Жамият ижтимоийлашуви юзасидан олиб борилаётган ислоҳотларда мулоқотнинг психологик аҳамияти
Ривожланиб бораётган жамиятимизда соғлом авлодни, комил инсонларни вояга етказиш масаласига катта эътибор берилмоқда. Комил инсоннинг муҳим сифатларидан бири мулоқот маданиятидир. Мулоқот инсон ҳаёти ва фаолиятининг муҳим шартидир. Айнан мулоқот ёрдамида инсонлар табиатни ўзлаштириш ва ўз эҳтиёжларини қондириш учун биргаликда ҳаракат қилиш имкониятларига эга бўладилар. Ҳозирги кунда ижтимоий амалиётда мулоқот ва шахслараро муносабатлар муаммоси муҳим аҳамият касб этмоқда. Мулоқот ва унинг асосий хусусиятлари, самарали мулоқотнинг психологик аспектлари, мулоқотга ўргатишга оид психологик машқлар, самарали мулоқотнинг психологик воситаларини ўрганиш ишбилармонлик фаолиятида асосий ўринни эгалламоқда. Мулоқот психологияси фани мулоқотнинг юқорида келтирилган ва бошқа жиҳатларини назарий ва амалий жиҳатдан чуқур ўрганишга ёрдам беради. Шунингдек талабаларда мулоқот психологияси бўйича амалий кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилади.
Мулоқот фақат инсонларга хос бўлган жараёндир. Кишиларда фаолият жараёнида бир - бирларига ниманидир айтиш истаги туғилади.
Мулоқот - одамлар ўртасида биргаликдаги фаолият эҳтиёжларидан келиб чиқадиган боғланишлар ривожланишининг кўп қиррали жараёнидир. Мулоқот (муносабат) биргаликда фаолият кўрсатувчилар ўртасида ахборот айирбошлашни ўз ичига олади. Бунда муносабатнинг коммуникатив жиҳати ҳисобга олинади. Кишилар муносабатга киришишда аввало тилга мурожаат қиладилар. Мулоқотнинг яна бир жиҳати муносабатга киришувчиларнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракати - нутқ жараёнида фақат сўзлар билан эмас, балки ҳаракатлар билан ҳам айирбошлашдан иборат. Масалан, муносабатга киришар эканмиз, у бизни қониқтирса имо-ишора билан мулоқотда бўламиз. Муносабатнинг кейинги жиҳати мулоқотга киришувчиларнинг бир-бирларини идрок эта олишларидир. Масалан, биз бир киши билан мулоқотга киришишдан аввал уни ҳурмат қилиб ёки менсимасдан муносабатда бўламиз. Демак, мулоқот жараёнида коммуникатив (ахборот узатиш), интерактив (ўзаро биргаликда ҳаракат қилиш) ва персептив (ўзаро биргаликда) идрок этиш амалга оширилади.
Мулоқот қонуниятларини билиш ҳамда уни ўрнатиш малакалари ва қобилиятларини ривожлантириш ҳар бир киши учун муҳимдир.
Ҳар бир кишининг ўз “Мени” атрофдагилар билан бўладиган мулоқот жараёнида шаклланади, Шахснинг ҳаёт йўллари аввал оилада, боғча, мактаб, институт, ишхона, кексалар орасида, яъни гуруҳ ва жамоаларда ривожланади. Бизнинг юксак маънавий эҳтиёжларимиздан бири - бу мулоқотга бўлган эҳтиёждир. Мулоқотга бўлган эҳтиёжимиз қондирилмаса, онгимиз ҳам ривожланмайди. Шунинг учун биз доимо мулоқотга бўлган эҳтиёжларимизни қондиришимиз лозим. Кимлар биландир бўлган мулоқотдан қониқиш ҳосил қиламиз, лекин айрим ҳолларда эса биз қониқмасликни ҳис қиламиз.
Мулоқот шахслараро муносабатларнинг шундай кўринишидирки, унинг ёрдамида одамлар бир-бирлари билан ўзаро руҳий жиҳатдан алоқага киришадилар, ўзаро ахборот алмашадилар, бир-бирларига таъсир ўтказадилар, бир-бирларини ҳис қиладилар, бир-бирларини тушунадилар.
Шунинг учун мулоқот ижтимоий психологик ҳодиса сифатида ижтимоий турмушнинг барча соҳаларида иштироқ этиб, ҳамқорлик фаолиятининг моддий, маънавий, маданий, эмоционал, мотивацион қирраларининг эҳтиёжи сифатида вужудга келади. Инсонда юзага келадиган ҳар хил эҳтиёжларни мақсадга мувофиқ равишда қондириш мулоқот маромига боғлиқ бўлиб. шахслараро муносабат, баркамол авлод, комил инсон ғояларини англатади. Мулоқот муваффақиятининг негизи шахснинг руҳий дунёси, эҳтиёжлари мотивацияси, ҳарактер ҳислати, индивидуал-типологик хусусияти, қобилияти, эътиқоди каби инсоннинг фазилатлари, сифатлари намоён бўлиши, ривожланиши ҳисобланади. Мулоқот жараёнида мулоқотдошларнинг тасаввурлари, қизиқишлари, ҳис-туйғулари, кўникмалари, воқелик натижасини олдиндан сезиш, пайқаш, таъсир ўтказиш услуби таркиб топиши мумкин.
Мулоқот ташқи таъсирлар, намуналар асосида ўзини-ўзи тузатиш, қайта тарбиялаш, шахсий имкониятини руёбга чиқариш учун пухта замин ҳозирлайди, комиллик сари етаклайди.
Баркамол инсонларнинг муомала мароми, мулоҳаза юритиш услуби, муносабатга киришиш ўқувчанлиги, вазиятдан чиқиш салоҳияти ҳам, бошқа одамлар томонидан тақлид қилинади ва ҳаёт тажрибасида унга риоя этиб яшайди. Одамлар ўртасидаги шахслараро муносабат жараёнида ғайритабиий ижтимоий ҳолат ёки ҳодисага онгли таяниш - ўзини - ўзи мукаммаллаштириш, ўзини - ўзи рўёбга чиқариш, ўзини-ўзи бошқариш, ўзини - ўзи баҳолаш, ўзига - ўзи буйруқ бериш шахснинг руҳий дунёсида муҳим камолот босқичидир. Шунинг учун ички ва ташқи тақлиднинг тушуниш ҳамда уларни босқичма-босқич эгаллаб бориш - бўлғуси мутахассиснинг касбий тайёргарлиги ҳамда баркамол шахс сифатида шаклланишининг гаровидир.
Мулоқотга кириша олмасликнинг асосий сабаби - бу ўзини - ўзи ортиқча ёки паст баҳолаш туфайли ўзига ва уни қуршаб турган одамларга нотўғри муносабатдир. Бунинг олдини олиш имкониятлари мавжуд бўлиб, асосан қуйидагиларга аҳамият бериш ижобий самаралар сари етаклайди:
1) ҳамқорлик фаолиятида, мулоқотлар тизими орқали мулоқот жараёнининг барча аъзолари ўртасида инсонпарварлик муносабатларини ташкил қилиш, эмоционал муҳитни таққослаш имкониятини юзага келтириш.
2) мулоқотда ички муносабатлар тизимида ҳар бир аъзонинг қулай позициясини таъминлашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш.
3) инсоннинг мулоқот хусусиятлари, мароми, усуллари, шакллари тўғрисидаги ахборотни эгаллашга оид махсус машғулотларни уюштириш.
4) шахслараро муносабатлар ва мулоқот усулларига мўлжалланган ишбилармонлик ўйинлари, психодрама, тренинг тизимини яратиш.
Халқимизнинг миллий онги, миллий ғурури, миллий ифтихори ўсиб маънавий дунёси кундан-кунга бойиб бормоқда. Бу эса мустақил давлатимизнинг маънавий асосини янада мустаҳкамлашга имконият яратиб бермоқда. Лекин бундан маънавият соҳасида ҳеч қандай муаммо йўқ, деган хулосани чиқариб бўлмайди. Бугунги кунда эркин фуқаро маънавиятини озод шахсни шакллантириш масаласи олдимизда турган энг долзарб вазифадир. “Бошқача айтганда дейди Президентимиз И.А.Каримов биз ўз ҳақ ҳуқуқларини танийдиган, ўз кучи ва имкониятларига таянадиган, атрофида содир бўлаётган воқеа - ҳодисаларга мустақил муносабат билан ёндошадиган айни замонда шахсий манфаатларни, мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғун ҳолда қурадиган эркин ҳар жиҳатдан баркамол инсонларни тарбиялашимиз керак”. Республикамизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳатларда келажак авлодни мустақиллик мафкураси рухида тарбиялашга катта эътибор берилмоқда. Хозирги кунда таълим олаётган ёшлар Республикамизнинг келажагидир. Уларни ҳар томонлама етук инсонлар қилиб тарбиялаш таълим-тарбия муассасаларининг асосий вазифасидир. Биз кундалик мулоқотимиз давомида киришимли, экстроверт инсонлар билан бир қаторда интроверт, тортинчоқ инсонлар билан ҳам муносабатга киришамиз.
А.В.Петровский жамоадаги шахслараро муносабатлар фаолиятдан келиб чиқишини ўрганиб, таълим жараёнида ўқитувчининг ўқувчилар билан ҳамкорлигини ташкил қилиш фақат уларни мулоқотга эҳтиёжини қондириш воситаси эмас, балки ўқув материалини ўзлаштиришнинг ҳам воситаси эканлигини таъкидлаган эди.
Мулоқот инсон ҳаёти ва фаолиятининг муҳим шартидир. Айнан мулоқот ёрдамида инсонлар табиатини ўзлаштириш ва ўз индивидуал эҳтиёжларини қондириш учун биргаликда ҳаракат қилиш имкониятига эга бўладилар. Мулоқот жараёнида инсон хулқ-атворининг муайян образ ва моделлари шаклланиб, кейинчалик улар инсоннинг ичига киради. Шахснинг тафаккури, оламни ва ўзининг образини таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш қобилияти мулоқот жараёнида шаклланади. Мазкур муаммога атрофлича баҳо берган польшалик психолог Э.Мелибруда қуйидагиларни таъкидлайди: "Мулоқот шахслараро муносабатларда биз учун ҳаводек аҳамиятга эгадир". Мулоқот - субьектларнинг белгилар тизими орқали ўзаро таъсирланишидир.
Мулоқотсиз инсоният жамияти бўлиши мумкин эмас. Айнан субьектив муносабатлар ҳамкорликда фаолият юритувчи индивидлар жамоасини шакллантиради. Ҳамкорликдаги фаолият режасини тузиш ва уни рўёбга чиқариш учун индивидлар ўртасида ўзаро муносабатлар амалга оширилиши шарт. Мулоқот воситасида ҳамкорликдаги фаолият ташкил этилади ва амалга оширилади. Айни вақтда фаолият давомида инсонлар ўртасида янги-янги муносабатлар ва алоқалар шаклланади. Демак, мулоқот ва фаолият ўзаро чамбарчас боғлиқдир. Мулоқот фақат инсонлар ўртасида амалга оширилиши мумкин. Мулоқотнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти беқиёсдир. Инсон боласи айнан бошқалар билан мулоқотда, муносабатда бўлиш жараёнида шахсга айланиб боради. Ўзаро субьектив муносабатлар орқали инсон ижтимоий тажриба ва маданиятни эгаллаб боради.
Инсоннинг ўзини қуршаб турган олам билан ўзаро биргаликдаги ҳаракати одамлар ўртасида уларнинг ижтимоий ҳаёти ва энг аввало, ишлаб чиқариш фаолияти жараёнида таркиб топадиган объектив муносабатлар системасида юз беради. Ҳар қандай ишлаб чиқариш одамларнинг бирлашувни тақозо этади. Ишлаб чиқармоқ учун одмлар бирлашмоғи лозим. Лекин кишиларнинг ҳеч қандай бирлиги унга жалб этилган одамлар ўртасида боғланиш ўрнатилмаган ва улар ўртасида тегишли ҳамжиҳатликка эришилмаган бўлса, биргаликдаги тўлақонли фаолият юрита олмайди. Масалан, ўқитувчи ўқувчиларга бирон-бир нарсани ўргата олиши учун, улар билан муносабатга киришиши шарт.
Муносабат — одамлар ўртасида, биргаликдаги фаолият эҳтиёжларидан келиб чиқадиган боғланишлар ривожланишининг кўп қиррали жараёнидир. Муносабат биргаликда фаолият кўрсатувчилар ўртасида ахборот айирбошланишини муносабатнинг ўз ичига олади. Бундан ахборот айирбошланиши муносабатнинг коммуникатив жиҳати сифатида таърифланиши мумкин. Одамлар муносабатга киришаркан, муносабатнинг энг муҳим воситаларидан бири сифатидаги тилга мурожат қиладилар. Муносабатнинг иккинчи жиҳати — муносабатга киришувчиларнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракати—нутқ жараёнида фақат сўзлар билан эмас, балки ҳаракатлар, ҳатти-ҳаракатлар билан ҳам айрбошлашдан иборат.
Ниҳоят, муносабатнинг учинчи жиҳати муносабатга киришувчиларнинг бир-бирларини идрок эта олишларини тақозо қилишидир. Масалан, муносабат бўйича шериклардан бири бошқасини ишонса бўладиган, ақлли, тушунадиган, тайёргарлик кўрган киши сифатида идрок этиши ё идрок этмаслаги ёки олдинданоқ у ҳеч нарсани тушунмайди ва хабар қилинган нарсанинг фахмига етмайди деб ҳисоблаши жуда муҳимдир. Шундай қилиб, ягона муносабат жараёнида шартли равишда учта жиҳатни — коммуникатив (ахборот узатиш), интерактив (ўзаро биргаликда ҳаракат қилиш) ва персептив (ўзаро биpгаликда идрок этиш) жиҳатларни алоҳида курсатиш мумкин.
Ана шу учта жиҳатнинг бирлиги холида ўрганилаётган муносабат биргаликдаги фаолиятни ва унга жалб этилган одамларнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракатларини ташкил этиш усули сифатида майдонга чиқади. Муносабат қонуниятларини билиш ҳамда муносабат ўрнатиш малакалари ва қобилиятларини ривожлантириш педагог учун айниқса муҳимдир. Негаки, унинг касбига кўра вазифаси ҳам агар у ўқувчиларни ўзи билан биргаликдаги фаолиятга унумли жалб қила билган, тарбиянинг мақсадлари ва вазифаларига жавоб берадиган тарздаги ўзаро биргаликдаги ҳаракат ва ўзаро ҳамжиҳатликни йўлга қўя олган яъни тўлақонли педагогик муносабатни ўрната олган тақдирдагина муваффақиятли ҳал этилиши мумкин.
Одамлар муносабатга киришаркан, яъни бирон кимсага савол, илтимос, буйруқ билан мурожаат қиларкан, бирон нарсани тушунтираркан ёки таърифларкан, бошқа бир кишига таъсир ўтказишни, ундан ўзи хоҳлагандек жавоб олишни, топшириғининг ижро этилишини, шу пайтга қадар тушунмаганини тушуниб етишни зарурат тарзида ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Муносабат мақсадлари одамларнинг биргаликдаги фаолияти эҳтиёжларини акс эттиради.
Фикрнинг исталган йўналишда ўзгариши инсонни кўнгилсизлик сабабларидан чалғитади ва шу билан вазиятдан чиқишнинг янги мақсад ва йўлларини излашга туртки беради.
Юқоридаги қоидаларга барча талабалар риоя қилиб, гавдаларини тўғри тутиш, муаммоли вазиятларга ва мулоқот мақсадига, маромига мутаносиб тушадиган ҳодисалар, ҳолатлар, шароитлар, муайян муҳит, мазмунли ҳаракатлар, имо - ишоралар, мимика, пантомимика устида иштиёқ билан шуғуллансалар, енгил табассум, илиқ, мийиғида кулиш, чиройли юриш каби машқларни амалга оширсалар, новербал нутқ ёрдами билан шахслараро муносабатни тўғри йўлга қўйиш имкониятига эришадилар. Атрофдагиларда ёқимли таассурот қолдириш, уларда меҳр - муҳаббат туйғусини уйғотиш мулоқотдош танлашга имкон туғдиради. Жисмоний ва маънавий жиҳатдан эркинликка эришиш ўзига ишонч туйғусини юзага келтирса, мустақиллик мулоқотда тенг ҳуқуқли шерик бўлишга шарт-шароит яратади.
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.