Таъриф
ГУРУХ - бу умумий белгилар, умумий фаолият, мулоқот ҳамда мақсад асосида бирлашган кишилар уюшмасидир.
Демак, одамлар гуруҳи ташкил топиши учун албатта қандайдир умумий мақсад, истаклар, тилаклар ва умумий белгилар бўлиши шарт.
Гурух ва шахс
Ҳар бир шахс ўз фаолиятини турли гуруҳлар шароитида ёки турли гуруҳлар таъсирида амалга оширади. Ҳар қандай киши жамиятда яшар экан, у доимо турли инсонлар билан мулоқотда, ўзаро таъсирда бўлади, бу таъсир ва мулоқот жараёнлари эса доимо кишилар гуруҳида рўй беради.
Кичик гурухлардаги динамик жараёнлар:
НЕГАТИВИЗМ – индивиднинг ҳар қандай шароитда ҳам гуруҳнинг фикрига қўшилмаслиги ва қарши туриши, шунингдек ўзининг мустақил фикрини тасдиқлаб туриб олиши.
Фақат мустақил фикр қадрланадиган давралардагина бу ҳолат ижобий деб қабул қилиниши мумкин.
Гуруҳ сони 4-5 киши бўлгунга қадар унда шахслараро ўзаро таъсир кучли бўлади, лекин кишилар сони ортиб борган сайин таъсирчанлик камайиб боради. Масалан, кўчада содир бўлган бахтсиз ҳодисанинг гувоҳлари сони ортиб борган сари жабрланганга ёрдам беришга интилиш ва масъулият ҳисси пасайиб боради.
Кичик гурухлардаги ҚОНУНИЯТЛАР
Учинчидан, гуруҳнинг ҳажми кичиклашиб борган сари шахслараро ўзаро муносабатлар таранглашиб боради. Чунки шахсларнинг бир-бири олдида масъулиятининг ортиши ва бир-бирини яқиндан билиши, улар орасидаги ўзаро муносабатларда доимо аниқлик бўлишини талаб қилади. Муносабатлардаги ҳар қандай дисбаланслар, яъни номутаносибликлар очиқ ҳолдаги зиддиятларни келтириб чиқаради.
Кичик гурухлардаги ҚОНУНИЯТЛАР
Тўртинчидан, агар гуруҳ аъзоларининг сони тоқ бўлса, улар ўртасидаги ўзаро муносабатлар жуфт бўлган ҳолдагидан анча яхши бўлади. Шундан бўлса керак, бошқарув психологиясида одамларни бирор нимага сайлашда ва умуман расмий танловларда гуруҳдаги одамлар сони тоқ қилиб олинади
Кичик гурухлардаги ҚОНУНИЯТЛАР
Бешинчидан, шахснинг гуруҳ тазъйиқига берилиши ва бўйсуниши ҳам гуруҳ аъзоларининг сонига боғлиқ. Гуруҳ сони 4-5 киши бўлгунга қадар, унинг таъсири кучайиб боради, лекин ундан ортиб кетгач, таъсирчанлик камайиб боради. Масалан, кўчада содир бўлган бахтсиз ҳодисанинг гувоҳлари сони ортиб борган сари, жабрланганга ёрдам беришга интилиш, масьулият ҳисси пасайиб боради.
© ООО «Знанио»
С вами с 2009 года.