия ва миелопатия билан намоён бўлади. ОИВ юқтириб олганларнинг кўп қисмида ич кетиши ва озиб кетиш кузатилиб, бу ичаклар эпителиясини зарарланиши билан боғлиқдир. Агрессив вирус таъсирида СD4+ ҳужайраларни тезда парчалаб, иммунитетнинг ҳужайра бўғини фаолиятини издан чиқаради. Бу ўз навбатида бактерицид таъсирни, киллерлик ва ўсмаларга қарши таъсирини пасайтириб ташлайди. Бу эса оппортунистик инфекцияларни ривожланиши, аутоиммун жараёнлар, хавфли ўсмалар пайдо бўлиши ва асаб тизимининг зарарланишига олиб келади. Вируснинг ҳаёт цикли 1-2 сутка давом этиб, жуда тез кўпайиши сабабли, шу вақт мобайнида 1 миллиардга яқин вирус пайдо бўлади ва организмда унинг жуда катта миқдорда тўпланиши кузатилади. Инфекция манбаи бўлиб ОИВ–ташувчи ҳисобланади. Вирус ташиб юриш 3 ойдан 10 йилгача ва ундан узоқроқ давом этиши мумкин. Бемор организмида ОИВ қуйидаги биологик суюқликларда: · Қон · Сперма · Қиндаги ажралма · Кўкрак сутида энг кўп миқдорда топилиши исботланган. Тер, сўлак, сийдик, кўз ёши ва нажасда ушбу вирус жуда кам миқдорда топилиб, булар орқали инфекцияни юқиш хафви жуда кичикдир. Лекин қон аралашган хар қандай биологик суюқлик юқиш манбаи бўлиб хизмат қилади.

         Вирус ўз фаоллигини 56° даража иссиқликда 30 дақиқа давомида, 70° даражада 10 дақиқадан кейин йўқотади, қайнатилганда эса 1-2 дақиқада вирус ўлади. Шу билан бирга, ташқи муҳитдаги ОИВни дезинфекцияловчи эритмалар: 3% водород пероксиди, 5% лизол эритмаси, 0,2% натрий гипохлориди, 1% глютар альдегиди, 70% этанол, эфир, ацетон ўлдиради. ОИВ вируси ультрабинафша нурлар ва ионловчига чидамлидир. Қуритилган холда 25-27° температурада 7 кун мобайнида, донор қонида эса йиллаб сақланиб қолади, паст температурада эса узоқ муддатга сақланиб қолиши мумкин.

        

 

 

 

 

 

 

 

ОИВ инфекциясининг эпидемиологияси. Касаллик манбалари. Юқиш механизми ва йўллари. Ахолининг мойиллиги. Касалликнинг тарқалишида хавфли гурухлар ва ятроген омилларнинг ўрни

         ОИВ инфекциясининг юқиш йўллари.

Инфекция юқишининг 3та йўли мавжуд:

1. Жинсий алоқа орқали юқиш. Бу йўл билан гетеро- (эркак ва аёл), гомо- (эркак билан эркак) сексуал алоқа қилувчи касалланади. Бунда аёлдан эркакка юқиш хавфи, эркаклардан аёлларга юқиш хавфидан юқорироқдир. Венерик касаллиги бор беморларда эса ушбу вирус юқиш хавфи жуда юқори бўлади.

2. Парентерал йўл - қон ёки унинг компонентлари қабул қилинганда, орган ва тўқималарни кўчириб ўтказишда, зарарланган игна ва шприцлар, ностерил тиббий асбоб-ускуналар орқали юқишидир. Вирус қон ҳужайраларида (моноцитлар) ҳам, қон зардобида ҳам бўлиши мумкин. Парентерал йўл билан юқиш ҳолати гиёҳванд моддаларни томир орқали қабул қилувчилар орасида кўп учрайди. Бунда зарарсизлантирилмаган игна ва шприцлар билан бир қаторда гиёҳванд моддаларнинг ўзи ҳам юқиш манбаси бўлиши мумкин (чунки наркотикли тортилган шприцга олдин томирдан қон тортилиб, кейин юборилади). ОИВ-инфекциянинг оҳирги босқичларидаги беморларнинг қони билан ифлосланган игна ва шприцлардан юқиш хавфи энг юқори бўлади (қон орқали юқиш учун 0,1 мл микдордаги қон етарлидир). Баъзан ОИВ шахсий гигиена анжомлари орқали хам юқиши мумкинлигини инкор этиб бўлмайди, қачонки бу анжомлар (тиш чўткаси, лезвиялар, рўзғорда ишлатиладиган ўткир, санчувчи ва кесувчи нарсалар), вирус сақловчи қон билан ифлосланган ва тери қоплами бутунлигининг бузилиши ҳолатлари бўлса.

3.Вертикал йўл – ОИВ-инфекцияни онадан болага ҳомиладорлик даврида, туғруқ жараёнида ва кўкрак сути орқали юқишидир. ОИВ-инфекциясини кечиши. ОИВ-инфекцияси - бу Т-хелперлар сонининг кескин камайиб кетиши ва уларнинг функционал етишмовчилиги борган сари кучайиб бориши билан ифодаланувчи, хафта ёки ойлаб эмас, балки йиллаб давом этадиган оғир иммуннодефицит ҳолати билан кечадиган касалликдир.

         ОИВ-инфекцияси босқичларининг клиник классификацияси

I-Клиник босқичи · Белгиларсиз кечиши. · Тарқалган лимфаденопатия. Ва\ёки функционал имкониятларнинг I даражаси: белгиларсиз кечиш, кундалик фаолият ўз меъёрида.

II-Клиник босқичи · Тана вазнининг 10% дан камини йўқотиш · Тери ва шиллиқ қаватларни енгил зарарланиши (себореяли дерматит, қичимали дерматитлар, тирноқларнинг замбуруғли зарарланиши, қайталовчи афтоз дерматит, ангуляр хейлит) · Оҳирги 5 йил давомида бўлган ўраб олувчи темиратки · Юқори нафас йўлларининг қайталовчи инфекцияси (бактериал синусит) Ва\ёки функционал имкониятларнинг II-даражаси: кундалик фаолият сақланган ҳолда клиник белгиларни пайдо бўлиши.

III-Клиник босқичи · Тана вазнининг 10% ортиғини йўқотиш. · 1 ойдан кўпроқ кузатилаётган сабабсиз диарея. · 1 ойдан кўпроқ кузатилаётган тана хароратининг сабабсиз кўтарилиши (иситма доимий ёки қайталовчи бўлиши мумкин). · Оғиз бўшлиғи кандидози. · Оғиз бўшлиғи сочли лейкоплакияси. · Ўпка сили. · Оғир бактериал инфекциялар (зотилжам, бактериемиялар). Ва\ёки функционал имкониятларнинг III-даражаси: охирги 1 ой давомида бемор кундузги вақтининг 50% дан камини ётоқда ўтказади.

IV- Клиник босқичи · ОИВ кахексияси. · Пневмоцистли зотилжам. · Церебрал токсоплазмоз. · 1 ой ва ундан кўпроқ вақт давомида ич кетиши билан кечувчи криптоспоридиоз. · Ўпкага боғлиқ бўлмаган криптококкоз. · Жигар, қораталоғ ва лимфа тугунларидан ташқари, турли органлар зарарланиши билан кечадиган цитомегаловирусли инфекция (масалан, ретинит). · Оддий герпес вируси чақирган, ички органларнинг ёки сурункали (1 ойдан кўпроқ) тери ва шиллиқ қаватларнинг зарарланиши билан кечадиган инфекциялар. · Кучайиб борувчи мультифокал лейкоэнцефалопатия. · Турли диссеминацияланган эндемик микоз. · Ўпка, бронхлар, трахея, қизилўнгач кандидози. · Атипик микобактериялар чақирган диссеминацияланган инфекция. · Салмонеллезли септицемия. · Ўпкадан ташқари сил. · Лимфома. · Капоши саркомаси. · ОИВ–энцефалопатия.

ОИВ–инфекцияси – боқичма-босқич кечувчи, кўп сонли турли омилларга боғлиқ бўлган мураккаб жараёндир. Касалликнинг табиий кечиши ўз ичига юқиш даври, ўткир иситма даври, сероконверсия, симптомсиз даври, клиник кўринишлар пайдо бўлиш\ОИТС даври ва терминал даврларни ўз ичига олади.

Ўткир иситма даври Касаллик юққандан 1-8 хафта кейин беморларнинг 1/3 қисмида ўткир инфекция белгилари пайдо бўлади. Яна 1/3 қисмида бу касаллик ҳеч қандай белгиларсиз кечади. Бу вақтда ОИВ–инфекциянинг гематоген диссеминацияси кечганлиги учун беморлар қонида вируснинг юқори концентрацияси аниқланади.

Симптомсиз даври – яширин инфекция даври Бу давр узоқ вақт - 1 йилдан 5 йилгача давом этиши мумкин. Бу давр мобайнида ОИВ репродукцияси доимий давом этиб, ҳар куни 1 млрд дан кам бўлмаган миқдорда вирус таначалари ҳосил бўлади ва шу билан бир қаторда СD4+ ҳужайрали лимфоцитлар сони пасайиб боради. Беморда эса лимфаденопатия ёки ОИТС мажмуаси намоён бўлмайди ва у ўз иш қобилиятини сақлаб қолади. Персистирланган тарқалган лимфаденопатия даври. Бу даврда 3 ой давомида чов соҳасидан ташқари, 2 ва ундан ортиқ соҳа лимфа тугунларини катталашиши кузатилади. Персистирланган тарқалган лимфаденопатияда лимфа тугунларнинг диаметри 1 см дан кичик бўлмайди. Беморларда бир неча бир хил катталашган, зичлашган, лекин оғриқсиз лимфа тугунлари аниқланади. Лимфа тугунларининг бундай катталашиши бемор организмининг ОИВ-инфекциясига лимфоцитларни фаоллашуви ва пролиферация ва лимфатик фолликулаларнинг гиперплазияси кўринишидаги жавобидир. Одатда, бу даврда персистирланган тарқалган лимфаденопатияли беморнинг умумий ҳолати қониқарли, унинг меҳнат қобилияти сақланган бўлади.

ОИТС–ассоциирланган мажмуа даври.Бу даврда бемор умумий аҳволи ёмонлаша бошлайди - булар 1 ой ва ундан ортиқ муддат иситмалаш, тана вазнини йўқотиши, диарея, умумий беҳоллик, иштаҳанинг йўқолиши, гепатоспленомегалия, кўп сонли фолликулитлар, паротит, контагиоз моллюск кабилар кузатилади. Лаборатор текширувда эса қонда СD4+ лимфоцитлар сони 1 мкл да 500 тадан кам, СD4+\СD8+ нисбати 1,0 дан паст (меъёри - 1,5-2), камқонлик, лейкопения, тромбоцитопения, А ва G иммуноглобулинлар ва айланиб юрувчи иммункомплекслар миқдорининг ошиши аниқланади. Орттирилган иммунтанқислик синдроми ОИТС – ОИВ инфекциясининг камида битта оппортуник касаллик билан кечишидир. 1994 йил БССТ кўрсатмаси бўйича, ОИТС ташҳиси қонида ОИВ антителолари бўлган, СD4+ лимфоцитлар сони 1 мкл да 200 дан кам ва битта ОИТС-индикатор касаллиги кузатилаётган беморларга қўйилади. ОИТС–индикатор касалликларига: · Ўпка, трахея, бронхлар ва қизилунгач кандидози · Ўпкадан ташқари криптококкоз · Ичаклар сурункали криптоспоридиози · Цитомегаловирусли инфекция (жигар, қораталоғ ва лимфа тугунларидан бошқа органлар зарарланиши билан кечувчи) · Цитомегаловирусли ретинит · Яралар пайдо бўлиши билан кечадиган оддий герпес · Ўпкадан ташқари ёки диссеминирланган гистоплазмоз · Бачадон бўйни раки · Сурункали ичак изоспорози · ВИЧ-ассоциирланган деменция · Капоши саркомаси · Пневмоцистли зотилжам · Салмонеллезли септицемия · Бош мия токсоплазмози · Ўпка сили ва ўпка ташқари сил · Диссеминирланган ёки ўпкадан ташқари бошқа микобактериозлар киради.

Терминал даври. Бу давр ОИВ таъсири натижасида тана вазнини катта миқдорда йўқотиш билан характерланади (10% дан ортиқ, сурункали беҳоллик, 30 ва ундан ортиқ кун давомида сабабсиз иситма, сурункали диарея). Беморда СD4+ лимфоцитлар сони 1 мкл да 50 дан кам бўлиб, бу чуқур иммунтанқисликдан далолат беради. Беморларнинг ҳаёти ўртача 12-18 ой давом этиб, улар оппортунистик инфекциялар асоратларидан ҳаётдан кўз юмади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ОИВ инфекциясининг лаборатор ташхисоти (ИФА, иммуноблоттинг, ПЗР). ОИВ инфекциясига текширилувчи контингентлар коди. Клиник амалиётда қўлланиладиган тезкор тест-синамалар (кўрсатмалар, ўтказиш техникаси, натижаларни изохлаш).

ОИВ–инфекциясини лаборатор ташхислаш.

 1.Иммуннофермент анализ (ИФА)қон зардоби ёки плазмасида антителоларни аниқлайди. ИФА текшируви ОИВ-инфекцияси ташҳисини қўйишда зардоб ва плазма скрининги учун, донор қонини текшириш учун ва ОИВ-инфекциясини эпидемиологик кузатиш учун қўлланилади. Лекин шуни эсда тутиш керакки, ИФА тест-тизимлари баъзан “ёлғон мусбат” ёки “ёлғон манфий” натижалар бериши мумкин.

Ёлғон манфий натижалар «серологик бўшлиқ» деб номланувчи даврда аниқланиши мумкин. Бунда касаллик бошланишида специфик антителони топилмайди. Бу антителоларнинг йўқлиги, вирус юқтириб олган кишининг соматик ҳолатига хам боғлиқ бўлиши мумкин (агаммаглобулинемия, сероверсия, ОИВ-инфекциясининг охирги босқичи – ОИТС).

 Ёлғон мусбат натижалар иммун тизимини зарарланиши билан кечувчи соматик касалликларда (аутоиммун бузилишлар, турли ўсмалар, вирус ёки бактериялар чақирган инфекцион касалликлар) ва ҳомиладорликда кузатилиши мумкин.

2.Экспресс (тезкор) тестлар хам қон зардоби ва плазмасида ОИВ антителоларини аниқлайди. Бу усулнинг қулайлиги шундаки, уни ўтқазиш учун ИФАга қараганда анча кам вақт кетади, текширув учун учун махсус ўлчов асбоблари талаб этилмайди, чунки натижалар визуал баҳоланади, шу сабабли маҳсус жиҳозланмаган лабораторияларда ҳам қўлланилиши мумкин ва оҳиргиси, текширув ўтказувчи ходимни қисқа вақт ичида тайёрлаш мумкин.

3.Иммуноблот (вестерн-блот ) усули  ОИВнинг турли хилдаги оқсилларига специфик антителоларни аниқлашга асосланган. Унинг бошқа усуллардан кўра юқори спецификлиги ОИВнинг турли оқсилларига антителоларни алоҳида аниқлашга асосланган. Иммуноблот Республика ОИТС марказидаги лабораторияда мусбат скрининг натижаларини тасдиқлаш учун қўлланилади.

4.Полимераз занжирли реакция (ПЦР) усули ўта сезгир таҳлил бўлиб, унда ДНК специфик кетма-кетлигининг амфликацияси (селектив кўпайиши) кузатилади.  Бу усул қонда ОИВнинг ДНК провирусини (сифатий таҳлил) ёки қон зардобида ОИВнинг РНК геномини (миқдорий таҳлил ёки “вирусли зўриқиш” ёки вируслар миқдори) аниқлаш учун қўлланилади.

5.СD4+ лимфоцитлар сонини аниқлаш  - бемор организмининг иммун ҳолатини текширувчи носпецифик усулдир. СD4+ лимфоцитлар Т– лимфоцитлар (Т-хелперлар) субпопуляцияси ҳисобланиб, меъёрда уларнинг сони инсон ёшига кўра, 1 мкл қонда 500 дан 1500 гача бўлади. Т-хелперлар (СD4+) сонининг пасайиши ОИВ-инфекцияда Т-ҳужайрали иммунтанқисликнинг асосий кўрсаткичи бўлиб хизмат килади ва касалликни симптомсиз давридан бошлаб, бутун касаллик давомида аниқланади. Қонда СD4+ лимфоцитлар даражасини аниқлаш моноклонал антителолар ёрдамида ўтказилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ОИВ инфекциясининг патогенези, клиник классификацияси, ташхисот усуллари ва асоратлари. ОИВ инфекциясининг хомиладорлар ва болаларда кечиш хусусиятлари.

Аёллар ҳомиладорлик даврида ОИВ-инфекцияси.

 Текширувлар натижаларига кўра зидовудин ОИВ-инфекциясининг вертикал юқиш ҳолатини  66% га камайтиришга қодир. Юқори фаолликдаги АРВТ эса янада катта натижаларга эришишга ёрдам беради. ОИВ билан зарарланган ҳомиладорларни олиб бориш тамойиллари: 1.Барча ОИВ билан зарарланган ҳомиладорлар АРВТ олиши шарт бўлиб, бу терапия иккинчи уч ойликдан кеч бўлмаган ҳолда бошлаш лозим. 2.Имкон бўлса, АРВТ биринчи уч ойликда бошланмайди (яъни ҳомиланинг эмбрионал ривожланиш даврида). 3.Зидовудиннинг ҳомиладорлик вақтида хавфсизлиги ва самарадорлиги исботланган, шунинг учун бу дори воситасини барча даволаш схемасига киритиш мумкин. 4.Даволашдан асосий мақсад – плазмада вирус РНКси концентрациясини иложи борича пасайтиришдир: минимал концентрация қанчалик кичик бўлса, онани даволаш шунчали самарали бўлади. Бундан ташқари, вирус РНКси концентрациясига инфекциянинг вертикал юқиш хавфи хам боғлиқдир. Лаборатор текширувда CD4+ лимфоцитлар сони 500 мкл -1 дан кўп ва вирус РНКси концентрацияси 1 мл да  10000-20000 нусхадан кам бўлган натижалар аниқланган  ОИВ-инфекцияли ҳомиладорларга зидовудин билан монотерапия буюрилади, бу дори воситасига турғунлик камдан кам ҳолатларда ривожланади. Онанинг даволаш схемасидан қаттий назар янги туғилган чақалоқ ҳаётининг биринчи 6 ҳафтасида зидовудин олиши зарур.

Боланинг онадан зарарланиши кўпинча туғруқ вақтида зарарланган туғруқ йўллари орқали ўтиш вақтида кузатилади. ОИВ-инфекцияли аёлларни туғдириш усуллари бўйича рандомизацияланган назоратли текширишлар метанализи Кесар кесиши йўли билан туғдиришда вертикал йўл билан зарарланиш хавфи 50% га камайишини кўрсатади.  Агар ҳомиладор аёл АРВТ олган бўлса зарарланиш 50% дан кам ҳолатдарда кузатилади. Мана шу барча маълумотларни ҳомиладор аёлга, у тўғри фикрга келиб маълумотли қарорга қабул қилиши учун айтиш лозим. Агар янги туғилган чақалоқ туғруқ вақтида ОИВ билан зарарланмаган бўлса, кейинчалик у онасидан 14-29% ҳолларда зарарланиши мумкин. Шунинг учун бемор онага боласини кўкрак билан боқиши тавсия қилинмайди. Лекин болани эмизиш ёки эмизмасликни онанинг ўзи ҳал қилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ОИТС тўғрисида нималарни билишимиз керак?

Бутун жаҳонда миллионлаб инсонларнинг умрига зомин бўлаётган, кўплаб оилаларнинг тинчлигини бузаётган ва шу билан биргаликда дунёдаги давлатлар иқтисодига катта зарар етказаётган ОИВ инфекцияси ўзининг оқибатлари билан инсониятнинг энг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ОИВ/ОИТС бўйича дастури (ЮНЭЙДС)нинг берган маълумотларига кўра дунё бўйича айни кунда 37 млн ОИВ инфекцияси билан яшаётган шахслар ҳисобга олинган. Касаллик турли ёшдаги аҳоли орасида, айниқса, навқирон 20 — 49 ёшлилар ўртасида кўпроқ қайд этилиши билан ажралиб турибди.

ОИВ инфекцияси нима?

ОИВ инфекцияси – одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган сурункали юқумли касаллик ҳисобланиб, вирус бемор одам организмида унинг бутун ҳаёти давомида сақланиб қолади. Инфекция дастлаб яширин тарзда кечади, бу давр айнан хавфлироқ бир неча ойдан 5 — 10 йилгача ва ундан ҳам ортиқроқ давом этиши мумкин. Касалликнинг яширин даврида, вирусни юқтириб олган шахслар кўринишидан соғлом бўлиб, уларда касалликнинг ҳеч қандай белгилари кузатилмайди. Касалликнинг шу даври анча хавфли ҳисобланиб, ОИВни юқтириб олган шахслар ўзлари билмаган ҳолда касалликни бошқаларга юқтириб юришлари аниқланган. ОИВ инфекциясида одамнинг ташқи муҳит тажоввузидан ҳимояловчи иммунитет тизими меъёрда ишлаб турса, у йиллар давомида вируснинг тажовузини босиб туради. Аммо, вақт ўтиши билан вирус организмда кўпайиб аста-секин иммун тизимини мутлақо издан чиқаради ва натижада ОИТС ривожланади.

ОИТС — «Аср вабоси»

Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС) — бу одамнинг иммун тизимини иммунитет танқислиги вируси шикастлаши натижасида касаллик белгилари келиб чиқадиган ОИВ инфекциясининг сўнгги босқичидир.

Касаллик қандай йўллар билан юқади?

Касаллик бир одамдан бошқа одамга асосан 3 хил йўл билан юқади:

— ОИВ билан зарарланган одамлар билан ҳимояланмаган жинсий алоқа қилганда — жинсий;

— гиёҳванд моддаларни гуруҳ бўлиб томир орқали қабул қилганда, вирус билан зарарланган, текширилмаган қон ва унинг таркибий қисмлари қуйилганда, зарарсизлантирилмаган жарроҳлик, доялик, стоматологик ва бошқа тиббий асбоблар орқали тиббий муолажалар олганда, шприц ва игналардан умумий фойдаланилганда — парентерал;

— инфекцияни юқтириб олган ҳомиладор онадан болага ҳомиладорлик даврида жароҳатланган йўлдош орқали, бола туғилиши жараёнида туғуруқ йўллари жароҳатланиши туфайли ва болани эмизиш жараёнида она сути орқали — вертикал йўл билан юқиши исботланган.

Касаллик белгилари қандай?

Вирус қонга тушганидан сўнг дастлабки даврларда одам ўзини соғлом ҳис этади. Бу ҳолат ҳаттоки 8 —  10 ва ундан кўп йилларгача давом этиши мумкин. Вақт ўтиши билан вируслар сони организмнинг ҳимояловчи хужайраларидан ортиб кетганидан сўнг дастлабки клиник белгилар: сабабсиз узоқ давом этувчи йўтал; одамнинг қисқа вақт ичида кескин озиб кетиши; ҳароратнинг узоқ вақт сабабсиз кўтарилиши; узоқ вақт ич кетиши (диарея); оғиз бўшлиғи ва турли аъзоларнинг яллиғланиш белгилари; хавфли ўсмаларнинг ривожланиши номоён бўла бошлайди. Беморлар ОИВнинг бевосита таъсиридан эмас, балки юқоридаги қўшимча касалликларнинг асоратлари туфайли азият чекадилар.

ОИТС бу ҳаёт тугади дегани эмас...

Дунёнинг кўп давлатларида ОИВ инфекциясига қарши вакцина ва дори воситасини яратиш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда ва яқин йилларда ушбу касалликдан бутунлай ҳоли қилувчи дори воситалари яратилиши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас. Қувонарли томони шундаки, бугунги кунда ОИВ инфекциясини юқтириб олган одамнинг умрини соғлом одамнинг умричалик чўзиш мумкин. Бунинг учун вирусга қарши даволаш усули — ретровирусга қарши терапия мавжуд. ОИВ ретровируслар оиласига мансуб вирус бўлгани учун унга қарши дори воситаларини — ретровирусга қарши препаратлар деб, унга қарши даволаш усулини эса ретровирусга қарши терапия (РВҚТ) деб юритилади. РВҚТ вирусни тўлиқ йўқ қилмаса ҳам, унинг бемор қонида кўпайиб боришига йўл қўймайди, яъни унинг таъсирида қонда вируслар сони камайиб, иммунитет кучаяди, вирусга қарши курашувчи ҳужайраларнинг (СД4) сони ортиб, беморнинг аҳволи яхшиланиб боради, ОИВ инфекцияли шахсни соғлом ҳаёт кечириши ва узоқ умр кўришига имкон яратади.

1 декабр «Бутун жаҳон ОИТСга қарши кураш» куни

Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни 1988 йилдан бошлаб дунё бўйлаб ҳар йили 1 декабр куни нишонланади. 2004 йилдан бошлаб мазкур сана Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш ташаббусининг Глобал бошқарув қўмитаси бутун дунё бўйлаб фуқаролик жамияти, ОИТСга қарши кураш соҳасида фаолият юритаётган турли ташкилотлар ва ҳукумат идоралари билан биргаликда ҳар йили Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш кунини нишонлаш муносабати билан муайян бир мавзуни белгилаб олиб, тегишли чора-тадбирларни ўтказиш амалиётини йўлга қўйган.

Республикамизда касалликнинг олдини олиш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги «Ўзбекистон Республикасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ягона тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3493-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 22 июндаги ПҚ-3800 сонли Қарорларининг ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган тадбирлар натижасида сўнгги йиларда Республикада ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик вазиятда барқарорлашиш кузатилди.

ОИВ инфекцияси ва қон орқали юқувчи бошқа инфекцияларнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида 2015 — 2017 йилларда гемоконтакт инфекцияларнинг олдини олишни янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси» амалга оширилди. Давлат дастурлари асосида даволаш-профилактика муассасаларини моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар натижасида ОИВ инфекциясининг парентерал йўл (инъекцион муолажалар орқали) билан юқиши кўрсаткичи йилдан-йилга камайиб бормоқда.

Республикада ОИВ инфекциясининг онадан болага юқишини олдини олиш бўйича тадбирлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг баённомалари асосида ташкил этилган. Унга мувофиқ, ҳар бир аёл хомиладорликнинг 14 ҳафтасидан жойлардаги тиббиёт муассаси томонидан назоратга олиниб, у ОИВга тиббий текширувдан ўтказилмоқда. ОИВ инфекцияси аниқланган ҳомиладор аёлга баённомада белгиланган муддатдан то туғуруқ амалга оширилгунга қадар вирусга қарши махсус профилактика дори воситалари берилади. Туғилган болага бир ой давомида вирусга қарши профилактик дори препаратлари берилади. Республикамизда ушбу тадбирларнинг тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши таъминланаётганлиги сабабли касалликнинг онадан болага юқиш кўрсаткичларининг кескин камайишига эришилди. Агар 2013 йилда касалликнинг ОИВни онадан юқиши 2,3 фоизни ташкил этган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич 0,3 фоизни ташкил этди.

Республикада ОИВ инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ОИВ инфекцияли шахсларни даволаш масалаларига бағишланган 14 та клиник протоколи миллий шароитларга мослаштирилди. Натижада ОИВ инфекцияси масалалари соҳасида тиббий хизматлар сифати яхшиланиб, махсус — ретровирусга қарши терапия билан қамраб олинган беморлар сони ортди. Бу ўз навбатида ОИВ инфекцияли беморлар ўртасида оғир оқибатларнинг ривожланиши ва ҳамда касалликнинг бошқа шахсларга юқишининг олдини олиш имконини бермоқда.

ОИВ инфекцияси билан хасталанган беморларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика ОИТСга қарши кураш маркази қошида 60 ўринли махсуслаштирилган шифохона, Вирусология илмий текшириш институтида 30 ўринли бўлим фаолият кўрсатмоқда. Ушбу шифохоналарда 2013 — 2018 йилларда 7,5 мингдан ортиқ ОИВ инфекцияли шахсларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилди. Беш йил давомида ОИВ билан касалланган беморларни махсус вирусга қарши даволаш мақсадида Глобал Фонд лойиҳасининг 15,0 млн АҚШ доллари сарфланиб, юқори сифатли дори воситалари харид этилди.

ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олишда аҳолининг касалликка чалинишга мойил хулқ-атвордаги турмуш тарзини кечирувчи қатламлари орасида профилактика ишларини олиб боришнинг аҳамияти катта бўлиб, бу тадбирлар ўз навбатида Республикадаги вазиятга етарлича таъсир этади. Республика бўйича тиббиёт муассасалари қошида 140 та Ишонч хоналари фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунининг 15-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги 365-сонли қарори билан тасдиқланган «Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги Низом» ижросини таъминлаш мақсадида тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнида никоҳланувчи шахслар ОИВ инфекциясига текширувдан ўтказилмоқда ва касаллик аниқланганлар диспансер назоратига олинмоқда.

Бундан ташқари, мамлакатимизда ҳар бир фуқаро ўзида шубҳали ҳолатларни сезган тақдирда ихтиёрий равишда текширувдан ўтишлари мумкин. Бунинг учун республикамизнинг ҳар бир вилоятида ОИТСга қарши курашиш марказлари ва туманлараро ОИТСга ташхис қўйиш лабораториялари фаолият юритмоқда. «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан текширувлар текширувдан ўтаётган шахснинг хоҳишига кўра, махфийликка риоя этилган ҳолда амалга оширилади. ОИВга текшириш натижалари қандай бўлишидан қатъи назар, шифокорнинг сир сақлаши кафолатланади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


ОИВ инфекциясининг глобал муаммолиги сабаблари

ОИВ инфекциясининг глобал муаммолиги сабаблари

Аҳолини ОИВ инфекциясига тест синови билан қамраб олиш ва касалланганларни барвақт аниқлаш мақсадида ҳар йили 3 миллион нафар киши тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

Аҳолини ОИВ инфекциясига тест синови билан қамраб олиш ва касалланганларни барвақт аниқлаш мақсадида ҳар йили 3 миллион нафар киши тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

Булар нафақат ОИВ инфекциясидан, балки бошқа юқумли таносил касалликлари ҳамда вирусли гепатитларнинг

Булар нафақат ОИВ инфекциясидан, балки бошқа юқумли таносил касалликлари ҳамда вирусли гепатитларнинг

инфекциясига чалиниш ҳолатларини йилдан йилга янада камайтириш, унинг олдини олиш, даволаш ва тарқалишини чеклаш ҳамда шу мақсадда кенг қамровли чора-тадбирлар ва ишларни давом эттириш, тегишли…

инфекциясига чалиниш ҳолатларини йилдан йилга янада камайтириш, унинг олдини олиш, даволаш ва тарқалишини чеклаш ҳамда шу мақсадда кенг қамровли чора-тадбирлар ва ишларни давом эттириш, тегишли…

ОИВ инфекциясининг этиологияси, қ ўзғатувчиларининг турлари, антиген тузилиши, турли таш қи му ҳит объектлари ва дезинфекцияловчи моддалар таъсирига чидамлилиги хусусиятлари

ОИВ инфекциясининг этиологияси, қ ўзғатувчиларининг турлари, антиген тузилиши, турли таш қи му ҳит объектлари ва дезинфекцияловчи моддалар таъсирига чидамлилиги хусусиятлари

ОИВ-1 ва ОИВ-2. Ўзбекистонда инсон учун энг хавфли ва юқумли бўлган

ОИВ-1 ва ОИВ-2. Ўзбекистонда инсон учун энг хавфли ва юқумли бўлган

ОИВ инфекциясининг эпидемиологияси

ОИВ инфекциясининг эпидемиологияси

III-Клиник босқичи · Тана вазнининг 10% ортиғини йўқотиш

III-Клиник босқичи · Тана вазнининг 10% ортиғини йўқотиш

ОИТС–ассоциирланган мажмуа даври

ОИТС–ассоциирланган мажмуа даври

ОИВ инфекциясининг лаборатор ташхисоти (ИФА, иммуноблоттинг,

ОИВ инфекциясининг лаборатор ташхисоти (ИФА, иммуноблоттинг,

Полимераз занжирли реакция (ПЦР) усули ўта сезгир таҳлил бўлиб, унда

Полимераз занжирли реакция (ПЦР) усули ўта сезгир таҳлил бўлиб, унда

ОИВ инфекциясининг патогенези, клиник классификацияси, ташхисот усуллари ва асоратлари

ОИВ инфекциясининг патогенези, клиник классификацияси, ташхисот усуллари ва асоратлари

ОИТС тўғрисида нималарни билишимиз керак?

ОИТС тўғрисида нималарни билишимиз керак?

Вирус қонга тушганидан сўнг дастлабки даврларда одам ўзини соғлом ҳис этади

Вирус қонга тушганидан сўнг дастлабки даврларда одам ўзини соғлом ҳис этади

Республикада ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик вазиятда барқарорлашиш кузатилди

Республикада ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик вазиятда барқарорлашиш кузатилди

ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олишда аҳолининг касалликка чалинишга мойил хулқ-атвордаги турмуш тарзини кечирувчи қатламлари орасида профилактика ишларини олиб боришнинг аҳамияти катта бўлиб, бу тадбирлар ўз…

ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олишда аҳолининг касалликка чалинишга мойил хулқ-атвордаги турмуш тарзини кечирувчи қатламлари орасида профилактика ишларини олиб боришнинг аҳамияти катта бўлиб, бу тадбирлар ўз…
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
15.11.2022