Китобим-офтобим номли машгулот ишланма
Оценка 4.9

Китобим-офтобим номли машгулот ишланма

Оценка 4.9
docx
24.07.2020
Китобим-офтобим номли машгулот ишланма
11-DMTТ Китобим офтобим.docx

Ангрен шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги

11-сонли Давлат мактабгача таълим муассасаси

 

 

Мавзу: Китобим-офтобим.

номли намунавий ўйин фаолият  ишланмаси.

 

 

 

Гуруҳ:                       6-тайёрлов   гуруҳи.

 

Тарбиячи:                  Мандиева Г.

 

Ангрен -2019йил.

 

 

Ойлик мавзу: Ғаройиб олам.

Мавзу: Китобим-офтобим.

(Катта ва тайёрлов  гуруҳлар учун).

Таълимий мақсад:  Болаларни китоб тарихи билан таништириш, турли жанрдаги китоблар ва турли хилдаги қоғозлар ҳақида тушунча бериш. Мустақил  фикрлаб,  луғат бойлигини ўстириш ва кичик ҳикоялар тузиш. Фаол мулоқотга киришиш.

Тарбиявий мақсад:  Болаларда катталар меҳнатига  нисбатан ҳурмат хиссини уйғотиш. Китобдаги қахрамонларнинг ҳатта-ҳаракатига қараб уларга баҳо бера олиш. Қийналганларга кўмак бериш хисларини тарбиялаш.

Ривожлантирувчи мақсад: Болаларга китоб билан дўстлашиш, китобга бўлган меҳр, уни авайлаш ва қадрлаш хисларини, ўқиш ва ёзишга бўлган қизиқишларини ривожлантириш. Қўл моторикасини, ривожлантириш.

Керакли жиҳозлар: Мавзуга оид суратлар, мультимедиа қурилмалари,    Ҳар хил турдаги қоғозлар(А4 форматдаги оқ қоғоз, рангли ва картон қоғозлар, қум қоғоз, шилдироқ қоғоз, босма қоғозлар, ҳожатхона қоғози), қаламлар, фломастер, елим, ип,   сув, чой қошиқ ва ликопча ва салфетка, кераксиз бўлган бўяладиган китобча(раскраска)нинг рангли расмлари, қайчи.

Фаолиятнинг бориши:

Тарбиячи: Болалар кайфиятингиз яхшими?  Келинг сиз билан бир  ўйин ўйнаймиз. Ўйин қоидасини тушунтираман. Аввало  қизлар ва ўғил болалар алоҳида  2та  доира хосил қиламиз. Кичик доирадаги  қизлар бирма-бир ижобий эртак қахрамонлари номларини, ўғил болалар эса салбий эртак қахрамон номларини айтишиб, қўл ушлаган  холда занжир хосил қиладилар. Қайта айтган ёки 3гача санагунча айта олмаган  бола  ўйинни тарк этади. Келишдикми?

Болалар: Ҳа.

Тарбиячи:   Ўйин ёқдими?

Болалар:

Тарбиячи бугунги ўйин фаолият мавзуси билан болаларни таништиради ва тил ва нутқ маркази, фан ва табиат маркази, санъат ва сюжетли-ролли марказларда фаолият олиб борилиши ҳақида маълум қилади. Болалар тил ва нутқ марказида  расмларга изоҳ бериб, карточкалар ёрдамида кичик ҳикоя ёки эртак тўқийдилар, илм-фан ва табиат марказида қоғоз хусусиятлари билан амалий иш, тажриба ўтказилади, санъат марказида китобча ясалади,  сюжетли-ролли марказда эса “Китоб дўкони” жамоавий ўйин ташкил этилади.  Тарбиячи: Энди хохишларингизга кура марказларга  бўлининг.

  Болалар истакларига кўра марказларни танлайдилар.

Тил ва нутқ марказида .

Тарбиячи  марказда мультимедиа воситалари ёрдамида презинтация ва видео ролликни намойиш қилади. Унда қоғознинг яратилиш жараёнлари то китоб холига келгунга қадар фаолият намойиш қилинади. Тарбиячи кўрсатилганлар  ҳақида болаларга савол беради.

Тарбиячи:  Видео нима ҳақида экан?

Болалар: 

Тарбиячи: Қоғоз нимадан тайёрланади?

Болалар:

Тарбиячи: Китоб яратиш учун  қандай махсулотлардан фойдаланамиз? Болалар:

Тарбиячи: Қандай китоб турларини биласиз?

Боллар:

Тарбиячи: Баракалла болалар, энди мана бу расмларга қараб изоҳ бериб, ҳар бирингиз  мустақил кичик ҳикоя ёки эртак  тўқинг.

Тарбиячи  бир нечта турли хилдаги рангли расмларни болаларга тақдим этади.(Тарбиячи эса бошқа марказ томон юради.)

Санъат марказида:

Марказда стол устига ҳар хил турдаги қоғозлар(А4 форматдаги оқ қоғоз, рангли ва картон қоғозлар), қаламлар, фломастер, елим, ип,   кераксиз бўлган бўяладиган китобча(раскраска)лар, қайчи.

(Ҳаёт хафсизлиги қоидаларига риоя қилиш.)

Тарбиячи:   Болажонлар столингиз устига қўйилан кераксиз, бўялиб бўлинган раскраскаларнинг рангли расмларидан қирқиб, кичик китобчани ясайсизлар Бунда сизнинг ижодкорлигингиз  жуда мухим ахамиятга эга.  Ясаган  ижодингизга изоҳ берасиз. Тушунарлими?

Болалар:

Тарбиячи: Қани унда ишга киришинг.

Илм-фан ва табиат марказида:

Марказда стол устига ҳар хил турдаги қоғозлар(А4 форматдаги оқ қоғоз, рангли ва картон қоғозлар, қум қоғоз, шилдироқ қоғоз, босма қоғозлар,ҳожатхона қоғози), қаламлар, фломастер, елим, ип, ликопчада сув, чой қошиқ, таъмирталаб китоблар , қайчи, қўлни артиш учун нам салфетка  қўйилан.

Тарбиячи: Болалар сизларга савол, қоғознинг табиатда неча турларини учратгансиз?

Болалар: Оқ қоғоз.

Болалар:Рангли қоғозлар.

Болалар: Картон қоғоз.

Тарбиячи: Баракалла. Менинг қўлимда  яна бошқа қоғоз турлари ҳам мавжуд. Мана бу қум қоғоз, буни  асосан дадаларимиз машиналарининг эҳтиёт қисмларини тозалаш учун ва онажонларимиз уй-рўзғор буюмларини, қозон-товоқларни тозалаш учун фойдаланадилар. Қум қоғозни ушлаб, пайпаслаб кўринг. Нималарни хис қилдингиз? Оддий қоғоздан фарқи нимада?

Болалар: Бу қоғоз оддий қоғоздан  анча дағал ва қаттиқ.

Тарбиячи: Унда нималарни кўряпсиз?

Болалар:  Унда майда қум заррачалари мавжуд.

Болалар: Кўринишидан қоғозга ўхшамайди, ранги ҳам тўқ рангда. 

Тарбиячи: Қум қоғозга ёзиш ёкиш чизиш мумкинми?

Болалар: Дағаллигидан бу қоғоз турига расм чизиб ёки  ёзиб бўлмайди.

Болалар: Фақат катталарнинг фойдаланишлари учун керак бўлар экан.

Тарбиячи: Баракалла болажонлар, тўғри жавоб бердингиз. Ана энди кейинги қоғозни сизларга кўрсатаман. Мана бу шилдироқ қоғозни нималарда учратгансиз?

Болалар: Конфет ва шоколадларда .

Тарбиячи: Жуда тўғри, айнан сиз севиб истеъмол қиладиган ширинликларингиз муқоваси ичида  мана шундай ялтираган шилдироқ қоғозлар мавжуд . Биласизми бу нима учун кераклигини?

Болалар: Йўқ.

Тарбиячи: Унда мени диққат билан тингланг. Бу қоғоз махсулотнинг  сифатига, қотиб қолишига,  айниб қолмаслигига, севимли ширинлигингизнинг иссиқда эриганда муқовасига ўтиб кетмаслигига ва ниҳоят сизнинг бармоқчаларингиз  ширра бўлмасдан  истеъмол қилишингизда мухим ахамиятга эга.  

Тарбиячи: Ва сўнгги мана бу қоғозни сиз ҳали  балки учратмагандирсиз. Бу қоғоз турини  босма қоғоз деб атайдилар. Босма қоғознинг тагига оддий оқ қоғоз қўйиб, босма қоғозга турли кўринишдаги расмларни  бостириб чизишимиз ёки ёзишимиз мумкин. Оқ қоғозда эса биз бостирган кўринишлар пайдо бўлади. Бостирилган нарсанинг ранги эса босма қоғозимиз рангига боғлиқ. Бундай босма қоғозлар тўқ кўк, тўқ яшил, сиёҳ  ва қора рангларда учрайди. Бармоқлар ёрдамида пайпаслаб  ушлаб кўринг.   Кўриниши қандай экан?

Болалар: Кўриниши  тўқ рангда

Тарбиячи: Нима учун бу қоғоз турини  босма қоғоз деб атаймиз? Бу қоғоз турига расм чизиб, бўя олмизми?

Болалар: Йўқ.Чунки бу қоғоз туридан фақатгина  бостириш усули билан шакл хосил қилинади.  

Тарбиячи:Баракалла, офарин.Берган маълумотларимни яхши ўзлатирибсизлар.

Ана энди сизлар билан биргаликда  барча қоғоз турлари устида   тажриба ўтказамиз. Тажрибада   ликопчадаги  бир чой қошиқ   сувдан олиб барча турдаги  қоғозлар устидан бирма-бир қуйиб чиқамиз ва кузатамиз.

Тарбиячи: Болажонлар қандай холат юз берди? Қайси  қоғоз сувни  ўзига  тезроқ  шимиб олди? 

Болалар: Ҳожатхона қоғози сувни ўзига тезда шимиб олди.

Тарбиячи: Жуда тўғри , аммо нима учун айнан ҳожатхона қоғози сувни ўзига тезда шимиб олди?

Болалар: Чунки  ҳожатхона қоғози қайта ишланган махсулот бўлиб, у юмшоқ бўлганлиги учун сувни тезда шимиб олди.

Болалар: Оқ қоғоз силлиқ ва сифатли қоғоздан тайёрланганлиги учун унга сув шимилиши қийин бўлди.

Болалар: Картон қоғоз қалин бўлганлиги учун  сув секинлик билан сингди.

Тарбиячи:Қайсинисида эса бу хол рўй бермади? 

Болалар: Шилдироқ қоғозда. Унга сув қуйилганда сув қоғозга сингмади ва қоғоз устида сув  доначалари пайдо бўлди.

Тарбиячи: Баракалла, Болажонлар. Энди эса сизлар  билан тажрибамизни якунлаймиз.

Санъат марказида.

Тарбиячи:  Болажонлар  мана бундай кераксиз  бўялиб  бўлган раскраскадаги рангли расмлардан  ажойиб китоб яратишимиз мумкин. Бунинг учун  бизга қайчи , елим, оқ, рангли ва картон қоғозлар, фломастер ва ип керак бўлади. Демак, бошлаймизми?

Болалар: Ҳа, бошлаймиз.

 Болалар учун китобча ясаш янгилик бўлмаганлиги учун тезда ишга киришдилар.  Китобчадаги ҳикоя ёки эртакни ёритиб бериш учун аввал мос расмлар танлаб олинади. Уларни қирқиб олиб, оқ қоғозни иккига буклаб,  тартиб билан елимлайдилар. Сунг картонни ҳам иккига буклаб олиб китоб жилдини хосил қиламиз ва уни турли расмлар билан безаймиз. Ипни китобимиз катталигича 2-3 қават қилиб  бирлаштириб оламиз. Қирқиб олинган ипларнинг ҳар иккала учини  тарқалиб кетмаслиги учун  тугиб қўямиз. Иш сўнгида тайёр варақларини бирлаштириб китоб кетма-кетликда букланган жойига елим суртиб, тугилган ипнинг  бир учини ҳам қўшиб елимлаймиз.

Тарбиячи: Қани болажонлар китобчангизни ясаб бўлган  бўлсангиз кейинги сюжетли-ролли марказга йўл олайлик,  у ерда  дўстларингиз сизларни кутиб қолдилар.

 

 

 

Сюжетли-ролли марказда.

Тарбиячи томонидан роллар бўлиб берилади. Болалар ўзлар мустақил тарзда турли китоблар олди-сотди ишлари билан ўйинни бошлайдилар. Болалар нақд пул, пластик карта ва терминалдан фойдаланадилар.

Олувчи бола:   Ассалому алайкум

Сотувчи бола: Ва алайкум ассалом. Келинг, китоб дўконимизга хуш келибсиз. Сизга ёрдам керакми? Қандай китоблар сизни қизиқтиради? Қандайларини ёқтирасиз?

Олувчи бола:  Ҳа албатта, ёрдамингиз жуда керак. Менга ўзбек халқ эртак китоблари  ва ёзувчи Ҳудойберди Тўхтабоевнинг  асарлари ёқади. Аммо мен айни вақтда  онажонимнинг туғилган куни  учун  мос келадиган китобни ҳарид қилиб,совға қилмоқчи эдим.

Сотувчи бола: Жуда тўғри ўйлабсиз. Китоб энг яхши совғадир. Мана бу  хотин-қизлар энциклопедияси , бунда қизиқарли маълумотлар жуда кўп. Мана бу эса ўзбек  ва европа таомлари китоби, буниси тиббиёт бўйича, ширинликлар пишириш ва жуда кўплаб китоб турлари мавжуд.  Танланг  нархлари хам жуда қиммат эмас.

Олувчи бола:  Жуда яхши китобларингиз бор экан,  мен онажоним учун хотин-қизлар энциклопедиясини сотиб оламан. Менга нархи хам жуда маъқул.

 

Сотувчи бола ҳарид учун рахмат айтиб, олувчига тез-тез келиб туришини тайинлади.  Шу тарзда ўйин  давом эттирилади.

 Якуний қисм:

 Фаолият сўнгида болаларнинг ҳар бири рағбатлантирилади. Сўнг болаларга энг яқин дўстлар учун ўз қўллари билан  китоб ясаш  ўй вазифаси  берилади.

      


 

Ангрен шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 11-сонли

Ангрен шаҳар Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 11-сонли

Ойлик мавзу: Ғаройиб олам. Мавзу:

Ойлик мавзу: Ғаройиб олам. Мавзу:

Тарбиячи марказда мультимедиа воситалари ёрдамида презинтация ва видео ролликни намойиш қилади

Тарбиячи марказда мультимедиа воситалари ёрдамида презинтация ва видео ролликни намойиш қилади

Нималарни хис қилдингиз? Оддий қоғоздан фарқи нимада?

Нималарни хис қилдингиз? Оддий қоғоздан фарқи нимада?

Тарбиячи: Болажонлар қандай холат юз берди? Қайси қоғоз сувни ўзига тезроқ шимиб олди?

Тарбиячи: Болажонлар қандай холат юз берди? Қайси қоғоз сувни ўзига тезроқ шимиб олди?

Тарбиячи томонидан роллар бўлиб берилади

Тарбиячи томонидан роллар бўлиб берилади
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
24.07.2020