Мавзу: Тизим тушунчаси ва унинг турли таърифлари.
Каримова Мавжуда Боходировна
81-мактаб укитувчиси
Тизим тушунчаси ва унинг турли таърифлари, тизим ва муҳит муносабатлари, тизим таркибига кирувчи элементлар, алоқа ва тескари алоқа воситалари ҳақида тушунчага эга бўлиш.
«Тизим»- юнонча «sustema» сўзидан келиб чиққан бўлиб, ўзаро боғланган ва белгиланган яхлитлик, бирликни ташкил қилувчи қисмлар ёки кўпгина элементлардан ташкил топган бир бутунликни билдиради.
қуйидаги хусусиятлар тизимга мос келади:
v Мураккаблик;
v Бўлинувчанлик;
v Яхлитлик;
v Элементлар кўп турлиги ва улар табиатининг хилма хиллиги;
v Таркиблаштирилганлиги.
Тизимнинг мураккаблиги- унга кирувчи таркибий қисмларнинг кўплиги, уларнинг таркибий ўзаро боғлиқлиги, ишлаб чиқариш ва ташқи алоқаларнинг мураккаблиги щамда ўсувчанлигига боғлиқ.
Тизимнинг бўлинувчанлиги- унинг белгиланган аломати бўлиб ажратилган, аниқ мақсадлар ва вазифаларга жавоб берувчи бир қатор элиметнлардан иборатлигини билдиради.
Тизимнинг яхлитлиги-тизимнинг кўпгина элиметнлари фаолият юритиши ягона мақсадга йўналтирилганлигини билдиради.
Тизим элементларининг кўп турлилиги ва улар табиатининг хилма хиллиги уларнинг вазифаий ўзига хослиги ва автономлиги билан боғлиқ.
Тизимнинг таркиблаштирилганлиги-тизим ишлаб чиқаришдаги элиметнлар ўртасида ўрганилган алоқалар ва муносабатлар мавжудлиги, тизим элиметнларининг иерархик (шажарали) поғоналари бўлган тақсимланишини белгилаб беради.
Тизим деганда – бир пайтда бир бутун бўлган ихтиёрий объект ва шу билан бирга қўйилган мақсадларга эришиш учун ўзаро бир-бирига боғлиқ бўлган ва биргаликда ҳаракатланувчи турли хилдаги элементлардан иборат мажмуа тушунилади.
Қуйидаги жадвалда ана шундай тизимларга бир нечта мисоллар келтирилган.
Ахборот тизими (АТ)деганда – восита, усуллар ва инсонларнинг ахборотни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш учун ўзаро боғланган ва ҳаракатланувчи тизим тушунилади. Замонавий ахборот тизимлари деганда, асосий восита сифатида шахсий компьютер тушунилади. Ваҳоланки, замонавий ахборот тизимлари main freim, яъни суперкомпьютерларда ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Суперкомпьютер деганда, 1 секундда 1012 дан ортиқ амални бажарувчи кўп процессорли компьютерлар тушунилади. Ахборот тизимлари корпоратив тарзда ҳам амалга оширилади, яъни бирорта катта ташкилот ичидаги ахборот тизими шаклида. Бу тизим махаллий ёки транснационал ахборот тизимлари ҳам бўлиши мумкин, бундай тизимлар интернет тармоғи орқали фаолият юритган ҳолатда бир нечта давлатларни қамраб олган ҳам бўлиши мумкин. Транснационал корпорациялар ана шундай ахборот тизимлари орқали фаолият юритади. Корпоратив ва транснационал ахборот тизимлари шахсий компьютерлар билан бир қаторда суперкомпьютерлардан ҳам фойдаланиши мумкин.
Автоматизациялашган лойиҳалаш тизими деганда – компьютерни техник махсулотларни лойиҳалашда қўллаш – лойиҳалаш жараёнидаги масалаларни мулоқат асосида яратиш, лойиҳалаштириладиган объектни моделлаштириш ва техник хужжатларини тайёрловчи тизим тушунилади.
Масалан: автомобилларни лойиҳалаш, уйларни лойиҳалаш тизими, самолётларни лойиҳалаш тизими ва ҳ.к.
Ахборот тизимлари тури аслида иккига бўлинади:
Автоматлашган тизимларда– тизимнинг ишлаш жараёнида инсон иштирок этмайди. Автоматизациялашган тизимларда эса– тизим билан инсоннинг мулоқот қила олиши назарда тутилади.
Қуйидаги жадвалда ахборот тизимларининг тарихи ва уларнинг мақсади турли даврлар бўйича келтирилган.
№ |
Тизим |
Тизим элементлари |
Тизимнинг асосий мақсади |
1 |
Ишлаб чиқариш корхоналари |
Одамлар, ишлаб чиқариш асбоб ускуналари, материаллар, бинолар ваҳ.к. |
Махсулотни ишлаб чиқариш |
2 |
Компьютерлар |
Электрон ва электромеханик асбоб-ускуналар элементлари, алоқа линиялари ва шу кабилар |
Берилганларга ишлов (берилганлар устида алгебраик мантиқ амалларини бажариш) берилади ва натижада ахборот қайта ишланади |
3 |
Телекомму- никацион тизимлар |
Компьютерлар, модемлар, кабеллар, симлар, тармоқнинг программа таъминоти, тармоқнинг математик таъминоти, тармоқнинг лингвистик таъминоти ваҳ.к. |
Ахборотни узатиш |
4 |
Ахборот тизими |
Компьютерлар, компьютер тармоқлари, инсонлар, программа таъминоти, математик таъминот |
Профессионал даражадаги ахборотларни ишлаб чиқиш |
Эксперт тизимлари сунъий тафаккур тизими бўлиб, соҳа бўйича йирик мутахассисларнинг билимларини, қоида ва хулоса механизмларининг мажмуасидан иборат билимлар базасида шакллантирган ва фойдаланувчи келтирган фактлар асосида вазиятни таниш, ташхис қўйиш, ечимни ифодалаш ёки ҳаракатни танлаш учун таклиф киритиш амалларини бажариш асосида эксперт сифатида хулоса чиқара олиш имконига эга.
Автоматизацияланган ишчи ўринлари деганда – маълум бир мутахассиснинг ўзининг функционал вазифаларини автоматизациялаш учун зарур бўлган шахсий программа ва техник воситалар мажмуаси тушунилади. Масалан, олий ўқув юртларидаги талаба-сессия, талаба-контракт, талаба-ётоқхона, талаба-стипендия, мактаб директори ва ўқув жараёни бўйича унинг муовини, коллеж ва лицейларни бошқаришда хизмат қилувчи ишчи ўринларини автоматизациялашган ҳолатларини мисол қилиш мумкин.
Берилганлар базасини бошқариш тизими деганда – берилганларни йиғиш, улар устида турли амалларни бажариш, узатиш, сўровларни бажариш ва қайта ишлаш жараёнларини ўз ичига олувчи берилганлар базасини бошқарувчи тизим тушунилади. Ушбу тизим ҳар қандай ахборот тизимининг асосий қисми бўлиб ҳисобланади.
Электрон давлат (ҳукумат) деганда – давлатнинг бошқарув тизимида тўлиқ равишда ахборот ресурсларидан икки томонлама фойдаланишни амалга оширувчи бир қанча қисмлардан тузилган йирик АТ тушунилади.
Асосий адабиётлар
1. Мирраҳимов А. «Интернет ва ундан фойдаланиш асослари». Тошкент.2001
2. Асадулина Р. Кувасой «Информатика». 2000 й.
3. Полвонов Ф.Фарғона. «Информатика». 2002 й
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.