Bugingi dunya idealogiyasi

Bugingi dunya idealogiyasi

doc
13.02.2020

150.000₽ призовой фонд • 11 почетных документов • Свидетельство публикации в СМИ

Опубликовать материал

Bugingi dunya idealogiyasi.doc

 

ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ  ТАЪЛИМИ  ВАЗИРЛИГИ

 

 

 

 

 

 

Нукус тумани  

22СОНЛИ  УМУМИЙ  ЎРТА  ТАЪЛИМ МАКТАБИ

 

 

 

 

 

МИЛЛИЙ ИСТИҚЛОЛ ҒОЯСИ ВА МАЪНАВИЯТ АСОСЛАРИ ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ

 

 

 

 

 САЙЛАУОВ АГИЛАШ

 

 

 

 

 

  9 – СИНФЛАРДА

 

 “Бугунги дунёнинг мафкуравий манзарасимавзусидаги  дарс  ишланмаси

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                                        

 

 

 

 

 

 

9 – синф.  Миллий истиқлол  ғояси  ва  маънавият  асослари

Мавзу: " Бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси " мавзусининг дарс ишланмаси         

      ("Брейн-ринг" ўйини орқали)

 

        Мақсад: Ўқувчилар онгига дунёда бўлаётган янгиликлар  ва дунё  манзарасини турли йўллар билан бузишга интилаётган оқимлар ҳақида, ҳамда  уларга  қарши курашиш ғоясини  сингдириш.

Тарбиявий мақсад:    Ўкувчиларда бугунги дунёнинг мафкуравий   тузилишига     нисбатан ўз муносабатини шакллантириш.

Миллий ғоянинг миллий манфаатлардан келиб чиқиши ва уни ўзида ифода этиши, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг миллий ва умуминсоний асосга қурилганлигини тушунтириш

Ривожлантирувчи мақсад:  иқтисодий, сиёсий-ижтимоий билимларини ҳосил қилиш, нутқини ўстириш, мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантириш ва  ғоявий иммунитетни  ошириш.

Таянч сўзлар:  Мафкура, Геополитика, мафкуравий полигон, шовинизм, Фашизм, мафкуравий  иммунитет

 

Мафкура – муайян  ижтимоий гуруҳ, қатлам, миллат ёки давлатнинг  манфаатлари, орзу – истаклари, мақсад – муддаоларини ва уларга  эришишнинг ижтимоий – маънавий тамойилларини, усул ва йўлларини ифода этадиган ғоялар тизими  ҳамда уларни амалга ошириш механизмидир. 

 

Геополитика – Геосиёсат жамият  ҳаётида  географик омилларнинг сезиларли таъсири  мавжудлигини ўзида  мужассам этадиган  тушунчадир.

 

Мафкуравий  полигон – Полигон грекча сўздан олинган бўлиб, серқирра деган  маънони билдиради. Полигон деганда қурол – аслаҳа ва техникани синаш, қўшинларни ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш  ёки ҳарбий соҳада тадқиқотлар олиб бориш учун мўлжалланган махсус  майдон тушунилади. Ҳозир муайян мақсадга қаратилган ғоялар синовдан ўтишидир.

 

Шовинизм – муайян кучлар  ва давлат  томонидан  сиёсий, мафкуравий  ва иқтисодий ҳукмронликка интилиш, ўзини, ўз давлати  манфаатларини юқори  қўйиш.

 

Фашизм – италянча сўз бўлиб, тугун, бирлашма деган маънони беради. ХХ асрнинг 30 – йилларида  Европада вужудга келган ўта зарарли сиёсий  оқим.

 

Мафкуравий  иммунитет – лотинча сўз бўлиб, озод бўлиш, қутулиш маъносини  билдиради. Иммунитет деганда, одатда  организмни турли таъсирлардан, ташқи инфекциялар  кириб келишидан ҳимоя қилишга қодир бўлган реакциялар  мажмуидир.

 

Дарс тури:  Ноанъанавий «брейн-ринг» методи. 

Аралаш Сўздан сўз тузиш.

Дарсдан фойдаланадиган методлар: ақлий хужум, чархпалак ва гурухларда ишлаш

         Дарснинг жихози:  Президентимиз И.Каримовнинг “Юксак маънавият-енгилмас куч” китоби, «Миллий истиклол ғояси ва маънавият асослари» 9-синф учун дарслик, копьютер технологиялари, саволлар ёзилган карточкалар,маркер, доска.

 

 

 

Дарс  босқичлари

Вақт

1

Ташкилий қисм

2 дақиқа

2

Сиёсий  жараён

3 дақиқа

3

Ўтилган мавзу юзасидан савол-жавоблар:         

10 дақиқа

3

Доскада ишлаш

5 дақиқа

4

Фаоллаштирувчи саволлар

5 дақиқа

5

Янги мавзуни   баён этиш.

15 дақиқа

6

Дарс якуни ва ўқувчиларни баҳолаш, уйга вазифа бериш

5 дақиқа

7

Жами

45 дақиқа

                       

 

                3 та давра столида: 3 та гуруҳ ўқувчилари тик ҳолатда турибдилар.

 

Дарснинг шиори:

    Аъло мамлакатнинг аъло фарзанди,

Билиб қўйки, сени Ватан кутади.

 

Дарснинг бориши

 

      Ташкилий қисм.

 

1. Ўқувчилар билан саломлашиш.

2. Ўқувчилар ва синфнинг дарсга тайёргарлик

    ҳолатини текшириш.

 

Ўқувчилар:

Гар синфга кирса устозларимиз,

Тик туриб қарши олиш бурчимиз.

 

Устоз:

Менинг азиз ўқувчиларим,

Гулғунча-ю лолаларим

Ассалому алайкум.

 

Ўқувчи:

Миннатдормиз биз Сиздан

Таъзим ҳар ўғил қиздан

 

Устоз:

Навбатчимиз ким экан?

 

Навбатчи:

Синфда мен навбатчи,

Устозимга ёрдамчи.

Пок тутаман хонани,

Намда ёзув тахтани.

Устозимиз шод бўлинг,

Бугун ҳамма шу ерда

Дарсингизни мириқиб

Эшитиш умидида.

 

Устоз:

Ҳамма соғми, омонми?

Сизлар дарсга тайёрми?

 

Ўқувчи:

Раҳмат, устоз, омонмиз,

Бизлар дарсга тайёрмиз.

 

Янги  мавзу баёни.

                      Дарс  режаси:

1.        Бугунги кундаги мафкуравий жараёнлар.

2.        Мафкуравий полигон.

3.               Мафкуравий иммунитет.

4.       Ўзбекистон - Ўрта Осиёдаги қулай стратегик, мафкуравий нуқта.

 

 

 

Ўқитувчи: Бугунги дарсимизда режа мавзулари асосида синф ўкувчилари ўзаро беллашадилар. Бу мавзулар юзасидан саволлар тузилган, учта гуруҳдан ҳам сардорлар тайинланади ва берилган саволларга  ўз гуруҳлари билан жавоб беришлари лозим.

Бугунги беллашувни синфда фаол ўқувчилардан ( ўқувчилардан ёки ўқитувчилардан бирортаси исм , фамилияси айтилади.) олиб боради. Хар бир гуруҳга экспертларни тайинлаймиз ва сизларга берилган саволларга берган жавобларингиз экспертлар томонидан  баллар билан баҳолаб борилади.

Дсмак, бугунги ноанъанавий беллашув дарсни « брейн-ринг » усули методидан фойдаланган  ҳолда дарсимизни бошлаймиз.

Ўқув хонасида ўқувчилар кичик гуруҳларда қуйидагича жойлашади.

 

 

 

 


Бошқарувчи: Демак, тайёр бўлсангиз ўйинни бошлаймиз.

1-савол: Бугунги кундаги мафкуравий жараёнларнинг Ўзбекистон Республикасидаги кўринишларини айтиб беринг.

Бошқарувчи: 1-саволга биринчи бўлиб 2-гуруҳдан

( ўқувчининг исм, фамилияси айтилади )  жавоб беради.

Жавоб: Бугунги кунда Ўзбекистонда мафкуравий жараёнларнинг жадаллик билан ривожланиши давом этмоқда. Биз ёш авлод  ёт ғояларга берилиб кетмаслигимиз учун ҳам, умумий ўрта таълим мактабларида янги ҳисобланган фан яъни Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари  фани 2002 – 2003 ўқув йилидан ўқитиб келинмоқда. Шy билан бирга Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларини бу мафкуравий жараёнларга тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Диний экстремизм, фундаментализм каби оқимларга қарши мафкуравий қуроллантириш ишлари олиб борилмокда.

Бошкарувчи: Энди 1-гуруҳ, иштирокчиси  ( ўқувчининг исм, фамилияси айтилади.)

Жавоб: Бугунги кундаги дунёнинг мафкуравий манзараси Ўзбекистон Республикаси хаётига ҳам таъсир этмокда. Ўзбекистонга қарши турли хил мафкуравий тахдидлар учраб турибди. Буларга мисол қилиб, диний фанатизм, диний экстремизм ва шу кабиларни келтиришимиз мумкин.

Бошқарувчи. Энди экспертларимизга мурожаат қилиб бу савол юзасидан баҳолашларини сўраймиз.

Эксперт: биринчи бўлиб саволга жавоб берган 2- гуруҳ тўғри жавоб бергани учун 5 балл, иккинчи бўлиб жавоб берган 1-гуруҳ - 3 балл, саволга жавоб бермаган З-гуруҳ  0 балл билан баҳоланди.

Бошкарувчи: Шундай қилиб иккинчи саволни ўқиб эшиттираман.

Савол: Мафкуравий иммунитет нима?

Бошқарувчи: Биринчи бўлиб 3-гуруҳ, иштирокчиси қўл кўтарди. Демак, бу саволимизга шу гуруҳ жавоб беради.

Жавоб: Мафкуравий иммунитет деб - фуқароларни мафкуравий жараёнлар ва тахдидларга қарши мафкуравий  қуроллантиришдир.

Бошкарувчи: иккинчи бўлиб бу саволга 2-гуруҳ, иштирокчиси  жавоб беради.

Жавоб: Мафкуравий иммунитет бу- мафкуравий тахдидларга қарши кишилар онгида тўғри муносабатни шакллантириш демакдир.

Бошкарувчи: учинчи бўлиб 1 гуруҳ, иштирокчиси  жавоб беради.

Жавоб: мафкуравий иммунитет - лотинча сўз бўлиб, озод бўлиш, қутулиш маъносини  билдиради. Иммунитет деганда, одатда  организмни турли таъсирлардан, ташқи инфекциялар  кириб келишидан ҳимоя қилишга қодир бўлган реакциялар  мажмуидир.Мафкуравий иммунитет бу- хар хил мафкуравий  таҳдидларга қарши тўғри мафкуравий жараёнларни англашдир.

Бошкарувчи: Энди экспертларимизга мурожаат қилиб бу савол юзасидан баҳолашларини сўраймиз.

Эксперт: иккинчи савол буйича учала гуруҳни хам жавобларини эшитдик. Демак, биринчи бўлиб саволга жавоб берган 3- гуруҳ  тўғри жавоб бергани учун 5 балл, иккинчи бўлиб жавоб берган 2-гуруҳ 4 балл, учинчи бўлиб жавоб бергани учун  1-гуруҳ 3 балл билан баҳоланди.

Бошкарувчи: Энди сизларга сўнгги учинчи саволни ўқиб эшиттираман.

Савол: Ўзбекистон нима сабабдаи Ўрта Осиёдаги қулай стратегик мафкуравий нукта деб айтилади?

Бошкарувчи: Биринчи бўлиб бу саволга 1- гуруҳ жавоб беради.

Жавоб: Ўзбекистон географик нуктаи назардан олганда Ўрта Осиёнииг Марказида жойлашганлиги ва бошка давлатларга нисбатан мафкуравий жараёнларга ўз муносабатини аниқ, ифодалагани учун қулай мафкуравий стратегик нуқта ҳисобланади.

Бошкарувчи: Иккинчи бўлиб бу саволга 3-гуруҳ  аъзоси  жавоб беради.

Жавоб: Ривожланиб бораётан Ўзбекистон Республикасини мафкуравий жиҳатдан қарам қилиш ва Ўрта Осиёдаги давлатларга кириб бориш имконини беради. Шу сабабли Ўзбекистан Ўрта Осиёдаги қулай стратегик мафкуравий нуқта ҳисобланади.

Бошкарувчи: учинчи бўлиб 2 гуруҳ иштирокчиси  жавоб беради.

Жавоб: Ўзбек халқи мустақилликка эришгандан сўнг у ўз орзу умидлари мақсадлари сари дадил қадам ташлади. Эндигина мустақилликка эришган давлатимизни мафкуравий жиҳатдан қарам қилиш Ўрта Осиёда мустахкам мавқега эга бўлишни кафолатидир. Шунинг учун кўпгина давлатлар Ўзбекистонга алоҳида қулай стратегик мафкуравий нуқта сифатида қарадилар.

Бошқарувчи: Энди экспертларимизга мурожаат қилиб учинчи савол юзасидаи баҳолашларини сўраймиз.

Эксперт: сўнгги савол буйича учала гуруҳни ҳам жавобларини эшитдик. Демак, биринчи бўлиб бу саволга жавоб берган 1- гуруҳ тўғри жавоб бергани учун 5 балл, иккинчи бўлиб жавоб берган З – гуруҳ  4 балл, учинчи бўлиб жавоб берган 2-гуруҳ  3 балл билан баҳоланди.

 

Бошловчи: Энди навбатдаги босқични  бошлаймиз. Бунда  ҳар бир гуруҳга  сўзлар ўрни  алмаштирилган ҳолда  ёзилган  исм  берилади . 2 минут давомида  ушбу исмни  тўғри  топиб  ёзиш  талаб  этилади.

 

Ҳар бир уччала  гуруҳга бир хил бўлган сўз ёзилган карточка  берилади.

 

У

 

Д

 

И

 

М

 

А

 

Р

 

О

 

С

 

 

Д

 

 

 

( Жавоб :  САИДМУРОД )Бунда  алломалар номи ёзилган бўлиши ҳам мумкин . Сўзлар  доим  алмаштирилиб борилиши мумкин. Кроссворд ҳам бериш мумкин.

Гуруҳлар  жавоблари эшитилади  ва  баҳолар қўйилади.

Энди умумий балларни ўқиб эшиттирсак: 1-гуруҳ, ...... балл, 2-гуруҳ ......... балл, 3-гуруҳ, ҳам ....... балл тўплашди. Демак, бугунги ноанъанавий дарсимизнинг ғолиби деб   ........ - гуруҳ  иштирокчилари  ҳисобланади.

Энди ўқувчилар эътиборига Президентимизнинг “Юксак маънавият-енгилмас куч” асаридаги фикр мулоҳазаларни экран орқали(суратлар билан) намойиш этамиз.

Айнан ёшларни миллий анъаналаримиз, қадриятларимиз, маданий ва маънавий, бой меросимизга ҳурмат, уларни асраб-авайлаш руҳида тарбиялаш, ўқувчи -ёшлар қалби ва онгида мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш каби устувор вазифаларни бажаришимиз учун  “Юксак маънавият-енгилмас куч”китоби куч-қудрат манбаи ҳисобланади.  

Ўқитувчи: Демак, бугунги мавзу юзасидан олган билимларингизни тингладик.

Бугунги кунда эркин ва фаровон ҳаёт асосларини яратиб янада олға интилаётган илғор мамлакатлар ўз мафкураларини умуминсоний қадриятлар ва демократик тамойиллар негизида ривожлантирмоқда. Бундай мафкура инсоннинг ўз салоҳиятини эркин намоён этиши учун кенг имкониятлар беради. Жумладан, бизнинг ватанимизда ҳам халкимизнинг бугунги куч қудрати яратувчилик истеьдоди юртимизнинг янада равнақ топиши, тинчлик   осойишталикни    мустаҳкамлаш   шу   муборак   заминда яшаётган   инсонлар   учун   фаравон   ҳаёт   пойдеворини   яратишга қаратилган.

Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, бугунги дунёнинг мафкуравий манзарасида иккита кучнииг ўзаро кураши аниқ кўзга ташланмоқда. Биринчиси, тараққиёт сари интилаётган халқларнинг илғор ва бунёдкор мафкураси, иккинчиси эса ана шу тараққиёт натижаларидан фойдаланиб уларнинг йўлига ғов бўлишга интилаётган зарарли ва вайронкор мафкуралардир.

Дарс якуни:

1. Дарсни мустаҳкамлаш саволлари:

A)      Дунёнинг     мафкуравий     манзараси     деб     нимага  айтилади?

Жавоб: Одамларнинг қалби  ва  онгини эгаллаш учун  олиб бориладиган  кураш жараёни бўлиб, бу курашнинг намоён бўлиш  шакллари, устувор  хусусиятлари, усул  ва воситаларидир.

Б)  Мафкуравий  полигонлар  нима?

Жавоб:Ушбу саволга  И.А.Каримовнинг “ Бугунги замонда  мафкура  полигонлари  ядро полигонларидан ҳам кўпроқ  кучга  эга. Бу масаланинг кишини  доимо огоҳ бўлишга ундлвчи томони шундаки. Агар ҳарбий, иқтисодий, сиёсий  тазйиқ бўлса, буни сезиш,кўриш, олдини олиш  мумкин, аммо мафкуравий тазйиқни , унинг таъсири  ва  оқибатларини  тезда  илғаб етиш  ниҳоятда  қийин. ”дейишлари жавобдир.

B)   Диний экстремизм нима?

Жавоб: Экстремизм – айирмачиликка асосланган ғоя  ва ҳаракатдир. Диний экстремистлар қаерда  фаолият кўрсатмасин, уларнинг асосий мақсадлари диний давлатни  барпо қилиш  бўлиб, энг ёмони бу мақсадга ўзаро низолар, ихтилофлар, ҳатто қуролли тўқнашувлар орқали, яъни қон тўкиш  ва зўрлик билан  эришишни  кўзлашдир.

Г) Бугунги   дунёнинг   мафкуравий   манзарасида   қандай тамойиллар устунлиги сезилиб турибди?

Жавоб: Фикрга қарши фикр, ғояга  қарши  ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш демакдир. Бунинг учун бутун дунё халқи инсонийлик, диний бағрикенгликни  авж олдириши  зарурдир.

2. Уйга    вазифа:    Ўтилган    мавзуни    ўқиб    келиш. Юқорида берилган саволларга жавоб ёзиб келиш.

 

 

 

 

 

 


Скачано с www.znanio.ru

скачать по прямой ссылке
Заполните анкету и получите свидетельство финалиста.
Олимпиада-аукцион для вас и ваших учеников с мгновенными наградами.
Друзья! Добро пожаловать на обновленный сайт «Знанио»!

Если у вас уже есть кабинет, вы можете войти в него, используя обычные данные.

Что-то не получается или не работает? Мы всегда на связи ;)