Сунъий интеллект шахснинг нисбатан барқарор булган, масалан, ахборотни кабул дилиш ва ундан маълум масалаларни хал килишда фойдалана олиши каби акций кобилиятини ифодалайди.
Компьютерда хал этилаётган масалалар, атто айримлари анчагина мураккаб бўлса-да, интеллектуал ҳисобланмайди. Бу ўринда мактабда бажариладиган арифметик амаллар интеллектуал эмасми, деган савол туғилади. Бу ифодада масалага тегишли қандайдир ноаниқ элемент мавжуд. Бу масалани ечишнинг аниқ алгоритми номаълумлиги ёки мавжуд эмаслигидадир. Қандайдир стандарт материаллар масалани ечиш методини билмайдиган ўқувчи учун жавобни излаш, аниқ аклий мехнатни талаб қиладиган интеллектуал амал ҳисобланади. Услубни билган ўқувчи, ушбу турдаги масалани автоматик равишда ечади.
Cунъий интеллект тушунчаси.docx
Cунъий интеллект тушунчаси
«Сунъий интеллект» тушунчаси дастлаб АҚШда пайдо булди ва секинаста бошқа
давлатларда ҳам кенг кулланила бошланди.
1956 йил АКШда компьютер ва дастурлаш соҳасидаги 10 нафар америкалик етакчи
мутахассиснинг биринчи учрашуви булиб утди. Уша пайтда мутахассислардан кўпчилиги яқин ун
йил ичида сунъий акл яратилиши мумкинлигини тахмин киларди. Чорак асрдан кейин, яъни 1981
йили сунъий интеллект буйича Канадада булиб утган Халкаро конференцияда биринчи
учрашувнинг унта катнашчисидан бештаси килинган башоратлар ута оптимистик булганлигини,
муаммолар эса анчагина мураккаб эканлигини тан олишди. Шундай бўлсада бу йуналишда
кўпгина илмий ва амалий натижаларга эришилгани қайд этилди. Ҳозирги кунда сунъий
интеллектни яратиш буйича илмий ишлар кўпгина давлатларда олиб бориляпти.
Интеллект — инсоннинг тафаккур юритиш кобилияти.
Суньий интеллект — инсон интеллектининг баъзи вазифаларини узида мужассамлаштирган
автоматик ва автоматлаштирилган тизимлар хусусияти.
Сунъий интеллект шахснинг нисбатан барқарор булган, масалан, ахборотни кабул дилиш ва
ундан маълум масалаларни хал килишда фойдалана олиши каби акций кобилиятини ифодалайди.
Компьютерда хал этилаётган масалалар, атто айримлари анчагина мураккаб бўлсада,
интеллектуал ҳисобланмайди. Бу ўринда мактабда бажариладиган арифметик амаллар
интеллектуал эмасми, деган савол туғилади. Бу ифодада масалага тегишли қандайдир ноаниқ
элемент мавжуд. Бу масалани ечишнинг аниқ алгоритми номаълумлиги ёки мавжуд
эмаслигидадир. Қандайдир стандарт материаллар масалани ечиш методини билмайдиган ўқувчи
учун жавобни излаш, аниқ аклий мехнатни талаб қиладиган интеллектуал амал ҳисобланади.
Услубни билган ўқувчи, ушбу турдаги масалани автоматик равишда ечади.
Шундай килиб, масала қандай мураккаб булмасин, агар уни ечишнинг аниқ, услуби
(алгоритми) топилган ва мос дастури ишлаб чиқилган бўлса, у ишни интеллектуал ёки хакикатдан
ижодий хал килинган деб ҳисобласа бўлади. Компьютер учун эса одатда бу ишнинг факат механиқ
амалларни бажариш қисми колади. Пекин бу барча масалаларда ҳам эмас.
Шундай вазиятлар бўладики, масалани ечиш алгоритми умуман топилмаган булиб, анчагина
вақт сарфлаганда ҳам уни компьютерда ечиб булмайди. Бундай масалалар кам эмас. Булар
каторига образларни топиш,
таржималарни
шахмат ўйнаш дастурларини яратиш,
автоматлаштириш кабиларни киритиш мумкин. Инсон шундай масалаларга дуч келганда, у қандайдир ягона ечимни ёки самарали услубни
топишга интилмайди, балки масалани ечиш жараёнида турли услуб ва йўл, ахборот манбаларидан
фойдаланишга ҳаракат килади. У мантии, конунларини, математик муносабатлар, мураккаб
масалани майдароқ масалаларга ажратиш йўлларидан ёки аввал учраган масалаларга ўхшаш
мулохаза килишдан фойдаланади. Бир суз билан айтганда, бу ўринда инсон фикр лашининг
мослашувчанлиги ва кўп томонламалиги намоён бўлади.
Сунъий интеллект соҳасидаги ишлар, асосан, компьютерни ҳозирча кам эгаллаган услуб ва
усуллардан самаралироқ фойдала нишга «ўргатиш»дан иборат.
Ҳозирги кунда бу соҳада анчагина ишлар килинган, яъни интеллектуал вазифаларни хал
қиладиган дастурлар яратилган. Мутахассислар яратилган дастурларни аниқроқ, бехато
ишлайдиган килиб яхшилаш ва уларни такомиллаштириш устида кизгин иш олиб боришмокда.
Компьютерда муаммони ечишнинг оптимал варианти танланади. Чунки оптимал вариант
танланмаса ва масала тўғридантўғри ечиладиган бўлса, унга жуда кўп вақт сарфлашга туғри
келади. Масалан, уйингиздан лицейга боришнинг бир неча варианти були ши мумкин. Биринчи
бор лицейга бораётганингизда энг яқин йўлни топиш учун, албатта, ёрдамга мухтож буласиз.
Бундай масалаларда умумий ўхшашлик бор — уларни тасодифий излаш услуги ёрдамида
ечилади. Ечишнинг вариантлари эса, экспотенциал равишда ортиб боради. Демак, кўп сондаги
ечимлар ичидан энг кулайини топиш асосий муаммо бўлиб қолади ва бу масаланинг ечими
оптимал вариантни танлашни такозо этади.
Компьютерларнинг пайдо булиши ва дастурлар ёрдамида масалаларни ечиш — билишни
янги турларининг келиб чикишига сабаб бўлди. Интеллектуал тизимни бундай турлардан бири
сифатида кўрсатиш мумкин. Интеллектуал тизимнинг асосий принципе шундаки, бирор масалани
ечишда инсоннинг мантилий фикрлаш усулидан фойдаланилади.
Мураккаб масалаларнинг ечимини излашда инсон маълум конуниятларни билишга
асосландди. У математик теоремалар ёки амалиёгдан олинган коидалардан фойдаланади,
мураккаб масалаларни содда масалаларга ажратади ва бошқа усулларни татбиқ этади.
Умуман, интеллектуал тизимнинг асосий вазифасига тупланган билимлар омборини татбиқ
этиш ва ундан фойдаланган ҳолда мураккаб масалаларни ечишнинг оптимал йўлларини излаш
ҳамда ечимини топиш киради. Қозоғистон Республикасининг Билим ва Таълим Вазирлиги
Мавзу: Cунъий интеллект тушунчаси
Тайёрлади:Толаметов А.
Текширди:Нуртаев Ғ. Қорамурт – 2016 йил.
Cунъий интеллект тушунчаси (на узбекском )
Cунъий интеллект тушунчаси (на узбекском )
Cунъий интеллект тушунчаси (на узбекском )
Cунъий интеллект тушунчаси (на узбекском )
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.