«Билим олишга интилиш» методикаси
(Е.П.Ильин., Н.А.Курдюкова )
Кўрсатма: Бир қатор саволларга жуфт жавоблар берилган. Иккита жавобдан бирини танлаш керак. «а» ёки «б» ҳарфи сиз танлаган жавоб ҳисобланади.
Саволлар
1. Ёмон баҳо олиб уйга келгандан сўнг:
а) дарров дарсга ўтирасан ва ёмон жавоб берган мавзуни қайтарасан;
б) жавоб берилмаган предмет бир кундан сўнг бўлишини ўйлаб, телевизор кўришга ёки компьютер ўйнашга ўтирасан.
2. Яхши баҳо олгандан сўнг:
а) кейинги дарсга тайёрлана бошлайсан;
б) сендан сўрамаслигини билганинг учун яхши тайёргарлик кўрмайсан.
3. Ўзингнинг баҳоингдан эмас, берган жавобингдан қониқмаган пайтинг бўладими?
а) ҳа; б) йўқ.
4. Сенингча, ўқишнинг аҳамияти нимадан иборат?
а) янгиликни билиш; б) малол келадиган фанларни ўқиш.
5. Дарсга қандай тайёргарлик кўришинг баҳоларингга таъсир қиладими?
а) ҳа; б) йўқ.
6. Ёмон баҳо олганингдан сўнг қаерда хато қилдим, деб ўйлаб қоласанми?
а) ҳа; б) йўқ.
7. Ўқитувчиларнинг қўйган баҳоси сенда уй вазифасини бажаришга ҳоҳиш уйғотадими?
а) ҳа; б) йўқ.
8. Таътилдан сўнг ўқишга осон кириша оласанми?
а) ҳа; б) йўқ.
9. Ўқитувчининг касаллиги сабабли дарс бўлмаётганига ачинасанми?
а) ҳа; б) йўқ.
10. Синфдан - синфга ўтганингда ва янги китоблар олганингда, бу китоблар мазмуни билан қизиқасанми?
а) ҳа; б) йўқ.
11. Сен ўқиш ёки касал бўлишдан қайси бири яхши деб ҳисоблайсан?
а) ўқиш; б) касал бўлиш.
12. Сен учун қайси бири зарур: баҳоми ёки билим олишми?
а) баҳо; б) билим.
Хулоса
1,2,3,4,5, 6, 8,9,10, 11 - саволларнинг “а” варианти учун 1 баллдан 7 , 12 саволларнинг “б” варианти учун ҳам 1 баллдан берилади. Ҳар бир жавобга калитига қараб 1 балл берилади. Тўпланган баллар қанчалик юқори бўлса, билим олишга интилиш мотиви ҳам шунчалик юқори бўлади.
«Баҳо олишга интилиш» методикаси
(Е.П.Ильин., Н.А.Курдюкова)
Кўрсатма: Бир қанча саволлар берилади. Уларга жавоб қайтаринг. Сизга ёққан жавоб тўғрисига «+» ( ҳа) ёки « -- » (йўқ ) белгисини қўйинг.
№ |
Саволлар |
Ҳа |
Йўқ |
||
1. |
Биринчи марта «2» баҳо олганингни эслай оласанми? |
|
|
||
2. |
Баҳоларинг синфдошларингнинг баҳоларидан сал пастлиги сени безовта қиладими? |
|
|
||
3. |
Ёзма ишдан олдин ҳаяжонланасанми? |
|
|
||
4. |
Ёмон баҳо олганинг тўғрисида сенга эълон қилишганида қизариб кетасанми? |
|
|
||
5. |
Агар ҳафта охирига келиб ёмон баҳо олсанг, бу сенинг дам олиш кунларингга таъсир қиладими? |
|
|
||
6. |
Агар сени анчадан буён жавоб беришга чақиришмаса, бу сени хавотирга соладими? |
|
|
||
7 |
Олган баҳоларингга синфдошларингнинг муносабати сени қизиқтирадими? |
|
|
||
8. |
Яхши баҳо олганингдан сўнг, гарчи сендан сўрашмаслигини билсанг ҳам, кейинги дарсга яхшилаб тайёргарлик кўрасанми?
|
|
|
||
9 |
Сени келгуси дарс юзасидан жавоб бериш хавотирга соладими? |
|
|
||
10. |
Агар баҳо қўйиш усули бўлмаса, сенга ўқиш қизиқ бўлармиди? |
|
|
||
11. |
Агар жавобга баҳо қўймасликларини билсанг, жавоб берган бўлармидинг? |
|
|
||
12. |
Баҳо олганингдан сўнг дарсларда фаоллик билан иштирок этасанми? |
|
|
||
Натижаларни қайта ишлаш:
1,2,3,4,5,6,7,8, 9 гача бўлган саволларга «ҳа» деб жавоб берилган бўлса, 10,11,12 гача бўлган саволларга «йўқ» деб жавоб берилган бўлса, 1 баллдан - ҳисобланади. Умумий баллар ҳисобланиб чиқилади.
Хулоса:
Баллар қанчалик юқори бўлса, ўқувчида баҳога интилиш мотивацияси ҳам шу қадар юқори бўлади.
Олий таълим мотивацияси
П.И.Ильин томонидан таклиф этилган олий таьлим мотивацияси методикаси.
Бу методикани тузишда муаллиф бошқа турли методикалардан фойдаланган. Унинг учта шкаласи мавжуд: билимларни эгаллаш, билим олишга интилиш, қизиқувчанлик сифатларидан муҳими ва касбий билимларни қўлга киритишга интилиш, диплом олиш, синов ва имтихонларнинг мақсадга мувофиқ топшириш йўлларини излашга, билимларни қонуний ўзлаштириб диплом олишга интилиш.
Бу яширин сўровнома учун муаллиф кейинги ўринларда фойдаланилган бир қатор тасдиқланган методикаларни киритди. Муаллиф китобида мақсадни ўзгартирмасдан қаторларни аниқ ифодалашга ҳаракат қилган.
Сизнинг жавобларингизга розилик белгиси “+” ёки рози эмаслик белгиси “--” жавоблар қаторининг керакли ўринларига белгиланг.
Сўровнома матни.
1. Дарсдаги нормал муҳит эркин фикр билдириш вазиятини юзага келтиради.
2. Одатда мен шиддат билан ишлайман.
3. Кўнгилсиз ҳолат асаб бузилишдан кейин камдан-кам бош оғриғини сезаман.
4. Менинг фикримча келгуси касбий фаолиятим учун зарур фанларни мустақил ўрганаман.
5. Сиз ўзингиздаги қайси сифатларни кўпроқ қадрлайсиз.
6. Танланган касбга мен ўзимни бағишлашим зарур деб ҳисоблайман.
7. Дарсдан кейин мауммоларни мухокама қилиш менга ҳузур бағишлайди.
8. Академик лицейда бажариладиган ишларнинг кўпчилигида аниқ мақсадни кўрмадим.
9. Келгуси касбим ҳақида танишларимни гапириб беришлари менга хузур бағишлайди.
10. Мен ўрта даражадаги талаба бўлганлигим учун ҳеч қачон яхши бўлмайди, шунинг учун яхши бўлиш учун интилишга ҳожат йўқ.
11. Мен ҳозирги давримизда олий таьлим олиш шарт эмас деб ҳисоблайман.
12. Танланган касбимнинг тўғрилигига қатьий ишонаман.
13. Сизга хос бўлмаган қандай хислатлардан холос бўлмоқчисиз.
14. Имтихонлардаги қулай вазиятларда мен қушимча материаллардан, конспектлар, шпаргалка, формулалар ёзилган ёзувлардан фойдаланаман.
15. Ҳаётда талабалик йиллари олтин даврдир.
16. Мен уйқимда ҳаддан ташқари безовталанаман ва қайта қайта уйғонаман.
17. Мен касбни мукаммал эгаллаш учун ҳамма ўқув фанларини бир хилда чуқур ўрганиш керак деб ҳисоблайман.
18. Имконият бўлганда бошқа академик лицейга топширардим.
19. Мен аввал осон вазифани бажараман қийинини кейинга қолдираман.
20. Бирор касбни танлаш менга қийин бўлади.
21. Ҳар қандай кўнгилсизликдан кейин мен тинчгина ухлайман.
22. Мен аниқ айта оламанки танлаган аксбим менга моддий ва маьнавий манфаатдорлик беради.
23. Менинг назаримда дўстларимни ўқишга қобилиятлилиги менга қараганда яхши.
24. Мен учун олий маьлумотли дипломга эга бўлиш жуда муҳим.
25. Мен танлаган академик лицей амалиётучун энг қулай.
26. Менда ирода кучли етарли бўлганлиги сабабли ўқишда раҳбариятнинг огохлантириши шарт эмас.
27. Ҳаёт мен учун ҳар доим ғайриоддийликлар билан боғлиқ.
28. Кам куч сарфлаб имтихон топшириш зарур.
29. Мен ўкишим зарур бўлган кўпгина академик лицейлар мавжуд, лекин мен уларга у даражада қизиқмайман.
30. Ўқишингизга халақит берадиган қандай сифатлар мавжуд.
31. Мен жуда қизиқувчан инсонман лекин менинг барча қизиқишларим у ёки бу даражада келгуси ишим билан боғлиқ.
32. Имтихон ёки вақтида бажарилмаган иш менинг ухлашимга халақит беради.
33. Академик лицейни тугатгандан сўнг мен учун иш ҳақининг кўплиги мухим эмас.
34. Гурухнинг умумий қарорини қўллаб қувватлаш учун менинг кайфиятим яхши бўлиши зарур.
35. Мактабда ўкишни давом эттириш истагини йўқлиги сабабли мен мажбуран олийгохга топширдим.
36. Мен ўқув материалларини имтихон учун зарур эмас балки малакали мутахассис бўлиш учун ўрганаман.
37. Ота-онам яхши касб эгалари бўлганликлари учун мен ҳам уларга ўхшашни хоҳлайман.
38. Юқори лавозимларда хизмат қилиш учун менга олий маьлумот керак.
39. Сиздаги қайси сифат ўқишингизга ёрдам беради. Жавоблар қаторига ёзинг.
40. Менинг келгуси касбимга таалуқли бўлмаган фанларни ўрганишга ўзимни мажбур қила олмайман.
41. Мени мувафаққиятсизлик ниҳоят даражада ташвишлантиради.
42. Доимо рағатлантириб туришса мен яхши шуғулланаман.
43. Мени ана шу академик лицейни танлаганим қатъий.
44. Менинг дўстларим олий маьлумот эгалари бўлишади шунинг учун мен улардан орқада қолишни хохламайман.
45. Гурухни нимагадир ишонтириш учун ўзим жуда кўп ишлашимга тўғри келади.
46. Одатда мен бир маромда яхши кайфиятда юраман.
47. Келгуси касбимнинг озодалиги, қулайлиги мени ўзига жалб қилади.
48. Мен академик лицейга тоширгунимча бу касбга анчаданбери қизиқганман у хақида кўп ўқиганман.
49. Мен танлаган касб энг мухим ва келажакда порлоқ.
50. Билимларим академик лицейга етарли бўлганлигим учун қатъий танладим.
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.