ҚАҲРАМОНЛАРИМИЗ ВОРИСЛАРИ
Оценка 4.6

ҚАҲРАМОНЛАРИМИЗ ВОРИСЛАРИ

Оценка 4.6
Документация
docx
обществознание
10 кл
12.12.2022
ҚАҲРАМОНЛАРИМИЗ ВОРИСЛАРИ
ҚАҲРАМОНЛАРИМИЗ ВОРИСЛАРИ.docx

ҚАҲРАМОНЛАРИМИЗ ВОРИСЛАРИ 

ЁШЛАР  - ВАТАН  ҲИМОЯЧИЛАРИ

Яшаб турган юртимизни ўлка, диёр, она- Ватан деб ардоқлаймиз. Яшаб улғаяётган оиламиз, мактабимиз, маҳалламиз аслида Ватан ичра ватандир. Қайси юртда тинчлик ва осудалик ҳукмрон бўлса, билингки, ўша жойда ривожланиш, тараққиёт бўлади. Бу жараённи ҳар биримиз Ватанимиз тараққиёти мисолида кўриб турибмиз. Озод ва обод Ўзбекистонимиз, айниқса мустақиллик йилларида ҳар жиҳатдан юксалди. Ўттиз бир йил мобайнида ватанимизда беқиёс ўзгаришлар рўй берганига ҳар биримиз шоҳидмиз.

Тонгда турганда осмонимиз мусаффо, юртимиз тинчлигини ҳис қиламиз. Ҳар куни бир янгилик ва хушхабарнинг гувоҳи бўламиз. Фалон жойда янги корхона ишга тушди, фалони мактабнинг ўқувчилари қайсидир бир хорижий давлатда ўтказилган математика фан олимпиадасида ғолиб бўлган. Фалон ерда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик шахматчилар ютуққа эришди, деганга ўхшаш хушхабарлар ижтимоий тармоқларда, интернет каналларида, телевидение ёки радиода жаранглайди. Бу ютуқлар замирида мамлакатимиздаги тинчлик, барқарорлик мужассам. Нотинч юртларда ривожланиш тўхтайди, тўйлар, тантаналар, байрамлар кўнгилларга сиғмайди, одамлар саросимага тушиб қолади. Шундай экан, ҳар биримиз тинчликнинг қадрига етмоғимиз, тинчлик учун ҳиссамизни қўшмоғимиз, оиламиз, мактабимиз, маҳалламизни кўз қорачиғидек асрамоғимиз шарт.

Ҳикоямиз аввалида юртимиз ривожланаётганини, элдошларимиз спорт, фан ва бошқа соҳаларда жонажон Ўзбекистонимизнинг обрўйини, мавқеъини, шаънини улуғлаб, довруғини дунёга ёймоқда, дедик. Албатта, халқимиз фаровон яшаяётганидан, юртимиз тараққиёт сари одимлаётганидан шодланаётганлар қанча кўп бўлмасин, элдошларимизнинг муваффақиятларидан уйқуси қочаётган, иложини топса Ўзбекистондаги тинчликка рахна солишга тайёр турган ташқи душманларимиз ҳам оз эмас. Шунинг учун ҳар биримиз,айниқса ёшлар огоҳ бўлиши,бепарво бўлмаслиги, Ватан тинчлиги ва осойишталигини асрашга ҳамиша шай турмоғи шарт.

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, мактабимиз жойлашган «Солиобод» қишлоғидан  2- жаҳон уруши даврида юзлаб ўғлонлар ватан ҳимоясига отланган. Улар ватанни, элни, юрт тупроғини фашист босқинчиларидан ҳимоя қилиш учун жонларини фидо қилганлар. Онаси, қизи, оиласи, фарзандлар тақдирини ўйлаб, қаҳрамонлик кўрсатганлар. Қишлоқдаги эркакларнинг асосий қисми урушга кетганлиги туфайли оғир ишлар аёллар ҳамда ёшлар елкасига тушган. Улар фронтда жанг олиб бораётган қаҳрамон аскарларимизни озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечак билан таъминлаш учун фронт ортида кечаю кундуз меҳнат қилишган. Ҳозирги давр ёшларига бугунги тинч ва фаровон ҳаётга қийинчиликларни енгиб эришилганлигини мудом эслатиб, улар қаҳрамонларнинг ворислари эканлигини, тинч, осуда ҳаётнинг қадрига етиш, Ватан тинчлиги учун курашга ҳамиша шай туриш лозимлигини онгларига сингдириб бораяпмиз. Чақириққача тайёргарлик машғулотларида ёшларга Ватан саждагоҳ каби муқаддас эканлигини эслатиб, юртни ёт ғоялардан асраш, ёвлар таҳдид қилганда курашмоқ учун тайёрлаб бораяпмиз.

Бўлажак ватан ҳимоячилари бўлмиш ўғлонларни биринчи галда жисмоний чиниқтириш, эпчил, чаққон, довюрак бўлиши учун ҳар жиҳатдан тайёрлашга катта эътибор берилаяпти. Ўзбекистон Қуролли кучлари таркибидаги қўшинлар,уларнинг фаолияти, техникаси, қурол- аслаҳалари хусусида назарий жиҳатдан хабардорлигини ошираяпмиз.

Президентимизнинг 2022 йил 2 мартдаги ПҚ-150-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ишларни амалга ошираяпмиз.Масалан, мактабнинг юқори синфларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг 20 нафари ўз ихтиёрлари билан «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик ҳаракатига аъзо бўлишган. Уларни вилоятимиздаги ҳарбий қисмларга олиб бориб, ватанимиз сарҳадларини қўриқлаётган аскар ва зобитларнинг ҳаёти, амалга ошираётган ишлари, Ватан ҳимояси, элимиз тинчлиги учун давлатимиз томонидан қилинаётган ғамхўрлик, ҳарбий техника ва қурол-яроғлар, қудратли ҳамда жанговар техникаларни бошқариш ва фойдаланиш, ўқув-амалий машғулотлар, жанговар тайёргарлик машқлари билан таништириб, ҳарбийликка бўлган қизиқишларини ошириш чораларини кўраяпмиз. «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик ҳаракати аъзолари ҳарбий қисмлардаги шарт-шароитлар билан танишиб қайтгандан сўнг кўрган-кечирганлари хусусида ўзларидан кичик ёшдагиларга ҳикоя қилишларини ташкил этаяпмиз.

Мактабимизда ватан ҳимоячиси бўлишдек шарафли касбга қизиқувчи ўқувчилар орасидан саралаб « Бургутлар» жамоаси шакллантирилган. Жамоа аъзолари туман ва вилоят мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган турфа ҳарбий - спорт мусобақаларида анча фаол. Жумладан, вилоят халқ таълими ва вилоят Мудофаа ишлари бошқармалари ҳамда Жанубий ҳарбий округ таркибидаги ҳарбий қисмлар раҳбарияти ҳамкорлигида ташкил қилинаётган «Ватанпарварлар» ҳамда « Темурбеклар» ҳарбий - спорт ўйинлари, шунингдек, «Ёш қутқарувчи» мусобақаларида жамоамиз фахрли ўринларни эгалламоқда. Хусусан, 2022 йилнинг май ойи биринчи декасида ўтказилган «Ватанпарварлар» ҳарбий- спорт ўйинларининг республика босқичида мактабнинг                 10- синфида таҳсил олаётган, ҳарбий бўлишга меҳри баланд Убайдулла Хўжабеков мусобақанинг «Темур тузуклари билимдони» номинацияси ғолиби бўлди ва Мудофаа вазирлигининг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғаси билан тақдирланди. Унинг муваффақиятига ҳавасланган бошқа тенгдошлари ҳам ҳарбий касб эгаси бўлишга пухта ҳозирлик кўришаяпти.

Халқимизда: «Эшитгандан кўра, кўрган афзал» деган нақл бор. Мактабимизда уруш оловларини кўрган, не бир машаққатларни енгиб ўтган меҳнат фахрийлари, фронт ортида туриб ватан ҳимоясига ҳиссасини қўшган шахслар, Афғон уруши ва Сариосиё тоғларидаги воқеалар қатнашчилари билан учрашувлар ташкил қилиш анъанага айланган. Бу каби тадбирлар ўқувчи ёшларни ватанга садоқат, юртга меҳр руҳида тарбиялашга хизмат қилаяпти.

Ўрни келганда таъкидлаш жоизки, мактабда ўтказилаётган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик машғулотлари бесамар кетаётгани йўқ. Айнан шундай назарий сабоқ ва машғулотлар самараси ўлароқ, собиқ ўқувчиларимиздан 35 нафари ватан ҳимоячиси бўлишдек шарафли касбни танлаганлар. Ҳозирда улар Қуролли кучларимизнинг турли қўшинларида хизмат бурчини ўташаяпти. Собиқ ўқувчиларимиз-бугунги ҳарбий хизматчилар таътилга келганда фурсатдан фойдаланиб, уларни мактабга таклиф қилиб ўқувчилар билан мазмунли ва мароқли суҳбатлар уюштираяпмиз. Қисқаси, бундай учрашув ва қизиқарли тадбирлар ёшларни ҳарбийликка қизиқтиришга ўзига хос туртки бўлаяпти.

Сурхондарё вилояти, Термиз туманидаги математика фани чуқур ўргатиладиган                         12-ихтисослаштирилган мактабнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси Хратов Габбар Джаббарович


 

АҲРАМОНЛАРИМИЗ ВОРИСЛАРИ ЁШЛАР -

АҲРАМОНЛАРИМИЗ ВОРИСЛАРИ ЁШЛАР -

Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик ҳаракати аъзолари ҳарбий қисмлардаги шарт-шароитлар билан танишиб қайтгандан сўнг кўрган-кечирганлари хусусида ўзларидан кичик ёшдагиларга ҳикоя қилишларини ташкил этаяпмиз

Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик ҳаракати аъзолари ҳарбий қисмлардаги шарт-шароитлар билан танишиб қайтгандан сўнг кўрган-кечирганлари хусусида ўзларидан кичик ёшдагиларга ҳикоя қилишларини ташкил этаяпмиз
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
12.12.2022