“ACADEMIA SCIENCE” ILMIY-TADQIQOTLAR MARKAZI
UzACADEMIA
ILMIY-USLUBIY JURNALI
НАУЧНО-МЕТОДИЧЕСКИЙ ЖУРНАЛ SCIENTIFIC-METHODICAL JOURNAL
ISSN (E) – 2181 - 1334
BARCHA SOHALAR BO‘YICHA
VOL 2, ISSUE 3 (13), APRIL 2021
PART - 1
www.academiascience.org
TAHRIRIYAT
Editor in chief Bosh muharrir
Eshmatov Gayratjon Marupovich Eshmatov G‘ayratjon Ma’rupovich
Executive Secretary Mas’ul kotib
Ravshanjon Abdullayev Ravshanjon Abdullayev
He is a history teacher at Baghdad District Bag‘dod tumani 8-umumiy o‘rta ta’lim
8 Secondary School maktabi tarix fani o‘qituvchisi Preparing for publishing Nashrga tayyorlovchi
Khalikov Mukhriddin Tavakkaljon ugli Holiqov Muhriddin Tavakkaljon o‘g‘li
Fergana State University Farg‘ona davlat universiteti
TAHRIR KENGASHI A’ZOLARI |
||
|
|
Sultonali Mannopov O‘zbekiston xalq artisti, professor Eshmetov Izzat Do‘simbatovich O‘zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi, texnika fanlari doktori, professor Matibaev Taspolat Baltabaevich Sotsiologiya fanlari doktori (DSc), Professor, Turon FA Akademik Abdullayev Muzrobjon Gulamovich Andijon davlat universiteti, professor Akramova Shahnoza Abrorovna Milliy gvardiya Xarbiy-texnika instituti Psixologiya va pedagogika kafedrasi mudiri, Pedagogika fanllari doktori, dotsent Arslanov Sharafutdin Sultanovich kimyo fanlari doktori, professor Tuychiyeva Inoyat Ibragimovna Pedagogika fanlari bo‘yicha falsafa doktori Oripov O‘rolboy Ahmedovich Navoiy davlat pedagogika instituti, PhD Fazliyeva Zebo Kamarbekovna O‘zbekiston davlat Xoreografiya Akademiyasi, dotsent Azimov Baxtiyor Ganievich O‘zbekiston davlat konservatoriyasi,Pedagogika fanlari nomzodi, dotsent Xusanova Xayriniso Tayirovna O‘zMU, sotsiologiya fanlari nomzodi, dotsent Smaylova Gulmari Yuldashevna QRXTHQTMO hududiy markazi, dotsent Bazarov Otabek Odilovich Qo‘qon davlat pedagogika instituti, PhD Popov Dmitriy Vladimirovich Andijon mashinasozlik instituti, filologiya fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD) Raximova Gulchеxra Sobirjonovna Qo‘qon davlat pedagogika instituti, PhD Umarova Maxliyo Yunusovna O‘zbekiston davlat jahon tillari universiteti, f.f.n, dotsent Ismoilova Muhayyo Qozoqboyevna Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat o‘zbek tili va adabiyoti universiteti, filologiya fanlari nomzodi Toshtemirov Otabek Abidovich Farg‘ona politexnika instituti |
MUNDARIJA / TABLE OF CONTENTS / СОДЕРЖАНЫЕ
1. Раҳматуллаева Дилфуза Назруллаевна
2. Saidov Alonur Baxtinurovich, Raximboev Hayitboy Davlatyor og`li,
Rzamuratov Aidos Abdurasuliyevich
QON TARKIBIY QISMLARI INFEKSION XAVFSIZLIGINI
3. Кутлымуратов Тимур Ахмедович, Рузметов Б.Х АКТУАЛЬНЫЕ ПРОБЛЕМЫ, ВОЗНИКАЮЩИЕ ПРИ КВАЛИФИКАЦИИ
4. Фозилов Жахонгир Иброҳимжон ўғли
МОДУЛЛИ ТАЪЛИМДА АХБОРОТ КОММУНИКАЦИОН
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ХАМДА МАСОФАВИЙ ЎҚИТИШНИНГ АҲАМИЯТИ 27 5. Juraeva Janona Jumanazarova
ASPECTS OF GENERAL THEORY OF SOCIOCOGNITIVE APPROACH IN
6. Tangriyeva Umida Allaberganovna
7. Yulchiyeva Sevara Tojimatovna, Khudoyberdieva Shakhnoza Davlatovna,
Ibragimov Lochinbek Abduroxmonovich
DETERMINATION OF METALS IN TAP WATER USING ATOMIC
8. Насимова Дилбар Баходуровна
КАСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРШДА ЎҚИТУВЧИНИНГ
9. Abdumuxtarova Mehribon Qahramon qizi
10. Олтмишева Насибахон Ғуломжоновна, Султонов Саминжон ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ШАРОИТИДА ЎЗБЕКИСТОН “ЁШЛАР ИТТИФОҚИ”НИНГ ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДАГИ
11. Erkinova Sabokhatkhon Karimjon qizi
COMPOUNDING – AS A PRODUCTIVE WAY OF FORMING NEW
12. Боқиев Комилхон Умархонович
13. АБДУЛЛАЕВ АЛЛАЁР
14. D.Jabborov, E.M.Muhammadiev
JAMOAT BINOLARI INTERYERLARIDA MONUMENTAL
15. Бекқулова Назира Юсуповна, Холиярова Латофат Маматали кизи
16. Муйдинова Мохира Мукумжановна
17. Nazarova Dildora
18. Muyiddinov Bekali Bahodir o’g’li, Axrorov Farrux Farxod o’g’li
ИТТИФОҚИ”НИНГ ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИНИ
ШАКЛЛАНТИРИШДАГИ АҲАМИЯТИ
Олтмишева Насибахон Ғуломжоновна,
Султонов Саминжон
Фарғона политехника институти катта ўқитувчилари
Аннотация: Мақолада ёшлар маънавиятини шакллантиришда фан, таълим, матбуотнинг роли хамда бу жараёнда “Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи”нинг аҳамияти ҳақида фикр юритилган.
Калит сўзлар: «Бозор маърифати», «янгича турмуш тарзи», “Ёшлар иттифоқи”, блогер, Ҳаракатлар стратегияси
Annotation: The article discusses the role of science, education, the press in the formation of youth spirituality and the role of the "Youth Union of Uzbekistan" in this process.
Keywords: «Market enlightenment», «New way of life», «Youth union», blogger, Action strategy
Аннотация: В статье рассматривается роль науки, образования, прессы в формировании духовности молодежи и роль «Союза молодежи Узбекистана» в этом процессе.
Ключевые слова: «Маркетинговое просвещение», «Новый образ жизни»,
«Союз молодежи», блогер, Стратегия действий.
Х аср ўрталарига келиб ривожланган мамлакатлар ўз мустамлакаларини янада ўзларига тобе қилиш ва уларни сони ҳамда ҳудудини кенгайтириш учун уларга нисбатан маънавий ва мафкуравий таҳдид ўтказиб, қон тўкмасдан ўзларига қарам мамлакатларга айлантириш йўлини тута бошлади. Кўплаб мустамлака мамлакатлар ўтган асрда бу ғоя қурбонига айландилар ва бу кураш ҳозирда ҳам давом этмоқда. Ёш авлод онги ва шуурини эгаллаш бу каби ғоя тарафдорларининг асосий мақсадига айлангани энди хаммага аён. Савол туғилади: Нега айнан ёшлар? Жавоб оддий: чунки айнан улар ватан келажаги, миллатнинг эртанги куни, тараққиётини харакатлантирувчи кучдир.
Бугун дунёнинг қатор давлатларида жумладан Ўзбекистонда ҳам ташқи ғаразли кучлар томонидан ёш авлод онги ва тафаккурига босим, тазйиқ, таҳдид тобора кучайиб бораётганлигини бизни сергак тортишга ундамоқда. Жамиятда сўз эркинлигининг берилиши ва уни таъминланиши ниқоби остида турли иғво ва бўхтон тарқатишга уринаётган блогерлар борлиги яна ҳам ачинарлидир. Бугунги кунга келиб миллий ахлоқ-одоб, кўникма, стратегик идеалларга мутлақо ёт бўлган ва ҳар куни муваффақиятли равишда тарғиб қилинаётган «бозор маърифати», «янгича турмуш тарзи», афсуски, турли воситалар орқали одамлар айниқса ёш авлод онгига сингдирилмоқда. Бу эса ёш авлод онгида глобаллашувни бошидан кечираётган бутун дунёни ва мамлакат хамда жамият хаётини енгил-елпи қарашлар тизими деб хулоса чиқаришларига ҳам сабаб бўлиб қолмоқда. Бу жараёнда миллий телевидениялар орқали эфирга узатилаётган айрим сериаллар ҳам ўз қўштирноқ ичида ўз улушини қўшмоқда десак муболаға бўлмайди. Бунга мисол сифатида миллий урф-одат, удуманъана ва қадриятларимизни унутиб ғарбга хос бўлган менталитетни намойиш этаётган турли ахборот оқимларини айтишимиз мумкин. Табиийки савол пайдо бўлади: глобаллашув нима ўзи? Биринчи президентимиз таъбири билан айтганда, “Глобаллашув - бу аввало ҳаёт суръатларининг беқиёс даражада тезлашуви демакдир”.[1] Таърифдан англаш мукинки бугун глобаллашув жараёнлари шароитида у ёки бу мамлакатнинг миллий манфаатларига қарши қаратилган таҳдидлар орасида ғараз ниятли кучлар томонидан ахборот хуружлари тизимини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилаётгани уларнинг ёшлар онгига таъсир этиш кучининг юқорилиги ва тезлиги билан изоҳласа бўлади. Худди ана шундай сабаблар туфайли айни пайтга келиб Ўзбекистонда глобаллашувнинг салбий таъсирларини олдини олиш ва ёшлар маънавиятини кўтариш муҳим вазифалардан бирига айланган.
Таъкидлаш жоизки ахборот оламидаги устунлик кўп нарсани ҳал этадиган бугунги вазиятда бунинг учун мустақил онг ва мустақил фикрга эга бўлган шахсни тарбиялаш масаласи нафақат маънавий, керак бўлса, муҳим сиёсий аҳамият касб этмоқда. Бу ўта муҳим вазифани амалга оширишда таълим-тарбия тизимида ижтимоий-сиёсий, маънавий-мафкуравий масалалар билан шуғулланадиган идоралар, давлат ва нодавлат ташкилотлар, сиёсий партиялар, ўз хиссасини қўшиши табиий, албатта. Лекин бу борада оммавий ахборот воситалари ҳамда ёшларни катта қисмини бирлаштирган Ўзбекистон “Ёшлар иттифоқи”нинг ўрни ва таъсир кучи беқиёслигини ҳаёт ўзи исботлаяпти. Шу ўринда муҳтарам президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ташаббуслари билан 2017 йилнинг 30 июнь санасида ташкил этилган Ўзбекистон “Ёшлар иттифоқи”нинг мамлакат ёшларини турли соҳаларда ўз билим ва истеъдодларни кўрсатиш учун имкониятлар яратиб бераётганлиги, уларни қўллаб-қувватлаш билан бирга ҳаётда ўз ўрнини топишга шароит яратаётганлиги глобаллашув шароитида ёшлар келажагига берилаётган катта эътиборнинг намунаси десак муболаға бўлмайди.
Сўнгги тадқиқодлар шуни кўрсатадики, таъкидлаш йўли билан аҳолини шу жумладан ёшлар онги, дунёқарашини ўзгартириб бўлмайди. Ҳар қандай шароитда ёшларни ижтимоий-сиёсий фаолиятини аниқ мақсадларга йўналтириш учун ахборот ва ахборот жараёнларини аввало давлат ва жамият манфаатлари билан боғлаш зарурдир. Ана шундагина глобаллашувнинг салбий унсурларини четлаб ўтиш мумкин бўлади.
Ўзбекистон “Ёшлар иттифоқи” фаолларининг фикрича глобаллашув жараёнларида ахборот хуружларига қарши курашиш учун фуқароларимиз, айниқса ёшларимизда қуйидаги жиҳатларни шакллантиришимиз муҳим аҳамият касб этади: Фуқаролик пoзициясига эга бўлиш, ўз пoзициясини асослаб бериш, шахснинг сиёсий ва маънавий жиҳатдан етукликка интилиши, информацион билимларнинг юқори бўлиши, ижтимоий тармоқдан олинаётган ахборотларни тахлил қила олиш, компьютер аҳлоқи ва одобининг шаклланганлиги, юқори даражадаги ижтимоий масъулият, лоқайд, бепарво бўлмаслик кабилардир. “Бугунги кунда замонавий ахборот майдонидаги ҳаракатлар шу қадар тиғиз, шу қадар тезкорки, энди илгаригидек, ҳа, бу воқеа биздан жуда олисда юз берибди, унинг бизга алоқаси йўқ, деб бепарво қараб бўлмайди. Ана шундай кайфиятга берилган халқ ёки миллат тараққиётдан юз йиллар орқада қолиб кетиши ҳеч гап эмас”[2]
Шу ўринда Маҳатма Гандининг қуйидаги сўзларини эслаб ўтмоқчимиз, - “Мен уйимнинг дарвоза ва эшикларини доим маҳкам беркитиб ўтира олмайман, чунки уйимга тоза ҳаво кириб туриши керак. Шу билан бирга очилган эшик ва деразаларимдан кираётган ҳаво довул бўлиб уйимни ағдар-тўнтар қилиб ташлаши, ўзимни эса йиқитиб юборишини ҳам истамайман”.2 Бундан англашиладиган фикр шуки энди ёшларни уни қилма, буни бажарма деб уларнинг фаолият майдонини чеклаб қўйиб бўлмайди. Бунинг учун нима қилиш зарур. Биринчи навбатда юзага келиши мумкин бўлган салбий холатлар ва улар келтириб чиқарадиган оқибатлар хақида ёшларга ўз вақтида ўринли маслаҳатлар бериб бориш, мавжуд холатларни тахлил қила олиш кўникмасини шакллантиришга кўмаклашиш ва яна бир муҳим жихат ўзимиз уларга берган ўгитларимизга амал қилган холда намуна кўрсатиш яхши самара беради. Шу билан бирга маслаҳатларга қулоқ осмаслик қандай оқибатларга олиб келганлигини турли маънавий маърифий видеоролик ва кўрсатувлар мисолида исбот этиб бериш зарурдир. Зеро халқимизда “одобни одобсиздан ўрган” деган нақл бўлиб, ушбу нақлга амал қилиб яшаш ҳам яхши самара бериши турган гап.
Шу билар бирга уларнинг ёшлар хусусан талабалар ижтиомий фаоллигини ошириши ҳам турли муаммоларга ечим бўла олади. Жумладан глобаллашувнинг салбий муаммоларини бартараф этилишига шахс ижтимоий фаоллигининг кўрсаткичининг ошиши фаол ҳаётий ва фуқаро нуқтаи назари; таълим муассасасининг жамоат ишларида, жамоада, талабалар ўз-ўзини бошқарувида фаол иштироки; ташкилотчилик ва коммуникатив қобилиятлари хизмат қилиши мумкин[3] Хулоса сифатида айтиш мумкинки фуқаролармизда, айниқса ёшларда ишонч ва эътиқод уйғунлигини вужудга келтириш ҳам ахборот хуружларидан ҳимояланишнинг энг муҳим омилларидан биридир. Ҳар қандай мазмундаги ахборотнинг чинлиги ёки ёлғонлигига ишониш ҳам инсондан интеллектуал салоҳиятни ва маданиятни талаб қилади. Шубҳасиз, замонавий фан асосларини чуқур ва пухта эгаллаган билимдон ёшлар аниқ далилларга асосланмаган, исбот ва далилсиз уйдирмаларга, тухмат ва бўхтонларга ўз вақтида кескин зарба бера оладилар ҳамда ўзларининг мамлакат ҳаётига хар доим дахлдор эканликларини ҳис қилиб яшайдилар.
Фойдаланилган манбалар:
1. Kaримов.И.А “Юксак маънавият – енгилмас куч” 2010-йил. 111,112бетлар.
2. В.M. Kaримова “Ижтимоий психология” 2012-йил. 135-бет.
3. Нодиржон Холмирзаев Талаба-ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишнинг ижтимоий фалсафий омиллари. НамДУ Илмий ахборотномаси журнали, 2019 йил 6 сон; Б-250-254 Электрон ресурс:
https://uzjournals.edu.uz/cgi/viewcontent.cgi?article=1543&context=namdu
4. Holmirzaev, NN. National experience in the formation of working culture.
Ekonomika i sotsium, 2019 - elibrary.ru №-4, R.41-42 https://elibrary.ru/item.asp?id=38594995
5. Holmirzaev, NN. Eastern and western experience of labor culture. Mirovaya nauka, 2019 - elibrary.ru №-4, R.51-52 https://elibrary.ru/item.asp?id=38564222
6. Kholmirzaev, Nodirjon Nizomjonovich. Labor creative ability of integration of interests of personality and society. Scientific Bulletin of Namangan State
University. 2019 №-8, R 217-224 https://uzjournals.edu.uz/namdu/vol1/iss8/41/
[1] И.A. Kaримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” 2010-йил. 111-бет.
[2] Каримов И. “Юксак маънавият-енгилмас куч” Т.; “Маънавият”, 2008, 112-бет 2 В.M. Kaримова “Ижтимоий психология” 2012-йил. 135-бет.
[3] Нодиржон Холмирзаев Талаба-ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишнинг ижтимоий фалсафий омиллари.
НамДУ Илмий ахборотномаси журнали, 2019 йил 6 сон; Б-254
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.