ҚАДИМГИ ОССУРИЯ (на узбекском )

  • Лекции
  • Работа в классе
  • docx
  • 25.05.2018
Публикация на сайте для учителей

Публикация педагогических разработок

Бесплатное участие. Свидетельство автора сразу.
Мгновенные 10 документов в портфолио.

Оссурия еридаги кқадимги ахоли турар жойлари вақт ўтиши билан кичик давлатларга айланди. Шуларнинг бири Ашшур шахар-давлати эди. Эр.ав. II минг йилликнинг бошида бу ердаги давлат масалаларини, асосан, оқсоқоллар кенгаши хал қилар эдилар.Уларнинг карорини амалга оширадиганлар бош кохин, дин бошлиғи хизматини бажарадиган одам бўлган. Аш¬шур шахар-давлати аста-секин ўзгара бошлади. Бунга унинг қулай савдо маркази хизматини ўташи таъсир қилди. Бироқ Оссурия узоқ вақт йирик қушни давлатларнинг қўл остида бўлиб келди. Хаммурапи даврида у Бобилга қарам бўлганини биз яхши биламиз. Бу шароит Оссурия ерида йирик дав-латнинг тузилишини кечиктирди.
Иконка файла материала ҚАДИМГИ ОССУРИЯ.docx
ҚАДИМГИ ОССУРИЯ       Табиий шароити.Бобилнинг шимолида пайдо бўлган йирик давлатларнинг бири Оссурия деб   аталади.   У   хозирги   Ироқ   давлатининг   шимоли­шарқий   қисмида   пайдо   бўлган   эди.  Бу майдонда Икки дарёнинг жанубига нисбатан хосилдор текисликлар жуда кам эди. Фақат Тигр ва унга келиб қуйиладиган Катта ва Кичик Заб дарёларининг хавзаларида кичик текисликлар бор эди, мана шу хавзадаги жойларгина дехқончиликка қулай эди. Майдоннинг асосий қисми тогли, кирли эди. Шарқида Загра, шимоли­ғарбида Масиос тоглари бор эди. Уларда хар  хил дарахтлар ва  ўсимликлар  ўсиб, турли хайвонлар юрар эди.  Бy  ерлардан одамлар жуда эрта даврлардаёқ  қурилиш   ва   хунармандчилик   учун   ярок   ли   тошлар   хамда   металларни   топиб, фойдаланганлар.       Икки дарёнинг жануби билан киёслаганда Оссуриянинг обхавоси ўзгача эди. Бу ерда қишда қор қалинроқ ёғиб, совуқрок бўларди Бахор ва куз ёмғирли буларди. Айниқса, кўкламда қор эриган пайтда дарё ўзанлари сувга тўлиб кетарди. Ёз ойлари баъзан шундай иссиқ бўлардики, хатто ўт­ўланлар хам қувраб қоларди.        Табиати ва об­хавоси мана шундай бўлганлиги учун Оссурияда дехкончиликдан кўра мол боқиш   ва  боғдорчилик   тезрок   равнақ   топди.  Оссурия   ерининг   жойлашиши,  айниқса,   савдо алоқалари учун жуда қулай эди. Жанубида Бобилдан, жануби­шарқида Сурия ва Мисрдан, шарқида Хетт, Ўрта денгиз дав­латларидан савдо карвонлари келиб турарди. Улар Оссурия ери   орқали   бир­бирлари   билан   алоқа   қиларди.   Бу   вазият   Оссуриядаги   савдонинг   эртароқ ривож­ланишига таъсир кўрсатди.         Оссурия давлатининг ташкил топиши. Оссурия еридаги кқадимги ахоли турар жойлари вақт ўтиши билан кичик давлатларга айланди.  Шуларнинг бири  Ашшур  шахар­давлати эди. Эр.ав. II минг йилликнинг бошида бу ердаги давлат масалаларини, асосан, оқсоқоллар кенгаши хал  қилар   эдилар.Уларнинг   карорини   амалга   оширадиганлар   бош   кохин,   дин   бошлиғи хизматини бажарадиган одам бўлган. Ашшур шахар­давлати аста­секин ўзгара бошлади. Бунга унинг  қулай савдо маркази хизматини  ўташи таъсир  қилди. Бироқ  Оссурия узоқ  вақт йирик қушни давлатларнинг қўл остида бўлиб келди. Хаммурапи даврида у Бобилга қарам бўлганини биз яхши биламиз. Бу шароит Оссурия ерида йирик дав­латнинг тузилишини кечиктирди.         Фақат эр.ав. XV асрда Ашшур шаҳар­давлати юксала бошлади. Бунга энг аввал қўшни давлатларнинг кучсизланиши таъсир кўрсатди. Ашшур лаш­карбошилари ва савдогарларининг мавқеи   ортди.Уларга   суянган   хукмдор   хамма   хукмронликни   ўз   қулига   олиб,   подшога айланди.Унинг   подшолиги   эса   Оссурия   деб   аталди.   Оссурия   подшоси   шахар   кенгашини ўзининг тарафдорлари ва қариндошларидан тузди. Шундай қилиб, аввалги шахар оқсоқоллари кенгашининг   мавқеи   пасайди.   Мунтазам   харбий   қўшин   тузиш   қўлга   олинди. Лашкарбошиларнинг   обрўйи   ортди.   Подшо   юртнинг   ички   ва   ташқи   маса­лаларини   ечишда шуларга   кўпрок   орқа   қилди.   Айниқса,   қўшни   давлатлар   билан   тез­тез   бўладиган   урушлар харбий   ишни   ривожлантиришни   талаб   қиларди.   Шунинг   учун   хам   Оссурия   хукмронлари харбий иш ва уруш  санъатини ривожлантиришга   кўп  эътибор бердилар.  Хар бир  ўлканингхокими лашкар тузиб, уни ўзи бошқариб, уруш пайтида белгиланган ерга келишга мажбур эди. Шунингдек,   харбий   қуролларни   такомиллаштиришга   хам   катта   ахамият   берилди.   Бунинг натижасида   бошқалар   аввал   билмаган   уруш   қуроллари   ва   уруш   қилиш   усулларини   ўйлаб топдилар.   Оссурияликлар   учун   мустахкам   калъаларнинг   деворларини   бузиб   йиқитиш   хеч қийин эмас эди. Улар тўрт гилдиракли аравага учкур темир учли оғир хода ўрнатишди. Хода аравага занжир билан бириктирилди. Усти  қалқонсимон  қилиб бекитилган аравани деворга тақаб  қўйиб,  бир  неча жангчи ходани  тебратиб,  деворни  зарб билан  бузиб  ташлар  эдилар. Оссурияликлар учун ўтиб бўлмас дарёлардан ўтиш хам хеч гan эмас эди. Улар тери мешларга хаво тўлдиб, дарёдан сузиб ўтишар эди. Баъзан мешларнинг устига ёғоч тахлаб, кўприк ясаб ўтишарди. Оссуриялик қўшиннинг устунлиги, у кутмаган ерда пайдо бўлар ва тез зарба бера олар эди. Мана, шундай  қилиб, Оссурия  қадимги дунёдаги энг кучли харбий давлатлардан бирига айланди.           Урарту. Оссуриянинг шимолида, асосан, хозирги Армения ерида қадимги Урарту халқи яшаган. Бу, асосан, тоғли ўлка эди. Бу ерда хам Оссуриядаги каби дехқончиликка қулай ер оз бўлган. Бу ўлкада ошиб бўлмас баланд ва мангу қор қоплаган тоғлар хам учрайди. Ажойиб тоғ яйловлари   хам   кўп   эди.   Шунинг   учун   урартуликлар   чорвачилик   билан  қадимдан шуғулланганлар. Урарту ери тошга, дарахт ва турли металлга жуда бой бўлган. Эр.ав. IX асрда Урарту   қабила   иттифолари   бирикиб,  Урарту   давлатини  туздилар.   Урарту   давлатининг пойтахти  Тушпа  шахри   эди.   Ван   кўлининг   ёқасида   ўрнашган   шахар   мустахкам   қалъа хисобланди.   Урартуликлар   қадимдан   кўчманчи   чорвадорлик   билан   шугулланганлар.   Ёз кунлари баланд тоғдаги яйловларда бўлишган. Кун совуқ пайтида тоғ этагидаги текисликларга тушганлар. Мол асосий бойлик бўлиб хисобланарди. Айниқса, йилқи бокишга алохида ахамият берилган.   Урартуликлар   хаётида   дехқончилик   хам   катта   роль   ўйнаган.   Улар   арпа,   буғдой ўстиришган. У ерлардаги узумзорлар боғ­роғларга ўзгача хусн берарди. Қадимги урартуликлар тоғ­тошли ерларда сарой ва уйлар қуришда тенги йўқ усталар эдилар.  Улар баланд тошлар устига гиштдан, тошдан сарой ва ибодатхоналар яратдилар. Уларнинг олдинги  қисмига тош устунлар ўрнатиб, ташқарисини юпқа тошлар билан ишлаб чиқдилар. Урартуликлар қурилиш ва меъморчилик ишларида грек ва бошқа давлатларга ўрнак бўлдилар. Шундай қилиб, Урарту эр.ав.   VII   асрда   кучли   давлатга   айланди.   У   давлатнинг   шимолидаги   ва  ғарбидаги   ерларга юришлар қилиб, у ерларнинг бойлигини талаб, одамларини қул қилиб хайдаб, олиб кетди. Бу даврда кучайган Урарту хатто ўзининг жанубидаги кудратли қўшниси Оссурияга тахдид сола бошлади.  Урартуликлар  қалъалари ва ибодатхоналарининг  бизгача етиб келган қолдиқлари меъморчилик ва бинокорликнинг ажойиб ёдгорликларидир. Айниқса, тошдан ясалган бинолар ўзининг   гўзаллиги   қудратлилиги   билан   кўзни   қамаштирар   эди.   Бронзадан   ясалиб,   хар   хил тошлар билан безатилган хайкаллар хам кўркам эди. Археологик қазиш ишлар пайтида юпқа олтин япроқлар билан безатилган қадимги миср сфинкси каби боши одам киёфасидаги қанотли арслон   топилган.   Оссуриянинг   мустамлакачилик   сиёсати.Эр.ав.   VIII   асрда   Оссуриянинг қудрати орта борди. Бу пайтидаги Оссурия хукмронлари қўшин сонини купайтирди. Айниқса, отли   қўшин   ва   қўш   ғилдиракли   xaрбий   аравадаги   жангчиларга   алохида   ахамият   берилди. Юртнинг ички бошқариш системасини мукаммаллаштириш мақсадида катта ўлкаларни кичиктуманларга бўлдилар. Уларга ўзларининг ишончли одамларини бошлиқ қилиб тайинладилар. Мана шундай ўзгаришлардан сўнг Оссурия хукмронлари янги ерларни босиб олишга ўтдилар. Улар энг аввал ўзининг шимолида кучайиб келаётган қўшниси Урартуга зарба бердилар. Сўнг ғарбга   қараб   йўл   олдилар.   У   ердаги   кўпгина   давлатларни   бўйсундириб,   Ўрта   денгизгача етдилар. Мана шу пайтларда Оссурия подшолари кемага ўтириб, дельфин овига хам чиқиб туришар   экан.   Бундан   кейин   жанубга   юришлар   қилиб,  Бобилни  бўйсундирди.   Миср фиръавнлари  ўзининг  шимолидаги   давлатларни  Оссурияга  қарши  курашга   чиқишга  ундади. Ўзлари хам Оссуриянинг хужу­мидан қўрқардилар. Буни билган Оссурия хукмронлари Урта денгизнинг   шаркий   сохилидаги   давлатлар   устидан   хукмронлигини   кучайтириш   ва   Мисрни бостириб   олиш   мақсадида   юришга   тайёрландилар.   Ўрта   денгиз   шарқидаги   давлатларнинг «қўрқиб денгизга қочган хукмронларини балиқдай овлаб», шафқатсизлик билан жазоладилар. Ундан кейин Мисрни бўйсундирди. Шундай қилиб, Оссурия эр.ав. VII асрда жуда катта ўлкани бўйсундирган  харбий давлатга  айланди. Унга шимолдаги Урартудан, жанубдаги Миср ери, ғарбий   Ўрта   денгиз   ва   шарқий   Мидиягача   кўпгина   қадимги   шарқ   давлатлари   бўйсунди. Оссурия хукмронлари бу ерларни кичик вилоятларга бўлиб, харбий куч билан бўйсундирди. Улардан   олтин,   кумуш,   ғалла,   мол   хисобидан   солиқлар   олиб   турди.   Махаллий   халқлар оссурияликларнинг   қаттиқ   зулмига   қарши   тез­тез   қўзғолон   қилдилар.   Айниқса,   Миср   ва Бобилдаги   ғалаёнлар   дахшатли   бўлди.   Ўрта   денгизнинг   шарқидаги   давлатлар   хам   тез­тез қўзғолон   қилиб   турдилар.   Оссурия   хукмронлари   бундай   қўзголонларни   жуда   хам қаттиққўллик   билан   бостириб,   қўзголончиларни   қулликка   хайдаб   олиб   кетдилар. Оссурияликларнинг   мустамлакачилик   сиёсатидаги   ўзига   хос   хусусиятларидан   бири   ­ бўйсундирилган халқларни она юртидан бошқа ёққа кўчириш эди. Бу халқларни бир­бирига қарши қўйиш, уларнинг бирикишига йўл қўймаслик, шу билан қўзголон қилишларига имкон бермаслик мақсадида амалга оширилди. Бироқ, бу бўйсундирилган халқларнинг алам­қахрини кучайтириб юборди. Бунинг устига Оссуриянинг шимоли ва шаркидаги саклар билан мидиялик кўчманчи   халқлар   хам   хавф   солиб   турардилар.   Бунинг   барчаси   йирик   Оссурия   давлатини кучсизлантирди. Нихоят, эр. ав. 605 йилда Мидия ва Бобил иттифоқлашиб, Оссурияни енгди. Бундан кейин Оссурия йирик давлат сифатида тарих сахнасига қайта чиқа олмади. Шундай қилиб, инсоният тарихидаги дастлабки энг катта харбий давлат фаолияти тугатилди.        Маданияти. Оссурияликлар маданияти хақида айтганда, кўз олдимизга қўш ғилдиракли аравада   садоқ   тортиб   тўрган   жангчининг   расмлари   ва   қанотли   улкан   буқанинг   савлатли хайкали келади. Ашшур­банипал кутубхонаси эсимизга тушади. Ҳа, ўша қадим замонлардаёқ кутубхона   бўлган   экан.   Кутубхона   Оссуриянинг   илмли   подшоларидан   бири   ­ Ашшурбанипалнинг даврида пайдо бўлган. Ашшурбанипал Бобилнинг, бошқа қадимги Шарқ давлатларининг   хам   китобларини   тўплаган.   Бир   қанчасини   лой   тахталарга   кўчиртириб, ёздирган. Улар орасида адабий асарлар билан бирга юлдузлар, табобат хақидаги китоблар хам бор.   Шунингдек,   оссуриялик   шоирларнинг   шеърлари   ва   қўшиқлари   хам   сак­ланиб   қолган. Айниқса, оссуриялик подшоларнинг  йилномалари  алохида ўрин олган. Уларнинг баъзилари хозирги   тарихий   романларга   ўхшаб   кетади.   Уларда   баланд   тоғлар,   чуқур   даралар,   тоғ тизмалари   ажойиб   усталик   билан   тасвирланади.   Масалан,   тоғ   чўққилари   осмон   гумбазинитешиб ўтиб турган ханжарнинг ўткир учига қиёсланади. Душман айёрлиги, енгилган пайтдаги қўркиб   кетган   холати,   қўршовга   тушганларнинг   қўрқинчли   хол­ахволи   бадиий   киёслаш   ва муболаға усули билан ифодаланган.        Оссурияликларнинг бинокорлик санъати ютуқларини подшо саройлари мисолида кўрамиз. Бобилликлар   каби   булар   хам   баланд   пойдеворлар   устига   саройлар   қурганлар.   Улар   кўп хоналарга   бўлинган.   Ташқи   томони   турли   тошлар   билан   безатилган.   Деворларига   хар   хил расмлар  ­   сарой   турмуши,   уруш,   ов   қилиш   пайтлари   тасвирланган   расмлар   чизилган. Саройнинг кираверишида боши одам қиёфасидаги қанотли арслонлар ва буқаларнинг улкан хайкаллари   турарди.   Уларни   саройнинг,   баъзан   хатто,   бутун   давлатнинг   химоячилари   деб хисоблашганди. Бой ва улуғвор саройлар подшони шарафлаш ва оссурияликларнинг харбий кучини кўрсатиш учун қуриларди. Қозоғистон Республикасининг Таълим ва Фан Вазирлиги №57.И.В.Панфилов номли умумий ўрта мактаб коммунал давлат маҳкамаси Мавзу: Қадимги Оссурия Тайёрлади: А.Равшанов Текширди: Р.АдиеваҚорамурт-2013 йил

Посмотрите также