КОМПЬЮТЕР ТАРМОҚЛАРИ ВА УЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ
Оценка 4.7

КОМПЬЮТЕР ТАРМОҚЛАРИ ВА УЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Оценка 4.7
docx
02.03.2020
КОМПЬЮТЕР ТАРМОҚЛАРИ ВА УЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ
КОМПЬЮТЕР ТАРМОҚЛАРИ ВА УЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ.docx

 КОМПЬЮТЕР ТАРМОҚЛАРИ ВА УЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

 

Мавзулар:

-       Компьютерларни бир-бири билан боғлаш;

-       Тармоқ тушунчаси ва унинг аҳамияти;

-       Тармоқ орқали тақдим этиладиган хизматлар;

-       Ахборотни узатиш ва қабул қилиш;

-       Манзил тушунчаси;

-       Локал, минтақавий ва  глобал  компъютер тармоқлари;

-       Ахборот муҳитида тезлик тушунчаси, бирликлари ва ахборот каналлари сиғими;

-       Олий таълим муассасалари касб ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг ҳамда мактабларнинг компьютер тармоқлари, улар асосида ечиладиган масалалар.

 

Компьютерларни бир-бири билан боғлаш. Компьютерлар орасида маълумот алмашиш ва умумий масалаларни биргаликда ечиш учун комьютерларни бир-бири билан боғлаш эҳтиёжи пайдо бўлади. Компьютерларни бир-бири билан боғлашда икки хил усулдан фойдаланилади:

1. Кабел ёрдамида боғлаш. Бунда компьютерлар бир-бири билан коаксиал, ўралган жуфтлик кабели (UTP) ёки шиша толали кабеллар орқали махсус тармоқ плата ёрдамида боғланади.

2. Симсиз боғланиш. Бунда компьютерлар бир-бири билан симсиз алоқа воситалар ёрдамида, яъни радио тўлқинлар, инфрақизил нурлар, WiFi ва Bluetooth технологиялари ёрдамида боғланади.

Бир-бири билан боғланган компьютерларнинг бундай мажмуаси компьютер тармоғини ташкил этади.

Тармоқ тушунчаси ва унинг аҳамияти. Тармоқ - компьютерлар, терминаллар ва бошқа қурилмаларнинг маълумот алмашишни таъминлайдиган алоқа каналлари билан ўзаро боғланган мажмуи. Компьютерлар аро маълумотларни алмашишни таъминлаб берувчи бундай тармоқлар компьютер тармоқлари деб аталади.

Тармоқ орқали ахборотларни узоқ масофаларга узатиш имконияти қужудга келди. Тармоқ ахборотларни узатиш, алоҳида фойдаланилаётган компьютерларни биргаликда ишлашини ташкил қилиш, битта масалани бир нечта компьютер ёрдамида ечиш имкониятларини беради. Бундан ташқари ҳар бир компьютерни маълум бир вазифани бажаришга ихтисослаштириш ва компьютерларнинг ресурсларидан (маълумотлари, хотираси) биргаликда фойдаланиш, ҳамда бутун дунё компьютерларини ўзида бирлаштирган Интернет тармоғига боғланиш мумкин.

 

 

Тармоқ тақдим этадиган ҳизматлар. Компьютер тармоқлари ахборотларни электр сигналлари кўринишида узатиш ва қабул қилишга ихтисослашган муҳит. Тармоқлар бирор мақсадга эришиш учун қурилади, яъни боғланган компьютерлар орқали бирор масалаларни ечиш учун ихтисослаштирилади. Тармоқ хизматларига қуйидагиларни мисол тариқасида келтириш мумкин:

-       Файл сервер хизмати. Бунда тармоқдаги барча компьютерлар асосий компьютернинг (сервер) маълумотларидан фойдаланиш ёки ўз маълумотларини асосий компьютер хотирасига жойлаштириш мумкин;

-       Принт сервер хизмати. Бунда тармоқдаги барча компьютерлар ўз маълумотларини хизмат жорий қилинган компьютер бошқаруви орқали қоғозга чоп қилиши мумкин;

-       Прокси сервер хизмати. Бунда тармоққа уланган барча компьютерлар хизмат жорий қилинган компьютер бошқаруви орқали бир вақтда Интернет ёки бошқа хизматлардан фойдаланиши мумкин;

-       Компьютер ва фойдаланувчи бошқаруви хизмати. Бунда тармоққа уланган барча компьютерларнинг ва уларда қайд қилинган фойдаланувчиларнинг тармоқда ўзини тутиши ҳамда фаолият юритиши белгиланади ва назорат қилинади.

Ахборотни узатиш ва қабул қилиш. Тармоқ ҳар доим бир нечта компъютерларни бирлаштиради ва улардан ҳар бири ўз ахборотларини узатиш ва қабул қилиш имкониятига эга. Ахборот узатиш ва қабул қилиш компъютерлар ўртасида навбат билан амалга оширилади.  Шунинг учун ҳар қандай тармоқда ахборот алмашинуви бошқариб турилади. Бу эса ўз навбатида компъютерлар ўртасидаги ахборот тўқнашиши ва бузилишини олдини олади ёки бартараф қилади.

Компьютерлар тармоқлари ташкил этилгандан сўнг ундаги барча компьютерларнинг манзиллари белгиланади. Чунки ахборотларни тармоқ орқали бир компьютердан бошқасига узатиш компьютер манзиллари орқали амалга оширилади. Жўнатилаётган ахборотга оддий ҳаётимиздаги хат жўнатиш жараёни каби узатувчи ва қабул қилувчи манзиллари кўрсатилади ва тармоққа узатилади. Ҳар бир компьютер келган ахборотдаги қабул қилувчи манзилини ўзининг манзили билан солиштиради, агар манзиллар мос келса, у ҳолда ахборотни қабул қилиб олади ва узатувчига қабул қилиб олганлиги тўғрисида тасдиқ йўллайди. Худди шу тариқа компьютерлараро ахборот алмашинилади.

Манзил тушунчаси. Компьютер тармоқларида манзил тушунчаси сифатида қуйидаги фикрларни келтириш мумкин:

1. Манзил компьютер хотирасининг қисмларини, компьютер киритиш-чиқариш  қурилмалари портини, ҳисоблаш тармоғи компьютерларини ҳамда бошқа маълумот манбаларини ёки уларни узатиш учун белгиланган жойни аниқлайди.

2. Манзил ҳисоблаш тармоқларида узатилаётган маълумотларни қабул қилувчи ёки жўнатувчиларни аниқловчи маълумотлар кетма-кетлиги.

Локал, минтақавий ва  глобал  компъютер тармоқлари. Компьютер тармоқларини уларнинг географик жойлашиши, масштаби ҳамда ҳажмига қараб бир нечта турларга ажратиш мумкин, масалан:

Локал тармоқ - бир корхона ёки муассасадаги бир нечта яқин бинолардаги компъютерларни ўзаро боғлаган тармоқ.

Минтақавий тармоқлар – мамлакат, шаҳар, ва вилоятлар даражасида компьютерларини ва локал тармоқларни махсус алоқа ёки телекоммуникация каналлари орқали ўзаро боғлаган тармоқлар.

Глобал тармоқлар - ўзига бутун дунё компьютерларини, абонентларини, локал ва минтақавий тармоқларини телекоммуникация (кабелли, симсиз, сунъий йўлдош) алоқалари тармоғи орқали боғлаган йирик тармоқ.

Ахборот муҳитида тезлик тушунчаси, бирликлари ва ахборот каналлари сиғими. Маълум вақт оралиғида алоқа муҳитлари орқали узатиладиган ахборот ҳажми - унинг узатилиш тезлигини белгилайди.

Хар қандай ҳаракатланувчи жисм ва модда учун тезлик тушунчаси ва унинг ўлчов бирликлари мавжуд бўлганидек, ахборотнинг ҳам узатиш тезлиги ҳамда ўлчов бирликлари мавжуддир, булар:

-       Бит/секунд – бир сонияда алоқа муҳити орқали узатиладиган битлар сони;

-       Кбит/секунд – бир сонияда алоқа муҳити орқали узатиладиган минглаб яхлитланган битлар сони;

-       Мбит/секунд – бир сонияда алоқа муҳити орқали узатиладиган миллионлаб яхлитланган битлар сони;

-       Гбит/секунд – бир сонияда алоқа муҳити орқали узатиладиган миллиардлаб яхлитланган битлар сони.

Ахборот каналларининг сиҳими улар орқали маълум вақт оралиғида узатиладиган ахборот ҳажми билан белгиланади. Бу ўз навбатида ахборот каналларининг ўтказиш қобилятини англатади.

Олий таълим муассасалари касб ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг ҳамда мактабларнинг компьютер тармоқлари, улар асосида ечиладиган масалалар.

Олий таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ва мактабларнинг компьютер тармоқлари ҳамда улар асосида ечиладиган масалалар қуйидагилардан иборат:

-       ахборотни ташкил қилиш ва излаб топиш;

-       замонавий ахборот технологиялари ёрдамида ахборот ва билимларни алмашишга имкониятини яратиш;

-       фанлардан билимларини чуқурлаштириш учун қўшимча маълумотларни тармоқдан қидириш;

-       талабалрнинг фанлардан мустақил ишларни бажариш;

-       электрон кутубхонадаги манбалардан фойдаланиш;

-       масофавий таълим олиш;

-       ҳисоботлар тайёрлаш ва узатиш;

-       электрон ҳужжат алмашишни ташкил қилиш;

-       талабалар ота-оналари фарзандларининг ўзлаштириши ва давоматини кузатиб бориш.

Бундан ташқари ҳозирги кунда Республикамизда таълим муассасаларининг таълим тармоғи яратилган. Ziyonet ахборот-таълим тармоғи барча таълим муассасаларининг ахборот ресурсларини ўзида жамлаган. Ҳозирги кунда барча ўқитувчилар, ўқувчилар ва талабалар ушбу тармоқдан фойдаланиш имкониятига эга. Ziyonet ахборот-таълим тармоғи ахборотларни жойлаштириш, тоифалаш, гуруҳлаш ҳамда уларни қидириб топиш имкониятини тақдим этади.


Мавзу: Компьютер тармоклари ва уларда ишлаш асослари.

 

Режа:

 

1. Компьютер тармоги хакида тушунча.

2. Компьютер тармогининг турлари.

3. Локал тармок хакида.

4. Минтакавий ва глобал тармок хакида.

5. Тармокнинг техник воситалари.

        

Хозирги кунда компьютерларни ягона тармокка улаб улар Ыртасидаги маълумот алмашишни ташкил этиш мумкин. Компьютердан турли масалаларни хал килишда фойдаланиш мумкин. Ахборот алмашиш учун магнит ва компакт дисклардан фойдаланиш ёки бошка компьютерлар билан умумий тармокка уланиш керак булади.

Компьютерларнинг узаро ахборот алмашиш имкониятларини берувчи курилмалар мажмуига компьютер тармоклари дейилади.        

Тармокнинг асосий имкониятлари тармокка уланган компьютерлар ва ахборот ашёларига боглик. Ахборот ашёлари деганда архив,  кутубхона,  фондлар,  маълумотлар омбори ва бошка ахборот тизимларидаги хужжатлар йигиндиси тушунилади.

Компьютерлар сонига караб тармоклар локал,  минтакавий ва глобал тармокларга булинади.

Локал тармоклар бир бинода ёки бир бирига якин биноларда жойлашган компьютерларда узаро ахборот алмашиш имконини берувчи тармок хисобланади. Бундай тармокларда ахборот алмашиниш алока кабеллари оркали амалга оширилади. Локал тармокда компьютерлар орасидаги масофа якин булганлиги боис,  телефон каналларидан фойдаланмасдан ахборотни узатиш тезлигини ошириш мумкин.   Локал тармокда ахборотни узатиш учун ахборотни маршрутлаш ва селекциялаш лозим булади.

Маршрутлаш бу керакли манзилга ахборот блокини узатиш йулини аниклаш жараёнидир.

Селекциялаш тегишли манзилдаги ахборотни саралаш демакдир.

Минтакавий тармок бирор туман,  вилоят ёки республика микёсидаги компьютерларни узида мужассамлаштирган тармок. Бундай тармокда бир нечта марказлашган жуда кувватли серверлар мавжуд булади ва бундай серверлар Ыртасидаги ахборот алока кабели,  оптик толали ёки сунъий йулдош радиоалока каналлари ёрдамида узатилади.

Локал тармок дунёнинг ихтиёрий давлатидаги компьютерларни узида бирлаштириш имконига эга булган тармок. Бу тармок интернет деб юритилади. Интернет билан бирга интранет тушучаси хам ишлатилади.

Интранет бу интернет технологияси,  дастур таъминоти ва баённомалари асосида ташкил этилган,   маълумотлар омбори ва электрон жадваллар билан жамоа булиб ишлаш имконини берувчи корхона ёки ташкилот микёсидаги янги ахборот мухитини ташкил этувчи компьютер тармогидир.  Интранет бошка компьютер тармокларидан куйидаги жихати билан фаркланади: бир ёки бир нечта сервердан ташкил топган тармок мижози ундаги маълумотлардан фойдаланиш учун уларнинг кайси серверда,   кайси каталогда,   кандай ном билан сакланаётганлигини,   уларга кириш усул ва шартларини билиши зарур булади.

Компьютер тармоклари сервер,  концентратор,   ахборот узатиш кабеллари ва модемдан ташкил топган.

Сервер тармок ишини таъминловчи махсус компьютер. Сервер дискларида компьютерларни биргаликда ишлаш имконини бурувчи дастурлар,   маълумолар омбори ва бошкалар сакланади.

Концентратор тармокда компьютерларни узаро ахборот алмашинувини таъминловчи махсус курилма. Улар 8,  12,   16 та компьютерни узаро боглаши мумкин.

Ахборот узатиш кабеллари тармокда ахборотни бир компьютердан бошкасига узатиш учун хизмат килади.

Модем ахборотни компьютердан узатиш кабелига утказувчи махсус электрон курилма. Модем «модулятор» ва «демодулятор» сузлари бирикмасидан хосил булган. Замонавий модемларнинг тезлиги 2400,  9600,  14400,  19200,  22880,  33600 боддан иборат.  

   

Дарсга доир назорат саволлари

 

 1. Компьютер тармоги деб нимага айтилади?

2. Компьютер тармокларининг кандай турлари бор?

3. Локал тармоги хакида гапириб беринг?

4. Глобал тармок хакида гапиринг?


 

КОМПЬЮТЕР ТАРМОҚЛАРИ ВА УЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

КОМПЬЮТЕР ТАРМОҚЛАРИ ВА УЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

КОМПЬЮТЕР ТАРМОҚЛАРИ ВА УЛАРНИНГ

КОМПЬЮТЕР ТАРМОҚЛАРИ ВА УЛАРНИНГ

Тармоқлар бирор мақсадга эришиш учун қурилади, яъни боғланган компьютерлар орқали бирор масалаларни ечиш учун ихтисослаштирилади

Тармоқлар бирор мақсадга эришиш учун қурилади, яъни боғланган компьютерлар орқали бирор масалаларни ечиш учун ихтисослаштирилади

Локал, минтақавий ва глобал компъютер тармоқлари

Локал, минтақавий ва глобал компъютер тармоқлари

Бундан ташқари ҳозирги кунда Республикамизда таълим муассасаларининг таълим тармоғи яратилган

Бундан ташқари ҳозирги кунда Республикамизда таълим муассасаларининг таълим тармоғи яратилган

Мавзу: Компьютер тармоклари ва уларда ишлаш асослари

Мавзу: Компьютер тармоклари ва уларда ишлаш асослари

Компьютер тармоклари сервер, концентратор, ахборот узатиш кабеллари ва модемдан ташкил топган

Компьютер тармоклари сервер, концентратор, ахборот узатиш кабеллари ва модемдан ташкил топган
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
02.03.2020