Бадиийлик модуси - гедонизм асоси
Оценка 4.9

Бадиийлик модуси - гедонизм асоси

Оценка 4.9
Научные работы
docx
философия
Взрослым
22.12.2021
Бадиийлик модуси - гедонизм асоси
В статье отражены научные взгляды на влияние произведения искусства на читателя и способы художественных средств, обеспечивающих это воздействие.
Бадиийлик модуси- гедонизм асоси.docx

 

 

БАДИИЙЛИК  МОДУСИ – ГЕДОНИЗМ АСОСИ

                                                                   

Эшчанова Гулнара  Наримановна

Қўқон университети “Таълим”

кафедраси доценти, п.ф.н.

Аннатотция

 Мақолада бадиий асарнинг китобхонга кўрсатадиган таъсири ва бу таъсирни таъмин этувчи восита бадиийлик модуси ҳақидаги илмий қарашлар ўз ифодасини топган.

 

Аннатотция

 В статье отражены научные взгляды на влияние произведения искусства на читателя и способы художественных средств, обеспечивающих это воздействие.

 

Калит сўзлар: пафос, бадиийлик модуси, кесинмали вазият,ижодкор, китобхон

Ключевые слова: пафос, художественная мода, прерывистая ситуация, креатив, читатель.

 

 

      Бадиий асарнинг   фалсафий эстетик жиҳатдан   қай  даражада  юксаклиги, киши  руҳиятига   таъсири  бевосита  ижодкор  ва  асар  пафоси, қолаверса  ўқувчи  пафоси  билан  боғлиқдир.

       Ҳар  қандай  бадиий  асар  бирор   воқеликни  ифодa  этар  экан, уни  ўзига  хос синовдан   ўтказиб,  шу  воқеликни   янги  қирраларини  намоён  этиш  баробарида  ижтимоий  воқеликни  янгича  бир талқин асосида  қуриб,  унинг  моҳиятини  бир қадар  янгилайди. Бу  янгиланиш  шунчаки  янгиланиш  бўлмай, унда  ижодкор   ўз  оламига  мос  тарзда  воқелик   моҳиятидан  фойдаланиб  янгича  бадиий  пафос  олиб  киради.

       Маълумки  ижодкор  маҳорати  ва  бадиий  тафаккур  орқали ижтимоий  воқелик  маълум  бир  занжирга  жамланиб  тафаккурнинг  янги  якуний  хулосаси, ижодкорни  ўзига мафтун   этган ҳис-туйғулар, эҳтиросли  воқелик – яъни  пафос  орқали  намоён  бўлади. Ижтимоий  воқелик  жуда  мураккаб,  серқирра   ва  муаммоларга  бой  бўлиб,  одамда  турли  хил  туйғу  ва  мулоҳазаларни   вужудга  келтиради.  Бадиий  асарда эса  шу  воқеликка  аниқ  бир  мақсад  асосида  ёндашув  натижасида эҳтиросли  воқеликлар  асардаги  маълум  бўлаклардан  жамланиб,  умумийликка  эришиши натижасида   воқеликни  чуқур  англаш  орқали  ундан  лаззатланиш  имконини  яратади.

        Худди  манашу   кичик  ҳис - туйғу  ва  тафаккур  таъсиридаги  воқеликлар  бир  нуқтага  жамланиб   бадиийлик   модуси  (бадиий бутунлик, шартлилик, ўқувчига йўналтирилганлик, оргиналлик, универсаллик)ни  юзага  келтиради.

       Бадиийлик  модуси  шундай  бир  қудратга  эгаки, унда  воқеалар тасвиридаги  самимийлик  ва  аниқлик  бевосита асардаги  туйғуларни  китобхонга юқтиради.  Шу  тариқа  бадиийлик  модуси ўқувчида  эстетик  кечинма  ва  хотираларни  уйғотиб,  бадиий  асардан  ҳузурланиш  ҳолатини

 вужудга  келтиради.  Бaдиий  асардаги  гедонизмни  таъминлашда  ижодкор  пафоси  ҳам  ўзига  хос  аҳамиятга  эгадир. Шу  ўринда  адабиётшунос   Бахтиннинг қуйидаги  фикрларига    эътибор  қаратишни   зарур  деб биламиз. “Нафақат  яратилган  қаҳрамонлар,  балки худди  шу  даражада асл  муаллиф – уларнинг  ижодкори  ҳам ўзларини  вужудга  келтирган  жараёндан  узилиб  чиқиб,  ёруғ оламда  мустақил ҳаёт  кечира  бошлайди”[1]. Бундан  шу  нарса  ойдинлашадики,  ижодкор  пафоси  дастлаб  мустақил ҳаёт  кечираётган  ижодкорга     тегишли  бўлса,  эндиликда  асар  яратилиши  жараёнида бутунлай  бошқа  воқеликлар  оламида  яшаб, ўзгача ҳиссиётлар  ичра  бадиий образга  айланган  шахсга  тегишли  бўлади.  Чунки  асар  яратилиши  жараёнида  ижодкор  пафоси  бевосита  асар  пафосига,  қаҳрамонлар  пафосига  бирлашиб,  ўзига  хос  умумийликни, яъни бадиийлик  модусини  юзага  келтиради.

         Асарда  ўқувчини   ҳаяжонлантирувчи нимаики   бўлса, субъект – ижодкор  орқали унга  ўтади, ижодкорнинг  ҳаёли  ва  сезгиси  билан асар  мавзусига  руҳига  боғланиб  кетади.  Чунки  бадииятда ижтимоий  воқеалар  факт ва  рақамлар  асосида  берилмайди, балки  ўқувчи  воқеликни ҳис  қилиши  туйиши  учун асос  бўладиган  эҳтирос  замирида бериладики, оқибатда ўқувчи  ўзи  сезмаган  ҳолда   ёзувчи  пафоси  таъсирида  бадиий  воқеликка  боғланади. Бунинг  учун  эса ижодкорнинг  ўзи  юқорида айтганимиздек   ўзи  яшаётган  оламдан  узилиб, ботиний  тарзда  асар  қаҳрамони  ҳаётида  яшамоғи  лозим. Шундагина  асар   пафоси  китобхонга ўз таъсирини  кўрсатади ва асардаги  воқелик унга  чексиз  лаззат  ва рағбат кўрсатади, ўқувчида ҳиссиётни  қўзғотиб   ички  бир  дард  орқали қалб  туғёнини  вужудга  келтиради.

       Худди  шу кечинмали  жараёнда  ижодкор  пафоси  таъсирида  ўқувчи  пафоси  юз  кўрсатади  ва  ижодкор  ҳамда ўқувчи  пафоси  ўзаро   уйғунлашади.  Демак,  ижодкор  олами  ва  пафос  орқали қайта  яралган  бадиий  олам   ўқувчи  олами  билан  бирлашиб ҳаётда  мавжуд  бўлган  ва  мавжуд  бўлмаган нарсаларга  ўқувчини  ишонтиради,  шу  тариқа  ўқувчи  бадиий  воқеликка сингиб  ўз оламидан  чекинади, асарда  ўзини  топади, топиб  туриб  йўқотади.  Бунда  ўқувчи  фақат  истеъмолчи   вазифасини  ўтабгина  қолмай, асар  воқеаларини  эстетик  идрок  этади,  ижодкор ақли  ва пафоси  орқали  асарда  жамланган воқеликдан етарли  хулосага  келади. Бу  эса  ўқувчидан  ўзига  хос  билим,  маҳорат   ва  машаққатни  талаб  этади.  Бундан  ташқари  “қалб ёлқини”, “дард”, яъни  ўқувчи пафоси  лозим  бўлади. Шундагина  ўқувчи  бадиият  олами билан яшайди,  ҳамда  қалбидаги  таъсирчан  силсила  рўёбга  чиқиб,   бадиий  асарнинг  гедонистик  хусусияти  намоён  бўлади.

       Одатда ижодкор  ўз асари  учун  манбани  ҳаётдан  олади. Демак, воқелик  ҳаётдан  ижодга  ўтади, бунда объектив  воқелик ижодкор  субъекти орқали  ўтиб, ижодкорнинг  мушоҳадаси  ва  фантазияси,  эҳтироси  ва  билими  орқали  олам  ичра  янги  бир  олам  яратади, энди  анашу олам ўқувчи  орқали унинг  ҳис-туйғуларини уйғотиш  орқали қайтадан  ҳаётга  қайтади.   Кўринадики, кўп  босқичли  билвоситали,  мураккаб занжирли    таъсир  натижастда китобхон  бадиий  асардан эстетик  лаззат олади. Бадиий  асардан  лаззатланиш  ҳаммага  ҳам  насиб  этавермайди. Бунинг  учун  китобхон ижодкор  руҳини  ҳис қилмоғи, идрок  этмоғи  ва  бадиият оламида  яшай билмоғи зарур. Негаки, бадиий  асрнинг ўзи  бир олам  бўлса, уни  ўзлаштириш  иккинчи бир  оламдир. Китобхон  асарни ўқиш  жараёнида юқорида  айтганимиз   занжирли  таъсирни ҳис  қилади, асар  дунёси  билан  унинг  ички  дунёси, руҳий ҳолати  бевосита  боғланиб, у соф    миллий-эстетик  туйғуни  юзага  келтиради. Маълумки, миллий  туйғу ҳар  бир   ўзлигини  англаган  шахс  учун  муқаддас  ва  ботиний  қадриятдир. Киши  шу  қадриятдан  воз  кечиб  яшай  олмайди.  Бундан  кўринадики,  инсоннинг  комилликка бўлган  интилиши, ўзликни  англаш  ҳиссиёти  бадиий  асардан  оладиган  лаззатланиш  орқали  ҳам  вужудга  келар  экан. Бу  эса  ўз навбатида бадиий  асарнинг  ижодкор, асар,  қаҳрамон   ва   ўқувчи пафосини  уйғунлашувидаги  бадиийлик  модуси орқали юзага  келадиган  гедонистик хусусият ижобий  характерга  эгалигининг  яққол  далилидир.


 

Скачано с www.znanio.ru



[1] Бачтин М. Эстетика – словеснего  творчества. М.,1986,ст  12.

БАДИИЙЛИК МОДУСИ – ГЕДОНИЗМ

БАДИИЙЛИК МОДУСИ – ГЕДОНИЗМ

Худди манашу кичик ҳис - туйғу ва тафаккур таъсиридаги воқеликлар бир нуқтага жамланиб бадиийлик модуси (бадиий бутунлик, шартлилик, ўқувчига йўналтирилганлик, оргиналлик, универсаллик)ни юзага келтиради

Худди манашу кичик ҳис - туйғу ва тафаккур таъсиридаги воқеликлар бир нуқтага жамланиб бадиийлик модуси (бадиий бутунлик, шартлилик, ўқувчига йўналтирилганлик, оргиналлик, универсаллик)ни юзага келтиради

Шундагина асар пафоси китобхонга ўз таъсирини кўрсатади ва асардаги воқелик унга чексиз лаззат ва рағбат кўрсатади, ўқувчида ҳиссиётни қўзғотиб ички бир дард орқали қалб туғёнини…

Шундагина асар пафоси китобхонга ўз таъсирини кўрсатади ва асардаги воқелик унга чексиз лаззат ва рағбат кўрсатади, ўқувчида ҳиссиётни қўзғотиб ички бир дард орқали қалб туғёнини…

Маълумки, миллий туйғу ҳар бир ўзлигини англаган шахс учун муқаддас ва ботиний қадриятдир

Маълумки, миллий туйғу ҳар бир ўзлигини англаган шахс учун муқаддас ва ботиний қадриятдир
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
22.12.2021