УСОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ ПРОФЕССИОНАЛЬНОГО МАСТЕРСТВА И КОМПЕТЕНТНОСТИ УЧИТЕЛЯ.
Оценка 4.9
Семинары
docx
физика
Взрослым
30.04.2019
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида узлуксиз таълим тизимининг энг асосий босқичларидан бири сифатида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш босқичи келтирилган бўлиб. таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнларида педагог ходимларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнлари иштирокчиларига зарурий ва етарли даражада шарт-шароитларни яратиб берилишидан асосий мақсад ҳар томонлама ривожланган, янгиланиш ва ривожланиш жараёнларига мослашувчан, юксак маънавий ва педагогик маданиятга, ижодий ва ижтимоий фаолликка, ижтимоий-сиёсий ҳаётда мустақил фикрлаш ва инновацион фаолият кўрсата олиш маҳоратига эга бўлган, жамият, давлат ва қила олдида ўз жавобгарлигини ҳис этадиган ўқитувчи шахсини тарбиялашдан иборат.
Таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнларида қисқа вақт ичида амалга оширилаётган ўзгартиришлар ва янгиликлар асосида педагог ходимларга белгиланаётган замонавий талаблар таълим ва ёшлар тўғрисидаги ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушуниб етадиган ҳамда тарғибот қиладиган; ўз фанини чуқур биладиган, педагогик жараёнларда ўқувчиларнинг субъективлигини ва фаоллигини оширишга алоҳида аҳамият қаратадиган ўзаро дўстона муносабатларга асосланган ҳамкорликда фаолият кўрсатиш кўникмаларига эга бўлган; педагогик жараёнларни ташкил этиш ва бошқариш ўқувчилар ва педагогика ҳамкориигини шакллантириш ва мувофиқиаштириш, педагогик жараёнлар мотивлаштириш, рефлексив фаолият жараёнларини ташкил этиш асосида рефлексив таълимий муҳитни шакллантириш йўналишларида зарурий билим, кўникма ва малакаларга эга бўлган ўқитувчи шахсини шакллантиришни тақозо этади.
Макола 2019 компетентлик.docx
УСОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ ПРОФЕССИОНАЛЬНОГО
МАСТЕРСТВА И КОМПЕТЕНТНОСТИ УЧИТЕЛЯ.
Зилола Болтаева Сафаевна Бухоро ВХТХҚТ ва МОҲМ
“Аниқ ва табиий фанлар методикаси” кафедра ўқитувчиси.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида узлуксиз таълим тизимининг энг
асосий босқичларидан бири сифатида кадрлар малакасини ошириш ва
уларни қайта тайёрлаш босқичи келтирилган бўлиб. таълим тизимини
ислоҳ қилиш жараёнларида педагог ходимларнинг малакасини ошириш ва
уларни қайта тайёрлаш жараёнлари иштирокчиларига зарурий ва етарли
даражада шартшароитларни яратиб берилишидан асосий мақсад ҳар
томонлама ривожланган, янгиланиш ва ривожланиш жараёнларига
мослашувчан, юксак маънавий ва педагогик маданиятга, ижодий ва
ижтимоий фаолликка, ижтимоийсиёсий ҳаётда мустақил фикрлаш ва
инновацион фаолият кўрсата олиш маҳоратига эга бўлган, жамият,
давлат ва қила олдида ўз жавобгарлигини ҳис этадиган ўқитувчи шахсини
тарбиялашдан иборат.
Таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнларида қисқа вақт ичида амалга
оширилаётган ўзгартиришлар ва янгиликлар асосида педагог ходимларга
белгиланаётган замонавий талаблар таълим ва ёшлар тўғрисидаги
ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорларнинг мазмунмоҳияти ва
аҳамиятини тушуниб етадиган ҳамда тарғибот қиладиган; ўз фанини
ўқувчиларнинг
чуқур
жараёнларда
биладиган,
педагогик
субъективлигини ва фаоллигини оширишга алоҳида аҳамият қаратадиган
ўзаро дўстона муносабатларга асосланган ҳамкорликда фаолият
кўрсатиш кўникмаларига эга бўлган; педагогик жараёнларни ташкил
этиш ва бошқариш ўқувчилар ва педагогика ҳамкориигини шакллантириш
ва мувофиқиаштириш, педагогик жараёнлар мотивлаштириш, рефлексив
фаолият жараёнларини ташкил этиш асосида рефлексив таълимий
1 муҳитни шакллантириш йўналишларида зарурий билим, кўникма ва
малакаларга эга бўлган ўқитувчи шахсини шакллантиришни тақозо этади.
Шундай бўлсада, таълим муассасалари ўқитувчиларининг аксарияти
педагогик жараёнларни ташкил этиш ва бошқаришда ўқитувчининг
асосий вазифалари таълимтарбий жараёнини илмий асосда ташкил этиш
ва назорат қилиш, таълимтарбия жараёнини ўқувчиларга ўрганилиши
режалаштирилган мавзу бўйича зарурий ахборотларни етказиб беришдан
иборат деб ҳисоблайдилар.
Бизнинг фикримизча, педагогик жараёнларни ташкил этиш ва
бошқариш жараёнида ўқитувчилар томонидан ўзига хос аҳамият касб
этувчи қуйидаги вазифалар бажарилиши зарур.
ўқув дастурида ўрганилиши режалаштирилган мос равишда таълим
жараённинг таълимтарбиявий ва илҳомлантирувчи мақсадларини
белгилаш:
педагогик жараёнда фойдаланиладиган таълим воситаларини танлаш ва
олдиндан тайёрлаш
педагогик жараёнларнинг узлуксизлиги ва узвийлигини таъминловчи
чоратадбирларни белгилаш;
мактаб, оила ва маҳалланинг ўзаро алоқасини таъминлаш.
педагогик жараёнларда илғор педагогок жараёнлар ва
замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш.
қўлаш ва
ДТС талабларини амалиётда
мониторингини олиб бориш;
ўқувчилар ўртасида анкета
сўровлари суҳбат ўтказиш асосида ахборотлар тўплаш ва таҳлил қилиш.
ўқувчилар фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш
йўналишида белгиланган вазифаларни қайта кўриб чиқиш, янгилаш;
2 ДТС асосида мустақил таълим жараёнларини ташкил этиш
ўқувчиларнинг мустақил таълим жараёни натижаларига қизиқишини
шакллантириш ва рағбатлантириш асосида инновацион фаолиятни ташкил
этиш;
ўқувчиларнинг ўқув, меҳнат ва ўйин фаолиятларини назорат қилиш
ва мувофиқлаштириш.
Демак, таълим муассасалари ўқитувчиларининг ўз функционал
вазифаларини амалга ошириш жараёни педагогик жараёнларни ташкил
этиш ва бошқаришга йўналтирилган вазифаларни амалга ошириш жараёни
бўлиб, педагогик жараёнларда қозонган натижаларга эришиши учун
белгиланган мақсадлар йўналишидаги субъект (ўқитувчиўқувчи)лар
фаолиятини режалаштириш, ташкил этиш, назорат қилиш, таҳлил қилиш
ва баҳолаш, педагогик жараёнларда бевосита ва билвосита таъсир
кўрсатиш орқали субъектларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришни
назарда тутади.
Шундай экан таълим муассасалари ўқитувчиларининг функсионал
вазифаларидан бири педагогик жараёнларда мақсадга эришиш учун
таълим жараёни субекти сифатида ўқувчиларнинг фаолиятини
мувофиқлаштириш ва фаоллигини оширишдан иборат бўлиб, улар ўз
навбатида ўзиниўзи, ўз фаолиятини, бир сўз билан айтганда таълим
тарбия жараёнини бошқарадилар. Мазкур фаолият ўз навбатида
ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг дўстона муносабатларга асосланган ўзаро
ҳамкорликдаги бошқарув фаолиятини ифодалайди.
Дўстона муносабатларга асосланган ҳамкорликдаги бошқарув
фаолиятини ташкил этиш жараёни таълимтарбия жараёни субъектлар
ҳисобланган ўқитувчилар ва ўқувчилар фаолиятига тегишли бўлган
жараён бўлиб, педагогик жараёнларда кўзланганларга эришиш мазкур
жараённинг самарадорлиги ўқитувчининг касбий компетентлилиги
3 даражасига боғлиқ бўлади. Лекин, кўпчилик мутахассислар таълим
тарбия жараёни ҳамда мазкур жараён субъектлари фаолияти
самарадорлиги кўп жиҳатдан ўқитувчининг қанча муддат педагогик
фаолият билан шуғулланганига, ўз педагогик фаолияти жараёнида
орттирган тажрибасига боғлиқ деб ҳисоблайдилар.
Бизнинг фикримизча, педагогик жараёнларни ташкил этиш,
бошқариш, сифат ва самарадорлигини барқарор ривожлантиришда
ўқитувчиларнинг фаолияти самарадорлиги асосан уларнинг педагогик
жараёнлар ва уларни ташкил этиш ва бошқариш йўналишидаги
тушунчалари, билими, кўникма ва малакалари даражасига ҳамда
уларнинг шахсий хусусиятлари ва касбий аҳамиятга эга бўлган шахсий
сифатлари, шунингдек, қобилиятлари, маҳорат ва касбий тажрибасига
боғлиқ бўлади.
Чунки ўқитувчи шахси педагогик жараёнларни ташкил этиш,
бошқариш, сифат ва самарадорлигини ошириш ҳамда ўқувчилар
фаолиятини мувофиқлаштиришда бошқарувчи сифатида муҳим аҳамият
касб этади. Шундай экан, ўқитувчи педагогик жараёнларни ҳам
бошқарувчиси, ҳам иштирокчиси сифатида тегишли маълумотга, касбий
тайёргарликка ва юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлиш зарурияти
бежиз белгиланмаган.
Амир Темурнинг "Амр қилдимки, вазирлар ушбу тўрт сифатга эга
кишилардан бўлишар: биринчиси ақилилик, тоза насллилик; иккинчиси
ақл, фаросатлилик учинчиси халқ аҳволидан хабардорлик, уларга
нисбатан хушмуомалалилик; тўртинчиси сабр чидамлилик ва
тинчликсеварлик", деб айтган фикрларида ўқитувчи шахси ва унинг
шахсий хусусиятлари ҳамда касбий аҳамиятга эга бўлган шахсий
сифатларига ҳам талаблар қўйилганлиги ўз ифодасини топган.
Adabiyotlar
4 1.
Abu Xikmat Gazzoliy. Yanglishuvlaridan qutqaruvchi shaxs mash'ali. Turkiston
- 1992y.,-2 son.
Milliy maktab poydevorini yaratish yulida. Jamoa - Toshkent, 1990.
2.
Roziqov O.R. Ogaev S.Yu., Ogaev S.Yu., Maxmudova M.M., Azizov B.R.
3.
Didaktika T. Fan - 1997
Davidov V.V.Vid obeniya v obuchenii. M.,Pedagogika- 1972. i.
4.
Mirkosimov M. Maktabni boshqarishning nazariy va pedagogik asoslari.
5.
T.:”O'qituvchi”, 1996i.
w.w.w.\pedagog\. Uz
6.
7.
w.w.w. /ziyo.net/
5
УСОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ ПРОФЕССИОНАЛЬНОГО МАСТЕРСТВА И КОМПЕТЕНТНОСТИ УЧИТЕЛЯ.
УСОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ ПРОФЕССИОНАЛЬНОГО МАСТЕРСТВА И КОМПЕТЕНТНОСТИ УЧИТЕЛЯ.
УСОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ ПРОФЕССИОНАЛЬНОГО МАСТЕРСТВА И КОМПЕТЕНТНОСТИ УЧИТЕЛЯ.
УСОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ ПРОФЕССИОНАЛЬНОГО МАСТЕРСТВА И КОМПЕТЕНТНОСТИ УЧИТЕЛЯ.
УСОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ ПРОФЕССИОНАЛЬНОГО МАСТЕРСТВА И КОМПЕТЕНТНОСТИ УЧИТЕЛЯ.
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.