Мактабгача таълим ташкилоти ва ота-оналарнинг ўзаро ҳамкорлигининг мазмуни
Оценка 5

Мактабгача таълим ташкилоти ва ота-оналарнинг ўзаро ҳамкорлигининг мазмуни

Оценка 5
Работа с родителями
rtf
родительство
СCУЗ, ВУЗ
25.11.2020
Мактабгача таълим ташкилоти ва ота-оналарнинг ўзаро ҳамкорлигининг мазмуни
гигиена ва соғлиқни сақлаш масалалари юзасидан мактабгача ёшдаги болалар билими, кўникма ва малакаларининг намунавий (таҳминий) ҳажми ёритилар экан, умид қиламизки бу тавсиялар болаларни ўсиб-улғайишида ота-оналар учун қимматли манба гигиена ва соғлиқни сақлаш масалалари юзасидан берилаётган маълумотлардан фойдаланиб мактабгача ёшдаги болалар оилада жисмонан ва руҳан соғлом бўлиб етишишларига ҳизмат қилади.
МТТ ва ота оналар хамкорлига.rtf

 

 

 

 

 

 

 

 

Р Е Ф Е Р А Т

 

МАВЗУ: Мактабгача таълим ташкилоти ва ота-оналарнинг ўзаро ҳамкорлигининг мазмуни

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тошкент

 

 

 

Мактабгача таълим муассасаси ва ота-оналарнинг ўзаро ҳамкорлигининг мазмуни

 

 

Режа:

 

1.Кириш

 

Саломатлик – ижтимоий қадрият

 

2.Асосий қисм

 

1.     Одам танасининг тузилиши билан таништириш.

2.     Мактабгача ёшдаги болаларни шахсий гигиена қоидаларига ўргатиб бориш.

3.     Гигиена воситалари, анжомлари билан таништириб, улардан фойдаланишга ўргатиш.

4.     Мактабгача ёшдаги болалар билан машғулотлар ўтказишнинг умумий қоидалари

5.     Телевизион кўрсатувларни кўришга тавсиялар

6.     Машғулот, ўйинларни ўтказиш учун гигиеник талаблар

7.    Ота-оналар мажлиси учун  саломатлик мавзусида давра суҳбати намунаси

8.     Ҳар бир ҳарфга мос шеърлар, ҳикматли сўзлар, ҳадислар топиш.

 

 

 

Хулоса

 

 Фойдаланган адабиётлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

КИРИШ

 

Саломатлик – ижтимоий қадрият, шу боис уни муҳофаза этиш билан боғлиқ муаммолар, энг аввало инсонни, унинг манфаатлари ва ташвишларини устун қўйган ҳолда иқтидорий салоҳиятини ҳар томонлама ривожлантириш, саломатлигини мустаҳкамлашга доир фаол ижтимоий сиёсат олиб боришни талаб этади.

Истиқлол йилларида халқимизнинг қаддини кўтарадиган, унинг шаън-шавкатини улуғлайдиган, ғурурига ғурур қўшадиган ва асрий орзулари рўёбга чиқишига замин яратадиган кўпдан-кўп ишлар амалга оширилаётганига ҳар биримиз гувоҳмиз.

Соғлом авлод, фарзандларимизни ҳар жиҳатдан етук ва баркамол инсонлар қилиб вояга етказиш, уларга истиқбол эгалари деб қараш, ҳалқ келажагига бевосита даҳлдор масала сифатида истиқбол сиёсатининг узвий қисмига айлангани ҳам моҳият эътибори билан шу эзгу мақсадга хизмат қилади.

Бир сўз билан айтганда, олдимизга қўйган барча мақсадларимизнинг, сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётимизда давлатимиз, жамиятимиз қурилишида амалга оширилаётган ўзгаришларнинг, эзгу интилишларимизнинг маъно-моҳияти соғлом авлодни тарбиялаб вояга етказишдир.

Шубҳасиз, соғлом авлод орзуси аждодларимиздан бизга ўтиб келаётган, қон-қонимизга сингиб кетган муқаддас интилишдир. Агар ота-боболаримизнинг турмуш тарзига, тафаккурига назар солсак, улар насл-насаб, етти пуштининг тозалигига, авлоднинг соғлиғига жуда катта эътибор берганини кўрамиз.

Лекин соғлом авлод тарбияси осон иш эмас. У ҳар бир инсон, ҳар бир оила, бутун жамиятдан жиддий эътибор ва узлуксиз меҳнат талаб қиладид деганда, шахсан мен, энг аввало, соғлом.

Соғлом авлодни тарбиялаш вазифасининг пировард мақсади миллатнинг ҳар томонлама уйғун баркамоллигини таъминлашдан иборат. Натижада эса соғлом миллат буюк давлатни, мукаммал, эркин фуқаролик жамиятини бунёдга келтиради.

Шундан келиб чиққан ҳолда давлатимиз томонидан қабул қилинган бир қатор муҳим ҳужжатларни амалга оширишга аҳолининг барча қатламлари тобора фаол қатнашаётгани ҳам муваффақиятларимиз гарови ҳисобланади.

Жамиятда соғлом турмуш тарзини янада шакллантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний соғлом ва маънавий бой ёш авлодни тарбиялаш, фуқароларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишига кенг жалб этилишини таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирлар мажмуасида, одамларда бебаҳо бойлик бўлган ўз соғлиғини сақлашга тўғри ва маъсулиятли муносабатда бўлиш, соғлом турмуш тарзини олиб бориш, ўз ҳаёт фаолиятини оқилона ташкил   қилиш, зарарли одатлардан воз кечиш, соғлом бўлишга, жисмоний ва руҳий жиҳатдан уйғун камол топишга интилишга йўналтирилган ҳаётий фалсафани шакллантириш; оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, она ва бола соғлиғини мустаҳкамлаш, репродуктив саломатликни яхшилаш, тиббий маданиятни ошириш ва оилада турмуш тарзини соғломлаштириш, жисмонан бақувват фарзандлар туғилишини ва уларни баркамол қилиб тарбиялашни таъминлаш лойиҳалари ва тадбирларни амалга ошириш; аҳолининг, айниқса қишлоқ жойларда яшайдиган аҳолининг гигиена соҳасидаги билимлари ва маданиятини ошириш, санитария ва шахсий гигиена қоидаларнинг аҳамияти ҳамда уларга риоя этиш зарурлигини ёш авлод чуқур англаб етишида ота-оналар ва педагоглар ролини кучайтириш; гиёҳвандликка, чекишга, юқумли касалликлар, шу жумладан сил хасталиги ва ОИВ/ОИТС тарқалишига қарши аниқ мақсадга  қаратилган фаолиятни ташкил этиш; аҳолининг кенг қатламлари фойдалана оладиган ва сифатли соғлиғни сақлаш тизимини яратиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга, экология меъёрларини татбиқ этишга, аҳолини сифатли ичимлик сув билан таъминлашга йўналтирилган дастурларни амалга ошириш; аҳоли кенг қатламларини жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни, айниқса болаларни спортга жалб этишни фаоллаштириш каби асосий мақсадли вазифалар ва йўналишлар белгилаб берилган.

Шуни назарда тутиб, битирув ишда гигиена ва соғлиқни сақлаш масалалари юзасидан мактабгача ёшдаги болалар билими, кўникма ва малакаларининг намунавий (таҳминий) ҳажми ёритилар  экан, умид қиламизки бу  тавсиялар болаларни ўсиб-улғайишида ота-оналар учун қимматли манба гигиена ва соғлиқни сақлаш масалалари юзасидан берилаётган маълумотлардан фойдаланиб мактабгача ёшдаги болалар оилада жисмонан ва руҳан соғлом бўлиб етишишларига ҳизмат қилади. Зотан, даврнинг ўзи ота-оналар ҳам таълим-тарбия борасида пухта билимга эга бўлиб, юксак педагогик маҳорат ва тажриба эгаси бўлишини тақозо этмоқда.

 

1.Одам танасининг тузилиши билан таништириш.

Одам гавдаси бош, бўйин, тана ва қўл оёқларга бўлинади. Булар яна ўз навбатида тегишли бўлакларга ажратилади. Бош – мия қутиси ва юзасига, бўйин - орқа, олдинга бўлимга, тана - орқа кўкрак ва қоринга, оёқ - сон, тизза, болдир ва оёқ панжасига бўлинади

Гавда тери билан қопланган, у организм учун ғилоф ва қоплагич ролини ўйнайди, ҳамда ташқи муҳит таъсирлардан ҳимоя қилади, ажратиш, моддалар алмашинуви иштирок этади.

Одам гавдасинниг механик асосини суяк склети ташкил этади. Скелет муҳим таянч органи бўлиб, организмга “шакл” бериб туради. Суяклар, уларни бир-бирига туташтириб турадиган бўғим ва бойламлар, шакллар ҳаммаси биргаликда таянч-ҳаракат аппартини ташкил этади.

Таянч ва ҳаракат аппарти тузилиши ва функуцияси (вазифаси) жиҳатдан одамнинг тик юриши, туриши ва турли-туман ҳаракатлар бажарилишини таъминлайди.

1.     Болаларнинг жисмонан ривожланишинниг кўрсаткичлари.

Қадди-қомат – тана ва бошни унча зўриқтирмасдан эркин тутиш билан ҳаракатланадиган одатдаги вазиятдир. Яхшиси болани ёнбоши билан турғизиб қўйиб, қоматини аниқлаш аниқлаш мумкин. Бундай вазиятда умуртқа поғонасининг табиий қийшаймалари жуда яхши сезилади. Умуртқа поғонаси табиий эгрилиги нисбатини ҳаддан ташқари қийшиқ ёки етарли бўлмаслиги, умуртқа поғонаси вазифасининг бузилишига ва бошқа ёмон оқибатларга олиб боради.

Умуртқа поғонасининг ёнбошга қийшайиши “Сколиоз” деб аталади. Сколиоз тананинг нотўғри вазиятда бўлиши ёки танани нотўғри тутиш одати натижасида пайдо бўлади. Сколиозга кўпинча шаклларнинг нимжонлиги сабаб бўлади.

Жисмоний машқлар билан шуғулланиш ва ҳаракатчан ўйинлар ўйнаш шакллари, бойлам-бўғим аппартини бақувват қилади, бинобарин сколиознниг йўқолишига ёрдам беради.

Уйда ва МТМда бола овқатланаётганда, ўйинлар ўйнаётганда ва машғулотлар пайтида гавдани қандай тутаётганини қараб туриш катта аҳамиятга эга.

 

КЎКРАК ҚАФАСИ ШАКЛИ.

Кўкрак қафаси конссимон, цилиндрсимон, бочкасимон бўлиб, кўкракнинг туртиб чиқиб туриши, ясси бўлиши, ичига кириши-кўкрак қафаси шаклининг ҳаммадан кўп учрайдиган бузилиши ҳисобланади.

Кураклар нормада битта чизиқда бўлиши ва орқадан жуда чиқиб турмаслиги керак. Кураклар қуйи бурчакларининг бир хил ҳолатда турмаслиги ёки куракларнинг қанотсимон бўлиши кўкрак қафаси нотўғрилигини кўрсатади.

ОЁҚЛАР ШАКЛИ.

Оёқлар шаклининг меъёрий бўлишидан ташқари, оёқлар “О”симон бўлиши мумкин. Бу рахит асоратларидан ҳисобланади. Бундан ташқари оёқлар “Х” шаклида ҳам бўлади. Бу аксарият бойлам-бўғим аппаратини суст бўлиши натижасида, кўпинча қизларда пайдо бўлади.

ОЁҚЛАР КАФТИ ШАКЛИ.

Меъеёрда оёқлар кафти ярим гумбаз шаклида бўлади. Бу пружиналанувчи “гумбаз” боғлам чўзилиши ва мушакларнинг зўриқиши туфайли тутиб турилади.

Мушак-боғлам аппаратининг қувватсизлиги ёки унга қуввати кўтара олмадиган даражада оғир юк тушиши, шунингдек, оёққа мос келмайдиган нотўғри пойабзал кийиш оёқ кафтинниг меъёрий вазифасини бузади ва гумбазнниг ялпайишига олиб боради.

Оёқ кафти гумбазнинг жуда яссиланиши оёқ кафтининг меъёрий вазифасини ёмонлаштиради. Юрганда ва турганда одам дарров чарчаб қолади, мушакларида оғриқ туради. Оёқ кафтини шунчаки кўриб, унинг шаклини билиш мумкин. Оёқ кафтини қаттиқ нарсага ёки варақ қоғозга қўйилга, тушган изидан ясси оёқлик бор йўқлиги дарров билинади.

 

6-7 ёшли болалар билиши зарур бўлган малака ва одатлар.

1. Болаларда кийиниш, ечиниш, сочларни тараб, ораста бўлиб юриш, бошлаган ишин охирига етказиш каби хислатларни таркиб топтириш.

2. Кийимларидаги нуқсон (лой сачраши, чоки сўкилиш, тугмасининг тушиб қолиш)ни ўз вақтида сезиш уни катталар ёрдамида бартараф қилишга одатлантириш.

3. Шахсий гигиена (қўлни совун билан ювиш, тирноқларни тозалаш, ифлос нарсаларга қўл теккизмаслик кабилар) қоидаларига риоя қилишга ўргатиш.

4. Уйқудан олдин ювиниб ётишга ўргатиш. қўл ва бадан учун фойдаланадиган сочиқларни фарқлашга ўргатиш.

5. Эрталаб ювинмасдан катталарга салом бериш ҳурматсизлик эканлигини англатиш.

6. Кийимларни тез ва тўғри кийиб-ечишга одатлантириш.

7. Тенгдошларининг кийимидан камчилик ва тартибсизликларни кўриб, уларни оҳиста огоҳлантиришга ўргатиш.

8. Кўчада қоғоз ва бошқа нарсаларни ерга ташламасликка ўргатиш.

9. Кўчада, жамоат жойларда, меҳмонда интизомли бўлишга одатлантириш.

10. Хонага кирганда оёқ кийимини ечиб ва артиб жойига тартибли қўйишга ўргатиш.

11. Тенгдошлари ва ўзидан кичикларга ғамхўрлик қилиш, эътиборли бўлиш, ёрдам бериш, меҳрибонлик қилишга ўргатиш.

 

Соғлом тишлар — саломатлик гарови

Бу кўҳна ҳақиқатни қайта-қайта такрорлагинг келади. Зеро, тишлар ёш боланниг ҳам, катта ёшли одамнинг ҳам саломатлигига, руҳий кайфиятига – мимикасига, хулқига таъсир қилади. Дурдек, ялтираб турган тишларнинг одам ҳунига ҳусн қўшишини ҳамма билади. Чиройли тишлари ярашиб, кулиб турган одамни кўрганда кўнглинг ёришиб кетади. Аксинча, тишлари хунук одамни кўрсанг кўнглинг хира бўлади. Тиш касалликлари ичида “кариес” - тиш емирилиб, ичида ғовак ҳосил бўлиши анча кенг тарқалган. Бунда тиш иссиқ-совуқ текканда, нордон ва шўр овқат еганда оғрийди, тиш яллиғланиб, унинг нерви зарарланади.

Кариес тишлари бор болалар кўпинча паришонхотир, кайфиятлари беқарор, салга толиқиб қоладиган бўладилар. Бола оғиз бўшлиғини ва тишларни ўз вақтида парвариш қила бошлаши керак. Бунда ота-оналар сут тишларини парвариш қилиш ва доимий тишлари чиққунга қадар зарарлантирмай сақлаш, доимий тишлар паравариши каби муҳим эканини билишлари зарур.

Шу сабабли, боланниг сут тишлари чиқиши биланоқ ҳар сафар овқатлантириб бўлгандан сўнг қайнатилган сув ичириш, анча катта болаларни эса ҳар сафар овкат егандан сўнг оғзини чайишга ўргатиш зарур. Бола 3 яшар бўлганда унга тиш чўткаси совға қилинг ва эрталаб ҳамда қечқурун тишларини тозалашга ўргатинг.

 

Тишларни қуйидагича тозалаш керак.

Аввал оғиз хона ҳароратидаги сув билан яхшилаб чайилади, сўнгра тиш чўткасини сувга ботириб, болалар тиш порошогига ёки пастасига сал теккизилади ва тишларни жипслаб турган ҳолда олдинга ва ён юзалари бўйлаб ишқаланади, бунда чўткани пастдан тепага қараб ёки акчинча юргазиш керак. шундан сўнг кичкинтой оғзини очиб, жағ тишларини ва тишларини ички юзасини тозалаш керак. Тишларни тоозалаб бўлгач, оғизда паста зарралари қолмагунга қадар чайилади.

 

 

 

 

Мактабгача ёшдаги болаларнниг милкини массаж қилиш (уқалаш)га ўргатиш.

 

Мактабгача тарбия ёшидаги катта боалалрни милкни массаж қилишга ўргатиш керак.

қўл бармоқларини совунлаб ювиб, юқори жағ милки юқоридан пастга, пастки жағ милки эса пастдан юқорига томон массаж қилинади. Бармоқларни ҳаракатлантирганда жағни сал босиш керак. Милкни массаж қилиш тиш учун жуда фойдали.

“Милк соғлом бўлса, тишлар соғлом бўлади”, деб бежиз айтишмайди. Бироқ тишларни тозалаш ва милкни массаж қилиш билан нотўғри жойлашган тишлар ва жағларнинг бузилган шакли тўғри бўлиб қолмайди, буни фақат махсус аппаратлар ёрдамида тўғрилаш мумкин. Бу аппаратларни стоматолог – ортодонт врач ҳар бир болага юз шакли, жағлар ва тишлар шаклининг қанчалик бузилганлигига қараб танлайди. Шу билан бирга чайнов мускуллари учун махсус гимнастика буюради.

Ота-оналарнинг вазифаси болани ўз вақтида шифокорга олиб бориш ва боланинг врач кўрсатмаларини қандай бажараётганлигини доимо назорат қилиб туришдан иборат. Бола врачга ўз вақтида олиб борилганда ва унниг маслаҳатлари пухта бажарилганида жағар шакли мураккаб бузилишини ва тишларнинг нотўғри жойлашишини тўғриласа бўлади. Ота-оналар болаларнинг тишларини МТМда, мактабларда мунтазам равишда саниция қилиб турилишини билишлари ва врач ҳамда стоматолог билан доимо маслаҳатлашиб туришлари лозим.

 

СОВУН ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ БЕРИШ.

Турли ҳайвон ва ўсимлик ёғлари, синтетик ёғ кислоталари, ўювчи ишқорлар ва бошқалар совун чиқаришнинг асосий хом ашёси ҳисобланади. қандай мақсадларда ишлатилишига қараб кирсовун, атирсовун, шифобахш совунларга бўлинади. Кирсовун уй хўжалигида турли мақсадларда фойдаланиш учун ишлатилади. Қўл, бадан ва бошни атирсовунда ювиш тавсия этилади.

 

      Болаларнинг физиологик ва анатомик имкониятлари

      МТМларда  машғулотларнинг давомийлиги

Уйдаги машғулотларнинг давомийлиги

Слайднинг мазмунини тушунтириш: Мактабгача ёшдаги болалар билан машғулот ўтказишда уларнинг физиологик ва анатомик имкониятларини ҳисобга олиш керак. Кўриш қобилятига энг катта юклама мажбурий машғулотлар вақтида тўғри келади, шу боисдан уларнинг давомийлиги ва оқилона тузилишини назорат қилиш ғоят муҳим. Айниқса мактабга тайёрлаш гуруҳларида машғулотларнинг ўрнатилган давомийлиги 30 дақиқа, катта гуруҳларда 25 дақиқадан ўрнатилиши болалар организмининг функционал ҳолатига мос келмайди. Бундай юклама шароитида болаларда организмнинг алоҳида кўрсаткичлари (пулъс, нафас олиш, мушак кучи)нинг ёмонлашуви билан бир қаторда кўрув функциясининг пасайиши ҳам кузатилади. Ушбу кўрсаткичларнинг ёмонлашуви 10 дақиқалик танаффусдан сўнг ҳам давом этади. Кўриш орқали бажариладиган ишлар (илк элементар  математика, расм машғулотлари) кичик гуруҳлар учун 5-10 дақиқа, катта ва мактабга тайёрлов гуруҳларида 15—20 дақиқадаи ошмаслиги лозим.

Бундай давомийликдаги машғулотлардан сўнг болаларнииг диққат-эьтиборларини кўрув қобилиятиии зўриқтирмайдиган машғулотлар (қайта ҳикоя қилдириш, шеър ёдлаш, дидактик ўйинлар ва бошқалар)га жалб қилиш муҳимдир. Бирор сабабга кўра машғулотнилг хусусиятини ўзгартириш мумкин бўлмаса, албатта 2-3 дақиқалик жисмоний дақиқа ўтказилиши кўзда тутилиши керак. Ҳамма мактабгача таълим муассасасига бормаслигини инобатга олган ҳолда ота-ониларга уйда машғулот ўтказиш учун тўғри маслаҳатлар бериш лозим. Аввало, кун давомида уйда ўтказиладиган машғулотларнинг умумий вақти 3 дан 5 ёшгача болалар учун 40 дақиқадан, 6-7 ёшлилар учун 1 соатдан ошмаслиги керак. Болалар куннинг ҳам биринчи ярмида, ҳам иккинчи ярмида шуғулланганлари маъқул, бунда эрталабки ва кечки машғулотлар ўртасида фаол ўйинлар, тоза ҳавода бўлиш ва меҳнат фаолияти учун етарли миқдорда вақт ажратилиши керак. Шуни яна бир бор таькидлаш жоизки, уй шароитида кўрув қобилиятининг зўриқиши билан боғлик бўлган бир  хил  машғулотлар узоқ давом этмаслиги лозим. Шунинг учун болаларни ўз вақтида фаолроқ ва кўрув қобилятини унча зўриқтирмайдиган фаолият турига ўтказиш муҳимдир. Бир хил машғулотлар узоқ давом этадиган бўлса ота-онлар ҳар 10-15 дақиқада дам олиш учун танаффус уюштиришлари лозим. Болаларга хонанинг ичида   югуриш,   бир   нечта   жисмоний   тарбия   машқларшш   бажариш,   аккомодация (нигоҳни бир нуқтага қадаш)ни бўшаштириш учун эса деразага бориб, узоқ-узоқларга қараш учун имконият бериш керак.

 

Телевизион кўрсатувларни кўришга тавсиялар

 

      Сони, давомийлиги, шароити

      Экрандан энг мақбул масофа

      Ёритилиш

 

Слайдни тушунтириш: Педагоглар ва ота-оналар билан кун  тартиби ҳақида суҳбат чоғида телевизион кўрсатувларни кўришга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бу жуда муҳим масала, чунки телевизион кўрсатувларни узоқ вақт давомида кўриш алоҳида кўриш    функцияларига    салбий    таъсир     қилади,     шунга    қарамасдан,     америкалик тадқиқотчиларнинг маълумотларига  кўра  3  ёшдаёқ  болалар ҳар куни 45  дақиқадан телевизор кўрадилар. 5-6 ёшга келиб бу вақт кунига 2 соатга қадар узаяди. Болаларга телевизион    кўрсатувларни    томоша    қилишга    рухсат    берганда    уларнинг    сони, давомийлигини тартиблаш ва кўриш учун  қулай шароит яратиш зарур. Биринчидан, болалар фақат болалар учун махсус тайёрланган кўрсатувларни томоша қилишлари керак. Узлуксиз кўринишнинг давомийлиги 30 дақиқадан ошмаслиги лозим. Кўриш узоқ давом этса кўриш функцияларининг ёмонлашувига олиб келиши мумкин. Болалар экранга яқин ўтириб  томоша қилишни ёқтирадилар. Бу эса жуда зарарли, чунки кўриш қобиляти учун мақбул масофа 2,0-5,5 м ни ташкил этади, бинобарин, бунга риоя қилиш зарур. Болалар экраннинг  ён томонида эмас,  балки қаршисида ўтирши лозим.  Бунда хонада оддий табиий ёки  сунъий ёритиш  бўлиши мумкин.   Фақат  бошқа манбалардан  тушадиган ёруғлик тўғри  кўзга  тушмаслиги керак.

Болалар кун тартибининг алоҳида таркибий қисмларини, айниқса ўйинлар ва меҳнат фаолияти ( расм чизиш, ясаш ва бошқалар)ни, шунингдек, телевизион кўрсатувларии томоша қилишини ташкиллаштириш масалалари ота-оналар билан ўтказиладиган суҳбатдан етарлича ўрин эгаллаши лозим. Юқорида айтилганлар биринчи навбатда болалари бошдан кечирилган  касалликлардан сўнг узоқ вақт уйда бўладиган ёки болалар муассасаларига қатнамайдиган ота-оналарга тегишлидир. Бу шунинг учун ҳам муҳимки, болалар боғчаси шароитида болаларнинг кун тартиби тарбиячи ва шифокорларнинг доимий назорати остида бўлади, уй шароитида эса кўп ҳолларда кун тартибининг аҳамиятли даражада бузилиши кузатилади.

 

Машғулот, ўйинларни ўтказиш учун гигиеник талаблар

·        Мебель

·        Табиий ёритиш

·        Сунъий ёритиш

·        Ота-оналарга тавсиялар

 

Слайдни тушунтириш:

 Мебель, машғулотларни оқилона ташкил этиш билан бир қаторда болаларнинг кўриш қобилиятини муҳофаза қилиш учун уларнинг тўғри ўтириш, яъни машғулот вақтидаги тана ҳолати катта аҳамиятга эга, чунки у нафақат умумий толиқишини камайтириб, қомат бузилишининг олдини олади, балки кўриш қобилятининг сақланишига ҳам кўмаклашади, мебель боланинг бўйига мос бўлса, у танаси, боши, елкаларини тўғри ушлайди, эгилмайди, машғулот вақтида чўзилиб ўтирмайди. Тананииг бундай ҳолатида боланинг кўзлари билан ишчи юза ўртасидаги масофа 30—35 см га тенг бўлиб, кўриш орқали бажариладиган иш учун энг яхши шароитни таъминлайди. Маълумки, мактабгача ёшдаги болалар учун мебелнинг тасдиқланган ўлчамлари мавжуд. Болалар боғчаларининг шифокор ва тарбиячилари амалий фаолиятларида улардан болаларнинг бўйига мос равишда ўтиришларини таъминлаш учун фойдаланишлари лозим.

Атрофида бола ўтирадигаи столча устини энг мақбул ҳолда табиий усулда ёритиш учун гуруҳ хонасида мебелни оқилона жойлаштиришни ҳам унутмаслик керак. Мебелъ хонанинг энг ёруғ қисмида, ёруғлик тараладиган деворга яқинроқ қилиб жойлаштирилади.Макабгача ёшдаги катта гуруҳларда машғулот учун икки ўринли столлар икки қатор қилиб девордан 0,5 см масофада шундай кўйиладики, бунда ёруғлик чап томондаи тушиб туршии керак. Шунинг учун тўрт ўринли столлардан фойдаланиш маъқул эмас, чунки акс ҳолда болалар машғулот вақтида ёруғликка тескари ўтиради.

Табиий ёритиш. Аввало, бино деразалари жанубга, жануби-шарқ ва шарққа қаратилганлиги уларнинг энг яхши йўналиши бўлиб, қуёш нурларининг тўғридан-тўғри тушиши натижасида юқорироқ даражада ёритилганликни ҳамда хоналарнии кенгроқ  ва эртароқ шамоаллатиш имкониятини таъминлайди. Бошқа мухим  шартлардан бири бинонинг очиқ майдонда жойлашувидир. Деразаларнинг тавсия этиладиган баландлиги 2,0-2,5 м, эни эса 1,8-2,0 м, деразанинг юқориги четидан шифтгача бўлган масофа 0,25-0,5 м ни ташкил қилади. Хонага ёруғлик энг кўп миқдорда тушиб туриши учун дераза панжаралари дераза майдонинг  15% идан ортиқ бўлмаган қисмини банд қилиши керак. Зич дераза панжаралари хонага тушадиган ёруғликни 30-40 % га камайтиради.

Болалар муассасалари учун махсус қурилган биноларда санаб ўтилган меъёрлар лойиҳалаштириш жараёнида кўзда тутилади. Аммо бинолардан фойдаланишда табиий ёритиш даражасининг пасайиб кетишига олиб келадиган бузилишлар кузатилади. Масалан, деразалар ўртасидаги деворларга эмас, балки деразаларга қўйилган гуллар ёритишни аҳамиятли даражада бузади. Болалар муассасаларида ҳар хил хонаки гуллар ва ўсимликларни дераза токчаларига кўйиш мумкин эмас. Уларни деразалар ёнидаги махсус токчаларга ёки деразалар ўртасидаги девор атрофида полга жойлаштириш лозиш. Болалар боғчасининг гурух хоналаридаги деразаларга фақат оч рангдаги парда тутилади. Бунда парда дераза майдонинигина ёпиб туриши (четларидан 10—15 см га чиқиб туриши), аммо деразанинг юқори қисмини мутлақо ёпиб қўймаслиги керак. Суньий ёритишдан нафақат кечки пайт, балки эрталаб ва кундузлари ҳам, айниқса йилнинг куз-қиш фаслларида кенг фойдаланилади. Шу боисдан болаларнинг кўриш қобилиятини сақлаш учун қўшимча ёритиш деб аталадиган ёритиш усули, яъни табиий ёритишга қўшимча равишда сунъий ёритишни қўллаш масаласи муҳим аҳамият касб этади. Сунъий ёритишниниг янги меъёрларида люминесцент лампалар афзал кўрилмоқда. Бу тасодифий эмас, чунки ушбу лампалар ўзининг физик хусусиятлари туфайли ёритиш шароитини яхишлаш учун кўпроқ имконият яратади. Бунга люминесцент лампаларнинг унча ёрқин эмаслиги, ёруғлик бир текисда майин таралиши, ёруғликнинг анча қулай спектри кўмаклашади. Болалар боғчалари ва яслиларида ўйин хонларини ёритиш учун ёруғлик манбаи сифатида оқ ёруғлик берадиган (ЛБ) ёки тўқ оқ ёруғлик таратадиган (ЛТБ) люминесцент лампалар тавсия этилади, улар кўриш функцияларига энг мақбул таъсир кўрсатувчи лампалардир. Ота-оналар билан суҳбат чоғида болалар муассасалари учун келтирилган тавсияларни асос қилиб олган ҳолда табиий ва сунъий ёритиш шароитига алоҳида эътибор қиратиш лозгш.

Одатда оилада бу нарсага кам аҳамият берилади. Кўпинча болалар нафақат энг ноқулай тана ҳолатида, балки хонанинг энг қоронғу жойларида суратларни томоша қилиш, расм чизиш ва бўяш, кашта тикиш, ва мусиқа билан шуғулланаётганларини кўриш мумкин, хона шинам кўриниши учун деразаларга чиройли, аммо ёруғликни ўтказмайдиган пардалар тутилади. Шунинг учун ота-оналарга ўйин ва айрим мажбурий машғулотлар учун болага хонанинг  имкон қадар ёруғроқ қисмини ажратишни тавсия этиш керак. Ота-оналар хонага етарли даражада қуёш нури тушиишни кузатиб боришлари керак. Шунингдек, кечки пайтларда манзарали, табиийки, гигиеник талабларга жавоб бермайдигаи ёриткичлар билан умумий усулда ёритиладиган хонада кўриш қобилятининг иштирокида бажариладиган ишлар билан шуғулланаётганини кузатиш мумкин. Уй шароитида ҳам болалар кўриш орқали иш бажараётганларида, ҳатто ўйин чоғида ҳам маҳаллий ёритишдан фойдаланишлари ғоят муҳим.

 

Ота- оналарга тавсиялар

1. Бола  организмини ҳимоя қилувчи кучларини кўтариш учун  ёзги соғломлаштириш даврида  болаларга енгил, аммо сифатли  витаминлар  ва минераллар билан бойитилган овқат бериш зарур;

2.Овқат таркибига  сут маҳсулотларини (кефир, биолакт, ацидофилин) каби маҳсулотларни киритиш зарур.Сут- қатиқ ичимликларни  толма чой даврида бериш тавсия этилади.Кечқурун уйуга ётиш олдидан кефир бериш мумкин.

3. Болага  янги сабзавотлардан  қилинган сабзавотларга, меваларга, винегретларга, сабзавотли пюреларга, сабзавотлар солинган пишириқларга  ўргатиб бориш зарур. Иккинчи  овқатнинг гарнири сифатида энг яхшиси сабзавотлар бериш лозим.

4.Сабзавотларга  ўрганмаган болаларга  сабзавотлар билан бирга болалар яхши кўрадиган овқат мақсулотларини “яшириб”, яъни  болалар яхиши кўрадиган бўтқа ва творог билан қўшиб бериш зарур. Сабзавотли  пюре қўшиб бериш,  овқатланиш  вақтида мевали шарбат билан қўшиб ейиши мумкин.

5. Болаларга бериладиган овқат таркибини    витаминлар в,  а минерал  маҳсулотлар билан бойитиш учун қайнатилган сув ёки чой ўрнига ширин бўлмаган сабзавотли ичимликлар, сабзавот солинган ичимликлар, наъматак дамламасини  тавсия этиш мумкин.

6.  Ўткир распиратор  касалликларнинг олдини олиш учун яшил пиёз ва  саримсоқпиёз тавсия этиш мумкин, чунки  улар таркибида фитонцидлар – ҳидли учувчан нарсалар мавжуд, улар  юқори даражада бактериоцид   хусусиятларига эга. Ҳар куни  эрталабки қабул  вақтида боланинг иштаҳасига, диспепсик аломатларига, аллергик ҳолатларига эътибор қилади, улар  болада янги овқатланиш  билан боғлиқ бўлиши мумкин.

 

ҚУЁШ УРГАНДА БИРИНЧИ ЁРДАМ КЎРСАТИШ

 

 Қуёш уриши – бош кийимсиз тўғри тушувчи қуёш нурлари остида ҳаракатланиш, қуёш уриши кўпроқ очиқ  ҳавода узоқ муддатда (сайрларда, майдончада бош кийимсиз) бўлган болаларда рўй беради.

Қуёш ванналаридан нотўғри фойдаланиш, ультрабинафша нурларига  юқори таъсирчанлик бўлганда ҳам кузатилади.

Қуёшда бўлган вақтни белгилаб бориш  керак бўлади,  қуёш уришининг белгилари  қуёшда бўлгандан кейин 6─8 соатдан  кейин    тарқаб кетади.

 

БИРИНЧИ БЕЛГИЛАРИ  ҳолсизланиш, чарчоқни ҳис қилиш, қизиб кетиш,   бош  оғриғи, айланиши.   Кўп қуёш уришида эса  тана ҳароратини  ошиши ,  кўнгил айниши ва  чанқаши билан  кузатилади.  Қуёш урган бола танаси  пушти рангга кириб тери ажралиши кўпаяди.  Қуёш уришининг оғир даражасида   ҳушдан кетиш ва тутқаноқ  тутиши кузатилади. Қуёш уришининг  бошқа  бир белгиларидан   бурундан қон келиши ва  қулоқларда шовқиннинг пайдо бўлишидир.

 

 БИРИНЧИ ЁРДАМ КЎРСАТИШ: болани соясалқин  жойга олиб ўтиш, болани  чалқанча ҳолда  оёқларини кўтариб ётқизиш керак. Кўйлакларини ечиб, агар хонада бўлса  ойналарни очиб шамоллатиш керак, чунки  қуёш урганда  соф ҳавонинг  ғуриллаб кириши  биринчи ёрдамнинг ажратиб бўлмас қисмидир. Куйган терига эса  совуқ сувга ҳўлланган мато парчасини қўйиш мумкин. Бу вақтда беморга  кўпроқ суюқлик бериш керак. Ҳушсизлик ҳолида эса боланинг бурнини   нашатирга ботирилган пахта  билан  артиш  ёки ҳидлатиш керак бўлади. Шифокорлар бундай вақтда  тана ҳароратини тушурувчи  воситаларни қабул қилиш  маън этадилар. Қуёш урганда  боланинг оёғининг  кафтини   сув билан аралаштирилган сиркада артиш мумкин.

  Қуёш уриши  яна  терининг куйиши билан кечиши мумкин, бу ҳолатда  тери қизариши, шишиши ва терида пуфакчалар пайдо бўлиши мумкин. Бундай белгилар пайдо бўлганда эса  тери  куйишига қарши  спрейларни пуркаш мумкин.

 

ИССИҚЛИК УРИШИ    ҳавонинг жудаям исиб кетганида  узоқ вақт қолиб кетишда рўй беради, шунингдек иссиқлик уриши   нотўғри кийинганда, масалан  қуёш нурини  ўтказувчи  кийимларни кийиш   билан белгиланади.   

 

ИССИҚЛИК УРИШИНИНИНГ БЕЛГИЛАРИ қуёш ургандаги белгилар билан ўхшаш бўлиб, яна юрак  уришининг  тезлашиши, асаб тизимининг нотўғри ишлаши  ( йўқ нарсаларнинг кўриниши, босинқираш )  аломатлари учраши мумкин.

Иссиқлик урганда биринчи ёрдам кўрсатиш  худди қуёш урганда  ёрдам кўрсатишдек амалга оширилади. Иккала ҳолатда ҳам  белгилар  кеча ва кундузи ёки ҳафта давомида  тарқалади ва ёмон оқибатларни келтириб чиқармайди,  қуёш уриши аломатларни бартараф этгунга қадар  олдини олиш мумкин бўлган чоратадбирларни қўллаш керак.

 

ИССИҚЛИК ВА ҚУЁШ УРИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ

Иссиқ кунларда  пахтадан  тайёрланган  енгил кийимларни кийиш,  қуёшда фақат бош кийими билан юриш, узоқ вақт  давом этувчи сайрда  етарли даражада суюқлик ичиш, қуёш ванналарини   қабул қилиш тартибига риоя қилиш.

   Мен  томондан ёзилган ушбу битирув иши сизнинг  ёзги  соғломлаштириш даврини тўғри ва  мароқли  ташкил этишингизда  ёрдамчи бўлади, деган умиддаман.  Зеро  бир донишманд  “Соғлом  инсон ─ табиатнинг энг  бебаҳо  асаридир” деб таъкидлаган экан.

 

 

 

 

 

 

ХУЛОСА

Мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари, жисмоний тарбия йўриқчилари, тарбиячилар учун керакли тавсиялар бўлиб,  унда   соғломлаштириш ишларини ташкил этиш, болаларни чиниқтириш ишларига ижодий ёндашган ҳолда режалаштириш йўллари баён қилинган.

Мактабгача таълим муассасаларида ўсиб келаётган ёш авлод соғлиғини мухофаза қилиш, ривожлантириш учун соғломлаштириш ишларини тўғри ташкил этиш, уларни мунтазамўтказиб бориш асосий вазифалардан биридир. Юқоридаги вазифаларни ота-оналар ва мактабгача таълим муассасасининг хамкорлигида амалга ошириш яхши самара беради.

Педагоглар, ота- оналар   битирув ишига ижодий ёндашган ҳолда қуйидаги  тавсиялардан фойдаланишлари мумкин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Фойдаланган адабиётлар:

 

1. Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари. Т.: 2018.

2. “Илк қадам” мактабгача таълим муассасасининг давлат ўқув дастури. – Т.: 2018.

3.Ўзбекистон Республикаси Мактабгача  таълими вазирининг 2019 йил 30 августдаги “Давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг иш ҳужжатлари тўғрисида”ги 155-сонли буйруғи. – Т.:2019.

4.Ўзбекистон Республикаси Мактабгача  таълими вазирининг 2019 йил 30 августдаги “Давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг иш ҳужжатлари тўғрисида”ги 155-сонли буйруғи  асосида “Давлат мактабгача таълим ташкилоти педагог ходимларининг иш ҳужжатларини юритиш бўйича йўриқнома”. –Т.:2019.

 

Р Е Ф Е Р А Т МАВЗУ: Мактабгача таълим ташкилоти ва ота-оналарнинг ўзаро ҳамкорлигининг мазмуни

Р Е Ф Е Р А Т МАВЗУ: Мактабгача таълим ташкилоти ва ота-оналарнинг ўзаро ҳамкорлигининг мазмуни

Мактабгача таълим муассасаси ва ота-оналарнинг ўзаро ҳамкорлигининг мазмуни

Мактабгача таълим муассасаси ва ота-оналарнинг ўзаро ҳамкорлигининг мазмуни

КИРИШ Саломатлик – ижтимоий қадрият, шу боис уни муҳофаза этиш билан боғлиқ муаммолар, энг аввало инсонни, унинг манфаатлари ва ташвишларини устун қўйган ҳолда иқтидорий салоҳиятини…

КИРИШ Саломатлик – ижтимоий қадрият, шу боис уни муҳофаза этиш билан боғлиқ муаммолар, энг аввало инсонни, унинг манфаатлари ва ташвишларини устун қўйган ҳолда иқтидорий салоҳиятини…

ОИВ / ОИТС тарқалишига қарши аниқ мақсадга қаратилган фаолиятни ташкил этиш; аҳолининг кенг қатламлари фойдалана оладиган ва сифатли соғлиғни сақлаш тизимини яратиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга,…

ОИВ / ОИТС тарқалишига қарши аниқ мақсадга қаратилган фаолиятни ташкил этиш; аҳолининг кенг қатламлари фойдалана оладиган ва сифатли соғлиғни сақлаш тизимини яратиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга,…

Умуртқа поғонасининг ёнбошга қийшайиши “Сколиоз” деб аталади

Умуртқа поғонасининг ёнбошга қийшайиши “Сколиоз” деб аталади

Эрталаб ювинмасдан катталарга салом бериш ҳурматсизлик эканлигини англатиш

Эрталаб ювинмасдан катталарга салом бериш ҳурматсизлик эканлигини англатиш

Мактабгача ёшдаги болаларнниг милкини массаж қилиш (уқалаш)га ўргатиш

Мактабгача ёшдаги болаларнниг милкини массаж қилиш (уқалаш)га ўргатиш

Бундай давомийликдаги машғулотлардан сўнг болаларнииг диққат-эьтиборларини кўрув қобилиятиии зўриқтирмайдиган машғулотлар (қайта ҳикоя қилдириш, шеър ёдлаш, дидактик ўйинлар ва бошқалар)га жалб қилиш муҳимдир

Бундай давомийликдаги машғулотлардан сўнг болаларнииг диққат-эьтиборларини кўрув қобилиятиии зўриқтирмайдиган машғулотлар (қайта ҳикоя қилдириш, шеър ёдлаш, дидактик ўйинлар ва бошқалар)га жалб қилиш муҳимдир

Болалар экраннинг ён томонида эмас, балки қаршисида ўтирши лозим

Болалар экраннинг ён томонида эмас, балки қаршисида ўтирши лозим

Бошқа мухим шартлардан бири бинонинг очиқ майдонда жойлашувидир

Бошқа мухим шартлардан бири бинонинг очиқ майдонда жойлашувидир

Ота- оналарга тавсиялар 1. Бола организмини ҳимоя қилувчи кучларини кўтариш учун ёзги соғломлаштириш даврида болаларга енгил, аммо сифатли витаминлар ва минераллар билан бойитилган овқат бериш…

Ота- оналарга тавсиялар 1. Бола организмини ҳимоя қилувчи кучларини кўтариш учун ёзги соғломлаштириш даврида болаларга енгил, аммо сифатли витаминлар ва минераллар билан бойитилган овқат бериш…

БИРИНЧИ ЁРДАМ КЎРСАТИШ: болани соя ─ сал қ ин жойга олиб ўтиш , болани чал қ анча ҳ олда оё қ ларини кўтариб ёт қ…

БИРИНЧИ ЁРДАМ КЎРСАТИШ: болани соя ─ сал қ ин жойга олиб ўтиш , болани чал қ анча ҳ олда оё қ ларини кўтариб ёт қ…

ХУЛОСА Мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари, жисмоний тарбия йўриқчилари , тарбиячилар учун керакли тавсиялар бўлиб, унда соғломлаштириш ишларини ташкил этиш, болаларни чиниқтириш ишларига ижодий ёндашган ҳолда…

ХУЛОСА Мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари, жисмоний тарбия йўриқчилари , тарбиячилар учун керакли тавсиялар бўлиб, унда соғломлаштириш ишларини ташкил этиш, болаларни чиниқтириш ишларига ижодий ёндашган ҳолда…

Фойдаланган адабиётлар: 1. Ўзбекистон

Фойдаланган адабиётлар: 1. Ўзбекистон
Материалы на данной страницы взяты из открытых истончиков либо размещены пользователем в соответствии с договором-офертой сайта. Вы можете сообщить о нарушении.
25.11.2020