Инсоннинг улуғлиги унинг фикр юритишга қодирлигидадир
Оценка 4.9

Инсоннинг улуғлиги унинг фикр юритишга қодирлигидадир

Оценка 4.9
doc
18.02.2020
Инсоннинг улуғлиги унинг фикр юритишга қодирлигидадир
Инсоннинг улуғлиги унинг фикр юритишга қодирлигидадир.doc

         Инсоннинг улуғлиги унинг фикр юритишга қодирлигидадир.

Онг ҳаётни, сиз эса онгингизни яратасиз.

         Онг бирор жараённи кузатиш, англаш ва унга тегишли муносабат билдириш қобилияти. Онг худди фабрикадек ишлайди. Ўз-ўзича унинг фаолияти бир текис кечади у ўзи қилиши керак бўлган ишларни хотиржам қилаверади. Аммо баъзида ана шу фабрика фаолияти муҳимлик ёки қўрқув босими остида издан чиқарилади. Бунда фабрика сифатли маҳсулот ўрнига, жуда кўп зарарли чиқит чиқади. Нормал фаолияти бузилган онг чиқарган ана шундай “чиқинди”лар бизнинг шахсиятимизни булғайди.

         Яратган ҳеч бир жойда адолатсиз иш тутмайди. Одамни онг билан мукофотлаган бўлса, бошқа мавжудотларни ўзга қобилиятлар билан сийлаган. Бизда бургатчалик кўриш, кўршапалакчалик эшитиш, бўричалик ҳид билиш қобилияти йўқ. Биз баъзи жонзодлар каби инфрақизил ва ултрабинафша нурларини кўра олмаймиз, ултратовушларни эшитмаймиз. Аммо бизга оламшумул қурол берилган – онг. Унинг ёрдамида биз кўп нарса қилишимиз мумкин. Унинг ёрдамида биз яратиш қудратига эгамиз.

         Психиканинг одамга хос бўлган олий даражаси онгни ташкил этади. Онг психиканинг уни яхлит бир ҳолга келтирувчи шакли бўлиб кишининг меҳнат фаолиятида, бошқалар билан тил ёрдамида мулоқот қилиш жараёнида шаклланишини ижтимоий тарихий шарт - шароитлари натижаси ҳисобланади.  

         Кишининг онги бизнинг теварак атрофимизни қуршаб турган олам ҳақидаги билимлар мажмуасидан таркиб топди. Онгнинг структурасига муҳим билиш жараёнлари киради. Улар ёрдамида одам ўз билимларини доимо бойитиб боради. Бу жараёнлар қаторига сезгилар ва идрокни, хотирани, хаёл ва тафаккурни қўшиш мумкин. Сезгилар ва идрок ёрдамида мияга таъсир этувчи кузатувчиларнинг бевосита акс этиши натижасида онгда борлиқнинг ўша моментда киши тасаввурида ҳосил бўлган ҳиссий манзараси гавдаланади. Хотира онгда ўтмиш образларини қайтадан гавдалантиради. Хаёл эҳтиёж обьекти бўлган аммо ҳозирги пайтда йўқ нарсанинг образли моделини ҳосил қилади. Тафаккур умумлашган билимлардан фойдаланиш йўли билан масаланинг ҳал этилишини таъминлайди. Айтиб ўтилган психик билиш жараёнидан исталган бирининг батамом барбод бўлишига олиб келади.

         Онг - одамнинг мақсадини кўзловчи фаолиятини таъминлашдир. Фаолиятнинг мақсадларини яратиш онгнинг функциясига киради. Бунда фаолият мотивлари юзага келади ва чамалаб чиқилади. Иродавий қарорлар қабул қилинади. Ҳаракатларни бажаришнинг қандай бориши ҳисобга олинади. Унга тегишли тузатишлар киритилади.

         «Менинг ўз муҳитимга бўлган муносабатим менинг онгимдир» деган фикр инсонга ҳаётда шиор вазифасини ўташи онгнинг доимий равишда ривожланишидаги мотивицон фаолиятни таъминлайди.

         Онг яхши сақланиб қолган одам мияга келаётган янги ахборотга ўзидаги мавжуд билимларни ҳисобга олган ҳолда баҳо беради ва ўзини теварак-атрофдаги муҳитдан алоҳида ажратиб, бошқа одамларга фаолият ва вазиятга нисбатан таркиб топган муносабатлар системасини сақлаб қолади ҳамда ана шу барча маълумотлар асосида ўз ҳатти-ҳаракатини идора қилади.

         Онг қуйидагиларни таъминлайди:

-         Дунёни мақсадга йўналтирилган ва умумлаштирилган акс эттирилиши;

-         Инсоннинг ўзини атроф-муҳитдан ажратиб олиши;

-         Ҳаракатларни фикран, тахминий тузиш ва уларнинг оқибатларини прогнозлаш;

-         Шахснинг хулқ-атворини назорат қилиш ва баҳолаш;

-         Маънавий дунё ва атрофда бўлаётган вазиятларга ҳисобот бериш қобилияти

         Онг кўпгина туғма ва ишлаб чиқилган механизмларга таянади, улар онг иштирокисиз кечади:

-         Онгсизлик;

-         Онг ости.   

         Онгсизлик - кишини ўзини тута олмайдиган қилиб қўядиган таассуротлар билан боғлиқ психик жараёнлар ҳаракатлар ва ҳолатлар йиғиндисидир. 

         Онгсизлик – бу кишининг худди онг каби ўзига хос қиёфаси бўлиб, у киши миясида борлиқни етарли даражада бир хил бўлмаган қисмига акси тарзида инсон ҳаётининг ижтимоий шарт-шароитлари билан боғлиқ холда бўлгандир.

         Онгсизликка қуйидаги психик ҳолатларни киритиш мумкин: Уйқу пайтида юз берадиган психик ҳодисалар (туш кўриш) сезилмайдиган лекин ҳақиқатда ҳам таъсир кўрсатадиган кузатувчиларга жавоб реактсиялари: олдинлари онг ҳаракат бўлиб, лекин такрорланавериб автоматлашиб кетган ва шунга кўра эндиликда англанмайдиган бўлиб қолган ҳаракатлар фаолиятига ундовчи аммо мақсад ҳиссидан англанмайдиган айрим мойиллар, онгсизлик ҳодисаларига бемор кишининг психикасида рўй берадиган баъзи бир протологик ҳодисаларни-алаҳлаш, кўзига йўқ нарсаларнинг кўриниши кабиларни ҳам кўриш мумкин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Инсоннинг улуғлиги унинг фикр юритишга қодирлигидадир

Инсоннинг улуғлиги унинг фикр юритишга қодирлигидадир

Тафаккур умумлашган билимлардан фойдаланиш йўли билан масаланинг ҳал этилишини таъминлайди

Тафаккур умумлашган билимлардан фойдаланиш йўли билан масаланинг ҳал этилишини таъминлайди

Онгсизлик - кишини ўзини тута олмайдиган қилиб қўядиган таассуротлар билан боғлиқ психик жараёнлар ҳаракатлар ва ҳолатлар йиғиндисидир

Онгсизлик - кишини ўзини тута олмайдиган қилиб қўядиган таассуротлар билан боғлиқ психик жараёнлар ҳаракатлар ва ҳолатлар йиғиндисидир
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
18.02.2020