Локал компьютер тармоклари ва протоколлар (на узбекском)
Оценка 4.7

Локал компьютер тармоклари ва протоколлар (на узбекском)

Оценка 4.7
Лекции +1
docx
информатика
10 кл—11 кл
25.05.2018
Локал компьютер тармоклари ва протоколлар (на узбекском)
Ташки курилмалар (периферия воситалар) билан алока килиш учун компьютер алохида портларга эга ва у оркали маълумотларни узатиши гки кабул килиши мумкин. Агарда ушбу портлар оркали икки гки бир неча компьютерларни уланса, улар ўзаро маълумот алмашина оладилар. Ушбу холда улар компьютер тармоғини хосил киладилар. Агарда компьютерлар бир-бирларидан унчалик узок масофада жойлашмаган бўлсалар ва бир хил тармок жихозларига эга бўлган холда бир хил программавий таъминот асосида бошкарилсалар, у холда бундай тармокни локал тармоқ деб аталади.
Локал компьютер тармоклари ва протоколлар.docx
Локал компьютер тармоклари ва протоколлар   «Барча катта нарсалар  кичик нарсалардан бошланади»   Пифагор   Локал тармоқлар.  Ташки   курилмалар   (периферия   воситалар)   билан   алока   килиш   учун   компьютер   алохида портларга  эга ва у  оркали  маълумотларни  узатиши гки  кабул  килиши мумкин. Агарда  ушбу портлар   оркали   икки   гки   бир   неча   компьютерларни   уланса,   улар   ўзаро   маълумот   алмашина оладилар. Ушбу холда улар  компьютер тармоғини  хосил киладилар. Агарда компьютерлар бир­бирларидан унчалик узок масофада жойлашмаган бўлсалар ва бир хил тармок жихозларига эга   бўлган   холда   бир   хил   программавий   таъминот   асосида   бошкарилсалар,   у   холда   бундай тармокни  локал тармоқ  деб аталади. Энг содда ва оддий локал тармоклар ишчи гурухларга хизмат   кўрсатиш   учун   ишлатиладилар.   Ишчи   гурух   деб   бирор   бир   лойиха   устида   ишлагтган мутахассислар гурухига гки бирор бир бўлим ходимларига айтилади.  Тўғри (бевосита) уланиш. Windows  операцион системасида ишлагтган икки компьютерни уларнинг параллел портларига  уланган махсус кабеллар оркали ўзаро бирлаштириш мумкин. Ушбу холда бундай тармок учун  хеч кандай кўшимча техникавий гки программавий таъминот зарур бўлмайди. Аппарат уланиш  ролини стандарт параллел порт  ўйнайди, уланишни бошкариш учун зарур бўлган программавий  таъминот эса операцион системада мавжуддир.  Бевосита боғланишда компьютерларнинг бири  асосий ва бошкаси кўшимча деб аникланади. Асосий компьютердан тармок оркали биргаликда  кириш рухсат берилган барча диск ва папкаларга кириш мумкин. Ушбу асосий компьютернинг  оператори эса бир компьютердан бошкасига маълумот узатишни бошкариши мумкин.  Кўриб чиқилаётган бевосита уланишнинг яхши томони унинг оддийлигидир, чунки ушбу  холда хеч кандай кўшимча аппарат гки программавий таъминот зарур бўлмайди. Унинг асосий  камчилиги эса маълумот узатилиш тезлигининг анча пастлигидир. Шунинг учун хам бундай бевосита уланиш ташкилот  ва корхоналарда нисбатан кам ишлатилади. Улар кўпрок маданий­ маиший хагтда ишлатилади. Бунга мисол сифатида компьютер ўйинларини келтириш мумкин.   Иш станциялари ва файл сервери. Иккитадан ортик компьютерларни улаш учун тўғридан­тўғри уланиш етарли эмас. Бу холда хар  бир компьютерга тармок платасини ўрнатиш ва уларни кабеллар оркали бирлаштириш керак  хамда бу компьютерларнинг биргаликда ишлашларини таъминловчи махсус программаларни  ишга тушириш лозим. Баъзи бир тармокларда махсус бошкарувчи компьютер бўлиб, уларни  файл сервери деб аталади.  Бундай тармокдаги бошка оддий компьтерлар эса иш станциялари  деб аталадилар.    Бир хил имкониятли компьютерларга эга бўлган тармоклар. Агар компьютер тармоғида махсус ажратилган компьютерлар (яъни файл сервери) мавжуд  бўлса,  бундай тармоклар клиент (мижоз)­сервер туридаги компьютер тармоклари деб  аталадилар. Агарда бундай турдаги махсус сервер мавжуд бўлмаса, тармокдаги барча иш  станциялари бир хил имкониятларга эга бўладилар ва демак, бундай тармокларни бир хил  имкониятли компьютерларга эга бўлган тармоклар деб аталади. Бундай компьютер  тармокларининг яхши томонларидан бири – уларга махсус программавий таъминот зарур эмас.  Windows операцион системасида бир хил имкониятли компьютерларга эга бўлган тармокларни  бошкариш учун барча имкониятлар мавжуд. Иш столида Сетевое окружение деб номланган  белги бўлиб, у туртилса, тегишли дарча очилади ва унинг грдамида иш гурухининг хар бир аъзоси мустакли равишда бошка компьютерларга кира олади, хамда хамкасабаларининг биргаликда  ишлаш учун очилган (гки хосил килинган) папка ва файлларидан хамда амалий  программаларидан бемалол фойдалана олади. Ундан ташкари Windows операцион системаси  биргаликда ишлатиладиган маълумотларга кириш режимларини бошкаришга хам имкон беради.  Бундай бошкарув усулини амалга ошириш  системавий сиёсат ёки системавий коидалар деб  аталади. Локал тармок ишига масъул ва тегишли системавий сигсатни ўрнатувчи шахсни  система админстратори деб аталади. Демак, агарда ташкилотда локал тармок мавжуд бўлса,  унда албатта система администратори хам бўлиши лозим. Унинг асосий мажбуриятлари жумласига локал тармокда ишлагтган ходимларни тегишли маълумотлар билан таъминлаш ва  керак бўлса амалий грдам бериш киради.  Локал тармоқлар топологияси. Локал тармокнинг тузилишига ва ундаги компьютерларнинг ўзаро боғликлиги кандайлигига  унинг топологияси деб аталади. Уларнинг куйидаги асосий турлари мавжуд: Шина турига мансуб топология. Бу турдаги тузилиш жуда оддий бўлиб, унда  тармокдаги барча компьютерлар битта кабелга уланган бўлади. Ушбу кабел оркали тармок  фаолияти учун зарур бўлган маълумотлар мажмуаси, адреслар ва бошкарув маълумоти харакат  килади.  Барча компьютерлари айланма усулда бир бири билан уланган турдаги тузилма  айланма тармок деб аталади.  Файл сервери асосида ташкил килинган тармоклар учун юлдузли кўринищдаги  топология хам кўлланилиши мумкин. Бунда тармок компьютерлари юлдузсимон  усулда бир­ бири билан боғланган бўлади.  Иерархик кўринишдаги тармок тузилиши бири­бирига боғлик бўлган тузилмалар  мажмуаси  шаклида бўлиб, уларнинг хар бир ишчи гурухида биттадан файл сервери бўлади ва бутун тузилма (ёки ташкилот) учун битта марказий сервер мавжуд бўлади;  Аралаш кўринишдаги тармокларда юкорида кўрсатилган барча турдаги топология  турлари  ишлатилиши мумкин. Глобал тармоклар кўпинча худди шундай топологияга, яъни,  тузилишга эга бўладилар.  Локал тармоқларнинг ишлаши. Юкорида кўриб чикилган барча компьютер тармокларининг асосий мохиятини улар учун  маълумотларни ва ресурсларни биргаликда ишлатиш имкониятини яратишдир  деб  ифодалашимиз мумкин. Бунда аввало маълумотларни биргаликда ишлата олиш имконияти тушунилади. Бирор бир лойиха устида иш олиб бораётган инсонларга кўпинча ўз хамкасабалари  томонидан яратилган маълумотлар ва программалардан кенг микгсда фойдаланишга тўғри  келади. Компьютерлараро тармок алокаси хосил килинганлиги туфайли бундай шахслар  маълумотлардан галма­галдан навбат оркали эмас, балки бараварига фойдаланиш имкониятига  эга бўладилар. Бундан ташкари локал тармокда ишловчилар компьютернинг хилма хил   жихозларини хам биргаликда ишлатиш имконига эга бўладилар. Масалан, кўпинча бўлим учун  битта принтер сотиб олиб, бўлим хизматчиларининг барчасининг компьютерларини локал  тармокка улаган холда ундан умумий фойдаланишни ташкил килиш анча арзонрок тушиши  мумкин. Жихозлар, программалар ва маълумотларни ресурслар деган жамлама сўз билан  ифодалаш мумкин. Демак, локал тармок тузишдан пировард максад – ресурсларни биргаликда  ишлатиш имконини яратишдир. Бундан ташкари, локал тармокнинг административ  функциялари хам мавжуд, яъни бирор­бир лойиха бўйича бажарилагтган ишларни назорат  килиш ва бошкариш масалалари хам тармок ташкил килинган такдирда анча самарадор амалга  оширилади. Чунки алохида мустакил компьютерларда бажарилагтган ишларни назорат килишдан  кўра, тармокдаги компьютерларда  бажарилагтган ишларни назорат килиш осонрок бўлади.  Тармоқ протоколи ва пакетли протокол. Компьютерларнинг локал тармокдаги фаолиятини хамда бир­бири билан алокасини тегишли  программалар бошкариб ва назорат килиб турадилар. Компьютерларнинг бир­бирларини  тушунишлари ва ўзаро маълумот алмашина олишлари учун улар бир хил тилда сўзлаша олишлари керак. Тармокдаги компьютерларнинг бундай маълумот алмашиниш тили   тармок протоколи  деб аталади. Кейинги пайтларда пакетли протоколлар кенг микгсда кўлланила бошлади. Бундай  протоколларни ишлатганда  компьютерлараро алмашинагтган маълумотлар кичик­кичик  кисмларга гки блокларга бўлинадилар. Хар бир алохида бўлак (блок)  ўзига хос «конверт» ларга  солинади ( инкапсултация жарагни) ва натижада маълумотлар пакети хосил бўлади. Бундай  пакетлар маълумотларнинг ўзини хамда хизматчи (бошкарувчи) маълумотларни ўз ичига камраб  олади. Яъни, у кимга йўналтирилган, кимдан жўнатилган, пакетлар кетма­кетлиги кандай ва  хакозо. Пакетли протокол маълумотлар пакетининг тармокдаги харакатини, адресат томонидан  унинг олинишини ва кичик пакетлардан тўла маълумот матнининг  йиғилишини  таъминлаб беради. Хар бир иш станцияси даврий равишда тармокка боғланиб туради ва ундан ўтагтган  пакетларнинг холатини текшириб туради. У ўзига йўналтирилган пакетларни олиб колади ва  бошкаларини унинг адреси бўйича жўнатади. Пакетли алокага мос бўлган оддий бир мисол кўриб чикамиз. Масалан, биз тўрт варакдан иборат  бўлган хат гздик ва уларни 1,2,3,4 деб белгиладик, хамда хатларни тўрт алохида почта кутисига  ташладик деб фараз килайлик. Хатнинг хар бир бўлаги адресатга ўз йўли билан алохида боради.   Фараз киламизки, адресатга ушбу хатнинг бўлаклари 2,3,4,1 кетма­кетлигида келди.  Хатимиз  бўлакларининг ушбу кетма­кетлигини билдирувчи хизмат маълумоти мажудлиги туфайли  адресат уларнинг хаммасини олгандан сўнг хатни тўла равишда тиклай олади ва  уни ўкишни  амалга оширади. Бундай усулда маълумот алмашинишда конвертларнинг ахамиятига эътибор  беринг – у нафакат хатнинг кобиғи, балки уни тўғри ўкий олишни кўрсатиб берадиган коидалар  тўплами хамдир. Ушбу коидалар алока вазирлиги томонидан ўрнатилган протокол    элементларидир десак, муболоға килмаган бўлар эдик. Конвертда ундаги маълумотни каерга  олиб бориш лозимлиги (олувчининг адреси хамда почта индекси) ва  эгаси топилмаган такдирда  хатни  каерга кайтариб юбориш кераклиги (хат жўнатувчининг кайтарма адреси)    хамда тўлов  амалга оширилганлиги хакидаги маълумот (марка) кўрсатилган бўлади. Агарда конверт нотўғри  гки тушунарсиз тўлдирилган бўлса гки унда марка мавжуд бўлмаса, протоколга риоя килинмаган деб хисобланиб, хат тегишли манзилга етиб бормайди.  Windows операцион системаси бир канча тармок протоколларини кўллашга имкон беради. Локал тармок ташкил килинганда кандай техник жихозлар ишлатилганига караб, маълумот  алмашинишнинг у гки бу турдаги протоколини ишлатиш мумкин. Протоколнинг тури Бошқарув  панели  («Панел управления») панелидаги «Сеть и удаленный доступ к сети» белгиси оркали  танланиши мумкин.  Бунинг учун «Пуск» тугмачасини босиб, «Настройка» имконияти  танланади ва ундан сўнг  «Сеть и удаленный доступ к сети» белгиси туртилади.  Глобал компьютер тармоқлари. Локал компьютер тармокларини улар орасидаги масофа жуда узок бўлганда хам бир­бири билан  боғлаш мумкин. Лекин бу холда махсус кабел уланишларни ишлатишга имкон бўлмайди, чунки  бу анча кимматга тушиши мумкин. Шунинг учун бундай холларда оддий алока линияларини  кўллаш максадга мувофик бўлади. Масалан, телефон алока линиялари, радиостанциялар, оптик алока тизимлари, сунъий йўлдош оркали космик алока усули  ва бошкалар. Бундай алока  воситаларини ишлатганда уларнинг орасидаги асосий фарк уларнинг ишончлилигида (тегишли  алока линиясининг бошкариб бўлмайдиган хатолик даражаси), маълумот узатиш тезлигида  (маълумот узатиш каналининг ўтказувчанлик кўрсатгичи) ва маълумот узатилиши канчага  тушишида (унинг бахоси канчалигида) бўлиши мумкин. Кўпинча энг яхши алока узатиш канали  (гки усули) камроқ маблағ сарф килган холда вакт бирлигида иложи борича кўпрок ва  ишончлиликни таъминлаган холда маълумот узитиб бера оладигани бўлади.  Икки гки ундан кўп индивидуал тармокларни ўзаро улаганда тармоклараро боғланиш хосил  бўлади ва ўз­ўзидан глобал компьютер тармоғи хосил бўлади. Глобал тармок шахарни, вилоятни,  республикани, бир канча давлатларни  гки бутун ер шарини камраб олиши мумкин. Баъзи глобал  тармоклар миллий хусусиятга эга бўлиши мумкин, масалан Мудофаа вазирлигининг миллий  информацион тармоғи гки Ички ишлар вазирлигининг гпик глобал микгсдаги конфиденциал  маълумотлар олиш тармоғи. Агарда бундай тармоклар бир­бири билан маълум бир маънода гки  миқёсида уланиши лозим бўлса, у холда бу ишни махсус компьютер гки программа амалга  ошириши мумкин бўлади. Бунда ушбу махсус компьютер гки программа бир тармокда кабул  килинган маълумотлар форматини иккинчи тармокда қабул қилинган маълумотлар форматига  ўтказишни таъминлаб бериши хамда алока хизмати кўрсатгичларини ўзаро мослаштириб ва  тушунтириб бериши керак бўлади. Бундай ишни бажарувчи махсус компьютерлар гки  программаларни шлюзлар деб аталади. Агарда айнан бир хил протоколларни ишлатувчи икки  тармок бирлаштирилган бўлса, улар орасида турадиган техник ва программавий жихозларни  кўприклар (мосты) деб аталади.   Кўпчилик холатларда тармок эгалари (масалан, банклар гки инвестицион компаниялар) катта  имкониятларга эга бўлиш учун глобал тармокларга уланадилар ва улар оркали ташки  фойдаланувчиларнинг уларнинг тармокларига киришларини асло истамайдилар. Демак, бунда  маълумотлар химояси деб номланган аср муаммоси пайдо бўлади. Бундай холларда шлюз  вазифасини ўйновчи компьютер химоя функциясини хам бажаради ва шунинг учун у брандмауэр (химоя воситаси) деб аталади.  У оркали факатгина тармок администрацияси рухсат берган  маълумотларгина ўтади холос.  Агарда компьютер тармок билан доимий равишда алока кила олса, бундай уланишни доимий  уланиш деб аталади. Агарда компьютер тармокка иш жарагнидагина боғлана олса,  у холда бундай турдаги уланишни  коммутацияли уланиш деб аталади. Агарда тармок билан масофадан туриб уланиш ва мулокот килиш имконияти мавжуд бўлса  (масала, телефон оркали), бундай турдаги алокани масофадан туриб уланиш деб номланади.

Локал компьютер тармоклари ва протоколлар (на узбекском)

Локал компьютер тармоклари ва протоколлар (на узбекском)

Локал компьютер тармоклари ва протоколлар (на узбекском)

Локал компьютер тармоклари ва протоколлар (на узбекском)

Локал компьютер тармоклари ва протоколлар (на узбекском)

Локал компьютер тармоклари ва протоколлар (на узбекском)

Локал компьютер тармоклари ва протоколлар (на узбекском)

Локал компьютер тармоклари ва протоколлар (на узбекском)

Локал компьютер тармоклари ва протоколлар (на узбекском)

Локал компьютер тармоклари ва протоколлар (на узбекском)

Локал компьютер тармоклари ва протоколлар (на узбекском)

Локал компьютер тармоклари ва протоколлар (на узбекском)

Локал компьютер тармоклари ва протоколлар (на узбекском)

Локал компьютер тармоклари ва протоколлар (на узбекском)
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
25.05.2018