Ҳозирги вақтда бутун дунѐ миқиѐсида физика таълимини такомиллаштириш бўйича интенсив ишлар амалга оширилмоқда: физика ўқитишнинг мақсадлари, ўқув материали мазмунини танлаш тамойиллари аниқлаштирилаяпти, дарсликлар ва бошқа ўқув воситаларини модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда, ўқитишнинг самарали шакллари ва методлари ишлаб чиқилмоқда. Бу жараѐн ҳозирги вақтдаги фаннинг, фан ва техника ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг ривожланиши, жамиятнинг барча соҳаларига янги ахборот технологияларининг кенг жорий этилишига асосланган илмий-техник революциянинг натижаларини ўз ичига қамраб олади. Шу билан боғлиқ равишда мактабда физика ўқитишнинг мақсадлари ҳам ўзгармоқда. Тегишли ахборотларни эгаллашнинг кучайиши эса ўқув материаллари структурасини такомиллаштиришни талаб этмоқда. Бу эса ўқувчиларнинг физиканинг умумий принциплари ва қонунларини ўзлаштириш даражаларига ва уларни назарий фикрлаш методлари асосида эгаллашларига ўз таъсирини кўрсатади. Кўпгина мамлакатларда физика ўқитишга қўйиладиган мақсадлар деярли бир хил: ўқув фани бўйича илмий ва техник саводхонлик асосларини шакллантириш; ижодий қобилиятларни ривожлантиришни таъминлаш, илмий фикрлашни шакллантириш, турли манбалар (адабиѐтлар, экспериментлар ва ҳ.к) ѐрдамида мустақил билим эгаллаш кўникмаларини
Хорижий тажриба 2019.docx
ПЕРЕДОВИЕ ОПЫТЫ В ПЕРЕПОДОВАНИИ ФИЗИКИ ЗАРУБЕЖОМ.
Зилола Болтаева Сафаевна Бухоро ВХТХҚТ ва МОҲМ
“Аниқ ва табиий фанлар методикаси” кафедра ўқитувчиси.
Ҳозирги вақтда бутун дунѐ миқиѐсида физика таълимини такомиллаштириш бўйича
интенсив ишлар амалга оширилмоқда: физика ўқитишнинг мақсадлари, ўқув материали
мазмунини танлаш тамойиллари аниқлаштирилаяпти, дарсликлар ва бошқа ўқув
воситаларини модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда, ўқитишнинг самарали
шакллари ва методлари ишлаб чиқилмоқда. Бу жараѐн ҳозирги вақтдаги фаннинг, фан ва
техника ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг ривожланиши, жамиятнинг барча соҳаларига
янги ахборот технологияларининг кенг жорий этилишига асосланган илмийтехник
революциянинг натижаларини ўз ичига қамраб олади. Шу билан боғлиқ равишда
мактабда физика ўқитишнинг мақсадлари ҳам ўзгармоқда. Тегишли ахборотларни
эгаллашнинг кучайиши эса ўқув материаллари структурасини такомиллаштиришни талаб
этмоқда. Бу эса ўқувчиларнинг физиканинг умумий принциплари ва қонунларини
ўзлаштириш даражаларига ва уларни назарий фикрлаш методлари асосида
эгаллашларига ўз таъсирини кўрсатади. Кўпгина мамлакатларда физика ўқитишга
қўйиладиган мақсадлар деярли бир хил: ўқув фани бўйича илмий ва техник саводхонлик
асосларини шакллантириш; ижодий қобилиятларни ривожлантиришни таъминлаш, илмий
фикрлашни шакллантириш, турли манбалар (адабиѐтлар, экспериментлар ва ҳ.к)
ѐрдамида мустақил билим эгаллаш кўникмаларини ривожлантириш. Деярли барча
мамлакатларда ўқитувчилар фаолияти характерини ўзгартириш ҳаракатлари яққол кўзга
ташланмоқда: билимларни оддий усулда беришдан билиш жараѐнини бошқаришга
ўргатишга ўтилмоқда. Асосий эътибор ўқувчилар билиш фаолиятларини таъминловчи
дарсликлар мазмунини ўзгартиришга (экспериментлар, турлича мустақил топшириқлар
ва бошқаларни кўпайтириш), ўқув жараѐнини ташкил қилишнинг шакллари, усуллари
ваметодларига қаратилмоқда. Моделлардан онгли ва кенг фойдаланиш, илмий тадқиқот
методларини ўрганиш, тарихийлик ва бошқалар методологик билимлар сифатида муҳим
аҳамият касб этади.
Дунѐнинг кўпгина давлатларига хос бўлган физика курсининг структураси сифатида
қуйидаги ўқитиш тизимини қараб чиқишимиз мумкин: бошланғич мактаб, ўрта
мактабнинг биринчи босқичи, ўрта мактабнинг иккинчи босқичи, ўрта мактабнинг юқори
босқичи, тўлиқсиз ўрта мактаб (таълимни биринчи, иккинчи ва учинчи босқичлари; ҳар
бир босқич уч синфдан), гимназия (гуманитар, табиийилмий бўлим ва бошқалар; одатда
23 йиллик таълим). 50% вақт таянч фанларни (тил, адабиѐт, математика ва бошқалар)
ўқитишга ажратилади. Интеграллашган курслардан фойдаланиш кенг тарқалган, юқори
синфларда эса – махсус курслар кўпроқ ўқитилади. Бошланғич мактабда кўпинча физика, табиий фанлар доирасида ўрганилади. Масалан,
Швецияда биринчи босқичда физика элементлари ўлкашунослик, қўл меҳнати, иккинчи
босқичда табиатшунослик, учинчи босқичда алоҳида курс ѐки табаатшунослик
доирасида кўриб чиқилади. Гимназияда табиийилмий бўлимда физика уч йил давомида
етарлича юқори даражада ўқитилади (65, 110, 124 соат). Механика, электр, атом
физикаси ва бошқа физиканинг бўлимлари ўқитилади.
Америка Қўшма штатларида таълим тизимининг тузилиши қуйидагича:
болалар 3 ѐшдан 5 ѐшгача тарбияланадиган мактабгача тарбия муассасалари;
1 8 синфларгача бўлган бошланғич мактаблар (бундай мактабларда 6 ѐшдан 13
ѐшгача ўқийдилар);
9 – 12 синфлардан иборат ўрта мактаблар (бу мактабларда 1417 ѐшгача бўлган
болалар таълим оладилар). У қуйи ва юқори босқичдан иборат.
Табиатшунослик турли давлатларда мажбурий курс сифатида турлича ўқитилади (2
йилдан 89 йилгача). Ўқувчиларнинг танлови асосида физикани ўрганиш камчиликни
ташкил қилади, бу тахминан ўқувчилар умумий сонининг ўндан бир қисмига тўғри
келади. АҚШ да тўлиқсиз ўрта мактаб доирасида физиканинг кириш курси мавжуд. Бу
курснинг давомийлиги бир ѐки икки йил бўлиб, 89 синфларда 140 соатни ташкил
қилади. Ушбу соатлар ичида 50 талаборатория иши, шунингдек, физиканинг модда
миқдори, модданинг ўзига хос хусусиятлари, эрувчанлик ва эритмалар, модда турлари,
радиоактивлик, модданинг атом модели, атом ва молекулаларнинг ўлчамлари ва
массаси, молекулалар ҳаракати, иссиқлик бўлимлари ўқитилади.
Жанубий Корея Республикаси Осиѐнинг шақий қисмида жойлашган давлат бўлиб,
аҳолиси 48 милион ва ҳудуди 110,000 км2 ташкил этади. Яъни дунѐдаги аҳолиси энг зич
давлатлардан бири ҳисобланади: 1 м2 га 476 киши тўгри келади. Қазилма бойликларига
эга бўлмаган давлат. Асосий экспорти ахборот технологиялари, робототехника,
автомобил, кемасозлик, ярим ўтказгичлар ва бошқалар. Кўриниб турибдики, бундай
қазилма бойликлари йўқ лекин дунѐнинг энг бой давлатларидан бирида табиий
фанларнинг катта ўрин тутиши аниқ. Айниқса физикаматематика фанлари.
Корея мактабларида таълим 633 системаси орқали амалга оширилади. 6 йил
бошланғич таълим мактаблари (Primary school) да 7(8)12(13) ѐшгача бўлган ўқувчилар
1синфдан 6синфгача ўқийдилар. 3 йил ўрта мактаб (Middle school) да 7,8 ва 9
синфларда таълим оладилар. Кейинги 3 йил Ўзбекистондаги ўрта махсус таълимга тўғри
келадиган қисми (High school) да 10, 11, 12 синфларда 16(17)18(19) ѐшгача бўлган ўқувчилар таълим оладилар. Ж.Корея таълим тизимининг структураси 1расмда
келтирилган. 16 синфларда одатда ўқувчиларнинг жисмоний ва ақлий тетиклигини
ривожлантиришга, ҳаѐтда керак бўладиган маҳоратларни (basic life skills) ўрганиш ва
ўқивчи ўз фикрҳиссиѐтларини ҳархил коммуникация воситалари орқали етказиб бера
олиши каби умумий пойдеворни қўйишда кўмаклашади. 79 синфларда яшаш учун
керакли бўлган муаммони ҳал қилиш қобилиятлари, ўз фикрларини креатив шаклда
етказиб бериш, келажакда танланадиган касбҳунар учун пойдевор қўйилади.
Жанубий Kopеяда физика ўқитиш тизими: Жанубий Корея Республикаси Осиѐнинг
шақий қисмида жойлашган давлат бўлиб, аҳолиси 48 милион ва ҳудуди 110,000 км2
ташкил этади. Яъни дунѐдаги аҳолиси энг зич давлатлардан бири ҳисобланади: 1 м2 га
476 киши тўгри келади. Қазилма бойликларига эга бўлмаган давлат. Асосий экспорти
ахборот технологиялари, робототехника, автомобил, кемасозлик, ярим ўтказгичлар ва
бошқалар. Кўриниб турибдики, бундай қазилма бойликлари йўқ лекин дунѐнинг энг бой
давлатларидан бирида табиий фанларнинг катта ўрин тутиши аниқ. Айниқса физика
математика фанлари.
Корея мактабларида таълим 633 системаси орқали амалга оширилади. 6 йил
бошланғич таълим мактаблари (Primary school) да 7(8)12(13) ѐшгача бўлган ўқувчилар
1синфдан 6синфгача ўқийдилар. 3 йил ўрта мактаб (Middle school) да 7,8 ва 9
синфларда таълим оладилар. Кейинги 3 йил Ўзбекистондаги ўрта махсус таълимга тўғри
келадиган қисми (High school) да 10, 11, 12 синфларда 16(17)18(19) ѐшгача бўлган
ўқувчилар таълим оладилар. Ж.Корея таълим тизимининг структураси 1расмда
келтирилган. 16 синфларда одатда ўқувчиларнинг жисмоний ва ақлий тетиклигини
ривожлантиришга, ҳаѐтда керак бўладиган маҳоратларни (basic life skills) ўрганиш ва
ўқивчи ўз фикрҳиссиѐтларини ҳархил коммуникация воситалари орқали етказиб бера
олиши каби умумий пойдеворни қўйишда кўмаклашади. 79 синфларда яшаш учун
керакли бўлган муаммони ҳал қилиш қобилиятлари, ўз фикрларини креатив шаклда
етказиб бериш, келажакда танланадиган касбҳунар учун пойдевор қўйилади.
АҚШ, Швеция ва бошқа давлатларда ўқувчилар билимларини текшириш ва назорат
қилиш учун тестлардан фойдаланилади. Англия, АҚШ, Франция давлатларида турли
экспериментал ҳолатлар асос қилиб олинган масалаларга кўпроқ эътибор қилинади.
Умуман олганда, турли хил мазмундаги масалалардан фойдаланилади.
ПЕРЕДОВИЕ ОПЫТЫ В ПЕРЕПОДОВАНИИ ФИЗИКИ ЗАРУБЕЖОМ.
ПЕРЕДОВИЕ ОПЫТЫ В ПЕРЕПОДОВАНИИ ФИЗИКИ ЗАРУБЕЖОМ.
ПЕРЕДОВИЕ ОПЫТЫ В ПЕРЕПОДОВАНИИ ФИЗИКИ ЗАРУБЕЖОМ.
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.