Ахборот технологияларнинг эволюцияси
Оценка 4.7

Ахборот технологияларнинг эволюцияси

Оценка 4.7
docx
02.03.2020
Ахборот технологияларнинг эволюцияси
Ахборот технологияларнинг эволюцияси.docx

Ахборот технологияларнинг эволюцияси

 

Автоматлаштирилган ахборот технологиялари эволюцияси. XX асрнинг 50-йилларида ЭҲМнинг пайдо бўлиши ва улардан фойдаланиш имкониятининг жадал ошиб бориши билан меҳнатни автоматлаштириш, ахборот маҳсулотлари ва хизмати бозорининг юзага келишига асос бўлди.  ААТнинг ривожланиши ахборотни қайта ишлаш ва узатиш бўйича янги техник воситаларнинг пайдо бўлиши, ЭҲМдан фойдаланишнинг ташкилий шаклларини такомиллаштириш, инфратузилмани янги коммуникация воситалари билан бойитиш билан бир қаторда кечди.

 

Ахборот технологияларнинг эволюцияси

 

 



Ахборот технологияларнинг ривожланиш босқичларини таснифи


 


Электрон ҳисоблаш машиналарининг авлодлари

1959 йилда Роберт Нойс битта пластинада бир нечта транзисторларни жойлаштириб интеграл схемалар ёки чипларни яратган. 1968 йилда Burroughs фирма томонидан интеграл схемаларда ишлайдиган биринчи компьютерни чикарди вашунинг учун учинчи ЭҲМлар авлоди каттаинтеграл схемали деб номланади.
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 



Ахборот технологияларининг ривожланиб бориш тенденциялари

 


Ахборот тизимларидан фойдаланишга нисбатан ёндошувнинг ўзгариши

Йиллар

 

Ахборотдан фойдаланиш концепцияси

Ахборот тизимлари турлари

Фойдаланишдан мақсад

1950-1960 йиллар

 

 

Ҳисоб-китоб ҳужжатларининг қоғоз тўплами

 

Ҳисоб-китоб ҳужжатларини электромеханик бухгалтерия машиналарида қайта ишлашнинг ахборот тизими

Хужжатларни қайта ишлаш тезлигини ошиши. Ойликни ҳисоб-китоб қилиш жараёнининг соддалашуви

1960-1970 йиллар

Асосий мақсадни қўллаб-қувватлаш

Бошқарувнинг ахборот тизими

Ҳисоботни тайёрлаш жараёнининг тезлашуви

1970-1980 йиллар

 

 

Бошқарув назорати

Қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизими. Бошқарувнинг олий бўғини учун тизим

Нисбатан оқилона қарорни ишлаб чиқиш

1980-2000 йиллар

 

Рақобат афзаллигини таъминловчи ахборот-стратегик ресурс

Стратегик ахборот тизими. Автоматлаштирилган офислар

Ташкилотларнинг яшаб қолиш ва гуллаб-яшнашини таъминлаш

 

Ахборот технологияларининг ривожланиш тенденцияси. Хорижий мутаҳассислар ахборот технологиялари ривожланишининг бешта асосий тенденцияларини ажратиб кўрсатади:

1. Ахборот маҳсулотларининг мураккаблашуви. Ахборот воситаси кўринишидаги ахборот маҳсулоти, эксперт таъминоти  хизматининг маълумотлар базаси стратегик аҳамият касб эта боради. Турли шаклдаги (нутқ, маълумот, тасвир) ахборот маҳсулотлари эшитиш, кўриш ва англаш учун фойдаланувчининг талабига кўра ишлаб чиқилади ҳамда унга қулай вақтда ва шаклда маҳсулотни етказиб бериш воситаси мавжуд бўлади. Ахборот маҳсулоти борган сари якка фойдаланувчига тақдим этиладиган ўзига хос хизмат ва ҳисобот-таҳлил ишлари натижалари ўртасидаги гибридга айланиб бормоқда.

2. Биргаликда ҳаракат қилиш қобилияти. Ахборот маҳсулотининг аҳамияти ошиб бориши билан мазкур маҳсулотларни компьютер ва инсон ёки ахборот тизимлари ўртасида идеал тарзда алмашувини ўтказиш имконияти илғор технологик муаммо касб этади. Ахборот маҳсулотларини қайта ишлаш ва узатиш муаммоси уларнинг келиши ва тез ҳаракатланиши бўйича тўлиқ мувофиқ бўлиши лозим.

3. Оралиқ бўғинларни тугатиш. Биргаликда ҳаракатланиш қоби-лиятининг ривожланиши ахборот маҳсулотлари алмашиш жараёнининг такомиллашувига, сўнгра, ахборот манбаи йўлидан истеъмолчига қараб (яъни, бу соҳадаги етказиб берувчи ва истеъмолчилар) оралиқ бўғинлар тугатилади. Масалан, муаллиф ва ўқувчи, сотувчи ва ҳаридор, қўшиқчи ва тингловчи, ўқитувчи ва ўқувчи ёки иқтисодий объектларда мутаҳассислар ўртасида видеоконференция, электрон киоск, электрон почта тизими орқали бевосита мулоқат қилиш имконияти туғилади.

4. Глобаллаштириш. Иқтисодий объект йўлдош алоқа ва Internet  тармоғидан фойдаланиб ахборот технологиялари ёрдамида ҳоҳлаган жойда ва ҳоҳлаган пайтда иш олиб бориши мумкин. Айнан Internet туфайли одамлар дунёнинг ҳар қандай нуқтасидан туриб ўзаро мулоқат қилиш имконига эга. Бу ҳолатда доимий ва ярим доимий ҳаражатлар янада кенг географик минтақада тақсимланиш ҳисобига устуворликка эга бўлади.

5. Конвергенция. Конвергенция ААТнинг замонавий ривожланиш жараёнининг охирги босқичи сифатида кўриб чиқилади. Бунда маҳсулотлар ва хизматлар, ахборот ва дам олиш, шунингдек, овозли, рақамли ҳамда видеосигналларни узатиш каби иш режимлари ўртасидаги фарқ йўқолади. Моддий ишлаб чиқариш ва ахборот бизнеси соҳалари ўртасидаги тафовут ўчиб кетади, фирмалар ва корпорацияларнинг фаолият турлари диверфикацияси, саноат тармоқлари, молия сектори ва хизмат соҳалари ўзаро уйғунлашиб кетади.

Шундай қилиб, янги ахборот технологиялари – бу дунё миқёсида жамият тараққиётининг саноат асридан ахборот асрига қараб ўтиш асосидир. Мазкур тенденциянинг бизнесда қўлланилиши қуйидаги ўзгаришларга олиб келади:

·          ҳар бир иш ўрнида ресурслар етарли бўлганда ахборотларни қайта ишлаш учун тақсимланган шахсий (персонал) ҳисоблашларни амалга ошириш;

·          хабарларни жўнатиш учун иш ўринлари бирлашганда коммуникациянинг ривожланган тизимини яратиш;

·          иқтисодий объект ахборот оқимига уланганда, мослашувчан глобал коммуникацияларга эга бўлиши;

·          электрон савдо тизимини яратиш ва ривожлантириш;

·          иқтисодий объект интеграцияси – ташқи муҳит тизимидаги оралиқ бўғинларни бартараф этиш.


 

Ахборот технологияларнинг эволюцияси

Ахборот технологияларнинг эволюцияси

Ахборот технологияларнинг ривожланиш босқичларини таснифи

Ахборот технологияларнинг ривожланиш босқичларини таснифи

Электрон ҳисоблаш машиналарининг авлодлари

Электрон ҳисоблаш машиналарининг авлодлари

А хборот технологияларининг ривожланиб бориш тенденциялари

А хборот технологияларининг ривожланиб бориш тенденциялари

Айнан Internet туфайли одамлар дунёнинг ҳар қандай нуқтасидан туриб ўзаро мулоқат қилиш имконига эга

Айнан Internet туфайли одамлар дунёнинг ҳар қандай нуқтасидан туриб ўзаро мулоқат қилиш имконига эга
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
02.03.2020