Консалтинг хизматлари шаклланишининг методологик асослари
Оценка 4.8

Консалтинг хизматлари шаклланишининг методологик асослари

Оценка 4.8
Научно-исследовательская работа
doc
другое
Взрослым
07.04.2020
Консалтинг хизматлари шаклланишининг методологик асослари
Ижтимоий-иқтисодий тараққиётни жадаллаштиришни таъминловчи буюк ҳаракатлантирувчи куч – бу рақобат, яъни беллашув. Илғор техника ва технологиялардан фойдаланиш, товар ва хизматларнинг янги турларини яратиш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва рағбатлантириш, ишлаб чиқаришдаги маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг бошқа бир қатор техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш борасида бугун тадбиркорларимиз профессионал консалтинг хизматларига мухтожлик сезмоқдалар.
Консалтинг хизматлари шаклланишининг методологик асослари чиккан.doc

В. БердиқуловСамИСИ “Маркетинг” кафедраси мудири, и.ф.н

З.Н. Бободустов СамИСИ “Маркетинг” кафедраси ассистенти.

 

КОНСАЛТИНГ ХИЗМАТЛАРИ ШАКЛЛАНИШИНИНГ МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ

Аннотация: мақолада консалтинг хизматларининг тушунчаси, мақсад ва вазифалари, бизнес фаолиятидаги ўрни, амалий аҳамияти, консалтинг хизматларининг хусусиятлари, ушбу хизмат турига бўлган талаб омиллари кўриб чиқилган.

Калит сўзлар: консалтинг хизматлари, амалий аҳамияти, хусусиятлари, талаб омиллари, баҳолаш ва яхшилаш, рақобат муҳити, мустақил экспертлар.   

 

 

Ижтимоий-иқтисодий тараққиётни жадаллаштиришни таъминловчи буюк ҳаракатлантирувчи куч – бу рақобат, яъни беллашув. Илғор техника ва технологиялардан фойдаланиш, товар ва хизматларнинг янги турларини яратиш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва рағбатлантириш, ишлаб чиқаришдаги маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг бошқа бир қатор техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш борасида бугун тадбиркорларимиз профессионал консалтинг хизматларига мухтожлик сезмоқдалар.

Барча мамлакатларнинг сиёсий, иқтисодий ва ташкилий интилишлари, уларнинг хўжалик жиҳатдан ҳамкорлиги ишлаб чиқаришни юксалтириш борасида ўз ифодасини топмоқда. Давлатларнинг табиий, меҳнат ресурсларидан, илм-фан ва техниканинг барча ютуқларидан фойдаланиш имкониятларининг кенгайишида фан ва инновацион ёндошувнинг аҳамияти салмоқлидир. Шу аснода консалтинг хизматлари бутун дунёда оммалашган сари Ўзбекистон республикасида хам, бозорнинг ушбу бўғини рақобатнинг бугунги глобаллашув шароитида долзарб масала сифатида иқтисодиёт майдонида ўзининг ўрни ва моҳиятига эга бўлиб бормоқда.

Иқтисодий фаолиятнинг ўзига хос тури сифатида хизматлар соҳаси инсоният тараққиётининг илк босқичларида пайдо бўлиб, моддий ишлаб чиқаришнинг юксалиши - жамиятда бевосита моддий бойлик ишлаб чиқармайдиган кишиларни қамраб олиш имконияти сифатида белгиланди. Энг аввало, маъмурий фаолиятнинг ихтисослашуви (дастлабки жамиятдаги йўлбошчилар, жамиятнинг давлат ташкилотлари маъмурий аппарати), руҳонийлар томонидан ижтимоий хизматлар кўрсатилиши, мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича хизматлар (профиссионал армия, судьялар) пайдо бўлди.

Жамиятнинг ривожланиши билан хизматларнинг янги янги соҳалари пайдо бўлди. Қадимги жамиятда деярли замонавий хизматларга мос келадиган транспорт, савдо, илм-фан, соғлиқни сақлаш, таълим, молия, маданият, дам олиш ва ҳ.к. каби кенг кўламли хизматлар кўрсатилди. Фақат XIX-XX асрларда уларга нисбатан бирмунча янги турларалоқа, маркетингнинг айрим турлари, консалтинг, аудиторлик хизматлари қўшилди.

XX асрнинг ўрталаригача хизматлар соҳаси нисбатан иккиламчи иқтисодий фаолият деб ҳисобланди. Гарчи у ишчиларнинг жуда катта қисмини қамраб олсада, асосан паст даражадаги малакага эга бўлган ходимлар (айниқса, хизматлар кўрсатишнинг энг катта соҳаси бўлган савдо соҳасида) эди. Айнан хизматлар соҳасининг иқтисодиётдаги паст роли туфайли XVIII асрдан XX аср ўрталаригача бу соҳадаги иш умуман жамият бойлигини кўпайтирмайди деб ҳисобланди.

Хизматлар соҳасининг ривожланиш даражаси жуда паст бўлганлигининг асосий сабаблари давлат мулкининг устуворлиги ва хизматлар соҳасини молиялаштиришда қолдиқ принципи асосида амалга оширилганлиги бўлди.

Аҳоли истеъмол бюджетида хизматлар улушининг жуда паст даражаси юзага келди, бу эса ниҳоятда чекланган ассортиментдаги ва паст сифатли маҳсулотларга бўлган талаб ва тўлов қобилиятининг деформациясига олиб келди. Турмуш, дам олиш ва бўш вақт соҳасида сифат стандартларининг жуда пастлиги моддий ишлаб чиқаришнинг ривожланишига таъсир кўрсатди. Хизматлар кўрсатиш соҳасидаги корхоналарнинг моддий-техника базаси ибтидоий даражадалиги билан ажралиб турарди (маҳаллий саноат деярли зарур ускуналарни ишлаб чиқаришга йўналтирилмаган), малакаси паст ишчи кучидан фойдаланилган, чунки хизматлар соҳасида меҳнат ҳақи энг паст даражада эди ва юқори малакали ишчилар бошқа тармоқларга ёки яширин фаолият турларига кетиб қолишар эди.

Хизматлар соҳасида барқарор ривожланиш XX асрнинг иккинчи ярмида нафақат ривожланган, балки ривожланаётган мамлакатларда ҳам кузатилди. Натижада хизматлар соҳасининг кўлами кенгайди ва мамлакат ЯИМнинг катта қисмини эгаллади.[1]

            Консалтинг хизматлари ривожланишининг объектив  ва субъектив сабаблари  турли матбуотларда батафсил ёритилиб келинмоқда. Бироқ, "консалтинг" атамаси ортида биз нимани англаймиз ва тушунамиз?

Бугунги замонавий иқтисодиётни инновацион ривожлантириш шароитларида жаҳон фани ва инновация фаолиятининг ютуқларидан кенг фойдаланган холда жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларини изчил ва барқарор ривожлантиришнинг, мамлакатнинг муносиб келажагини барпо этишнинг муҳим омили бўлиб бораётган бир пайтда иқтисодиётнинг ушбу сектори қай тарзда ҳаракатланмоқда?

Корхоналарнинг умумий ахволини баҳолаш ва яхшилаш, уларга бозор иқтисодиёти, рақобат муҳити кескин ривожланиб бораётган даврда амалий ёрдам кўрсатиш  дунёнинг турли корхоналаридаги энг яхши бизнес амалиётига риоя қилиш кўрсаткичи бўлиб келмоқда. Бундай баҳолаш ва самарадорликни ошириш нафақат корпоратив самарадорлигини таҳлил қилиб чиқиш, балки ушбу жараённинг динамикасини тушуниш имконини бермоқда. Ушбу воситадан жиддий фойдаланиш корхоналарнинг самарадорлигини ошириш ва салоҳият қулфини очишга ёрдам бермоқда.[2]

Консалтинг (маслаҳат) - бу жуда кенг тушунчадир, сабаби консалтинг хизматлари орқали бугунги кун тадбиркорининг муаммоларини ҳал этишда ёрдам бериш ва юзага келадиган муаммолар ечими, рақобат ва қонунчилик нуқтаи назаридан замон талабига айланмоқда.  

Консалтинг хизматларининг моҳияти шундаки, мижозга ахборот ва тавсиялар бериш орқали мақсадларига эриштириш, унинг фаолияти самарадорлигини ошириш ва қимматдорлигини яратиш борасида ўз хизматларини тақдим этишдан иборатдир.

Бугунги кунда консалтинг хизматларига нисбатан бизнес аҳли томонидан аниқ бир мукаммал тушунча ва таъриф мавжуд эмас, чунки бугунги кунда консалтинг хизматларининг турлари бўйича аниқ стандарт рўйхатлари ишлаб чиқилмаган. 
Шунинг учун турли хил консалтинг ташкилотлари консалтинг хизматларининг асосий йўналишларини ўз тажрибасига таянган ҳолда турли усуллар билан таснифлашмоқда ва фаолият олиб бормоқдалар. Халқаро консултантлар ассоциациялари учун ягона тасниф хозирча мавжуд эмас.

Жаҳон амалиёти шуни кўрсатадики, консалтинг хизматлари асосида, офсет қилишда, бухгалтерия дастурларини яратишда, ҳатто сиёсий имидж яратишда ҳам фойдалашиш мумкин. Консалтинг концепциясининг ҳар бири ўз фаолиятининг амалий йўналиши билан белгилангани боис кўпинча чалкашликлар келиб чиқмоқда.

Аслида консалтинг хизматлари исталган натижага эришиш, яхшилаш ва иш самарадорлигини таъминлаш, шунингдек, корхонанинг инқироз ҳолатидан чиқиши борасида муайян муаммоларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун мўлжалланган интеллектуал ва консултатив фаолият тури ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда консалтинг маҳсулоти бу - махсус маълумот шаклида мижоз томонидан сотиб олинган схема ёки муаммолар ечими моделидир.

Лекин, ҳанузгача консалтинг хизматларининг объект фаолияти якуний натижалари билан боғлайдиган иқтисодий механизм яратилмаганлигини айтиш ҳам жоиздир.

Ҳозирги вақтда консалтинг хизматларининг шаклланиб улгурган бир неча асосий турлари мавжуд бўлиб ва улар қўйидагилардир:

1. Бошқарув соҳасида консалтинг хизматлари;
2. Молиявий консалтинг;
3. Ҳуқуқий маслаҳатлар бериш;
4. Баҳолаш бўйича маслаҳатлар;
5. Солиқ маслаҳати;
6. Корхоналарда стратегик режалаштириш бўйича консалтинг хизматлари;
7. Маркетинг амалиёти бўйича консалтинг хизматлари;

8. Ахборот технологиялари соҳасида маслаҳат бериш;

9. Инсон ресурслари консалтинги;

10. Ишлаб чиқариш бўйича консалтинг хизматлари;

11. Ихтисослашган консалтинг.

Консалтинг хизматлари ва изланишлар аниқ масалалар бўйича олиб борилиши шарт ва бугунги кунда республикамизда бухгалтерлик хизматлари ва аудиторлик, тайёрлаш ва ўқитиш, техник ривожланиш, юқори савияли кадрларни танлаш, компания имиджини яратиш бўйича, қимматбаҳо қоғозларни сотиш ва сотиб олиш бўйича маслаҳатлар, муҳандислик масалалари, тадбиркорлик кўникмалари, жойларда қишлоқ хужалигини ривожлантириш бўйича консалтинг хизматларига эҳтиёж вужудга келаётганини  кўришимиз мумкин.

Консалтинг хизматларига бўлган талаблар шаклланишининг асосий мезоналари бўлиб: корхоналарда муайян муаммоларни ҳал қилиш бўйича аниқ ахборотнинг етишмаслиги ва қобилиятлари, корхоналарда бу муаммоларни ҳал этиш учун янги нуқтаи назарга эга бўлган мустақил экспертларга эҳтиёжи, тайёрлаш ва ўқитиш зарурияти, ташкилотда ходимларни танлаш, корхонани такомиллаштириш ва ривожлантириш зарурияти, шунингдек, корхонанинг самарадорлигини оширишга бўлган эҳтиёжлари ҳисобланади. Ва булар маслаҳат хизматларини жалб қилишга зарур бўлган сабабларнинг кичик бир қисмидир. Шу боис, консалтинг хизматлари ижобий ва исталган натижаларга олиб келиши мумкин. Бу эса, корхонанинг фаровонлигига ва албатта, унинг мураккаб ва инқироз ҳолатидан чиқиб кетишига асос солади.

Шу нуқтаи назардан, консалтинг хизматлари хали энди ривож топаётган хизматлар туридан деб ҳисоблансада, профессионал ёрдамга мухтож корхоналарга амалий ёрдам кўрсатиш  борасида улкан имкониятларга эга бўлган интеллектуал хизматлар бозорининг мазкур сегменти юртимизда муносиб ўрнини ҳамда илмий-методологик томондан тўлиғича шаклланиб, бўлмаганлиги туфайли, ушбу йўналишда жуда кўп изланиш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун имкониятлар доираси жуда кенг эканлигини таъкидлашни хоҳлар эдик.
 

В. Бердиқулов, З.Н. Бободустов

Методологические основы формирования консалтинговых услуг

 

Аннотация: в статье рассматриваются понятие, цели и задачи консалтинговых услуг, их роль в предпринимательской деятельности, их практическая ценность, спрос  на данную услугу и характеристики консалтинговых услуг.
Ключевые слова: консалтинговые услуги, практическая значимость, особенности, факторы спроса, оценка и улучшение, конкурентная среда, независимые эксперты.

V. Berdiqulov, Z. Bobodustov

Methodological basis for the formation of consulting services

 
Abstract: The article discusses the concept, goals and objectives of consulting services, their role in business, their practical value, the demand for this service and the characteristics of consulting services.
 Keywords: consulting services, practical significance, features, demand factors, assessment and improvement, competitive environment, independent experts.

 

 

 

 

 
 
 

 

 

 

 

 

Скачано с www.znanio.ru



[1] https://stat.uz/uz/press-sluzhba

[2] http://cgc.uz

В. Бердиқулов – СамИСИ “Маркетинг” кафедраси мудири , и

В. Бердиқулов – СамИСИ “Маркетинг” кафедраси мудири , и

XVIII асрдан XX аср ўрталаригача бу соҳадаги иш умуман жамият бойлигини кўпайтирмайди деб ҳисобланди

XVIII асрдан XX аср ўрталаригача бу соҳадаги иш умуман жамият бойлигини кўпайтирмайди деб ҳисобланди

Бугунги кунда консалтинг хизматларига нисбатан бизнес аҳли томонидан аниқ бир мукаммал тушунча ва таъриф мавжуд эмас, чунки бугунги кунда консалтинг хизматларининг турлари бўйича аниқ стандарт…

Бугунги кунда консалтинг хизматларига нисбатан бизнес аҳли томонидан аниқ бир мукаммал тушунча ва таъриф мавжуд эмас, чунки бугунги кунда консалтинг хизматларининг турлари бўйича аниқ стандарт…

Ва б у лар маслаҳат хизматларини жалб қилиш га зарур бўлган сабабларнинг кичик бир қисми дир

Ва б у лар маслаҳат хизматларини жалб қилиш га зарур бўлган сабабларнинг кичик бир қисми дир
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
07.04.2020