Идрок
РЕЖА:
1.Идрок ҳақида тушунча
2.Идрокнинг нерв физиологик асоси
3.Идрок хусусиятлари
4.Идрокинг классификацияси ва турлари
Идрок ҳақида тушунча
Идрок сезгиларга нисбатан мураккаб ва мазмундор психик жараён бўлиб, барча руҳий ҳолатлар, хусусиятлар, хоссалар ва инсон онгининг яхлит мазмуни эгалланган билимлар, тажрибалар, кўникмалар бир даврнинг ўзида намоён бўлади, акс эттиришда иштирок этади.
Идрок-деб сезги аъзоларига бевосита таъсир этиб турган нарса-ҳодисалар образларини киши онгида бир бутун ҳолда акс эттирилишига айтилади.
Идрок қўзғатувчиларнинг айрим хусусиятларини акс эттирувчи сезгилардан фарқ қилиб, нарсани бутунлигича, яхлитлигича, унинг ҳамма хусусиятлари билан биргаликда акс эттирилади. Шунинг учун идрок айрим сезгиларнинг оддий йиғиндисидан иборатдир, деган хулоса чиқариб бўлмайди. Идрок ўзига хос тузилишга эга бўлган ҳиссий билишнинг сифат жиҳатидан янги юксакроқ босқичидир.
Идрок жараёни шунчаки оддий акс эттиришдан иборат эмас. Идрок жараёнида одамнинг диққати, хотираси, тафаккури, хаёли, ҳиссиёти ва иродаси иштирок этади. Чунончи, одам диққатини қаратмасдан (йўналтирмасдан) бирорта нарсани ҳам мутлақо идрок эта олмайди.
Идрокнинг яхлитлиги
Бутунлик (идрокнинг яхлитлиги) - бу идрокнинг ўзига хос хусусияти бўлиб, у ҳар қандай объектни, ҳатто фазовий объектли вазиятни, ҳатто унинг баъзи қисмларини ҳозирча кузатиб бўлмайдиган бўлса ҳам, барқарор тизимли яхлитлик сифатида қабул қилишидан иборат.
Масалан, нарсанинг орқа томони: аслида сезилмайдиган белгилар шу объектнинг яхлит тасвирига қўшилган.
Идрокнинг барқарорлиги
Доимийлик - проксимал стимул ўзгарганда бир хил дистал объектни идрок етишнинг доимийлиги, ҳар хил сезги маълумотлари (сезгилар) асосида бир хил объектни таниб олиш қобилияти. Ҳар хил шароит ва вазиятларда идрок этилган объект бир хил деб ҳисобланади.
Шундай қилиб, агар сиз объектни хира ёритилган хонадан яхши ёритилган хонага ўтказсангиз ёрқинлиги акс эттирилган ёруғликни тавсифловчи миқдор сифатида ўзгаради,.
Шунга қарамай, огоҳлантирувчи проксимал маълумот ўзгарганда, объект иккала ҳолатда ҳам бир хил ҳисобланади. Сиз ўлчам, шакли, ёрқинлиги, ранги каби объект хусусиятларининг доимийлигини таъкидлашингиз мумкин.
Идрок хусусиятлари
Апперцепция — идрок жараёнини шахснинг олдинги билимлари, шахсий ва ижтимоий таж-рибалари, қизиқишлари, мотивацияси, эҳтиёжлари ва одатлари, уму-ман, руҳий ҳаётнинг барча мазмуни билан белгиланишидир.
Апперцепция ҳодисаси туфайли одамлар ўзаро идрокининг мазмуни билан бир-бирларидан муайян даражада тафовутланадилар, яъни улар айнан бир хил нарсани ўзининг билим савияси, маслаги, позицияси, дунёқараши ва ижтимоий келиб чиқишига асосланган ҳолда турлича идрок қиладилар ҳамда акс эттирадилар.
Масалан, «илдиз» тушунчасини биологлар ўсимликларнинг моддий асоси сифатида, математик-лар сонларнинг илдиз остидаги кўринишида, ижтимоий нуқтаи на-зардан қариндош-уруғчилик шаклида кўз ўнгига келтиради.
Харакатни идрок қилиш
Харакатни идрок қилиш нарсаларни фазодаги ҳолатини ўзгарганлигини акс эттиришдан иборатдир.
Ҳаракатни идрок қилишда кўриш ва кинестезик анализаторлар асосий рол ўйнайди.
Тезлик, тезланиш ва харакатнинг йўналиши харакат қилинаётган объектнинг параметри ҳисобланади.
Вақтни идрок қилиш
Вақтни идрок қилиш воқеликдаги ҳодисаларнинг давомийлигини, тезлигини ва изчиллигини акс эттиришдан иборатдир.
Вақтни идрок қилиш объектив реалликни акс эттириш билан бирга одамга ташқи муҳитни мўлжаллаш имкониятини беради.
Фазони идрок қилиш
Фазони идрок қилиш объектларни шаклларини катта кичиклигини ва ўзаро жойлашишларини релефини улар турган жойнинг узоқ яқинлигини ва йўналишларини ўз ичига олади.
Сезувчи одамнинг ўзи фазода маълум ўрин эгалловчи ва маълум фазовий белгиларга эга бўлган моддий жисмдир.
Идрок жараёнида унинг хусусиятлари (юнонча «рпатотепоп» — ноёб, ғайриодатий ҳолат деган маъно англатади) муайян ҳодисаларни акс эттиришда иштирок этади, инъикоснинг турлича аникликда намоён бўлиши мумкинлиги тўғрисида маълумот беради.
Улар жаҳон психологияси фанида галлюцинация (лотинча — алаҳлаш, босинқираш, валдирлаш, яъни йўқ нарсаларнинг кўриниши, эши-тилиши, сезилиши), иллюзия (лотинча хато, адашиш, янгла-шиш деган маънони билдиради), аттракция (фран. ўзига тортиш, махлиё этиш, жалб қилиш маъносини беради), яққол кўриниш (русча «ясновидение» яққол олдиндан кўриш, яққол ғойибдан хабар олиш демақдир) тушунчалари орқали номланади.
Яққол воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг тана аъзоларини қабул қилиш анализаторларига бевосита таъсир этмасдан инсон онгида турли образларнинг (овозларнинг эшитилиши, шарпаларнинг сезилиши) хаёлан, фикран пайдо бўлишидан иборат идрокнинг психопатологик (руҳий хасталик) ҳодисасига галлюцинация дейилади.
Галлюцинация ҳодисаси муваққат руҳий хасталикнинг аломати бўлиб, баъзан қўрқинч ҳисси маҳсули ҳисобланиб, бош мия катта ярим шарлари қобиғидаги қўзғалиш жараёнларининг нуқсонли, суст (патологик) ҳаракати натижасида, гоҳо асаб тизимининг заҳарланиши, заифлашуви, ҳаддан ташқари толиқиши туфайли юзага келиш мумкин.
Иллюзия ҳиссий аъзоларимизга бевосита таъсир этиб турган нарса ва ҳодисаларнинг нотўғри (ноадекват), янглиш, хато идрок қилиш-дан иборат жараёниниг ноёб ҳодисасидир.
Баъзан психология фанида нотўғри (ноадекват) идрок қилишга олиб келувчи қўзғатувчилар конфигурациясининг (лотинча ташқи тузилишида ўхшашлик, ўзаро ўхшашлик, жойлашувда ёндашувлик деганидир) ўзи ҳам иллюзия деб аталади. «Адекват» тушунчаси лотинча яъни теппа-тенг, мутлақо мос, айни тўғри демақдир.
Ҳозирги даврда кўриш идрокини кузатишнинг энг самаралиси — бу тасвирларнинг икки ўлчовли ифодаланишидир.
Иллюзияларнинг бир туркуми оптик геометрик иллюзиялар деб номланиб, улар асосий тасвир билан уни қуршаб турган фазовий жойлашув билан фарқ қилувчи бошқа шакллар ўртасида ўлчов муносабатининг бузилишида намоён бўлади.
Тасвирлар ёруғ фонда қора фонга нисбатан қорароқ туюлади, яъни ҳолат маҳсули дейилади. Контраст французча — кескин қарама-қаршилик демакдир, бошқача сўз билан айтганда ёруғлик билан фон ўртасидаги муносабат ифодасидир. «Фон» тушунчаси французча деб аталиб, асос, негиз, таг маъносини билдиради.
Идрокда объект ва фон
Одамга жуда кўп нарса ва ҳодисалар таъсир қилиб туради. Булар шундай кўп хоссаларга эгаки, ҳатто одам бир вақтнинг ўзида уларга жавоб реакцияси қайтара олмайди.
Одам кўп сонли қўзғовчилардан фақат айримларини аниқ ҳолда ажратиб олади. Шу ажратиб олинган нарса ҳодисалар эса фон саналади.
Идрок қилинадиган нарсани ўраб турган бошқа нарса, жисм ёки ҳодисаларга нисбатан объект ҳисобланиб, объектнинг атрофдагилари эса фон дейилади.
Материалы на данной страницы взяты из открытых источников либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.