Станковая живопись. Дастгоҳли рангтасвир
Оценка 4.7

Станковая живопись. Дастгоҳли рангтасвир

Оценка 4.7
Занимательные материалы
doc
искусство
Взрослым
20.02.2021
Станковая живопись.  Дастгоҳли рангтасвир
Станковая живопись.
Дастгохли академ. рангт 2.doc

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

 

 

 

ДАСТГОҲЛИ   РАНГТАСВИР

(Олий ўқув юртларининг бакалавр йўналиши

талабалари учун ўқув қўлланма)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ТОШКЕНТ  -  2007

 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўқув қўлланма сифатида тавсия этилган

 

 

 

 

 

Аннотация

 

Мазкур ўқув қўлланма тасвирий санъат ва мухандислик графикаси ихтисослиги бўйича таълим олаётган талабаларга ихтисослик фани учун мўлжалланган бўлиб, бугунги кун талабларини ҳисобга олинган ҳолда тузилди. 

         Ўқув қўлланма олий ўқув юрти талабаларни академик рангтасвирнинг назарий ҳамда амалий асослари билан чуқур таништиради. У олиб бориладиган машғулотларнинг мавзуси ва мазмунини тўлиқ ўз ичига қамраб олган. Қўлланмада академик рангтасвир ва унинг қонунлари, турли одам портретларини тасвирлашда психологик ҳолатни акс эттириш композицияси тўғрисида батафсил маълумотлар берилган. Шунингдек, таниқли рассомлар асарларини чуқур ўрганиш кўзда тутилган. Дастур асосида режалаштирилган дарс соатлари бўйича амалий ишлар вазифалари оддийдан мураккабга қараб тамойили тарзида ишланмаси ишлаб чиқилган. Ҳар-бир топшириқнинг дидактик вазифаси ва талаблари, машғулотларга методик кўрсатмалар мавзулар бўйича саволномалар ҳамда фойдаланиш учун адабиётлар берилган. 

 

Муаллифлар: педагогика фанлари номзоди,

доцент Абдирасилов Сунатулла Файзуллаевич

педагогика фанлари номзоди,

доцент Толипов Нозим Хамидович

                                                    

Тақризчилар:

                     К. Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессори Н. Абдуллаев

Низомий номидаги ТДПУ Амалий санъат кафедрасининг мудири п.ф.д., профессор  С. Булатов 

 

 

 

 

Кириш

 

Дастгоҳли рангтасвир - ихтисослик фани сифатида

 

Талабалар билимига қўйиладиган талаблар.

Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиси ўз соҳасида чуқур маълумотли мутахассис бўлмоғи, замонавий санъат жараёни йўналишларини яхши англаб тушуниши, ўтмиш маданий меросимизга эса тўғри баҳо бера олиши, тасвирий санъат терминларини чуқур билиши билан бирга турли бадиий материаллар воситасида амалий ишларни бажаришни мукаммал эгаллаган бўлиши лозим.

Бўлажак бакалаврлар дастгоҳли рангтасвир бўйича тўлиқ курсни тугатгандан сўнг қуйидагиларга эга бўлишлари лозим:

- рангтасвирнинг тасвирий санъатда тутган ўрни; дастгоҳли, монументал, декоратив рангтасвирнинг фарқланувчи томонлари, реалистик рангтасвир қонунлари, композиция маркази, иссиқ ва совуқ ранглар, колорит, ритм, тус, қуюқлик, ёруғлик, ранг доғи, умумий туси ва ранг бўёғи, турли тасвирлаш материаллари хусусиятлари, ранг уйғунлиги қонуниятлари, турли тасвирлаш воситаларидан фойдаланиш йўллари тўғрисида тасаввурга эга бўлиш:

- ранг гаммаси, мотив, хиссийлик, яхлит кўриш, рангтасвир ишлаш методлари; суюқ ишлов бериш, суртма; рангтасвир ашёлари; акварель, темпера, гуаш ва мойбўёқлар, суюлтиргичлар, мато, грунтлар тўғрисида билиш, уларни қўллаш малакасига эга бўлиш;

- дастгоҳли рангтасвир дарсларини режалаштириш: портрет, одамнинг турли ҳолатларидан қуйилмалар ташкил этиш ва тасвирлаш технологиялари. Дастгоҳли рангтасир машғулотларида ноёб санъат асарларини чуқур таҳлил эта олиш, талабаларнинг ижодий ишларини баҳолай олиш кўникмаларига эга бўлиш;

- Рангтасвир назарияси, унинг ўтмиш тарихидан хабардор бўлиш, дастгоҳли рангтасвир композициясида ранглардан фойдаланиш йўллари, уста рассомлар асарларини ўрганиш ва нусха кўчиришни амалга ошира олиш.  

 

Дастгоҳли рангтасвир фанининг бошқа фанлар билан алоқаси,     қўлланиладиган метод ва технологиялар.

Дастгоҳли рангтасвир - тасвирий санъатнинг соҳалари: қаламтасвир, рангтасвир, композиция фанларида қўлланилади. Қисман графикада бу мустаснодир. Шунингдек, тасвирий санъат технологияси ва нусха кўчиришда, миниатюрада ва безакли амалий санъат турларида ҳам кенг фойдаланилади.

 

1 - боб.      Дастгоҳли рангтасвир  -  ихтисослик фани

 

Фаннинг мақсади ва вазифалари.

 

Дастгоҳли рангтасвир – ихтисослик фани сифатида асосий ўринни эгаллайди. Бу фанни ўрганишдан мақсад келажакда тасвирий санъат ўқитувчисини дастгоҳли рангтасвир фанининг назарияси ва амалий кўникмаларини чуқур эгаллаш, уларнинг ижодий қобилиятини шакллантиришдан иборатдир.

Рассом-ўқитувчи рангтасвир фани бўйича олган билим ва малакаларига асосланган ҳолда ўзининг кузатишлари, бадиий тасвир яратиш олдидан қилинадиган изланишларида, айниқса эскизлар, улар асосида катта кўламдаги санъат асарларини яратишда дастгоҳли рангтасвирнинг ўрни беқиёсдир.

Дастгоҳли рангтасвир дарслари талабаларга назарий ва амалий машғулотлар орқали олиб борилади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, амалий машғулотлар қаторида назарий билимлар ҳам бўлажак рассом-ўқитувчиларга уларнинг кейинги педагогик ва ижодий фаолиятларида муҳимдир.

Мазкур ўқув қўлланманинг мақсади бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини дастгоҳли рангтасвир орқали чуқур фалсафий мавзуга эга бўлган асарлар яратишга тайёрлаш, уларнинг бадиий дидларини юксалтириш, тасвирий санъат асарлари билан чуқур таништиришдан иборат.

 

Рангтасвир  асарларида  қаламтасвирнинг аҳамияти

 

Рангтасвир хаққоний шаклнинг рангли тузилиши қонуниятларига асосланади. Рангтасвирни рассомлар шундай таърифлайди; "Бу 100 фоиз қаламтасвир ва 100 фоиз рангтасвирнинг бир-бирига чамбарчас боғлиқлигидир".

Рангтасвирнинг жозибали чиқишида қаламтасвирнинг ў рни беқиёсдир. Аммо, моҳир рассом қаламдан фойдаланмасдан ишни бўёқлар билан тасвирлаши ҳам мумкин. Ижодкор изланиш жараёнида рангтасвирни қаламтасвир билан бевосита боғлиқлигини ҳис этади. Яъни, буюмларнинг фазовий жойлашуви, нисбатларнинг аниқлиги, рангларнинг тўғри қўйилиши, ишни бир бутунликда якунланиши кўп жихатдан ижодкорга боғлиқ.

Рассом қаламтасвирни пухта ўзлаштириб олгандагина, рангтасвирда кўзланган мақсадга эришиш мумкин, акс ҳолда ноаниқ ечилган қаламтасвир ишини тахлил этсак, ранглар қанчалик жозибали бўлмасин, барибир бу ишни сифатли деб бўлмайди. Шунинг учун турли рассомлик мактабларининг тарихий тажрибалари шундан гувохлик берадики, таълимнинг дастлабки босқичларида қаламтасвирни мукаммал ўзлаштириш, кейинги жараёнлар учун замин яратади. Ёш рассом Одоардо Фиолетти Венецияга ўқишга келганида, рангтасвирни мукаммал эгаллаш учун нима қилиш керак деган саволига Тинторетто шундай жавоб берган: "Расм чизиш!". Рассом бўлиш учун яна қўшимча нималарни маслаҳат берар эдингиз деган Фиолеттининг қайта саволига Тинторетто: "Расм чизиш ва яна расм чизиш!" — расм чизиш, рангтасвирга нафислик ва мукаммаллик ато этишини ҳақ деб билган.1

Буюк ҳайкалтарош Микеланджело қаламтасвирда (рангтасвир, ҳайкалтарошлик, меъморчиликда) "ҳар қандай илмнинг илдизи ва негизини кўрган".

"Қаламтасвир доимо бизга йўл кўрсатиб турувчи қутб ва компас бўлиб, турли бўёқлар океанида чўкаётганларга нажот бериш омилидир, - дея таъкидлаган Шарль Лебрен.

Энгр ўз устахонасининг эшикларига қуйидаги сўзларни ёзган - "Бу ерга келган шогирдларга қаламтасвирни ўргатаман, кетаётганда эса, улар рангтасвир устаси бўлиб етишади".

"Шундай нарса мавжудки, у ҳамма саньат турларининг асоси ҳисобланади, бу — қаламтасвир. Кимки қаламтасвир саньатини мукаммал эгалласа, у рангтасвирни ҳам, хайкалтарошликни ҳам ўзлаштира олади," — деб айтган Караччи.

"Ҳар қандай шаклни ажойиб, нафис қилувчи ранглар эмас, балки аниқ чизилган қаламтасвирдир" — деган Тициан. У қариган чоғларида ҳам, кўмир ёки мел билан нималарнидир тасвирламаган куни бўлмаган.

"Қаламтасвирга асосланмаган рангтасвир, саньат эмас, балки рангли доғларнинг тартибсиз йиғиндисидир", — дея доим такрорлаган В.Е. Маковский.

"Қаламтасвирни пухта билмаган, ижод ҳам қила олмайди", — деб таълим берган П.П. Чистяков. И.Е. Репин кунора 2-3 соат қаламтасвир билан шуғулланган ва уни рангтасвирни асоси деб ҳисоблаган. А.М. Васнецов, П.П. Чистяковнинг таълим бериш тизимини ёдга олиб, "унинг севимли машғулоти қаламтасвир" эди, - деб эслайди.

Ашбенинг Мюнхендаги рассом-педагог мактабида ҳаттоки санъат Академиясини тамомлаганлар ҳам таълим олар, таълим бериш фақат қаламтасвир бўйича (шаклнинг конструктив тузилиши, тус-соя, ёруғ муносабатлар акс этган тасвир, гризайль), узоқ вақт ўтказилган, шунинг натижасидагина шаклни конструктив қуриш ва тус муносабатларини пухта эгаллаб, сўнг ранглар билан тасвирлашга ўтилган. 

Етук рассомларнинг яратган асарлари шуниси билан диққатга сазоворки, асар композициясининг моҳирона топилганлиги, мавзунинг долзарблиги, иссиқ ва совуқ рангларнинг ўзаро ҳамоханглиги кишини ҳайратга солади. Машҳур рангтасвирчи рассомларнинг кўпчилиги, авваламбор, етук қаламтасвир усталаридир. Булар қаторига К.П. Брюллов, И.И. Шишкин, В.Е. Маковский, В.Д. Поленов, И.Е. Репин, М.А. Врубель, В.А. Серов, К.А. Коровин, А. Абдуллаев, Ў. Тансиқбоев, З. Иноғомов, М. Набиев, Р. Аҳмедов, Б. Жалолов, А. Мирзаев, А. Икромжонов, И. Хайдаров кабилар киради. Рангтасвирда нозик пластик шаклнинг мавжудлиги, нисбатларнинг мутаносиблиги, ҳажм, фазовий сифатлар муҳим ўрин эгаллайди. Рангтасвирчи рассом натурадаги ана шу жиҳатларни тўлақонли акс эттира олсагина мақсадга мувофиқ бўлади. Агарда бу жиҳатлар мавжуд бўлмаса, тасвир ўта эҳтиётсизлик, пала-партишлик билан ишланган сифатсиз иш деб баҳоланади.

Рангтасвирда ранглар қаламтасвир билан узвий боғлиқ бўлиши зарур. Яъни ишни рангда бошлаш учун қаламда натуранинг зарур жойларини белгилаб олиб, шаклнинг шартли чизиқларини унутиб, ранглар воситасида шакл ҳажмини тасвирлаш даркор.

Д.Н. Кардовскийнинг фикрича, агар биз рангтасвир бу – қаламтасвир-нинг рангда давом этиши деб айтсак, шаклнинг рангда талқин этилиши, қаламтасвирдан бошланади ва ижод жараёнида у бир неча маротаба тўғриланади, ранглар билан сайқалланади. Қаламтасвир маҳоратини пухта эгаллаш, бетакрор рангтасвир асарлари яратиш гаровидир. П.П. Кончалов-ский рангтасвирда қаламтасвирнинг моҳиятини кўриб, шундай ёзган: "Рангтасвирнинг ҳақиқий усули — бу шаклни мутлақо аниқ етказиб бериш йўли билан бериладиган бўёқ суртмадир"1.

Ҳаққоний санъатда асосий бадиий қиёфа, бу қаламтасвирдир. У жисм шаклини қайта ишлаб чиқади, воқеа ва инсонлар ҳақида маълумот беради. Қаламтасвирда тасаввур, композиция ғоялари мужассамлашган. Композиция, аввало, қаламтасвирда пайдо бўлади (пластик ғоя) ва қайд этилади. Хаттоки, ҳайкалтарош ва меъморларнинг дастлабки ғоялари қаламтасвирдаги қораламадан бошланади.

Рассомларда эса пластика ҳақидаги фикр, композиция тўғрисидаги умумий ўйлар доимо қаламтасвирда пайдо бўлади.

Қаламтасвир санъатининг ҳақиқий устаси бўлиш ва уни тўғри тушуниш турли йўналишдаги рассомларга: график рассом, меъмор, сахна безакчиси, монументалчи рассом ва бошқаларга жуда муҳимдир. Агар кино ёки театр рассоми қаламтасвир сир-асрорларини мукаммал эгалламаган бўлса, уни ҳақиқий ижодкор деб бўлмайди.

Хаттоки, ҳаққоний қаламтасвир чизиш мактабида тарбияланган рассомлар тасвирий санъатнинг ҳар қайси тури бўйича яратган ижодий маҳсулининг қийматига қараб тасвирий, маданий даражаси қадрланади.

Агар безатувчи рассом-педагог ёки монументалчи каби ихтисослик-лардаги рассом ҳақиқий қаламтасвир асосларини пухта ўрганмай туриб асар яратишни бошласа, у дастгоҳли санъат асарини чала яратилишига, тасвирда сохта манзаранинг пайдо бўлишига, ҳақиқий инсон қиёфасини тўлақонли акс этмаслигига сабабчи бўлиб, тасвирланаётган воқеа ва ҳодисаларни асл моҳиятини тўлиқ очиб бера олмайди. Рангтасвирда моҳирона ижод қилиш учун ёш рассом-педагог қаламтасвирдан назарий билим ва амалий малакаларни пухта ўзлаштириши лозим.

Қўйилмани турли рангларда бажариш ҳам масъулиятли вазифадир, чунки рангтасвирда ранг ва тус муносабатлари яхлит бир бутунликка асосланади. Шакл ҳажмини тасвирлашда туснинг ўрнини тўғри тушунмаслик турли чалкашликларга олиб келади.

Демак энг муҳими қаламтасвирда ишни тус жиҳатдан яхлит бир бутунликка эришиб якунлаш ҳисобланади. Бу эса ўз навбатида рангтасвирга ўтишга қулай имкон яратади.

 

Табиат  ва  рангтасвирдаги ранглар

 

"Рангтасвир — тасвирланаётган картинадаги барча бўлаклар орасидаги муносабатларни, уларнинг ёруғлик кучини ва ҳар бир бўлакларни ўзаро таққослаш натижасида, бўёқлар ва нозик фарқлар кучини узоқ вақт кузатиш орқали  борлиқни тўлақонли ифодалаш мумкин" — деб айтган эди К.Ф. Юон.

Манзара этюдларида, масалан, осмон ва сувни тасвирлашда асосан рангларнинг оч тўқлиги ва тўйинганлиги орқали муносабатларни кўрсатишга эришилади. Турли туман бошқа фаолиятларда (портрет, натюрмортда) тус ва ранглар кучининг аниқ муносабати ҳаққоний тус муносабатлар қурилишини аниқлайди.

Рангларнинг табиатда қандай ҳосил бўлиши ва тарқалиши муаммоси қадимдан олим ва рассомларнинг диққатини тортган.

Машҳур олимлар И.Ньютон, М.Ломоносов, Гельмгольцлар ранглар-нинг моҳиятини илмий асосда текширганлар. М.В. Ломоносов фанда биринчи бўлиб асосий рангларни кашф этган. Исаак Ньютон қатор тажрибалар ўтказиб, оқ ёруғликни кўп рангли эканлигини исботлаган. Экранда спектр рангларини ҳосил қилган. Бунинг учун Ньютон Қуёш нурини қора парданинг кичик тирқишидан ўтказиб унинг йўлига уч қиррали призма қўйган, натижада экранда ҳар хил ранглардан иборат кенг ёруғлик йиғиндиси ҳосил бўлган. Экранда спектр ранглари пайдо бўлиб, улар қуйидагича жойлашган: қизил, сариқ, зарғалдоқ, яшил, зангори, ҳаво ранг ва бинафша ранглар.

Ньютон рангларни физика фани нуқтаи назаридан ўрганган бўлса, немис шоири ва санъатшуноси И.В. Гётени рангларнинг киши организмига кўрсатадиган таъсири кўпроқ қизиқтирган. У "Ранглар ҳақидаги таълимот" номли асарида рангларни илиқ ва совуқ тусларга ажратган. Илиқ (сарғиш, қизил) ранглар кишида кайфичоғлик туйғусини, совуқ (ҳаворанг, яшил) ранглар эса маъюслик туйғусини уйғотиши ҳақида ёзган.

XIX асрда немис табиатшунос олими Г.Л. Гельмгольц рангшунослик назариясида муҳим янгилик яратди. Кўп йиллик тажрибалар асосида хроматик рангларнинг учта асосий аломати — ранг туси, рангнинг оч-тўқлиги ва тўйинганлиги асосида туркумлаш зарурлигини кўрсатди.

Илмий изланишлар ва амалиёт жараёнида қатор қонун қоида ишлаб чиқилган бўлиб, талаба ўзининг ўқув жараёнида ва ижодий ишида уларга амал қилиши шарт.

Табиатдаги ранглар ўз хусусиятига кўра икки турга: ахроматик (рангсиз) ва хроматик (рангли) хилларга бўлинади.

Ахроматик рангларга оқ, кулранг ва қора ранглар киради. Бошқа ранглар эса хроматик рангларни ташкил қилади. Улар ўзаро аралаштирил-ганда эса яна бир қанча тусдаги рангларни ҳосил қилади. Бирор хроматик рангга очроқ кулранг қўшсак унинг жозибалилиги пасайиб, нурсизланади. Бу ҳол рангнинг кам тўйинганлигидан, яъни унинг таркибида бўёқнинг камайганлигидан дарак беради. Демак, рангнинг тўйинганлиги ёки тўйинмаганлиги деганда кул рангга нисбатан рангдорлик даражаси, тозалигини тушуниш керак.

Ранг доираси икки тенг бўлакка бўлинса, биринчи ярмида қизил, зарғалдоқ, сарғиш, сариқ ранглар, иккинчи ярмида эса ҳаво ранг, зангори, кўк, бинафша ранглар жойлашади. Доиранинг биринчи ярмидагилар илиқ ранглар, иккинчи ярмидаги эса совуқ ранглардир. Бундай номланишга сабаб қизил, сариқ, зарғалдоқ ранглар оловни, қизиган темирни, чўғни эслатса, ҳаво ранг, зангори, яшиллар эса музни, сувнинг рангини эслатади.

Иккита спектр ранги устма-уст туширилса, ранглар бир-бирига қўшилиб мураккаб ранг ҳосил бўлади. Қизил ранг, ҳаво ранг ва бинафша ранглар билан қўшилганда чиройли тусдаги пушти, тўқ қизил, сапсар рангларни ҳосил қилади. Қўшилганда оқ ранг берадиган спектрли ранглар қўшимча ёки тўлдирувчи ранглар дейилади. Чунки, улар оқ ранг ҳосил бўлгунга қадар бир-бирини тўлдиради.  Бундай рангларга сариқ, ҳаво ранг, қизил, зангори, яшил ва бинафша ранглар киради.

Бўёқларнинг қўшилиши билан спектравий рангларнинг қўшилиши орасида фарқ бор. Учта асосий спектравий ранг: қизил, яшил ва ҳаво ранг қўшилганда оқ ранг ҳосил бўлади.

Асосий қизил, сариқ ва ҳаво ранг бўёқлари қўшилишидан эса қора ранг ҳосил бўлади. Спектрнинг сариқ ва ҳаво ранглари қўшилиши натижасида оқ ранг ҳосил бўлади. Бироқ сариқ ва ҳаво ранг бўёқларни аралаштирсак яшил ранг ҳосил бўлади.

Демак, иккита рангни оптик аралаштириш натижасида оқ ёки унга яқин ним кул ранг ҳосил қиладиган ранглар ўзаро тўлдирувчи (қўшимча) ҳисобланади. Масалан тўқ қизил ва яшил, зангори ва зарғалдоқ, қизил, сариқ, ҳаво ранг, сарғиш яшил ва бинафша ранглар ўзаро тўлдирувчидир.

Кундалик турмушимизда, ҳаётий тажриба асосида маълум буюм ва нарсаларнинг ўзига хос ранглари онгимизда сингиб боради (пахта-оқ, ўтлар — яшил, осмон — ҳаво ранг, денгиз — кўк ва бошқалар). Бу ранглар буюм ва нарсаларнинг шахсий ранги ҳисобланади. Аммо, буюм ва нарсалардаги шахсий ранг турли ёруғлик таъсирида ўзаро ўзгарувчан бўлади. Қарама-қарши рангларнинг таъсирида буюмнинг ранги турлича кўринади. Қизил муҳитдаги кулранг буюм кўкимтир-яшил тусга киради, яшил муҳитда — пуштисимон, сариқда эса — кўкимтир бўлади.

Қизил қоғоздан доира шаклини қирқиб олиб, кул ранг қоғоз устига қўйилса кул ранг қоғоз енгил яшилсимон рангда бўлиб кўринади. Агар қизил доиранинг ўрнига яшилни қўйса, кул ранг қоғозда қизғиш тус ҳосил бўлади. Ҳар бир ҳолатда ҳам қарама-қарши рангларнинг туслари (қўшимча) ҳосил бўлади. Шу сабабли ҳам табиатда "хира" нейтрал ранглар мавжуд эмас. Ҳатто, буюмдаги соялар ҳам нозик енгил ранглар билан тўйинган. Ёнма-ён бўлган қўшимча ранглар ўзининг ёрқинлигини кучайтиради (қўшимча ва қарама-қарши ранглар — бу қизил ва яшилсимон — ҳаворанг, зарғалдоқ ва ҳаворанг, сариқ ва кўк, сарғиш-яшил ва бинафша ранг, яшил ва қирмизи). Буюмлар ранги кузатувчидан узоқлашган сари ҳам ўзгаради (ҳаво перспективаси).

Юқорида санаб ўтилган таъсирлар натижасида буюмнинг ранги, рангнинг туси бўйича ҳам, ёруғлиги ва тўйинганлиги бўйича, ёки учала хусусиятлар бўйича бир вақтда ўзгариши мумкин. Бундай ўзгарган ранг энди буюмнинг шахсий ранги эмас, балки у шартлидир.

Манзарани тасвирлаш қонуниятлари тўғрисида Флоренциялик буюк рассом Леонардо да Винчи ўз рисолаларида кўз олдида турган манзарани тўғри тасвирлаш маҳорати қонуниятларини баён қилади, шунингдек, тасвирда ёруғлик ва соя мутаносиблиги қоидаларини батафсил тушунтириб беради. Табиатнинг шундай бир ажойиб қонуниятига эътибор қилади: олис масофадаги нарса нафақат кичрайиб, балки ранги ҳам бирмунча хиралашган тарзда кўринади. Шунга асосан, улуғ рассомнинг назариясига кўра, манзарани тасвирлашда узоқроқдаги нарсаларнинг шаклини кичрайтириб чизиш билангина кифоятланмаслик керак. Олдинда, биринчи кўринишда турган нарсаларни ўзига мансуб табиий бўёқда тасвирлаш, орқароқдаги манзарани эса енгилгина хира кўринишда, ним ҳаворанг бўёқ билан тасвирлаш зарур. Леонардо да Винчи мўйқаламига мансуб сеҳрли манзара-ларда ана шу қонуният яққол акс этади.

Буюмларнинг шакл ва рангларини ҳақиқий ва табиий ҳолатда кўриш ва қабул қилиш одатини руҳшунослар одатий кўриш деб аташган. Инсонлар буюмларни кўришда ва қабул қилишда нафақат турли катталик ва ранг доғларини кўришади, балки нарсаларни ҳақиқий конструктив тузилиши ва рангини ҳам шу қаторда қабул қилади.

Малакали рангтасвирчи ҳар қандай буюм ва нарсанинг шартли рангини кўра билиши ва моҳирона тасвирлай олиши зарур. Шундагина томошабин асарнинг ҳақиқий борлиқдаги кўринишини томоша қилишга муяссар бўлади. Айнан шартли ранг ҳаққоний рангтасвирнинг асосий тасвир усули бўлиб ҳисобланади.

Тажрибали рассомлар ёруғлик ранглари таъсиридаги табиатда содир бўлаётган нозик ўзгаришларни ҳам бўёқлар воситасида моҳирона тасвирлай-дилар.

Агар биз тунги ой нурида тасвирланган бир қатор асарларни кўздан кечирсак, ҳаммасида кўкимтир - яшил туслар йиғиндисини кўрамиз; қуёш ботиши ёки оқшом вақтида, сунъий электрда ёритилган асарларда сарғиш - оловранг ёки қизғиш колоритни кўриш мумкин.

В. Серов, И. Репин, М. Набиев, Ў.Тансиқбоев, Р. Аҳмедов, А. Мўми-нов, И. Ҳайдаров, П. Беньковларнинг кўплаб асарларида сунъий электр ёруғ-лиги, қуёш ботиши, ойдин кеча ёки булутли ҳавода буюм ва нарсалардаги шартли рангларни юқори малакада тасвирланганлигини гувоҳи бўламиз.

Натурадан тасвирланаётган ранглавха колорити куннинг қайси вақтида, қандай ёруғлик манбаи билан ёритилганлигига боғлиқ.

 

 

Ғ. Абдураҳмонов. «Новолисой»..

 

 

Ғ. Абдураҳмонов. «Сокинлик». Манзара.

 

 

 

 

Ш. Абдурашидов. «Ёшлик».

 

Ажойиб рус рассом-педагоги П.П. Чистяков бу борада: "Рангларни аниқ кўриш учун, табиат қонуниятларини билиш керак. Бу билим эса кўришга ёрдам беради" дея қатъий маслаҳат берган.

Шу ерда ранглар орқали инсоннинг характерини тасвирлаш хусусиятлари ҳақида маслаҳатлар келтирамиз. Ш. Дунасарий ўз рисоласида инсон қиёфасига берилган ранглар орқали унинг характерини билиш юзасида фикрлар келтиради.1 Агарда юзи қорамагиз рангида бўлса, кўрқоқ ва гам-андуҳга ботган бўлади. Юзи қизил рангида бўлса, мард ва бисёр газабнок бўлади. Юзлари оқиш рангида бўлса, ожиз ва камкувват бўлиши мумкин. Оловдай қип-қизил рангида бўлса, у жинни сифат бўлади. Агарда юзи қорайишга мойил сариқ рангида бўлса, бемор ва беҳал ранжга ботган бўлади ва бироз қизаруван рангида бўлса, шарм хаёли бўлади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2 – боб.     Портрет рангтасвири ва композиция.

 

Портрет рангтасвири ҳақида ва пленэрда»да портрет

композициясини ишлаш масалалари.

 

Инсоннинг ички рухий олами билан боғланган ҳолда аниқ бир образ яратилиши портрет санъати деб юритилади. Портретда инсоннинг тўла гавдаси, ярми ёки юз қиёфасининг фақат ўзи ҳам бўлиши мумкин. Портрет яратиш ўзига ҳос мураккаб жараён бўлиб, инсоннинг анатомик тузилишидан тортиб ички рухий, маънавий, шунингдек, ташқи кўринишидаги барча жихатларини акс эттириши билан санъат даражасидаги асар бўлиши мумкин.  Портретчи рассом одамларга ҳос турли ҳаракатларни ҳис қила билмоғи, айниқса, одамнинг қиёфасидаги самимийлик ёки сохта жиҳатларни тасвир-лай билиш қобилиятларига эга бўлиши керак.

Ўзбекистон халқ рассоми академик Малик Набиев буюк сиймолар образини ўзига хос талқин эта олган истеъдодли мўйқалам соҳибидир. Унинг «Амир Темур» портрети фикримиз далилидир. Буюк Саркарда-нинг, тахтда ўйчан қиличга қўлларини қўйиб ўтирган ҳолати моҳирона тасвирланган. Унинг юрт тинчлиги, халқ фаровонлигини ўта зийраклик билан мушохада этаётганлиги ишонарли кўрсатилган. Бошидаги шохлик тожи барваста қоматларига жуда мос тушган. Унинг ниҳоятда қаттиқ қўллиги, довюрак ва абжирлиги, ўта заковатлилиги юзидаги қиёфада ўз ифодасини топган.

 

 

Ғ. Абдураҳмонов. «В.Пекарский портрети».

 

Инсон образини яратиш – тасвирий санъатда энг мураккаб жараён  ҳисобланади. Тасвирий санъатнинг портрет жанри инсоннинг маънавий қиёфасини ўзида ифодалаши билан санъатнинг бошқа турларидан бир мунча фарқ қилади. Портрет орқали инсон образини моҳирона кўрсата олган буюк рассомлар қаторига Камолиддин Беҳзод, Леонардо да Винчи, Рембрандт, шунингдек, ўзбек рассомларидан Абдулхақ Абдуллаев, Раҳим Ахмедов, Чингиз Ахмаров, Малик Набиев ва бошқа бир қанча рассомларни киритиш мумкин.

Портрет кўринишини Шарқда қиёфа илми дейишган ва у билан шуғулланиш ман этилмаган. Масалан, Муҳаммад алайҳиссаломнинг «Утлуб ул-хайри мин ҳисон ил-вужуҳ» ҳадисларида бир мисол келтирилган ва унинг мазмуни қуйидагича «Сизлар яхшиликни чиройли юзлилардан қидиринг-лар».

Инсон қиёфасини образли тасвирлаш – бу жуда қизиқарли санъат бўлиб, у инсонларни юзи, аъзолари, тузилиши, ранги, инсон танасини ҳаракат ҳолатлари, кулиши, ухлаш ҳолати кабилардан унинг психологик характерини композициясини топишга ўргатади. Хитой ва Овропада инсон қиёфасини ўқиш санъати мавжуд, у қадимдан то шу кунларгача давом этиб келмоқда.2

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Н. Орипова. «Дурдоналар».

 

Ҳар бир инсоннинг феъл-атворига боғлиқ ҳолда ташқи кўриниши берилар экан. Кўзи, қоши, юзи, умуман, чеҳраси ички оламига монанд бўлади. Шунинг учун юзини тасвирлашда одам феъл-атворини янада чуқур ўрганиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш зарур. Чизғиларни қалбдан юритиш буюк бир санъатдир.

Бизнинг фикримизча, бундай махсус психологик ҳолатни тасвирлаш жараёнида психология санъати каби рассом-педагог мутахассисларни тайёрлашда жуда катта ижобий таъсирини ўтказади. Улар инсон қиёфасини рангтасвир, миниатюра ва бошқаларда акс эттиради.

Тасвирий санъат ижодида тасвирлаш воситалари ёрдамида инсон қиёфаларини ифодалашган бўлса, аждодларимиз тарихий ва бадиий адабиётларида инсон фаолиятини сўз орқали ташқи ва ички қиёфасини ифодалашганлар. Ўқиётган асарни бошиданоқ бу қаҳрамонлар ҳақида китобхонда илк таассуротлар вужудга келган. Масалан, Алишер Навоий ўзининг «Сабъаи сайёр» достонида Баҳром образини ранглар, яъни етти ранг орқали ифода этади. Ойбекнинг «Навоий» тарихий романи, Лев Толстойнинг «Уруш ва тинчлик» романи, Абдулла Қодирийнинг «Ўтган кунлар», «Меҳробдан чаён» каби асарларда Алишер Навоийнинг доно, мард ва жасур, Андрей Болконский, билимдон, ўктам йигит Отабек ва Мирзо Анварларни қиёфаси, яъни кўзи, қоши, юзи, сочи, бурни, лаби, юз тузилиши ифодалар баёни орқали китобхонларда қизиқиш уйғотади.

Масалан, буюк саркарда, йирик давлат арбоби, қонуншунос, истеъдодли меъмор, нотиқ, руҳшунос Амир Темур ҳам инсон қиёфасини ўқиш санъатини пухта билган. У ўзининг бутун ҳаёти давомида ушбу санъат илмидан жуда унумли фойдаланган. Унинг «Амир Темур ўғитлари»да қиёфа илмидан жуда ўринли фойдаланганини ҳамда бу санъатни ўрганганидан мамнуният билан алоҳида таъкидлаб ўтади: «Мусаввир келган арзигўйнинг суръатини чизиб, менга киритсин. Арзигўйнинг қиёфасига боқиб, қабулимни айтармен...».

Мусаввирлар саройга келганларнинг суратини чизиб, менга киритар, арзигўйнинг пешона, бурун, даҳан, кўз ва бошқа сифатларига қараб, унинг мақсад ва феълини олдиндан билиб турардим. Бадфеъл ва ҳиёнаткорларни қабулимга йўлатмаслик ҳаракатида бўлдим. Бунда пирим - шайҳ Шамсиддин Паррандадан қиёфага қараб баҳо бериш ва олдиндан тақдирни башорат этиш илмини мукаммал эгаллаганлигим ғоят қўл келди.

Иттифоқо, бир арзигўйнинг суратини келтиришди. Суратга тикилиб, унинг ғийбат ва бўҳтонга ружу қўйганин англадим. Қабул буюрмадим. Аммо, ул мулозимларга зўрлик билан ҳузуримга ғавғо солиб кирди.

- Соҳибқирон, - дерди у киши, - сиз ҳақсиз. Кейинги умримда мен кўп қатори ғийбат ва бўҳтонга ружу қўйдим, аммо, илгари чин кўнгил киши эрдим. Найлайки, замон зайли мени шу кўйга солди... Ортиқ чидашим мушкул... Арзим ҳам замона зайлидандур. Файз берувчи суҳбатингдан маҳрум этма!..

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

М.Набиев. «Амир Темур  портрети».

 

Шундан сўнг қабулга изн бердим. Мулозимлар бу кишини хос хонага бошлашди1.

Инсон қиёфасининг динамик ҳолатлардан энг характерли ҳолати кулги ва йиғидир. «Л.Н. Толстой ўз асарларида одамнинг руҳий ҳолатини ифодаловчи кўринишларнинг  85 хилини ва кулишнинг 97 хилини тасвир этган».

«Ҳар хил сабаб билан йиғлаган пайтда одамнинг қоши ва оғзи ҳар хил қиёфада ўзгаради», - деган эди Леонардо да Винчи.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Психолог П.М.Якобсон томонидан ишланган расмлардан кўриниб турибдики, одамнинг афтидаги қиёфа, асосан, лаблар, қош ва кўз ўзгаришларининг бир-бирига нисбатан турлича ҳолатига, шунингдек кўзнинг қанчалик чақнаб туришига боғлиқдир»2.

 

Пленэр шароитида бошнинг рангтасвири

 

Бу рангтасвир қўйилмаси ҳам ўзига хос хусусиятга эга. Қуёшда ёритилган натура рангини тўғри олишда палитрадаги бўёқлар бор кучида ишлатилади. Қуёшда ёритилган объектни, хона шароити каби ҳолатидек бор кучида ифодалаш бироз қийин. Биронта ранг ёки тусни айнан ўзидек олиш мумкин эмас. Масалан, осмон ранги ва тусини тасвирлашда худди ўзидек рангини топиш мушкул. Фақатгина ўзаро ранг - тус муносабатларини сақлаган ҳолда аслига яқинлаштириш мумкин холос.

Пленэр шароитида одам боши ёки гавда рангтасвирини ишлашда юқорида айтиб ўтилган ўзига хосликни ўзлаштириб олиш билан биргаликда таниқли рассомлар ижодидаги пленэр рангтасвирини ўрганиш, таҳлил қилиш керак. Пленэр рангтасвирида ижод этиб, юқори даражага эришган кўпгина рассомлар ижодини ўрганиш кўпроқ самара беради.

Ишлаш жараёнида шуни кузатиш мумкинки, талаба ишлаётган матога қуёш ҳамда атрофдан турли рефлекслар тушиб туради. Унинг рангтасвири ёрқин ва жарангдор кўринади. Хонага олиб кирилиши билан рангтасвир ўз ёрқинлигини йўқотиб рангсиз, кулранг тус олади. Шунинг учун иш жараёнини тўғри ташкил эта билиш керак. Мато кучли қуёш нури ва рефлекслардан ҳоли бўлиши керак. Ҳар бир сеансдан сўнг рангтасвирни хона шароитида кузатиб кўриш керак. Бу эса ишингизни ўз вақтида назорат қилиб туриш, хатоларни вақтида тузатиш имкониятини беради.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Р. Аҳмедов. «Чўпон қиз».  

 

Ҳар бир машғулотга аниқ вазифа белгилаш зарур. Дастлабки ишларда майда ишлов бериш бефойда. Масалан, агар бош тасвири машқида қуёш нури ва кенгликни ифодалаш вазифа қилиб берилган бўлса-ю, талаба майда деталларни пухта ишлаш билан овора бўлиб қолса, натижада бошнинг муҳитдаги ранг колоритини йўқотиб қўяди ва натурадан қуруқ кўчириш каби ёмон иллатни эгаллай бошлайди.

Ҳар бир узоқ муддатли машқдан олдин 15—30 дақиқага мўлжалланган ранглавҳа ишлаб олиш зарур. Ёруғлик тез ўзгарадиган пленэр шароитида дастлабки таассуротни мухрлаб қўядиган қисқа фурсатли ранглавҳалар ишлаш, айниқса, муҳим.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ғ. Абдураҳмонов. «Бобур Мирзо портрети».

 

Пленэр шароитида ранглар хусусияти

 

Қадимдан Японияда икэбана санъати ривожланиб келган. Японлар ҳар бир тирик жонзотга, ҳатто қоя ва тошларга ҳам ҳурмат билан қараб, гулларни эса инсонга қиёслаб келганлар.

Икэбанага муносабатлари ўта жиддий, кўпроқ шоҳлар ва ўт -ўланлардан икэбана ясашга интилишади. Шунинг учун ҳам япон боғларида, асосан, дарахтлар, тошлар, сув ва гуллар турган бир неча буталарни кўриш мумкин.

Анъанавий икэбаналар ясашда баъзи ўсимликлар алоҳида аҳамият касб этади. Янги йилда қарағай, бамбук ва ёввойи олхўридан ажойиб композициялар тузилади. Қарагай узоқ умр, бамбукнинг нозик пояси сабр тоқат ва чидамлилик - тимсоли, олхўри - доимо соғлиқ ва фаровон ҳаётга ишорадир.

 

 

Ўқув вазифа. «Гуллар» акв.

 

Японияда гуллар рангини ўрганадиган алоҳида фан мавжуд. Қизил тўлқинлантирувчи, қувонч ранги ҳисобланади, лекин беморларга қизил гуллар тақдим этишни маслаҳат бермайди, чунки бу ранг қон босимини ошириб юбориши мумкин. Оқ ранг - илоҳимий рамз, яшил ранг - жасурлик ва соғломликни билдирса, сафсар ранг ғам-ғуссани англатади. Сариқ ва нофармон гуллардан мотам маросимларига гулчамбарлар тайёрланади. Шунинг учун хорижий меҳмонларга зинҳор сариқ гул тақдим этилмайди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

А.Аникина.  Манзара. Этюд. акв.

 

 

ПОРТРЕТ КОМПОЗИЦИЯСИ

 

Юқорида бажарилган вазифалар, асосан, бошнинг рангтас-вирига қаратилган эди. Портрет композицияси, бадиий образ, умуман ижодий вазифалар тўғрисида сўз юритмадик. Композиция машғулотларида бу мавзу муҳим ўрин тутади. Рангтасвир ҳусусияти устида гап кетганда бу мавзуга қўшимча ижодий портретнинг баъзи бир талаблари ҳақида фикр юритсак.

Портретнинг тўғри топилган ечими унинг пластик характеристикаси, руҳий ҳолати, психологиясини, шунингдек, унинг миллатини ҳам аниқ очиб беради.

 

 

Ижодий вазифа.  Портрет.

 

Томошабиннинг асосий диққати портретнинг бош, юз қисмига кўпроқ қаратилган бўлади. Портретда энг муҳими унинг кўриниши ва юз ифодасидир. Айнан шу ифодада инсоннинг ички руҳий дунёси акс этади. Инсон характерини, умуман бутун борлиғини ёрқин намоён этадиган ифодани топиш жуда муҳимдир. Бошқа деталлар эса уни тўлдиради ва кучайтиради. Инсон тасвирида кўз, бурун ва лаблар унинг характерини ифодалайди.

Кўздаги рангдор парданинг ранги одамда ҳаётий кучлар бор - йўқлигини кўрсатади: қора, жигарранг ва яшил кўз пардаси1 - жўшқинликдан, ғайратдан; мовий ранг - таъсирчанликдан; оч жигарранг парда - тортинчоқликдан далолат беради.

Японияда қирққа якин кўз турлари ўзаро фарқланади ва муайян ҳайвонга хос хатти-ҳаракатдаги кўзлар ўша турдаги одамга ҳос деб ҳисобланади. Бурун ҳақида - бурун шакли 40 ёшдан кейин барқарорлашади. Рисоладагидек буруннинг учи юмалоқ, парраклари яққол шаклланган бўлади. Бурун тешикларининг ҳаддан зиёд катталиги шахсиятдаги нуқсон-лардан дарак беради. Буруни чиройли одам кучли шахс ҳисобланади.

Узун бурун, одатда, яққол кўриниб турувчи шахсият белгисидир. Лекин у турли кўринишда хилма-хил маъноларни англатади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Брошар. Аёл портрети. Қалам.                                   Н.Орипова. «Дилбар».

 

Масалан, кўзлар, оғиз ва даҳан билан уйғун келувчи узун бурун кучли характердан ва, аксинча, қисқа бурун очиқ қўнгиллик ва некбинликдан далолат беради.

Суякдор узун бурун - такаббурлик, калондимоғлик, шўртумшуқлик белгиси. Суякдор, узун ва қирғий бурун эса кўпинча бадқовоқ одамларда учрайди. Агар узун бурунда қаншари жуда паст, қийшиқ ёки кўндаланг чизиқлари бўлса, бу - касаллик аломати. Лекин юзнинг умумий уйғунлигида касаллик аломати муҳим роль ўйнамайди. Японлар баланд ва текис қаншарни рисоладагидек деб билишади. Бундай қаншар соғлом одамларда бўлади.

Инсоннинг психологик портретлари.

 

Буруннинг учи ҳам одам ҳақида кўп маълумот беради. Буруннинг учи томчига ўхшаб осилиб турувчи одам, одатда, хушчақчақ, серзавқ бўлади. Қуш тумшуғига ўхшаб қайрилган бурун айёр, маккор ва кўпинча кек сақловчи одамларда учрайди. Бурун учининг катта ва этдор бўлиши - самимийлик, сидқидиллик белгиси. Бурун учининг баланд бўлиб тўсиғининг олдинга чиқиб туриши киши ўзини тутиб туролмаслиги, ўзбошимча, бебошлигини кўрсатади. Бурун учининг иккига бўлиниб туриши - журъатсизлик, тортинчоқлик аломати. Куйинган, кўнувчан одамнинг бурун тешиклари жуда кичкина бўлади. Бурун парракларининг катталиги - манманлик белгиси. Қизил бурун ахлоқсизликни англатади. Чўтирга ўхшаш қизил бурун эса, одатда, ароқхўрларда учрайди. Бурун учида қора доғлар бўлиши - касаллик аломати. Сўррайган бурун аёлларнинг ёшлиги қийин ўтганидан далолат беради. Бироқ бу белгилар 35 - 40 ёшдан кейингина яққол кўрина бошлайди.

Инсоннинг психологик портретлари.

Мутахассисларнинг фикрига қараганда эркаклар, аёллар оғизининг, яъни лаб тузилишида маълум маънолар ётар экан. Куйида ўзига хос ана шундай лаб тузилишиларини рангтасвир машғулотлар жараёнида амалий ишларида қўллаш учун таърифини келтирамиз. Масалан, нимочиқ лаблар - бундай кишилар ўзларининг аёлвандлиги билан ажралиб турадилар. Улар ўзларининг юриш-туришларида оҳанрабо бордек, жалб қилувчи бўладилар. Агар эркак бўлса, шон-шуҳрат ва енгилтаклик маъносини англатади. Лаби ҳандонлар - очиқ чеҳрали, сўзамол, киришимли, дўстларини қадрига етадиган, ҳар қандай шароитга маслаша оладиган, ҳис-ҳаяжони билан ажралиб турадиганлар сирасига киради. Лаъли ғунчалар - кўриниб турган лаблардаги нафис чизиқлар, ўзига хос майин, оқ кўнгил, иболи ва ҳалоллигидан нишонадир. Лаби япроқлар - юпқа лаб соҳиблари босиқ, вазмин бўлсаларда, ҳамиша мафтункордирлар. Кўринишдан қизиққон, лекин ўзларини тута билишда уларнинг олдига тушадигани бўлмайди. Бундайларни йўлдан "уриш" осонмас. Боиси, бундай аёллар ҳамиша тиниқ фикр юритадилар. Уйғунлашган лаблар - қандайдир ийманиш ва истиҳолага бораётганлиги сезилиб тургандек бундай лаб соҳиблари аксариятини маънавияти етарли бўлиб, ёзувчи, шоирларга хосдир. Улар ҳақиқат билан кечиришни моҳирона мослаштира билишади.  Сезгир лаблар - бундай кишилар очиқ феъл эгаларидир. Улар келишган бўлишлари билан бирга инсонда яхши таассурот қолдира оладиган ҳаётбахшлик фазилатига ҳам эгадирлар. Этдор лаблар - бундай кишилар ҳис-ҳаяжонини бошқарадиган, қатъиятли, ҳар қандай шароитда ўзларининг юриш-туришларини назорат қила оладиганлар сирасидандир.

Портретда қўллар ҳам катта аҳамиятга эга. Қўлга қараб одамнинг касби, характери, хатто бажарадиган ишини ҳам аниқлаш мумкин.

Бош характери унинг бурилиб, эгилиб туриши, юз мимикаси, гавданинг умумий ҳолати инсон характерини очишга ёрдам беради. Инсоннинг ички руҳий ҳолатини ифодалаш рассомнинг муҳим, асосий вазифасидир. Характерли ишоралар ҳам рассом назаридан қолмаслиги зарур. Улар юз ифодасига мос бўлиши керак. Инсон дунёқараши унинг руҳияти, ҳар бир ҳаракати, ўзини тутиши, воқеаларга бўлган муносабати, фикрлаши ҳам образни тўлақонли ёритишга ёрдам беради. Қаракат инсоннинг энг зўр ўзига хос характеридир. Бу нарсани фақат мавзули асар ишлаганда эмас, портрет устида иш юритиш жараёнида ҳам унутиш керак эмас.

Ўзбекистон халқ рассоми, профессор, Республика Бадиий Академия-нинг фахрий академиги Малик Набиев яратган бетакрор тарихий асарлар сирасига «Беруний портрети»ни кўрсатиш мумкин.

Бу портрет устида изланиш 1949 йилдан бошланиб 1973 йилгача давом этади. Таниқли мусаввир бу портрет устида 32 йил изланди. Бу сиймо мусаввир мўйқаламида жонланиб Абу Райхон Беруний қиёфаси яратилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

М.Набиев. «Абу Райҳон Беруний».

 

               

 

Р. Аҳмедов. «Она ўйлари».

 

Асарларнинг жигаррангга мойил бўёқларда акс этиши рамзий жиҳат-дан мақсадга мувофиқ бўлиб, бу сиймо тарихий шахс эканлигидан далолат берар эди. Ишлатилган ранглардан ташқари ташқи қиёфа, кийим-кечакларга, атроф-муҳит тасвирига алоҳида эътибор берилиши ҳам тарихий муҳитни томошабинга ифодали қилиб кўрсатишга имкон туҚдирган.

Мутафаккир инсон Беруний образини рассом Малик Набиев бир неча йиллик изланишлари, узоқ вақт давомида машаққатли ижодий меҳнат қилиши, аллома яшаган даврни ўрганиши, у яшаган жойларда бўлиши ҳамда портретнинг бир неча бор эскиз ва рангламаларини ишлаши натижасида юзага келтирди.

Портретда илм муаммоларини ечишга чоғланган, вазмин нигоҳи эса олисга назар ташлаётган аллома сиймоси ифода этилган. Рассом асарда илм сирларини ечиш учун бутун вужуди билан киришган тарихий шахс, инсонпарвар олим Абу Райҳон Берунийнинг бутун салобатини, нуфузини гавдалантиради. Картинанинг кейинги кўринишларидаги китоблар, тиббиётда, илм, фанга боғлиқ бўлган буюмлар Берунийнинг қомусий олим ва мутафаккир инсон эканини янада бўрттириб кўрсатилишига хизмат қилган.

Портрет санъатида кийим танланиши ҳам муҳим ўрин тутади. Кийим инсоннинг касби, келиб чиқиши ички руҳий ҳолатини очиб беришга кўмаклашувчи восита ҳамдир.

Портретда фон ҳам катта аҳамият касб этади. Муваффақиятли чиққан фон тасвирланаётган портрет билан узвий боғлиқ бўлади.

Портрет ишлаганда натурадаги катталикдан каттароқ ишлаш маслаҳат берилмайди. Ҳар қандай асар маълум бир масофада кўрилади.

Портрет санъатида ўхшашликни топиш ўта муҳим. Ўхшашликсиз портрет, портрет ҳисобланмайди. Инсон ташқи қиёфасини ички қиёфаси билан мос келтириш портретга хос хусусиятдир. Портрет санъатида рассомнинг ушбу одам тўғрисидаги фикри, тасаввури яратилади.

Агар рассом портрет ёзишда етук техник усулни ўзлаштирган бўлса, дадил харакатлар билан ранг ва тус муносабатларини моҳирона уйғунлаш-тира олса бу унинг улкан ютуғидир.

 

Ўқув портретлари билан ижодий портрет ўртасидаги фарқлар.

 

Ўзбекистон халқ рассоми Малик Набиев машҳур «Амир Темур портрети»ни яратишда қиёфа илмидан ҳабардор бўлгани жуда қўл келганлиги ҳақида шундай дейди:

«...портрет чизиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Бу соҳада ишлайдиган ижодкор-рассом, аввало, археология, тарих, анатомия (одамнинг гавда тузилиши) ва қиёфа илми (физиогномика) фанларини чукур билиши керак. Масалан, мен ўзим пластик анатомияни ўрганиш учун ТошМИга тўрт йил қатнаганман. Парижда ўқиб келган Матвеев деган ўқитувчимиз бўларди. Ўта зукко, билимли ва тажрибали эди. Кабинетида юздан ортиқ миллатнинг калла суяклари териб қўйилган бўлиб, мен у ерда ҳафталаб қолиб кетардим. Қош суяги эркакларда бўртиб чиқиши, аёлларда текис бўлишини ўшанда ўрганганман. Мимика, яъни юз мускуллари, албатта, ҳаракатга келади, қоши чимирилади».

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ижодий портретлар. Қалам.

Ижодий портретлар ишлаш жараёнида ҳар бир инсонни қоши, оғзи, қулоғи, бурни феъл–атфори боғлиқ тасвирланиши лозим. Шунинг учун қошни тасвирланиш кўринишларини ўрганиб чиқамиз. Ҳаётда энли, узун қош энг ажойиби ҳисобланади. Унинг шакли, ранги, қалинлигига кўра мутаносиб ривожланиши, кишининг ҳиссиёти, ақли ва феъл-атфори ўзаро уйғунликда эканлигидан далолат беради. Дағал ва бароқ қош эса, бунинг аксини кўрсатади. Чиройли қош унинг эгаси атрофидагилар билан яхши муносабатда бўлишини кўрсатади.

Қалин қошнинг ташқи учлари кўтарилиб туриши олийҳимматлик ва мардлик аломатидир. Қошнинг ташқи учлари пастга қайрилиши тортинчоқ-ликни билдиради. Бундай  қошнинг тузилиши ва ранги кўримсиз бўлса, бу - юракдаги жўшқинлик тугагани аломатидир. Қош текис ва узун, атрофдаги териси тиниқ рангда бўлса, бундай эркак ақллидир. Шундай аёл эса, тантиқ ҳисобланади ва ундан исталган ҳатти-ҳаракатни кутиш мумкин.

Калта қош ҳамиша бу хусусиятларнинг тескарисини англатади. Бироқ калта, лекин қалин қош бирдан ловуллаб кетувчи одамга хос. Қалин, супургиқош «иблисона» феъл-атфорли одамда учрайди. Супургиқош доим ўжарлик, саркашлик, муросасозлик аломатидир. Энли, қалин ва пайваста қош бошқалардан устун бўлишга зўр бериб уринишни билдиради. Бундай аёллар кучли характерга эга эканлигидан, лекин уй бекаси бўлолмайди.

Юқори жойлашган қош - мақсадга интилиш аломати. Паст жойлашган қош эса - бунинг аксидир.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

А. Абдуллаев. «Шахло».

Инсон кўзи азалдан қалб кўзгуси деб таърифланади. Кишининг ички кечинмалари ҳамиша кўзидан кўриниб туради. Жозибадор ва мафтункор кўз эгаси соғлом, иродали, ақлли, жўшқин, юрагида ўти бор одам бўлади. Олимларнинг фикрига кўра, бундай кўзлар бир қатор хусусиятларга эга бўлиб, нур ва илиқлик таратиб туради, қовоқлар билан яхши ҳимояланган, рангдор пардаси ифодали, сермаъно. Мабодо шундай бўлмаса, бу - кишининг феъл-атвори ва ақл-идрокида нуқсон борлигини кўрсатади.

Кўзлари йирик-йирик одам, серҳиссиёт, сезгир, аксари ҳолларда мард ва жасур, ҳатто етакчиликка интилувчан бўлади. Кичкина кўзлар эса кўпинча ичимдагини топ дейдиган, гоҳо ўзига бино қўйган, ўжар одамларга хос. Аксари ҳолларда бундай кишилар ҳайратланарли даражада собит бўлишади.

Рангдор парданинг йириклиги - юмшоқ муомала ва осойишталик белгиси, кичиклиги эса ички жараёнларнинг ўзаро номувофиқ-лигидан дарак беради.

Рангдор парданинг ранги одамда ҳаётий кучлар бор-йўқлигини кўрсатади: қора, жигарранг ва яшил кўз пардаси жўшқинлик, ғайратдан; мовий ранг - таъсирчанликдан: оч жигарранг парда - тортинчоқликдан далолат беради.

Кўзларнинг қандай жойлашувида ҳам ўзига хос маъно бор. Иккови битта горизонтал чизиқда жойлашуви яхши аломат. Кўзларнинг пастроқ жойлашуви эркакларда довюраклик, қатъий-ликдан, аёлларда эса енгилтак-ликдан далолат беради.

Юқори қовоқнинг салқиб туриши - етуклик белгиси, жуда осилиб кетиши эса, эркакларда жўшқинлик, ғайрат тугаганини кўрсатади. Қовоқнинг ёқимсиз ранги физиологик жараёнлар издан чиққанини кўрсатади. Пастки қовоқнинг салкиб туриши -  жўшқин ҳаёт белгиси, осилиб тушиши, бошқача айтганда, кўз калтаси майл-хоҳишлар бетийиқлигидан далолат беради. Устки ва пастки қовоқларнинг шишиб туриши эса - ҳаётдан толиқиш аломати. Кўзларнинг ташқи бурчаги серажинлиги - зийраклик, ақл-заковат белгиси.

Японлар, шунингдек, кўзларни турларга ҳам ажратишади. Аждарҳо кўзлари деб аталувчи йирик-йирик, чақнаб турувчи, тирак кўзлар, одатда, ҳукмфармон одамларда учрайди. Икки чеккаси юқорига қайрилган узунчоқ кўзлар қақнус қуш кўзлари деб аталади, улар одатда нозик дидли одамларда бўлади. Қовоқлари қат-қат тахланувчи йирик-йирик кўзлар шернинг кўзлари дейилади. Бошқаларни ортидан эргаштира олувчи етакчи одамлар шундай кўзга эга. Қовоқлари икки-уч қаватли энсиз, узунчоқ кўзлар филда бўлади. Улар одатда юмшоқ муомлали семиз кишиларда учрайди. Сарғиш тусда ялтировчи юмалоқ кўзлар - йўлбарсники, рангдор пардаси қорамтир - сарғиш тусдаги энсиз ва кичик кўзлар - қўйники; қовоқлари салқиган, бичими уч бурчакли кўзлар - отники; рангджор пардаси ҳаддан зиёд катта кўзлар - бўриникидир. Японияда қирққа яқин кўз турлари ўзаро фарқ-ланади. Уларнинг бари ҳайвонлар кўзига қиёсланади ва муайян ҳайвонга хос хатти - ҳаракат кўзлари ўша турдаги одамга ҳам хос деб ҳисобланади.

Портрет ишлаш жараёнида кўзларнинг ранглари1 қандай бўлишини мазмуни ва аҳамияти каттадир. Айрим руҳшуносларнинг фикрига кўра қоракўз кишилар қатъиятли, бардошли, анча жўшқин ва шижоатли бўлишади. Раҳбар лавозимида турган одам серзарда бўлади. Муаммолар туғилганда, тезда энг муҳим ечимини топа олади. Вазифасидан воз кечиб кетишга ҳам тайёр.

Оч-жигарранг кўзлар эгаси - ўз қобиғига ўралиб олган, ичимдагини топ дейдиган ва ўзини ўйлайдиган кишилардир. Улар бир ҳилдаги ишни осонгина бажаришади. Бироқ, бошқа биров буйруқ беришини кўтаришаолмайди. Аксинча, ўз ҳолатига кўйиб берилса, жуда яхши ишлашади. Кўккўз кишилар чидамли, ҳиссиётга унча берилмайдиган, турмушдаги бир хиллик эса уларга ёмон таъсир қилади. Улар, одатда, бадқовок, дилгин кишилардир.

Кишидаги ҳаётий кучлар қай даражадалигини аниқлашга оғизнинг шакл ва ўлчамлар тасвири кўрсатади. Японлар эркакларнинг оғзи катта, аёлларники эса, аксинча, кичкина бўлишини маъқул кўришади. Оғзи катта аёл мардонавор деб ҳисобланади, бироқ бу эркакларга кўпда ёқавермайди. Умумий хулосалар қуйидагича. Оғзи тор кишилар тирикчилик пайига тушган бўлади, иродаси заиф. Юпқа лаблар - инжиқлик, серзардалик белгиси. Оғзи катта бўлиб, бурчаклари пастга қайрилган одам кучли иродага эга, унга таъсир кўрсатиш осон эмас. Лабларнинг ҳадеганда учиб туриши - асабийлик аломати.

Бурчаклари пастга қайрилган кичкина оғиз таъсирчан кишиларда учрайди. Дўрдоқ лаблар - муваффақият ғарови. Оғизнинг қийшаймай, бир текис очилиши ҳис-туйғулар жиловлан-ганини кўрсатади. Агар оғиз бурчакларига кўзлардан ажин тушиб келса, бу - машаққатли ҳаёт белгиси. Мабодо шундай ажинлар оғиз бурчакларига буруннинг икки томонидан тушиб келса, бу - маккорлик аломати. Ўжар, қайсар одамнинг оғзи, одатда, бир томонга қийшайиб туради. Юқори лабнинг олдинга чиқиши - қатъиятсизликдан, пастки лабнинг чиқиб туриши эса - худбинликдан далолат беради. Лаблар устидаги ажинлар - қариш аломати. Бу ажинларнинг ингичкалиги, кўпинча, саломатлик заифлигини кўрсатади. Лабдаги чуқур ажинлар эса гуллаган ёшликдан ва етукликдаги муҳтожликлардан далолат беради. Чириган тиш ҳамда касалланган тил саломатлик ёмонлигини кўрсатади. Албатта, бу барча белгиларни рангтасвирдан ижодий ишларни бажариш жараёнида ижобий таъсирини кўрсатади. Шу билан бирга инсоннинг яна бир аъзоси бўлмиш қулоқни кўриниш тасвири ҳақида сўз юритамиз. Қулоқнинг тузилиши тўрт қисмга бўлинади: ташқи ҳошия, ўрта ҳошия, ички ҳошия ва солинчак - пастки юмшоқ қисми. Қулоқ бўйича, одатда болалик қандай ўтгани аниқланади. Бунда умумий қоидалар қуйидагича: яхши шаклланган қулоқ бахтли болаликдан дарак беради. Қулоқнинг қинғир - қийшиқлиги ва рангпарлиги - кўнгилсизликлар даракчиси. Шалпангқулоқ қарийб ҳамиша шахсиятдаги қусурлардан далолат беради. Чучварақулоқ - бахтсизлик аломати.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

А. Абдуллаев. «Ёзувчи К.Яшин портрети».

 

Қулоқлар бошда қандай жойлашгани ҳам кўп нарсани англатади. Қулоқнинг юқори учи қошдан баланд бўлиши юксак ақл-заковатни кўрсатади; кўз билан бир чизиқда жойлашуви - ақл-идроқ ўртачадан юқорилигини; кўздан паст бўлиши ақл-идроқ ўртача ёки ундан пастлигини билдиради. Қулоқнинг солинчаги яхши шаклланмагани шахсиятдаги номувофиқликлардан дарак беради. Солинчакнинг узунлиги - беғамлик, яққол сезилмаслиги - нозик табиат, инжиқлик белгиси. Солинчаги жуда катта одамлар Шарқда донишманд саналади. Агар у сал олдинга чиқиб турса, бу - самимийлик аломати.

Қулоқнинг ички ҳошияси ҳис-туйғулар кўрсаткичидир: у ичкарига тортилган бўлса - вазминлик, босиқлик, ташқарига чиқиб турган бўлса - жиззакилик белгиси. Қулоқнинг оч қизғиш ранги мақбул ҳисобланади, сарғиш ёки кўкимтир ранг касалликдан дарак беради. Қулоқнинг олдинги ва юқори қисмлари ёқимтир ранг бўлиши - яширин касаллик аломати. Қулоқ ичида хол бўлиши - кўнгилсизлик, бахтсизлик белгиси.

 

Академик портрет талаблари

 

«Академик тасвир» дейилганда реалистик санъат принциплари ва услублари назарда тутилади, уларнинг ҳар бир вазифаси илмий-назарий асосга эга бўлади, академик таълим эса маълум бадиий тизимга бўйсунади.

Академик таълим тизими, асосан, Ғарбий Европа, рус ва ўзбек миллий ҳаққоний санъатининг энг яхши анъаналарига, ҳозирги замон санъат педагогика ва психологиянинг илмий жиҳатларига асосланади. Академик таълим ёш рассомга борлиқ ходисаларнинг гўзаллик ва бетакрорлигини намоён этади ва моддий борлиқнинг объектив қонунларини очади. Буларнинг ҳаммаси табиатнинг энг гўзал маҳсули, инсон қиёфаси, хусусан, одам бошини тасвирлашга ҳам бевосита алоқадордир.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3 – боб. Одам гавдасини рангтасвири.

 

                      Одам гавдасини рангтасвирда ишлаш йўллари

 

Санъат факультетининг «Тасвирий санъат» йўналишларида одам гавдасини тасвирини ўрганиш муҳим вазифалардан биридир. Мураккаб ижодий асарлар яратишда одам гавдасини тўғри чиза билиш жуда муҳимдир. Жумладан: гавдани конструктив қуриш, ҳаракат ва характерини топа билиш, ҳар бир детални тус яхлитлигида нозик ифодалаш зарур. Талаба бу шартларни тўлиқ бажара олмас экан, инсон характерли ҳаракат ҳолатини кўрсата ололмайди.

Одам гавдасини рангтасвирини мукаммал ишлаш, назарий ҳамда амалий анатомик билимларни чуқур ўрганиш натижасида ҳосил бўлади. Маълум бир муҳитда одам гавдасининг анатомик тузилишини перспективада тўғри тасвирлаш ҳамда тус ва рангда аниқ ифодалаш учун рассомдан катта ижодий тажриба талаб этилади. Мисол тариқасида А. Абдуллаевнинг "Ёзувчи Саид Ахмад"  асаридир.

 

Инсоннинг характерли ҳаракат ҳолати.

 

Инсон рангтасвирини тасвирлашда методик жараён талаб этилади, яъни шакл конструкциясини ва нисбатларини аниқлаш, характерини топиш, рангда ва тусда ифодалашдир.

Одам гавдасини тасвирлашда унинг анатомиясини чуқур таҳлил этиб, характерли ҳаракат ҳолатини кўрсата билиш, ранг ва тусда яхлитликда якунлаш вазифаси юклатилади. Талаба инсон танасини тасвирлашда унинг ранг характеристикаси ҳамда атроф муҳит билан ёритилиш ҳолатларини ҳаққоний акс эттириши муҳимдир.

Инсон қоматини тасвирлаётган бўлажак рассом нисбатларни аниқ ва тўғри олиши керак. Шундагина у кўзланган мақсадга эриша олади.

Шамсиддин Дунасарийнинг «Одамни билиш илми» рисоласида инсоннинг танаси ва бадан аъзолари ҳаракатига, юзининг тузилиши ва рангига, нафас олиши, овози, хатто кулишига қараб унинг кимлигини билиш борасида, Шарқда йиғилган кузатишларда ўрин олган1.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Н. Орипова. «Нодирабегим».

 

Одам юзи, қўли, кийимини ифода этиш.

 

Юз шакллари. Узунчоқ юз тўғри тўртбурчак шаклда бўлади, яъни пешона кенглиги қарийб даҳан кенглигига тўғри келади. Бу, аслзодаларга хос юз деб билинади. Япон физиогномистларининг тасдиқлашича, Япония ҳукмдорларидан аксариятининг юзи мана шундай шаклда бўлган экан. Узунчоқ юз ақл-заковат, таъсирчанлик, вазминликдан далолат беради. Аксари ҳолларда бундай юз омилкор, мулоҳазали одамларда учрайди. Айтишларича, бундай кишиларда ташкилотчилик қобилияти, мақсадга интилувчанлик кучли бўлади.

Учбурчак юз учун баланд ва кенг пешона, туртиб чиққан ёноқлар, кичкина, лекин суякдор бурун, чуқур жойлашган кўзлар, кичкина, лекин олдинга чиққан даҳан хосдир. Бундай юзнинг лунжида эт кам бўлади. Учбурчак юзли кишилар (эркаклар ва аёллар) ниҳоятда серҳиссиёт, таъсирчан, деб ҳисобланади. Бундай щаклдаги юз Японияда юксак истеъдод белгиси, деб билинади. Лекин айни вақтда японлар учбурчак юзли кишининг феъл-атфорида айёрлик, бошқалар билан чиққиша олмаслик каби хусусиятлар ҳам бўлишини таъкидлашади. Физиогномистларнинг фикрича, бундай кишилар фидокорлик, садоқат каби туйғуларга бегона. Яна айтишларича, жосуслар ва хоинлар орасида учбурчак юзли кишилар жуда кўп учрар экан.

Трапециясимон шаклдаги юз учбурчак юз билан кўп жиҳатдан муштарак. Бундай юз учун, кенг пешона ва торайиб борувчи, лекин учли бўлмаган даҳан хосдир. Шундай юзли одам ақл-идрокли, таъсирчан, артистона табиатли деб ҳисобланади, лекин курашчанлик руҳи уларга хос эмас. Юзининг трапециясимон шакли яққол кўриниб турувчи аёллар некбин - ҳамма нарсага умид ва ишонч билан қарайдиган бўлишади. Улар атрофидагилар учун кўнгилдагидек шароит яратиб, бахтли ҳаёт кечиришади.

Квадрат шаклли юз одатда баджаҳл, мард, кўпинча қаҳри қаттиқ кишиларга хос. Улар одатда калтафаҳм, кўпинча кўпол, кескин бўлишади. Қатъиятлик бундай кишиларнинг феъл-атворида яққол кўриниб турувчи хусусиятдир. Бошқалар билан дангалига, рўйирост муомала қилишади. Квадрат юзли кишилар муваффақиятга эришишга ниҳоятда ўч. Гарчи ўзлари зўр бериб етакчиликка интилишса ҳам, улардан яхши ижрочилар чиқади... Шундай  юзли аёллар эса ҳукмронликка интилади.

Юмалоқ шаклли юз Японияда очиқ кўнгиллик, мулойимлик, тинчликсеварлик рамзи деб ҳисобланади. Шундай юзли кишилар кўпинча ширин овқатлар шинавандаси бўлади. Маиший қулайликларни, дилкаш даврларни яхши кўришади, шон-шуҳратга интилишмайди. Лекин айни вақтда бундай одамларга иззат талаблик ҳисси ҳам ёт эмас. Юмалоқ юзли одам, боз устига қаншари баланд, ёноқлари туртиб чиққан, кўзлари чақнаб турган бўлса - мақсадга интилувчандир. Физиогномистларнинг фикрича, бундай кишилардан ажойиб етакчилар ва саркардалар етишиб чиқади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Н. Орипова. «Автопортрет».

 

Япон физиогномикаси ёш аломатлари системасига асосланади. Асосий ҳаётий аломатлар (қош, кўз, бурун, оғиз, қулоқ) каби юз шакллари ҳам ёшни ҳисобга олган ҳолда баҳоланади. Шу боис юзни ўқишга киришишдан аввал кишининг ёшини, албатта, аниқлаб олиш тавсия этилади. Бундан ташқари, операция, чандиқ, косметика туфайли киши юзининг айрим қисмлари ўзгариши мумкинлигини ҳам ҳисобга олиш талаб қилинади. Бу ўринда ўрганилаётган одамнинг хатти-ҳаракатидаги ўзгаришларни баҳолаш усуллари ёрдамга келади. Кишининг кулгуси, имо-ишоралари, гавдасини қандай тутишига эътибор бериш керак деб ҳисобланади.

Японларнинг юзида бир ниқоб бор десак кулгу унинг ортига яширинган феъл-атвор хусусиятларини кўришга имкон яратади. Имо-ишора кишиларнинг муайян кечикмаларидан огоҳ қилади, уларнинг характерига доир қўшимча маълумотлар беради. Гавда холати эса, аксари ҳолларда, киши руҳиятининг ўта яширин хусусиятларини кўрсатади.

Биролги-аломатларнинг барини тушуна олиш, тўғри талқин эта билиш, япон физиогномистларининг факрича, у қадар осон иш эмас. Японияда санъатнинг бошқа барча турлари қаторида юзни ўқиш санъати ҳам тиришқоқлик ва сабр-тоқат билан, узоқ вақт давомида ўрганилади.

 

Одам қоматини тасвирлаш

 

Одам гавда рангтасвирини ишлашдан олдин, унинг мукаммал қаламтасвири, конструктив қурилиши умумий, яхлит - шакл ва майда бўлаклар ифодасини пухта ўрганган бўлиши керак. Шаклни моҳирона топа билиш, нисбатларни тўғри аниқлаш, яхлит ва майда деталларнинг анатомик ва конструктив қурилмасини тўғри топиш натижасида кўзланган натижага эришиш мумкин.

Рангтасвир — шаклнинг тўғри қурилиши тус ва ранг ечимининг бирлигидадир. Кимки гризайль техникасида одам тасвирини маромига етказиб бажара олса, рангтасвирни ҳам муваффаққиятли чиқишига замин яратган бўлади.

Одам қоматининг рангтасвирида унинг хажми, сирт, муҳит сифатлари, ранг яхлитлиги ва майда шакл ифодасини доимо солиштириб туриш ва фикр юритиб ишлаш натижасида яратилади. Дастлабки ранг қопламадан бошлаб, кейинги ишловларгача очиб берувчи шакл характерини иш якунида қандай  бўлишини ҳисобга олиб режалаштириш керак бўлади.

 

З. Шарипова. «Автопортрет».

 

Ёритилишига қараб ранг ёрқин, хира ва оч бўлиши мумкин. Худди бош рангтасвири каби одам қоматининг рангтасвирини ишлашда ҳам композиция устида изланиб, бир неча ранглавҳалар бажарилади. Энг чиройли пластик ечим танланади. Бу эскизларда гавданинг композицион-пластик ечими, ранг ечими танланади, ўлчам аниқланади. Модель характерини оча туриб, рассом барча психологик нюанслардан, характерли хусусиятлардан энг ифодалигини ажратиб топиши зарур. Кийимсиз гавда тасвирида тана ранг хусусиятларини унинг атроф-муҳит билан боғлиқлигини ифодалаш керак. Одам тана ранги ўзининг табиий рангидан ташқари нозик кўз билан илғаш жуда қийин иссиқ - совуқ, оч-тўқ тусланишларга ҳам эга бўлади.

Одам танасидаги рангларнинг турлича бўлиши биринчи навбатда қон томирларининг чуқур юзада бўлиши, танадаги ёғ қатламига, тери юзаси характерига боғлиқ. Кўкрак, қорин ёки елка рангидан сон териси ранги тизза ёки оёқ товони рангидан фарқ қилади. Юз, қўл, бўйин одатда тананинг ёпиқ қисмлардан тўқроқ бўлади. Танадаги ранглар жилоси албатта рефлексларга ҳам боғлиқ. Тананинг юқори қисмига шифтдан, оёқ қисмига полдан рефлекслар тушиб туради. Бундан ташқари, фон ва кийимлар таъсирини ҳам сезиш мумкин. Юз, тана, кийимларда фондан қўшимча тўлдирувчи ранглар бўлади.

 

 

Н. Абдусаломхўжаев. «Паризот».

 

Яланғоч қоматни ишлаш жараёни тўғрисида профессор О.Э. Браз шундай деган: "Сиз гавдага яхлит қараб кўришни ўрганинг, бусиз рангтасвир ёзиб бўлмайди. Яхлит бўлакларни доимо солиштиринг, бўйин ва тизза, қорин ва оёқларга қаранг, яхлитликда ранглар кучини топинг". Шундай бўлиши мумкинки, талаба натурани алоҳида бўлакларга бўлиб кўчиради, натижада иш сифати бузилади.

Икки кишилик қўйилмада гавдалар биргаликда ишланади, алоҳида-алоҳида ишлашга йўл қўйлмайди. Аввал, сизга яқин турган гавданинг таянч нуқтасини топинг, кейин масофани ҳисобга олган ҳолда иккинчисини тасвирлайсиз.

Бир гавдани иккинчиси билан солиштириб гуруҳ шаклида биргаликда ёзиш керак (яхлит нарса сингари). Қайси гавданинг асосийлигини (катта-ликда ва масофада) олдиндан белгилаб олиш зарур.

Гавда атрофидаги предметлар ранги ишнинг рангтасвир ечимига катта таъсир этади. Шунинг учун гавдани тасвирлаб туриб, албатта, атрофдаги предметлар ранги билан ҳам солиштириб туриш шарт. Албатта бу иккинчи даражали қўшимча деталларга асосий объект бўлган одам гавдасидек ишлов берилмайди.

Гавдани қўшимча нозик ранглар билан бойитиб бориш керак. Лекин уларнинг жарангдорлигини ошириб юбориш керак эмас. Бошловчи рассомлар, одатда, иссиқ ва совуқ рангларнинг оддий таркибидан фойдаланишади. Мураккаб иссиқ рангларни қандайдир қизғиш ранг билан совуқ рангларни яшил, сиёхранг ёки кўк ранг билан олишади. Бундай ранглар тана сирти ифодасини бера олмайди. Танада деярли ҳар доим камида 2-3 ранглар бирикмасини ишлатиш керак.

Охра, сиена, куйдирилган суяк ранги каби бўёқлар танадаги совуқ ҳамда иссиқ рангларни чиройли ифодалайди. Уларни оқ билан аралашмаси турлича иссиқ ҳамда совуқ ранглар тусланишини кашф этади. Политрада бўёқ тури кўп бўлмаслиги керак. Чегараланган ранглар билан кўп ранг ва туслар топишга ҳаракат қилиш керак.

Ишнинг якуний қисми — яхлитлаш, яъни майда деталларнинг бир бутунликка бўйсинишидир. Бу ишда асосий бўлакларнинг тус ечимига эътибор бериш керак. Агар ола-була чипорлик яхлитликка халақит берса, уларга ишлов бериш керак. Натурани яхлит кўришга халақит бераётган ҳар бир бўлакни ўз жойига қўйиш керак. Агар шундай қилмасак, қўшимча деталлар асосий объектдан чалҚитиб, диққатни тортади, яхлитликни бузади. Агар рассом яхлит кўришни ўрганган бўлса, тасвирни оқилона бажаради. Бу босқичда гавда силуэтига ҳам эътиборни кучайтириш даркор.

Тасвирда жуда нозик тус фарқини сақлаб қолиш керак. Силуэтнинг баъзи жойларини кучайтириб (чизиқ орқали) баъзи жойларни фон билан қўшиб юбориш керак. Қўйилмада нимани бўртириб (чизиб) нимани фонга яқин тусда бирлаштириб юборишни ҳал этиш зарур. Буни натурага яхлит қараганда ажратиб олиш мумкин.

Шундан сўнг гавданинг тўғри конструктив қурилмасига эга бўлиш мумкин. Ниҳоят, портрети ишланаётган одамнинг ички психологиясини очишга ҳам уриниб кўриш мумкин. Бу нарсага деталларни яхлитлаб, асосий характерли жойларини бўртириш билан эришиш мумкин.

Шунинг учун тасвири чизилаётган одамни унинг ўзи учун характерли бўлган муҳитда балки иш устида тасвирлаган маъқул.

Юз ифодаси, қўл ва гавда характери, ранг айнан шу одамни характерлаши ўта-муҳимдир. Бу ўрганишлар, кузатишлар портрет компози-цияси, пластик ва колорит ечимининг асосига пойдевор бўла олади.

 

Инсон қоматини яланғоч ҳолатини ранглавҳаси.

 

Инсон ранглавҳасини тасвирлашда ҳам тасвирий санъатнинг бошқа жанрлардаги каби методик жараён талаб этилади. Яъни, шакл конструкцияси, ранг уйғунлигини аниқлаш, характерини топиш, рангда ва тусда, тасвирни яхлитликда ифодалашдир.

Одам қоматини тасвирлашда унинг анатомиясини чуқур таҳлил этиб, ички психологик ҳолатини кўрсата билиш, рангда яхлит ҳолатда якунлаш вазифаси юклатилади. Талаба инсон қоматини тасвирлашда унинг ранг характеристикаси ҳамда атроф муҳит билан ёритилиш ҳолатларини ҳаққоний акс эттириши муҳимдир.

Машғулотнинг асосий методик аҳамияти шундаки, қомат ва фондаги йирик тус муносабатларини аниқлашга қаратилган.

Одатда талабалар фонни алоҳида ёзишади, бунинг натижасида ишни тус жиҳатдан қаралганда тасвирда яхлитликка эришиб бўлмайди. Натурани кўр-кўрона кўчириш ишни муваффақиятсизликка олиб келади. Шунинг учун тасвирлашда тўғри йўлни танлаш, методик кетма-кетликда ишни давом эттириш муҳимдир.

Бу каби машғулотлар тасвирий санъат сир-асрорларини пухта ўрганишда муҳим ва зарур босқичдир. Маълумки, инсон қомати устида иш олиб бораётган мутахассис рассом дастлаб моделнинг силуэтини фонга нисбатан топиб, сўнгра майда деталларга ишлов беради ҳамда рефлекс, ярим соя, шахсий сояларни кўрсатади. Шунинг учун тасвирлашда йирик тус муносабатларини кўриш ва тўғри ифодалаш ҳамда майда деталларга ўтиш керак.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўқув вазифа. Эркак қиёфачи. акв.

 

Вазифани муваффақиятли чиқиши қўйилмани тўғри яхлит кўришга эришиш билан етишиш мумкин.

Қоматнинг соя қисми фонга нисбатан белгилаб олингач, унинг конструкцияси, характерига эътиборни кучайтириб катта шаклни аниқлашга ўтилади. Шакл бир қанча текисликлардан ташкил топган бўлади ва уни ҳажм деб тушуниш керак. Мана шу ҳар бир майда текислик ўз тусига эга. Ҳажмли шаклни ифодалаш учун текисликлар чегарасини силлиқлаш шарт эмас. Ҳар бир текисликни бўлакларга бўлиб ишлов бериш мақсадга мувофиқдир. Юз бўлаклари — кўз, бурун, лаб ва ҳоказолар — дастлаб йирик текисликларда яхлит шаклда тасвирланиб, сўнгра тус муносабатлари ҳал этилади.

Ёруғ-соя муносабатларида талабалар жиддий хатоликларга йўл қўядилар. Чунки уларга ҳар бирини «алоҳида кўриш» сабаб бўлади. Шунинг учун тасвирлашда тез-тез таққослаш, натурани яхлит кўришни ўрганиш лозим. Яхлитлаш ишнинг якуний босқичи ҳисобланади.

Ишнинг сўнгги босқичида натурага яхлит қараш керак. Натурада қайси бўлак кўзга яққол кўриниб, қайси бўлаги фон билан бирлашиб кетаётганини яна бир карра кўздан кечирилади. Ниҳоят, тасвирнинг баъзи жойларини кучайтириб, айрим жойларини умумлаштириб соядаги шаклни сояга, ёруғликдаги шаклни ёруғга бўйсундирган ҳолда энг ёруғ ва энг тўқ жойларини белгилаш зарур.

Кийимларни эркинроқ, қўлларга катта эътибор бериб ишлаш, асосий диққатни композиция маркази ҳисобланган асосий тасвирга бўйсундирилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4 – боб. Буюк тасвирий санъат усталарининг ижоди, рангтасвир соҳасида жаҳон санъатига қўшган хиссалари.

Мазмуни: Буюк тасвирий санъат усталарининг ижоди, рангтасвир соҳасида жаҳон санъатига қўшган ҳиссалари: Рафаэль Санти, Леонардо да Винчи, Рембрандт, Альбрехт Дюрер, Карл Брюллов, Александр Иванов, Рубенс, Антон Лосенко, Павел Беньков, Ўрол Тансиқбоев, Чингиз Аҳмаров, Раҳим Аҳмедов ва бошқалар.                                                                                                                                                     

 

Леонардо да Винчи (1452 - 1529)

 

Леонардо да Винчи Винчи қишлоғи яқинида, нотариус оиласида дунёга келди. Леонардо 17 ёшлик пайтида отаси Флоренцияга  кўчиб ўтади. Шу ерда Леонардо Андреа Вероккио устахонасида тасвирий санъат борасидаги  билимини оширди. У ўз  устози Вероккиога ёрдамлашиб, унинг “Исони чўқинтириш” (тах.1476 й., Флоренция, Уффици галереяси) асарининг чап томонидаги фаришта расмини ишлайди ва устозидан ҳам моҳирлигини кўрсатади.

 

Леонардо да Винчи. Мона Лиза (Жоконда) портрети.

 

Юқори Уйғониш даври услубининг асосчиси ва типик вакили  Леонардо да Винчи санъатнинг кўпгина турларида ўз кучини синаб кўрди, математика, механика, физика соҳасида илғор фикрларни илгари сурди. Леонардо учун санъат ҳаётни билиш воситаси бўлди. Унинг реал воқелик асосида ишлаган суратлари кейинчалик илмий асарлари учун иллюстрация вазифасини ўтади. Ижодкор характерига хос бўлган бу хусусият у яратган рангтасвир асарининг ўзига хос томонларини белгилайди. Унинг ҳар бир асари ҳаётни ўрганиш замирада юзага келган, ижодкорнинг қалб ҳарорати билан иситилган ва ҳаётга бўлган муносабатини ифодаловчи асарлардир. Рассомнинг “Гул ушлаган Мадонна” (Бенуа Мадоннаси) деб номланган илк асарида шундай хислатлар мавжуд. Рассом композицияда ортиқча деталь ва лавҳалардан воз кечиб, тасвирланувчининг характеристикасини кучайтири-шга, шаклларини умумлаштиришга интилган. Композицияда ёш она тиззасида ўтирган гўдакнинг она қўлидаги гулга талпинаётган пайти тасвирланган. Тепа томондан тушаётган ёруғлик тасвирнинг янада яққол кўринишига имконият яратган. Дарчадан кўринаётган осмон композиция мувозанатлигига хизмат қилиб, образни чексиз табиат билан узвий боғлаган. Бу асар дунё сирларини билишга қизиққан, нур ва гўзалликка интилган инсонни севган рассомнинг дунё қарашини намоён қилади.

Леонардо Миланда яшаган кезлари 1482-1499 йилларда у ўзини олим, рассом, инженер сифатида намоён этиш имкониятига эришди. У ўз фаолиятини ҳайкалтарошлик билан бошлади. Милан ҳокими Людовико Моро отаси учун ёдгорлик моделини ишлади. Лекин 1499 йили Миланнинг француз қўшинлари томонидан босиб олиниши бу ишни амалга ошириш имкониятини бермади.

Меъмор сифатида ҳам Леонардо Миланда бир қатор сурат ва пректлар ишлади. “Ғордаги мадонна” (1483-1494), “Сирли оқшом” (1495-1497) каби машҳур асарларини яратди. Миландаги “Сант Мария делла Грацие” монастри учун ишлаган машҳур “Сирли оқшом” деворий сурати Леонардо да Винчи новатор рассом даражасига кўтаради. У инжилдан олинган  анъанавий сюжетни эркин ва асосан, образларнинг ҳис-туйғу ва кечинмаларини ишонарли талқин этиши ҳисобига очади.

Милан француз қўшинлари томонидан босиб олинган йили Леонардо Флоренцияга қайтиб келади.  Бу ерда “Ангиари олдидаги жанг” деворий суратининг картонини яратади, шунингдек, ўзининг машҳур асари “Мона Лиза” (Жоконда) асарини ишлайди. “Мона Лиза” портрети (1503) жаҳон рангтасвирининг машҳур ёдгорлигидир. Бу портрет билан Европа санъатида чуқур психологик портрет санъати бошланади.

Аслида хотиржам, ўз суҳбатдошига нисбатан самимий ва меҳр кўзи билан боқиб ўтирган флоренциялик аёл тасвирланган. Аёл шу табиатнинг ажралмас қисми ва у билан узвий боғланган. Сочлари, кийимларидаги букланиш ва жимжималар гўё табиат ритмини қайтараётгандек туюлади. Ана шулар фонида майин ва нозик қилиб ишланган аёл қиёфаси, ниҳоятда чиройли қўллари ва гўзаллик унинг нигоҳидаги самимийлик ва меҳрибонлик билан уйғунлашиб, идеал гўзал инсон қиёфасини гавдалантиради.

Леонардо да Винчи умрининг охирида илмий кузатиш ва уларни  системалаштириш устида иш олиб боради. Ранг-баранг тасвир ҳақида рисола ёзишга киришади. Бу рисола тугалланмаган бўлса ҳам, тўплаган ва сақланиб қолган қисмлари уни реалистик санъатнинг етук назариётчиси сифатида намоён қилади. Унинг чизиқ, ранг перспективаси, рангшунослик ҳақида ёзиб қолдирган фикрлари ҳанузгача ўз қийматини йўқотмаган. 

 

Микеланжело Буанаротти (1475-1564)

 

Уйғониш даври кишиларининг идеал инсон тўғрисидаги тушунчалари юқори. Уйғониш даврининг буюк ижодкори Микеланжело ижодида ўзининг тўлиқ ва атрофлича ифодасини топди. У санъатнинг кўп турларида, жумладан, ҳайкалтарошлик, меъморлик, рассомликда ижод қилди. Лекин у қайси санъат турида ижод этмасин, шаклий жиҳатдан тугал, ғоявий жиҳатдан чуқур, бадиий жиҳатдан гўзал асарлар ярата олди.

Микеланжело 70 йиллиу ижодий фаолияти давомида санъат майдонида давр руҳи билан ҳамнафас асарлар яратди.

Микеланжело 1475 йили 6 мартда, Флоренция яқинидаги Капрезе шаҳарчасида дунёга келди. Унинг ёшлиги Флоренцияда ўтди. Отасининг қаршилигига қарамай, ўзини санъатга бағишлашга қарор қилди. 13 ёшида у флоренциялик Доменико Гирландио устахонасига ўқишга кирди. Унинг қобилияти ва юксак истеъдоди Флоренция Хокими Лоренцо Медичини ўзига тортди. Уни медичилар саройи қошидаги бадиий мактабга талабаликка олишди. Бу ерда Микеланжело Донателло шогирдларидан бири қўлида икки йил ўз билим ва маҳоратини оширди.

Саройда ёш рассом антик дунё санъати намуналари билан танишди, улардан кўчирмалар ишлади. Проторенессанс ва илк Уйғониш даври санъаткорлари билан, айниқса, қаҳрамонлик ва танатанаворлик руҳи билан суғорилган Жотто ва Мазаччо деворий суратлари, Якопо делла Кверчи ҳайкаллари билан қизиқди, уларни ўрганди.

“Зина олдидаги мадонна” (1492), “Кентаврлар жангги” (1494) санъаткорнинг мармардан ишланган биринчи мустақил асарларидир. 90 – йилларнинг бошларида яратилган бу бўртма тасвир (рельеф) ўзининг юксак маҳорат билан ишланганлиги, тасвирланган образнинг тўлақонлиги, санъаткор танлаган бадиий шаклларнинг ранг-баранглиги, ифодалилиги ва композициясининг динамикаси билан кишида катта таассурот қолдиради. Бу асарларда санъаткор ижодига антик санъатнинг таъсири кучли бўлганлиги сезилади. Бу таъсир айниқса, унинг Италия шаҳарлари (Болонья, Рим) бўйлаб қилган саёҳати даврида яратган “Вакҳ ҳайкали” (1498) да ҳам сезилади. Римда яратилган “Пьета” (“Исога аза тутиш”, 1498-1501) ҳайкали Микеланжелога ҳақиқий шуҳрат келтирди.

Микеланжело 1501 йили Флоренцияга қайтади. Шу ерда шаҳар советининг буюртмаси билан яхлит мармардан ўзининг машҳур “Довуд” ҳайкали устида иш бошлайди ва ниҳоят, 1504 йили бу ҳайкал Флоренциянинг бош майдонига ўрнатилади.

Замондошлари бу ҳайкални юқори баҳоладилар ва уни Флоренция республикасининг ҳимоячиси, эркинлик ва озодлик рамзи сифатида қабул қилдилар. Ҳақиқатда ҳам, афсонавий қахрамон, буюк санъаткор учун давр идеалини ифодалашга жуда қўл келди. Бу образга ўз вақтида Донателло, Вероккио мурожаат қилишган эди. Лекин Микеланжело ўз қаҳрамонининг ғалабадан кейинги пайтини эмас, балки жангга тайёр турган пайтдаги ҳолатини тасвирлаш орқали унинг гуманистик характерини янада кучайтирди. Санъаткор санъат тарихида биринчи бўлиб, бутун кучи билан душман ҳамласига қақшатгич зарба беришга тайёр турган жасоратли, қудратли инсон образини яратиш орқали ўз бахт-саодати учун кураша оладиган, ўз куч ва имкониятларини тўғри баҳолай оладиган инсон образини яратишга муяссар бўлди.

Микеланжело ўзини ҳайкалтарош деб ҳисоблар эди. Лекин рангтасвир санъатида ҳам у ўз замондошларидан ўзиб кетди ва унинг ҳақиқий нодир намуналарини яратиб қолдирди. Бу санъатда ҳам рассомнинг бош қаҳрамони инсондир. Унинг жисмоний жисмоний қудрати, ақлий баркамоллиги ва маънавий гўзаллиги санъаткор ижодининг бош йўналишини белгилайди. Бу ғояни ифодалашда эса санъаткор ўзига мос монументал бадиий тилдан жуда ўринли фойдаланади. 1503-1504 йилларда яратган ягона дастгоҳ асари бўлган “Муқаддас оила” (Донни мадоннаси) композициясида ишлатилган яхлит шакллар, образларнинг ҳайкалтарош асари сингари ҳажмли талқин этилиши унинг мазмуниниянада чуқурлашиши ва таъсирчанлигининг ортишида катта аҳамият эга бўлди. Биби Марьям, Юсуф ва Исо образлари улуғ сиймолар даражасига кўтарилган.

 

 

Б. Микеланжело. «Муқаддас оила».

 

1508 йили Юлий II Микеланжелога Ватикандаги Сикст капелласининг шифти ва деворларини суратлар билан безаб беришни таклиф қилади. Микеланжело бу таклифни қабул қилади. Бу буюртма устида санъаткор тўрт йил тинимсиз меҳнат қилади (1508-1512). Дастлаб шу юзаларга мос тушадиган композициялар устида фикр юритади, деворий сурат технологияси билан танишади, “аль - фреско”нинг мураккаб техникасини ўрганади, жуда катта ҳажмда қалам-суратлар ҳамда картонлар ишлайди. Шундан сўнг девор ва шифт юзаларига расм чизишга киришади. ¤з қўли билан 600 кв м га яқин юзани суратлар билан безаб чиқади. Турли мураккаб ҳолатда турган одамлар гавдаси тасвири шу юзага ишланган суратлар композициясини ташкил этди. Микеланжело сурат композициясини хонанинг ички характери, дарча, эшик Хамда хонадаги бошқа меъморлик деталлари ва ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда тузади. Унинг 1513-1516 йилларда ишланган “Занжирбанд қул”, “Ўлаётган қул”, “Иброҳим” ҳайкалларида шу пессимистик кайфият сезилади. Бу ҳайкаллар Юлий II вафотидан сўнг унинг ворислари томонидан берилган буюртма эди. Папа мақбарасига қўйиш учун мўлжалланган бу ҳайкалларда Уйғониш даври идеалларининг барбод бўлаётганлиги, инсон курашда ўзини ожиз сеза бошлаётгани ишонарли талқин этилади ва бу ғоя Микеланжело асарларининг асосий мазмунини ташкил этади.

1534 йили Микеланжело бутунлай Римга кўчиб келади. Папа Павел III буюртмаси сикст капелласининг меҳроб деворига “Қиёмат қойим” (1534-1514) мавзусида расм ишлайди. Композиция марказида Исонинг ўз гуноҳкор бандаларини сўроқ қилаётган пайти тасвирланган.

Микеланжелонинг Римда ишлаган ҳайкалтарошлик асарлари саноқли. Уларда ҳайкалтарошнинг бирмунча мунгли кайфияти ўз ифодасини топган. Ижодкорнинг меъморлик истеъдоди Римда бирмунча ривожланди. Бу ерда у авлиё Пётр соборини қуришда, шаҳар ансамблларининг реконструкциясида қатнашди.

Микеланжело ижоди ўз даврида ва ўзидан кейинги давр санъаткор-ларига кучли таъсир қилди.

 

Рафаэль Санти (1483-1520)

 

Уйғониш даврининг юксак гуманистик идеаллари шу даврнинг  титанларидан бири Рафаэль Санти ижодида ўзининг тугал ва поэтик талқинини топди.

Леонардонинг кичик замондоши Рафаэль санъатдаги ўзигача бўлган ютуқларни ўзлаштиргани ҳолда, гармоник камол топган гўзал инсон образини яратди, мўътабар она образи орқали даврнинг юксак ғояларини ифодалади.

1500 йил Перуджино (Пьетро Вануччи) устахонасида ўз билимини оширди. Перуджино ижоди Рафаэлга сезиларли таъсир ўтказди. Унинг образларни фазода эркин ва табиий ҳолда жойлаштириш ва тасвирлашга интилиш, муҳит билан уйғунликда кўрсатиш каби фазилатлари Рафаэль ижодида сезиларли из қолдирди.

Рафаэль ижоди жуда эрта бошланди. Ўн етти ёшида яратган илк асари – “Конестабиле мадоннаси” (1500) рассомни ижодий камолотга эришган, аниқ инсоний позицияга эга бўлган  санъаткор сифатида намоён этди. Бу асарда қўлидаги китобга талпинаётган гўдакка меҳр кўзлари билан боқиб турган ёш она тасвирланган. Ортида сокин табиат, унинг қўйнида ўз юмуши билан банд одамлар кўринади. Ҳамма ёқда тинчлик ва осойишталик ҳукм суради. Рафаэль бу асарида  образлар ҳаракатининг табиий бўлишига эришган ҳолда, ёш онага хос бўлган лирик кайфият ҳамда воқеликдан завқланиш ҳолатини усталик билан кўрсата олган. Чизиқ пластикаси, нафис ранглар гармонияси эса шу ҳолни янада чуқурлаштириб, унинг эмоционал томонини орттиришга хизмат қилади.

Перуджияда 4 йилга яқин бўлганидан сўнг Рафаэль яна Урбинога қайтади ва бир оздан сўнг Флоренцияга келади. Бу ерда ўзининг машҳур бўлишига сабаб бўлган қатор мадонналар образини яратди ва тезда юқори Уйғониш даврининг етук ижодкорларидан бирига айланди.

Уйғониш даврининг гуманистик ғоялари, уларнинг антик  дунёга бўлган зўр эътиқодлари “Афина мактаби” деворий суратларида ўз ифодасини топди. Сурат шу давр кишиларининг ёрқин келажак ҳақидаги ўй ва тасаввурларини намоён қилади. Рафаэль ишлаган деворий суратлар ичида “Илиодорнинг қувилиши” композицияси ҳам машҳурдир. Бу суратда ибодатхона бойликларини ўғирламоқчи бўлган суриялик ҳарбий қўмондонни ғойибдан пайдо бўлган отлиқ ва фаришталар жазолаб, ҳайдаётган пайти тасвирланган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Рафаэль Санти. «Сикст мадоннаси».

 

Бу сюжетнинг танланиши тасодифий эмас, албатта. Италияда оғир кунлар бошланган бир пайтда черков бойликларини қўлда қурол ушлаб ҳимоя қилишга мажбур эди. Бу тасвир ҳам шу черков бойликларига кўз олайтирмасликка чақирувчи асар сифатида яратилган бўлиб, шунинг  олдини олиш ва кимда-ким унга кўз олайтирса, қаттиқ жазоланишини эслатиб туришга мўлжалланган эди.  Рафаэль  Римда бўлган кезларида  ўзининг энг машҳур асари “Сикст мадоннаси” (1515-1519) асарини яратди. Бу сурат авлиё Сикст черкови учун  мўлжалланган эди. Асар учун афсонавий воқеа асос бўлган. Афсоналарга кўра, Биби Марям ўз фарзандини душманга топшириб, ердаги одамларни азоб-уқубатдан қутқариши мумкин бўлган. Рассом композициясида Биби Марямнинг ўз фарзандини душман қўлига топшириш учун кетаётган пайти тасвирланган. Гўё парда очилиб, бола кўтарган Биби Марямнинг оёқларини булутларга қўйиб, пастга тушиб келаётгани, пастроқда, унинг икки томонида авлиё Сикст ва авлиё Варвара, пастда хаёл суриб ўтирган фаришталар тасвирланган. Уларнинг нигоҳи  чексизликка  қаратилган. Бу асарда рассом ўз манфаатини ҳалқ манфаатидан устун қўядиган идеал  инсон образини поэтик талқин эта олди. Асарнинг  юксак маҳорат билан ишланиши, ранг гармониясидаги тугаллик унинг  эмоционал кучини оширади.

Рафаэль ижодининг  сўнгги йиллари ранг-баранг. У рассомлик билан бирга, меъмор сифатида  ҳам ижод қилди. У Браманте  вафотидан кейин Авлиё Пётр соборини қуриш ишига раҳбарлик қилди, вилла ва черковлар учун картон  ва чизмалар ишлади, қаламда суратлар чизди. Рафаэль 37 ёшида вафот этди.

 

Альбрехт Дюрер (1471-1528)

 

Даврнинг мураккаб тарихий мазмуни, унинг ғоявий ютуқлари буюк немис  рассоми А.Дюрер ижодида ўзининг чуқур ифодасини топди. У ўз ижодида немис санъатида эришилган ютуқларга таяниб, унинг янги   реалистик йўлини бошлаб берди. Дюрер Нюрнбергда заргар оиласида дунёга келди. У ўз отасидан заргарлик санъати асосларини  эгаллади, кейин таниқли маҳаллий рассом Вольгемут устахонасида тўрт йил (1486-1490) мобайнида  ўз билимини оширади.

Дюрер портрет санъатига ҳам қизиқиб қаради. Портретларида қайноқ қалбли, куч-қудратга тўла, шижоатли замондошлари образини яратди. Дюрер ижодида ёғоч ва металлдан гравюра ишлаш санъати муҳим ўринни эгаллайди. У ўз гравюраларида анъанавий диний мавзуларни ўз замонаси-нинг руҳи ва мазмуни билан бойита олди. “Апокалипсис” (1498) деб номланган машҳур ксилография асарлари туркуми шу йилларда Германия ҳаётида ҳукм сурган чўчиш, иккиланиш ва курашиш кайфияти билан суғорилган ва замондошлари томонидан ўзларининг кайфият ва орзу-интилишлари ифодаси сифатида қабул қилинган эди. 1500 йиллар Дюрер ижодида бурилиш даври бўлди. Илк асарларига хос бўлган ҳаяжонли ва безовталик кайфияти ўрнини хотиржамлик ва мутаносиблик эгаллай бошлади. Эндиликда у назарий масалалар билан ҳам шуғуллана бошлади. Идеал инсон гавда ва юзининг нисбатларини топиш, уни аниқ  геометрик конструкция асосида ишлаб чиқишга интилиш, фазовий кенгликни кўрсатиш ва чизиқли перспектива илмига қизиқиш кўрина бошлади. Рассомнинг бу изланишлари унинг рангтасвирларида яққол сезилади.

Дюрернинг Венецияда бўлиши (1506-1507) эса унинг палитрасини бирмунча бойитди. У ўз асарларида нур ва ранг масалаларига эътибор бера бошлади. Мойбўёқ техникасида самарали меҳнат қилди. Рассом ижодида  содир бўлган бу ўзгаришлар унинг Венециядан қайтгандан  кейин  ишлаган “Одам Ато ва Момо Ҳаво”, “Биби Марямнинг ғойиб бўлиши” каби асарларида кўринади. Рассом қайтадан гравюрага мурожаат қилиб, қатор нодир намуналарни (“Авлиё Иероним” (1514), “Отлиқ, ажал ва аждаҳо” (1514), “Меланхолия” (1514) каби) яратади. Дюрер сўнгги йиллардаги ижодида портретга кўпроқ эътибор беради. Бу даврда рассом қалам ва бўёқда қатор портретлар ишлаган.

 

Дюрер. «Автопортрет».

 

Рембрандт Харменс ван Рейн (1606.15.7 – 1669.4.10)

 

Рембрандт - голланд рассоми; голланд ва жаҳон реалистик рангтасвирига кучли таъсир кўрсатган мўйқалам, расм ва гравюра устаси, Рембрандт ижоди  воқеликни ва инсон ички дунёсини унинг барча руҳий кечинмалари билан теран фалсафий идрок этиш орқали йўғрилган. Рембрандтнинг новаторлик санъати образларнинг ҳаётийлиги билан ажралиб туради.

Рембрандт Лейден университетида қисқа муддат таҳсил кўргач (1620), ўзини санъатга бағишлади. Лейденда Я.Ван Сваненбюрх(1620-23) ва Амстердамда П. Ластман(1623)дан рангтасвирни ўрганди. 1625-31 йиллар Лейденда  ишлади, бу давр  ижодий изланишлар даври бўлди. “Авлиё Павел” (тахминан, 1629-30) ва “Симон ибодатхонада” (1631) асарларида Рембрандт илк бор образларнинг кўтаринки ва ҳиссий жўшқинлигини ифодалашда нурсояни қўллади; портрет устида изланди, кўплаб автопортрет ва портретлар туркумини яратди.

 

Рембрандт. «Адашган ўғилнинг қайтиши».

 

У 1623 йилдан Амстердамда яшаган. 1630-йилларда  яратган асарлари (“Доктор Тюлпнинг анатомия дарси”, 1632; “Саския билан автопортрет”, 1635 ва б) да  гуруҳ портрет яратиш масаласини янгича ҳал этди, ҳаёт завқи, кишилар кайфиятини катта маҳорат билан ифодалади. Буюртма  портретларни ўта аниқ, ижтимоий хусусиятлари билан ишлаган рассом яқинларининг  портретларини чизишда, асарнинг руҳий ва  таъсирчанлигини оширишда эркин ижод қилди. 1640 йилларда Рембрандтнинг эркин интилишлари, реализми, демократиклиги голланд киборларининг талабларига зид келади, айниқса, ватанпарварлик кайфияти акс этган  асарлари (жумладан, “Тунги соқчилар”, 1642)дан кейин зиддият янада кучаяди. 1640 йилларда Рембрандтнинг  ижодидаги ташқи таъсирчанлик ва унга хос бўлган жўшқинлик йўқолди, сокин, илиқлик билан йўғрилган асарлар яратилди (“Давид  ва Ионафан”, 1642; “Муқаддас оила”, 1645 ва б), уларда ички кечинмалар, меҳнат аҳлининг кўрки, маънавий бойлиги, табиат  манзараси жозибадор акс эттирилди. Рембрандт графикасида ҳам рангтасвирида бўлганидек нозик нурсоя ўйини алоҳида эмоционал  муҳит яратишда  катта  аҳамиятга эга бўлди (“Беморларни даволаётган Исо” ёки “100 гулденлик қоғоз” графика варағи, тахминан 1642-1646; ҳаво ва нур ҳаракатига тўлиқ манзарали “Уч дарахт” офорти, 1643).

1650-йиллардаги ҳаётининг оғир синовлари даврида Рембрандтнинг  ижодий  баркамол  даври  намоён бўлди. Кўпроқ портрет жанрига мурожаат қилган рассом ижодида оддий одамлар кенг ўрин ола бошлади (2-хотини Хендрикье Стоффельс портретлари; “Ўғлим Титус мутолаада”, 1657; “Бургамистр Ян Сикс” 1654 ва б), армон ва йўқотишларга тўлиқ  кексалар ҳаёти унинг диққатини тортди (“Рассом акасининг хотини”, 1654; “Қизил кийимдаги мўйсафид”, тахминан 1652-1654 ва б), қўл ва юз қиёфаларига эътиборини қаратади, образларнинг қоронғиликдан майин нур оғушида чиқиб келиши орқали рассом образларнинг  теран руҳий  ҳолатини беришга эришади.

1660 – йилларда инжил мавзуидаги композицияларида ўта драматик  ҳолатларга мурожаат қилади (“Ассур, Аман ва Эсфирь”, 1660; “Давид ва Урия”, 1665 ва б), “Адашган ўғилнинг қайтиши” (тахминан 1668-1669) асарида инсонга хос англаш, қайғуриш ва кечиримлилик ҳисларини ифодалаган. Рембрандтнинг бадиий мероси ўта ранг-баранглиги билан ажралиб туради.   

 

Рубенс Питер Пауэл (1577- 28.6 – 1640.30.5)

 

Рубенс – фламанд рассоми, барокко даври фламанд рангтасвири мактабининг  асосчиси. 1600-1608 йилларда Италияда яшаб  Микеланжело, Рафаэль, Тициан асарларини ўрганган. Антверпенга қайтгач, Рубенс Фландрия саройида бош рассом бўлган. Рубенс ҳаётни унинг ижтимоий кўринишларида акс эттиради; асарларида безак кўлами чекланмаган, композициялар мураккаб ритмга бўйсундирилган, шакллар жўшқин ҳаракатда, кескин ракурсларда тасвирланади, нурсоя кескинлиги кенг қўлланилади. Монументал диний композициялар (“Хочни ўрганиш”, тахминан 1610-1611; “Хочдан олиш”, тахминан 1611-1614; Антверпендаги Онзе-ливе-Врауэкерк соборида), портретлар (“Изабелла Брант билан автопортрет”, 1609; “Мария Медичи”, тахминан 1622-1625; “Пўстин” тахминан 1638-1640 ва б), афсонавий  лавҳалар (“Персей ва Андромеда”, “Даҳшатли суд”, 1612-1640 ва б.), манзаралар (“Камалакли манзара”, 1632-1635; “Қуёш ботишидаги манзара”, 1635-1640 ва б) яратган. 1617 йилдан Рубенс устахонасида унинг эскизлари асосида бир қатор туркум монументал  безак асарлар тайёрланган (“Мария Медичи тарихи”, 1622-1625, Лувр ва б.), уларни яратишда Рубенснинг  шогирдлари – йирик рассомлар (А.Ван Дейк, Я.Йорданс, Ф. Снейдерс ва б.) иштирок этган.

 

           

 

П.Рубенс. «Хочдан олиш».

 

Рубенснинг нозик кузатишлари, мураккаб безак доғлари, чизиқлари ва бошқалар билан ажралиб турувчи эскиз ва расмлари унинг виртуоз маҳоратини намоён этади. Рубенс ижоди фламанд ва умумевропа рангтасвири ривожида муҳим роль ўйнаган.    

 

Антон Лосенко (1737- 30.07 – 1773– 3.09)

 

Антон Павлович Лосенко 1737 йил 30 июлда Украинанинг Глухова шаҳарчасида савдогар оиласида туғилди. Ўша йиллари Глухова шаҳарчаси Украинанинг кўзга кўринган бадиий маданият марказига айланиб бормоқда эди.

А. Лосенконинг дастлабки устози, ўша даврнинг таниқли портертчи рассоми Иван Аргунов эди. У Аргуновда беш ярим йил сабоқ олгач, Бадиий Академияда Ф.Рокотов, В.Баженов, Ф.Шубинлар билан бирга ўз малакасини ошира борди.

1760 йили уни Парижга ўқишга юборишади. А.Лосенко 8 йил мобайнида Ғарб санъатини мукаммал ўрганди. А. Лосенконинг қаламтасвир методикасига қўшган ҳиссаси беқиёсдир. Унинг фикрича, академик таълимнинг олий босқичи - бу натурадан ишлашдир. Натурадан маромига етказиб тасвирлаш учун анатомия ва перспектива, нисбатларни аниқ билмасдан туриб жонли одамли тасвирлаб бўлмайди. Натурадан ишлаш учун, аввало, талабалар гипс моделларни пухта ўрганмасдан туриб, машғулотларга киритиш мумкин эмас деб таъкидлар эди А.Лосенко.

Натурадан ишлашда нафақат қоматни шунчаки қуриш, моделнинг ҳажмини кўрсата олиш, балки қўйилманинг мақсади ҳамда унинг ички мазмунини ҳам тўлақонли очиб беришдан иборатдир.

 

 

А. Лосенко. Гекторнинг Андромахо билан хайрлашуви.

 

Антон Лосенко мавзули композицияларни ўқув жараёнига киритилиши тарафдори эди. Чунки унинг имкониятларини тушуниб, инсониятга кўрсатадиган таъсир кучи ва мазмундорлиги учун уни жанр сифатида тан олишга ҳаракат қилди. 

 

 

 

 

Карл Павлович Брюллов (1799 - 1852)

 

Таниқли рус рассомлардан бири Карл Павлович Брюллов 1799 йилда Петербургда рассом оиласида туғилган. Ўн ёшидан Бадиий акаде-мияга кириб ўқиган Брюллов, уни муваффакиятли тамомлагач, Италияга бориб ўз ижодини такомиллаштиради. Бу сафар таассуротлари натижасида у ўзининг энг йирик асари бўлмиш «Помпеянинг сўнгги куни» суратини яратади. Эрамизнинг I асрида Везувий вулканининг отилиши натижасида Италиянинг Помпея ва Геркеланум шаҳарлари вайрон бўлган оди. Асарнинг сюжетини мана шу воқеа ташкил қилади.

Асарда жуда кўп ҳар хил психологик образлар яратилган. Жасорат ва қўрқоқлик, меҳрибонлик ва очкўзлик сингари инсоний хислатлар зўр маҳорат билан тасвирланган. Шу билан бирга, рассом бу суратда инсоннинг жисмоний баркамоллигини кўрсата олган.

     

К.Брюллов. «Помпеянинг сўнгги куни».               К.Брюллов. «Чавандоз қиз».

 

Ижодининг сўнгги йилларида Брюллов портрет жанрида ижод қилди. Ўз замондошларидан В.А.Жуковский, И.А.Крилов ва бошқалар-нинг портретларини чизди. Буюк масалчи И.А. Крилов портретида рассом унинг барваста гавдасини, тўладан келган юзини тасвирлар экан, унинг оғир, хотиржам табиатини, ақлли кўзларини ҳам усталик билан ифодалаб бера олган. Умуман, инсон характерини ҳаққоний тасвирлаш, композициянинг аниқлиги, табиийлик Брюллов портретларига хос хусусиятлардир.

 

Иван Николаевич Крамской  (1837 - 1887)

 

1870 йилда, рассом И.Н. Крамской бошчилигида 14 рассом «Сайёр кўргазмалар уюшмаси»ни тузиб, Россиянинг турли шаҳарларида кўчма кўргазмалар ташкил қилган. Бу сайёр рассомларнинг ғоявий раҳбари Иван Николаевич Крамской. И.Н.Крамской асосан портрет жанрида ижод қилган ва ўз даврининг илғор маданият арбобларини бой маънавий қиёфасини очиб берувчи бир қатор портретлар яратган, Л.Н.Толстой, Н.А.Некрасов, М.Е.Салтиков-Шчедрин, И.И.Шишкин портретлари шулар жумласидандир. 1877 йилда Крамской «Некрасов сўнгги қўшиқлар даврида» деган портрет-суратни яратди. Бу асарда шоир оғир касал вақтида тасвирланган, у ўзининг «Сўнгги қўшиқ»ларини ёзмоқда. Рассом уни сал кўтарилиб ёстиққа суянган ҳолда кўрсатиб, сўлгин, озғин юзида илҳом жўш уриб турганини ишонарли тасвирлаган. И.Н. Крамской портрет асарларида ҳам, жанрли суратларда ҳам кишининг ички дунёсини, унинг туйғуларини моҳирона очиб беролган. Унинг «Оғир қайғу» сурати фикримизнинг ёркин далилидир. Сайёр рассомлар ижодининг гуллаб-яшнаган даврини И.Е.Репин ва В.И.Суриковлар ижоди мисолида кўриш мумкин. И.Е.Репиннинг ижодий йўли кўп қиррали ва сермазмундир. Йирик монументал асарлар муаллифи бўлиши билан бирга Репин бир қатор чуқур психологик портретлар ҳам яратган. Унинг «Бурлаклар Волгада», «Запорожьеликлар», «Кутмаган эдилар» каби суратлари ва кўп сонли портретлари музейлардан жой олган.

 

Илья Ефимович Репин (1844 - 1930 )

 

И. Репин 1844 йилда Украинанинг Чугуев шаҳрида сургун қилинган ҳарбий оиласида туғилган. Ёшлигидан санъатга қизикқан. 1864 йилда Петербургга бориб Бадиий Академияга ўкишга кирган. Репин, улуғ рус педагог-рассоми П.П.Чистяков қўлида таълим олган. Рассомнинг ёрқин истеъдоди ўқиб юрган пайтларида ишлаган биринчи суратларидаёқ кўринган. 1870-1873 йиллар мобайнида ишлаган «Бурлаклар Волгада» суратида рассом ёзнинг жазирама кунида қизиб кетган қумни босиб, сув ёқалаб баржани тортиб келаётган одамларни тасвирлаган. Уларнинг юзлари, қўллари қуёшда қорайиб кетган. Булар орасида фақат ёш йигитгина ҳали унча қораймаган, унинг елкаларини қийиб юбораётган қайишни олиб ташламоқчи бўлишидан бундай оғир меҳнатга ҳали кўникмаганлиги сезилиб турибди. Бир қарашда бурлаклар тўдаси яхлит кўринсада, суратдаги ҳар бир шахс ўз характеристикасига эга. Суратнинг композицияси жуда қулай тузилган бўлиб, ундаги ҳаракат яққол ифодаланган. Иссиқ сарғиш-жигар ранг гаммадаги бўёқлар суратнинг таъсирчанлигини оширган.

 

Халқчиллик, инсонпарварлик Репин ижодининг асосий мавзуидир. Унинг «Курск губерниясида хоч юриш» сурати ҳаётийлиги ва табиийлиги билан характерланади. Унинг «Тавбадан бош тортиш», «Кутмаган эдилар» каби асарларида сиёсий мавзу ўз аксини топган, «Кутмаган эдилар» суратида сургундан қайтиб ўз уйига келган киши тасвирланган. Асарнинг композицион марказини ҳаяжон, саросима билан ўғлини кутиб олаётган она образи ташкил этади. Сургундан кайтган кишининг кўзларида ҳаяжонланиш, чарчаш аломатлари сезилиб турибди. Кресло ёнидаги турган онанинг бутун вужудини ҳаяжон қамраб олган. Рояль ёнида ўтирган аёлнинг юзида ҳайрат ва севинч. У қаршисида турган одамнинг келганига ишонмаётгандай. Стол ёнида ўтирган болаларнинг чеҳрасидан ҳам ҳар хил туйғулар ўқиш мумкин. Ўғил бола отасининг келганидан жуда хурсанд, 4—5 ёшлардаги қизча эса у одамни яхши танимайди, шунинг учун у ҳадиксираб ўтирибди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

И.Репин. «Иван Грозний ва унинг ўғли».

 

Репин тарихий воқеаларни акс эттиришда чуқур психологизмга асосланган. Унинг «Запорожьеликлар», «Иван Грозний ва унинг ўғли» каби полотнолари тарихий жанрда ишланган асарларининг ёрқин намунасидир. «Запорожьеликлар»да озодликни ҳамма нарсадан афзал кўрувчи жасур киши гавдаланади. Уларнинг таслим бўлишни таклиф қилган турк султонига рад жавоби ёзаётган пайтлари тасвирланган. Марказдаги ёш котибнинг жилмайишидан, бошқа казакларнинг қаттиқ кулишидан, улар султонини калака қилаётганлари сезилиб турибди. Суратда ишлатилган ёрқин ранглар кишининг кайфиятига мос тушган.

 

 

Павел Петрович Беньков (1879-1949)

 

Ўзбекистонда тасвирий санъатнинг ташкил топиши ва ривожлани-шида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби П.П. Беньковнинг 1879-1949) хизмати катта. Ўз асарлари билан ўзбек тасвирий санъатига салмоқли ҳисса қўшган рассом, шу билан бирга моҳир педагог, миллий кадрларнинг устози ҳам эди.

Павел Петрович Беньков Қозон рассомчилик мактабида, кейин эса Петербург Бадиий Академиясида ўқийди. Академияда Беньков машҳур график рассом Д.Н.Кардовский ҳамда буюк Репинларнинг ижодий устахонасида таҳсил кўради. Беньков чет элда - Рим, Париж ва Мадридда яшаб, Уйғониш даврининг буюк рассомларидан Рембрандт ва  Веласкеслар  ижодини  ўрганди.

Рассом ўз устозларидан ҳаёт сирларига чуқур кириб боришни, воқеликни, чинакам бадиий ифодалашни ўрганди ва рассомчиликда ўзига хос услубни яратди.

Ўзбекистонга келганида П.Беньков етук рассом эди. Серқуёш, серфайз ўлкамизни севиб қолган рассом бу ерда умрининг охиригача қолиб ижод қилди. У яратган суратларнинг ҳар бирида жонажон республикамизнинг гўзал табиати, ўзбек халқининг ҳаёти ва меҳнати куйланади.

30-йилларда рассом ўзбек хотин-қизларида сиёсий онгнинг уйғониши даврида ҳикоя қилувчи бир қанча суратлар ишлади. У 1931 йилда ишлаган «Хивалик қиз» сурати билан ўзбек реалистик тасвирий санъатига асос солди. Бу суратда ҳовлининг бир чеккасида ерда ўтирган оддий ўзбек қизи тасвирланган қизнинг эгнидаги рангдор миллий кийим, чиройли дўппи, атрофдаги буюмлар чарақлаган қуёш нурлари билан ёритилган ҳовли ёрқин бўёқларда  жуда ишонарли қилиб тасвирланган. 

«Узум узиш» деб аталган суратда эса П.Беньков кўп миллатли республикамизда халқлар дўстлиги ғоясини юксак бадиийлик билан кўрсатган. Рус қизи ўзбек дугонасиникига меҳмон бўлиб келади. Қизлар боғқа чиқиб, узум узаётган боғбон чол ва унинг набираларига ёрдам беришмоқчи. Суратнинг композицион марказида шу икки дугона тасвирланган. Уларнинг диққатини қуёш нурида товланиб турган катта бир бош узум ўзига тортган. Ширин-шарбат узумнинг қандай ўсишини биринчи марта кўрган рус қизи унга ажабланиб қараб турибди. Қуёш нурида товланиб турган кенг узумзор суратнинг фонини ташкил этади.

Суратнинг ҳамма персонажлари - боғбон, қизлар, болалар ёрқин бўёқлар ёрдамида ҳаққоний тарзда тасвирланган.

Беньковнинг асарларида Ўзбекистон Республикасининг ҳаётидаги кўпгина воқеалар ўз аксини топди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

П.Беньков. «Дуторчи қиз».

 

Ўрол Тансиқбоев (1904 - 1974)

 

Ўзбекистоннинг гўзал табиати таниқли рассом Ўрол Тансиқбоев-нинг ижодида марказий ўрин эгаллайди. Ўрол Тансиқбоев Тошкентда туғилиб, Санъат музейи қошидаги бадиий студияда, сўнгра эса Пенза бадиий билим юртида ўқиб, профессионал маҳорат сирларини ўрганди. Ўрол Тансиқбоев ижодининг дастлабки йиллари воқеликни ҳаққоний акс эттириш воситаларини излашга қаратилди. Бу борада рассом портретлар, монументал мўйқалам асарлари, театр декорациялари ишлади.

Ўрол Тансиқбоевнинг асарлари образларининг яхлитлиги, мавзуси-нинг жиддийлиги билан ажралиб туради, рассомнинг илк асарларидан бири бўлган «Ўзбек йигити» портретида ўз замондоши рассом А.Тошкан-боевни тасвирлаб, унинг характерининг ўзига хослигини кўрсатиб беришга харакат қилди.

Улуғ Ватан уруши йиллари рассом ўзбек халқининг вакиллари билан бир сафда фронтда хизмат қилди. Рассом ўз таассуротларини «Уруш йиллари» расмлар сериясида акс эттирди. Бу сериядаги «Партизан қиз», «Озод қилинган ерда», «Ватан меҳмонлари» суратлари айниқса муваффақиятли чиққан.

Урушдан сўнгги йилларда Ў. Тансиқбоевнинг ижоди, асосан, Ўрта Осиёнинг гўзал ва нафис табиат манзараларини мўйқалам ёрдамида ҳақконий акс эттиришга қаратилди. Унинг «Иссиқкўл оқшоми», «Ўзбекистонда баҳор», «Қайроққум ГЭСининг тонги», «Ўрик гулламоқда», «Куз тонги» каби кўплаб асарлари рассомнинг манзаранавислик санъатининг моҳир устаси сифатида жаҳонга танитди. Ўрол Тансикбоев-нинг «Жонажон ўлка» (1951) асарини кўрар экан, томошабининг кўз ўнгида гуллаб-яшнаётган ўзбек диёри, унинг дилга ором берувчи табиати, кишисининг меҳнати билан боғ-бўстонга айланаётган ерлар гавдаланади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ў.Тансиқбоев. «Ўзбекистонда март».

 

Рассомнинг 1958 йилда ишланган «Ўзбекистонда март» сурати кўп йиллик ижодий изланишлар самараси бўлди. Бу эпик полотнода сўлим баҳор дамларида уйғонаётган табиат оҳангдор рангларда ифодаланган. Биринчи кўринишда тоғ этагидаги ям-яшил водий, нарироқда ёйилиб оқаётган дарё, гуллаётган ўрик дарахтлари, фируза осмон Ўзбекистон баҳорига хос нафисликни очиб берган.

Ў. Тансиқбоевнинг асарлари кишида эстетик завқ-шавк уйғотади, уни тўлқинлантириб, жонажон ўлканинг инсон меҳнати билан ўзгараётган ажойиб табиатидан фахрланиш туйғусини кучайтиради, чунки рассомнинг асарлари фақат Ўзбекистонни эмас, балки бутун Ватанни порлоқ истиқболини куйлайди. Ўрол Тансиқбоевнинг сермаҳсул ижодий фаолияти юксак баҳоланди.

 

Чингиз Аҳмаров (1912-1995)

 

Ўзбекистон халқ рассоми Чингиз Ахмаров монументал деворий расмларнинг моҳир устаси. Ўзбекистон тасвирий санъатида миниатюрага хос ажойиб ранг полотнолар яратиб миллий санъатимизнинг ривожланишига улкан ҳисса қўшган - бу буюк рассомнинг ўз ижодий йўли ва санъат мактаби мавжуд. Чингиз Аҳмаров 1912 йилда Россиянинг Троицк шаҳрида таваллуд топган. Давр тақозоси билан уларнинг оиласи Ўзбекистонга келишади. У ёшлик йилларидаёқ Қарши, Самарқанд шаҳридаги шарқона меъморчилик обидалари амалий санъат сирлари билан астойдил танишади. Чингиз Аҳмаров ўзбек халқининг тарихи, унинг анъанавий санъат меросига қизиқади. Чингиз Аҳмаров 1930 йилда Пермь тасвирий санъат ўқув юртини, 1942 йилда эса Москва Давлат бадиий институтини тугатади. 1949 йили Ч.Аҳмаров шу институтнинг аспирантурасини тамомлаб, санъатшунослик фанлари кандидати даражасини олди. Рассом Алишер Навоий номидаги опера ва  балет Катта театрини, Самарқанддаги Улуғбек музейини, Беруний номидаги Фанлар Академиясининг Шарқшунослик институтининг янги биносини, Алишер Навоий номидаги адабиёт музейи деворларига фрескалар ишлаган. Бу ерда акс эттирилган рамзий маънодаги «Тасвирий санъат рамзи», «Рақс», «Шеърият», «Куй» каби санъатнинг рамзий тасвирлари диққатга сазовордир. Ишланган монументал тасвирлар «Садди Искандарий», «Фарҳод ва Ширин», «Баҳром Гўр ва Дилором», «Лайли ва Мажнун» каби деворий суратларда миллий туйғу ва анъаналар гавдалантирилади. Монументал рассомлик билан бир қаторда Ч.Аҳмаров дастгоҳ рассомлиги ва сураткашлигида ҳам фаол ижод қилган. Рассом ўзбек халқининг тасвирий санъат соҳасидаги  меросидан  унумли  фойдаланиб, унинг илғор анъаналарини ҳозирги замон  санъатига ижодий сингдирган ижодкорлардандир. У жуда кўплаб ўзбек адибларининг, жумладак буюк бобомиз Алишер Навоий асарларини ўрганиб, ўзбек миллий адабиётига, шеъриятига маҳлиё бўлади. Унинг асарлари ичида «Ширин», Шириннинг шарқона чеҳраси, либослари ҳатто хатти-ҳаракатидаги ҳолатлар бир-бири билан уйғунлашиб ўта маҳоратли тасвирланган. Бу портретда бошлари бир оз эгилган, нозик қарашлар билан эшик ёнида турган Шириннинг тўлиқ гавдаси акс эттирилган. Бундай асарларда Навоий бобомиз орзу қилган ўзбек аёлларига хос гўзаллик, иффатлилик ва ўта назокатли хусусиятларни Чингиз Аҳмаров бўёқлар орқали жонли тасвирлашга муваффақ бўлган. Мусаввирнинг мўйқаламига хос шарқона образлар ва қиёфалар такрорланмас тарзда юзага кела бошлайди. «Мукаррама Тургунбоева» портрети, «Мушоира», Алишер Навоийнинг лирик асарлари мазмунига асосланган расмлар серияси, «Шоира Зулфия портрети» айниқса муваффақиятли  чиққан.  Ч.Аҳмаров китоб графикаси соҳасида ҳам унумли ижод қилмоқда. У Ойбекнинг «Навоий» романини, «Равшан» халқ эпосини, М.Шайхзоданинг «Мирзо Улуғбек» трагедиясини расмлар билан безаган.

Ч.Аҳмаров таниқли рассом бўлиши билан бирга, моҳир педагог ҳамдир. Узоқ йиллар давомида у Тошкент Политехника институтида расм ва ҳайкалтарошлик кафедрасини бошқарган.

 

Малик Набиев

 

Ўзбекистон халқ рассоми, профессор, Бадиий Академиянинг Фахрий академиги Малик Набиев 1916 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Малик Набиев тасвирий санъатнинг илк сабоқларини рассом Баҳром Ҳамдамийдан ўргангач, устоз маслаҳатига биноан рассомлик билим юртига ўқишга киради. 1937 йили Тошкент бадиий техникумини, сўнгра  Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтининг бадиий-графика факультетини тамомлаган. Ижодининг илк даврида М. Набиев портретнавис рассом сифатида танилган. У турли мавзуда композициялар яратган. Рассомнинг «Оилавий концерт» ва бошқа суратларида ҳаёт ҳодисалари кўп томонлама ва мазмундор қилиб тасвирланган. 30-йиллари яратган «Ўзбек портрети», «Тикувчи», «Қўзғолон бостирилди» асарлари Набиевни истеъдодли ёш рассом сифатида танитди. Ижодий изланишда давом этган рассом устозлари Беньков, Татевосьянлардан тасвир сирларини ўрганди.

М.Набиев кўпроқ нафис санъатнинг тарихий жанрида мўйқалам тебратаётган рассомлардандир. Ёшлигидан тарихий мавзуларга қизиқкан рассом ўқиганларини суратларда акс эттиришга ҳаракат килади. Унинг «Спитамен қўзғолони», «Муканна қўзғолони», «Ҳосилнинг йўқ қилиниши», «XVII асрдаги Самарқандда ҳунармандлар қўзғолони», «Жиззахдаги 1916 - йилги қўзғолон» деб номланган суратлари шулар жумласидандир. Рассом  «Самарқандда ҳунармандлар  қўзғолони» суратида 1713 йилда  Самарқандда бўлиб ўтган ҳунармандлар исёнини тасвирлайди. Унда зулм ва жафолардан тинкаси қуриган, оч-ночор ҳунарманд ва деҳқонлар қўлларига тушган қурол - пичоқ, кетмон, тошлар билан бойлар устига ташланаётган пайт акс эттирилган. Рассом хилма-хил рангли бўёқлардан ўринли фойдаланиб, асар мазмунини очиб берган. «Спитамен қўзғолони» суратида эса халқнинг янги эрадан аввалги IV асрда юнон босқинчиларига қарши олиб борган ватанпарварлик ҳаракати акс эттирилган ҳамда озодлик учун бўлган халқ қўзғолонлари моҳиятини очиб беради. Бу борада, рангтасвирчи рассом М. Набиев авлоддан-авлодга ҳикоя қилиниб келинаётган тарихий воқеаларни астойдил ўрганиб, тарих сирларини жонли рангларда тасвирлашга муваффақ бўлган. Ана шундай тарих сирларидан бири Искандар Зулқарнайнга қарши жанг қилган сўғдийларнинг қаҳрамони бўлмиш Спитамен эди. Асар ўзининг услуб йўли, композицион тузилиши жиҳатидан бошқа тарихий асарлардан  ажралиб туради. Унда ишлатилган қизил, сариқ, яшил, кўк бўёқлар гаммаси рассомга асарнинг мазмунини, унинг ғоясини очиб беришга ёрдам беради. Қўзғолон мавзуида яратган манзараларида халқнинг ғалабага, озодликка бўлган интилишларини образли тарзда намоён этишга ҳаракат қилади.

М. Набиев ижодида буюк сиймолар портретлари алоҳида ўрин тутади. 1949 йили Абу Райҳон Беруний вафотининг 900 йиллиги муносабати билан улуг мутафаккир олим портретини яратиш соҳасида катта конкурс эълон қилинганди. Унда республика рассомлари, қардош республикалар мўйқалам усталари қатнашиб, 80 га яқин асар конкурс жюриси эътиборига ҳавола қилинди. Набиев ҳам шу конкурсга қатнашади ва у яратган Беруний портрети юксак баҳоланади. Рассом етук санъаткорлар қаторидан ўрин олади. Бу портретни яратиш ижодкор учун машаққатли ва шарафли эди. Чунки Беруний қиёфасини ифода этадиган ҳеч қандай маълумот ва тасвирий материаллар йўқ эди. Абу Райҳон Беруний ўз замонасининг турли фанларини, биринчи навбатда, астрономия, физика, математика, геодезия, геология, минерология асосларини пухта билган, бу фанлар тараққиётига муҳим хисса қўшган буюк қомусий олим эди. Унинг кўп илмий ва инсоний қиёфасини тасвир этиш рассомдан жуда катта меҳнат ва маҳорат талаб этарди. М.Набиев кўп изланди, шарқшунос олимларнинг фикр-мулоҳаза-ларига таяниб, факт ва кўрсатмалар асосида, Беруний яшаган тарихий даврни чуқур ўрганди, X—XI аср Хоразм тангаларидаги шоҳлар расми билан танишди ва ниҳоят, Беруний образини суратда акс эттирди. Лекин Набиев буюк олимнинг қиёфасини яратишдаги изланишларини тўхтатмади. 1973 йили Беруний таваллудининг 1000 йиллиги муносабати билан яратган портретида, улуғ сиймонинг яхлит образини гавдалантирди. Рассом Абу Райҳон Берунийни камтар ва содда киши сифатида тасвирлайди. Унинг кўзларида донолик, идрок ва ижодий ғайрат туйғулари кўриниб турибди. Бу портрет иккинчи маротаба ҳам конкурс ғолиби бўлди ва конкурсдан сўнг ЮНЕСКОнинг «Курьер» журнали муқовасида ва хорижий мамлакатларнинг кўпгина журнал ва газеталарида ҳамда откритка, марка, плакат тарзида бир неча бор нашрдан чиқарилди.

Мусаввирнинг улкан ютуқларидан яна бири буюк шоир, адиб, файласуф ва давлат арбоби Заҳириддин Бобур образидир. Бобур образини яратиш учун рассом Афғонистон, Ҳиндистон ва бошқа бир қанча хорижий мамлакатларда ҳам бўлди. Бобур яшаган, ижод қилган, жанг қилган жойларни ўз кўзи билан кўрди. М.Набиевнинг Бобур шеърияти билан батафсил танишгани, унинг аччиқ ва сермазмун ҳаётини мукаммал ўрганганлиги, Бобурнинг навқирон ва тўлақонли портрети гавдалантирган. 1968 йили Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий портретларини чизиб, санъат мухлислари эътиборига ҳавола қилди. Бу портретларнинг ҳар бири ўзига хос характери ва яратилиш услуби билан ажралиб туради.

Кейинги йилларда М.Набиев ижодида тарихий мавзулар билан бир қаторда, замонавий мавзуларда портрет асарлари ҳам пайдо бўлди. Рассом яратган «Сут соғувчи», «Самарқандлик қиз», «Боғбон» портретлари образларининг ҳаётийлиги, тасвирнинг тиниқлиги билан ажралиб туради. Ижодкор АҚШ, Марокаш, Ҳиндистон, Греция, Италия, Испания, Франция ва бошқа бир неча мамлакатларга қилган сафарлари натижасида, уларнинг ҳаётини акс эттирувчи бир қанча асарлар яратди.

Тасвирий санъатда тарихий шахслар образини яратишда рассом Малик Набиевнинг, айниқса, соҳибқирон Амир Темур тимсоли диққатга сазовордир. Тақдир тақозоси билан 1941 йил июнь ойида Амир Темур даҳмаси, сўнгра Мирзо Улуғбек ва Бибихоним қабрлари очилганлиги маълум. Бир оз вақт ўтгандан сўнг қабрдан топилган ашёлар, жумладан соҳибқироннинг бош суяги ҳам Тошкентдаги Ўзбекистон халқлари тарихий музейига олиб келинган. Бу ҳақда мусаввир ҳикоя қилади: «М. Герасимов музей биносида жаҳонгирнинг бош суяги асосида ҳайкал портрет ишлашни бошлаб юборади. Мен бу жараённи ўз кўзим билан кўрганганман. Начора, замон тақозоси экан. Албатта, бу воқеа ростдан ҳам даҳшат! Соҳибқироннинг арвоҳи чирқираб, азоб чеккан бўлиши табиий... Уша 1941 йилдан сари улуғ саркарда сиймосини яратиш нияти мени бир дақиқа ҳам тарк этгани йўқ». Эллик йилдан ортиқ вақт ичида Амир Темур образини ҳар томонлама ўрганиш учун олиб борган тадқиқотлари, изланишлари ҳақида сўзлаб беришларини сўраганимизда рассом бизга яна шу фикрларни баён қилдилар:

«Шу давр ичида Амир Темур ҳақида кўплаб асарлар билан танишдим. Мавжуд миниатюраларни, қаерда бўлмасин, имконият даражасида қидириб топдим. Мен Ҳиндистоннинг Калкутта, Бомбай шаҳарларидаги музейларда, Эроннинг Теҳрон, Исфахон, Туркиянинг Истамбул, Измир ва бошқа шаҳарларида, Англиянинг «Британия» музейида, Франция, Испания каби мамлакатлар музейларида сақланаётган миниатюраларнинг асл нусхаларини кўришга муваффақ бўлдим. Уларда Амир Темур турлича тасвирланган Ҳиндистоннинг Бобур миниатюра мактаби, Беҳзод (Ҳирот) миниатюра мактаби вакиллари чизган Амир Темур қиёфаси бир-биридан тубдан фарқ қилади. Истамбул музейидан жой олган Темур портрети ҳам бутунлай бошқача...

Хуллас, Амир Темур сиймосини яратиш учун бир эмас, бир неча миниатюра мактабини ўрганиб чиқдим. Тарихий асарларни яратишда аввало мен боболар руҳидан мадад сўрайман, ана шу нарса менга доимо далда бериб туради...» ҳақиқатдан ҳам рассом бу портрет асарини яратиш борасида астойдил изланишлар олиб борган, ютуққа юксак маҳорати, мўйқаламининг кучи туфайли эришган.

Санъат ихлосмандлари эътиборини ўзига жалб қилган Амир Темур портретида Соҳибқирон саркарда қиёфасида гавдалантирилган. Бошига олтин тож кийган Темурнинг нигоҳи бир нуқтага қаратилган ва жиддий хаёл оғушида эканлиги чап қовоғини бир оз кўтарилиб, қоши тепага чимирилганидан сезилиб туради. Улуғвор фикр билан бандлигидан далолат беради. Юз қиёфаси асосан буғдой ранг туслар орқали тасвирланган. Пешона, юз қисмида пайдо бўлган чизиқлар, шунингдек, бурун, лаб, қулоқ, соқол, мўйлов каби жойларидаги ҳолатлар Темурнинг ёши бир оз ўтганлигини кўрсатсада, унинг тетик ва бақувватлилиги сақланганлиги яққол сезилиб турибди.

 

        

 

М.Набиев. «Бобур портрети».              М.Набиев. «Бибихоним портрети».

 

 

Айниқса, бу ҳолат юзда кўзга ташланаётган пишиқлик, чайирликни тасвирланишида янада аниқроқ кўринади. Жиддий фикр ва хаёл билан бандлиги эса соҳибқиронни янада салобатли қилиб кўрсатади. Елкадор, қўллари эса бамайлихотир қиличга таянган ҳолда тасвирланган. Портретда қўл бармоқлари шундай характерли тасвирланганки, бу соҳибқирон Темурнинг - машаққатли жангу жадаллардан мардонавор ўтганини, яна бир бор тасдиқлаб турибди. Шарқона безатилган шоҳ саройининг бир бўлаги, деразадан Самарқанд шаҳрининг манзараси кўринади. Девордаги фонда нақшин безаклар, соҳибқирон ўтирган салтанат курсисининг бадиий бойлиги, шунингдек Амир Темур эгнидаги либосларнинг ўзига хос қимматбаҳо кўринишига эга бўлиши томошабинга завқ улашади.

Хуллас, Малик Набиев шарқона характерга эга бўлган Амир Темурни узоқ ва машаққатли жангу жадаллардан сўнгги ҳолатдаги образини тасвирлашга эришган.

Амир Темур, Беруний, Бобур, Ибн Сино, Жомий ва Навоий, Ал Розий, Рудакий, Ал Хоразмий каби бир қанча йирик арбоблар, олим, шоир, мутафаккирларнинг образларини жонли тасвирлайди.

Мусаввир Малик Набиев жумҳуриятимиздаги шогирди кўп устоз, рассомларнинг етакчиси десак муболаға бўлмайди. Рассом мактаб ўқувчи-ларининг ҳам яқин дўсти. М.Набиев ўз ижодий ишлари билан нафақат шаҳар, балки қишлоқ мактабларида ўқувчилар ва тасвирий санъат ўқитувчилари даврасида қизиқарли учрашувлар, суҳбатлар билан қатнашиб, уларнинг билим олишларида кўмакдош бўлмоқда. Бу эса рассом-мураббийнинг ҳар томонлама фаол ижодкор эканлигининг белгисидир.

   

Раҳим Ахмедов

 

Ўзбекистон халқ рассоми Раҳим Ахмедов (1921 й.) П.Беньков номидаги бадиий ўқув юртини ва Ленинграддаги И.Репин номидаги рассомлик, ҳайкалтарошлик ва меъморлик институтини тамомлаган. Р. Аҳмедов, асосан, портрет жанрида ижод қилади. Рассом яратган портретларда, ўз замондошларимиз - талаба, артист, рассом, чўпон, пахтакорларни -  меҳнатсевар оддий кишиларнинг типик образини кўрамиз. Р.Аҳмедовнинг илк асарлари бўлмиш «Чўпон йиғит», «Халқ созандаси», «Сурхондарёлик қиз» каби суратлари уни моҳир сураткаш ва колорит устаси бўлиб етишганини кўрсатади. Рассом яратган асарларида қахрамонларнинг маънавий қиёфасини, руҳини, ҳис-туйгуларини таъсирли қилиб ифодалаган. Булар «Она ўйлари», «Баҳор», «Звено бошлиғи» ва бошқалардир. Р.Аҳмедов бадиий жиҳатдан мукаммал жанрли суратлар ҳам яратган. «Биринчи маош», «Тушки дам олиш», «Оналик - тонг», «Қўшик» каби полотнолари ниҳоятда жонли, ҳаётий ва хаққоний чиққан.

Р.Аҳмедов яратган аёллар образлари, айникса, жозибали ва мафтункордир. Рассомнинг бу мавзудаги суратлари шеърият рухи билан суғорилган, нозик ҳис-туйғуларга бой. «Оналик - тонг» (1963) суратида рассом замонавий ўзбек аёлининг типик образини гавдалантирди. Азалдан санъаткорларни мафтун қилиб келган мавзуни Р.Аҳмедов содда ва бир вақтда тантанали ифодалаган. Суратнинг композицияси жуда содда, колорити жозибали ва нафис. Суратнинг умумий нозик пистоқи - яшил ранги, тог чўққилари ва адирларнинг яшил-тоб бинафша ранглари ҳамда дарахтларнинг кўкиш туслари билан уйғунлашпб кетган. Ўзбек аёлларига хос ҳолатда ўтирган онанинг эгнидаги сариқ либоси унинг буғдой ранг баданига уйғунлаштириб тасвирланган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Р. Аҳмедов.  «Боғда».

 

Ҳамза мукофотининг лауреати, Тошкент театр-рассомлик институти-нинг академиги Р.Аҳмедов республика тасвирий санъатининг атоқли намоян-даларидан биридир. Унинг асарлари Бутуниттифоқ ва халкаро кўргазмаларда намойиш қилинган, мамлакатимизнинг санъат музейларида ва галереяларида сақланмоқда.

  Ҳеч бир сахна асарини безакларсиз, декорациясиз тасаввур қилиб бўлмайди. Улар спектаклдаги воқеаларнинг табиий, ишонарли ва ҳаётий чиқишига ёрдам беради. Бунда театр рассомларининг хизмати катта. Республикамизда ҳам бир қанча маҳоратли мўйқалам усталари шу борада меҳнат қилмоқдалар. Улар яратган сахна безаклари асосида томошабинларга туҳфа этилган ўнлаб спектакллар ўзбек маданиятига сезиларли ҳисса бўлиб қўшилмоқда.

 

                                                Амалий машғулот:

 

Одам гавдасини рангтасвирда ишлаш (қисқа муддатли).

Мазмуни: Мато сатҳида қўйилмани жойлаштириш, нисбатларни аниқлаш, суюқ ранглар билан юзани қоплаш. Ёритилиш таъсирида одам гавдаси, унинг юзи, қўли, кийимини ифода этиш. Рангтасвир ифодасида яхлитлик.

Ўқув машғулотларда одам қоматини мукаммал тасвирлашда унинг конструктив қурилиши, ҳажми, шаклни ранглаш, шахсий сифатларини аниқлаш учун рассом бу жараёнга сидқи дилдан ёндошиши зарур. Талаба жонли инсон қоматини тасвирлар экан, унинг атроф-мухит билан ўзаро алоқаси, юз ва қоматдаги ранг бойлиги ҳамда характерли томонларини ҳаққоний кўрсата олиши муҳимдир.

Қоматни рангтасвирига ўтишдан аввал рассом қаламтасвирда умумий хажм ва катта шаклнинг яхлитлигини конструктив қура олиши ҳамда катта шаклдаги майда бўлаклар характерини тусда моҳирона тасвирлай олиши зарур. Акс ҳолда у ранглар воситасида катта шаклдаги майда бўлакларни ранглашда катта қийинчиликларга учрайди.

Шу билан бир қаторда талаба мўйқаламда ҳам саводли ишлай билиши муҳимдир. Мойбўёқда ишлаш учун тайёрлов иш кўмирда бажарилади. Рангда ишлашдан аввал кўмир, скипидар ва лак аралаштирилган суюқлик билан мустахкамланади. Ортиқча кўмир қуруқ латта билан артиб ташланади. Мабодо қоматни тасвирлаш бўйича тажрибага эга бўлсангиз, матога бирдан мўйқалам билан тасвирлашингиз мумкин. Инсонни тасвирлашда мумкин шаклни аниқ нисбатларига эътиборни қаратиш лозим. Арзимас кичик бир хато ҳам қоматни умумий қурилишига салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун қаламда тасвирлаш жараёнида натурани маълум ўлчамда тўғри жойлаштириш, умумий нисбатлар, бошни эгилган ёки бурилган ҳолатларини аниқ қуриш муҳимдир. Ҳар бир жараён умумийдан яккага, катта бўлакдан кичикка қараб олиб борилади. Дастлаб катта шаклнинг рангли ва тусли муносабатлари, сўнгра шаклнинг бўлаклари аниқланади. Тасвирлашда қуйидаги кетма-кетликка риоя қилиш: суюқ мой билан текислик юзаси ёпиб чиқилади, сўнгра шаклга бўёқ суртмаси берилиб, иш яхлит ҳолатда умумлаштирилади.

Суюқ бўёқ мато юзасига оқ ранг аралаштирмасдан юпқа қатлам тарзида суртилади. Шуни ёддан чиқармаслик керакки, тасвирлаш жараёнида иложи борича асосий ранг муносабатларида ишлаш зарур. Суюқ бўёқлар билан подмалёвка ишлашнинг ўзидаёқ натуранинг асосий бўлаклари орасидаги асосий ранг муносабатлари: баданнинг яланғоч қисмлари, кийимда, сочлари ҳамда фон буюмларни ўраб турган ҳолати аниқ топилган бўлиши мақсадга мувофиқдир. Ишнинг дастлабки босқичидаёқ натуранинг умумий ёруғлик тусини тўғри аниқлашга эришиш зарур. Унинг умумий ёруғлик кучини кучайтириб ҳам юбормаслик керак. Бошнинг умумий тус ҳолатини жуда ёрқин рангларда ишлаш мумкин эмас, акс ҳолда натура матодан чиқиб кетаётгандек бўлиши мумкин. Бошнинг умумий рангини аниқлаш учун уни юз рангига келадиган предметлар - қизил, сиёхранг, сариқ ва бошқалар билан таққослаш фойдалидир.

Ишни бошиданоқ натуранинг тус ва ранг муносабатлари тўғри ва аниқ топилиши учун, уни энг тўқ қисмидан ёруғлик кучини аниқлаб тасвирлаш мақсадга мувофиқдир.

Инсоннинг юз ва бадандаги соялари жуда ёрқин бўлиб, жонли рангни умуман яширмайди. Ярим ёруғ жойларни соя қисмлари билан таққослаб, навбатдаги тусларни аниқлаб борамиз.

Инсон боши – бу юзнинг чизиқлари эмас, балки хажмли шакл бўлиб, жуда майда хажмлардан ташкил топган. Юзнинг ҳар бир шакл бўлаклари текисликни ташкил этиб, ёруғлик манбаига нисбатан турли бурилишларда бўлади. Бўлакларни ёзар эканмиз ҳар доим умумий майда бўлакларга, мўйқаламнинг ҳар бир харакати онгли равишда шаклларни ясаши, яъни деталнинг анатомик қурилишини ҳисобга олиб, П. Чистяковнинг таъбири билан айтганда «ҳар бир суртмада мускул, суяк сезилиши керак». Тананинг алоҳида мускул қисмларини тасвирлар эканмиз, улардаги катта шакл яхлитлигининг ўзаро алоқадорлигини ёддан чиқармаслик керак.

Ишни якуний қисмида умумлаштириш, бўлакларни яхлитликка бўйсундиришдир. Бу босқичда асосий кўринишдаги катта бўлакларнинг тус муносабатларини сезиш муҳимдир. Айниқса ишга яхлит қараганда айрим бўлаклар шаклни бузиб олдинга отилиб «боқираётгандек» кузатувчи эътиборини чалғитса, унга дарҳол ишлов бериб умумийга бўйсундириш мақсадга мувофиқдир.

 

Кийимли аёл гавдаси (рангли фонда).

Мазмуни: Қўйилмани жойлаштириш, қалам тасвири ва рангда тасвирлаш. Рангларни ёритилиш таъсирида ўзаро уйғунлашуви. Ишни яхлит тусга бўйсиндирган ҳолда якунлаш.

Замонавий рангтасвир асарларида яланғоч гавда кўринишлари нисбатан кам учрайди, бироқ жанрли ва тарихий мазмундаги кўпчилик суратларда рассомлар кийимли гавдани акс эттиришади, шунингдек қоматли портрет устида ишлаш жараёни ҳам кузатилади. Шубҳасиз, санъат факультетининг талабалари кўп маротаба инсон қоматини натурадан, тассаввурдан ва хотирадан тасвирлашга тўғри келади. Шунинг учун ўқув этюдларига масъулият ва катта эътибор билан қарашни талаб қилади.

Узоқ муддатли этюддан олдин кичик композиция эскизида қоматнинг масштаби, унинг ҳаракати ва пропорциялари белгилаб олиниши зарур. Албатта, эскиз рангда бажарилиши жуда ҳам фойдалидир, чунки асосий ранг доғлари бўёқлар орқали тақсимланганлиги кўринади.

Қомат этюдининг пропорция нисбатлари аниқ бўлганда тасвирни рангда бошлаш мумкин. Инсонлар бўйи ҳар хил бўлиб, бири узун ва калта, озгин ва семиз кўринишларда акс этади, агарда кўпчилик одамларни нисбат ўлчамини олиб ўрта арифметик ҳисоби чиқарилса, ундаги бу маълумотлар қадимги канонларга тахминан тенг келади, бироқ тасвирий санъат соҳасидаги таълимотлардан маълумки турли даврдаги рассом-усталарида канон қоидаларига тегишли айрим ўзгаришлар кузатилади. Антик даври канонлардан бирида тик турган эркак қоматини бўйига унинг бош ўлчами етти ярим баробарига мос келади. Қоматнинг кўкрак қафасини эмизҒичи, киндик ва қов супачасидан бўлиниш чизиқлари ўтади. Оёқнинг бўйи, учта бош ўлчамига тенг келади. Оёқ кафтини бўйи бош бўйининг яримига тенг. Елка камар бўйинтуруқ чуқурчасидан ўнг ва чап томонга бош бўйи ўлчамига тенг қўйилади. Оёқ товонини ўлчами бош бўйини ўлчамига мос келади. Мабодо, қўли паст томонга чўзилган бўлганда қўлнинг бармоқ учлари сонини ярмигача келади.

 

              

 

А.Герасимов. Аёл портрети. Плэнер.

 

Нисбатни белгилашда симметрик жуфт шаклларни таққослаб бориш лозим. Қўлнинг ўлчамларини аниқлашда салмоқли оёқ (эни ва узунлигига)лар билан таққослаш ишларини олиб бориш фойдалидир. Аёллар қомати қоидага асосан эркакларникидан анча фарқлидир. Уларнинг кўпчилигида елка камари пастки оёқлар камарига нисбатан бир неча ингичка. Канон тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиб, ундан беихтиёр фойдаланиш ҳам мумкин эмас. Канон қоидаларидан четлашганини ва қоматнинг хусусиятларини пухтароқ аниқлаб олиш учун турган натура қиёфасининг нисбатини кўз билан чамалаб ўлчамини олиш керак бўлади.

Энг муҳим вазифа – турган модел қоматида ҳаракат белгиларини кўрсатиш. Қомат этюдини жойлаштиришда пастга (оёқ пастида) қараганда, одатда юқорида бош устида кўп жой қолдирилади. Бунинг сабаби, пол ёки подиумнинг горизонтал текислиги қисқарган ҳолатда кўринади, шунинг учун ҳам этюдда кенг жой қолдириш шарт эмас, негаки натура бош усти қисмига кенгроқ ҳаво муҳитини кўрсатиш мақадга мувофиқдир.

Тик турган қоматнинг чап ва ўнг томонида бир ҳил масофа ёки натура бурилиб турган томон фонида кўпроқ жой қолдириш керак бўлади. Агарда қўйилма ёнига мебел жиҳозлари ёки натюрморт киритилса, уларни ҳисобга олган ҳолда асосий маркази жой барибир инсон қоматига ажратилади, бош билан қўллари эса этюднинг композициянинг маркази қилиб белгиланади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Я. Салпинкиди. «Шахноза».

Этюддаги қоматни ранг билан ёзишда кийимнинг бурмалари катта аҳамиятга эга. Рассомлар амалий иш жараёнида бурмаларни пайдо бўлиш қонуниятларини ўрганишлари керак.     

             

Ҳолис  фонда  яланғоч  эркак  гавдаси.

Мазмуни: Қиёфачини мато сатхида тўғри жойлаштириш, гавданинг пухта Қаламтасвирини ишлаш, нисбатларни аниқлаб, характерини топиш ва ранглаш. Эркак гавдасидаги ранг ва тус муносабатлари ва ёритилиш хусусиятларини ҳисобга олиб рангтасвирини бажариш. Методик кетма-кетликка амал қилиш.

 

Бу ўқув қўйилмасини муваффақиятли бажариш учун зарур ўлчамдаги матони тайёрлаб сўнгра ишни бошлаш мумкин. Ишни жуда мураккаблаштирмаслик учун танланган мато ҳолис ҳамда ортиқча бурмаларсиз бўлгани маъқул. Ҳар бир вазифани бажаришда қўйилмага ўзига хос ёндошув керак. Қўйилмани асосий катта ўлчамда ишлашдан аввал, уни кичик ўлчамдаги ранглавҳасини бажариш, асосий ишни пухта бажарилишига замин тайёрлайди. Аммо шу нарсага эътиборни қаратмоқ лозимки, масалан, яланғоч қомат катта ранг доғларида бажарилса-ю, юз қисми аниқ майда деталларигача пухта ишланса мақсадга мувофиқ келмайди. Қоматнинг бирор-бир бўлаги хаддан зиёд пухта ишланса ишни яхлит кўришга халакит беради. Ёруғликда яланғоч қоматни ранглашда инсон терисини оқариб кўриниши мумкин. Яланғоч қоматдаги ранг муносабатларини аниқлаб бориб, соя қисмларига суюқ ранглар, ёруғ қисми эса тўқ ранг суртмалари бериб борилади. Бу каби ранг бериш қоидаси кўпгина буюк рассомлар иш тажрибасидан маълум. Ана шу қоидани ўқув қўйилмасида қўллаш мақсадга мувофиқдир.

Яланғоч эркак қоматини тасвирлаш жараёнида асосий эътибор қоматдаги иссиқ ва ўта совуқ тус муносабатларини аниқлашга қаратилади. Яланғоч қомат рангтасвирини ишлаш жараёнида ўта қора ва хира рангларни қўллаш ноўриндир.

Яланғоч қоматни тасвирлашда тананинг турли нозик ранглар хилма-хиллигини атроф муҳит билан ўзаро алоқадорлигини ҳам тасвирлаш зарур. Инсон танаси ўзининг асосий ранг доирасида кўз илғамас нозик иссиқ ва совуқ, оч ва тўқ ранглар жозибасига эга. Бу рангли хилма-хиллик инсон қон томирларининг турли чуқурликда жойлашуви, ёғ қатлами ва тери юзасининг майин ва ғадир-будур характерга эга эканлиги билан ҳосил бўлади.

Кўкрак терисининг ранги қорин ва куракдан, белдаги ранг тизза ва оёқ кафти рангларидан бирмунча фарқ қилади. Юз, қўллар ва бўйин тананинг бошқа аъзоларидан анча фарқ қилади. Кўпгина рефлекслар нозик ранглар турларига боғлиқ. Қоматнинг юқори қисмига девордаги ранг, полдан тушаётган иссиқ ёруғлик эса оёқларга таъсир этади. Тана рангига шунингдек кийим ва фон ҳам ўз таъсирини ўтказади.

Яланғоч қоматнинг рангтасвир жараёни тўғрисида О.Э.Браз шундай фикр билдирган: «Сиз натурани шунчаки кузатманг, аксинча яхлит қаранг, уни пухта ўрганмоқ зарур, бусиз тасвирлаб бўлмайди». Катта бўлакларни ранг муносабатларини таққослаб, дастлаб кўкракка ва қоринга сўнгра бўйин ҳамда тиззага ва оёқ панжаларини кузатинг, таҳлил қилиб ранг билан тус муносабатларидаги фарқни аниқланг ва ёзишни давом этинг.

Ишдан узоқлашиб, кўзни бироз қисиб сўнгра катта очинг ранглар фарқи ва уларнинг ёруғлик кучини ҳамма томонлама кўриб туриб ишлаш яхши натижалар беради. Шундай ҳолатлар ҳам бўладики, талаба натурани кузата туриб чалғий бошлайди ва уни алоҳида бўлаклар бўйича кўчира бошлайди, яхлит қарашни унутиб шуни «бузиб» самарали якунлай олмайди.

Инсон қомати ёнида бўлган предметларни тасвирлашда ишни тўғри ташкил этиш зарур, яъни ранг бериш жараёнида асосий эътиборни биринчи даражали натурага қаратиш муҳимдир. Тажрибасиз талабалар натурага иссиқ ва совуқ рангларни беришда адашиб ишлай олмайдилар. Мураккаб иссиқ нозик рангларни ягона қизғиш, совуқ рангларни эса яшил кўкимтир ранглар бериб ишлаб қўядилар. Қоида бўйича, натуранинг бирор қисмига иссиқ ки совуқ ранг беришда бир неча хил рангларни қориштириб нозик жозибали рангни топиб бўяш ишни сифатини янада оширади.

Ишни якуний қисмида умумлаштириш, бўлакларни яхлитликка бўйсундиришдир. Бу босқичда асосий кўринишдаги катта бўлакларнинг тус муносабатларини сезиш муҳимдир. Айниқса ишга яхлит қараганда айрим бўлаклар шаклни бузиб олдинга отилиб «боқираётгандек» кузатувчи эътиборини чалғитса, унга дарҳол ишлов бериб умумийга бўйсундириш мақсадга мувофиқдир.

Инсон калласини тасвирлашда энг муҳим ва қийин вазифа кўзни ифодалашдир. Бекорга айтилмаган, кўз бу қалбнинг кўзгусидир. Кўзни айнан кўчириш (қовоқ, қорачиғи, киприклар) шарт эмас. Хаддан ташқари ҳар бир бўлакни айнан кўчириш, уларнинг ички ифодасини тасвирлашга халақит беради. Кўзларнинг қараши ва ифодасини умумий ва яхлит кўрсатиш зарур. Таниқли румин рассоми Корнелиу Баба «Кўзни эмас, қарашни тасвирлаш зарур» деб таъкидлайди. Бу жуда тўғри танқид.

Инсон қоматини конструктив қурилиши, рангларда астойдил ишлаб маълум малакага эга бўлгач, портретнинг мураккаб вазифалари натуранинг шахсий психологик ҳолатини тасвирлаш мумкин. Бу эса ўз навбатида рассомдан катта тажриба, тинмай изланиш ва маҳоратни тилиб этади.

 

Интерьерда яланғоч  одам  гавдаси (ранглавҳа).

Мазмуни: Қиёфачини матода тўғри жойлаштириш, яланғоч одам гавдасининг ўзига хос статик ҳолатини аниқлаб тасвирлаш. Қаламтасвирини ишлашда яланғоч гавданинг интерьер муҳитидаги ҳолати гавданинг ранг хусусияти ва фазовий перспективасини тўғри ифодалаш. Методик изчилликда ишни якунлаш.

Тасвирий санъатда интерьерни тасвирлаш қизиқарли мавзулардан биридир. Тарихий, маиший ва замонавий мавзулардаги бадиий асарларда интерьер фон сифатида ҳам ишлатилиши мумкин.

Интерьер мавзусида ҳаётнинг турли босқичларида кўплаб рассомлар ижод қилишган, уларнинг асарлари орқали ўша даврдаги қишлоқ уйлари, саройларни ички интерьерлари орқали қандай ҳолатда бўлганини биламиз.

Натюрмортга нисбатан интерьерда чизиқ ва ҳаво перспективасининг ҳамма қонунларига риоя қилинади. Хонани ички кўриниши турли баландликда ва масофада жойлашган кўп предметлар горизонтал пол ва вертикал девор текислигида жойлашгани билан фарқ қилади.

Турли рангдаги матолар қўйилмадаги яланғоч инсон қоматини янада ранг жиҳатдан бойитиб уни ўта жозибали ҳамда ранг ва тус жиҳатдан яхлит тасвирланишига имкон беради. Ҳар сафар талабалар янги мато сатҳида ишни бошлашларида улар олдида қўйилмани ҳаққоний тасвирлаш вазифаси кўндаланг бўлиб туради.

Қўйилмани мато сатҳида чиройли жойлаштира олиш, яланғоч қоматни пластик ҳолатини моҳиронатасвирлаш ҳамда ранг ва тусда қўйилмани яхлитлигига эришиш керак. Қоматнинг орқа деворида осиғлиқ турган асар ва хонадаги бошқа деталлар маромига етказиб тасвирлаш ва шу орқали интерьердаги ҳавони сездириш рассомдан катта малакани талаб этади. Бунинг учун рассом доим изланиши, ўқиши, ўрганиши зарурдир.    

 

 

Я. Салпинкиди. «Яланғоч Вика».

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Фойдаланилган адабиётлар

 

1.      Абдуллаев Н.У.  «Санъат тарихи» - 2/1 Тошкент;  Санъат, 2001.

2.      Абдураҳмонов Г.М. Композиция. - Тошкент, 2003.

3.  Абдирасилов С., Толипов Н., Орипова НРангтасвир. Т.: Ўзбекистон, 2006.

4.  Абдирасилов С.Ф. Тасвирий санъат атамалари.  Т., 2003.

5.  Беда Г.В.  Живопись. М., Искусство, 1971.

6. Бойметов Б., Абдирасилов С. Чизматасвир.Т.: Ғ.Ғулом нашриёт - матбаа ижодий уйи, 2004.

7.  Кузин В.С.  Наброски и зарисовки. - М.: 1970.

8.  Маслов Н.Я.  Пленэр. М.: Просвешение, 1984.

9.  Рахметов С. Дастгоҳли рангтасвирда композиция асослари. Т.: Шарқ, 2007.

10. Шорохов Е.В.  Основы композиции - М.: Просвешение, 1976.

10. Эгамов А.   Композиция асослари. – Т.:  Санъат, 2005.

11. Эгамбердиев А. Жанровая живопись Узбекистана. Т.:Санъат ва адабиёт, 1989.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Дастгоҳли рангтасвирга оид терминларни

қисқача изоҳли луғати

«А»

АБАК (лот. abаh - тахта) – антик меъморчилик (дорика ва ионика) ордерлари колоннасидаги капител устун қошиннинг юқори қисмини ташкил этувчи тош тахта. У антаблементни кўтариб туради. Абак одатда квадрат шаклида, унинг чекка қисмлари тўғри ёки бир оз ботиқ  ҳолда бўлади. Коринф ордерларида эса абак кўпинча ёйсимон тахта усулида ишлатилган.

АБРИС (немисча – abriss – чизиқ, хомаки расм) – калька, ўта юпқа материалларга тушириладиган контур тасвир. Абрис кўп рангли асар оригиналининг тус ва ранглари чегарасини аниқлайди.

АБСТРАКТ САНЪАТ /лотинча abstractus/ – тасвирий санъатда XIX- аср охири XX - асрнинг бошларида формалиcтик йўналишлар асосида ҳосил бўлган оқимлардан бири. Абстракционист рассомлар борлиқ дунёни ва буюмлар шакли-шамойилини инкор этиб, уларнинг асл кўринишини бузиб тасвирлашга ҳаракат қилганлар.

АБСТРАКЦИОНИЗМ (лотинча – abstractio –мавҳумлик). Бу оқим ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларида пайдо бўлди. Рус рассомлари В.В.Кондинсий ва К.С.Малевич, голланд рассоми П.Мондриан, француз рассоми Р.Делонелар, унинг асосчиларидир. Абстракционизм реал борликни акс эттиришдан воз кечувчи ва бадиий асарлари ҳар хил доғ ва чизиқлар, ҳайкалтарошликда беўхшов конструкциялардан иборат ва миллий шакл ва анъаналарнинг санъатдаги ижтимоий моҳиятини инкор этиб, эстетик дидни дағаллаштиради ҳамда кишиларни табиатга ва ижтимоий ҳаётдаги гўзалликни билишдан ва ундан баҳраманд бўлишдан маҳрум этади.

АВТОГРАВЮРА (юнон. autos - ўзим ва франц. gravure) - ўймакорлик. Нақш чизишда муаллифнинг ўз қўли билан ёғоч, линолеум ёки металлга ўйиб ишланган ва ундан қолип сифатида фойдаланиб чоп қилинган нусхаси. Ёғоч автогравюраларидан китобларга расмлар тайёрлашда, линолеум ва металл автогравюраларидан эса алоҳида нусхалар чоп этишда фойдаланилади.

АВТОЛИТОГРАФИЯ (юнон. autos - ўзим. litos – тош, grapho ёзаман, чизаман). Литографиянинг ишлаш усулларидан бири. Бунда рассом ўз ғоясини дастлаб тошга ўйиб, сўнг ундан қоғоз сатҳига туширади. Рассомнинг ўзи томонидан қоғозга туширилган сурат ҳам автолитография деб юритилади.

АВТОПОРТРЕТ (юнон. autos - ўз, франц. portrait - тасвир) Портрет жанрининг бир тури. Автопортретда рассом ёки ҳайкалтарош ўзини ўзи тасвирлайди. Ўзбекистон рассомларидан А.Волков, Л.Насриддинов, А.Сиддиқий, Б.Ҳамдамий, А.Абдуллаевлар қатор автопортретлар яратган.

АКАДЕМИЗМ - Қадимги дунё ва Уйғониш даври санъати шаклларига тақлид этишга асосланган, буржуа бадиий академияларида расмийлашган догматик оқим. Академизм классик метод ва сюжетларни асосий шарт қилиб қўйиб, санъатдан замонавийликни четлаштирди. Академизмнинг қадимий анъаналарга ва юксак маданийликка таяниши, таълимотнинг кучли томонларидан биридир.

АКАДЕМИЯ – (юнон. Akademia – Афина яқинида жойлашган, юнонларнинг афсонавий қаҳрамони Академ исмли билан аталган жой номи) –санъатни ривожлантиришга қаратилган олий илмий муассаса. Бу ном тарихи милоддан, аввал, IV асрда Қадимги Юнонистон ва Платон (Афлотун)нинг идеалистик фалсафий мактабига асос солинишидан бошланади. Хирот миниатюра расмлар мактабини Ўрта аср Шарқида давлат томонидан таъсис этилган биринчи бадиий академия деб ҳисоблаш мумкин. (Беҳзод шу академиянинг энг йирик вакилидир).

АКАНТ – айиқтовон, катта баргли чиройли ўсимлик. Айиқтовон баргларининг шакллари рассомлар томонидан классик нақшларнинг асоси сифатида кенг фойдаланилган.

АКВАРЕЛЬ – (итал. acguerello) – сувда эрувчи бўёқлар. Бу  бўёқларнинг ажойиб хусусияти бўёқ қатламларининг тиниқлиги ва майинли-гидир. Акварелда оқ ранг бўлмайди, унинг ўрнида бўёқларнинг тиниқ ва юпқа қатлами тагидан кўринадиган ёки бўялмай қолган қоІознинг ранги хизмат қилади. Ўзбекистонда акварель санъати ривожини Б.Ҳамдамий, Ў.Тансиқбоев, Г.Шевяков, Г.Чиганов, К.Чипраков, К.Кайдаловлар томони-дан яратилган ажойиб асарларда кўриш мумкин.

АКСЕССУАР – буюм, нарса.

АЛЬФРЕСКО – деворий расм ишлаш усулларидан бир тури бўлиб, нам шувоқ устига сувда қорилган бўёқлар билан ишланадиган деворий тасвир. Бу қадимги рус санъатида кенг қўлланилган.

АЛЛЕГОРИЯ (юнон. аllegorio – киноя, мажоз) – мавҳум тушунчаларнинг асосий томонларини аниі образ шаклида ёрқин намоён қилувчи бадиий тасвир усули. Аллегория санъат тарихида кенг фойдаланилган ва ҳозирги замон санъатида ҳам ишлатилади. Масалан, Волгоградда ўрнатилган ёдгорлик қилич кўтарган аёл ҳайкали – ғалаба аллегорияси.

АЛЛА-ПРИМА итал. («а-ля прима»). Тасвирий санъатда, хусусан, рангтасвирда «намлигича ёзиш» - (живопись по-сырому) усулини англатади.

АЛЬБОМ (фран. Albut, лот.  авит. – хат ёзадиган оқ тахтача) расм чизиладиган, шеър, хотиралар ва автографлар ёзиладиган муқовали дафтар.

АМАЛИЙ ГРАФИКА – графика санъати турларидан бири. Турли хилдаги табрик хатлари, маркалар, этикеткалар - ширинликларни ўрайдиган қоғозларни безаш санъати.

АНИМАЛИСТ (лот. аnimal - ҳайвон) – ҳайвон ва жониворлар акс эттирилган расм, сурат, ҳайкаллар бўйича мутахассис рассом, ҳайкалтарош. Ўзбекистонда рассом Б.Жуков; ҳайкалтарош Д.Милеев, П.Иванов ва М.Ивановлар ижодий ишлари, Самарқандлик У.Жўрақулов, Ғиждувон туманининг Ўба қишлоғида яшовчи Хамро Раҳимоваларнинг ўзбек миллий анъаналари заминида яратган сопол ҳайкалчалари ҳам анималистика жанрига мансуб.

АНИМАЛ ЖАНР - ҳайвонот дунёсини, жониворларни тасвирловчи тасвирий санъат тури.

АНСАМБЛЬ (франц. еnsemble – бирлик, уйғунлик, оҳангдошлик) – архитектурада – бир хилдаги архитектура композициясини ташкил этувчи иморатлар йиғиндиси. Тасвирий санъатда бадиий асарнинг ғоявий етуклигини, баркамоллигини англатади. Ўзаро мос ва уйІун қисмларни  бирлаштириш  орқали ҳосил бўлган бир бутун нарса ёки айрим бадиий асарга нисбатан ҳам қўлланилади. Бунга – Тошкент метроси безакларидаги меъморчилик, наққошлик, ҳайкалторошлик ва рангтасвир санъатларининг уйғунлиги мисол бўлади.

АНТАБЛЕМЕНТ (франц. entablement – стол, тахта) – бинонинг юқориси, классик архитектура ордерларининг колонна тепасида жойлашган ажралмас қисми. Уч қисмдан иборат. Кўтариб турувчи – архитрав, фриз ва карниз.

АНТИНОЙ – эрамизнинг 130 йилда туғилган. Юнон императори Адриан даври. Ўлимидан сўнг илоҳийлантирилган ўспирин.

АПОЛЛОН – юнон афсонасига кўра Зевс худосининг ўғли. Аполлон Бельведерский эрамиздан олдин 4-асрда машҳур ҳайкалтарош Леохар томонидан ишланган.

АППЛИКАЦИЯ – (лот. аpplicatio - ёпиштириш) – газлама, қоғоз ва бошқа материалларга ранг-баранг газлама, қоғоз бўлаклари, тери тикиш ёки донли ўсимликлар пояларини елимлаш йўли билан нақш тузиб, бадиий тасвир яратиш.

АРКА – (лот. аrcus – ёй, эгма) – бино деворларидаги дераза ва эшик ўринларининг юқори қисмига ёки кўприк таянчларига қўйиладиган ёйсимон қурилма.

АРКАДА – устунларга тиралган ҳар хил хажм ва шаклдаги аркалар қатори.

АРХИТЕКТОНИКА – мутаносиблик.

АРХИТЕКТУРА - қурилиш санъати, меъморчилик, иншоот-ларни лойиҳалаш илми. Масалан, Самарқанд архитектураси.

АСОСИЙ РАНГЛАР – рассомликда асосий деб қабул қилинган учта ранг - қизил, сариқ ва кўк.

АТРИБУТ – (лот. аttribuo - бағишлайман) – санъатда – шахс, қаҳрамон илохнинг энг муҳим моддий аломати. Масалан, антик санъатда геракл атрибути – гурзи.

АФИША – (франц. affiche - эълон) Спектакль, концерт ва бошқа маданий тадбирлар, томошалар, тўғрисида ҳабар берувчи махсус эълон.

АХРОМАТИК РАНГ– (юнон. аchrimatos - рангсиз) бу ранглар бир биридан ёруғлик куч билан фарқ қиладилар. Ахроматик рангларга оқ, қора ва кул рангнинг барча туслари киради.

АХТА – хитой қоғози.

«Б»

БАДИИЙ АКАДЕМИЯ– тасвирий санъатнинг энг йирик намоянда-лари уюшмаси, санъат масалалари билан шуғулланувчи илмий назорат маркази – муассаса, олий бадиий ўқув юрти. Биринчи «академия» ХVI асрда Италияда вужудга келган.

БАДИИЙ ҚУРИШ - ЯСАШ (лот. коnstriuktio - қурилиш). Турли материаллардан (рангли картон қоғозлар, ёғоч, ташландиқ материаллар, табиий материаллар, махсус қуриш - ясаш тўпламлари ва шу кабилар) ҳар хил ўйинчоқлар ясаш фаолиятлари тушунилади.

БАДИИЙ УМУМИЙЛИК - рассомнинг объектив ҳаққонийликни солиштириш, муҳокама қилиш хусусияти. Тасвирий санъат асари ўзининг такрорланмаслигини сақлаган ҳолда умумийликни акс эттирилиш натижасидир.

БАДИИЙ МЕРОС – авлодлар учун қадимдан қолган санъат асарлари.

БАДИИЙ УСЛУБ – санъатда қўлланиладиган усул.

БАДИИЙ ОБРАЗ (қиёфа) – борлиққа томошабиннинг қараши. Бадиий образ яратиш жисмларнинг индивидуал такрорланмас табиатининг чегарасида жисмнинг маълум томонларини аниқлаган ҳолда ўзига хосликка чамбарчас боғлиқ. Маълумки, инсонни тасвирлашда рассом нафақат реалистик тарзда объектив образни акс эттиради, балки унинг ҳис-ҳаяжонини, ички кечинмалари ва характерини ифодалайди. Шунинг учун рангтасвирдаги бадиий қиёфа фақатгина тасвирнинг айнан чизиқларидан иборат эмас, унинг ички шодлик ҳаяжонининг ҳам аҳамияти каттадир. Ҳар бир қиёфа - бу объектив борлиқнинг ва рассомнинг эстетик ҳиссиётлари, тасвирга нисбатан туйғулари, индивидуаллиги, унга бўлган муносабати, диди ва усули биргаликда ҳақиқий тасвирланиши керак

БАРБИЗОН МАКТАБИ - франциядаги Фонтебло яқинида жойлашган Барбизон қишлоғи номи билан аталган. У ерда бир гуруҳ рассомлар ижодининг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, бадиий мактаб йўналиши каби тан олинган. Бу гуруҳда Т.Руссо, Ж.Дюпре, Диаз, К.Тройон, Ш.Ф.Добиньи ва бошқа рассомлар ижод қилишган. XIX асрнинг 30-60 йилларида бу гуруҳ рассомлар ижоди ўша даврда расмий академизм санъатидан фарқлироқ бўлган, лекин XVII аср Голландия – манзара жанри анъаналарига суянган ҳолда ўз асарларида табиат кўринишларини содда, лирик, бежирим композицияларда ифода этган.  

БАРЕЛЬЕФ /французча bas-relief – паст, бўртма рельеф маъносида/ - ҳайкалтарошлик санъатидаги бир тур бўлиб, турли  ҳажмга эга бўлган бино безаклари, инсон портретлари ва қоматларини /асосан турли хил тошлар, металлар, қурилиш материалларидан кенг қўлланиладиган гипсга/ ўйиб ишлаш йўли билан бажарилади.

Ушбу санъатда икки хил рельеф мавжуд бўлиб, тасвирланаётган буюм ёки инсон қиёфаси ҳажмига нисбатан ярмигача ўйиб ишланган бўлса, бундай тасвир барельеф деб аталади. Агарда юқоридаги санаб ўтилган тасвирлар асосий юзадан ўз ҳажмининг ярмисидан зиёд тасвирланса /ўйиб ишланган бўлса/ бундай ҳолда у горельеф деб юритилади.

Қадимги Миср давлатида юқори малакали рассом-ҳайкалтарошлар қимматбаҳо тошларга жуда кичик ҳажмга эга бўлган тасвирларни ғоят юксак дид билан бажарганлар. Бундай қимматбаҳо тошларга асосан ўша даврнинг ҳукмдорлари ва уларнинг авлодлари тасвири моҳирона ўйиб ишланган.

Бизнинг  давримизда рельефлар билан улуғ кишилар яшаб ижод этган уйларнинг пештахталарида уларнинг портретлари тасвирланади ҳамда, театр, музей, санъат саройларига бадиий безак беришда кенг қўлланилади. Бундай безаклар асосан мармар, бронза, гипс материалларидан ишланади.

БИСТР – қаламтасвир тури.

БИСКВИТ – сирланмаган чинни, сирланмаган чиннидан ишланган буюм, ҳайкалчалар ва ҳ.к.

БЬЕНАЛЕ – икки йилда бир марта бўладиган кўргазма.

БОШ БЕЗАК – китобларнинг ички безаги.

БОҒДОД МИНИАТЮРАСИ - араб-месопотамия миниатюраси – X-XIII асрларда араб қўлёзмаларига ишланган расм ва безаклар, ўша замондаги араб тасвирий санъатининг ривожланган тури. Ўрта асрларга тегишли қўлёзма китобларга ишланган миниатюралар бизгача кам етиб келган. Улар орасида Диоскориднинг «Фармакология»си диққатга сазовор. Бу китобдаги миниатюраларни мусаввир Аюдуллох ибн Фазл яратган. Расмлар қизил ва тўқ кўк рангларда ишланган. Суратларда шартли ва рамзий белгилар мавжуд. Ўрта асрлар араб ёзувчилари «Мақомат»ларига кўп миниатюралар ишланган. Асарда бош қаҳрамон - шоир Абу Зайд саргузаштлари, халифанинг тантанали қабули, олимлар анжумани, карвоннинг йўлда дам олиши, байрам маросими, денгиздаги кема тасвирланган. «Макомат» қўлёзмасининг бир неча нусхаси бизгача етиб келган. Мусаввур Яҳё ибн Махмуд безаган қўлёзмадаги расмлар(Парижда сақланади). Асарда тасвирланаётган воқеалар мазмунини очиб бериш, одамларнинг ўзаро муносабатларини кўрсатишга ҳизмат қилган. Боғдод миниатюрасининг бадиий услуби содда, расмларда майда ва иккинчи даражали бўлаклар йўқ.

БАГЕТ портрет, расм ва шу кабилар солинадиган тўрт бурчакли мослама.

БАРЕЛЬЕФ (франц. bas-relief) паст рельеф– ҳайкалтарошликда рельеф тури – текис юзадан кўтарилиб турадиган, тасвирлар қалинлигининг ярмидан ками бўртиб чиққан бўлади. Танга, медаль ва значоклар бунга мисол бўла олади.

БАРОККО (итал. вarocco – жимжимадор, ажиб, ғалати маъносида) XVII-XVIII асрларда бир қатор Европа мамлакатларида пайдо бўлган меъморчилик, ҳайкалтарошлик ва тасвирий санъат услуби.

БАТАЛ ЖАНРИ – (франц. bataille – жанг, уриш) – тасвирий санъатнинг жанг, уруш манзараларини акс эттирувчи тури. Асарларда, асосан тарихий аҳамиятга эга бўлган жанг эпизодлари тасвирланади. Ўрта асрларда китобларга ишланган анчагина миниатюралар ҳам баталия жанрига мансуб. (Мухаммад Мурод, Самарқандий, Беҳзод ижодида) П.Беньков, В.И.Уфимцев, С.Ф.Абдуллаев, О.Татевосян ва бошқа рассомлар баталия жанрининг тараққиётига катта ҳисса қўшдилар.

БЕЗАК – бирор нарсага ишланган нақш, зийнат, пардоз.

БРИНЖДАН – бронзадан ясалган ҳайкал, буюмлар.

БУХОРО МИНИАТЮРА МАКТАБИ - Марказий Осиёда таркиб топган миниатюра йўналишларидан бири /14-17 аср/. Бухоро миниатюра мактабининг йирик вакили «умдат ул мусаввир» номини олган Жахонгир Бухорий Пир Саид Ахмад Табризийнинг устози бўлган, Табризийдан эса Камолиддин Бехзод таълим олган. Бухоро миниатюра рассомлиги анъаналари Хирот классик миниатюра рассомлиги мактабининг ташкил топишига таъсир этган. ХVIVII асрларда Бухорода миниатюра санъати етук даври кечади. /Абдулла, Махмуд Музаҳҳиб каби машҳур рассомлар шу даврда ижод қилганлар/.

ХIХ асрнинг иккинчи ярмида Аҳмад Дониш кўп миниатюралар яратади. Бухоролик уста Наби Ҳафизов 20 йилларда миниатюра санъати асосида плакатлар ишлаган. Уста Насриддин Поччаев эса миниатюра санъати анъаналарини 40– йилларгача давом эттирган. Бухоро миниатюра-ларидаги бўёқларнинг ранги тиниқ ва ёрқин, воқеа ва ҳодисалар ифодаси содда, баъзи асарларда ХIVV асрлар Ўрта Осиё миниатюраларининг таъсири бор. Кишиларнинг қиёфаси, кийимлари ва уй-рўзғор буюмлари Ўрта Осиёга хос. Миниатюра бутун сахифани қоплайди. Уларда турли иморатлар, пештоқлар афсонавий табиат манзаралари фонида тасвирланади. Тасвирлар кўпинча баланд тепалик билан тугалланади, осмон мовий ёки олтин рангда. Гул ва майсалар, бодомзор ва шафтолизорлар ранг-баранг тошлар орасидан ўтган ариқлардаги сув кумуш рангда. Асосий қахрамонлардан ташқари, сарой амалдорлари, хизматкорлар ҳам жой олиб, улар бўлаётган воқеага гўё томошабин каби қараб турадилар.

БУКЛЕТ – таҳлам нашр, рассом, ҳайкалтарош ишлари, кўргазма ёки бирор бадиий асарнинг қисқача тафсилоти, бу яхлит бир варақ қоғоз бўлиб, бир неча марта букланган ҳолда бўлади.

БЎЁҚ – рассомлар ва айрим шахслар томонидан рангтасвир асарларини яратишда ва бадиий безак ишларида ишлатиладиган махсус турли рангдаги қоришма.

БЮСТ – (лот. Вustun - куйдириш жойи, франц - қабр устига қўйиладиган ҳайкал) – одамнинг кўкракдан юқори қисмини тасвирлайдиган ҳайкал. Портрет ҳайкалтарошлигининг қадимдан (Миср, Юнонистон, Римда) маълум бир тури. Тошкентдаги «Шеърият бўстони»да Бобур ва Нодира, Фурқат ва Ҳамза, А.Қодирий ва Ғ.Ғулом, А.Пушкин ва бошқаларнинг бюстлари ўрнатилган. Ўзбек ҳайкалтарошларидан А.Аҳмедов, Қ.Салохид-динов, Х.Хусниддинхўжаевлар ҳам кўп бюстлар яратган.

«В»

ВАТМАН - ватман қоғоз, чизма ва расм чизиш учун ишлатиладиган юқори навли қалин оқ қоғоз.

ВАРАХША - Бухоро яқинидаги жой. Бу ерда III-IV асрларда сарой қурилган, унинг деворига бўртма ганч нақшлар ишлашган. Нақшлар одамлар бошини, ҳайвонлар, қушлар, балиқлар ва ҳар хил ўсимликлар шаклини ифодалаган бўлиб, улар жуда жонли ва таъсирли чиққан. Варахша саройининг деворларида бўёқ расмлар бўлиб, улар биринчи асрлардаги ҳинд-эрон услубида талқин қилинган мифологик воқеаларни акс эттирган.

ВЕРНИСАЖ – кўргазманинг очилиши. Дастлаб кўргазмадан олдин рангтасвир асарлари сатҳига лок бериш деган маънони билдирган. Бундай одатни француз рассомлари бошлаб беришган эди.

ВИТРАЖ - (французча vitva – дераза ойнаси) ойнадан ёки ёруғлик ўтказувчи бошқа материаллардан қилинган рангли расм ёки нақшли композиция. Дераза, баъзан эшик ойнаси ўрнида фойдаланилади. Витраж нақшли ёки расмлари унга ёруғлик тушганда кўринади. Витраж X асрда пайдо бўлган. Авваллари витраж турли шакллардаги - рангли ойна парчаларини бир-бирига қўрғошин хошия ёрдамида улаш йўли билан ишланган. Витражлар архитектурада декоратив элемент сифатида ҳам фойдаланилади. Тошкентда витраж намуналарини «Гулистон» ресторани залида кўриш мумкин.

ВИТРИНА – китоблар, экспонатлар, турли буюмларнинг намуналари қўйилган ойнаванд жавон, дераза ва ҳар хил ойнаванд қутилар.

                                 

«Г»

ГАЛЕРЕЯ - (франц. galeril) – турар жой, жамоат, маъмурий ва маиший бинолар ичидаги узун, тор йўлак жой. Бинонинг бир томонига тақаб солингани учун ойнаванд ёки пешайвон қилиб қурилади. Ўрта асрларда сарой ва уйларнинг расм ва ҳайкаллар билан безатилган йўлаклари.

ГАММА – ранг гаммаси маъносида, рангнинг турли туслари, масалан, илиқ ва совуқ ранг туслари.

ГАНЧКОРЛИК – амалий безак санъатининг кенг тарқалган тури, ўймакорлик тармоғи. Ганчкорлик қадимги саньатлардан бири. Ўйма ганчлар, асосан биноларнинг ички қисмидаги деворлар, намоён, тахмон, токча, жонивонларнинг юқориси шарофалар ва бошқа жойларни безашда ишлатилади. Ганчкорликда ўйма нақш металл кесиклар воситасида ишланади. ¤йилган нақшнинг юзи гул ганч билан пардозланади. Пардознинг турлари чок пардоз, пах пардоз, лўла пардоз ва табақа пардозлардир. Ганчкорлик саньатида ҳам тарихан бир неча мустақил мактаб - Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Фарғона, Тошкент, Хива мактаблари ташкил топган. Таниқли халқ усталари - Уста Ширин Мурод, Тошпўлат Арслонқулов, Қули Жалилов, Рашид Жалилов, Шамсиддин Fофуров, Усмон Икромов, Махмуд Усмонов, каби етук ганчкор усталар самарали ижод қилганлар.

ГЕММА – (лотн. gемма-марварид) - ўйма тасвирли тош. Икки хил бўлади: тасвири ўйиб ишланган - интамит (мил. аввал 4 минг йиллик) ва бўртма тасвирли-камея (мил. аввал 4 - аср). Гемма айни вақтда муҳр, тумор, безак буюми сифатида ҳам қўлланилган. Гемма ясаш иши тош ўймакорлиги саньатига киради.

ГЛАЗУРЬ – сир, сирбўёқ.

ГЛИПТИКА (юнон. gliptiке, глифо – кесаман) - асл тошлар ўймакорлиги санъати. Яқин Шарқда мил. ав. IV асрдан тош  сиртига бўртма нақшлар тушириш кенг тарқалган. Уйғониш даврида, айниқса ХVIIIIХ аср классицизм даврида Оврўпа, жумладан Россия тараққий этган. ХIХ-аср охирларидан Глиптика ўзининг амалий аҳамиятини йўқотиб, санъатнинг мустақил тури сифатида ривожланишдан тўхтади. Айрим сангтарош усталари глиптикани заргарлик санъатининг бир кўриниши сифатида қайта тиклаш учун тажриба ишларини олиб боришмоқда.

ГОБЕЛЕН - безак газлама. Гобеленлар турли рангдаги жун, ипак, пахта, баъзан зар иплардан махсус тўқув дастгоҳларида тўқилади. Ҳар хил йўғонликдаги иплардан тўқилгани сабабли, гобеленнинг сирти ғадир-будур бўлади. Гобелен сиртига безаклар туширилади. Гобелен илгари қўлда тўқиларди. ХIХ асрдан бошлаб механик усулда тўқила бошлади.

ГОРЕЛЬЕФ /франц. хоут-релеф/ - бўртма ҳайкал ёки нақш. Ҳайкал  ёки нақш - гулнинг ярмидан кўпи бўртиб чиққан бўлади.

ГОРИЗОНТ (уфқ текислиги), (юнон. gоrisоnt-чеклайман) - перспектива назариясида шартли равишда қабул қилинган текислик, очиқ ва текис ерда кўринадиган қисми. Дала манзарасида ер билан осмоннинг «туташиш» жойидан ўтадиган чизиқ горизонт чизиғи дейилади. Горизонт доира шаклида бўлиб, кузатувчи ўзини шу доиранинг марказида тургандек ҳис қилади, баландга кўтарилган сари горизонт кенгая боради. Картинада горизонт чизиғининг пастроқ ёки юқорироқдан олиниши тасвирланаётган нарсаларнинг туриш ҳолатига боғлиқ. Горизонт чизиғи картина ўртасининг пастроғидан ўтса, нарсалар таъсирли, ҳашаматли, баҳайбат бўлиб кўринади. Шаҳар манзарасида эса бу чизиқ трамвай изларининг, кўча четларининг ва йўлкаларнинг, бир хил баландликдаги уйлар ёки симёғоч-ларнинг қисқариб -торайиб, битта нуқтада «учрашиш» жойидан ўтади.

ГОТИКА - готика услуби, асосан, Ғарбий Оврўпа мамлакатлари саньатида ХII-асрдан вужудга келган, бадиий услубнинг шартли номи /Германиядаги готлар қабиласи номидан олинган/. Ўзига хос жиҳатлари биноларнинг синчлари устунлардан ва улар устига йўниб ўрнатилган ариқлардан иборат экани, биноларнинг баланд ва кенг бўлиши, девор ўрнида устунлардан фойдаланилгани, бу устунлар орасига улкан деразалар ўрнатилгани бино ичининг ёруғ бўлишини таъминлайди.

ГРАВЮРА /франц. grаvеr- ўйиш/ - графика тури. Гравюра металл, ёғоч, линолеум, тош ва бошқаларга махсус асбоблар ёки кимёвий воситалар орқали бўртма ёки ўйма қилиб тайёрланади. Гравюранинг ажойиб намуналарини Ўзбекистонда В.Е.Кайдалов, К.Башаров, Н.Холиков, В.Паршин, Г.И.Чиганов, А.Н.Циглинцев ва бошк. Гравюра усулида бир қанча асарлар яратганлар.

ГРАФИКА /юнон.grаfiкus - тасвирланган, акс эттирилган/ - тасвирий саньат тури. Унга оддий қора қаламда чизилган сурат, мазмунли расм, плакат, маркалар ва шу кабилар киради. Графика саньати асарлари ҳажм жиҳатдан унча бўлмайди ва кўпинча қоғозда бажарилади. Графика тўрт турга бўлинади: дастгоҳли графика, газета-журнал графикаси, плакат ва амалий (саноат) графикаси.

Графика санъати қадимда ҳайкалтарошлик ва амалий санъат турлари билан биргаликда ривожланиб, уларнинг асосини ташкил этган. Графиканинг юксак намуналари антик даврдаги кишилар эҳтиёжида ишлатиладиган турли хил буюмларда ўзининг чизиқли, рангли тасвирлари билан хизмат қилган.

Мустақил санъат сифатида графика ХV аср охири ва ХVI аср бошларидан буён тараққий этиб келмоқда. Тарихий ривожланиш жараёнида графика санъатига рангли бўёқлар кириб келди ва акварель, пастель, гуашь кабилар бевосита алоқадор бўлиб қолди. Шунинг учун ушбу материаллар асосида бажарилган асарлар ҳам графика санъат турига киради.

Вазифаси ва мазмунига қараб графика дастгоҳли бўлимга бўлинади (бажариш жараёнида бадиий матнлар билан боғланиш); китобни иллюстратив бадиий безаш учун қўлланилади; плакат тасвирий санъатнинг жуда кўп кўринишларини ўз ичига олади, сиёсий масалаларни бадиий усуллар билан бажариш, тарғибот, бадиий-ишлаб чиқаришларни ёки амалий (этикетлар, ёрлиқлар, почта маркалари) кабиларни ўз ичига олади.

ГРИЗАЙЛЬ /франц. grisаlе, gris - кулранг сўзидан/ - бир ранг билан турли /оч, тўқ, ним ранг қилиб/, кўпинча кул ранг бўёқда яратилган расм. Асосан деворий расмлар рельефли бўлиб кўриниши учун шу тарзда ишланади.

ГРОТЕСК /итал. grоttа - ғор/ - кишилар ва нарсаларнинг фантастли тарзда қинғир-қийшиқ қилиб кулгили тарзда яратилган тасвир.

ГУАШЬ - /франц. guuischе, итал. guаccо– сув бўёғи/ - елим ва белила аралаштирилиб, сувга қорилган бўёқ ва шу бўёқ билан ишланган рассомлик асарлари. Ишлатиш йўллари жиҳатидан гуашь акварель бўёқларнинг юмшоқ хилларига ўхшасада, белила қўшилганлиги, бўёқ қатламининг қалинлиги ва хиралиги билан акварелдан фарқ қилади.

 

«Д»

ДАСТГОҲЛИ САНЪАТ – тасвирий санъатнинг бир тури, санъат асарларини махсус дастгоҳларга (мольберт) ўрнатиб ишлашган.

ДАСТГОҲЛИ РАНГТАСВИР ЖАМИЯТИ – П.Вильямс, А.Дейнека, Ю.Пименов, Д.Штерберг каби рассомлар томонидан тузилган бу гуруҳ ҳаётдаги янгиликларни илғор бадиий воситалар ёрдамида ифодалаб, фаол инқилобий санъат асарлари яратишни мақсад қилиб қўйган ва рангтасвирнинг ифодали воситалари тараққиётига аҳамият бериб келганлар.

ДЕВОРИЙ РАНГТАСВИР - кўпинча деворларга катта ўлчамларда ишланадиган тасвирлар.

ДИОРАМА - /юнон. diа-орқали, орама-кўриниш, манзара/. Рассомлик-нинг бир тури. Бунда тасвир нур ўтказадиган материал /нафис мато, хира ойна ва ш.к./ сиртига чизилади. Фонда асосий тасвир чизилиб, олд томонда бутафория жиҳозлари /кишиларнинг фигуралари, турли хил мева ва ҳ.к./ қўйилган катта расмнинг бир тури. Диорама панорамадан уфқнинг бир қисми акс эттирилганлиги билан фарқланади. Катта диорамалар махсус кўрилган биноларда бўлади.

ДИЗАЙН - кундалик ҳаёт, турмушда ишлатиладиган буюмлар, кийим-кечак, асбоб-ускуна, идиш-товоқ, мебель ва шунга ўхшаш нарсаларни қулай, чиройли шакл ва рангини, янги шакл-шамойил яратиш санъати.

ДИПТИХ - /юнон. diptiкоs– икки қават, буклама/. Бир мавзуда бўлиб, бир - бирининг мазмунини тўлдирадиган икки картина.

 

«Ё»

ЁДГОРЛИК - қалъа, девор, мозор, бино, ибтидоий одамлар яшаб ўтган маконлардир. Санъатда тарихий шахсларга атаб қўйилган ҳайкал тарихий воқеаларни эслатиб турувчи монументал ҳайкалтарошлик асари.

ЁРУFЛИК ВА СОЯ – нарсаларнинг шаклини ва ҳажмини туғри бажаришда ёруғ ва соя қонунлари муҳим аҳамиятга эга. Ёруғлик ва соя мажмуаси қуйидаги: ёруғлик, ярим соя, соя, рефлекс, шуъла.

Ёруғлик - буюм юзасидаги тик тушувчи қуёш ёки сунъий ёритгичлар нурлари.

  Ярим соя - нарса юзига қияроқ равишда тушувчи ёруғлиқ.                       

Шахсий соя - нарсанинг ёритилган қисмининг орқа томонига ёруғлик нурлари тушмаган ери.

Рефлекс нарсаларда шахсий соянинг энг чеккасига унинг ёнидаги нарсадан ёки текисликдан акс этган нурлар билан ёритилган жой. Рефлекс нарсанинг ёритилган қисмидан тўқроқ кўринади.

Шуъла - нарсаларнинг ёруғ қисми ўртасидаги тиниқ оқ доғ ялтираши. Бу ҳолат шиша, чинни, никель-металл буюмларда кузатилади.

ЁFОЧ ЎЙМАКОРЛИГИ амалий безак санъатининг қадимий ва кенг тарқалган тури, ўймакорликнинг бир соҳаси. Ёғочни ўйиб, кесиб, чизиб, бўрттириб, тешиб, тахтача ёки ёғоч бўлакларини бир-бирига улаб ишланади. Асрлар мобайнида Ўзбекистон ҳудудидаги шаҳарларда ўзбек усталари турли-туман услуб ва усуллар яратганлар.

Ёғоч ўймакорлигининг ажойиб кўркам услубларида Тошкентдаги Темурийлар Тарихи музейи, Навоий музейи, жамоат ташкилотлари бино-ларини ва бошқаларни безатилган. Олимжон Қосимжонов, Сулаймон Хўжаев, Мақсуд Қосимов ва бошқа ўймакорлар шу санъат намоёндаларидир.   

 

«Ж»

ЖАНР - /франц.- тур, кўриниш/. Тасвирий санъатда жанр дейилганда, чегараланган мавзуни ўзида акс эттирадиган санъат асарлари тушунилади. Булар манзара - табиат кўринишлари, портрет - одам қиёфаси тасвири, натюрморт - мева, гул ва буюмлар тасвири ва ҳ.к. Мазмунли суратлар ҳам ўз навбатида таснифланади: тарихий, маиший, ҳарбий, анималистик, интерьер.

ЖИВОПИСЬ – рангтасвир.

ЖИГАРРАНГ – уни ихтиро этган машҳур рассом Ван Дейк номига мансуб бўлиб, одатда, Ван Дейк деб ҳам юритилади. Баъзи туркий халқлар «қўнғир» деб аташади.

ЖИЛВАДОР – рангдор. Рассомлар рангларнинг тасвирий ва ифодали воситаларидан маҳорат билан фойдаланиш асосида эришилади. 

 

«З»

ЗАРГАРЛИК - амалий саньатнинг Ўзбекистонда кенг тарқалган тури. Қимматбаҳо тош ва металлардан зийнатланиб ишланган буюмлар; ярим ой шаклидаги зираклар, нозик ўйма гулли зирак ва билагузуклар шулар жумласидагилар - саньат намунасидир.

ЗАРДЎЗЛИК - амалий саньатнинг бир тури бўлиб, Марказий Осиёда кенг тарқалган. Каштачилик саньатининг бир кўриниши. Ўтмишда зардўзлик билан эркаклар шуғулланганлар, зар ва кумуш иплар билан эркаклар тўни, салласи, дўппилари, пойафзаллари ва аёлларни кўйлак, камзул, этикча ва халтачаларига безак тикилган.

ЗАРҲАЛ ҲАРФ – китобнинг матн қисмидаги безатилган биринчи ҳарф.

ЗАСТАВКА - пешлавҳа, бошбезак. Китоб матнинг бошланиши ёки ҳар бўлимнинг олдидан қўйиладиган нақшли ёки сюжетли расм.

                                         

«И»

ИКОНА /юнон. икон - тасвир/ - диний рангтасвирнинг дастгоҳли асари. Християн динида худо/пайғамбар/ ва авлиёларнинг сажда қилиш учун ишланган расмлари рельефли тасвирлари.

ИКОНОГРАФИЯ – тасвир, расм ҳақида изоҳ ёки маълум шахс, ҳодиса воқеа, мавзу тасвирларини кўрсатувчи изоҳ ва уларни мунтазам равишда ўрганиш. 

ИЛИҚ РАНГ – оловни, қуёшни, чироғ ёруғини эслатувчи ранглар: қизил, сариқ, зарғалдоқ, малла каби ранглар туркуми киради. 

ИЛЛЮСТРАЦИЯ лотн. illuastratsion - ёритиш, кўргазмали тасвирлаш - китоб, журнал, газета матнига қўшимча тарзда бериладиган, уни тўлдиришга, матн маьлумотларини кўз ўнгида гавдалантиришга хизмат қиладиган сурат, расм, репродукция, шунингдек, картина, схема ва турли тасвирлар. Ўзбекистонда В.Кайдалов, Ч.Ахмаров, К.Башаров, Л.Абдуллаев ва бошқа рассомлар бу соҳада самарали ижод қилмоқда.

ИМПРЕССИОНИЗМ /франц. impressionisme–таассурот/-ХIХ асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошларида тасвирий саньатда пайдо бўлган оқим. К.Моненинг 1872 йилда яратилган «Таассурот. Чиқаётган қуёш» картинаси янги оқимнинг пайдо бўлишига асос бўлди. Импрессионист рассомлар /К.Мане, О.Ренуар, Э.Дега, К.Писсаро, А.Сислей, Б.Моризо ва б./ бевосита очиқ ҳавода картина устида ишлаб, табиат ва у билан органик боғлиқ бўлган инсон қиёфасидаги ўзгаришларни жонли бўёқлар воситасида тасвирлаш имконига эга бўлган. Рангтасвирчи рассомлардан ташқари ҳайкалтарошлар (О.Роден, М.Россо, П.П.Трубецкойлар) ҳам ижод этганлар.

ИНКРУСТАЦИЯ /лот. Inкrustаziо - қадаш / - буюм, биноларни бадиий безаш усулларидан бири. Ёғоч, тош, садаф, суяк ва  бошқаларни  қадаб,  ёпиштириб  нақш,  ёзув,  тасвир ҳосил  қилинади. Безатилаётган  материал  юзасига  бошқа  материал юзасига  бошқа материал ёки шу материалнинг бошқа ранглиси ўйиб қадалади.

ИНТАРСИЯ – инкрустациянинг бир тури бўлиб, улар ҳар хил рангли ёғочдан ишланадиган нақш, безак. 

ИНТЕРЬЕР франц. Intеriоr - ички - бадиий безалган ва жиҳозланган хонанинг ички кўриниши. Интерьернинг характери бино ичининг кўриниши, ҳажми, шакли, безак хили, ранги, маъноси ғояси ва бошқа билан аниқланади. Тошкентдаги кўп бинолар интерьери диққатга сазовор: Навоий номидаги, Давлат академик Катта театр биносининг вестибюлида Навоий «Хамса»си асосида ишланган панно.

                                                          

«К»

КАЛЛИГРАФ – Хаттот. Хуснихат қоидаларига риоя қилиб чиройли ёзадиган киши.

КАЛЛИГРАФИЯ /юнон. каllоs – чиройли ва ... графия/ - ҳарфларни чиройли ва аниқ қилиб ёзиш санъати. Каллиграфия, айниқса, Шарқ халқларида ривож топган. Араб ёзувида куфий, суло, тавқеъ, рикоъ, райҳоний, насҳ, таълиқ, настаълиқ каби услублар вужудга келганки, бу услублар ёзувни геометрик, ўсимликсимон нақшлар даражасига кўтарган, нафислаштирган. Каллиграфия санъати китоб безакларида, плакатлардагина кўзга ташланадиган бўлиб қолди. Чиройли ёзиш санъати хозир бошланғич синфларда ўқитувчи раҳбарлигида ўрганилади.

КАЛЬКА /франц. каlgu/ - чизмачиликда қўлланиладиган шаффоф қоғоз. Чизмадан тушь ва ёруғлик воситасида кўплаб нусха кўчириш учун махсус модда шимдирилган ҳамда каландрланган калька, қаламда нусха кўчириш учун эса каландрланмаган калька /шаффоф қоғоз/ ишлатилади.

КАНДАКОРЛИК қадимий амалий санъат тури, металл ўймакорлиги. ХIХ асрда Бухоро, Қўқон, Марғилон, Самарқанд, Тошкент, Шахрисабз, Хоразм кандакорлик мактаблари мавжуд.            

КАНОН – қонун.

КАОЛИН – чинни лой.

КАПИТЕЛЬ - Лонж-кала, - бош/ - устуннинг юқори қисмидаги безаги.

КАРАНДАШ - қалам ёғоч ёки пластмасса қобиқ ичига жойлаштирилган графитнинг ингичка таёқчаси. Карандаш ёрдамида ёзув ёзилади, расм чизилади, чизмалар чизишади. Карандаш иборасининг келиб чиқиши асло русча сўзидан эмас. «Кара» сўз қисми «қора», «даш»- «тош» маънони англатади.

КАРИКАТУРА (итал. Каriкаrе – бўрттириш) – ижтимоий сиёсий ва маиший мавзуда ҳажв ёки кулгили қилиб ишланган расм. Бирор воқеа  ёки шахсни танқид қилиш, аччиқ кулги туғдирадиган қилиб бўрттириб тасвирланади. Расмга қисқа мазмундор матн илова қилинади.

Тасвирий санъатда карикатура қадимдан мавжуд. Айниқса, Уйғониш даврида ривож топди (Леонардо да Винчи). Хозирги кунда карикатура ташвиқотнинг мухим воситаси. Ўзбекистонда карикатура ривожи, асосан, «Муштум» сатирик журнали фаолияти билан боғлиқ. М. Воробейчиков, А. Николаев, Д. Синицкий, Н. Леушин, Т. Муҳамедов, Н. Иброхимов ва бошқа-лар карикатуралари исрофгарчилик, хўжасизлик, порахўрлик, ароқхўрлик каби иллатларга қарши курашда муҳим аҳамиятга эга.

КАРТИНА - мустақил бадиий қийматга эга бўлган тасвирий саньат асари. Ромга тортилган мато, металл ёки ёғоч тахта, картон, қоғозга мойли бўёқ, акварель, пастель, гуашь, тушь, мум кабилар билан дастгоҳ (мольберт)га ўрнатиб ишланади. Бу итальянча «карта» сўзидан бўлиб, «қоғоз» деган маънони англатади. Картина сўзининг дастлабки маъноси – «нозик, чиройли, безатилган қоғоз».

КАШТА (форс - тож.- тортилган, чизилган) - амалий безак саньатининг энг қадимий ва кенг тарқалган тури. Кашта гули (нақши) қўлда (игна, илмоқли игна, илмоқли бигиз билан) ёки попоп машинасида, асосан, мато (бўз, чит, сатин, шойи, бахмал, мовут ва бошқа)  ва чармга (этик, махси, пичоқ қини, камар ва бошқа) тикилади. Матога тикилган кашта турлари: палак, сўзана, кирпеч, зардевор, гулкўрпа, чойшаб, парда, белбоғ ва бошқа бадиий буюмлар, шунингдек, дўппи, кўйлакка кашта тикилади.

КЕРАМИКА (юнон. kеrаmоs - лой) - махсус тупроқ билан турли минераллар аралашмасидаги лойни пишитиб, ундан тайёрланган ва кейин қаттиқ қиздириб ҳосил қилинган маҳсулот. Улардан рўзғорда (сопол ва чинни идишлар, буюмлар) кенг фойдаланилади. Тарихий манбалар Марказий Осиёда турли туман рангда сирланган сопол идишлар ХIII-XII асрларда кенг тарқалганини кўрсатади. Ўзбекистонинг турли туманларида Тошкент, Самарқанд, Фарғона вилоятининг Риштон қишлоқларида чинни, керамика заводлари ишлаб турибди.

КИТОБ БАДИИЙ БЕЗАГИ – китоб санъати. Қадимдан китоб тузиш иши билан турли ҳунар эгалари машҳур бўлганлар. Китобни саҳифаларини тайёрловчи ҳунарманд саҳҳоф ёки варроқ деб аталган. Жилдсоз чаримдан жилд ясаган. Тайёр қоғоз саҳифасига хаттот асар матнини кўчирган, лаввох эса унинг саҳифаларни рангли жадвал билан зийнатлаган. Китобнинг биринчи икки саҳифасига сарлавҳа /унвон/ ишланган. Унвон /титул/ нақшлар билан безалган, ундан кейин китоб тасвир тушириш керак бўлса, мусаввирга топширилган. Мусаввир олдин нозик чизиқлар билан суратни устихонини /композициясини/ чизган, сўнгра ранг берган.

КЛАССИК САНЪАТ – мумтоз санъат, кўп йиллар мобайнида халқ томонидан обрў қозониб, намуна сифатида қўлланилиб  келинаётган  мумтоз, биринчи даражали, намунали санъат.

КОЛОРИТ - /итальянча colorito, лотинча color – ранг, бўёқ маъносида/- тасвирий санъатда реал ҳаётни хаққоний акс эттириш учун ишлатиладиган рангларнинг ўзаро мутаносиблигини, нисбати. Рассом асарида ғояни, образни ифодалашда бўёқларга алоҳида аҳамият билан қарайдиган санъаткор колорист рассом деб аталади. Ўзбекистонлик рассомлардан Ў.Тансиқбоев, Н.Г.Карахан, З.М.Ковалевская, Ч.Ахмаров, М.Саидов ва бошқалар Ўзбекистон манзаралари, замон кишилари қиёфасини ифодалашда рангга алоҳида аҳамият берадилар.

КОНТРАСТ - /франц. коntrаstе – кескин зиддият/ Қора ранг оқ ранг олдида яна ҳам қорароқ кўринади; иссиқ нарсани сезиш кетидан совуққа сезгирлик кучаяди ва ҳ.к.

КОНТУР - /франц. коntоir/ предметнинг умумий шаклини тасвирловчи кўриниш, абрис, чизиқ.

КОРОПЛАСТИКА - ҳайкалтарошлик тури, сопол ҳайкалчалар, сопалак.

КОМПОЗИЦИЯ /лотинча composition – тузиш, қуриш маъносида/ - этюд ёки сурат қурилиши, қисмларининг мувофиқлиги. Натурани тасвирлашда: жисмларни танлаш ва кўриш, кўз қарашнинг энг мос нуқтасини топиш, ёруғлик, шакл ўлчамларини аниқлаш, композицион марказни пайдо қилиш ва унга асарнинг иккинчи даражали қисмларини бўйсиндиришдир.

Картина яратишда: мавзуни танлаш сюжет устида ишлаш, асар ўлчамини топиш, тасвирдаги шахсларни ички кечинмалари, бир-бирига бўлган муносабатлари, ҳолатлари, ҳаракатлари, маънодорлиги, оҳангдорликни қўллаш - булар ҳаммаси суратни композицион кўришнинг асосий қисмлари бўлиб, рассом  фикрини мақсадли бажарилишига хизмат қилади. Бундай композицияда ҳамма нарса ҳисобга олинади: жисмлар миқдори ва уларнинг вазни, оҳанги, перспектива, уфқ чизиғи ва тасвирга кўзнинг қараш нуқтаси, суратдаги бўёқ рангларининг бир-бирига мос келиши, уларнинг қараш йўналиши, жисмларнинг перспектив қисқариши, ёруғ соянинг тақсимланиши, ҳолати ва бошқалар.

КОНТУР /французча- kontour/- буюм шаклини акс эттирувчи чегара чизиқ.

КОНТУРТИТУЛ – китоб безагининг тури, сарлавҳадан олдин келадиган китоб варағининг номи.

КОНЦОВКА – сўнгги безак, китобларнинг бўлим, боб матнини охирида қўлланиладиган бадиий безак.

КСИЛОГРАФИЯ - /ксило-юнон. hilоn-ёғоч ва графия/ - ёғоч ўймакор-лигининг, гравюранинг энг кўп тарқалган, қадимий турларидан бири. Расмнинг /тасвир/ босиш /нашр этиш/ учун тайёрланадиган формаси /клишеси/ ёғочни ўйиб қўлда тайёрланади. Расм шакли /чизиқлари/ ёғоч тахта юзасида бўрттириб, тасвирдан ташқари барча қисми махсус пичоқ, искана билан ўйиб олинади. Матбаада бўёқ тахтанинг бўртиб қолган жойларига тегиб, улардан қоғозда тасвир ҳосил бўлади. 

КУБИЗМ – бадиий йўналиш, геометрик шакли куб сўзидан ташкил топган термин бўлиб, тасвирланган нарсаларнинг шаклини ихчам ва соддалашган тарзда ифодалаш мақсадини қўйган бадиий йўналиш.

КУКРИНИКСЛАР (уч рассом фамилиясининг дастлабки ҳарфлари-дан олинган тахаллус) – Куприянов Михаил Васильевич, Крылов Порфирий Никитович, Соколов Николай Александрович халқ рассомлари, сатира усталари, шу билан бир қаторда плакат, иллюстрация, рассомлик санъати соҳасида ҳам  машхур.

КУЛОЛЧИЛИК – хунармандчиликнинг турли-туман лойдан идиш, буюм, қурилиш материаллари ва бошқа ишлайдиган соҳаси. Афросиёбда ва Марказий Осиёда VIIIII асрда ривожлана бошланган. Айниқса, ўзбеклар ва тожиклар яшайдиган шаҳар ҳамда қишлоқларда кенг ривож топган. Коратоғ, Панжикент, Самарқанд, Шаҳрисабз, Fиждувон, Тошкент, Риштонда сопол идишларнинг сирлаб безатишнинг ўзига хос услублари вужудга келган. 1930 йилдан Тошкент экспериментал керамика, Самарқандда керамика устахоналари, Шахрисабзда очилди. Туроб Миралиев (Тошкент), Рустам Эгамбердиев, Карим Ҳазратқулов (Шаҳрисабз), Узоқ Шерматов, Холмат Юнусов (Риштон), Муҳаммад Сиддиқ, Усмон Умаров (Fиждувон) сингари ўнлаб атоқли куллоллар ёшларга таълим бердилар. Ўзбекистонда кулолчилик ишларини ривожлантириш, ёшлардан кулоллар таёрлаш куллолчиликни тадқиқ этишда Ўзбекистон халқ рассоми, санъатшунослик номзоди Муҳиддин Раҳимов самарали меҳнат қилди.

КЎМИР ҚАЛАМ - кўмир қалам, писта кўмир. Уни тайёрлаш учун қуритилган тол ёки узум новдасидан қаламчалар олинади ва консерва идишига қум тўлдириб ичига қаламчалар жойлаштирилади, қопқоғи беркитилади, қизил чўғга 2 соат қўйиб, сўнгра идиш совигач кўмир қаламчалар олинади ва улар ишлатишга тайёр бўлади.

КЎП ҚАТЛАМЛИ РАНГТАСВИР– мойбўёқ рангтасвирининг муҳим техник кўриниши (подмалёвка, ёзув, лессировка). Йирик мавзули композицияни, унинг билан бирга умуман узоқ давом этувчи ишни бажариш жараёнида кўп қатламли рангтасвир, мойбўёқли рангтасвирнинг ягона тўлиқ техникаси ҳисобланади. XIX асрнинг ўрталаригача барча буюк рассомлар шу техникани асос сифатида қўллашган. Кейинчалик импрессионистлар ундан воз кечишди.

КЎРИШ ЯХЛИТЛИГИ – рассомнинг натура жисмларини бир вақтда яхлит кўриш қобилиятини назарда тутади. Тўлиқ кўриш ҳолатида жисмлар мутаносиблигини, тус ва ранг муносабатларини тўғри аниқлаш ва натура бутунлигига эришиш мумкин. Кўриш яхлитлиги бу рассомниннг «кўз қараши»ни маҳоратини англатади.

КЎЧИРИШ - расм ёки чизманинг нусҳасини кўчириш жараёни: ҳар хил усулда амалга оширилиши мумкин: игна, калька, босиш ёрдамида, ёруғлик билан, катаклар воситасида, ҳамда сканер ва эпидиаскоп ёрдамида.

КЎРГАЗМА – бадиий асарларни намойиш этиш.

                                  

«Л»

ЛАВХ /араб.- тахта/ - эски мактабларда талабалар савод чиқариш учун ишлатган ёзув тахтаси, ўқиш вақтида устига китоб очиб қуйиладиган махсус курсича /таглик/, одатда, лавх тахтадан ишланади. Самаркандда Бибихоним масжидининг ховлисида мармардан ишланган катта лавх бор. Лавх китобнинг бошига боб ва фаслларнинг аввалига саҳифанинг эни бўйлаб солинган нақш.

ЛАВКАС – тасвир ишлаш учун тайёрланган таглик.

ЛЕССИРОВКА /немисча lasieren сир билан қоплаш маъносида/ рангтасвир техникасининг бир тури бўлиб, бошқа бўёқлар қатлами зич ҳолда қуриган текислика жуда юпқа, бақувват ва хирароқ қоплашдир. Бунда рангларнинг жарангдорлиги, алоҳида бир енгиллиги вужудга келади.

ЛИНОГРАВЮРА /линолеум ва гравюра/ - линолеум парчасига ишланган гравюра. Техникаси ксилографияга яқин. Ишланган тасвирни кўп нусхада нашр этиш имконини беради. Кўпинча рангли босмада қўлланилади. Линолеум ёғочдан юмшоқ бўлгани сабабли чизиқлар қуюқроқ ва жозибалироқ чиқади, лекин чизиқларнинг тўғрилиги ва текислиги ксилографияга нисбатан заифроқ бўлади.

ЛИТОГРАФИЯ /юнон. Litо - тош, графия/ - ясси босманинг қадимги ва кенг тарқалган усули босма қолип /шакл/ махсус литография тошида тайёрланади. Ёзув ёки тасвир тош сиртига рельефсиз литография туши ёки қалами билан туширилади.  Махсус литография қоғозга ишланган тасвирни тош сиртига кўчириш ҳам мумкин. Тасвирли ёзувли тош сирти кимёвий ишловдан кейин босилади.

ЛОКАЛ РАНГ - бу ранг буюмнинг асл ранги, масалан, гипсдан ишланган оқ вазанинг оқлиги вазанинг локал ранги. Жисмга хос бўлган (унинг бўялиши) ҳеч қандай ўзгартириш киритилмаган ранг. Ҳақиқатда бундай бўлмайди. Жисм ранги ҳамиша ёруғлик тушиши, рангнинг кучи, атроф муҳит, фазовий йўналиши бўйича ўзгариб туради ва у локал эмас балки шартли деб аталади. Баъзи пайтларда шартли ранг деганда жисм ранги эмас, балки атрофдаги рангларга нисбатан асосий муносабатларни олиб шартли рангнинг умумий туси тушунилади.

ЛОКЛАР – рассомлар грунтларни локлар билан қоплашади, шунда мойбўёқ холстга сингиб кетмайди. Бўёқнинг боғловчи моддаси таркибига локлар аралаштирилади. Ишни давом эттиришдан олдин (қатламларнинг янада мустаҳкамлиги учун) ва якунланган асар лок билан қопланади. Бунда лок бўёқларнинг тўйинганлигини кучайтиради. Лок қобиғи асарни атмосферанинг турли хил зарарли газ моддаларидан, ҳаводаги чанглар, қиллардан асраб туради. Мойбўёқ таркибидаги локлар унинг бир текисда ва тезроқ қуришига ҳам ёрдам беради. Рангли қатламлар эса грунт билан ҳамда ўзаро яхши боғланади. Суратларни мойбўёқ локидан кўра скипидар локи билан қоплаган маъқулроқ (шунда улар тўқ бўлиб кетмайди). Лок-фиксатор кўмир, сангина, пастель, акварель бўёқлари билан ишлаган асарларни ҳам мустаҳкамлаб туради.

ЛУБОК - ёғоч босма тасвир тури, одатда, тасвирий санъатда халқ ҳаётидан олинган эртак ва чўпчаклар мавзусини ифодалайдиган содда ва ҳажвий расмлар.

«М»

МАВЗОЛЕЙ (лот. - мақбара). Кабр устига ишланган монументал ёдгорлик.

МАЙОЛИКА /итал. майолика, мальорка оролининг қадимги номидан/ - керамика тури, махсус рангли тупроқдан сирлаб тайёрланган сопол. Ўрта асрларда Марказий Осиёда кенг тарқалган. Биноларни безашда, девор ва минораларнинг сиртини хашамлашда, уй-рўзғор буюмлари тайёрлашда кенг фойдаланилади.

МАКЕТ /итал. mаккiettа – ҳомаки/ - бирор жой, нарсанинг кичрайтиб тайёрланган фазовий шакли. Одатда, музейлар учун, ўқув ва бошқа мақсадларда ясалади.

МАНЗАРА - пейзаж – маълум бир жойнинг кўриниши, тасвири; тасвирий санъат жанри. Манзарада табиат тасвири – денгиз кўринишлари /марина/, дарахтзорлар, қирлар, шаҳар ва қишлоқларнинг қиёфаси, умуман, турли жойларнинг тасвири орқали кишининг ҳис-туйғулари бадиий образларда ифодаланади. Манзара Ўрта асрларда Хитой, Япония, Уйғониш даврида эса Европада ривож топди. Ўзбекистонда Ў.Тансиқбоев манзара жанридаги жозибадор асарлари билан машҳур.

МАЗОК - бўёқ сурмаси.       

МАИШИЙ ЖАНР – кундалик турмушда учрайдиган ҳодисаларни ўзида акс эттирган тасвирий санъатнинг бир кўриниши.

МАРИНА  -  денгиз тасвири.

МАСТИХИН - грекча сўз. Эгилувчан пўлатдан ясалган махсус асбоб бўлиб, рангтасвир ишлаш жараёнида палитрани ортиқча бўёқлардан тозалаш мақсадида ва куримасидан олдин нотўғри қўйилган бўёқ қатламини сидириб олиб ташлаш учун фойдаланилади.

МАТЕРИАЛЛИК - тасвирланадиган жисм материаллиги, аввало, ёруғ-соя орқали акс эттирилади. Турли хил материаллардан ташкил топган жисмлар ўзига хос ёруғ-сояга эгадир. Цилиндр шаклидаги гипсли жисм ёруғликдан яримсояга, соядан рефлексга равонлик билан ўтади. Цилиндр шаклидаги шишали жисм эса аниқ ёруғ-сояга градациясига эга эмас. Унинг шаклида фақат бликлар ва рефлекслар мавжуд. Металл жисмлар ҳам асосан бликлар ва рефлексларга эга. Агарда буюмни ёруғ-соясини ифодаласак, жисмларни материаллиги кўринади. Жисмларнинг материаллик сифатида боғлиқ бўлган муҳим шартлардан бири – расм ёки рангтасвир этюдида натурага пропорционал бўлган жисмлар ўртасидаги тусли ва рангли муносабатларнинг сақланиши. Жисмларнинг материаллик сифатини кузатганда бизнинг онгимиз, асосан, уларнинг тус ва ранг муносабатлари томошабин образига мослашган ҳолда акс эттирилган бўлса, унда натюрморт жисмларининг ёки манзаранинг тўлиқ материал сифати тасвирини кўришимиз мумкин.

МЕМОРИАЛ /лот. mеmоriаlis–хотира/ - айрим шахс ва муҳим тарихий воқеалар шарафига барпо этиладиган архитектура  иншоотлари, тасвирий санъат асарлари/ одатда, ҳайкал, мақбара, қабр тоши, эхром ва ҳ.к./ Марказий Осиё, Јозоғистондаги мемориаллар /Амир Темур мақбараси, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, Аҳмад Яссавий мақбараси/ бу каби қурилишнинг дунёдаги мукаммал намуналаридан саналади. Тошкентда Мустақиллик майдонида /«Мотамсаро она»/ ва бошқа жойларда ўрнатилган мемориаллар монументал санъат-нинг юксак намуналари саналади.

МИНИАТЮРА /лотин. Миниум - киноварь қизил бўёқ/ - нафис ишланган кичик ҳажмли тасвирий санъат асарлари: қўлёзма китобларга ишланган сурат, манзара, график тасвирлар; эмаль, гуашь, акварель ва бошқа. билан ишланган кичик портрет, суратлар. Маркзий Осиё, жумладан Ўзбекистон ҳудудида ҳам қўлёзма китобларга ишланган тасвирлар қадимдан бор. Миниатюра санъати Х-ХI асрларда ривож топган. Шарафиддин али Яздийнинг «Зафарнома»си ҳамда «Шайбонийнома», «Фатихнома», «Тарихи Абулхайрон» каби тарихий асарлар катта маҳорат билан миниатюрада безатилган. Хирот миниатюра мактаби, Табриз миниатюра мактаби, Исфахон миниатюра мактаби, Бухоро миниатюра мактаби, Хиндистон миниатюра мактаблари мавжуд бўлган бўлган. Россияда  Мстера, Палех, Федоскино, Холуй миниатюра мактаблари  вужудга  келган.

МИНОРА /араб.- маёқ/- баланд иншоот. Миноралар доира, кўп қиррали, тўртбурчак шаклида бўлиб, юқорига томон ингичкалашиб боради. Самарқанд, Хива, Бухорода юксак маҳорат билан ишланган миноралар сақланган.

МИРАК НАЈЈОШ /туғ. йил номаълум – вафоти 1507/ - наққош, мусаввир. Камоллидин Беҳзоднинг устози /уни Саййид Мирак, Хожа Мирак деб ҳам аташган/. Уста хаттот бўлган. Хирот жоме масжиди китобларини, кўпгина йирик биноларни безаган.

МИСГАРЛИК - ҳунармандчиликни қадимги тури, мисдан қурол, уй-рўзғор ашёлари, турли буюмлар ясаш касби. Мис идишлар ясашнинг қадимий маркази Бухоро бўлган. Мисгарлар мис идишларни, асосан икки хил йўл билан: эритиб қўйиб ёки болғалаб ясаганлар.

МИНИАТЮРА РАНГТАСВИРИ/французча – miniature, итальянча – miniatura қизғиш бўёқ/ ўрта асрларда ҳали китоблар ишлаб чиқилмаган вақтданоқ ривожлана бошлади. Қўлда ёзилган китоблар нақшинкор, гулли безаклар, жуда нозик, ҳар бир бети эса чиройли тасвирлаган миниатюралар билан безатилган. Миниатюра рангтасвири техникаси билан шарқнинг буюк мусаввири Камолиддин Беҳзод давридаёқ турли хил машҳур қўлёзмалар юксак маҳорат билан безатилган. Бу миниатюра асарлари сув бўёқлар билан нафис ва чиройли қилиб тасвирланган.

МОДЕЛ - ўлчам, нусха, қолип демакдир. Бирор асарни яратишда тасвир учун нусха, андаза, намуна вазифасини бажарган одам ёки нарса, буюм, ҳайкалтарошликда эса асарнинг лойдан ишланган нусхаси ёки ундан қуйилган қолип.

МОДЕРН услуби /франц. Mоdеrnе – энг янги, энг замонавий/ XIX аср охири ва ХХ аср бошларида Оврўпа ва Америка санъатида вужудга келган услубий йўналишлардан бири. Тасвирий санъат, ҳайкалтарошликда янги изланишлар бўлди, картина ва паннолар бино интерьерининг элементи бўлишига аҳамият берилди, бу уларнинг декоратив руҳда яратилишига олиб келди. Анъанавий услуб, бадиий шакллардан юз ўгириб, янги, замонавий услуб, шакллар яратишда изландилар; амалда реализмга қарши қаратилган, шаклбозликдан иборат, тушуниб бўлмайдиган, шакли гўзалликка зид асарлар яратдилар.

МОДЕРНИЗМ /французча – modernizme, энг замонавий, янги маъносида/ – (XIX аср охирлари ва XX аср бошларида санъатда пайдо бўлган оқим) – XIXXX асрлар охиридаги санъат ва адабиёт йўналишининг умумий белгиланиши (кубизм, сюрреализм, футуризм, экспрессионизм, абстракт санъат ва ҳ.к). Модернизмнинг асосий хусусиятлари – реалистик санъатнинг кўринишини ва унинг ролини тан олмаслик. Реалистик бадиий мероснинг профессионал маҳоратларни бузиб кўрсатиш ёки эътибор қилмаслик.

МОЗАИКА - ранг-баранг қошин, шиша, мармар, тош, ёғоч, металл парчалари бир-бирига зич териб ёпиштириб ишланган нақш, тасвир монументал-безак санъати турларидан бири. Биноларни безашда, дастгоҳли асарлар яратишда, амалий санъат асарларида фойдаланилади. Мозаика тайёрлашнинг икки усули маълум. 1-усулда тош, шиша, сопол парчалари тўғридан-тўғри деворга, полга, шифтга цемент ёрдамида ёпиштириб суваб, тасвир ҳосил қилинади /тўғридан-тўғри териш/. 2-усулда кошин, сопол парчалари, қоғоз, металл, ёғоч тахтага ёпиштириб тасвир ҳосил қилинади, кейин шу тасвир тегишли жойга кўчирилади /қайта териш/ усули. Тошкентдаги «Билимлар уйи», Республика Амалий санъат музейи мозаика билан безатилган.

МОЙБЎЁҚЛАР – ўсимлик ёғи билан аралаштирилган бўёқлар: (лён, лола - қизғалдоқ ёки ёнғоқли). Мойбўёқлар ёруғлик ва ҳаво таъсирида аста-секин қотиб боради. Мато, дарахт, картон каби асослар кўпинча мойбўёқда ишлаш учун грунтланади. Мойбўёқ мўйқаламларини тозалаш учун уларни керосин, скипидар ёки бензинда тозалаб, сўнгра совунлаб иссиқ сувда ювилади, ҳамда қоғозга ўралади.

МОЛЬБЕРТ /нем. mаlbrеtt/ - рассомликда ишлатиладиган уч оёқли дастгоҳ. Рамкага тортилган полотнони ёки тахтани унга ўрнатиб расм чизилади. Уч оёқ деб ҳам юритилади.

МОНИЙ ИБН ФАТАК /216 - 276/ - монийлик таълимоти асосчиси; наққош ва рассом. Моний «Шобуракон», «Канз ул-ахёъ», Жабборлар ҳақида, Сирлар китоби, «Кефалая», «Бунгоханг» номли асарлар ёзган. Турли ривоятларда Монийнинг ўз даврида истеъдодли наққош, рассом сифатида танилгани ҳикоя қилинади.

МОНОТИПИЯ – монотип /юнонча monos – бир ва typos - нусҳа маносида/ босиш жараёни билан боғлиқ бўлган график техниканинг алоҳида кўриниши. Бўёқлар силлиқ текисликка, дастгоҳда босиш учун қопланади. Босиб тушурилган тасвир ягона нусҳа бўлиб қолади.    

МОНУМЕНТАЛ РАНГТАСВИР - катта ўлчамдаги рангтасвир асарларининг алоҳида бир кўриниши. Архитектура иншоатларининг девор ва шифтларини безайди (фреска, мозаика, панно). Монументал рангтасвирнинг юксаклиги, унинг асарлардаги маълум катталиги, архитектура билан боғлиқлиги, оддийлик ва композициянинг қисқа ва лўнда ифодалаш усули, силуэт аниқлиги ва пластик шаклнинг умумийлигини талаб қилади.

МОНУМЕНТ /лотин. монументум - ёдгорлик/ - бирор муҳим тарихий воқеа, улуғ шахс шарафига яратилган ҳашаматли ёдгорлик, архитектура ёки ҳайкалтарошлик асари. Ҳар қандай об-ҳаво шароитига чидамли материаллар /мармар, гранит, бронза ва бошқ./дан ишланиб, ўрнатилаётган жойнинг муҳити билан уйғунлаштириб қурилади.

МУСАВВИР /араб – рассом/- турли тасвирлар ишловчи, расм чизувчи ижодкор.

МУТАНОСИБЛИК - жисмларнинг ёки уларнинг бўлакларини бир-бирига ва бир бутунликка бўлган муносабати. Рангтасвир ёки қаламтасвирда муносабатлар мутаносибликка мос равишда вужудга келади, яъни катталашиш ёки қисқариш бир вақтнинг ўзида бир хил кўринишда ифода этилади. Мутаносибликни сақлаш ҳал этувчи аҳамиятга эга, чунки у жисмнинг муҳим белгиси бўлиб, тўғри ва аниқ тасвирнинг асоси ҳисобланади.

МУНОСАБАТЛАР МУТАНОСИБЛИГИ - реалистик рангтасвир қонуни. Натурани кўриш, ҳар бир этюддаги ёруғлик рангларининг бошқалари билан боғлиқлиги, мутаносиблигини белгилаб беради. Тус ва ранглар фақатгина бирламчи эмас, балки атроф муҳит билан боғлиқ ҳолда, бошқа тус ва ранглар билан биргаликда қабул қилинади. Шунинг учун рассом натуранинг тус ва ранг фарқларини тасвирнинг мутаносиб мослаштириш усули билан жисмларнинг перспектив ҳажмларини этюдда шакллантиради. Булар билан этюднинг ёритилиш ҳолатига, бўртган шаклнинг тўғри тузилишига, материаллигига, фазовий чуқурлик ва тасвирнинг бошқа сифатларига эришилади.

МУЛЯЖ франц. ҳайкалтарошликда натурадан олинган нусха, табиий маҳсулотлар, одам гавдаси қисмларининг сунъий шакли.

МУЪЖАЗ - миниатюравий.

МЎЙҚАЛАМЛАР – қилқалам, рассомлар ишлатадиган ёзув ва тасвир қуроли. Мўйқаламлар думалоқ ва япалоқ ҳолда бўлиб,  олмахон тукидан ёки қаттиқ қилдан тайёрланган бўлади. Қаттиқ қилдан қилинган мўйқаламлар мойбўёқлар билан ишлашга мўлжалланган, аммо улардан темпера ёки гуаш бўёқларида ҳам фойдаланилади. Олмахон мўйнасидан тайёрланган мўйқалам-лар акварелда кенг ишлатилади. Мўйқаламлар катталиги рақам билан белгиланади. Текис мўйқаламларнинг рақамлари унинг миллиметрдаги кенглигига мослаштирилади, думалоқ мўйқаламларнинг эса диаметрга (миллиметрига ҳам) мос равишда бўлади.

Мойбўёқларда астойдил ишлагандан сўнг, дастлаб эритгичларда, сўнгра мўйқаламлар илиқ сувда совунлаб ювилади. Мўйқаламларни ацетон билан ювиш асло мумкин эмас; унинг қиллари ишдан чиқади. Акварель мўйқаламлари ишлатилгандан сўнг тоза сувда ювилади. Асло мўйқаламнинг қотиб қолишига йўл қўймаслик керак. Ювиб, тозаланган мўйқаламни коғозга ўраб қўймоқ лозим, шунда у ўз шаклини сақлаб қолади.

 

«Н»

НАТУРА /лот. натура - табиат/- рассом, шунингдек, фотограф, кинооператорга тасвир объекти бўлиб хизмат қиладиган реал, борлиқ /инсон, нарсалар, манзара ва ҳ.к./ Натурани танлаш ва тасвирлашда рассомнинг дунёқараши, ишодий маҳорати кўзга ташланади. Портрет, манзара, натюрморт, этюд ва бошқ. натурага асосланиб бажарилади.

НАТУРАЛИЗМ /лот. nаturаlis - табиий/. Санъатда ХIХ асрнинг II-ярмида вужудга келган оқим ва ижодий метод. Тасвирий санъатда натурализм аниқ шаклланган оқим сифатида кўзга ташланмайди, лекин натуралистик тенденциялар кўпгина рассомларнинг ижодида ҳукмронлик қилди, улар факт ва воқеаларни фотографлардек акс эттириб, иккинчи даражали деталларга кўп ўрин бердилар. Францияда Э.Мане /айниқса, Э.Золя портрети, «Нана» картинаси/ Э.Дега, Т.Стейнлин, Германияда М.Либерман, Г.Бертельс, Италияда натурализмга ҳамоҳанг бўлган оқим – веризм вакили В.Вела ўз ижодларида бир қарашдаёқ кўз илғаган ҳаёт лавҳаларини акс эттиришга интилдилар.

НАТЮРМОРТ /франц. nаturе mоrtе - жонсиз табиат/- тасвирий санъат жанри. Гул, мева, қушлар, рўзғор буюмлари, айрим меҳнат қуроллари, тўкин дастурхон тасвирланади. Натюрморт асарлари қадимдан маълум. Унинг пайдо бўлиши тасвирий санъатда реалистик услубнинг қарор топиши ва тараққиёти билан боғлиқ. Биринчи намуналари қадимга Мисрда деворга ишланган фрескаларда, эллинизм мозаикаларида  учрайди. Республикамизда В.Уфимцев, М.Курзин, З.Ковалевская, Ю.Елизаров, Н.Кашина, Р.Ахмедов, Ю.Талдикин каби ўнлаб натюрморт усталари етишиб чиққан.

 

НАҚШ /араб – тасвир, гул/ - элементлари маълум тартибда такрорланадиган геометрик шакллар, ўсимлик, қуш, ҳайвон, ва бошқаларнинг схематик тасвиридан ташкил топадиган безак. Ганчкорлик, ёғоч ўймакорлиги, кандакорлик, тоштарошликда ганч, ёғоч, мис, тошга ўйиб, қирқиб, қоғоз, мато, ёғочга тушь, турли бўёқларда чизиб, бўяб, каштадўзлик ва зардўзликда чок ёрдамида, кулоликда чизма босма, қалами сингари усулларда бўяб, сирлаб, шунингдек, колиплар ёрдамида ҳосил қилинади. Гиламчилик ва тўқимачиликда тўқиб, инкрустация ва панжарада қадаб ҳам нақш ишланади.

НАҚҚОШ – нақш чизувчи санъаткор. Ганч, ёғоч тош, металлга ўйиб, ганч ва ёғочга чизиб ва бўяб нақш ишловчи ҳунармандларга, шунингдек, каштадўз, зардўз, гиламчи, заргарларга нақш нусхаларини ишлаб, читга гул босувчи косиблар учун қолип тайёрлайдиган усталарга ҳам нақш чизиб беради.

НАҚҚОШЛИК – нақш чизиш, нақш яратиш касби, бадиий ижодкорлик, халқ амалий санъатининг қадимий турларидан бири. Меъморлик, кулоллик, мисгарлик, заргарлик, гиламчилик, каштадўзлик каби касбларнинг тараққиёти наққошликнинг ҳам ривожини тақозо этган. Қуйкирилганкалъа, Тупроққалъа, Кўҳна Урганч, Қадимги Термиз, Айритом, Варахша, Афросиёб ва бошқа жойлардан топилган нақш намуналарининг жозибадорлиги аждодларимизнинг юксак маданиятидан дарак беради. Наққошлик авлоддан-авлодга ўтган, шогирдлар оталари, устозларидан ўрганган нақш намуналарини ривожлантириб борганлар.

НУСХА /араб. - расм/ халқ амалий санъати - каштачилик, зардўзлик, гиламчилик, тўқимачилик ва бошқа тармоқларида қўлланиладиган ва маълум композицияга асосланган нақш намунаси. Нусха халқ усталари ва уларнинг ижодий фантазияси асосида вужудга келиб, давр тақозаси билан ўзгариб, янгиланиб боради.

НЮАНС  /франц. нюансе – нозик фарқ.

 

«О»

ОБРАЗ - қиёфа, сиймо, ифода, талқин.

ОЛЕОГРАФИЯ /лот. Оlеum– мой ва ...графия/ - мойбўёқ билан ишланган картиналардан босмахонада кўплаб нусха кўчириш усули.

ОРИГИНАЛ – асли, асл нусха, асл кўриниш.

ОРНАМЕНТ /лат. Оrnаmеntum- безак/ - нақш, безак. Геометрик шакллар билан ўсимлик ёки ҳайвонлар оламидан олинган тасвирларни қўшиб, уйғунлаштириб ишланган бўёқли, ўйма ёки чизма нақш, безак.

ОТТИСК /русча/ - босиш учун тайёрланган матн ёки жадвал тасвир /босма шакл/нинг полиграфия усули, яъни босим орқали бўёқ билан қоғоз ёки бошқа материалга ўтказиш жараёни ва шу жараён натижасида олинган нусхаси.

ОФОРТ /франц. lааu-fоrtе–кислота/-гравюра/металл ўймакорлиги/нинг кенг тарқалган турларидан бири. Бунда тасвир металл тахтага кислота таъсир эттириб ҳосил қилинади. Текис ва силлиқ мис ёки қўрғошин тахта сирти кислотага чидамли лак билан бўялади. Кейин гравюра игнаси ёрдами билан ўйиб тасвир чизилади. Ўйилган жойлар кислота таъсирида яна чуқурлашади ва у ерга бўёқ тушиб, унинг оттискасида тасвир ҳосил бўлади. Бу усул рангли босмада ҳам қўлланилади.

«П»

ПАЛИТРА /франц. pаlеttе– пластинка, планка/- рассом бўёқ қорадиган тахтача. Металл, чинни, баъзан ёғочдан тайёрланади. Маълум бир рассом, расм учун характерли бўлган ранг, бўёқлар ҳам палитра деб юритилади.

ПАННО /лат. pаnnus – мато парчаси/ - бино девори ёки шифтининг рамкага олиниб, расм, нақш, барельеф ишланган қисми. Расм мойли бўёқ билан темпера, фреска, мозаика усулларида ишланади. А. Навоий номидаги Тошкент опера ва балет театри безашдаги У. Тансиқбоев, М. А. Аринин, К.П.  Чепраков, уста Ширин Муродов, Ташпулат Арслонқуловларнинг ишлари бунинг ёрқин мисоли бўла олади.

ПАНОРАМА /pаn... ва юнон. оrаmа– кўриниш/ - теварак – атрофни қамраб олиб акс эттирадиган картина. Панорамада атрофдаги манзара, рўй бераётган воқеа тўла акс эттирилади. Иллюзия ёрдамида воқеа жонли гавдаланмоғи учун картинанинг олдига бинолар, турли жойларнинг макети, нарсалар, киши, ҳайвонларнинг шакллари ишлаб жойлаштирилади. Панорама айлана бино ичидаги деворда бўлиб, томошабинлар шу бинонинг ўртасида махсус қурилган майдончадан панорамани кўрадилар. Биринчи панорамани 1787-88 йилларда ирландиялик рассом Р. Баркер Эдинбургда яратган.

ПАПЬЕ-МАШЕ /франц. pаpiеr mаshе– эзилган қоғоз/- тўйиб эзилган қоғоз, картон ва бошқа нарсаларга ёпишқоқ моддалар, крахмал, гипс қориштириб ҳосил қилинадиган материал. Бадиий маҳсулотлар, ўйинчоқлар, айрим рўзғор буюмлари, ўқув қўлланмаларни тайёрлашда фойдаланилади. Хитой, Корея, Японияда миниатюралар тайёрлашда қадимдан фойдаланилган. Папье-машенни бўяш, лаклаш, қабартириб турли тасвирлар ишлаш, расмлар чизиш мумкин. Қутича, ниқоблар тайёрлашда кўп фойдаланилади.

ПАСТЕЛЬ /итал.pаstа– хамир/- расм чизиладиган махсус рангли қалам, шу қалам билан чизилган расм. Графикада кўп фойдаланилади. Рассомлар янги асарлари учун этюдлар чизишда ҳам пастелни ишлатадилар.

ПЕЙЗАЖ /франц. pеuz– жой, макон/ - тасвирий санъат турларидан бири. Манзара.

ПЕРЕДВИЖНИКЛАР /сайёр кўргазмачилар/ - Россияда йирик прогрессив демократик бадиий уюшма /1870-1923/. Реалистик йўналишдаги истеъдодли рассом ва ҳайкалтарошлардан ташкил топган бу уюшманинг  ташаббускорлари Г.Г.Мясоедоев, И.Н.Крамской, Н.Н.Ге, В.Г.Перов ва бошқалар бўлиб, ғоявий етакчиси И.Н.Крамской эди. Передвижниклар асарларида меҳнаткашлар ҳаётини кўпроқ акс эттирдилар, ватанпарварлик туйғуларни туғдирувчи манзараларни кўрсатдилар. Энг яхши передвижник-лардан И.Е.Репин, В.И.Суриков, В.М.Васнецов, В.Г.Перов, И.И.Шишкин, К.А.Савицкий, И.И.Левитан, Н.А.Ярошченко, В.Д.Поленов, Н.А.Касаткин, В.А.Серов ва бошқалар яратган асарлар рус тасвирий санъатининг олтин фондига кирди. Передвижниклар Москва, ва мамлакатнинг бошқа кўпгина йирик шаҳарларида сайёр кўргазмалар ташкил қилдилар/номи ҳам шундан берилган/.         

ПЕРСПЕКТИВА /лот.pеrspitiо – равшан кўраман/- нарсаларни текисликда тасвирлаш қонун-қоидаларини ўрганувчи амалий фандир. Расм чизаётган кишига нисбатан нарсаларнинг ҳолати, шакли, ранги уларнинг жойлашишига кўра ўзгаради. Нарсанинг яқиндаги қисмига нисбатан узоқдаги қисми қандай ўзгаришини чизиқли перспектива ўргатса, нарсалар узоқлашган сари ранг жиҳатдан ҳам ўзгариб боришини ҳаво перспективаси ўргатади. Перспектива Қадимги Юнонистонда қўллана бошлаган. Уйғониш даврида Леонардо да Винчи, А.Дюрер, Пьерро делла Франческа ва бошқа рассомлар перспективадан мунтазам  фойдаланган.

ПЛАКАТ /франц. plакаrd–эълон/ - кўргазмали тарғибот мақсадларига хизмат қиладиган тасвирий санъат тури. Кўпинча, қисқа матнли бўлади. Кундалик ҳаётнинг энг муҳим мавзуларида диққатни тортадиган қилиб чизилади ва бир ёки кўп рангли бўлади. Плакат тасвирий санъатнинг энг оммабоп турларидан бири бўлиб, мақсад - вазифасига кўра чақириқ, хажвий, реклама, ташвиқот, таълим-тарбия плакатларига бўлинади.

ПЛАСТИКА (юнон. Пластике – мулойим, гўзал) -ҳайкалтарошлик, бўрттириб ҳажмли турли шакллар яратишда уйғунлик, ифодалилик тасвирлар яратиш санъати.

ПЛАСТИК АНАТОМИЯ - одам танасининг тузилиши, шакл шамойили, мушаклар кўриниши ва уларнинг ўзаро боғланиши, уйғунлиги муносабатини ўрганадиган таълимот. Пластик анатомия рассомларга ўргатиладиган фанлардан бири.

ПЛАСТИЛИН – лой, мум ва бошқа моддалар аралашмасидан ҳосил бўладиган хамирсимон модда. Рассомлар ўз ҳайкал асарларининг дастлабки эскизларини ишлашда кўпинча пластилин ишлатишади.

ПЛЕНЭР – франц. (очиқ кенглик)- табиат, табиат манзараси, муҳит, табиат қучоғида тасвирлаш ва унинг ўзига хослигини мужассам этувчининг ифодасини яратиш.

ПЛЕНЭР РАНГТАСВИРИ – очиқ ҳаводаги рангтасвир. Очиқ ҳавода ёруғлик ва ҳаво таъсирида рангларни турлича ўзгаришини ҳисобга олиб ишланган этюд. Бунда асосий эътиборни натуранинг умумий тус ва ранг ҳолатларига қаратиш лозим (ёритишнинг кучи ва ранги в.б.). Пленэрдаги этюднинг тус ва ранг муносабатларини ҳал этувчи жараён ҳисобланади.

ПОДМАЛЕВКА (дастлабки суртма ишланмаси)– мойбўёқ билан подмалёвка ҳамда лессировкадан кейин, матодаги асосий босқич. Кенг маънода прописка сўзини гоҳида подмалевка деб ҳам аташ мумкин.

ПОДРАМНИК – чорчўп, расм ишланадиган матони тортиб турадиган қурилма.

ПОРТРЕТ - (франц.portreit - тасвир) - реал борликда мавжуд бўлган ёлғиз, икки ёки бир гуруҳ кишиларнинг тасвири. Кишиларнинг боши, белигача ёки бутун гавдаси тўла акс эттирилиши мумкин. Портрет тасвирий санъатнинг энг муҳим жанрларидан, рассом томонидан чизилади, ҳайкалтарош томонидан ўйиб, суваб (барельеф, горельеф), йўниб (мармар, ёғоч ва бошқа ҳайкаллар) тайёрланади. Графикада чизиб, бўяб гравюра, офорт, ксилография каби усуллардан тайёрланади. Тасвир характери жиҳатдан монументал, оддий интим, ҳажвий портретларга бўлинади. Портретнинг автопортрет хили кенг тарқалган. Рассом ёки ҳайкалтарош натурадан ёки эсталикдан, хотиралар асосида, архив материалларига таяниб портрет яратиш мумкин. Антрополог ва ҳайкалтарош М.М.Герасимов пластик реконструкция асосида (кишиларнинг бош суякларини илмий ўрганиб) портретлар яратишни асослади (у яратган Амир Темур, Шоҳруҳ, Улуғбек, Рудакий портретлари диққатга сазовор), ҳамда Малик Набиев томонидан бажарилган Амир Темурнинг рангтасвири эталон сифатида қабул қилинди. Портретнинг дастлабки намуналари Қадимги Мисрда яратилган. Бизгача сақланган Эҳнатон ва Нефертити портретлари (милоддан аввал ХIVV асрлар), мусулмон дини жонли мавжудодни тасвирлашни мутлақо ман этгани туфайли ислом ақидалари хукм сурган ўлкаларда портрет рассомлик санъатида, ҳайкалтарошликда ривожланмади. Беҳзод (Шайбоний-хон, ХV аср), Махмуд Музаҳҳиб (Алишер Навоий, ХVI аср) каби мўйқалам усталари фақат миниатюрадагина портрет намуналарини яратдилар. Ўзбек тасвирий санъатида портрет жанри, асосан, 30 йиллардан бошлаб ривожланди. Портрет жанрида ёрқин образлар яратишди. А.Абдуллаев, С.Ф.Абдуллаев, Л.Абдуллаев, Р.Аҳмедов каби рассомлар самарали ижод қилди. 50-60 йиллардан диққатга сазовор портрет намуналарини яратдилар (Ч.Аҳмаров «М.Турғунбоева портрети», М.Набиев «Абу Райҳон Беруний», Р.Аҳмедов «Кекса деҳқон портрети», Б.Бобоев «Риштонлик уста Муса Исмоилов ўғли», А.Абдуллаев «Комил Яшин», В.Кайдалов «Алишер Навоий», Р.Чориев «Келин, Шоҳи сўзана», М.Мусабоев «Улуғбек ҳайкали», Н.Қўзибоев «Юнус Ражабий», М.Саидов «Ҳамза» шунингдек, Т.Оганесов, А.Бойматов ва бошқа санъаткорларнинг кўп сонли портретлари).

ПОСТАМЕНТ – (немец. postament) – музей, бадиий кўргазмаларда ҳайкалларнинг тагига қўйиладиган мармар, ёғоч таглик.

ПОСТИМПРЕССИОНИЗМ – импрессионизмдан кейинги бадиий оқим. Тасвирий санъатда ривожланган кубизм, футуризм, экспрессионизм, примитивизм сингари бадиий услуб йўналишларини ўз ичига олган йўналиш.

ПРИМИТИВИЗМ – примитивлик, яъни соддалаштириш, жўнлаш-тиришни ифодаловчи бадиий йўналиш. Ибтидоий тасвирлардан, болалар расмларига ўхшатиб ишлаш йўли. Ибтидоий одам нуқтаи назаридан дунёни идрок этиш ва уни тасвирлаш. 

ПРОПОРЦИЯ - (лот.proportio– муносабат) - бадиий асарнинг алоҳида элементлари ва бутун асар катталиклари муносабати.

ПРОФИЛЬ – (итал. Provilo – кўриниш) – юз ёки бирор нарсанинг ён томонидан кўриниши.

ПЬЕДЕСТАЛ – (итал. Puede – оёқ, stalle - жой) кўпинча устига ҳайкал қўйиладиган устунсимон супа. Унга декоратив вазалар, устун, обелиск ҳам ўрнатиши мумкин. Ҳар ҳил шаклларда (доира, тўрт, беш, олти қиррали ва бошқ.) бўлиб, ғишт, ҳарсанг, яхлит тошдан ишланади, кўпинча нақш, бўртма тасвир (рельеф)лар билан безатилади.

«Р»

РАКУРС – (франц. raccoureir - қисқариш маъносида)– тасвирий санъатда турли нарсаларни қисқартиб акс эттириш. Унинг ҳаққоний кўринишини ўзгаришига олиб келади: кескин қисқаришлар жисмнинг усти ёки тагидан кузатганда намоён бўлади.

РАНГЛИ КЕРАМИКА – бўялган сопол идиш. Бронза давридан бошлаб кишилар сопол идишларни турли ранглар билан нақшлаганлар. Марказий Осиёда рангли керамика VIII-асрда пайдо бўлган. Идишлар қадимги даврда қизил ва қора, антик даврда кўпроқ қизил, V-VII асрларда кул ранг, IХ-ХIII асрларда оқ, қизил, қора, олтин ранг, ХIVVI асрларда оч яшил рангга бўялган.

РАНГТАСВИР - тасвирий санъатнинг асосий кўринишларидан биридир. Жисмнинг кўринишини, унинг ташқи белгиларини график усуллар, яъни чизиқлар ва тушь билан ифода этиш ҳам мумкин. Лекин атроф муҳитнинг барча гўзал гўшаларини турли ранглар жозибаси ила инсонга тўла-тўкис тасвирлаб бериш ҳам мумкин. Техник жиҳатдан рангтасвир қуйидагиларга бўлинади: мой, темпера, фреска, мум, мозаика, витраж, акварель, гуашь ва пастель. Ушбу номлар рангтасвир техникаси усулларини қўлланишларидан олинган. Рангтасвир асарининг асосий вазифаси шундаки, у рассомнинг ички дунёсини тўла ифодалайди.

Рангтасвир қуйидаги турларга бўлинади: дастгоҳли, монументал,  декоратив, театр декорацияси ва миниатюра.

Декоратив рангтасвирнинг алоҳида вазифаси шундаки, у фақат бинонинг интерьер ва экстерьерини безаш, унинг кўринишини кенгайтириш ёки аксинча ҳар хил шаклда қисқартириш учун хизмат қилади. Декоратив рангтасвир интерьердаги ҳар хил  нақшинкор кўринишлар, ҳайкалтарошлик элементларини бир-бири билан боғлаб, кўркамлиги ва чиройини аниқлаштиради. Уларни меъморчилик билан мослигини ёрқин намоён этади. Декоратив рангтасвир билан буюмларни ҳам безаш мумкин: (қутича, сандиқ ва бошқалар). Уларнинг мавзуси ва тузилиши эса жисмнинг шакли билан боғлиқ.

РАНГ МУНОСАБАТЛАРИ – натура рангларининг, ранг туслари, ёритилиши ва тўйинганлиги бўйича фарқлари. Натурада ранг доимо уни қамраб олган муҳит, унга чамбарчас боғлиқ бўлган атроф, жисмлар билан бевосита боғлиқ. Шунинг учун этюднинг ранг муносабатлари натурага мутаносиб ҳолда бўлиши керак.

РАНГ НОМЛАРИ – анорранг – анор гули ранги, асфальт, биллурий, бинафша ранг, гулранг – гулгун (пушти), ёқутранг, жигарранг (қўнғир), зарҳал – тилласимон ранг, зарғалдоқ, зумрад – яшил рангнинг бир тури, кармин – қирмизи (қизил ранг тури), кобальт - кўк бўёқ тури (оч ҳаворанг, тўқ ҳаворанг ёки нилобий), краплак - қизил лавлаги рангига яқин, кулранг - оқ ва қора рангдан ҳосил бўлган ранг, кумушранг – кумуш рангига яқин, кўк ахзар – осмон рангига яқин, лоларанг, марваридранг, ним сариқ - оч сариқ, ним яшил – оч яшил, ним қўнғир – оч қўнғир, ним қизил, ним зарғалдоқ, ним малла, ним пушти, ним кулранг, нимоҳанг – ёруғ билан соя ўртасидаги тус, новвот ранг, норанжваш – апельсин рангига яқин, оловранг, осмоний – мовий (ложувард, нилгун), пистоқи ранг – писта рангига яқин, сабзаранг – яшил ранг, сомоний ранг - сариқ(тилласимон ранг), яшил – баргикарам (пистоқи, барг рангига яқин), қизил - қон рангига яқин, кирмизи - қизил рангнинг тури.     

РАНГТАСВИР ТЕХНИКАСИ - мойбўёқ, акварель, темпера, пастель, фреска, мозаикаларда ишлаш йўллари.

РАНГ ХУСУСИЯТЛАРИ - рангли туси ёки тус: қизил, кўк, сариқ, сарғиш-яшил, ёруғлик ва тўйинганлик (унинг кулрангдан фарқланиш босқичи, яъни тоза спектр рангига яқинлашиш босқичи). Рангтасвир жараёнида шу уч хил хусусият бўйича натурадаги ранглар солиштирилади, уларнинг рангидаги фарқлари топилади ва этюдда мутаносиб муносабатларда акс этади.

РАНГЛАВҲА – енгил ва тез ишланган, унча катта бўлмаган ўлчамдаги рангли этюд. Бундай ранглавҳанинг асосий вазифаси тўлиқ кўра билишни шакллантириш, унинг асосидаги ранг муносабатларини топа олиш ва тўғри акс эттириш. Маълумки, тасвирни рангда ифодалаш, натуранинг асосий ранглари жилоси ўртасидаги фарқларининг пропорционал етказиб бериш билан белгиланади.

РАНГТАСВИРДАГИ РАНГ – умуман ранг – бу жисмларнинг акс этаётган нурларнинг спектр таркиби билан уйғунликда маълум кўриш хусусиятини жалб қилиш хусусияти. Ҳар кунги ҳаётда ҳар бир жисмда ёки (объектда) қандайдир бир ранг мустаҳкамланади. Бундай рангни жисмли ёки локал дейилади (ўтлар–яшил, само–ҳаворанг, денгиз суви – кўк ва ҳ.к.). Ҳаваскор рассомларда рангни жисмли кўриш мавжуд бўлади ва бу бўёқнинг ҳаваскорлигига олиб келади. Рангтасвирда ҳаққоний тасвир фақатгина шаклли рангни эмас, балки атроф муҳитдаги ёритилишига қараб ўзгарган рангни тасвирлагандагина акс этиши мумкин. Шаклнинг ранги ёритилишнинг кучайиши ёки сустлашишида ўзгаради. У ёритилишнинг спектраль  таркибидан ҳам ўзгаради. Жисм турган муҳит ҳам ранг-баранг нурлар таратади, улар бошқа жисмларда акс этиб рангли рефлекслар ҳосил қилади. Ранг контраст таъсиридан ҳам ўзгаради. Шу тариқа жисм ранги доимо рангли ва ёруғ-сояли доғлар (рефлекслар ва бликлар)дан ташкил топган мозаика пайдо қилади. Айнан шу ранг, реалистик рангтасвирнинг асосий тасвирий усулларидан бири ҳисобланади.

Ранг ўз-ўзидан инсонга нисбатан қандайдир таъсир кўрсатади деб ҳисоблаш одат бўлиб қолган. Гоҳида тўқ ва оч туслар эстетик кайфият бағишлайди деб ўйлашади; кулранг ва қора ранглар ҳомушликни белгилайди ва ҳ.к.

РАССОМ – тасвирий санъат соҳасидаги ижодкор, мусаввир, суратгар, мутахассис. Қоғоз, картон, мато ва бошқ. Материаллар, шунингдек девор ва шифтларга тасвирий санъатнинг турли техникаларида чизиб, бўяб расм чизувчи киши. Рассом инсон фаолияти, ҳаёти учун зарур бўлган ҳар хил нарсаларнинг шаклини, ҳажмини яратишга, уларни дид билан безатишга ҳам ҳисса қўшади.

РЕАЛИЗМ – воқеликни бадиий ижоднинг турларига хос махсус воситалар билан ҳаққоний, объектив тарзда акс эттириш. Ўзбекистон ҳудудида юксак даражага кўтарилган миниатюра санъатида реализм элементлари кўзга ташланади.

РЕКВИЗИТ – (лот.pegistum-зарур) – натюрмортни тасвирлашда фойдаланиладиган буюмлар мажмуи.

РЕКЛАМА – (лотин. reklamo - қичқираман) - санъат асарлари ва бошқаларни оммалаштириш мақсадида маълумот тарқатиш. Унинг матбуотда пайдо бўлиши У.Кэкстон (Англия) ва Т.Ренодо (Франция) номи билан боғлиқ. Газета, журнал, эълонлар, шунингдек, витрина, ёруғлик рекламалари, товарларни ўраб жойлаш, товар ва фирмалар белгиси ва бошқа ҳозирги замон реклама воситаларидир.

РЕЛЬЕФ - (лотн. Relefo - кўтараман) - ҳайкалтарошликнинг бир тури. Шакл, тасвир фон (замин)дан бўрттириб ёки, аксинча, ўйиб ҳосил қилинади. Рельефнинг асосий турлари: барельеф ва горельеф. Тасвирий санъатда қадимдан мавжуд бўлиб, биноларни безашда, медаль ишлаш санъатида, металлга зарб бериб безак буюмлари ишлаш ва ҳоказоларда кенг қўлланилади.  

РЕНЕССАНС - уйғониш.

РЕПРОДУКЦИЯ (ре... ва лотн. produko - ҳосил қиламан) – турли тасвирлар (расм, чизма, картина, фотосурат, ҳужжат ва бошқалар)нинг нусхасини кўчириш ва кўпайтириш.

РЕТУШЬ (франц. retusher – тасвирни тузатмоқ) – тасвир (расм, фотосурат, нақш ва шу кабилар)ни қалам, бўёқ билан тузатиш, яхшилаш. Ретушер расм, фотосурат, негативнинг айрим жойларини равшан кўринадиган қилади, тузатади, доғларни йўқотади. Шу мақсадда қайта чизади, бўяйди, қириб ташлайди.

РЕФЛЕКС (лотн. reflehus - қайтган, акс этган). Нарсаларда шахсий соянинг энг чеккасига унинг ёнидаги нарсадан ёки текисликдан акс этган нурлар билан ёритилган жой.

РИТМ – композициянинг энг кучли ва  характерли асоси ҳисобланади. Ритм тасвир элементининг маълум масофада бир текисда такрорланиб келиши бўлиб, ҳаракатнинг узлуксиз ва гўзал кўринишини таъминлайди.
РОКОКО – (франц. rokoko), рокайль – ХVIII аср Европа пластик санъатида услубий йўналиш. Чизиқлари чиғаноққа ўхшатиб, гажаксимон ишланган нақш мотиви. Дастлаб Францияда абсолютизм инқирози муносабати билан вужудга келган, кейинчалик Германия, Австрия ва бошқа мамлакатларга тарқалган. Рококо архитектурада бино интерьерларини безашда кенг қўлланилади. Рококо Оврўпада ўз ўрнини классицизмга бўшатиб берди.

«С»

САМАРҚАНД МИНИАТЮРА МАКТАБИ – Самарқандда шаклланган миниатюра услуби. Асосан, темурийлар даврида вужудга келган. Рассомлар асосан, манзарани Марказий Осиё табиатига хос ўсимлик, ҳайвонларни ва қушларни чизганлар. Миниатюраларида кўп фигурали воқеалар – жанг ва ов лавҳалари, суҳбат ва шу кабилар кўрсатилган. Самарқандда тасвирий санъат қадимдан мавжуд бўлгани Афрасиёб деворий расмларидан маълум. Турфон шаҳри (Синьцзянь-Уйғур автоном районида) археологлар топган Моний расмлари бу ерда қадимдан тайёрланган латиф қоғозга чизилган. Темурийлар даврида деворий расмлар ишлаш янада авж олган. Самарқанд миниатюра мактабининг энг йирик вакилларидан бири Устод Гунг бўлган. Амир Темур саройида яшаб ижод этган Хожа Абдулхай, Устод Шамсиддин, Пир Ахмад Боғи-шамолий, Жунайд наққош ва бошқа рассомларнинг айрим асарларигина сақланиб қолган. Хожа Абдулқодир Гўянда мусаввир, хаттот, мусиқа назариётчиси сифатида машҳур бўлган. Миниатюра ва деворий расмларда Амир Темур юришлари, унинг элчилар, олимлар билан суҳбатлари, жанг ва ов лавҳалари ифодаланган.

САНГИНА – (лот. Sangumens - кондек) - қизил ва қизғиш-жигарранг қалам. Ёғоч ишлатмай, темир оксидли тупроқсимон жинслардан тайёрланади. Табиий ва сунъий хиллари бўлади. Рассомлар этюд, графика асарлари ишлашда фойдаланадилар.

САНОАТ ГРАФИКАСИ – амалий бадиий графика тури. Саноат корхоналари, ускуна ва моллари учун зарур бўлган эмблема, ёрлик, қадақ, реклама (каталог, буклет, проспект ва бошқалар), саноатни бошқаришда ишлатиладиган турли туман ҳужжатлар (бланка, конверт ва шу кабилар)ни бадиий ишлашга ҳизмат қилади. Уларни бадиий безатиш учун шрифт танлаш, нақш ва тасвирлар ишлаш, ҳар хил фотосуратлардан фойдаланиш график рассомнинг ижодий меҳнатини тақозо этади. Саноат графикаси ХIХ аср охирларида графиканинг муҳим соҳаларидан бири сифатида шаклланди, бадиий оқимлар таъсирида ривож топди, такомиллашди.

САНЪАТ ДАСТГОҲЛИ – мустақил аҳамиятга эга бўлган тасвирий санъат асарларининг умумий номи. Уч хилга бўлинади; дастгоҳли рассомлик, дастгоҳли ҳайкалтарошлик, дастгоҳли графика. Тасвирий санъатнинг мозаика, фреска, рельеф каби асарлари архитектура иншоотлари билан боғлиқ бўлади, иллюстрация китоб билан боғлиқ, дастгоҳ (мольберт, ҳайкалтарошлик дастгоҳи)да яратиладиган картина, графика асарлари, ҳайкаллар эса мустақил аҳамиятга эга бўлади. Уйғониш давридан, айниқса, ХIХ асрдан кенг ривож топа бошлади.

САНЪАТ – арабча термин бўлиб, ҳаётдаги нарса ва ҳодисаларни бадиий образли тарзда акс эттирувчи маънавий маданиятнинг таркибий қисми. У тасвирий ва амалий санъат, мусиқа, меъморчилик, театр, кино, бадиий адабиётни ўз ичига олади.

САНЪАТШУНОС – санъат тарихи, назарияси ва унинг тараққиёти бўйича тадқиқот олиб борувчи мутахассис.

САНЪАТШУНОСЛИК – илмнинг санъат билан узвий боғлаб шуғулланувчи бир бўлаги.

СЕПИЯ – жигарранг бўёқ. Шу бўёқда ишланган бадиий тасвир.

СГРАФИТТО – монументал – декоратив рангтасвир тури бўлиб, Леонардо да Винчидан давридан бошлаб, Италия уйғониш даври рангтасвири билан боғлиқ ва у ижронинг майинлигини белгилаб беради.

СИЛУЭТ - (франц. Silhouette –ХVIII аср француз давлат арбоби номидан) – киши, ҳайвон, қуш, нарса ва бошқаларнинг сояга ўхшатиб бир рангда ишланган тасвири. Тасвир сидирга рангдаги қоғозни кесиб ишлаб бошқа рангдаги қоғоз ёки материалга ёпиштирилиши ҳам мумкин. Графика техникасининг бу тури қадимдан Хитойда, Японияда ва бошқа Шарқ мамлакатларида, ХVIII асрдан Оврўпада ривожланган. Кенг маънода – нарса, бино, турли шаклларнинг характерли кўриниши.

СИМВОЛИЗМ – санъатда ХIХ аср охирида ХХ аср бошларида мавжуд бўлган оқим. Символистлар символни – бирор тушунчани, ҳодисани ифодаловчи ёки эслатувчи шартли белгини бадиий ижод асоси ҳисоблаб, мавжуд оламни билиш, тушунишда у восита бўлиб хизмат қилади, деб қараганлар. Символизм оқими объектив ҳақиқатни билиш мумкинмас дейишди. Символизм тасвирий санъатда «модерн» услуби билан узвий боғлиқ бўлиб, символист рассом, ҳайкалтарошлар, уларнинг ўзлари айтганларидек, ўз асарларида «билиб бўлмайдиган, ақл бовар қилмайдиган дунёнинг иллюзияларини ифодалайдилар», аслда эса тушуниб, фаҳмлаб бўлмайдиган беўхшов асарлар яратдилар. ХХ асрда турли-туман бадиий оқимлар (экспрессионизм, сюрреализм, футуризм ва бошқалар) да символизмнинг таъсири бўлди. Умуман, символистлар санъатни ҳаётдан узоклаштиришга, ҳаёт ҳақиқатидан кўз юмишга интилдилар, бадиий асарни реал борлиққа, асар тилини умумхалқ тилига қарама-қарши қўйдилар.

СИММЕТРИЯ – грекча сўз бўлиб, ўлчамларнинг бир-бирига мослиги, тенглиги, мутаносиблигидир. Симметриянинг бир қанча турлари бор.

СЛАЙД – фотоплёнкага туширилган тасвир.

СЛЕПОК – қолип, кўчириш, кўчирма.

СОВУҚ РАНГЛАР – музни, қорни, сувни эслатувчи зангори, кўкиш, яшил, тўқ бинафша ва ҳаво ранглардир.

СОУС – юмшоқ қалам. Шу қалам ёрдамида ишланган асар ҳам «соус» дейилади.

СТЕК – ёғочдан ишланган ҳайкалтарошлик қуроли.

СТИЛИЗАЦИЯ – соддалаштириш. Тасвирий санъатда, кўпроқ декоратив амалий санъатда шартли усуллар ёрдамидаги шакл ва жисмларни умумий тасвирлаш дизайни, бадиийлаштириш. Соддалаштириш, асосан, нақшга хос бўлиб, у тасвир чизмаларига айлантирилади.

СУЯК ЎЙМАКОРЛИГИ - амалий безак санъатининг қадимий тури. Мамонт, морж, фил ва бошқа ҳайвонлар суяклари кўп учрайдиган жойлар (масалан, Ёқутистон, Ҳиндистон, Океания, Африка)да суякни ўйиб нақш, тасвир ишлаш,кесиб ва йўниб турли ҳайкалчалар, буюмлар тайёрлаш қадимдан ривож топган. Географик шароит туфайли суяк ўймакорлиги Марказий Осиёда ривожланмаган.

СУПЕРМУҚОВА – устмуқова, сармуқова. Китоб муқоваси устидаги юпқа безакли қоғоз.

СЮЖЕТ (франц. Suiet - предмет) - тасвирий санъат асарида акс эттирилган маълум воқеа, вазият. Воқеа мазмуни ўз аниқ ифодасини топгани билан (айниқса маиший, тарихий жанрга мансуб тасвирий санъат асарларида) кўзга ташланиб туради.

СЮРРЕАЛИЗМ (франц. Surrealisme - ўта реализм) - ХХ аср санъатидаги формалистик оқим. Дастлаб Францияда вужудга келган, кейин Оврўпанинг бошқа мамлакатларига тарқалган. Ўз асарларида «ўта предметли олам»ни, яъни инстинктларни, галлюцинация, тушларни акс эттиришга интиладилар, нарса ва ҳодисаларнинг нореал боғланишини ифодалайдилар, дунё инсонга ёт бўлган маъносиз, тартибсиз оламдир, деган ғояни олга сурадилар. 30-йиллардан сюрреализм маркази АҚШга кўчди, айниқса тасвирий санъатда ўта реакцион кучга айланди. Сюрреалист рассом ва ҳайкалтарошлар империализмга, атом урушига маддоҳлик қила бошладилар (масалан, С.Дали), кишиларда даҳшат, ваҳима туғдирувчи мантиқсиз лавҳалар яратдилар.

СЎЗАНА, сўзани (форс - тож. -  игна билан тикилган) - матога кашта тикиб тайёрланадиган бадиий буюм. Одатда хонани безатиш учун деворга тутилади. Сатин, шойи, бахмал сингари матоларга турли чокларда кашта тикиб тайёрланади. Матонинг рангидан кашта фони сифатида фойдаланилиши билан палакдан фарқ қилади. Сўзананинг кашта гуллари, асосан, ўсимликсимон, ислимий нақшлардан иборат бўлиб, кўпинча ўртасига доирасимон гул тикилади, атрофи ҳошияланади. Сўзана тикиш Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудларида қадимдан ривож топган. Бухоро, Самарқанд, Шахрисабз, Тошкент, Фаргона, Ўратепа ва бошқа жойларда тайёрланган сўзаналар, каштасининг ўзига хос тикилиш услублари билан санъатшунослар диққатини тортиб келмоқда. ХХ асрда, айниқса, 40-йиллардан кейин сўзаналарнинг каштаси машинада тикила бошланди.

«Т»

ТАБРИЗ МИНИАТЮРА МАКТАБИ – ХVI аср бошларида Табризда вужудга келган миниатюра услуби. Бу ерда ХIII аср охирларидан, яъни муғул босқинчилари хукмронлиги йилларида хитой миниатюрасининг таъсири кучли бўлиб, миниатюра рассомлиги ривожлана бошлаган. 1420 йилда табризлик мусаввирлар Хиротга кўчирилди. ХV аср оҳирида Табриз яна миниатюра рассомлигининг марказларидан бирига айланди. Табризнинг Сафавийларга пойтахт бўлиши, шоҳ Исмоил I нинг 1522 йилда Камолиддин Беҳзодни сарой устахонасига бошлиқ қилиб тайинлаши Табриз миниатюра мактабининг вужудга келишида муҳим воқеа бўлди. Маҳаллий анъаналарнинг Хирот миниатюра мактаби анъаналари билан уйғунлашуви, давр талаблари одатдаги каноник тасвирлардан узоқлашишини, манзарага, оддий кишиларга эътиборни кучайтиришни тақозо этди. Миниатюраларда кўп фигурали композициялар, табиат тасвирлари ҳаққоний ифода этила бошлади. Борлиқни, кишилар кайфиятини тиниқроқ акс эттириш, табиат ваишиларни ҳаракатда, деталлаштириб, аниқ кўрсатиш (масалан, архитектура иншоотларидаги нақшларгача) Табриз миниатюра мактабининг асосий йўналишидир. Оға Мирак, Султон Мухаммад, Қосим Али, Мир Сайид Али, Музаффар Али, Мирзо Али ва бошқалар Низомий, Жомий, Навойи каби буюк шоирларнинг асарларини шу услубда безадилар. ХVI аср охирида Табриз миниатюра мактаби ўрнини Исфахон миниатюра мактаби эгаллади. 

ТАРИХИЙ ЖАНР – бадиий санъатнинг асосий жанрларидан бири: санъаткор яшаган замонга нисбатан яқин ва узоқ ўтмиш материали асосида яратилган асарлар туркуми. Санъатда тарихий жанр портрет (тарихий шахсларнинг тасвирлари, гуруҳ портрет, тарихий композициялар), манзара (тарихий воқеалар акс эттирилган, умуман, тарихий аҳамиятга эга бўлган манзаралар), айниқса баталия жанри билан чатишиб кетади. Ўзбек тасвирий санъатида Ч.Ахмаров, Р.Ахмедов, М.Саидов, М.Набиев, Р.Чориев ва бошқа ўзбек рассомлари тарихий жанрда диққатга сазовор картиналар яратдилар.

ТАСВИРИЙ САНЪАТ - санъат тури. Рассомлик санъати, графика, ҳайкалтарошлик ва фото санъати соҳаларини ўз ичига олади. Тасвирий санъат реал борлиқни кўргазмали образларда, мавжуд нарсаларни уларнинг табиий шакли, ўрни ва бошқаларни ўзига ўхшатиб, умумлаштириб ва типиклаштириб ифодалайди, предметларнинг ҳажми, ўзаро қандай масофада жойлашгани ва бошқалар тўғрисида томошабинда тасаввур ҳосил қилади. Тасвирий санъатнинг энг қадимий ва кенг тарқалган соҳаси рассомлик санъати бўлиб, унда реал борликдаги воқеа ва предметлар турли-туман ранглардаги бўёқлар ёрдамида акс эттирилади. Рассомлик санъати вазифасига кўра бир неча турга бўлинади: монументал рассомлик (панно, фреска, деворий расмлар), безак рассомлиги (тасвир, нақш, безак санъати предметлари – мато, буюм, идиш, тақинчоқлар, бадиий буюмларга ва бошқаларга ишланадиган безаклар), декорация санъати (театр рассомлиги), дастгоҳли рассомлик (мустақил аҳамиятга эга бўлган асарлар, миниатюра (қоғозга, китоб саҳифаларига, пергаментга, папье-маше, безак буюмларига, тақинчоқларга ишланадиган кичик ҳажмли расмлар, тасвирлар)). Асар мазмунига, тасвирланаётган предмет ва воқеаларнинг турига қараб – тарихий жанр, маиший жанр, баталия жанри, портрет, анималистика жанри, манзара, марина, натюрморт, аллегория, мифологик ва диний жанрларга бўлинади.

Рассомлик санъатининг техникаси деганда асар яратиш жараёнида фойдаланиладиган воситалар назарда тутилади. Мойбўёқ рассомлиги, бўёқни сувда эритиб, хўл ёки қуруқ сувоққа ишланадиган рассомлик, темпера, елим, энкаустика, эмаль, гуашь, акварель, пастель, силикат рассомлиги, керамика рассомлиги каби турларга бўлинади. Мозаика ва витраж рассомлик санъатида алоҳида ўрин эғаллайди.

Графика ўз тасвир воситаларига кўра, бадиий-тасвирий асарларни ўз ичига олади. Графика асарларида тасвир, асосан, оқ, баъзан рангли қоғозларга, шунингдек, пергамент, мато, тахта, ёғоч, металл, пластмасса ва бошқаларга ишланади. Бадиий ифода воситаси – контур чизиқ, штрих, доғ, соя ва ёруғлик тушаётган томонни муносиб ранг бериб ифодалаш (светотень). Тасвир - қалам, перо, мўйқалам, бур, кўмир билан ишланади. Ранглардан – акварель, гуашь, пастель. Ишлатиш вазифасига кўра графика – дастгоҳли графика, китоб ва газета-журнал графикаси, амалий графикаси (гувоҳнома, диплом, марка, афиша, этикетка, саноат графикаси ва бошқалар), плакатга бўлинади.

Графика техникаси 2 қисмга – расм ва босма графикага бўлинади. Расм санъати графиканинг энг қадимий ва кенг тарқалган қисми бўлиб, ривожланиш тарихи ибтидоий санъат намуналаридан бошланади. Босма графика (гравюра, литография) кўп нусхада нашр қилинади.

Ҳайкалтарошликда асар ҳайкалбоп материалларни шаклга тушириб (тош, ёғоч, суяк, металл каби қаттиқ материалларни йўниб, ўйиб, зарб бериб ишлаб: пластик материалларни чаплаб-епиштириб, суваб: металл, гипс, лой кабиларни қуйиб-қотириб) тайёрланади. Ҳайкалтарошликда, асосан, инсон образи яратилади, жонивор, қисман ўсимликларнинг шакли ишланади. Ҳайкалтарошлик ишланиши жиҳатдан 2 хилга - ҳамма томони натуранинг аслига ўхшатиб ишланадиган мукаммал шаклли ҳайкал ва бир томондан қараладиган рельефга бўлинади. Вазифасига кўра – монументал,  монументал - безак ва дастгоҳли ҳайкалтарошликка бўлинади.

ТЕМПЕРА (итал. тemperare - бўёқларни аралаштириш маъноси)- рассомликда кенг тарқалган усуллардан бири. Биноларни безашда, дастгоҳли санъат асарларида кенг қўлланилади. Темпера билан ишланган картиналар, безаклар қуёш нури ва чангдан яхши асралса, ўз рангини, тусини яхши сақлаб қолади.

ТЕРРАКОТА (лот. Terra – ер  ва cotta - қиздирилган) – кулолликда ишлатиладиган лой ва шундай лойдан тайёрлаб оловда қиздирилган маҳсулот, сопол. Рўзғорда (идиш ва буюмлар), ҳайкалтарошлик ва қурилишда (сополак, парчин, архитектура деталлари) ишлатилади. Терракота тайёрлаш учун, одатда, таркиби ва ранги бир ҳил тупроқ танланади. Шакл беришда ёғоч ва гипс қолиплар ишлатилади. Кошиннинг айрим хиллари ҳам терракотадан тайёрланади.

ТИТУЛ (лот.titulus – ёзув, изоҳ) – китоб, журнал ва бошқаларнинг биринчи саҳифаси. Унда муаллиф исми ва фамилияси, китоб номи, нашриёт номи, нашр жойи, йили кўрсатилади.

ТОН – юнончадан «tonos», »кучланиш», каламтасвир ёки рангтасвир ишлаш жараёнида буюм туси ёки рангнинг ёруғлик тушиши натижасида ҳосил бўладиган ёритилиши, оч-тўқлик даражаси кучига айтилади.

ТОРЕВТИКА (лот. Toreno - қирқаман, зарб қиламан) – металлдан тайёрланган турли бадиий буюмлар рельефини ишлаш санъати. Зарб қилиш, босиб нақш ва тасвир ишлаш (бунда бир томони бўртади, орқа томони чуқурлашади). Қуйиб тайёрланадиган металл маҳсулотларни бадиий ишлаш ҳам торевтика деб аталади.

ТОРС (итал. Torso – инсон танаси бошсиз, қўл-оёқсиз) - тасвирий санъатда тананинг ҳайкал тарзида ишланган ёки чизилган кўриниши.

ТОШ ЎЙМАКОРЛИГИ – амалий безак санъатининг кенг тарқалган турларидан бири. Тошни ўйиб ёзув, нақш, тасвир рельеф ҳосил қилиб ўйиб қириб ишланади. Ишлатиш вазифасига қараб, юмшоқ (гипс-тош, талькохлорит, охактош ва бошқ.), ўртача (малахит, мармар ва бошқ.), қаттиқ (нефрит, лазурит, яшма ва бошқ.)тошдан фойдаланилади. Марказий Осиёда ясси рельефли тош ўймакорлиги ривож топган. Тоштарошлик билан шуғулланувчи усталар ХХ аср бошларигача тошни кесиш, йўниш ва безаш ишларини ибтидоий усулларда бажарганлар, уларнинг иш қуроллари ҳам ёғочсозлар, ёғоч ўймакорлиги қуролларига жуда ўхшаш бўлган.

ТРАНСПАРАНТ (франц. Transparent – шаффоф, тиниқ) – шиор, сурат ёки бирор шакл тушириб рамкага тортилган газлама. Одатда, намойиш ёки тантаналарда кўчаларга осилади ёки кўтариб юрилади.

ТРАФАРЕТ (итал. Trafaro - тешиш) - белги, нақш ёки тасвирларнинг элементларига мос келувчи ўйиқлар ўйилган металл, ёғоч, картон, пластмасса ва бошқалардан ясалган пластина: бу ўйиқлардан бўёқ ўтади. Трафарет матн ёки реклама плакатлари расмларини ва бошқаларни кўплаб ишлаб чиқаришда ишлатилади.

ТРИПТИХ (юнон. Triptychos – уч букланган) - яхлит умумий сюжет, мазмун ва ғояни ифодалайдиган уч картина, графика асари ёки расмдан иборат санъат асари.

ТУРК МИНИАТЮРАСИ – Туркияда ХVVIII асрларда ривож топган тасвирий санъатнинг асосий соҳаси. Ислом дини жонли мавжудотни тасвирлашни ман этгани туфайли Туркияда тасвирий санъат ривожланмади. Рассомлар китоб безагини ишлашда фақат миниатюра соҳасидагина ижод қила олдилар. Бу даврда Турк миниатюрасининг ўзига хос услуби шаклланди. ХVI асрларга келиб Турк миниатюраси Шарқ ва Ғарб тасвирий санъати таъсирида ривож топа бошлади. ХV аср охири ва ХVI аср бошларида Низомийнинг «Хусрав ва Ширин» достонига ишланган миниатюралар, ХVI асрнинг II-ярмида султон Мурод III учун яратилган «Шаҳан-шоҳнома» хроникаси, 1550-90 йиллар орасида ёзилган «Хунарнома» миниатюралари диққатга сазовор. ХVI асрда энг истеъдодли турк мусаввири Усмон самарали ижод этди (у «Хунарнома»га яратган 160 миниатюра сақланган), «Мусо-фирхона», «Шаҳар камали», «Мурод I нинг ўлдирилиши», Турк Беҳзоди деб ном чиқарган Нигорий (ёки Раис Хайдар) ўз ижодида реализмга интилди, унинг портретлари (Сулаймон I портрети) натурадан чизилганга ўхшайди. Бу даврда Бобо Наққош, Шайх Мустафо, Тожиддин Гирихбандий ижод қилдилар. ХVII асрда Қаландар («Одам Ато ва Момо Хавонинг Бихиштдан ҳайдалиши»), Нақший (Мулла Хаёлий портрети, Мехмед II ва астроном Али Қушчи), Ахмад Мустафо кабилар турли мавзуларда миниатюралар яратдилар. ХVIII аср миниатюрачилар орасида Абдулла Бухорий («Турк йиғити портрети») ажралиб туради. Турк миниатюраси мавзули бойилиги, жанг лавҳалари ва сарой ҳаёти тавсифидан ташқари шаҳар ва қишлоқ ҳаёти ҳам кенг акс эттирилгани, реалистик тасвирга интилиш кучлилиги, кўп фигурали кўринишлар, масофа тўғрисида тасаввур бериш, кўп кўринишли тасвирлар  кўплиги билан фарқланади.

ТУС – оҳанг, рангларга нисбатан ишлатилади.

ТУС МУНОСАБАТЛАРИ - бўртган шаклдаги жисмларни моддийлигини билиш, уларнинг ёруғлик муносабларини кўришга асосланади. Шунинг учун расмнинг ёруғлик муносабатларини рассом ўхшатиш усули билан яратиши лозим. Натурага пропорционал бўлган жисмларнинг бўялиши (материали) оралиғидаги тус муносабатларининг бўртган шакли ва тасвирла-нишининг ёруғ-соя градацияси натижасида рассом шаклни тўғри туслашга, материаллигини орттиришга, фазовий чуқурлик ҳамда ёритилиш ҳолатига эришади.

ТУШЬ (франц. touche) - вақт ўтиши билан рангини ўзгартирмайдиган қора бўёқ. Сув қўшиб суюлтирилса, кул ранг тус олади. Бўёқ ҳосил қилувчи тошкўмир моддаларидан тайёрланадиган қизил, яшил,кўк ва бошқалар. Рангли тушь ҳам бўлади. Шарқ мамлакатлари, айниқса, Хитой, Корея, Японияда қадимдан фойдаланилган. ХVVII асрларда Оврўпага тарқалган. Тушь чизмачиликда, графика асарлари яратишда, хат ёзишда ишлатилади.

«У»

УЙҒОНИШ ДАВРИXIV-XV Европа тасвирий санъати ривожидаги давр.

УСТАХОНА – рассомнинг ижодхонаси.

УСТОЗ – устод, уста ўз ҳунарини ва санъатини шогирдларига ўргатувчи шахс.

УФҚ, горизонт (юнон. Horizo - чегаралайман) – очиқ жойда ер юзасининг кўринадиган чегара қисми ёки ер юзасининг осмон сфераси билан кесишган қисми. Тасвирий санъатда уфқ чизиги кўз баландлигида жойлашган фаразий текислик.

«Ф»

ФАКТУРА (лот. Factura – ишлов, тузилиш) – бадиий асар сиртининг ишланиш ёки тузилиши хусусияти. Бадиий моҳирликнинг ўзига хослиги ҳам, фойдаланилган материал сиртининг табиий хусусиятлари ҳам фактура деб юритилади.

ФАС – /французча fasade юз, олд томон маъносида/ олд кўриниш, юз, чеҳра. Ҳар бир нарсанинг тўрт томондан кўриниши бор. Олд, икки ёни, тепа ва таги.

ФАЯНС – ярим чинни, ясама, сунъий, ёлғон чинни номини ҳам олган.

ФИЛИГРАНЬ – нозик, нафис деган маънони билдириб, ингичка, нозик симдан ишланадиган бежирим безак, нақш. Заргарликда қўлланиладиган услуб.

ФЛЕЙЦ - катта мўйіалам, чўтка.

ФОН (лот. Fundus – туб, асос), замин – картина ва графика асари, рельеф ва нақшда асосий шаклнинг орқа кўриниши, қўшимча тасвир. Буюк рассомлар портрет фонида манзара акс эттирганлар, бу билан шахс яшаган муҳитни кўрсатганлар. Рельеф ва нақшда шаклнинг жозибадор чиқишига ёрдамчи восита бўлади.

ФОРЗАЦ (нем. Vorsatz) - китоб блоки билан муқоваси орасидаги қўшалоқ қалин қоғоз вароғи. Блокни муқова билан бирлаштиради. Китобни безатиш элементи.

ФОРМАЛИЗМ – тасвирий санъатда кўпдан-кўп антиреалистик мактаблар ва йўналишларнинг умумий белгиланиши: кубизм, футуризм, конструктивизм, сюрреализм, суперматизм, пуризм, дадаизм, абстрак-ционизм, поп-арт ва ҳ.к. Формализмнинг барча кўринишлари мазмундан санъат шаклни табиийликка қарама-қарши боришига, формалистик тасвир борлиқни қўпол равишда бузади, оламни образли (қиёфали) билиш қобилиятини йўқотади, баъзида маъносиз тажрибага айланиб қолади.

ФРЕСКА (итал. Fresko – янги, қуримаган) – деворий рангтасвир тури. Бўёқни сувга ёки оҳак қўшилган сувга қориб янги, қуримаган сувоқ устига ишланадиган рассомлик санъати асари. Қадимдан деворий расмларнинг асосий техникаси бўлиб келмоқда. Сувоқ, одатда, ўчган оҳакка икки ҳисса кум қўшиб тайёрланади, сувоқ қуригандан кейин унинг ёрилиб кетмаслиги таъминланади. Оҳак билан қўшилганда айнимайдиган, шунингдек вақт ўтиши билан нур таъсирида бузилмайдиган бўёқлардан фойдаланилади. Фреска учун сувоқ ва бўёқ тайёрлашнинг турли усуллари мавжуд. Фреска рассомдан катта маҳорат, тезкорлик талаб қилади, тасвир қисқа вақт ичида сувоқ қуримай туриб тайёрланиши керак.

ФРОНТИСПИС (лот. Frons – олд, олд томони ва spicio - қарайман) - китоб титул саҳифаси чап томонида берилган иллюстрация. Унда асарнинг асосий ғояси ифодаланади ёки муҳим эпизоди тасвирланади. Айрим ҳолларда муаллиф портрети берилади.

ФУТУРИЗМ - футуризм келажак сўзидан олинган бўлиб, янги замон ёки янги келажак санъати маъносини англатувчи бадиий йўналишдир.

«Х»

ХАЛҚ САНЪАТИ – бадиий ҳунармандчилик.

ХАЛҚ РАССОМИ – рассомчилик ижодиётида юқори ютуқларга эришганларга бериладиган унвон.

ХАТТОТ - чиройли ёзадиган ва нақш ишлайдиган шахс.
ХАТТОТЛИК - ҳуснихат, чиройли ёзиш билан шуғулланиш санъати.

«Ш»

ШАБЛОН (нем. Schablone- намуна)– бир шаклдан нарсалар тайёрлаш учун ясалган намуна: айрим тайёр буюмларнинг шаклини текширадиган мослама, асбоб.

ШАКЛ – жисмнинг ташқи кўриниши, чизилиши, ҳажмнинг конструктив тузилиши, тасвирий санъатда бадиий шакл – қиёфа яратиш, мазмунни ёритиб бериш учун хизмат қиладиган бадиий усул.

ШАРЖ (франц. Charge– бўрттириш) – бирор ҳодиса, нарса, айниқса кишини ҳажв ёки ҳазил қилиб карикатура шаклида тасвирлаш. Кишилар, одатда портретига ўхшатиб, бир жиҳати бўрттириб фош этилади, ҳазил қилинади, баъзан нарсаларга, ҳайвон, қушларга ўхшатилади ва ҳ.к. Мойбўёқ, графика, ҳайкалтарошликда шарж қилинади, айниқса график шарж кенг тарқалган. ¤ртоқлик шаржлари самимий, яхши ният билан дўстона ҳазил мазмунида бўлади.

ШАХСИЙ КЎРГАЗМА – биргина ижодкорнинг асарларини намойиш этиши.

ШМУЦТИТУЛ (нем. Schmuts– ифлос ва title – сарлавҳа, титул)китобнинг титул вароғидан ёки ҳар бир боб ҳамда қисмидан олдин қўйиладиган икки саҳифали қоғоз варақ. Шмуцтитулда китобнинг қисқа номи, айрим ҳолларда фақат китоб ва нашриёт номи берилади. Шмуцтитулда китобнинг алоҳида қисм ва боблари олдидан шу қисм ёки бобнинг номи, расм ҳамда безаклар жойлаштирилади. Эски китобларда шмуцтитул асосий, бадиий титулни ифлосланишдан сақлаш учун хизмат қилган (номи шундан келиб чиққан).

ШРИФТ (нем. Schreiben – ёзмоқ) - ёзувнинг алфавит тизимида барча ҳарф, рақам ва белгиларнинг график шакли. Шрифт чизиқларининг яққоллиги (ҳарфлар асосий чизиқлари билан туташтириш штрихлари йўғонлигининг нисбати)га, чизиқча (засечка)ларнинг борлиги ва уларнинг шаклига қараб босмахона шрифтлари асосан гуруҳларга бўлинади. Босмахона шрифтлари ёзилиш шаклига, яъни қиялигига қараб тўғри, курсив, қия, нормал, энсиз, энли: оддий, ярим қора, қора шрифтларга бўлинади. Ёзилиш шакли бир хил бўлган шрифтлар турли кеглдаги шрифтларга бўлинади: кегли ва ёзилиш шакли турлича, лекин ёзилиш характери бир хил бўлган шрифтлар шрифт гарнитураси деб аталувчи битта гуруҳга бирлашади. Ҳар бир гарнитура ўз номига эга, масалан, журнальная, школьная ва ҳ.к..

ШТРИХ (нем. Strich – чизиқ)

«Э»

ЭГАРЧИЛИК – эгар – жабдуқ ясаш касби. Ҳунармандчиликнинг қадимий турларидан бўлиб, асосан йирик шаҳарларда ривожланган. Ўтмишда эгар-жабдуқ оддий кустар усулда махсус дўконларда тайёрланган. Усталар асосан теша, болта, ранда, арра ва бошқа асбоблардан фойдаланганлар. Тол, урик, бехи, олма, ёнғоқ, чинор, арча ёғочлари асосий материал ҳисобланиб, мих ўрнига хом теридан қирқиб тайёрланган ип ишлатилган.

ЭКСЛИБРИС (лот. exlibris – китоблардан) - китоб белгиси, китобнинг эгаси кўрсатилган тамға(белги) бўлади. Муқованинг ичкари томонига ёпиштирилади. Гравюра, литография усулларида тайёрланадиган экслибрис-лар кенг тарқалган. Рассомлар маҳорат билан ишлаб берган экслибрислар бадиий қимматга эга бўлади. А.Дюрер, Х.Хольбейн, ўзбекистонлик рассомлардан В.Кайдалов, Қ.Башаров ва бошқалар экслибрислар яратганлар.

ЭКСПОЗИЦИЯ (лот. Expositio - баён этиш, кўрсатиш) - музей ва кўргазмаларда намойиш этиладиган нарсалар, материалларнинг маълум бир тизимда жойлаштирилиши ва шу материалларнинг ўзи.

ЭКСПОНАТ (лот. Expono – кўргазмага қўйилган) – музей ва кўргазмаларда намойиш қилинадиган нарса.

ЭКСПРЕССИЯ – шижоат, шиддат, тезкорлик, ифодалилик, фикр, кайфият ва ҳис-туйғуларнинг ёрқин намоён бўлиши.

ЭКСПРЕССИОНИЗМ – экспрессия сўзидан келиб чиққан бўлиб, санъатда ифодалилик, фикр, кайфият ва ҳис-туйғуларнинг ёрқин намоён бўлишидир. Бу бадиий оқим 1905 йилда Германияда «кўприк»(мост) номли гуруҳда пайдо бўлган. Экспрессионизм инсоннинг субъектив маънавий дунёсини бирдан-бир реаллик, эътиборга сазовор, унинг тавсифини эса санъатнинг асосий мақсади деб қаради. Масалан, француз рассомлари Ван Гог, Пабло Пикассо, Ренато Гуттузо, рус рассомлари Дейнека, Кончаловский кабиларни шу оқим вакиллари деб аташ мумкин.

ЭКСТЕРЬЕР (лот. Exterior - сиртқи, ташқари), ҳайвонлар экстерьери- ҳайвон танасининг ташқи кўриниши ва тана қисмларининг жойлашуви.

ЭМБЛЕМА (юнон. emblema) – бирор тушунча, ғояни ифодаловчи шартли ёки символик тасвир /масалан, оқ каптар тасвири – тинчлик эмблемаси/.

ЭНКАУСТИКА (юнон. enkaio-куйдираман) - кенг маънода рассомлик санъатининг мум бўёілар билан ишланадиган соҳаси: тор маънода бўёқнинг боғловчи моддаси мум бўлган рассомлик техникаси (бунда иссиқ мум билан ишланади, бу асарнинг намга чидамли  бўлишини ва узоқ сақланишини таъминлайди). Миллоддан аввалги ХIV асрдан Қадимги Мисрда ибодатхона-ларнинг фасадларини бўяшда қўлланилган. Миллоддан аввал 5 асрда Юнонистонда такомиллашган, мум бўёқларни қайноқ усулда тайёрлаш техникаси ривож топган. Файюм портретлари, Византия иконалари шу усулда ишланган. Кейинчалик мум бўёқларни совуқ усулда (скипидарда) тайёрлаш усули тарқалган, бу усул осон, лекин анча чидамсиз бўлади. Мум рассомлиги кўпроқ реставрацияларда қўлланилади. 

ЭСКИЗ (франц. esguisse) - хомаки тасвир. Бадиий асар, бино, яратиш жараёнида муаллиф кўзда тутган мақсадини, унинг шакли, ҳолати, кўринишини гавдалантирадиган тасвир. Кўпинча расм билан ифодаланади. Мойбўёқ билан ишланган, ҳайкалтарошлик эскизлари ҳам бўлади.

ЭСТАМП (франц. estampe) - бадиий матбаа графикасига мансуб дастгоҳли асар: рассом томонидан тайёрланган матбаа формаси (гравюра, литография, монотипия)дан олинган нусҳа, формадан қоғозга босма йўли билан туширилган тасвир.

ЭТИКЕТКА – буюм-ашёлар номи ёзиб қўйилиши ёки ёпиштириб қўйиладиган нарсага айтилади. Шу жумладан, тасвирий санъат асар тагида ҳам этикеткаси бўлиб, муаллифи, туғилган йили, жойи, асарнинг яратилган вақти ва номи ёзиб қўйиладиган қоғоз ёки қоғоз парчаси.

ЭТЮД (франц. etude - машқ) - рассом натурани ўрганиш жараёнида унга қараб, кузатиб чизган тасвир. Мойбўёқ билан ишланган, график, ҳайкалтарошлик этюдлари одатда картина, ҳайкал, графика асарлари яратишда тайёргарлик материали бўлиб хизмат қилади.

ЭТЮДНИК – расм чизиш учун, мўйқалам ва бўёқларни, этюд- расмларни жойлаб қўйишга ва этюд ишлашга мослашган махсус кўчма ясси қути.

«Я»

ЯЗД МИНИАТЮРА МАКТАБИ – ХV асрда Язд шаҳрида шаклланган миниатюра услуби. Шероз миниатюра мактабига яқин. 1409 йилда яратилган «Шеърият антологияси» ва Низомий «Хамса»сининг 1446 - 1447 йилларда кўчирилган қўлёзмасига ишланган миниатюралар 1445 йилда кўчирилган «Шоҳнома» қўлёзмаси миниатюралари шу мактабга мансуб. Амир Хисров Дехлавийнинг Бокуда сақланаётган «Хамса»си миниатюралари ҳам шу мактаб маҳсули сифатида диққатга сазовор. Уни 1445-96 йилларда яздлик хаттот Ҳасан ибн Камолиддин ал-Яздий кўчирган /унга 26 миниатюра ишланган/. Тасвирлар кўпинча иссиқ колоритда акс эттирилгани, кишиларнинг кийимларида контрастликка аҳамият берилгани, тасвирнинг содда, лекин нафис ва тиниқ ифодалангани билан ШЕРОЗ миниатюраларидан фарқ қилади.

ЯРИМСОЯ – ним соя, нарсаларда ва тасвирда ёруғ билан соя ўртасидаги қисм.

«Ў»

ЎЗБЕКИСТОН РАССОМЛАРИ ВА ҲАЙКАЛТАРОШЛАРИ – Ў.Тансиқбоев, М.Набиев, А.Абдуллаев, Л.Абдуллаев, Р.Чориев, П.Беньков, Н.Карахан, К.Башаров, Ч.Аҳмаров, С.Абдуллаев, Х.Рахимова, Б.Жалолов, Ж.Умарбеков, З.Иноғомов, Й.Турсунназаров, А.Икромжонов, А.Нурид-динов, Ғ.Абдураҳманов, Т.Миртожиев, Я.Салпинкиди, Д.Рўзибаев, И.Жабборов, М.Мусабоев, Ж.Қуттимуродов ва бошқалар. 

 

«Қ»

ҚАДИМГИ ЗАМОН УСТАЛАРИ – одатда, ХV-XVIII асрларда ижод қилган Европанинг буюк санъаткорлари: Донателло, Леонардо да Винчи, Рафаэль Санти, Тициан, Микеланджело Буанаротти, Альбрехт Дюрер, Веласкес, Рубенс, Рембрандт сингари уйғониш даврининг машҳур санъаткорлари шу ном билан аталган. 

ҚАЗВИН МИНИАТЮРА МАКТАБИ – ХVI асрнинг 70-80-йилларида Қазвинда шох Исмоил II даврида шаклланган миниатюра мактаби. Қазвинда 1576 йилда китобхона ташкил этилди. Машхад ва Табриздан келган наққош, хаттот, мусаввирлар ижодий меҳнат қилиб, Қазвин миниатюра мактабини вужудга келтирдилар. Бу мактаб миниатюраларида ҳаракат тасвирига кўп аҳамият берилгани, расм нозик чизилгани, композицияларда кишилар миқдори кам тасвирлангани билан ажралиб туради. Қазвин миниатюра мактабининг йирик вакиллари – Муҳаммадий ва Шайх Муҳаммад. Шайх Мухаммаднинг «Йигит тўтикуш билан», «Йигит китоб ва гул билан» миниатюраларида, шунингдек, у яратган деб тахмин этиладиган Жомийнинг «Тухфат ул-аҳрор» китобига ишланган миниатюраларда маиший лавҳалар жонли, рангдор ифодаланган, Муҳаммадий эса оддий кишилар /деҳкон, хизматкорлар/ни кўпроқ акс эттиришга интилган.

ҚАЛАМ (юнон. Kalamos - қамиш сўзидан – кўмир, қўрғошин, графит, қуруқ бўёқдан қилинган стержень). Шарқ халқлари, жумладан, Марказий Осиёда хаттотлар сиёҳ билан ёзиладиган қамиш қаламлардан фойдаланганлар. 1790 йили француз олими Н.Конте ёғоч қалам ихтиро қилди. Айни вақтда чех олими Й.Гартмут майдаланган графит ва гил аралашмасидан ёзув стерженлари тайёрлашни таклиф этди. Бу метод ҳозирги қалам ишлаб чиқариш технологиясининг асосини ташкил этади. Қаламнинг махсус турлари – сангина ва пастель. Қаттиқлик даражаси бир неча хил бўлган графитли қаламлар чиқарилади: қаттиқлик даражаси М/юмшоқ/, Т /қаттиқ/ ва МТ /қаттиқлиги ўртача/ ҳарфлари ҳамда ҳарфлар олдидаги рақамлар билан белгиланади.

ҚОҒОЗ - ўсимлик толаларидан юпқа варақ тарзида тайёрланадиган материал. Қоғоз дастлаб (II асрда) Хитойда олинган. Цай Дун ўсимлик толаларининг сувли суспензиясини сим турдан ўтказиб, қоғоз олишга муяссар бўлган. Қоғоз олишнинг бу усули кўп вақтларгача сир сақлаб келинди. VI аср бошларида бу усул Японияда жорий қилинди. VI-VIII асрларда қоғоз ишлаб чиқариш Осиёдаги бошқа мамлакатларга тарқалди. Кейинчалик қоғоз тайёрлаш араблар орқали Эрон ва Шимолий Африка, Кипрга, кейинроқ эса Испания, Марокко ва бошқа мамлакатларга ёйилди. Қоғоз бунгача ёзувда ишлатиб келинаётган ПАПИРУС ва бошқа материалларни сиқиб чиқарди. Қоғознинг 600 дан ортиқ тури бор. Қоғоз қандай мақсадларда ишлатилишига кўра: қалинлиги, куллилиги, намлилиги, ранги, оқлиги, силлиқлиги, сингдириш қобилияти, ҳаво, буғ, ёғ ўтказмаслиги, диэлектриклиги ва бошқа хоссалари билан характерланади. Классификацияга кўра қоғоз 11 синфга бўлинади: матбуот, ёзув, чизма-чилик-расмчилик, электр изоляцион, папирос, шимувчи, аппарат, ёруғлик сезгир, кўчириш, ўров, саноат–техника. Ҳозирги даврда қоғозлар матодан эмас, ёғочдан ишлаб чиқарилади. Қоғозни юпқа, қалин, текис, ғадир-будир турлари мавжуд. Китоб, рўзнома босиладиган, журнал, дафтарга мўлжалланган қоғозларнинг турлари бошқа-бошқа бўлади. Қалам ва акварель буёқлари билан чизишда ватман, ярим  ватман дейиладиган қаттиқ, тиғиз қоғозлар ишлатилади.

ҚОМАТ – кишиларнинг умумий кўриниши.

ҚЎШИМЧА РАНГЛАР – рангларни аралаштирганда ҳосил бўладиган омухта ранг ёки рангнинг туси, оҳанги, тўқлиги, очлиги, қизил, сариқ зангори рангларни қўшиш орқали олинган ранглар.

«Ҳ»

ҲАЙКАЛ – тасвирий санъат асари. Тош, ёғоч, суякни, йўниб, металл, бетон, гипсни қолипга қуйиб, қотириб, лойни шаклга солиб, кейин қиздириб (сопол, чинни ҳайкалчалар тайёрлашда) ишланади. Монументал (очиқ ҳавода, кўпчилик эътиборига ҳавола қилинадиган), дастгоҳли (бинолар ичида ўрнатиладиган), безак (архитектурада боғ-паркларда) - жуда кичик ҳажмда ишланадиган уй ичида безак вазифасини ўтайдиган хиллари бор).

ҲАЙКАЛТАРОШЛИК - тасвирий санъат соҳаси. Тасвирланадиган нарсани ҳажмли, уч ўлчамли (узунлик, кенглик ва баландликка эга) қилиб акс эттириш принципига асосланган санъат тури. Асосан, инсон, қисман ҳайвон ва қушлар, табиат (манзара), нарсалар (натюрморт) ифодаланади. Ҳайкалтарошлик асарлари, асосан, 2 турга: ҳамма томонидан кўриш имкони бўлган, мукаммал шаклли ҳайкалга ва бир томондангина кўриладиган рельефга бўлинади. Ҳайкалда кишининг боши, белигача (бюст), тиззасигача, бутун гавдаси (буларда аниқ шахс акс эттирилган бўлса - портрет), икки ёки бир неча киши, торс ишланиши мумкин. Рельефнинг ҳажми ва шакли унинг ўрнатиладиган жойига, қандай мақсадда ҳизмат қилишига қараб танланади, ундан кўпинча архитектура (фриз, фронтон, плафон ва бошқа.)да фойдаланилади. Рельефнинг паст (барельеф), баланд (горельеф), тасвир фонда ўйиб ишланадиган хиллари бор.

Мазмуни ва вазифасига кўра ҳайкалтарошлик монументал, монументал безак, дастгоҳли, жуда кичик ҳайкалтарошлик асарлари, плакетка, медаль, танга, глиптика маҳсулотларига бўлинади. Ҳайкалтарошлик тарихи қадимий. Қадимги Мисрда тошдан улкан сфинкслар ишланди, фиръавнларнинг катта ҳайкал ва рельефлари яратилди. Жанубий Осиё мамлакатларида, айниқса, Ҳиндистон, Хитойда будда ибодатхоналари улкан ҳайкаллар билан безатилган.

Ўзбекистонда ҳайкалтарошлик соҳасида, айниқса, 50-йиллардан диққатга сазовор асарлар яратила бошлади. Ф.Гришченко, А.Иванов, Н.Кримская, Д.Рябичев каби ҳайкалтарошлар монументал ҳайкалтарошлик, дастгоҳли ҳайкалтарошлик соҳасида самарали ишладилар. 60 - йиллардан М.Мусабоев, Д.Рузибоев, А.Тоиров, Х.Хусниддинхўжаев, К.Салохиддинов, М.Иванов, А.Аҳмедов, Я.Шапиро, А.Бойматов, Н.Феодоридис, П.Иванов каби истеъдодли ёшлар етишиб, замондошларимизнинг ёрқин образларини ярата бошладилар.

ҲАЖМ - текисликдаги шаклнинг уч ўлчамли тасвири. У аввало жисмни конструктив ва перспектив қуриш билан амалга оширилади. Шаклни бўрттиришнинг бошқа муҳим усулларидан бири бу ёруғ-соянинг уйғунлиги, блик, ёруғлик, ярим соя, шахсий соя ва тушувчи соя, рефлекс. Тасвирланаётган текисликда ҳажмни сездиришда чизиқ ёки штрихларнинг шакл бўйича йўналиши ҳам муҳимдир (текис жисмларда улар тўғри ва параллел, цилиндрлик ва айланаларда - доирасимон).

ҲИНДИСТОН МИНИАТЮРА МАКТАБИ - Ўрта асрларда Ҳиндистонда шаклланган миниатюра услублари. Деворий рассомлик санъати тушкунликка учрагач, мамлакатнинг турли туманларида ривож топган (ХIIХ  асрлар). Муҳимлари:

ГУЖАРОТ миниатюра мактабиIVI асрлар)- миниатюралари диний китобларга ишланган иллюстрациялардан иборат. Илк даврларда пальма баргларига чизилган, матн ҳам ёзилган. ХIV асрнинг 2-ярмидан қоғозга ишланган, олдинги содда композициялар анча мураккаблашган, фонда архитектура элементлари манзара акс эттирила бошлаган. Гужарот шоҳлари даври миниатюраларида тасвир жонлилиги, расм тиниклиги, безак деталлари кўпайгани кўзга ташланади. Гужарот миниатюраси РАЖПУТ миниатюра мактабининг илк даврларига таъсир кўрсатган.

РАЖПУТ (ёки Рожастхон) миниатюра мактаби (16-19-асрлар) – Рожастхонда ва Марказий Ҳиндистонда шаклланиб ривож топган асосий марказлари: Мевар, Марвар, Бунди, Кишангар, Мальва ва бошқа жойларда. Миниатюралар диний мазмунда: Кришнага эътиқод (муҳаббат билан худонинг висолига эришиш) ифодаланган. «Раги» (ёки «рагини») жанри фаслларга, об-ҳавога бағишланган куйларга иллюстрациялардан иборат, уларда табиат кўрки нафис акс эттирилган.

БОБУРИЙЛАР миниатюра мактабиVI асрнинг 2 - ярми – ХVIII аср) - Бобурийлар саройида шаклланган (бу мактаб Оврўпада Муғул миниатюра мактаби номи билан машҳур). Эрон ва Марказий Осиё миниатюраси анъаналари маҳаллий анъаналари билан уйғунлаштирилган, шу даврларда Оврўпалик рассомларнинг Ҳиндистонга олиб келинган картиналари таъсири ҳам кўзга ташланади. Дастлабки даврда миниатюрачилар Ҳиндистонга таклиф этилган табризлик Мир Саид Али, шерозлик Абдусамад ва бошқа рассомлар бошчилигида ижодий меҳнат қилганлар. Мактаб ХVI  асрнинг 2 – ярмида, Акбаршоҳ даврида шаклланиб, Шоҳжахон даврида юксак даражага кўтарилган. Илк даврларда қўлёзма китобларнинг мазмунига асосланишга, конкрет тарихий шахсларни реал акс эттиришга, воқеаларни тўғри ифодалашга аҳамият берилган. Воқеа, кўп фигурали композициялар шартли манзара фонида ифодаланган («Бобурнома», ХVI аср охири).  Аста-секин миниатюра дастгоҳли санъатга айлана борди. ХVII асрнинг 2-чорагида анималистика жанри ривожланди: гул, ҳайвон, қушлар тасвирига кўпроқ аҳамият берилди. ХVIII асрга келиб реал борликдан анча узоқлашилган, расмлар туссизлашган, лекин кўпгина миниатюраларда эркак ва аёлларнинг кийимлари деталларигача аниқ кўрсатилган. Бобурийлар миниатюра мактаби Шимолий Ҳиндистон ва ДЕКАН миниатюрачилари ижодига катта таъсир кўрсатган.

ДЕКАН миниатюра мактабиVIVIIасрлар) маҳаллий анъаналар, айниқса, қадимий деворий рассомлик анъаналари Эрон, Марказий Осиё, турк миниатюралари  анъаналари билан  уйғунлаштирилиши оқибатида вужудга келган. Ёрқин бўёқ, бўёқларнинг контрастлиги, безак тарзидаги тасвирлардан реал манзаралар ҳосил қилинган, реалистик руҳдаги портретлар, маиший лавҳалар яратилган. Ғимолай тоғ туманларида «ПАХАРИ» («Тоғ») номи билан аталган миниатюра мактаби (17-19-асрлар) ҳам машҳур.

ҲИРОТ МИНИАТЮРА МАКТАБИ – ХV асрда Ҳирот шаҳрида шаклланган миниатюра санъати услуби. ХV асрнинг бошларида шаҳар ҳаёти ва маданиятининг ривожи оқибатида нафис қўлёзма китобларга талабнинг ошиши бу мактабнинг вужудга келишига имкон яратди. 20-йилларда Ҳиротга Табриздан Сайид Аҳмад наққош, Хожи Али мусаввир, Самарқанддан мавлоно Жаъфар Табризий (Амир Темур уни Табриздан Самарқандга келтирган эди) ва бошқа мусаввир, хаттотлар таклиф этилганидан кейин шаклланди. 1507 йилда Ҳирот Шайбонийхон томонидан забт этилгунча давом этди. Ҳирот миниатюра мактабининг вужудга келиши ва ривожида ХV асрнинг 1-ярмида Шохруҳ, унинг ўғли Гавҳаршоҳ, Бойсунғур, ХV асрнинг 2-ярмида Ҳусайн Бойқаро, унинг вазири Алишер Навоийнинг эътибори, ҳомийлиги, муҳим роль ўйнади. Ҳирот миниатюра мактабига мансуб асарларда яхлит бир услуб кўзга ташланмайди, миниатюрачиларнинг ижодий индивидуаллиги сезилади, лекин, умуман бу мактаб миниатюралари  асосий эътибор инсонга қаратилган тасвир фонида кўркам манзара (яшнаб турган боғлар, суви тиник жилгалар, кўл, ховузлар, қошин билан нафис безатилган бинолар, серҳашам интерьерлар ва бошқа.) рангдор акс эттирилгани билан ажралиб туради. Илк даврида Шероз миниатюра мактаби (ХIVV асрлар), шунингдек Табриз миниатюра мактабининг таъсири кўзга ташланади. Саъдийнинг «Гулистон»ига 1427 йилда, Низомий «Хамса»сига, 1431 йилда, 1429-31 йилларда Фирдавсийнинг «Шохнома»сига, «Калила ва Димна»га ишланган миниатюралар бу мактабнинг диққатга сазовор асарларидан. 15-асрнинг 1-ярмида кўп сонли рассомлар орасида Мавлоно Ҳалил Мирзо Шоҳруҳий ажралиб туради. У кўп фигурали мураккаб композициялар, портретлар устаси сифатида шухрат қозонган. Кейинроқ Беҳзод, Мирак наққош, Қосим Али, Хўжа Муҳаммад наққош, шоҳ Музаффар каби рассомлар етакчи роль ўйнаган. 

Луғатни тузишда соҳаларга оид рус ва ўзбек тилларидаги дарсликлар, қўлланмалар ва айрим илмий-тадқиқот ишлардан, шунингдек, «Энциклопедический словарь юного художника», «Популярная художест-венная энциклопедия», «Ўзбек Миллий энциклопедияси», С.С.Булатовнинг «Ганчкорлик, наққошлик ва ёғоч ўймакорлигига оид терминлар изоҳли луғати» (Тошкент, «Меҳнат», 1991) ва бошқа бир қатор маълумотнома (справочник)лардан унумли фойдаланилди.

Албатта, ушбу луғат дастлабки ишлардан бўлганлиги учун камчиликлардан ҳоли эмасдир. Луғат ҳақида билдирилган фикр ва мулоҳаза-ларни муаллиф мамнуният билан қабул қилади. Табиийки, бу терминлар йиллар ва асрлар давомида мукаммаллашиб тўлдириб  борилаверади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мундарижа

 

Кириш.

Дастгоҳли рангтасвир - ихтисослик фани сифатида.

 

3

1-  боб.

Дастгоҳли рангтасвир - ихтисослик фани

 

Фаннинг мақсад ва вазифалари. Рангтасвир асарларида қаламтасвирнинг аҳамияти

 

4

Табиат ва рангтасвирдаги ранглар

7

2 – боб.

Портрет рангтасвири ва композиция

Портрет рангтасвири ҳақида, мазмунли ишлаш йўллари ва «пленэрда»да портрет композициясини ишлаш масалалари.

 

12

Пленэр шароитида бошнинг рангтасвири

16

Портрет композицияси

20

Ўқув портретлари билан ижодий портрет ўртасидаги фарқлар.

26

Академик портрет талаблари.

30

3 – боб.

Одам гавдасини рангтасвири.

Одам гавдасини рангтасвирда ишлаш йўллари.

 

32

Одам юзи, қўли, кийимини ифода этиш. 

33

Одам қоматини тасвирлаш

35

Инсон қоматини яланғоч ҳолатини ранглавҳаси.

38

4 – боб.

Буюк тасвирий санъат усталарининг ижоди, рангтасвир соҳасида жаҳон санъатига қўшган хиссалари.

 

41

 

Амалий машғулот:

 

Одам гавдасини рангтасвирда ишлаш (қисқа муддатли).

64

Кийимли аёл гавдаси (рангли фонда).

66

Ҳолис фонда яланғоч эркак гавдаси.

68

Интерьерда яланғоч одам гавдаси (ранглавҳа).

70

Фойдаланилган адабиётлар

72

Дастгоҳли рангтасвирга оид терминларни

қисқача изоҳли луғати

73

 


Скачано с www.znanio.ru



1 Мастера искусства об искусстве. М., 1966, Т.2, 257-бет.

 

1 П.П. Кончаловский. Мысли о художественном творчестве. М., 1964, 27-бет.

 

1 Шамсиддин Дунасарий. Одамни билиш илми. - Тошкент: Ёзуви, 1994. - 12-13 б.

2 Хигир Б.Ю. Физиогномика.- М.- С-Петербург: ДИЛЯ, 2000.

1 Амир Темур ўғитлари (тўплам)./Тузувчилар: Б.Аҳмедов, А.Аминов.- Т.: Наврўз, 1992. – 54-55 б.

2 Раҳмонов М. Психология курсида кўрсатмалилик.- Т.: Ўқитувчи, 1981. - 115 б.

 

1 Набиев М.  Рангшунослик. - Тошкент: Ўқитувчи,  1995.  - 20 б.

 

1 Ҳамидова Муҳида. Кўз ранги ва феъл-атвор// Қалб кўзи  газетаси. 1997.  Март.

1  Шамсиддин Муҳаммад ибн Амируддин Дунасарий. Одамни билиш илми. Форс-тожик тилидан Б. Омон таржимаси. - Тошкент:  Ёзувчи, 1994. - 24 б.

 

ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА

ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА

Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўқув қўлланма сифатида тавсия этилган

Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўқув қўлланма сифатида тавсия этилган

Кириш Дастгоҳли рангтасвир - ихтисослик фани сифатида

Кириш Дастгоҳли рангтасвир - ихтисослик фани сифатида

Дастгоҳли рангтасвир - ихтисослик фани

Дастгоҳли рангтасвир - ихтисослик фани

Тинторетто шундай жавоб берган: "Расм чизиш!"

Тинторетто шундай жавоб берган: "Расм чизиш!"

Набиев, Р. Аҳмедов, Б. Жалолов,

Набиев, Р. Аҳмедов, Б. Жалолов,

Шакл ҳажмини тасвирлашда туснинг ўрнини тўғри тушунмаслик турли чалкашликларга олиб келади

Шакл ҳажмини тасвирлашда туснинг ўрнини тўғри тушунмаслик турли чалкашликларга олиб келади

Илмий изланишлар ва амалиёт жараёнида қатор қонун қоида ишлаб чиқилган бўлиб, талаба ўзининг ўқув жараёнида ва ижодий ишида уларга амал қилиши шарт

Илмий изланишлар ва амалиёт жараёнида қатор қонун қоида ишлаб чиқилган бўлиб, талаба ўзининг ўқув жараёнида ва ижодий ишида уларга амал қилиши шарт

Агар қизил доиранинг ўрнига яшилни қўйса, кул ранг қоғозда қизғиш тус ҳосил бўлади

Агар қизил доиранинг ўрнига яшилни қўйса, кул ранг қоғозда қизғиш тус ҳосил бўлади

Ш. Абдурашидов. «Ёшлик».

Ш. Абдурашидов. «Ёшлик».

Портрет рангтасвири ва композиция

Портрет рангтасвири ва композиция

Инсон образини яратиш – тасвирий санъатда энг мураккаб жараён ҳисобланади

Инсон образини яратиш – тасвирий санъатда энг мураккаб жараён ҳисобланади

Шунинг учун юзини тасвирлашда одам феъл-атворини янада чуқур ўрганиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш зарур

Шунинг учун юзини тасвирлашда одам феъл-атворини янада чуқур ўрганиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш зарур

М.Набиев. «Амир Темур портрети»

М.Набиев. «Амир Темур портрети»

Психолог П.М.Якобсон томонидан ишланган расмлардан кўриниб турибдики, одамнинг афтидаги қиёфа, асосан, лаблар, қош ва кўз ўзгаришларининг бир-бирига нисбатан турлича ҳолатига, шунингдек кўзнинг қанчалик чақнаб туришига…

Психолог П.М.Якобсон томонидан ишланган расмлардан кўриниб турибдики, одамнинг афтидаги қиёфа, асосан, лаблар, қош ва кўз ўзгаришларининг бир-бирига нисбатан турлича ҳолатига, шунингдек кўзнинг қанчалик чақнаб туришига…

Р. Аҳмедов. «Чўпон қиз». Ҳар бир машғулотга аниқ вазифа белгилаш зарур

Р. Аҳмедов. «Чўпон қиз». Ҳар бир машғулотга аниқ вазифа белгилаш зарур

Абдураҳмонов. «Бобур Мирзо портрети»

Абдураҳмонов. «Бобур Мирзо портрети»

Гуллар» акв. Японияда гуллар рангини ўрганадиган алоҳида фан мавжуд

Гуллар» акв. Японияда гуллар рангини ўрганадиган алоҳида фан мавжуд

ПОРТРЕТ КОМПОЗИЦИЯСИ Юқорида бажарилган вазифалар, асосан, бошнинг рангтас-вирига қаратилган эди

ПОРТРЕТ КОМПОЗИЦИЯСИ Юқорида бажарилган вазифалар, асосан, бошнинг рангтас-вирига қаратилган эди

Кўздаги рангдор парданинг ранги одамда ҳаётий кучлар бор - йўқлигини кўрсатади: қора, жигарранг ва яшил кўз пардаси 1 - жўшқинликдан, ғайратдан; мовий ранг - таъсирчанликдан;…

Кўздаги рангдор парданинг ранги одамда ҳаётий кучлар бор - йўқлигини кўрсатади: қора, жигарранг ва яшил кўз пардаси 1 - жўшқинликдан, ғайратдан; мовий ранг - таъсирчанликдан;…

Инсоннинг психологик портретлари

Инсоннинг психологик портретлари

Инсоннинг психологик портретлари

Инсоннинг психологик портретлари

Улар келишган бўлишлари билан бирга инсонда яхши таассурот қолдира оладиган ҳаётбахшлик фазилатига ҳам эгадирлар

Улар келишган бўлишлари билан бирга инсонда яхши таассурот қолдира оладиган ҳаётбахшлик фазилатига ҳам эгадирлар

Р. Аҳмедов. «Она ўйлари». Асарларнинг жигаррангга мойил бўёқларда акс этиши рамзий жиҳат - дан мақсадга мувофиқ бўлиб , бу сиймо тарихий шахс эканлигидан далолат берар…

Р. Аҳмедов. «Она ўйлари». Асарларнинг жигаррангга мойил бўёқларда акс этиши рамзий жиҳат - дан мақсадга мувофиқ бўлиб , бу сиймо тарихий шахс эканлигидан далолат берар…

Портретда фон ҳам катта аҳамият касб этади

Портретда фон ҳам катта аҳамият касб этади

Ижодий портретлар ишлаш жараёнида ҳар бир инсонни қоши, оғзи, қулоғи, бурни феъл–атфори боғлиқ тасвирланиши лозим

Ижодий портретлар ишлаш жараёнида ҳар бир инсонни қоши, оғзи, қулоғи, бурни феъл–атфори боғлиқ тасвирланиши лозим

Инсон кўзи азалдан қалб кўзгуси деб таърифланади

Инсон кўзи азалдан қалб кўзгуси деб таърифланади

Портрет ишлаш жараёнида кўзларнинг ранглари 1 қандай бўлишини мазмуни ва аҳамияти каттадир

Портрет ишлаш жараёнида кўзларнинг ранглари 1 қандай бўлишини мазмуни ва аҳамияти каттадир

Шалпангқулоқ қарийб ҳамиша шахсиятдаги қусурлардан далолат беради

Шалпангқулоқ қарийб ҳамиша шахсиятдаги қусурлардан далолат беради

Академик таълим тизими, асосан, Ғарбий

Академик таълим тизими, асосан, Ғарбий

Одам гавдасини рангтасвири.

Одам гавдасини рангтасвири.

Инсон қоматини тасвирлаётган бўлажак рассом нисбатларни аниқ ва тўғри олиши керак

Инсон қоматини тасвирлаётган бўлажак рассом нисбатларни аниқ ва тўғри олиши керак

Япон физиогномистларининг тасдиқлашича,

Япон физиогномистларининг тасдиқлашича,

Н. Орипова. «Автопортрет».

Н. Орипова. «Автопортрет».

Рангтасвир — шаклнинг тўғри қурилиши тус ва ранг ечимининг бирлигидадир

Рангтасвир — шаклнинг тўғри қурилиши тус ва ранг ечимининг бирлигидадир

Одам тана ранги ўзининг табиий рангидан ташқари нозик кўз билан илғаш жуда қийин иссиқ - совуқ, оч-тўқ тусланишларга ҳам эга бўлади

Одам тана ранги ўзининг табиий рангидан ташқари нозик кўз билан илғаш жуда қийин иссиқ - совуқ, оч-тўқ тусланишларга ҳам эга бўлади

Гавдани қўшимча нозик ранглар билан бойитиб бориш керак

Гавдани қўшимча нозик ранглар билан бойитиб бориш керак

Талаба инсон қоматини тасвирлашда унинг ранг характеристикаси ҳамда атроф муҳит билан ёритилиш ҳолатларини ҳаққоний акс эттириши муҳимдир

Талаба инсон қоматини тасвирлашда унинг ранг характеристикаси ҳамда атроф муҳит билан ёритилиш ҳолатларини ҳаққоний акс эттириши муҳимдир

Шакл бир қанча текисликлардан ташкил топган бўлади ва уни ҳажм деб тушуниш керак

Шакл бир қанча текисликлардан ташкил топган бўлади ва уни ҳажм деб тушуниш керак

Буюк тасвирий санъат усталарининг ижоди, рангтасвир соҳасида жаҳон санъатига қўшган хиссалари

Буюк тасвирий санъат усталарининг ижоди, рангтасвир соҳасида жаҳон санъатига қўшган хиссалари

Юқори Уйғониш даври услубининг асосчиси ва типик вакили

Юқори Уйғониш даври услубининг асосчиси ва типик вакили

Леонардо да Винчи умрининг охирида илмий кузатиш ва уларни системалаштириш устида иш олиб боради

Леонардо да Винчи умрининг охирида илмий кузатиш ва уларни системалаштириш устида иш олиб боради

Замондошлари бу ҳайкални юқори баҳоладилар ва уни

Замондошлари бу ҳайкални юқори баҳоладилар ва уни

Шундан сўнг девор ва шифт юзаларига расм чизишга киришади

Шундан сўнг девор ва шифт юзаларига расм чизишга киришади

Рафаэль бу асарида образлар ҳаракатининг табиий бўлишига эришган ҳолда, ёш онага хос бўлган лирик кайфият ҳамда воқеликдан завқланиш ҳолатини усталик билан кўрсата олган

Рафаэль бу асарида образлар ҳаракатининг табиий бўлишига эришган ҳолда, ёш онага хос бўлган лирик кайфият ҳамда воқеликдан завқланиш ҳолатини усталик билан кўрсата олган

Бу сюжетнинг танланиши тасодифий эмас, албатта

Бу сюжетнинг танланиши тасодифий эмас, албатта

Эндиликда у назарий масалалар билан ҳам шуғуллана бошлади

Эндиликда у назарий масалалар билан ҳам шуғуллана бошлади

Рембрандтнинг новаторлик санъати образларнинг ҳаётийлиги билан ажралиб туради

Рембрандтнинг новаторлик санъати образларнинг ҳаётийлиги билан ажралиб туради

Рембрандтнинг ижодий баркамол даври намоён бўлди

Рембрандтнинг ижодий баркамол даври намоён бўлди
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
20.02.2021