ИСПОЛЬЗИЕМЫЕ ИННОВАЦИИ В ОБУЧЕНИИ ПРЕДМЕТА ФИЗИКИ.
Оценка 4.6
Семинары
docx
физика
Взрослым
30.04.2019
Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими миллий таълим моделининг муҳим таркибий қисми сифатида таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрлари томонидан янги маълумотларни, янги билим, янги кўникма ва малакаларни олишнинг бош манбаси ҳисобланади, шунинг учун ҳам, айнан мазкур тизим, маълум маънода, таълим тизими ходимларининг соҳада амалга оширилаётган модернизация жараёнларига тайёрлиги учун масъул ва шу боис унга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу билан боғлиқ равишда мактабда физика ўқитишнинг мақсадлари ҳам ўзгармоқда. Тегишли ахборотларни эгаллашнинг кучайиши эса ўқув материаллари структурасини такомиллаштиришни талаб этмоқда. Бу эса ўқувчиларнинг физиканинг умумий принциплари ва қонунларини ўзлаштириш даражаларига ва уларни назарий фикрлаш методлари асосида эгаллашларига ўз таъсирини кўрсатади.
Макола 2019й инновация.docx
ИСПОЛЬЗИЕМЫЕ ИННОВАЦИИ В ОБУЧЕНИИ ПРЕДМЕТА ФИЗИКИ.
Зилола Болтаева Сафаевна Бухоро ВХТХҚТ ва МОҲМ
“Аниқ ва табиий фанлар методикаси” кафедра ўқитувчиси.
Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими миллий таълим
моделининг муҳим таркибий қисми сифатида таълим муассасаларининг раҳбар ва
педагог кадрлари томонидан янги маълумотларни, янги билим, янги кўникма ва
малакаларни олишнинг бош манбаси ҳисобланади, шунинг учун ҳам, айнан мазкур
тизим, маълум маънода, таълим тизими ходимларининг соҳада амалга оширилаётган
модернизация жараёнларига тайёрлиги учун масъул ва шу боис унга алоҳида эътибор
қаратилмоқда. Шу билан боғлиқ равишда мактабда физика ўқитишнинг мақсадлари
ҳам ўзгармоқда. Тегишли ахборотларни эгаллашнинг кучайиши эса ўқув
материаллари структурасини такомиллаштиришни талаб этмоқда. Бу эса
ўқувчиларнинг физиканинг умумий принциплари ва қонунларини ўзлаштириш
даражаларига ва уларни назарий фикрлаш методлари асосида эгаллашларига ўз
таъсирини кўрсатади.
«Блиц ўйин» методи ҳаракатлар кетмакетлигини тўғри ташкил этишга мантиқий
фикрлашга, ўрганаѐтган предмети асосида кўп, хилма хил фикрлардан,
маълумотлардан кераклигини танлаб олишни ўргатишга қаратилган. Ушбу
технология тингловчиларга тарқатилган қоғозларда кўрсатилган ҳаракатлар кетма
кетлигини аввал якка ҳолда мустақил равишда белгилаб, сўнгра ўз фикрини
бошқаларга ўтказа олиш ѐки ўз фикрида қолиш, бошқалар билан ҳамфикр бўла
олишга ѐрдам беради.
«Бумеранг» техникаси – ўқувчиўқувчиларни дарс жараѐнида, дарсдан ташқарида
турли адабиѐтлар, матнлар билан ишлаш, ўрганилган материалларни ѐддан сақлаб
қолиш, сўзлаб бера олиш, фикрни эркин ҳолда баѐн эта олиш ҳамда бир дарс
‖
давомида барча ўқувчи ўқувчиларни баҳолай олишга қаратилган. Бумеранг
технологияси танқидий фикрлаш, мантиқли шакллантиришга, имконият яратади;
хотирани, ғояларни, фикрларни, даллилларни ѐзма ва оғзаки шаклларда баѐн қилиш
кўникмаларини ривожлантиради.
―
«Синквейн» методи – таълим олувчиларни ахборотларни қисқа баѐн этишга
ўргатади, ҳамда олинган маълумотлар устида чуқур иланишга чорлайди.
«Қора қути» методи – ўқувчиўқувчилар бу метод асосида ечиладиган муаммолар
аниқ вазиятни таҳлил қилиш орқали амалга оширилади, муаммолар сабаби йўл
йўлакай аниқланади.
«Лойиҳа» методи – таълим олувчиларнинг инвидуал ѐки гуруҳларда белгиланган
вақт давомида, белгиланган мавзу бўйича ахборот йиғиш, тадқиқот ўтказиш ва
амалга ошириш ишларини олиб боришидир. Бу методда таълим олувчилар
режалаштириш, қарор қабул қилиш, амалга ошириш, текшириш ва хулоса чиқариш ва
натижаларни баҳолаш жараѐнларида иштирок этадилар. «Резюме» методи – ўқувчиўқувчиларни бирор мавзунинг ижобий ва салбий
томонилари, афзаллик ва камчиликлари, фойда ва зарарларини белгилашни ўрганади.
Технологиянинг моҳияти шундан иборатки, бунда мавзунинг турли тармоқлари
бўйича бир йўла ахборот берилади. Айни пайтда, уларнинг ҳар бири алоҳида
нуқталардан муҳокама этилади. Масалан, ижобий ва салбий томонлари, афзаллик,
фазилат ва камчиликлари, фойда ва зарарлари белгиланади.
Фан ва техниканинг жадал ривожланиши мустақил мамлакатимизда саноат ва
қишлоқ хўжалиги қиѐфасини тубдан ўзгартириб юбормоқда. Ҳозирги замон ишлаб
чиқаришидаги кўпгина касблар фақат маълумотли кишиларгина эмас, юксак
ривожланган, ижодий қобилиятга эга мустакил фикрлай оладиган касб эгаларини
жалб қилишни талаб қилмоқда. Шундай экан, малакали кадрлар тайѐрлаш
жараѐнининг ҳар бир босқичида таълимни самарали ташкил этиш, уни юқори
босқичларга кўтариш борасида муайян вазифаларни амалга ошириш лозим. Мазкур
методик ишланмада педагогик технологияга ѐндашув асосида таълим жараѐнини
ташкил этиш ва уни амалга ошириш, яъни ўқув мақсадларини аниқлаштириш орқали
муайян натижага ҳамда таълим олувчиларнинг мустақил фикрлашларига эришиш шу
йўл билан таълим жараѐнида юқори самарадорликка эришиш кабилар хусусида сўз
юритилади. Ҳозирги вақтда таълим жараѐнида ўқитишнинг илғор усулларини
қўллаш, ўқитиш жараѐнида юқори натажаларга олиб келади. Таълим усулларини ҳар
бир дарснинг дидактик вазифасидан келиб чиқиб танлаш мақсадга мувофиқ
саналади. Анъанавий дарс шаклини сақлаб қолган ҳолда, уни турлитуман замонавий
усуллар билан бойитиш таълим олувчиларнинг ўзлаштириш даражасининг
кўтарилишига олиб келади. Бунинг учун дарс жараѐни оқилона ташкили қилиниши,
таълим берувчи томонидан таълим олувчиларнинг қизиқишини орттириб, уларнинг
таълим жараѐнида фаоллиги муттасил рағбатлантирилиб турилиши, ўқув
материалини кичиккичик бўлакларга бўлиб, уларнинг мазмунини очишда интерфаол
усулларни қўллаш ва таълим олувчиларни оммавий машқларни мустақил бажаришга
ундаш талаб этилади. Бу усуллар қўлланилганда таълим берувчи таълим олувчини
фаол иштирок этишга чорлайди. Таълим олувчи бутун жараѐн давомида иштирок
этади. Интерфаол усулларнинг таълим жараѐнидаги самарадорлигини қуйидагича
тасвирлаш мумкин. Метод танлаш нафақат ўқув мақсадидан, балки ўқув материал
мазмунига ва бу фаннинг мураккаблигига боғлиқ. Бундан ташқари методларни
танлашда ўқувчиларнинг сони, уларнинг ўқув имкониятлари, таълимнинг
давомийлиги, ўқувмоддий шароитлар ва ўқитувчининг маҳоратига боғлиқ. Бугунги
кунда бир қатор ривожланган мамлакатларда ўқувчиларнинг ўқув ва ижодий
фаолликларини оширувчи ҳамда таълим – тарбия жараѐнининг самарадорлигини
кафолатловчи педагогик технологияларни қўллаш борасида катта тажриба тўпланган
бўлиб, ушбу тажриба асосларини ташкил этувчи методлар интерфаол методлар номи
билан юритилмоқда.
ИСПОЛЬЗИЕМЫЕ ИННОВАЦИИ В ОБУЧЕНИИ ПРЕДМЕТА ФИЗИКИ.
ИСПОЛЬЗИЕМЫЕ ИННОВАЦИИ В ОБУЧЕНИИ ПРЕДМЕТА ФИЗИКИ.
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.