КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ (ўслубий қўлланма)
Оценка 4.9

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ (ўслубий қўлланма)

Оценка 4.9
Руководства для учителя
docx
доп. образование взрослых
Взрослым
04.01.2020
КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ  (ўслубий қўлланма)
Методическое пособие
Знанио-Хакимжонова.docx

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

 

 

Ҳ.Хакимжонова

 

 

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тошкент-2020

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

 

 

 

 

ПЕДАГОГИК ИННОВАЦИЯЛАР, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ БОШҚАРУВ ҲАМДА ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ

 

 

 

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

 

(ўслубий қўлланма)

 

 

 

 

 

 

 

 

Тошкент-2019


 

Мазкур услубий қўлланма Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти малака ошириш курси тингловчилари ва Профессионал таълим тизимидаги коллежлар ва техникумларда дарс берадиган профессор-ўқитувчилари ҳамда қизиқувчилар учун мўлжалланган.

 

Муаллиф:

 

 

Хакимжонова

Ҳамидахон

Хакимжон қизи

 

“Таълим жараёнини ташкил этиш” кафедраси катта ўқитувчиси

 

 

 

Тақризчилар:

 

 

 

Сарманов  Обид

Баходирович

 

Касб-ҳунар таълими стандартлари, касблар йўналишлари, малака талабларини ишлаб чиқиш бўлими етакчи мутахассиси

 

 

 

Авлиякулов Абдурашит Каримович

 

“Таълим жараёнини ташкил этиш” кафедраси мудири

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти Илмий кенгашининг 20___ йил  ___  ________даги  ____-сон қарори билан чоп этишга тавсия этилган.


 

МУНДАРИДА

 

 

КИРИШ

5

I.

КАТТАЛАР ТАЪЛИМИ

6

II.

КАТТАЛАР ТАЪЛИМИ МЕТОДЛАРИ

8

2.1.

“КАЙФИЯТ” методи.

8

2.2.

“АҲИЛ ЖАМОА” методи.

9

2.3.

“ФИНИШ” методи.

11

2.4.

“БИЛИМДОН” методи.

12

III.

ТРЕНИНГ ДАРС ИШЛАНМАСИ

14

 

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:

18

 

АМАЛИЙ ТОПШИРИҚ НАМУНАСИ

19

 

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

21

 


 

КИРИШ

 

Барчага аёнки, қайси замонда илму фанга, маданиятга алоҳида эътибор қаратилган бўлса, ўша даврда тараққиёт бўлган, фаровонлик юз берган, халқнинг маънавияти юксак даражага кўтарилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5812-сон Фармонида профессионал таълим тизимини илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш, бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим босқичларини жорий қилиш вазифаси белгилаб берилди. Жумладан, илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида ва катта ёшли аҳолини касбга тайёрлаш талабларидан келиб чиқиб квалификацияси, яъни малакаси, маълум бир касбий талабларга мослигини тўлиқ намоён эта оладиган, чет эллик касбдошлари билан эркин беллаша оладиган мутахассис (касб)ларни тайёрлаш бугунги кун талаби эканлиги таъкидлаб ўтилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4391-сон Қарори билан Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлашга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, янги педагогик технологиялари ва ўқитиш услубларини жорий этишнинг халқаро амалиётга мувофиқ таълим жараёнини ташкил этиш вазифалари белгилаб берилган.

Юқоридаги вазифаларни рўёбга чиқариш учун Профессионал таълим тизими раҳбар кадрлари малакасини ошириш ҳамда педагогларни қайта тайерлашда таълимнинг янги педагогик технологияларини жорий этиш муҳим аҳамият касб этади.

 


 

I.КАТТАЛАР ТАЪЛИМИ

Жамият ривожининг ҳозирги босқичида креатив, ностандарт фикрлайдиган, ўз соҳасида янги усулларни таклиф қила оладиган профессионал мутахассисларга эҳтиёж тобора ортмоқда. Ҳар бир соҳа учун кадрларни тайёрлаш таълим берувчининг зиммасига юклатилган вазифадир. Чунончи, малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассасаларида катта ёшли таълим олувчи раҳбар ҳамда педагогларнинг  малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мобайнида таълим жараёнини самарали ташкил этиш омилларидан бири андрагогик тамойиллларга таяниш ҳисобланади.

“Андрагогика” атамаси немис педагогика тарихшуноси А.Капп томонидан киритилган. Мазкур атама грек тилидан андрос — эркак, одам; агогейн — олиб бориш, етаклаш маъносини англатади. Сўзма-сўз таржима қилинганда андрагогика — бу “катта одамни бошқариш, етаклаш”ни билдиради. Бу атама педагогик воқеъликдан вужудга келган экан, унда сўз катта ёшдаги одамни таълим орқали бошқариш, етаклаш тўғрисида боради. Айнан катталарга таълим берувчи педагог андрагог ҳисобланади. Андрагог — асосий касбий функцияси катталарни ўқитишдан иборат бўлган мутахассис. Андрагог таълим жараёнини ташкил қлишда турли хил методлардан фойдаланади. Таълим методлари таълим мақсадини ёритишга хизмат қилади, у ёрдамида таълим мазмунини ўзлаштириш йўллари ифода этилади, талим берувчи ва таълим олувчиларнинг ўзаро ҳаракати, хусусияти акс эттирилади.

Ўқитиш жараёнида қўлланиладиган дидактик методлар қандайдир мақсадга эришиш, аниқ вазифани ечиш усули сифатида тушунишдан келиб чиқиб, С.И.Змеёв унга қуйидагича тариф беради: “ўқитиш методи – бу ўқув жараёнининг фаол иштирокчиларининг (таълим берувчи ва таълим олувчи) билим, малака, кўникма, сифатлар ва ахлоқий қадриятларни эгаллаш бўйича фаолиятини ташкил этиш усулидир”[4]. Лекин, қатъий қилиб айтганда, ушбу ҳолатда сўз, педагогика нуқтаи назаридан таълим жараёни иштирокчиларининг ўзаро ҳаракатининг усулларини аниқловчи методлар тўғрисида эмас, балки ахборотни узатиш, етказиб бериш усуллари тўғрисида кетмоқда.

Ўқитишнинг адрагогик модели бўйича таълим жараённи ташкил этишда асосий рол таълим олувчига қаратилади. Катта ёшдаги таълим олувчи таълим жараёнининг тенг ҳуқуқли иштирокчиси, фаол элементи ҳисобланади [4]. Шундай экан катталар таълимини самарали ташкил этишда турли хил таълим  методиларидан фойдаланилади. Олимлар томонидан “Талим методи” атамасига берилган  таърифларнинг айримларини кўриб чиқамиз:

Таълим методи – замонавий даражада ўқув-тарбиявий мақсадларга эришишга йўналтирилган педагог ва ўқувчиларнинг ўзаро боғлиқ фаолият усуллари (В.И.Загвязинский).

Таълим методлари – ўқув жараёнининг мураккаб таркибий унсури (компоненти) бўлиб, ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятининг барча йўналишларини ёритишга хизмат қилади, улар ўртасида кўп сонли алоқа ва боғланишларни юзага келтиради (Г.И.Щукина).

Таълим методлари деганда ўқитувчининг ўргатувчанлиги ва ўқувчиларнинг ўқув материалини эгаллашга йўналтирилган турли дидактик масалалар ечимини топишга оид ўқув-билиш фаолиятларини ташкил этиш усуллари тушунилади (И.Ф.Харламов).

Таълим методи – белгиланган мақсадга эришишни таъминловчи алгоритмлаштирилган, муайян мазмунга эга ҳаракатлар тизимидир (П.И.Подласый).

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, таълим методи машғулотни ташкил этишда қўйилган мақсадга энг қисқа ва самарали йўл ёрдамида натижага эришишнинг бир қисми ҳисобланади.

Таълим методи тузилмаси М.Н.Скаткин фикрига кўра қуйидагича намоён бўлади:

 


Ўқув фаолияти

 

Ўқувчи фаолияти

 

 

 

 

 

 

 

 

Таълим мақсади

Таълим методи

 

Мақсад сари ҳаракатланиш механизми

Эришилган мақсад

 

 

 

 

 

 

Ўқитувчи фаолияти

 

Ўқувчининг воситали фаолияти

 

 

 

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, таълим методларни амалга оширишда мақсадли таркиб, фаолиятли таркиб, таълим воситалари муҳим ўрин эгаллайди. Таълим берувчи ҳар доим ҳам қўйилган мақсадга эриша олмайди. Чунки таълим мақсади таълим берувчи ҳамда таълим олувчи, шунингдек, таълим воситалари ёрдамида амалга оширилади ва натижаланади.

 


 

II.КАТТАЛАР ТАЪЛИМИ МЕТОДЛАРИ

2.1. “КАЙФИЯТ” МЕТОДИ.

“КАЙФИЯТ” методи - катта ёшдаги таълим олувчилар гуруҳини жипслаштиришга хизмат қилиб, уларни янги билимларни ўзлаштиришга тайёрлайди, жамоадаги муҳитни яхшилайди, ҳар бир иштрокчининг ўзига бўлган ишончни кучайтиради ҳамда фикрни жамлашга ёрдам берадиган метод. “КАЙФИЯТ” методининг дастлабки қисми ёзма шаклда бўлиб, оғзаки шакл билан якунланади.

Мазкур метод таълим берувчи томонидан қўйилган мақсадга қараб амалга оширилади:

1.                 Таълим олувчиларни жипслаштириш мақсад қилиб қўйилганда, бу метод дарсга кириш қисмида амалга оширилади.

2.                  Бир мавзудан иккинчисига ўтиш мақсад қилиб қўйилганда, бу метод мавзулар ўртасида амалга оширилади;

3.                 Машғулотни якунлаш мақсад қилиб қўйилганда, бу метод машғулот сўнгида амалга оширилади.

 

“КАЙФИЯТ” методини қўллашдаги асосий қоидалар:

ü    Карточкага ёзилаётган фикрлар таълим берувчилар томонидан ўқилмайди, таҳлил қилинмайди;

ü    Ҳар бир таълим олувчи, таълим берувчи/лар қатнашишлари шарт.

 

Методни амалга ошириш босқичлари:

ü    таълим берувчи томонидан иштирокчиларга метакарталар тарқатилади;

ü    ҳар бир иштирокчи (таълим берувчи/лар) учун қадрли бўлган бир инсонга энг эзгу тилакни (қисқа ва аниқ) ёзиш топшириғи берилади;

ü    тилаклар йиғиб олинади, стол устига (бир варақ қоғоз устига, махсус безатилган идишга) қоғозлар иккага букланиб, аралаштириб ёйиб қўйилади;

ü    ҳар бир иштирокчи (таълим берувчи/лар) биттадан тилакни олиб ва доира шаклда туриб оладилар;

ü    таълим берувчи иштирокчиларнинг қадрли инсонлари тилаклар учун миннатдорчилик билдириб, уларга жавоб мактуби йўллаганликларини айтади ва бирма-бир тилакни овоз чиқариб ўқишларини сўрайди;

ü    тилаклар ўқиб бўлингач миннатдорчилик сифатида қарсак чалишларини сўрайди.

Мазкур метод таълим берувчи томонидан самимий, ўз ўрнида ҳамда ижобий кайфиятда ташкил этилса, катталар аудиториясидаги таълим олувчининг ўзини эркин тутишга, жамоанинг бир бўлаги сифатида ҳис қилишга, ижтимоий муаммо ва вазифаларини вақтинча унутишга, қолаверса машғулот давомида креатив фикрлашга ундайди.

 


“КАЙФИЯТ” методининг афзалликлари:

ü    Натижалар баҳоланмаслиги иштирокчиларда турли фикр-ғоялар шаклланишига олиб келади;

ü    Фикрлар танқид қилинмайди;

ü    Ўқув ва техник воситалар талаб этилмаслиги (проектор, флип-чарт доска, маркер, ватман,...);

ü    Таълим олувчиларнинг барчаси ишитирок этадилар;

ü    Ижобий муҳит юзага келади;

ü    Фикрларни жамлаш имконияти мавжуд бўлади;

ü    Машғулотга қизиқиш уйғонади.

 

“КАЙФИЯТ” методининг камчиликлари:

ü    Таълим берувчи томонидан вазифани тўғри қўя олмаслик;

ü    Хонада катта бўш майдон талаб этилиши.

 

2.2. “АҲИЛ ЖАМОА” МЕТОДИ.

“АҲИЛ ЖАМОА” методи - катта ёшдаги таълим олувчилар гуруҳида машғулот мавзулари (айрим бўлимлари)ни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Танлаб олинган иштирокчиларнинг барчаси фаол бўлишларига, жамоавий ҳаракат қилишга, масъулият билан ёндошишига ундайди.

АҲИЛ ЖАМОА” методида иштирокчилар таълим берувчи томонидан олдиндан тайёрланган метакарталарни саралайдилар. 

Мазкур метод таълим берувчи томонидан қўйилган мақсадга қараб амалга оширилади:

4.                 Бошланғич билимларни аниқлаш мақсад қилиб қўйилганда, бу метод дарснинг мавзуга кириш қисмида амалга оширилади.

5.                 Ўтилган мавзуни такрорлаш мақсад қилиб қўйилганда, кейинги дарсга кириш қисмида амалга оширилади.

6.                  Бир бўлим, боб,...дан иккинчисига ўтиш мақсад қилиб қўйилганда, бу метод улар орасида амалга оширилади;

7.                 Машғулотни якунлаш мақсад қилиб қўйилганда, бу метод машғулот сўнгида амалга оиширилади.

 

“АҲИЛ ЖАМОА” методини қўллашдаги асосий қоидалар:

ü    Таълим берувчи томонидан талим олувчилар орасидан бир иштирокчи танлаб олинади, қолган икки иштирокчини танлаб олинган таълим олувчининг ўзи танлайди;

ü    Топшириқ таълим берувчи томонидан аввалдан тайёрлаб қўйилади;

ü    Танлаб олинган кичик жамоа ҳамжиҳатликда ишлашлари талаб этилади;

ü    Жамоага аниқ вақт белгилаб берилади.


 

 

Методни амалга ошириш босқичлари:

ü    таълим берувчи томонидан бир иштирокчи танлаб олинади;

ü    ушбу иштирокчига таълим олувчилар орасидан яна икки нафар тажрибали иштирокчиларни танлаб олиш имконияти берилади;

ü    ҳосил бўлган кичик жамоага таълим берувчи томонидан олдиндан тайёрлаб қўйилган метакарталар берилиб, уларни тартиб билан жойлаштириш сўралади, вақт белгилаб берилади;

ü    таълим берувчи қолган жамоа билан кейинги топшириқни бажаради;

ü    белгиланган вақт тугагач гуруҳ аъзоси/лари тақдимот қиладилар;

ü    камчиликлар бўлса гуруҳдан ёрдам сўралади, камчиликлар баратараф этилади;

ü    гуруҳга жамоавий иш учун миннатдорчилик билдирилади.

Мазкур методни қўллашда таълим берувчидан тингловчини тўғри танлаб олиш талаб этилади. Ушбу вазиятда таълим берувчи модератор ролини бажаради. Метод самимий, ўз ўрнида ҳамда ижобий кайфиятда ташкил этилса, катталар аудиториясида таълим олувчиларнинг айримлари билан индивидуал ишлашга, уларнинг ўзлаштириш даражаларини аниқлашга, барча таълим олувчиларнинг фаол иштирок этишларига хизмат қилади.

 

“АҲИЛ ЖАМОА” методининг афзалликлари:

ü    таълим олувчилар ичидан иштирок этмаётганларини танлаб олиб уларни фаоллаштириш;

ü    аниқ жавоблар метакарталарда қайд этилган бўлади;

ü    бу метод жараёнини қолган иштирокчилар кузатиб бориш имконияти;

ü    натижа кўргазмали тарзда намойиш этилиши;

ü    тайёрланган метакараталардан кейинчалик фойдаланиш имконияти;

ü    мавзулар ўртасида айрим тингловчилар билан индивидуал ишлаш имконияти;

ü    ўқув воситаларнинг кўп талаб этилмаслиги;

ü    кичик жамоанинг жипслашаша, ижобий муҳит юзага келиши;

ü    фикрларни жамлаш имконияти мавжуд;

ü    машғулотга қизиқиш уйғотади.

 

“АҲИЛ ЖАМОА” методининг камчиликлари:

ü    Таълим берувчи томонидан вазифани тўғри қўя олмаслик;

ü    Айрим ҳолларда жамоа ўртасида зиддиятли вазиятларнинг юзага келиши.


 

 

2.3. “ФИНИШ” МЕТОДИ.

“ФИНИШ” методи - катта ёшдаги таълим олувчилар гуруҳида машғулот мавзулари (айрим бўлимлари)ни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Таълим олувчиларнинг барчаси фаол бўлишларига, жамоавий ҳаракат қилишга, масъулият билан ёндошишга ундайди.

ФИНИШ” методида иштирокчилар кичик гуруҳлар (сони 2,3,4,.., гуруҳда иштирокчилар сони 5-7 нафар бўлиши мақсадга мувофиқ)га бўлинади. 

Мазкур метод таълим берувчи томонидан қўйилган мақсадга қараб амалга оширилади:

8.                 Ўтилган мавзуни такрорлаш мақсад қилиб қўйилганда, кейинги дарсга кириш қисмида амалга оширилади.

9.                  Бир бўлим, боб,...дан иккинчисига ўтиш мақсад қилиб қўйилганда, бу метод улар орасида амалга оширилади;

10.            Машғулотни якунлаш мақсад қилиб қўйилганда, бу метод машғулот сўнгида амалга оиширилади.

 

“ФИНИШ” методини қўллашдаги асосий қоидалар:

ü    таълим берувчи/лар томонидан хона полига “старт” ҳамда “финиш” чизиғи тортилади;

ü    улар орасида бешта бўлим ажратилади, ҳар бўлим яна иккига бўлинади.

ü    билиц-саволлар таълим берувчи томонидан аввалдан тайёрлаб қўйилади;

ü    танлаб олинган кичик гуруҳлардан ҳамжиҳатликда ишлаш талаб этилади.

 

Методни амалга ошириш босқичлари:

ü    гуруҳ 3 (таълим олувчилар сонига кўра) кичик жамоага бўлинади;

ü    ҳар бир гуруҳдан сардор сайланади;

ü    сардорлар “старт” чизиғига туриб оладилар;

ü    таълим берувчи томонидан ҳар бир гуруҳга савол билан мурожаат қилинади, саволларга сардор ёки гуруҳ иштирокчилари жавоб берадилар;

ü    ҳар бир тўғри жавоб учун сардор бир чизиқ олдинга, рақиб жамоа саволига жавоб учун 0.5 чизиқ олдинга қадам ташлайди. Нотўғри жавоб учун 0.5 қадам ортга қадам ташлайди.

ü    саволлар жамоалардан бири “финиш” чизиғига етиб келгунга қадар давом давом этади.

ü    ғолиб жамоа рағбатлантирилади.

Мазкур методни қўллашда таълим берувчи гуруҳни тўғри шакллантириши, эпчил, зукко сардор танлаши талаб этилади. Ушбу вазиятда таълим берувчи модератор ролини бажаради. Метод самимий, ўз ўрнида ҳамда ижобий кайфиятда ташкил этилса, катталар аудиториясида таълим олувчиларнинг барчаси фаол бўлишларига хизмат қилади.

 

“ФИНИШ” методининг афзалликлари:

ü    барча таълим олувчилар жамоа учун ўз ҳиссаларини қўшишга ҳаракат қиладилар;

ü    тўғри жавобларни эшитиб бориш имконияти мавжуд бўлади;

ü    интерфаоллик амалга оширилади;

ü    кичик жамоанинг жипслаштиради, ижобий муҳит юзага келади;

ü    ёрдам олиш имкониятининг мавжудлиги;

ü    машғулотга қизиқиш уйғотади.

 

“ФИНИШ” методининг камчиликлари:

ü    Таълим берувчи томонидан вазифани тўғри қўя олмаслик;

ü    Айрим ҳолларда жамоа ўртасида зиддиятли вазиятларнинг юзага келиши;

ü    Шовқин бўлиши.

 

2.4. “БИЛИМДОН” МЕТОДИ.

“БИЛИМДОН” методи - катта ёшдаги таълим олувчиларнинг дастлабки билимларини аниқлаш ёки ўтилган мавзуни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Таълим олувчиларни фаол бўлишларига, тезликда фикрлашга, жамоавий ҳаракат қилишга, масъулият билан ёндошишга ундайди.

БИЛИМДОН” методида иштирокчилар уч гуруҳга бўлинадилар. 

Мазкур метод таълим берувчи томонидан қўйилган мақсадга қараб амалга оширилади:

11.            Ўтилган мавзуни такрорлаш мақсад қилиб қўйилганда, кейинги дарсга кириш қисмида амалга оширилади.

12.             Бир бўлим, боб,...дан иккинчисига ўтиш мақсад қилиб қўйилганда, бу метод улар орасида амалга оширилади;

13.            Машғулотни якунлаш мақсад қилиб қўйилганда, бу метод машғулот сўнгида амалга оиширилади.

 

“БИЛИМДОН” методини қўллашдаги асосий қоидалар:

ü    таълим олувчиларга саволларни эркин танлаш имконияти берилади;

ü    таълим берувчи/лар томонидан ҳар бир гуруҳ учун блиц-сўров саволлари ишлаб чиқилади;

ü    саволлар сони 10та бўлиши тавсия этилади;

ü    доска учта устунга ажратилади юқори қисига “10 балл” деб ёзиб қўйилади;

ü    танлаб олинган кичик гуруҳлар ҳамжиҳатликда ишлашлари талаб этилади.

 

Методни амалга ошириш босқичлари:

ü    гуруҳ 3 кичик жамоага бўлинади, сардор сайланади;

ü    ҳар бир кичик гуруҳда биринчи ўтирган иштирокчига саволлар варағи берилади, у ўзи биладиган савол қаршисига исмини ёзиб қўяди;

ü    савол варағи кейинги иштирокчига узатилади, шу тариқа барча саволларга исмлари ёзилгунга қадар жараён давом эттирилади;

ü    варақни тўлдирган жамоа сардори қўл кўтаради;

ü    сардор саволларни ўқийди жамоа аъзолари жавоб берадилар;

ü    ҳар бир нотўғри жавоб учун 1 балл олиб ташланади, доскага ёзиб борилади;

ü    нотўғри берилган жавобга гуруҳ аъзолари томонидан тузатиш киритилади. Жавоб топилмаган ҳолда рақиб жамоа ёртам беради, у ҳолда жамоага 1 балл қўшиб берилади.

ü    ғолиб жамоа рағбатлантирилади.

Мазкур методни қўллашда таълим берувчи саволлларни очиқ шакллантириши лозим. Таълим берувчи вазиятни бошқара олиши керак бўлади. Жамоа аъзолари ўртасида зиддиятли вазиятлар юзага келишига йўл қўймаслиги лозим. Ушбу вазиятда таълим берувчи модератор ролини бажаради. Метод самимий, ўз ўрнида ҳамда ижобий кайфиятда ташкил этилса, катталар аудиториясида таълим олувчиларнинг барчаси фаол бўлишларига хизмат қилади.

 

“БИЛИМДОН” методининг афзалликлари:

ü    барча таълим олувчилар жамоа учун ўз ҳиссаларини қўшишга ҳаракат қиладилар;

ü    тўғри жавобларни эшитиб бориш имконияти мавжуд бўлади;

ü    кичик жамоанинг жипслаштиради, ижобий муҳит юзага келади;

ü    иҳтиёрий саволни танлаш имконияти берилади;

ü    машғулотга қизиқиш уйғотади.

 

“БИЛИМДОН” методининг камчиликлари:

ü    Таълим берувчи томонидан вазифани тўғри қўя олмаслик;

ü    Айрим ҳолларда жамоа ўртасида зиддиятли вазиятларнинг юзага келиши;

ü    Шовқин бўлиши.


 

III. ТРЕНИНГ ДАРС ИШЛАНМАСИ

Касб ва мутахассисликларга намунавий ва ишчи ўқув режалар ишлаб чиқиш.

Режа:

1.                 Профессионал таълим тизимининг бошланғич профессионал таълим босқичлари намунавий ва ишчи ўқув режаларини ишлаб чиқиш.

2.                 Профессионал таълим тизимининг ўрта профессионал таълим босқичлари намунавий ва ишчи ўқув режаларини ишлаб чиқиш.

3.                 Профессионал таълим тизимининг ўрта махсус профессионал таълим босқичлари намунавий ва ишчи ўқув режаларини ишлаб чиқиш.

Таянч сўз ва иборалар: Намунавий ўқув режа, ишчи ўқув режа, таркибий қисмлар, эҳтиёжни аниқлаш.

Зарур бўладиган жиҳозлар ва материаллар:

1.      Техника воситалари: Ноутбук, телеэкран.

2.      Ўқув ва кўргазмали материаллар: Ўқув режалар, тақдимот слайдлари, метакарталар, тарқатма материаллар.

Ўқув машғулотининг мақсади:

Тингловчиларнинг касб ва мутахассисликлар намунавий ва ишчи ўқув режаларини ишлаб чиқиш бўйича кўникмалар такомиллаштириш.

Ўқув фаолияти натижалари: машғулот якунида тингловчилар қуйидагиларни бажара олишлари лозим:

-  Профессионал таълим тизимдаги ўқув режаларни шакллантиришнинг моҳиятини тушуниш;

-  МСКЗ талаблари ҳамда Миллий профессионал стандартлар талаблари моҳиятидан келиб чиққан ҳолда касб ва мутахассисликлар учун намунавий ўқув режаларни шакллантириш;

-  Ҳудуд эҳтиёжлари асосида касб ва мутахассисликларга ишчи ўқув режаларни ишлаб чиқиш.

Ўқитиш методлари: “КАЙФИЯТ”, “АҲИЛ ЖАМОА”, “АКВАРИУМ”.

Ўқитиш фаолиятини ташкил этиш шакли: Ҳамкорликда ишлаш, кичик гуруҳда ишлаш.

Ўқитиш шароити: Тренинг.

Қайтар алоқанинг усул ва воситалари: Оғзаки назорат:  савол-жавоб, кузатув.

Ўқув машғулотининг технологик харитаси

Машғулот босқичлари ва вақти

Фаолият мазмуни

Таълим берувчи

Таълим олувчилар

10

Тилак ёзиш топшириғини беради, ўзи ҳам ёзади

Вазифани бажарадилар.

I босқич

Мавзуга кириш

(10 дақиқа)

Ўқув машғулотининг мавзуси, мақсад ва кутилаётган натижалар билан тақдимот орқали таништиради, унинг аҳамиятини асослайди.

Диққат қиладилар.

Мавзуни ёзиб оладилар.

Мавзунинг аҳамияти устида тўхталиб ўтади.

Тинглайдилар.

II босқич

Асосий босқич

(50 дақиқа)

 

 

I.Мавзу бўйича билимларни ривожлантириш

1.1. “АҲИЛ ЖАМОА” методи орқали гуруҳга вазифа беради.

Танлаб олинган иштирокчилар топшириқ вазифасини бажарадилар.

II.Амалий кўникмаларни ўзлаштириш

2.1. Мавзу тақдимотлар ёрдамида тушунтириб ўтилади.

Тинглайдилар.

2.2. Модератор сифатида фаолият юритади.

Кичик гуруҳларда ўқув режа ишлаб чиқадилар.

2.3. Амалий ёрдам беради.

Савол берадилар.

III. Эгалланган билимларни мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш

3.1.Тинглайди, йўналтиради.

Тақдимот қиладилар.

III якуний босқич

(10 дақиқа)

Мавзу бўйича якун ясайди.

Диққат қиладилар, саволлар берадилар.

Тингловчилар фаолиятини саволлар орқали таҳлил қилишни таъминлайди.

Тингловчилар саволларга жавоб берадилар.

Мустақил тайёрланиш учун вазифа беради.

Вазифани ёзиб оладилар.

Мавзуга оид ахборот ресурслар билан таништиради.

Ахборот ресурсларини ёзиб оладилар.

 

Ўқув машғулот

босқичлари ва вақти

Таълим мазмуни

Таълим технологияси

Ташкил этиш шакли

Метод

Восита

10

Жамоани жипслаштириш, ишчанлик муҳитини яратиш.

Гуруҳ

“КАЙФИЯТ”

метакарта

I.Кириш босқичи

(10 дақиқа)

1.1.Ўқув машғулотининг мавзуси, мақсад ва кутилаётган натижалар билан тақдимот орқали таништиради, унинг аҳамиятини асослайди.

1.2. Мавзунинг аҳамияти устида тўхталиб ўтади.

Гуруҳ

Тақдимот материали

II. Асосий

Босқич

 

(50 дақиқа)

1.         “АҲИЛ ЖАМОА” методи орқали гуруҳга вазифа беради.

2.         Мавзу қисқа тақдимот ёрдамида тушунтириб ўтилади.

3.         Модератор сифатида фаолият юритади.

4.         Шарҳлайди, аниқлаштиради.

5.         Тингловчиларнинг  фаолиятини кузатади, йўналтиради, маслаҳатлар беради.

Гуруҳ

 

 

 

 

 

 

 

“АҲИЛ ЖАМОА”

 

 

 

 

 

метакарта


 

III. Якуний босқич

(10дақиқа)

3.1.Мавзуни умумлаштиради, умумий хулосалар қилади, якун ясайди, саволларга жавоб беради.

3.2.Мустақил иш учун вазифа беради

 

“АКВАРИУМ”

 

 

Касб ва мутахассисликларга намунавий ва ишчи ўқув режалар ишлаб чиқиш Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи (МСКО), Машғулотларнинг Халқаро Стандарт классификацияси (МСКЗ) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 20 августдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими учун ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқишга қўйиладиган талаблар”и тўғрисидаги 321-сонли буйруққа хамда ДТСга асосан амалга оширилади.

Ўқув йили – таълим ташкилотларида бир таълим курсини якунлашга мўлжалланган ўқув фаолияти даври.

Ўқув режаси – таълим фаолияти турлари, ўқув фанлари ва курсларининг таркиби, уларни ўрганишнинг изчиллиги ва соатлардаги ҳажмини белгилайдиган норматив ҳужжат.

         Ўқувчининг мустақил иши – ўқувчи томонидан ўқув режанинг таркибий қисмлари бўйича билим ва эгалланадиган тегишли кўникма ва малакаларни ўзлаштириш, мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш мақсадида бажариладиган ўқув жараёнини қисмидир.

ЎҚУВ РЕЖАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ, УЛАРНИНГ ТУЗИЛИШИ, МАЗМУНИ, КЕЛИШУВДАН ЎТКАЗИШ ВА ТАСДИҚЛАШГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР.

КҲКлари учун намунавий ўқув режалари - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ДТСда белгиланган таянч ўқув режалари асосида ишлаб чиқилади.

Намунавий ўқув режаларни ишлаб чиқишда фанларни ўқитиш шакли, мазмуни ҳажми, кетма-кетлиги ва ташкилий шакллари битирувчиларнинг таълим стандартларида белгиланган касбий ва шахсий сифатлар мажмуини шакллантириши зарур.

КҲК учун намунавий ўқув режаси тузилиши:

·                   Ўқув жараёни жадвали;

·                   Қуйидаги бўлимлардан иборат ўқув жараёни режаси:

 

Касблар ўқув режасининг бўлимлари таркиби ва жами ўқув юкламаси ҳажмининг тақсимоти.

Касбий фаолиятда чет тили ва ахборот технологиялари

 

  8 – 12 фоиз

Касбий фанлар                                               

 

2230 фоиз

Ўқув амалиётлари

 

26 – 35 фоиз

Ишлаб чиқариш амалиёти

 

20 – 30 фоиз

Якуний давлат аттестацияси

 

          1 ҳафта

Ўрта бўғин мутахассисликларининг ўқув даврининг умумий юкламаси қуйидагича тақсимланади:

 

Гуманитар ва ижтимиоий-иқтисодий фанлари

 

  8 – 12 фоиз;

Математика ва табиий фанлар

 

  7 – 10 фоиз;

Мутахассислик фанлари                                                                     

 

30 – 45 фоиз;

Ўқув, ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётлари жами                    

 

30 – 40 фоиз;

Якуний давлат аттестацияси

 

        2 ҳафта.

Айрим мутахассисликларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ўқув режаларда ўқув амалиётлари мутахассислик фанлари билан уйғунлашган ҳолда режалаштирилиши мумкин.

Назорат саволлари:

1.                 Намунавий ўқув режа қандай ҳужжат ва қандай ишлаб чиқилади?

2.                 Ишчи ўқув режалар қайси ҳужжатга асосланади?

3.                 Намунавий ва ишчи ўқув режалар, мақсад ва вазифалари; тузилиши, таркибий қисмларини айтиб беринг.

4.                 Касб ва мутахассисликлар намунавий ва ишчи ўқув режаларини ишлаб чиқишда қандай муаммоларга дуч келдингиз?


 

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

1.   Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947 – сонли Фармони.

2.   Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812 – сонли Фармони.

3.   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-4391сон Қарори.

4.   А.Зокиров, Н.Абдуназарова, Г.Елдашева, Н. Рахимов. Катталар таълимининг хусусиятлари.– Т.: RELIABLE PRINT, 2013.

5.   А.Василькова. Основы андрагогики. – М.: КНОРУС, 2009.-256с.

6.   С.И.Змеев. Андрагогика: основы тории, истории и технологии обучения взрослых. – М.: ПЕР СЭ, 2007. – 272с.

7.   С.Ачилова. Катталар таълимининг бугунги кунда долзарблиги. Иқтисодиёт ва халқимиз ҳаёт сифатини юксалтиришда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг долзарб муаммолари// Илмий-амалий конференция материаллари. –С.: 2015.

8.   Ҳ.Хакимжонова. Фанларни ўқитишда педагогик ва ахборот технологияларининг аҳамияти. Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълимида аниқ ва табиий фанларнинг ўзаро алқадорлик ва узвийлиги масалалри// Республик илмий-амалий конференция материаллари. ––Қарши: 2014. 64-65-б.

9.   Ҳ.Хакимжонова. Барқарор ривожланиш талабларидан келиб чиққан холда кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини модернизациялаш// ЎМКҲТТКМО ва УҚТИ, Халқаро илмий-амалий конференция материаллари. –Т.: 2016. 182-184-б.

10.        Ҳ.Хакимжонова. Инновационные образовательные реформы в Узбекистане. Достижения науки и образования/ Научно-методический журнал. Издательство “Научные публикации”, №3 (44). – Иваново: 2019. –C.52-54.

11.        Ҳ.Хакимжонова. Касб-ҳунар коллежларида таълим жараёнини ташкил этишда андрагогик ёндашувлардан фойдаланиш. Касб-ҳунар таълими/ илмий-услубий-услубий, амалий, маърифий журнал –Т.: 2019. 3-сон. 16-19-б.

 

Электрон таълим ресурслари

1.     http://www.lex.uz

2.     http:// www.ziyonet.uz

3.     http://library.ziyonet.uz/ru/book/download/17153

4.     http://library.ziyonet.uz/ru/book/22558

5.     http://library.ziyonet.uz/uz/book/download/11366

6.     http://pharmi.uz/wp-content/uploads/2016/04/Муаммоли-таълим.docx

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ  (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ  (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ  (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ  (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ  (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ  (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ  (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ  (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ  (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ  (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ  (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ  (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ  (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ  (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ  (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ  (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ  (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ  (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ (ўслубий қўлланма)

КАТТАЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ  (ўслубий қўлланма)
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
04.01.2020